20.12.2024 йилдаги ПФ-223-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 20.12.2024 йилдаги ПФ-223-сон
Kuchga kirish sanasi
23.12.2024
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фармони
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳудудларда юқори иқтисодий ўсиш ва аҳоли бандлигини таъминлашнинг янги тизимини йўлга қўйиш ҳамда бу борада маҳаллий ҳокимликларнинг роли ва масъулиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳудудларни комплекс ривожлантириш, юқори иқтисодий ўсишга эришиш, бизнес муҳитини янада яхшилаш, ўсиш нуқталарини ишга солиш, яшил тамойил ва ёндашувларни кенг жорий этиш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадларини ошириш борасида маҳаллий ҳокимликлар масъулияти ва ҳисобдорлигини ошириш ҳамда уларнинг ташаббускорлиги, ислоҳот ва ўзгаришларга «эгалик қилиш» ролини кучайтиришга қаратилган тизимни жорий этиш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. 2025 йилда республика ва ҳудудлар кесимида иқтисодий ўсиш, ишсизлик ҳамда камбағаллик даражасини пасайтириш бўйича мақсадли кўрсаткичлар 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳамда туман ва шаҳарлар кенгашлари томонидан ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш йиллик дастури (кейинги ўринларда — Дастур) маҳаллий бюджет параметрлари билан бирга белгиланган муддатларда тасдиқланади. Бунда 2025 йил учун дастурлар, истисно тариқасида, 2025 йил 1 февралгача тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дастур асосида «Ўзбекистон — 2030» стратегияси доирасида ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми 6-7 фоиз миқдорда ўсишини таъминлашга қаратилган ҳудуднинг табиий географик жойлашуви, ихтисослашуви, меҳнат ресурслари ҳамда инфратузилмавий имкониятларини инобатга олган ҳолда саноат, қишлоқ хўжалиги, экспорт, инвестициялар, қурилиш, хизмат кўрсатиш ва бошқа тармоқлар бўйича кичик дастурлар ишлаб чиқилади ва 2-иловадаги йўналишларга мувофиқ тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Вазирлар Маҳкамаси тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда 10 кун муддатда ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш йиллик дастурида назарда тутиладиган кичик дастурларни ишлаб чиқиш услубиётини маҳаллий ҳокимликларга етказсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда ҳудудларнинг табиий географик жойлашуви, демографик кўрсаткичлари, хомашё базаси, ихтисослашуви, инфратузилмавий имкониятлари, урбанизация ва агломерация жараёнлари, захиралари, йирик инвестиция лойиҳалари, ресурслардан самарали фойдаланишнинг асосий йўналишлари ҳамда тадбиркорларнинг ташқи бозорларга чиқиш имкониятларини кенгайтириш инобатга олинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Туман (шаҳар) маҳаллий бюджетларининг харажатларини босқичма-босқич тўлиқ ўз даромадлари ва ички манбалар ҳисобидан қоплашга эришиш мақсадида Олий Мажлис Сенати ва Вазирлар Маҳкамасининг маҳаллий давлат ҳокимияти органларига қуйидаги молиявий имконият ва ваколатлар бериш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) 2025 йил 1 январдан айланмадан олинадиган солиқ, юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ, юридик шахслардан олинадиган ер солиғи, давлат активларини ижарага беришдан тушумларни тўлиқ ҳажмда ҳамда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи тушумларининг камида 50 фоиз қисмини туман (шаҳар)лар бюджетларига ўтказиш (йирик солиқ тўловчилар томонидан тўланадиган солиқлар ҳамда даромадлари харажатларидан кўп бўлган туман (шаҳар)лар бундан мустасно);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) маҳаллий давлат ҳокимияти органларига тегишли бўлган акциялар (улушлар)ни сотишдан тушган маблағларнинг (қонунчиликка мувофиқ чегириладиган харажатлардан ташқари) 90 фоизи Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджетига, вилоятларнинг вилоят бюджетига ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетига ҳамда объект жойлашган туман (шаҳар) бюджетига тенг улушларда тақсимланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг бюджет даромадларининг қўшимча захираларини аниқлаш ва ундириш бўйича манфаатдорлигини ошириш мақсадида 2025 йилдан бошлаб:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашларига:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туман (шаҳар)ларнинг иқтисодий ривожланиш даражасидан келиб чиқиб, якка тартибдаги тадбиркорлар учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг энг кам ва энг юқори қатъий белгиланган ставкалари доирасида туман (шаҳар)лар кесимида якка тартибдаги тадбиркорларга қатъий солиқ ставкалари миқдорини белгилаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
солиқ солиш мақсадида қўлланадиган кўчмас мулк ижара қийматининг 1 метр квадрат учун ўрнатилган минимал миқдорларига нисбатан туман (шаҳар)лар кесимида 2 баробаргача оширувчи коэффициент, хусусан, Тошкент шаҳрида ушбу оширувчи коэффициентни ер солиғи каби зоналар кесимида қўллаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқ депутатлари туман (шаҳар)лар кенгашларига:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкаларига 0,7 баробардан 1,5 баробаргача камайтирувчи ёки оширувчи коэффициент қўллаш (қишлоқ хўжалиги, электр станциялари, коммунал хизмат кўрсатиш корхоналари ва рўйхати Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори билан тасдиқланадиган йирик солиқ тўловчилар бундан мустасно);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
норуда қурилиш материаллари бўйича (цемент ишлаб чиқаришга мўлжалланган оҳактошдан ташқари) ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқнинг қатъий белгиланган ставкаларига 1,3 баробаргача оширувчи коэффициент белгилаш ваколатларини бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоятлар ҳокимларига Тадбиркорлик инфратузилмасини ривожлантириш жамғармаси маблағларини драйвер лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда янги ер участкаларини электрон онлайн аукцион савдоларига чиқариш учун уларни зарур ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлашга йўналтиришга рухсат бериш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳамда туман (шаҳар) ҳокимликларига тадбиркорлик субъектлари учун шарт-шароитлар яратиш ва аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш йўналишида қуйидаги ваколатлар берилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) 2025 йил 1 мартдан бошлаб ҳудуди 10 минг метр квадратдан, баҳоланган қиймати 5 минг БҲМдан ошмаган ҳамда 6 ой давомида сотилмаган маҳаллий давлат