ИЛОВА
Т/р | Устувор вазифалар | Амалга ошириш шакли (механизми) | Ижро муддати | Масъул ижрочилар |
I. ҚОНУНЧИЛИК ФАОЛИЯТИ ЙЎНАЛИШИДА | ||||
1. | Сенат қўмиталарининг қонунчилик таклифларини ишлаб чиқиш фаолиятини мувофиқлаштириш. | 1. Сенат қўмиталарининг қонунчилик таклифларини кўриб чиқиш бўйича комиссия ташкил этиш. 2. Комиссия таркиби, низоми, иш режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. | 2024 йил декабрь | Юридик бошқарма, Сенат қўмиталари |
3. Сенат қўмиталарининг таклифларини Комиссия томонидан кўриб чиқиш, шунингдек қонунчилик муаммоларини ўрганиш, асослантирилган таклифларни ишлаб чиқиш ва Сенат қўмиталарига тақдим этиш амалиётини йўлга қўйиш. | ҳар чоракда камида бир маротаба | |||
2. | Қонунчилик таклифларини ишлаб чиқиш ҳамда Қонунчилик палатасига киритиш фаолияти самарадорлигини ошириш. | 1. Сенат қўмиталари фаолияти йўналишларида (иқтисодиёт, жиноятчиликнинг олдини олиш, сунъий интеллект ва б.) долзарб бўлган масалаларни масъул идоралар ҳамда маҳаллий Кенгашлар билан биргаликда ўрганиш, соҳага оид тегишли қонунчиликни хатловдан ўтказиш. | 2025 йил февраль | Сенат қўмиталари, Юридик бошқарма |
2. Ўрганиш ва хатлов натижаларига кўра, мазкур соҳаларда такомиллаштирилиши зарур бўлган қонунларни аниқлаш ва таклифлар тайёрлаш. | 2025 йил март | |||
3. Таклифларни қонунчилик ташаббуси тартибида Қонунчилик палатасига киритиш. | 2025 йил апрель | |||
3. | Сенат қўмиталаридаги эшитув институти асосларини қонун даражасида мустаҳкамлаш. | 1. Сенат фаолиятида эшитув билан боғлиқ қонунчилик ҳужжатларини халқаро тажриба ва хорижий давлатлар қонунчилиги асосида ўрганиш. | 2025 йил май | Юридик бошқарма, Сенат қўмиталари |
2. Сенат қўмиталаридаги эшитув институтини тартиб-таомилларини белгилаб берувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш. | 2025 йил июнь | |||
3. Маромига етказилган қонун лойиҳасини қонунчилик таклифи сифатида Қонунчилик палатасига киритилишини таъминлаш. | 2025 йил июль | |||
4. | Болаларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликнинг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш. | 1. Масъул ташкилотлар вакилларидан иборат Дастур ишлаб чиқиш бўйича Ишчи гуруҳи тузиш ва Сенат Кенгаши томонидан Дастурни тасдиқлаш. | 2024 йил декабрь | Ёшлар, хотин-қизлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси, Ёшлар парламенти, Бола ҳуқуқлари бўйича вакил |
2. Ишчи гуруҳ томонидан болаларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик жиноятлари энг кўп содир этилган ҳудудлардаги тегишли давлат органларининг фаолияти ўрганилади. | 2025 йил февраль | |||
3. Ўрганиш якунлари бўйича болаларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик жиноятларини олдини олиш ва бу борада ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилади. | 2025 йил март | |||
4. Болаларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик жиноятлари энг кўп содир этилган ҳудудлардаги давлат органларининг биринчи раҳбарлари ахборотларини Сенат ялпи мажлисида эшитиш. | 2025 йил апрель | |||
5. | Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди ва Олий суд судьялигига, Судьялар олий кенгаши аъзолигига номзодларни сайлаш тизимини такомиллаштириш. | «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Регламенти тўғрисида»ги Қонунга Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди ва Олий суд судьялигига, Судьялар олий кенгаши аъзолигига номзодларни сайлаш тартибини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритишга оид қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш. Бунда Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди ва Олий суди судьялигига, Судьялар олий кенгаши аъзолигига номзодларнинг фаолияти билан танишиш ва баҳо бериш, улар ҳақида хулоса билдириш амалиётини жорий қилиш назарда тутилади. | 2025 йил март | Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси, Юридик бошқарма |
6. | Судьяларнинг мақоми ва судьялар ҳамжамияти органлари фаолиятининг ҳуқуқий асосини такомиллаштириш. | 1. Судьялар ва суд ҳамжамиятлари органлари фаолияти, суд тизимини молиялаштириш учун маблағлар ажратиш билан боғлиқ қонунчилик ҳужжатларини ўрганиб чиқиш, бу борадаги халқаро тажрибаларни таҳлил қилиш. | 2025 йил март | Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси, Юридик бошқарма, Судьялар Олий Кенгаши |
2. «Судлар тўғрисида»ги, «Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши тўғрисида»ги қонунларга суд тизимини молиялаштириш учун маблағлар ажратишда судьялар ҳамжамияти иштироки кафолатларини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш. | 2025 йил апрель | |||
II. НАЗОРАТ-ТАҲЛИЛ ЙЎНАЛИШИДА | ||||
