ИЛОВА
« | |
Лицензия талаблари ва шартлари: | а) лицензиат томонидан ахборотнинг криптографик ҳимояси соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларига мажбурий риоя қилиш; |
б) лицензияланадиган фаолиятнинг аризада кўрсатилган тури бўйича ахборотнинг криптографик ҳимояси соҳасидаги фаолиятни тартибга солувчи техник ва методик ҳужжатларнинг, шу жумладан, ички низомлар, йўриқномалар, методикаларнинг мавжуд бўлиши; | |
в) ахборотнинг криптографик ҳимоя воситаларини ишлаб чиқиш ва ишлаб чиқаришда Ўзбекистон Республикаси давлат стандартлари ҳисобланадиган криптографик алгоритмларни ёхуд ахборотни криптографик ҳимоялаш соҳасидаги ваколатли орган томонидан тавсия қилинадиган стандартларни қўллаш; | |
г) ахборотнинг криптографик ҳимоя воситаларини ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш ва реализация қилишни, уларнинг техник ва техник-иқтисодий тавсифномаларини, лицензияга мувофиқ амалга оширилган тадбирлар ҳамда кўрсатилган хизматлар сони ва сифатини акс эттирувчи ўз фаолияти тўғрисидаги маълумотларни белгиланган шаклда лицензияловчи органга тақдим этиш; | |
д) давлат сирига тегишли деб топилган маълумотларни, ҳимоя қилиниши зарурлиги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бошқа ахборотни, амалий фаолияти давомида ишонилган тижорат сирларини ошкор қилмаслик;* | |
е) лицензия талабгорининг доимий штатида ахборотни ҳимоя қилиш соҳаси бўйича бир нафар мутахассиснинг мавжуд бўлиши, шунингдек, талаб қилинадиган мутахассислар бўлмаган тақдирда, айрим иш турларини бажариш учун мутахассисларни (лицензияловчи орган билан келишган ҳолда) жалб этиш бўйича тегишли шартноманинг мавжуд бўлиши;* | |
ж) мутахассислар учун ҳуқуқларни, функционал вазифаларни ва ҳимоя қилиниши зарурлиги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ахборотлар билан ишлаш учун зарур режим бўйича талабларни белгиловчи ички қоидаларнинг мавжудлиги; | |
з) ишлаб чиқилаётган ва ишлаб чиқарилаётган ахборотнинг криптографик ҳимоя воситаларида турли даражалардаги протоколларнинг амалга оширилишини назарда тутувчи, ахборотнинг криптографик ҳимоя воситалари маълумотларини, шунингдек, улар негизида қурилган ахборот-коммуникация тизимларини умумий фойдаланиладиган тармоққа ва тизимга киритиш имконини берувчи техник ва технологик ечимларини қўлланиш; | |
и) лицензияланаётган фаолиятнинг аризада кўрсатилган тури бўйича ишлаб чиқариш қувватлари (реализация қилиш, ишлаб чиқариш фаолиятидан ташқари) ва барча зарур ишларни амалга ошириш учун ахборотни техник ҳимоя қилиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар ва стандартлар талабларига мувофиқ бўлган ахборотлаштириш бинолари ва (ёки) объектларининг мавжуд бўлиши; | |
к) норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ иш юритишни (давлат сирларига тегишли маълумотлар билан ишлаганда — махфий иш юритиш, конфиденциал маълумотлар билан ишлаганда — умумий иш юритиш) ва объектнинг ички режимини амалга ошириш; | |
л) ахборотнинг криптографик ҳимоя воситаларини ишлаб чиқиш ва ишлаб чиқариш учун зарур бўлган техник ўлчаш ва назорат қилиш воситаларининг, инструментлар ва приборларнинг мавжуд бўлиши. | |
». |