ҳокимияти органларига тегишли кўчмас мулк объектларини (Тошкент шаҳри туманлари ва вилоят марказлари бундан мустасно) икки йил ичида янги лойиҳани ишга тушириш ва иш ўринлари яратиш шарти билан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тадбиркорлик субъектларига тўғридан-тўғри 10 йил муддатга ижарага бериш ҳамда давлат мулки учун 4 йил давомида узлуксиз ижара тўловларини амалга оширган ва ижара шартномаси шартларини бажарган тадбиркорга хусусийлаштириш ёки баҳоланган қийматда тўғридан-тўғри сотиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқаро тан олинган хорижий тил ва малака сертификатларини олишга ўқитадиган маҳаллий ҳамда хорижий мутахассислар ёки ташкилотларга дастлабки биринчи йили ижара тўлови ундирмасдан 5 йил муддатга кейинчалик унинг муддатини узайтириш шарти билан ижарага бериш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат активларини бошқариш агентлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Адлия вазирлиги бир ой муддатда маҳаллий ҳокимликларга тегишли бўлган кўчмас мулк объектларини тўғридан-тўғри ижарага бериш ва сотиш тартибини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) ер участкасига бўлган ҳуқуқлар Ер кодексининг 36-моддасида белгиланган тартибда бекор қилинганда, ушбу ер участкаларини давлат мулкидаги бўш турган ер сифатида давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги бир ой муддатда 3-иловага мувофиқ туман (шаҳар)ларни жадал комплекс ривожлантириш дастури лойиҳаларини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари бир ой муддатда ҳар бир туман ва шаҳарда ҳудуднинг иқтисодий ўсишига туртки берувчи саноат, қишлоқ хўжалиги ҳамда хизмат кўрсатиш йўналишларида 2025 йилга мўлжалланган камида 5 тадан драйвер лойиҳаларнинг манзилли рўйхатини Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда дастурлар ва драйвер лойиҳаларнинг амалга оширилишини қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ харажатлар учун Давлат бюджети параметрларида маблағлар алоҳида сатрда акс эттирилади ҳамда туман (шаҳар) кенгашлари қарорлари асосида ишлатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Туман (шаҳар)лар ҳокимликларига қуйидаги йўналишларда маъмурий ваколатлар берилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) давлат бошқаруви органлари ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида «доимий алоқа» тизимини яратиш мақсадида туман (шаҳар)ларда Тадбиркорлар жамоатчилик кенгашини тузиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) 2025 йил 1 январдан 4-иловага мувофиқ вазирлик ва идораларнинг туман (шаҳар) бўлимлари раҳбарларини масъул вазирлик ва идораларнинг ҳудудий бошқармалари билан келишилган ҳолда лавозимга тайинлаш ва лавозимидан озод этиш, шунингдек, тегишли масъулларга рағбатлантириш ёки интизомий жавобгарликка тортиш чораларини кўриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) 2025 йил 1 январдан 2026 йил 1 январга қадар 3-иловага мувофиқ рўйхат бўйича туман (шаҳар)ларда ҳуқуқий эксперимент тариқасида туман (шаҳар) ҳокимлиги фаолиятини «Аҳоли ва тадбиркорлар манфаатларига хизмат қилиш» янгича ёндашуви асосида ташкил этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда туман (шаҳар)ни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий йўналишларидан келиб чиқиб, вазирлик ва идораларнинг туман (шаҳар) бўлинмалари амалдаги штат бирликлари ҳисобига ҳокимга тўғридан-тўғри ҳисобот берадиган ва лойиҳани бошлаб, якунига етказадиган малакали ходимлардан иборат лойиҳа офислари ташкил этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Лойиҳа офисларини тузиш ва штат бирликларини тақсимлаш масалалари Вазирлар Маҳкамаси ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган ҳолда амалга оширилади. Бунда Вазирлар Маҳкамаси ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан бир ҳафта муддатда хулосаси тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Лойиҳа офислари томонидан амалиётга жорий этилган лойиҳалар натижадорлигидан келиб чиқиб, тегишли вазирлик ва идоралар томонидан ўзларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан лойиҳа офисларига жалб қилинган ходимларни меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг ўн баробаригача миқдорда бир марталик рағбатлантириш чораларини кўришга рухсат берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Вазирлик ва идоралар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзининг тегишли комплексига кирувчи туман (шаҳар) ҳокимларининг ўринбосарларини ҳар йили квота доирасида тажриба алмашиш, замонавий иш услубларини ўргатиш мақсадида вазирлик (идора)ларнинг марказий аппаратига жалб этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вазирлик (идора)ларнинг замонавий билим ва кўникмаларга эга бўлган салоҳиятли кадрлари (бўлим бошлиғи ва ундан юқори лавозимлар)ни ротация асосида масъул лавозимларга вақтинчалик ўтказиш тартибини жорий этсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Адлия вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда ушбу тартибни жорий этиш бўйича қарор лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги икки ой муддатда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туман (шаҳар)лар ҳокимликлари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш миқдорини ошириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони лойиҳасини киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар режаси 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Адлия вазирлиги тегишли идоралар билан биргаликда икки ой муддатда ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш борасида маҳаллий ҳокимликлар фаолиятини 10 та асосий йўналишларда ҳисобдорлигини ошириш бўйича «samaradorlik.uz» электрон платформасида баҳолаш амалиётини жорий этсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 22 декабрдаги «Маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги ПҚ-2691-сон қарорига 6-иловага мувофиқ ўзгартириш киритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Фармон ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2024 йил 20 декабрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПФ-223-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 20 декабрдаги ПФ-223-сон Фармонига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2025 йилда республика ва ҳудудлар кесимида иқтисодий ўсиш, ишсизлик ва камбағаллик даражасини пасайтириш бўйича
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
МАҚСАДЛИ КЎРСАТКИЧЛАР
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