7. | Ижтимоий-иқтисодий ривожланиш бўйича «қизил» ҳудудларни парламент назоратига олиш. | 1. Парламент назорати доирасида ўтказиладиган ўрганишларда «қизил» ҳудудларга алоҳида эътибор қаратиш, айниқса дастурлар ижросини маҳаллалар кесимида чуқур таҳлил қилиш. | 2025 йил январь | Сенат қўмиталари, Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва бюджет масалалари бошқармаси, Ахборот хизмати |
2. Ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича «қизил» ҳудудларни жойларга чиққан ҳолда ўрганиш. | 2025 йил февраль | |||
3. Ўрганиш якунлари асосида «қизил» ҳудудлар ҳолатини яхшилашга қаратилган «Йўл харита»ларини ишлаб чиқиш ва улар ижросини назорат қилиш. | 2025 йил март | |||
4. «Қизил» ҳудудлар раҳбарлари ахборотларини Сенат қўмиталари мажлисида эшитиш ва муҳокама қилиш. | 2025 йил июнь | |||
5. «Қизил» ҳудудларда амалга оширилган ишлар натижаларини Сенат Кенгаши мажлисида муҳокама қилиш. | 2025 йил сентябрь | |||
8. | Камбағалликни қисқартириш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш борасида Сенат назоратини кучайтириш. | 1. Камбағалликни қисқартириш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишни янада такомиллаштириш масаласини Хоразм, Навоий ва Тошкент вилоятлари мисолида ҳудудларга чиққан ҳолда маҳаллабай ўрганиш ва натижаси юзасидан таҳлилий маълумот тайёрлаш (Навоий ва Тошкент вилоятлари 2025 йил октябр ойида). | 2025 йил март — октябрь | Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси, Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва бюджет масалалари бошқармаси, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги |
2. Хоразм, Навоий ва Тошкент вилоятларида амалга оширилган ўрганиш бўйича маҳаллий Кенгашлар ва Сенатнинг қўшма мажлисларини ташкил этиш, уларда тегишли давлат органлари раҳбарларининг ахборотларини эшитиш (Навоий ва Тошкент вилоятлари 2025 йил октябр ойида). | 2025 йил май — октябрь | |||
9. | Ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамиятга мослашувини таъминлаш йўналишида кўрсатилаётган ижтимоий хизмат ва ёрдамлар ҳолатини ўрганиш ва парламент назорати таъсирчанлигини ошириш. | 1. Ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамиятга мослашувини таъминлаш йўналишида кўрсатилаётган ижтимоий хизмат ва ёрдамлар ҳолатини Фарғона вилояти мисолида жойларга чиққан ҳолда ўрганиш. | 2025 йил февраль | Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари |
2. Ўрганишлар натижасидан келиб чиқиб, имконияти чекланган болаларнинг инклюзив шароитда тўсиқсиз муҳит ва имконият яратиш, шунингдек, оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган фуқароларни қўллаб-қувватлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш. | 2025 йил март | |||
3. Ўрганиш натижаларини Сенат Кенгашида муҳокама қилиш. | 2025 йил апрель | |||
10. | Ичимлик суви ва канализация тизимини яхшилаш борасида амалга оширилаётган ишлар устидан Сенат назоратини кучайтириш. | 1. Ичимлик суви ва канализация тизимидаги мавжуд муаммоларни Сирдарё вилояти мисолида ўрганиш ва натижаси бўйича таҳлилий маълумот тайёрлаш. | 2025 йил март | Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги |
2. Сирдарё вилояти бўйича ичимлик суви ва канализация тизимидаги ўрганилган муаммоларни бартараф этишга қаратилган «Йўл харитаси» ишлаб чиқиш ва уни вилоят маҳаллий Кенгашида тасдиқлаш. | 2025 йил апрель | |||
3. Ўрганиш натижасида аниқланган муаммолар юзасидан вилоят маҳаллий Кенгаши ва Сенат билан биргаликда қўшма мажлис ўтказиш, унда ҳудудий давлат органлари раҳбарларининг ахборотларини эшитиш. | 2025 йил май | |||
4. Сирдарё вилояти бўйича ичимлик суви ва канализация тизимини ўрганишда аниқланган муаммоларнинг бартараф этилиши юзасидан масъул давлат органлари биринчи раҳбарларининг ахборотларини Сенат Кенгашида эшитиш. | 2025 йил август | |||
11. | Шаҳар ва шаҳарчаларнинг, қишлоқ аҳоли пунктлари инфратузилмасини ривожлантириш ва қурилишларни тартибга солиниши устидан Вазирлар Маҳкамасига парламент сўрови юбориш. | 1. Шаҳар ва шаҳарчаларнинг, қишлоқ аҳоли пунктлари бош режасини ишлаб чиқиш ҳамда қурилишларни амалга оширишда шаҳарсозлик қоида ва талабларига риоя қилиниши юзасидан ишларни жойларга чиққан ҳолда ўрганиш. | 2025 йил май | Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги |
2. Ўрганиш натижалари юзасидан бош режани ишлаб чиқиш аҳволи бўйича Вазирлар Маҳкамасига парламент сўрови юбориш. | 2025 йил июнь | |||
3. Парламент сўровига жавобни тегишли давлат органлари раҳбарлари иштирокида Сенат ялпи мажлисида кўриб чиқиш. | 2025 йил июль | |||
12. | Сифатсиз йўл қуришни олдини олиш борасида парламент назоратини кучайтириш. | 1. Хоразм вилоятида маҳаллий йўлларнинг аҳволини Автомобиль йўллар қўмитаси ва бошқа масъул вазирлик ва идоралар ҳамда маҳаллий Кенгашлар билан биргаликда жойларга чиққан ҳолда таҳлил қилиш. | 2025 йил январь | Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси, Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси, Автомобиль йўллар қўмитаси, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари |
