Ҳужжат кучини йўқотган 06.05.2026 21.12.2024 йилдаги 868-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 21.12.2024 йилдаги 868-сон
Kuchga kirish sanasi
23.12.2024
Ҳужжат кучини йўқотган 06.05.2026
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фуқароларни вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш тартибини такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 майдаги 224-сонли «Ўзбекистон Республикаси фуқароларини яшаш ва турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш ҳамда рўйхатдан ўтказилганлигини бекор қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мамлакатимизда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш ва тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шу билан бирга, қонунчилик ҳужжатларида қурилиш объектларига ёки ишлаб чиқариш (хизмат кўрсатиш) корхоналарига ишлаш мақсадида келган ва ушбу объектларнинг яшаш учун мослаштирилган жойларида яшаб, меҳнат фаолияти билан шуғулланаётган шахсларни вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш тартибининг белгиланмаганлиги тадбиркорлар учун ноқулайлик туғдирмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тадбиркорлик субъектлари учун ходимларни ишга ёллашда қўшимча қулайликлар яратиш, шунингдек, қурилиш объектлари ёки ишлаб чиқариш (хизмат кўрсатиш) корхоналарининг яшаш учун мослаштирилган жойларида яшаб, меҳнат фаолияти билан шуғулланаётган шахсларни вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш тартибини соддалаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига қурилиш объектларида ёки ишлаб чиқариш (хизмат кўрсатиш) корхоналарида ишлаш мақсадида келган ва ушбу объектларнинг яшаш учун мослаштирилган жойларида яшаб, меҳнат фаолияти билан шуғулланаётган шахсларни мазкур қурилиш объектларига ёки ишлаб чиқариш (хизмат кўрсатиш) корхоналарига вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш тартибини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй жой коммунал хўжалиги вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда қурилиш объектларида ёки ишлаб чиқариш (хизмат кўрсатиш) корхоналарида ишлаш мақсадида келган ва ушбу объектларнинг яшаш учун мослаштирилган жойларида яшаб, меҳнат фаолияти билан шуғулланаётган шахслар учун зарур шарт-шароитлар яратилганлиги, техника хавфсизлиги, ёнгин хавфсизлиги, санитария-эпидемиология режими талабларига қатъий риоя этилаётганлиги доимий назорат қилиб борилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2024 йил 21 декабрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
868-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 21 декабрдаги 868-сон қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 октябрдаги 845-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини доимий яшаш жойи ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги низомда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қуйидаги мазмундаги 361-банд билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«361. Қурилиш объектларида ёки ишлаб чиқариш (хизмат кўрсатиш) корхоналарида ишлаш мақсадида келган ва ушбу объектларининг яшаш учун мослаштирилган жойларида (вақтинча иншоотлар, мослаштирилган бинолар ва контейнер уйларда) яшаётган фуқаролар ушбу қурилиш объектлари ёки ишлаб чиқариш (хизмат кўрсатиш) корхоналарига «Манзил» тизими орқали вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда фуқароларни қурилиш объектлари ёки ишлаб чиқариш (хизмат кўрсатиш) корхоналарига вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш мазкур қурилиш объектлари ёки ишлаб чиқариш (хизмат кўрсатиш) корхоналарида яшаш учун мослаштирилган жойларнинг мавжудлиги, рўйхатга олинаётган фуқаролар турар жой билан (техника хавфсизлиги, ёнгин хавфсизлиги, санитария-эпидемиология режими талабларига риоя этилган ҳолда) таъминланганлиги ҳамда уларни вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш ҳақида қурилиш объектлари ёки ишлаб чиқариш (хизмат кўрсатиш) корхоналари раҳбарларининг хати (розилиги) асосида амалга оширилади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
44-банднинг биринчи хатбошисидаги «ва вақтинча» сўзлари чиқариб ташлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1049-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги низомда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қуйидаги мазмундаги 521-банд билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«521. Қурилиш объектларида ёки ишлаб чиқариш (хизмат кўрсатиш) корхоналарида ишлаш мақсадида келган ва ушбу объектларининг яшаш учун мослаштирилган жойларида (вақтинча иншоотлар, мослаштирилган бинолар ва контейнер уйларда) яшаётган фуқаролар ушбу қурилиш объектлари ёки ишлаб чиқариш (хизмат кўрсатиш) корхоналарига «Манзил» тизими орқали вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда фуқароларни қурилиш объектлари ёки ишлаб чиқариш (хизмат кўрсатиш) корхоналарига вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш мазкур қурилиш объектлари ёки ишлаб чиқариш (хизмат кўрсатиш) корхоналарида яшаш учун мослаштирилган жойларнинг мавжудлиги, рўйхатга олинаётган фуқаролар турар жой билан (техника хавфсизлиги, ёнгин хавфсизлиги, санитария-эпидемиология режими талабларига риоя этилган ҳолда) таъминланганлиги ҳамда уларни вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш ҳақида қурилиш объектлари ёки ишлаб чиқариш (хизмат кўрсатиш) корхоналари раҳбарларининг хати (розилиги) асосида амалга оширилади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
64-банддаги «ва вақтинча» сўзлари чиқариб ташлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 сентябрдаги 593-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги низомда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12-банднинг «б» кичик банди «турар жой берган жисмоний» сўзларидан кейин «ва юридик» сўзлари билан тўлдирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қуйидаги мазмундаги 401-банд билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«401. Қурилиш объектларида ёки ишлаб чиқариш (хизмат кўрсатиш) корхоналарида ишлаш мақсадида келган ва ушбу объектларнинг яшаш учун мослаштирилган жойларида (вақтинча иншоотлар, мослаштирилган бинолар ва контейнер уйларда) яшаётган яшаш гувоҳномаси ёки ID-картага эга бўлган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ушбу қурилиш объектлари ёки ишлаб чиқариш (хизмат кўрсатиш) корхоналарига «Манзил» тизими орқали вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда қурилиш объектлари ёки ишлаб чиқариш (хизмат кўрсатиш) корхоналарига яшаш гувоҳномаси ёки ID-картага эга бўлган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш мазкур қурилиш объектлари ёки ишлаб чиқариш (хизмат кўрсатиш) корхоналарида яшаш учун мослаштирилган жойларнинг мавжудлиги, рўйхатга олинаётган яшаш гувоҳномаси ёки ID-картага эга бўлган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар турар жой билан (техника хавфсизлиги, ёнгин хавфсизлиги, санитария-эпидемиология режими талабларига риоя этилган ҳолда) таъминланганлиги ва уларни вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш ҳақида қурилиш объектлари ёки ишлаб чиқариш (хизмат кўрсатиш) корхоналари раҳбарларининг хати (розилиги) асосида амалга оширилади».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.12.2024 й., 09/24/868/1051-сон)