(фоизда)

Т/р

Ҳудуд номи

Ялпи ички маҳсулот/ялпи ҳудудий маҳсулот ўсиш суръати

Ишсизлик даражаси

Камбағаллик даражаси

Ўзбекистон Республикаси

6,0

5,0

6,0

1.

Қорақалпоғистон Республикаси

6,0

5,4

7,6

2.

Андижон вилояти

5,5

5,0

6,6

3.

Бухоро вилояти

6,1

4,7

5,4

4.

Жиззах вилояти

5,8

5,4

7,2

5.

Қашқадарё вилояти

6,1

5,3

6,4

6.

Навоий вилояти

6,1

2,5

3,4

7.

Наманган вилояти

6,4

4,7

5,3

8.

Самарқанд вилояти

6,3

4,8

5,4

9.

Сурхондарё вилояти

6,1

5,6

4,9

10.

Сирдарё вилояти

5,8

5,4

7,4

11.

Тошкент вилояти

6,8

5,1

4,5

12.

Фарғона вилояти

6,3

4,5

5,0

13.

Хоразм вилояти

6,0

4,9

5,9

14.

Тошкент шаҳри

8,1

4,2

4,4

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 20 декабрдаги ПФ-223-сон Фармонига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳудудни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурида назарда тутиладиган кичик дастурлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Кичик дастурлар

Кичик дастурнинг асосий мазмуни

Кичик дастурларни мувофиқлаштириш бўйича вазирлик ва идоралар

1.

Ҳудудий саноатни ривожлантириш кичик дастури

Саноатда қўшилган қиймат ҳажмини йилига ўртача 8 — 10 фоизга ва меҳнат унумдорлигини 5-6 фоизга ошириш учун ҳудуднинг табиий хомашё, меҳнат ресурсларини ва «солиштирма устунликларини» инобатга олган ҳолда хомашёдан тортиб тайёр маҳсулотгача ишлаб чиқариш занжирини ташкил қилиш, биринчи навбатда, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлашни кенгайтириш орқали озиқ-овқат саноатини жадал ривожлантириш.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

тегишли вазирлик ва идоралар

2.

Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш кичик дастури

Бир гектардан олинадиган ўртача даромадни узлуксиз ошириш, сув тежовчи ҳамда илм-фан ва селекция ютуқларига асосланган технологиялардан самарали фойдаланиш, ҳосилдорлиги паст бўлган пахта ва ғалла ер майдонларида, шунингдек, ижарага берилган ер майдонлари ва аҳоли томорқаларида «бир контур — бир маҳсулот» тамойили асосида юқори даромадли экспортбоп маҳсулотларни инновацион ечимлар асосида етиштиришни ташкил этиш.

Дала четлари ҳамда каналлар, суғориш ва коллектор-дренаж тармоқлари атрофидаги майдонларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирилишини самарали ташкил этиш.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Сув хўжалиги вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

тегишли вазирлик ва идоралар

3.

Қурилишни ривожлантириш кичик дастури

Янги бино, иншоот ҳамда шаҳар марказларининг замонавий қиёфасини шакллантириш, амалга ошириш ҳамда қурилишда энергия тежамкор ва яшил технологияларга устуворлик бериш, бош режа ва мастер режалар асосида комплекс тарзда муҳандислик-транспорт коммуникацияси, ижтимоий соҳа, ишлаб чиқариш ҳамда савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари билан таъминлаш ҳамда урбанизация жараёнларини инобатга олган ҳолда кўп қаватли уй-жойлар қуриш.

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

тегишли вазирлик ва идоралар

4.

Хизматларни ривожлантириш кичик дастури

Бозор хизматлари ҳажмини ўртача йиллик 14-15 фоизга, шу жумладан, IT хизматлари ҳажмини камида 15 — 20 фоизга ошириш, бозорларни замонавий шаклга келтириш, сайилгоҳлар, истироҳат боғлари, соҳил ва йўлбўйи инфратузилмаси имкониятларидан тўлақонли фойдаланиш, транспорт ва алоқа хизматларини яхшилаш, ҳудуд ихтисослашувидан келиб чиқиб, тоғли ва тоғолди ҳудудларда рекреацион туризмни ривожлантириш.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Рақамли технологиялар вазирлиги,

Транспорт вазирлиги,

Туризм қўмитаси,

тегишли вазирлик ва идоралар

5.

Ҳудудий экспорт ва инвестициялар ҳажмини ошириш кичик дастури

Экспорт ҳажмини йиллик 15 — 20 фоизга, шундан тайёр ва ярим тайёр маҳсулотлар экспортини 25 фоизга ошириш учун ҳудудларда халқаро стандартлар жорий қилинган корхоналар сонини кўпайтириш, юқори қўшилган қийматга эга ва ҳудуднинг ривожланишига туртки берувчи лойиҳаларни амалга оширишда хорижий инвестицияларни жалб қилиш.

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги,

Савдо-саноат палатаси,

тегишли вазирлик ва идоралар

6.

Тадбиркорликни ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш кичик дастури

Тадбиркорлик фаолияти учун қулай бизнес инфратузилмасини яратиб, бўш турган бино-иншоотлар ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер майдонларини сотиш, аҳоли ва тадбиркорларнинг молиявий ресурслардан фойдаланиш имкониятларини ошириш, фаолиятини тўхтатган ҳамда кам қувватда ишлаётган тадбиркорлик субъектларини соғломлаштириш, аҳолини бизнесга жалб қилиш.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Савдо-саноат палатаси,

Давлат активларини бошқариш агентлиги,

Кадастр агентлиги,

тегишли вазирлик ва идоралар

7.

Аҳоли бандлигини ва даромадларини ошириш, ишсизлик ва камбағалликни қисқартириш кичик дастури

Ишсизлик даражасини 5 фоизгача пасайтириш ва камбағаллик даражасини йилига камида 2-3 фоиздан камайтириб бориш учун аҳолини хорижий тилларга, халқаро тан олинган дастурларга асосан юқори даромадли касбларга ўқитиш, ишсиз ва камбағал аҳолининг ҳунармандчилик ва тадбиркорлик билан шуғулланишига шароит яратиш, норасмий банд аҳолини қўллаб-қувватлаш билан улар фаолиятини легаллаштириш.

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,

Солиқ қўмитаси,

тегишли вазирлик ва идоралар

8.

Яшил тамойил ва ёндашувларни жорий этиш кичик дастури

Қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш улушини ҳар йили 5 — 10 фоизга оширишни таъминлашда янги қуриладиган ва мавжуд бино-иншоотлар ҳамда хонадонларда энергия самарадорликни оширишга қаратилган қуёш панеллари, гелиоколлекторлар ва иссиқлик насосларини ўрнатиш, «яшил макон» ва бошқа яшил лойиҳалар доирасидаги тадбирларни сифатли амалга ошириш.