2. Таҳлил натижаларидан келиб чиқиб, масъул вазирлик ва идора раҳбарларининг ахборотларини маҳаллий Кенгашлар билан Сенатнинг қўшма мажлисларида эшитиш. | 2025 йил февраль | |||
3. Хоразм вилоятида аниқланган сифатсиз қурилган йўлларни таъмирлаш ва сифатсиз йўллар қуришни олдини олиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар бўйича Автомобиль йўллар қўмитаси ва бошқа масъул вазирлик ва идоралар биринчи раҳбарларининг ахборотини Сенат Кенгашида эшитиш. | 2025 йил март | |||
13. | Коррупцияга қарши курашишда жамоатчилик ва парламент назоратини кучайтириш. | 1. Андижон вилояти мисолида коррупцияга қарши курашиш бўйича давлат идоралари ва ташкилотларида амалга оширилган ишларни жойларга чиққан ҳолда ўрганиш ва таҳлилий маълумотнома тайёрлаш. | 2025 йил февраль | Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси, Ҳудудий вакиллик органлари фаолиятини ўрганиш маркази, халқ депутатлари вилоятлар, Тошкент шаҳар ва туман (шаҳар) Кенгашлари |
2. Андижон вилояти мисолида коррупцияга қарши курашиш бўйича давлат идоралари ва ташкилотларида йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш ва вилоятни «Коррупциядан холи ҳудуд»га айлантириш бўйича чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш. | 2025 йил март | |||
3. Чора-тадбирлар дастури ижроси бўйича вилоят маҳаллий Кенгаши билан Сенатнинг қўшма мажлисини ўтказиш, унга фуқаролик жамияти институтлари ҳамда нодавлат ва нотижорат ташкилотлари вакиллари иштирокини таъминлаш. | 2025 йил апрель | |||
4. Чора-тадбирлар дастури ижроси юзасидан амалга оширилган ишларни Андижон вилоятидаги давлат органлари раҳбарларининг ахборотини Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгашида эшитиш. | 2025 йил май | |||
5. Андижон вилоятини «Коррупциядан холи ҳудуд»га айлантириш борасида амалга оширилган ишларни Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида оммалаштириш чораларини кўриш, натижаси бўйича Ахборот хати тайёрлаш. | 2025 йил июль | |||
14. | Давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг шаффофлигини оширишда парламент назорати самарадорлигини ошириш. | 1. Давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг шаффофлигини баҳолаш бўйича «Очиқлик индекси» маълумотларини таҳлил қилиш. | 2024 йил декабрь | Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, давлат органлари ва ташкилотлар |
2. Таҳлил натижаларига кўра, «қониқарсиз» деб топилган давлат органлари ва давлат ташкилотлари фаолиятини жойларга чиққан ҳолда ўрганиш, аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича «Чора-тадбирлар дастури»ни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. | 2025 йил январь | |||
3. «Чора-тадбирлар дастури» ижроси юзасидан Давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларининг ахборотини Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгашида эшитиш. | 2025 йил август | |||
15. | Аҳоли ва давлат хизматчиларининг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасизлик муҳитини шакллантириш, ёш авлод онгига қонунга ҳурмат, тўғрилик ва ҳалол меҳнат тушунчаларини сингдиришда Сенат иштирокини кенгайтириш. | 1. Аҳоли ва давлат хизматчиларининг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасизлик муҳитини шакллантириш бўйича масъул ташкилотлар вакилларидан иборат Ишчи гуруҳи тузиш, Чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш ва уни Сенат Кенгаши томонидан тасдиқлаш. | 2025 йил январь | Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари, Ахборот хизмати |
2. Аҳоли ва давлат хизматчиларининг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасизлик муҳитини шакллантириш бўйича чора-тадбирлар дастури ижроси бўйича давлат органларининг биринчи раҳбарлари ахборотларини Сенат Кенгашида эшитиш. | Дастурда белгиланган муддатларга мувофиқ | |||
16. | Жиноятчилик бўйича «қизил» тоифадаги ҳудудларда вазиятни барқарорлаштириш борасида олиб борилаётган ишлар юзасидан парламент назоратини кучайтириш. | 1. Жиноятчилик бўйича «қизил» тоифадаги ҳудудларда вазиятни ўрганиш ва таклифлар ишлаб чиқиш бўйича Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги ҳамда бошқа масъул вазирлик ва идораларнинг ходимларидан иборат таркибда ишчи гуруҳ тузиш. | 2025 йил январь | Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги, Бош прокуратура, маҳаллий Кенгашлар |
2. Ишчи гуруҳ томонидан Жиззах (ўғрилик) ва Навоий (фирибгарлик) вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида (гиёҳвандлик) айрим жиноятларнинг ошиш тенденциясини чуқур таҳлил қилган ҳолда ушбу ҳудудларда вазиятни барқарорлаштириш борасида маҳаллий Кенгашлар билан биргаликда «Йўл харитаси»ни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. | 2025 йил февраль | |||