Энергетика вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги,

тегишли вазирлик ва идоралар

9.

Ижтимоий соҳани ривожлантириш кичик дастури

2030 йилга қадар болаларни мактабгача таълимга қамраб олиш даражасини ошириш, мактабларда замонавий таълим олиш учун шароит яратиш ва ёшларни олий таълим билан қамраб олиш даражасини ошириш учун ижтимоий соҳа объектларини қуриш ва реконструкция қилиш, давлат-хусусий шериклик механизмларини таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт ва бошқа ижтимоий объектларда кенг жорий этиш, соғлиқни сақлаш соҳасида кафолатланган тиббий хизматлардан фойдаланиш имкониятларини ошириш.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги,

Маданият вазирлиги,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

тегишли вазирлик ва идоралар

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 20 декабрдаги ПФ-223-сон Фармонига
3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жадал комплекс ривожлантириш дастури лойиҳалари ишлаб чиқиладиган туман (шаҳар)лар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
РЎЙХАТИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Ҳудуд номи

Туман (шаҳар) номи

1.

Қорақалпоғистон Республикаси

Қўнғирот тумани

2.

Чимбой тумани

3.

Андижон вилояти

Асака тумани

4.

Бухоро вилояти

Ғиждувон тумани

5.

Жиззах вилояти

Ғаллаорол тумани

6.

Қашқадарё вилояти

Яккабоғ тумани

7.

Навоий вилояти

Хатирчи тумани

8.

Наманган вилояти

Чортоқ тумани

9.

Самарқанд вилояти

Булунғур тумани

10.

Сирдарё вилояти

Сирдарё тумани

11.

Сурхондарё вилояти

Денов тумани

12.

Тошкент вилояти

Янгийўл шаҳри

13.

Фарғона вилояти

Қува тумани

14.

Марғилон шаҳри

15.

Хоразм вилояти

Шовот тумани

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 20 декабрдаги ПФ-223-сон Фармонига
4-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Раҳбарлари туман (шаҳар) ҳокими томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган бўлимлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
РЎЙХАТИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Бўлимлар номи

1.

Туман (шаҳар) иқтисодиёт ва молия бўлими

2.

Туман (шаҳар) камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими

3.

Туман (шаҳар) инвестициялар, саноат ва савдо бўлими

4.

Туман қишлоқ хўжалиги бўлими

5.

Туман (шаҳар) қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлими

6.

Туман (шаҳар) маданият бўлими

7.

Туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлими

8.

Ёшлар ишлари агентлиги туман (шаҳар) бўлими

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ. Вазирлик ва идораларнинг туман (шаҳар) бўлимлари раҳбарлари бир вақтнинг ўзида туман (шаҳар) ҳокимининг ўринбосари лавозимини эгаллаган ҳолларда уларни лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 20 декабрдаги ПФ-223-сон Фармонига
5-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Амалга ошириладиган чора-тадбирлар

Амалга ошириш механизми

Ижро муддати

Масъул ижрочилар

1.

Туман (шаҳар)ни жадал комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш.

1. Туман (шаҳар) жадал комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини шакллантириш услубий йўриқномасини ишлаб чиқиш.

2025 йил февраль

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

вазирлик ва идоралар

2. Дастур лойиҳасини ишлаб чиқишнинг асосий йўналиш ва масалаларини маҳаллий ҳокимлик раҳбарлари ва масъулларига тушунтириш юзасидан семинар ташкил этиш.

2025 йил март

3. Қабул қилинган республика, тармоқ, соҳа ва ҳудудларни ривожлантириш дастурлари билан уйғунликда туман (шаҳар)ни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури лойиҳасини кенг жамоатчилик ва бизнес вакиллари фикрини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқиш ва Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишиш.

доимий

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

4. Туман (шаҳар)ни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури лойиҳасини Халқ депутатлари туман ва шаҳарлар маҳаллий кенгашларига маҳаллий бюджет параметрлари билан бирга тасдиқлаш учун киритиш.

белгиланган муддатда

2.

Давлат кўчмас мулк объектлари ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер майдонларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш.

1. Туман (шаҳар)даги давлат ва давлат иштирокидаги корхоналар тасарруфидаги бўш турган ҳамда самарасиз фойдаланилаётган объектлар, кўп қаватли тураржойларнинг фойдаланилмаётган ертўла қисми, қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер майдонларини хатловдан ўтказиш.

2. Шакллантирилган рўйхат асосида белгиланган тартибда объект ва ерларни тадбиркорларга ижарага бериш ёки мулк ҳуқуқи асосида сотиш юзасидан таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Ҳар чоракда

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари,

Давлат активларини бошқариш агентлиги,

Кадастр агентлиги

3.