3. «Йўл харитаси»да назарда тутилган ҳудудларда вазиятни барқарорлаштириш ва ҳудудларни намунали «яшил» тоифага ўтказиш бўйича масъул давлат органлари ҳамда маҳаллий Кенгашлар билан тегишли чораларни кўриш. | белгиланган муддатларга мувофиқ | |||
4. «Йўл харитаси»да белгиланган чора-тадбирларнинг бажарилиши бўйича масъул давлат органларининг ахборотларини Сенат Кенгашида эшитиш, якуни бўйича Ахборот хати тайёрлаш. | 2025 йил сентябрь | |||
17. | Зўравонликдан жабрланувчиларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда сенаторларнинг иштирокини ошириш. | 1. Сурхондарё вилоятида зўравонликдан жабрланувчиларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда мутасадди вазирлик ва идоралар томонидан олиб борилаётган ишлар ҳолатини маҳаллий Кенгашлар билан биргаликда жойларга чиққан ҳолда таҳлил қилиш. | 2025 йил май | Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги, Бош прокуратура, маҳаллий Кенгашлар |
2. Таҳлил натижаларидан келиб чиқиб масъул вазирлик ва идора раҳбарларининг ахборотларини Сенат қўмита мажлисида эшитиш. | 2025 йил июнь | |||
III. МАҲАЛЛИЙ КЕНГАШЛАРГА ЎЗ ФАОЛИЯТИНИ АМАЛГА ОШИРИШДА КЎМАКЛАШИШ ЙЎНАЛИШИДА | ||||
18. | Маҳаллий Кенгашлар томонидан қарорлар лойиҳаларини тайёрлаш, келишиш ва тасдиқлаш бўйича ягона тартиб ишлаб чиқиш. | 1. Маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари томонидан қарор лойиҳалари ишлаб чиқиш бўйича миллий қонунчилик ҳужжатларини хатловдан ўтказиш ва таҳлил қилиш. | 2024 йил декабрь | Ҳудудий вакиллик органлари фаолиятини ўрганиш маркази |
2. Маҳаллий Кенгашлар қарорлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва уларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш услубиёти лойиҳасини ишлаб чиқиш. | 2025 йил январь | |||
3. Лойиҳани Сенат Кенгаши муҳокамасига киритиш ва тасдиқлаш. | 2025 йил февраль | |||
19. | Қонун ижодкорлиги жараёнига маҳаллий Кенгашларни кенг жалб этиш, қонунларда ҳудудий ва умумдавлат манфаатлари уйғун бўлишига эришиш. | 1. Сенат томонидан ҳудудларга юборилган қонунларнинг маҳаллий Кенгашлар тегишли доимий комиссиялари мажлисларида муҳокама қилиб борилишини, бунда «маҳалла еттилиги» жалб қилинишини таъминлаш чораларини кўриш. | Қонун келиб тушгандан кейин олти кун ичида | Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, маҳаллий Кенгашлар, Сенат қўмиталари, Ҳудудий вакиллик органлари фаолиятини ўрганиш маркази |
2. Қонун юзасидан маҳаллий Кенгаш депутатлари таклифларини Сенатнинг тегишли қўмитасига етказиш. | Қонун келиб тушгандан кейин 7 кун муддатда | |||
3. Сенат қўмиталарининг қонун муҳокамасига бағишланган мажлисларида маҳаллий Кенгашлар тегишли доимий комиссиялари аъзолари иштирокини таъминлаб бориш. Бунда: а) қонунни келгусида амалиётда қўллашда тегишли маҳаллий ҳокимлик ёки кенгашнинг имконият ва ресурси етарли эканлиги тўғрисида маҳаллий Кенгашларнинг хулосасини олиш ва бу ҳақда Сенат қўмиталарининг хулосасида кўрсатиб ўтиш амалиётини йўлга қўйиш; б) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Регламентига, Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашининг намунавий регламентига маҳаллий Кенгашлар хулосасини олиш ва бу ҳақда Сенат қўмиталарининг хулосасида кўрсатиб ўтилишини назарда тутувчи қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш. | 2025 йил март | |||
4. Маҳаллий Кенгашларнинг назорат-таҳлил фаолияти натижаларига кўра қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлаш ҳамда уларни Сенатга киритиб бориш амалиётини йўлга қўйиш. | доимий | |||
5. Қонуннинг келгусида ҳуқуқни қўллаш амалиётида тўлақонли ишлаши бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирлар юзасидан Сенат таклифларини Ҳукуматга киритиш амалиётини жорий қилиш, бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Регламентига тегишли қўшимчалар киритиш. | 2025 йил март | |||
20. | Ҳокимларнинг айрим ваколатларини маҳаллий Кенгашларга ўтказиш чораларини кўриш. | 1. Ўтказилиши режалаштирилаётган ваколатларга доир қонунчилик ҳужжатларини хатловдан ўтказиш ва таҳлил қилиш. | 2025 йил февраль | Ҳудудий вакиллик органлари фаолиятини ўрганиш маркази, Юридик бошқарма |
2. Ўзбекистон Республикасининг айрим қонунчилик ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида қонунчилик таклифларини ишлаб чиқиш. | 2025 йил апрель | |||
3. Қонунчилик таклифларини белгиланган тартибда Қонунчилик палатасига киритиш. | 2025 йил май | |||
21. | Кенгаш сўрови ва Кенгаш текшируви механизмларини назарда тутувчи тартиб ишлаб чиқиш. | 1. Маҳаллий Кенгашлар томонидан Кенгаш сўровини юбориш ва Кенгаш текширувини ўтказиш тартибини назарда тутувчи Сенат Кенгаши қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш. | 2025 йил февраль-март | Ҳудудий вакиллик органлари фаолиятини ўрганиш маркази, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари |
2. Сенат Кенгаши қарори лойиҳасини Сенат Кенгаши муҳокамасига киритиш. | 2025 йил апрель | |||
3. Маҳаллий Кенгашлар томонидан Кенгаш сўровини юбориш, Кенгаш текширувини ўтказиш тартиби юзасидан маҳаллий Кенгашлар депутатлари ва котибият ходимлари учун семинар ташкил этиш. | 2025 йил май | |||
4. Кенгаш сўрови ва Кенгаш текшируви натижаларини маҳаллий нашрларда эълон қилиш орқали жамоатчиликка етказиш амалиётини жорий этиш. | 2025 йил майдан бошлаб | |||
22. | Маҳаллий Кенгашларнинг қарорлари қонунчиликка мувофиқ бўлиши, очиқлик ва шаффофликни таъминлаш бўйича самарали тизим яратиш. | 1. Маҳаллий Кенгашлар қарорлари лойиҳаларини халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари котибиятлари юрисконсультлари томонидан ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш, Сенат девонининг Ҳудудий вакиллик органлари фаолиятини ўрганиш маркази томонидан қонунчилик нормаларига мувофиқлигини кўриб чиқишнинг ҳуқуқий асосларини ишлаб чиқиш. | 2025 йил январь | Ҳудудий вакиллик органлари фаолиятини ўрганиш маркази, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари |
2. Маҳаллий Кенгашлар қарорлари лойиҳаларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш ҳамда қонунчилик нормаларига мувофиқлигини кўриб чиқишни йўлга қўйиш. | 2025 йил февраль ойидан бошлаб | |||
3. Маҳаллий Кенгашларнинг барча қарорларини «E-Kengash» электрон тизимида эълон қилиб борилишини таъминлаш. | 2025 йил январь | |||
4. Маҳаллий Кенгашларнинг «E-Kengash» электрон тизимига жойлаштириб борилаётган қарорларининг қонунчиликка мувофиқлиги бўйича мониторингни амалга ошириш. | ҳар ойда | |||
5. Мониторинг натижасида аниқланган қонунчилик нормаларига мос келмайдиган нормаларни қонунчиликка мувофиқлаштириш чораларини кўриш | ҳар ойда | |||
6. Маҳаллий Кенгашларнинг қонунчилик нормаларига мувофиқ бўлмаган қарорларини Сенат ёки унинг Кенгаши мажлисларида бекор қилиб бориш. | заруратга кўра | |||
23. | Ҳокимларнинг ҳудудни ривожлантириш бўйича тақдим этилган дастурларидаги вазифалар ижроси бўйича депутатлик назоратини амалга ошириш. | 1. Ҳокимларнинг ҳудудларни ривожлантириш бўйича дастурларини манзилли ўрганиш ҳамда самарали назоратни амалга ошириш мақсадида вилоят Кенгаши депутатларини туман (шаҳар)ларга, туман (шаҳар) Кенгашлари депутатларини маҳаллаларга лойиҳалар бўйича манзилли бириктириш. | 2025 йил январь | Ҳудудий вакиллик органлари фаолиятини ўрганиш маркази, Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва бюджет масалалари бошқармаси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлар |
2. Ҳудудларни ривожлантириш бўйича дастурлар ижросини маҳаллий Кенгаш сессияларида танқидий муҳокама қилиб бориш. | ҳар чоракда | |||
3. Бажарилиши ортда қолаётган лойиҳалар, аниқланган муаммоларни «Маҳалла — Кенгаш — Сенат» уч бўғинли ҳамкорлик тизими асосида ҳал этиш чораларини кўриб бориш. | доимий равишда | |||
24. | Туман ва шаҳарларнинг ўзида қолдириладиган солиқларнинг мақсадли ишлатилишини ташкил этиш ва самарали назоратини юритиш. | 1. Маҳаллий Кенгашлар томонидан ҳудудларнинг ўзида қолдирилган солиқларнинг тушуми ҳамда маҳаллий бюджет маблағларининг мақсадли сарфланишини ўрганиш бўйича ишчи гуруҳ ташкил қилиш. | янги тартиб жорий этилгандан 6 ой ўтиб | Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва бюджет масалалари бошқармаси, Ҳудудий вакиллик органлари фаолиятини ўрганиш маркази, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
2. Ишчи гуруҳ томонидан Тошкент ва Наманган вилоятига жойларга чиққан ҳолда тизимли ўрганишлар олиб борилишини ташкил этиш. | алоҳида режа асосида | |||
3. Ўрганиш натижаларини маҳаллий Кенгаш сессияларида муҳокама қилиш, тегишли масъулларнинг ҳисоботини эшитиш ҳамда аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича зарур чоралар кўриб бориш. | ҳар чоракда | |||
4. Маҳаллий Кенгашларда солиқлар тушуми ҳамда маҳаллий бюджет маблағларининг мақсадли сарфланишини ўрганишда мустақил молиявий маслаҳатчиларни (аутсорсинг хизмати) жалб қилишнинг ҳуқуқий асосларини яратиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш. | алоҳида режа асосида | |||
25. | Вазирлик ва идора раҳбарларининг ҳисоботини ҳудудларда маҳаллий Кенгашлар билан ҳамкорликда эшитиш амалиётини кенгайтириш. | 1. Сенат қўмиталари кесимида уларнинг устувор вазифаларидан келиб чиққан ҳолда Қашқадарё вилоятида ўрганишлар ўтказиш ҳамда натижаларини Сенатнинг тегишли қўмитаси ва маҳаллий Кенгашлар қўшма мажлисларида танқидий муҳокама қилиб бориш. 2. Қўшма мажлисларда республика ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг ҳисоботларини эшитишни йўлга қўйиш. | 2025 йил август | Сенат қўмиталари, Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва бюджет масалалари бошқармаси, Ҳудудий вакиллик органлари фаолиятини ўрганиш маркази, вазирлик ва идоралар, маҳаллий Кенгашлар |