106 та туман ва шаҳарда 136 та мастер режа ишлаб чиқишни якунлаш ва тасдиқлаш.

Бунда:

38 та урбанизация йўналишидаги мастер режа;

20 та туризм масканларини ташкил қилишга қаратилган мастер режа;

10 та комплекс иқтисодий ривожлантиришга қаратилган мастер режа;

68 та йўлбўйи инфратузилмасини ривожлантиришга қаратилган мастер режани ишлаб чиқиш.

1. Мастер режаларни тасдиқланган минимал талаблар асосида ишлаб чиқилган техник топшириқларга мувофиқ тайёрлаш.

2025 йил февраль

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,

вилоятлар ҳокимликлари,

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги,

Туризм қўмитаси,

Давлат активларини бошқариш агентлиги,

Кадастр агентлиги

2. «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компаниялари буюртмачилигида ишлаб чиқилган мастер режа лойиҳаларини Мастер-режаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича лойиҳа офислари томонидан маъқуллангандан сўнг кўриб чиқиш, келишиш ва тасдиқлаш.

2025 йил март

3. Тасдиқланган мастер режаларга мувофиқ, мастер-режалар ҳудудидаги бўш ер участкаларини аукцион савдоларига ва «K-savdo» платформаларига чиқариш.

2025 йил давомида

4. Мастер режаларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишни доимий мониторинг қилиб бориш.

доимий

4.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари ташкилий тузилмасидаги Мастер-режаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича лойиҳа офислари (кейинги ўринларда — Лойиҳа офислари) фаолиятини такомиллаштириш

1. Лойиҳа офислари раҳбарлари ва ходимларини Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишган ҳолда ишга қабул қилиш ва лавозимидан озод этиш, рағбатлантириш ва жазо чораларини кўриб бориш.

2. Лойиҳа офисларига мастер режаларни ишлаб чиқиш бўйича буюртмачилик вазифасини бажаришга рухсат бериш.

3. Лойиҳа офисларига тасдиқланган мастер режаларга мувофиқ мастер режа ҳудудларидаги бўш ер участкаларини аукцион савдоларига чиқариш мақсадида «Yerelektron» ААТга ер танлаш материалларини киритиш ва ваколатли органларга келишиш учун юбориш ваколатини бериш.

4. Ҳар чоракда бир марта Лойиҳа офислари раҳбарлари ва ходимларининг малакасини ошириб бориш.

Доимий

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,

вилоятлар ҳокимликлари,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Кадастр агентлиги

5.

Ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичлар ҳамда иқтисодий фаоллик ҳолатини реал вақт режимида кузатиб бориш ва баҳолаш имконини берувчи «Рақамли офис» ахборот тизимини ишга тушириш.

1. «Рақамли офис» ахборот тизимини жорий қилиш бўйича ишчи гуруҳ тузиш.

2025 йил январь

Рақамли технологиялар вазирлиги,

Адлия вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

тегишли вазирлик ва идоралар

2. Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига маҳалла ҳудудида кўрсатилиши мумкин бўлган интерактив давлат хизматлари бўйича таклифларни шакллантириш.

2025 йил февраль

3. «Рақамли офис» ахборот тизимини яратиш ва ишга тушириш чораларини кўриш.

2025 йил май

6.

Ҳудудларда шаклланган янги авлод тадбиркорларини қўллаб-қувватлаш.

1. Ҳар бир туман (шаҳар)ларда инновацион лойиҳаларни амалга ошириш учун лойиҳа таклифлари рўйхатини шакллантириш.

2025 йил февраль

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари,

«Бизнесни ривожлантириш банки» АТБ,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

2. Ҳар бир туман (шаҳар)ларда камида 5 тадан стартап ва инновацион лойиҳани амалга ошириш бўйича «йўл харитаси»ни тасдиқлаш.

2025 йил март

3. Ўсиш ва ривожланиш салоҳиятига эга тадбиркорлик субъектлари лойиҳалари амалга оширилишини мувофиқлаштириш.

доимий

7.

Кичик бизнес субъектлари лойиҳаларини молиявий қўллаб-қувватлаш.

1. Ўсиш ва ривожланиш салоҳиятига эга кичик бизнес субъектларининг истиқболли лойиҳалари рўйхатини шакллантириш.

2025 йил февраль

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари,

«Бизнесни ривожлантириш банки» АТБ,

«Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси» АЖ,

тижорат банклари,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

2. «Бизнесга биринчи қадам», оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари, «Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш» комплекс дастури доирасида истиқболли лойиҳаларни молиявий қўллаб-қувватлаш.