26. | Рўйхатдан ўтмаган ҳолда қурилиш бошлаш ҳолатларининг олдини олиш ва бартараф этишда маҳаллий Кенгашда янгича ишни ташкил этиш. | 1. Бухоро вилоятида жойларга чиққан ҳолда рўйхатдан ўтмасдан қурилиш ишлари амалга оширилаётган ҳолатларни ўрганиш, бартараф этиш ва бу борада маҳаллий Кенгашларнинг назорат фаолияти самарадорлигини ошириш тизимини ишлаб чиқиш ва йўлга қўйиш. Бунда: маҳаллий Кенгашлар ҳузурида депутатлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, мутасадди давлат органлари ҳамда жамоатчилик вакилларидан иборат таркибда ишчи гуруҳ тузиш ҳамда унинг аниқ вазифаларини белгилаш; маҳаллий Кенгаш, «маҳалла еттилиги» ва прокуратура органлари ўзаро ҳамкорлигини йўлга қўйиш; ишчи гуруҳ томонидан алоҳида жадвал асосида ўрганишларни амалга ошириш ва натижаларини маҳаллий Кенгашга киритиб боришни назарда тутиш. | 2025 йил март | Ҳудудий вакиллик органлари фаолиятини ўрганиш маркази, Бош прокуратура, манфаатдор вазирлик ва идоралар, маҳаллий Кенгашлар |
2. Бухоро вилояти маҳаллий Кенгаш сессиясида жойларда рўйхатдан ўтмаган ҳолда қурилиш ишларини амалга ошириш ҳолатларини ўрганиш натижаларини муҳокама қилиш ва бартараф этиш чораларини белгилаш. | 2025 йил июль | |||
3. Амалга оширилган ижобий тажрибани республика бўйича оммалаштириш чораларини кўриш. | 2025 йил август | |||
27. | Маҳаллий Кенгаш сессияларида ижро органи раҳбарларининг ахборотларини эшитиш, уларнинг фаолиятига баҳо бериш, юқори турувчи ташкилотларига тақдимнома киритиш амалиётини кенгайтириш. | 1. Маҳаллий Кенгашлар сессияларида ижро этувчи ҳокимият органларининг ҳисобот ва ахборотларини эшитишнинг намунавий тартибини ишлаб чиқиш. | 2025 йил февраль | Ҳудудий вакиллик органлари фаолиятини ўрганиш маркази, Юридик бошқарма |
2. Фаолиятида камчилик аниқланган ижро этувчи ҳокимият органи мансабдор шахсига нисбатан қўлланилиши мумкин бўлган таъсир чоралари, шу жумладан, камчиликларни бартараф этиш бўйича кўрсатма бериш, юқори турувчи органга тақдимнома киритишнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш бўйича қонунчилик ҳужжати лойиҳасини ишлаб чиқиш. | 2025 йил февраль | |||
3. Ишлаб чиқилган таклифларни белгиланган тартибда киритиш. | 2025 йил март | |||
28. | Маҳаллий Кенгаш депутатларнинг ўз округидаги аҳоли муаммолари бўйича «маҳалла еттилиги» ва Сенат билан ҳамкорликда ишлашини йўлга қўйиш. | 1. Сенат Кенгаши қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш. Бунда: маҳалладаги муаммоларни ҳал этишда «маҳалла еттилиги» билан ҳамкорликда ишлаш учун маҳаллий Кенгашлар депутатларини маҳаллаларга бириктириш; маҳаллий Кенгашлар депутатлари ва сенаторларнинг «маҳалла еттилиги» билан ўзаро ҳамкорлигини йўлга қўйиш схемасини тасдиқлаш; маҳаллий Кенгашлар депутатлари томонидан республика даражасидаги муаммоли масалаларни ҳал этишга кўмаклашиш учун уларни Сенатга тақдим этиш схемасини тасдиқлашни назарда тутиш. | 2025 йил январь | Ҳудудий вакиллик органлари фаолиятини ўрганиш маркази, Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва бюджет масалалари бошқармаси, Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлар |
2. Маҳаллий Кенгашлари сессияларида депутатлар ва «маҳалла еттилиги»нинг ўзаро ҳамкорлигини йўлга қўйиш бўйича амалга оширилаётган ишларни муҳокама қилиб, масъулларнинг фаолиятига баҳо бериб бориш. | ҳар чорак якуни бўйича | |||
29. | Туман ва шаҳар Кенгашларига ҳокимлар раислик қилмаслиги бўйича ислоҳотга тайёргарлик кўриш. | 1. Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашининг намунавий регламентини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш. Бунда туман (шаҳар) ҳокимини, маҳаллий Кенгаш раисини лавозимга тасдиқлаш ва озод этиш тартиб-таомилларини белгилаш. | 2025 йил ноябрь | Ҳудудий вакиллик органлари фаолиятини ўрганиш маркази |
2. Халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари раисини сайлаш, шунингдек ҳокимларни тасдиқлаш бўйича намунавий ҳужжатлар лойиҳаларини, сессияларни ўтказиш тартиб-таомиллари бўйича тавсияларни ишлаб чиқиш. | 2025 йил ноябрь | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари | ||
3. Халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, шу жумладан, белгиланган минимал талаблар асосида бино (хизмат хоналари) ажратилиши ва унинг жиҳозланишини таъминлаш. | 2025 йил декабргача | |||
30. | Маҳаллий Кенгашларнинг энг яхши тажрибаларини оммалаштириш, намунали Кенгашлар фаолиятини йўлга қўйиш, «Энг намунали маҳаллий Кенгаш (туман, вилоят)», «Энг фаол маҳаллий Кенгаш (туман, вилоят) депутати» каби танловларни ўтказиш. | 1. Маҳаллий Кенгашлар фаолиятини намунали йўлга қўйиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш. | 2025 йил январь | Ҳудудий вакиллик органлари фаолиятини ўрганиш маркази Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари |
2. Тавсиялар асосида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан 1 тадан туман (шаҳар) Кенгаши фаолиятини намунали йўлга қўйиш. | 2025 йил март | |||
3. Намунали маҳаллий Кенгашлар тажрибаларини бошқа ҳудудларда татбиқ қилиш юзасидан услубий-амалий семинарлар ташкил этиш. | 2025 йил апрель-май | |||
4. Маҳаллий Кенгашларнинг энг яхши тажрибаларини бошқа ҳудудларда ҳам оммалаштириш бўйича ўзаро тажриба алмашишини йўлга қўйиш. | 2025 йил давомида алоҳида режа асосида | |||
5. «Энг намунали маҳаллий Кенгаш (туман, вилоят)» ва «Энг фаол маҳаллий Кенгаш (туман, вилоят) депутати» танловини ўтказиш бўйича низом ишлаб чиқиш, унда баҳолаш мезонлари, танлов ўтказиш муддатларини белгилаш. | 2025 йил май | |||
6. «Энг намунали маҳаллий Кенгаш (туман, вилоят)» ва «Энг фаол маҳаллий Кенгаш (туман, вилоят) депутати» танловини ўтказиш. | Низомда белгиланган муддатда | |||
31. | Маҳаллий Кенгаш депутатларининг малакасини ошириб бориш тизимини йўлга қўйиш. | 1. Халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари раислари ҳамда котибият мудирлари учун Сенатда ўқувлар ташкил этиш. | 2024 йил декабрь | Сенат қўмиталари, Ҳудудий вакиллик органлари фаолиятини ўрганиш маркази, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари |
2. Давлат бошқаруви академияси билан ҳамкорликда барча депутатлар учун видеоконференцалоқа шаклида ўқувлар ўтказиш. | 2024 йил декабрь | |||
3. Сенат қўмиталари томонидан маҳаллий Кенгашлар доимий комиссиялари учун доимий комиссиялар фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича ўқувлар ташкил этиш. | 2025 йил январь | |||
4. Маҳаллий Кенгаш доимий комиссиялари аъзоларини ҳамда котибият ходимларининг қуйидаги амалиёт ўташ тартибини йўлга қўйиш: халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари доимий комиссиялари аъзоларининг Сенат қўмиталарида; халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгаш котибиятлари ходимларининг Ҳудудий вакиллик органлари фаолиятини ўрганиш марказида; халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари доимий комиссиялари аъзолари ва котибият ходимларининг вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларида. | 2025 йил январь | |||
32. | Маҳаллий Кенгашлар томонидан матбуот анжуманлари ўтказиш амалиёти йўлга қўйиш. | 1. Маҳаллий Кенгаш фаолияти юзасидан оммавий ахборот воситалари учун таҳлилий ахборот тайёрлаш ва матбуот анжуманларини ташкил этиш бўйича тавсия ишлаб чиқиш ҳамда жойларга етказиб бериш. | 2025 йил январь | Ҳудудий вакиллик органлари фаолиятини ўрганиш маркази, Маҳаллий Кенгашлар, Ахборот хизмати |
2. Маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида матбуот анжуманларини ташкил қилиш. 3. Маҳаллий Кенгаш фаолияти юзасидан таҳлилий ахборотларни веб-сайтларга жойлаштириб бориш. 4. Маҳаллий Кенгашларга матбуот анжуманларини ташкил этишга услубий жиҳатдан кўмаклашиш. | ҳар ярим йилда бир марта | |||
33. | Маҳаллий Кенгашларнинг маҳаллий бюджет лойиҳасини ишлаб чиқиш ва ижросини назорат қилишда фаол иштирокини таъминлаш. | 1. Маҳаллий бюджетларни шакллантириш ва белгиланган тартибда тасдиқланиши юзасидан маҳаллий Кенгашларга услубий кўмак кўрсатиш. 2. Маҳаллий бюджетларни қўшимча даромадларини аниқлаш ва уни мақсадли харажатларга йўналтириш борасида маҳаллий Кенгашларга кўмаклашиш. 3. Ташаббусли бюджет жараёнларини ташкил этиш ва ўтказиш ҳамда назорат қилиш борасида ҳамкорлик қилиш. | доимий равишда | Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси, Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва бюджет масалалари бошқармаси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги |
IV. ХАЛҚАРО АЛОҚАЛАР ЙЎНАЛИШИДА | ||||
34. | Парламентлараро Иттифоқнинг (ПИ) 150-юбилей Ассамблеясини юқори даражада ташкил этиш. | 1. Тошкент шаҳрида Парламентлараро Иттифоқнинг (ПИ) 150-юбилей Ассамблеясига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида қуйидагиларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш: ташкилий қўмита таркибини тасдиқлаш; давлат органлари вазифаларини белгилаш; чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаш. 2. Кун тартибига мувофиқ зарур материалларни тайёрлаш. 3. Тадбир табрик сўзи лойиҳасини тайёрлаш 4. Икки томонлама ўтказиладиган учрашувларда Қўмита аъзолари ва сенаторларнинг фаол иштирок этишларини таъминлаш. | 2025 йил январь — март | Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси, Халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлаш бўлими, Халқаро алоқалар ва протокол бошқармаси |