3. Ҳар чоракда молиялаштирилган лойиҳалар мониторингини юритиш.

4. Менторлар кўмагида ҳар бир ҳудудда камида 10 тадан янги бизнес лойиҳаларини амалга ошириш ва мувофиқлаштириш.

доимий

8.

Ижтимоий соҳалар, шу жумладан, мактаб ва мактабгача таълим, соғлиқни сақлаш, спорт, маданият объектлари ҳамда истироҳат боғларини ривожлантиришда хусусий сектор ва давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш.

1. Туман (шаҳар)лардаги объектлар ва ер майдонлари негизида хусусийлаштириш ёки давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этиш имконияти мавжуд бўлган бирламчи лойиҳалар рўйхатини шакллантириш.

2025 йил январь

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари,

тармоқ вазирлик ва идоралари

2. Соҳаларда белгиланган устувор вазифа ва мақсадли кўрсаткичлар ҳамда лойиҳаларни иқтисодий асослантирилганлигидан келиб чиқиб, лойиҳаларнинг якуний рўйхатини шакллантириш.

2025 йил февраль

3. Лойиҳаларни хусусийлаштириш ёки давлат-хусусий шериклик асосида амалга ошириш юзасидан таклифларни шакллантириш ва лойиҳа концепциялари билан биргаликда Иқтисодиёт ва молия вазирлигига киритиш.

2025 йил февраль

9.

Ташаббускор ҳокимликлар фаолиятини янада қўллаб-қувватлаш учун ушбу ҳудудларга халқаро молия институтлари маблағларини кенг жалб қилиш.

Халқаро молия институтлари маблағлари ҳисобидан ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш лойиҳаларини амалга оширишда натижага асосланган молиялаштириш (PforR) тизимини йўлга қўйиш бўйича таклифларни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиш.

2025 йил апрель

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

10.

«Урбанизация — 2040» концепцияси лойиҳасини ишлаб чиқиш.

45 та минтақавий, маҳаллий ва шаҳар агломерация ҳудудларини белгилаш, табиий равишда тез ўсувчи ривожланиш нуқталарини аниқлаш, шаҳар аҳоли пунктларининг вертикал ўсишини таъминлаш ва ҳудудларнинг институционал асосини мустаҳкамлашни назарда тутувчи «Урбанизация — 2040» концепцияси лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2025 йил май

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

11.

Саноатни солиштирма устунликка эга бўлган соҳаларида юқори ва ўрта технологияли маҳсулотларга бўлган талаб ва ҳудудларнинг ихтисослашувидан келиб чиққан ҳолда Жаҳон савдо ташкилоти қоидаларига тўлиқ мос келувчи саноат сиёсати концепцияси асосида ривожлантириш.

Халқаро экспертларни жалб қилган ҳолда 2030 йилгача республика саноатини ривожлантириш стратегияси лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2025 йил август

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги,

Савдо-саноат палатаси

Ўзбекистон Республикасининг «Саноат тўғрисида»ги Қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2025 йил декабрь

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 20 декабрдаги ПФ-223-сон Фармонига
6-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 22 декабрдаги «Маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги ПҚ-2691-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 22 декабрдаги ПҚ-2691-сон қарорига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вилоятлар ҳокимликлари бошқарув аппаратининг
НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Ҳоким

Ёрдамчи

1

Ҳокимнинг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари — Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси бошлиғи

Ҳокимнинг қурилиш, тўсиқларсиз муҳит яратиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари

Ҳокимнинг ўринбосари — вилоят Инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси бошлиғи

Ҳокимнинг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари — вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи*

Ҳокимнинг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари

Ҳокимнинг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари

Ҳокимнинг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари

Ҳокимнинг ўринбосари — Оила ва хотин- қизлар бошқармаси бошлиғи**

Ҳокимнинг маҳаллий саноатни ривожлантириш масалалари бўйича ёрдамчиси

Ҳокимнинг саноатни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари — «Ургут» эркин иқтисодий зонаси дирекцияси раҳбари ва котибияти**

2

Котибият

Мудир 1;

Бош мутахассис 1-2;

Етакчи мутахассис 0-1;

1-тоифали мутахассис 0-1.

2-3

Котибият

Мудир 1;

Бош мутахассис 0-1;

Энергия менеджери 1

Етакчи мутахассис 0-1;

1-тоифали мутахассис 0-1.

2 — 5

Котибият

Мудир 0-1;

Бош мутахассис 1;

Етакчи мутахассис 0-1;

1-тоифали мутахассис 0-1.

1-2

Котибият

Мудир 1;

Бош мутахассис 1-2;

Етакчи мутахассис 0-1;

1-тоифали мутахассис 0-1.

2 — 5

Котибият

Мудир 0-1;

Бош мутахассис 1;

Етакчи мутахассис 0-1;

1-тоифали мутахассис 0-1.

1 — 3

Котибият

Мудир 1;

Бош мутахассис 1;

Етакчи мутахассис 0-1;

1-тоифали мутахассис 0-1.

2 — 4

Котибият

Мудир 1.

1

Котибият

Мудир 1.

1

Котибият

Мудир 1;

Бош мутахассис 1;

Етакчи мутахассис 0-1;

1-тоифали мутахассис 0-1.

2-3

Ташкилий — кадрлар гуруҳи

4-5

Ҳокимнинг маданият масалалари бўйича маслаҳатчиси ********

1

Тадбиркорлик ва ишбилармонлик муҳитини ривожлантириш, экспортга кўмаклашиш ва қўллаб-қувватлаш гуруҳи

Раҳбар 0-1;

Бош мутахассис 1.

1-2

Мастер-режаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича Лойиҳа офиси

Раҳбар 1;

Бош мутахассис 1;

Етакчи мутахассис 1;

1-тоифали мутахассис 0-1.

3-4

Хитой Халқ Республикаси билан ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш ва инвестициялар жалб қилиш бўйича шўъбаси *******

Бош мутахассис 1.

1

Ҳокимнинг қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича маслаҳатчиси *****

1

Ҳокимнинг рақамлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси ****

1

Ҳокимнинг маънавий-маърифий ишлар самара- дорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси

1

Ҳокимнинг ҳарбий масалалар бўйича маслаҳатчиси***

1

Коррупцияга қарши ички назорат шўъбаси

Раҳбар 1.

1

Протокол бўлим ******

Бош мутахассис 1.

1

Илм-фан ва инновациялар шўъбаси **********

Мудир 1.

1

Ички аудит хизмати

Бош мутахассис 1.

1

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолияти, ҳарбий сафарбарлик ва фавқулодда вазиятлар масалалари гуруҳи

Раҳбар 0-1;

Бош мутахассис 1;

Етакчи мутахассис 0-1.

1 — 3

Ҳокимнинг матбуот котиби — ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси

1-2

Болаларни ҳимоя қилиш масалалари бўйича бош мутахассис

0-1

Ер участкаларини олиш ва компенсация бериш ишларини мувофиқлаштириш шўъбаси

Раҳбар 0-1;

Бош мутахассис 0-1;

0 — 2

Юридик хизмат

Раҳбар 1;

Юрисконсульт 1.

2

Ижро интизоми назорати бўлими

Бошлиқ 1;

Бош мутахассис 1;

Етакчи

мутахассис 0-1.

2-3

Ахборот — таҳлил гуруҳи

Раҳбар 1;

Бош мутахассис 1-2;

Етакчи мутахассис 0-1.

1-тоифали мутахассис 0-1.

3 — 5

Умумий бўлим

(Девонхона)

Бошлиқ 0-1;

Бош мутахассис 1;

Етакчи мутахассис 0-1.

1 — 3

Мурожаатлар билан ишлаш бўлими

Бошлиқ 0-1;

Бош мутахассис 1;

Етакчи мутахассис 0-1.

0 — 4

Ишлар бошқармаси

Раҳбар 1;

Бош ҳисобчи 1;

Бош мутахассис 0-2;

Етакчи мутахассис 0-1.

2 — 4

Махсус бўлим ******

Бошлиқ 0-1;

Бош мутахассис 0-1.

2

Ҳокимнинг жамоатчилик билан ишлаш бўйича маслаҳатчиси *****

1

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бошқарув ходимларининг чекланган сони — 61 — 70 бирлик.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жами бошқарув ходимлари сони — 763 бирлик.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вилоятлар ҳокимликларининг бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари ҳисобидан қўшимча бошқарув ходимлари штат бирликларини киритиш қатъиян тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* Қашқадарё ва Тошкент вилоятларида ҳокимнинг «биринчи» ўринбосари лавозими киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
** Ҳокимлик штат бирлиги сонига кирмайди, Самарқанд вилоятига тегишли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
*** Сурхондарё ва Андижон вилоятига тегишли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
**** Бухоро, Қашқадарё, Самарқанд, Сурхондарё, Навоий, Наманган ва Хоразм вилоятларида тасдиқланган штат бирлиги доирасида, Андижон, Жиззах, Сирдарё, Тошкент ва Фарғона вилоятларида ҳокимлик штат бирлиги сонига кирмайди ва жамоатчилик асосида сақланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
***** Қашқадарё вилоятига тегишли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
****** Тошкент вилоятига тегишли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
******* Хоразм вилоятига тегишли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
******** Наманган вилоятига тегишли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
********* Навоий вилоятига тегишли» .
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.12.2024 й., 06/24/223/1043-сон)