5. Тадбир доирасида парламентлараро ҳамкорлик тузилмалари аъзоларининг хорижий ҳамкор томон билан ўзаро ишчи мулоқотларини ташкил этиш. 6. Тадбирни кенг ёритиш чораларини кўриш, ушбу жараёнга хорижий давлатларнинг етакчи оммавий ахборот воситаларини жалб қилиш. | 2025 йил апрель | Вазирлар Маҳкамаси, Ташқи ишлар вазирлиги | ||
35. | Хорижий мамлакатлар парламентлари билан тузилган парламентлараро тузилмалари фаолияти самарадорлигини ошириш. | 1. Олий Мажлис палаталарининг хорижий мамлакатлар парламентлари ва халқаро парламент ташкилотлари билан ҳамкорлик бўйича парламентлараро тузилмалари тўғрисидаги низомни қайта кўриб чиқиш, бунда: ҳамкорликнинг асосий йўналишларини белгилаш; «Йўл хариталари» ижро механизмлари устидан назорат тадбирларини назарда тутиш. | 2025 йил январь-февраль | Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси, Халқаро алоқалар ва протокол бошқармаси |
2. Парламентлараро ҳамкорлик тузилмаларининг янги таркибини шакллантириш. | 2025 йил февраль | |||
3. Парламентлараро комиссиялар (дўстлик гуруҳлари) имкониятларидан самарали фойдаланиш мақсадида учрашув, қўшма мажлисларни ташкил этиш ҳамда уларни ўтказишга кўмаклашиш. | доимий | |||
36. | Ўзбекистоннинг халқаро рейтинглардаги ўрнини яхшилашда Сенатнинг назорат-таҳлилий фаолиятини кучайтириш чораларини кўриш. | 1. Ўзбекистон Республикасининг устувор халқаро рейтинг ва индекслардаги ўрнини яхшилаш тўғрисидаги миллий маъруза лойиҳасини тайёрлаш. | 2025 йил январь | Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси, Халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлаш бўлими |
2. Миллий маърузани Халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлаш бўйича республика кенгашида кўриб чиқиш. | 2025 йил февраль | |||
3. Миллий маърузани Сенат қўмиталари ва ялпи мажлисда кўриб чиқиш. | 2025 йил март | |||
37. | Ўзбекистон Республикаси томонидан нуфузли халқаро ва парламентлараро ташкилотлар минбарларидан илгари сурилган ташаббусларнинг мазмун-моҳиятини маҳаллий ва хорижий экспертларга ҳамда кенг жамоатчиликка етказиш. | 1. Ўзбекистон Республикаси томонидан нуфузли халқаро ва парламентлараро ташкилотлар минбарларидан илгари сурилган ташаббусларнинг мазмун-моҳиятини тарғиб қилиш бўйича қуйидагиларни амалга ошириш: | Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси, Халқаро алоқалар ва протокол бошқармаси, Ахборот хизмати, Сенат қўмиталари, Ҳудудий вакиллик органлари фаолиятини ўрганиш маркази, Ахборот коммуникация технологиялари ва рақамлаштириш бўлими | |
Сенатнинг расмий веб-сайтининг бош саҳифасида Ўзбекистон Республикасининг ташаббусларига бағишланган алоҳида бўлим очиш; | 2025 йил февраль | |||
ташаббуслар мазмун-моҳиятини тушунтириш бўйича сенаторлар ва экспертлар иштирокида турли медиа тадбирларни ташкил этиш (пресс-клуб, подкаст, видеоролик, интервью ва б.). | доимий | |||
2. Сенат аъзолари ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари иштирокида Ўзбекистон Республикаси ташаббусларининг мазмун-моҳияти юзасидан оммавий ахборот воситаларида тарғибот ишларини олиб бориш. | доимий | |||
38. | Олий даражадаги ташрифлар якуни бўйича эришилган келишувлар ва қабул қилинган муҳим ҳужжатларнинг амалга оширилиши устидан икки томонлама парламент назоратини амалга ошириш. | 1. Олий даражадаги ташрифлар якуни бўйича таҳлилий маълумотлар тайёрлаш. 2. Парламентлараро тузилмалар учрашувида муҳокама қилиниши режалаштирилган масалалардан иборат кун тартибини шакллантириш. 3. Учрашувни юқори савияда ўтказиш ва тадбир якуни бўйича ОАВ орқали кенг жамоатчиликни хабардор қилиш. | доимий | Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси, Парламентлараро тузилмалар |
39. | «Ўзбекистон ва Халқаро меҳнат ташкилоти: муносиб меҳнат шароитларини таъминлашда халқаро стандартларнинг ўрни ва аҳамияти» мавзусидаги давра суҳбатини ўтказиш. | 1. Ўзбекистонни Халқаро меҳнат ташкилоти Маъмурий кенгашига аъзо бўлганлиги, шунингдек ушбу ташкилот билан ўзаро ҳамкорлик алоқаларининг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари ҳақида маълумотлар йиғиш. 2. Давра суҳбати иштирокчиларини Халқаро меҳнат ташкилоти томонидан қабул қилинган Конвенция ва Баённомаларнинг миллий қонунчиликка имплементация қилинганлиги ва парламент томонидан ратификация қилинганлиги тўғрисида хабардор қилиш. 3. Тадбирга соҳадаги масъул вазирлик ва идоралар вакилларини ҳамда мутахассис ва экспертларни таклиф қилиш. 4. Давра суҳбатини ўтказиш ва тадбир натижаларини оммавий ахборот воситалари орқали кенг ёритиш. | 2025 йил июнь | Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси |