16.12.2024 йилдаги ПҚ-439-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 16.12.2024 йилдаги ПҚ-439-сон
Kuchga kirish sanasi
16.12.2024
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сурхондарё вилоятининг тоғли-рекреацион ҳудудларида туризм инфратузилмасини яхшилаш ҳамда замонавий хизмат кўрсатиш ва туризм объектларини барпо этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сурхондарё вилоятининг тоғли ва тоғ олди ҳудудларининг мавжуд туристик салоҳиятидан самарали фойдаланиш, мастер режа асосида хизмат кўрсатиш мажмуалари ва туризм инфратузилмаси объектларини, жумладан, меҳмонхоналар, оилавий меҳмон уйлари, соғломлаштириш, умумий овқатланиш, савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари, санаторий ва халқаро умуммавсумий курорт зоналарини ривожлантириш ҳамда янги иш ўринларини яратиш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги кўмагида Сурхондарё вилояти ҳокимлиги томонидан етакчи маҳаллий ва хорижий компанияларни жалб қилган ҳолда Бойсун тумани Омонхона қишлоғи ҳудудидаги 220,5 гектар, Сариосиё тумани Сангардак қишлоғи ҳудудидаги 615 гектар, Жарқўрғон тумани «Оқтепа» сув омборининг қирғоқ бўйи ҳудудидаги 110 гектар ер участкаларида замонавий хизмат кўрсатиш мажмуалари ва туризм инфратузилмаси объектларини, жумладан, соҳил туризми объектлари, меҳмонхоналар, оилавий меҳмон уйлари, соғломлаштириш, умумий овқатланиш объектлари, савдо-кўнгилочар ҳамда бошқа хизмат кўрсатиш объектларини жойлаштиришни назарда тутувчи мастер режалар лойиҳалари ишлаб чиқилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бойсун тумани ҳудудидаги умумий майдони 220,5 гектар бўлган ер участкасида «Омонхона» туристик марказини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сариосиё тумани ҳудудидаги умумий майдони 615 гектар бўлган ер участкасида «Сангардак» туристик марказини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жарқўрғон тумани Обиҳаёт маҳалласидаги «Оқтепа» сув омборининг қирғоқ бўйи ҳудудидаги 110 гектар ер участкасида «Обиҳаёт» туристик марказини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Омонхона», «Сангардак» ва «Обиҳаёт» туристик марказларини (кейинги ўринларда — туристик марказлар) ривожлантириш ва бошқариш учун давлат муассасаси шаклида Сурхондарё вилоятида туризм инфратузилмасини ривожлантириш ва бошқариш дирекциясини (кейинги ўринларда — Дирекция) ташкил этиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Омонхона» туристик маркази ҳудуди чегараларининг тавсифи 1-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Сангардак» туристик маркази ҳудуди чегараларининг тавсифи 2-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Обиҳаёт» туристик маркази ҳудуди чегараларининг тавсифи 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда Вазирлар Маҳкамасига туристик марказларнинг чегаралари ва уларнинг тавсифларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ваколати берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Давлат активларини бошқариш агентлиги билан биргаликда бир ой муддатда Дирекцияни ташкил этиш, жойлаштириш ва зарур моддий-техника базаси билан таъминлаш чораларини кўрсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Белгилансинки, туристик марказлар ҳудудларидаги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
умумий фойдаланишдаги ер участкалари мастер режа, бош режа ва батафсил режалаштириш лойиҳаларига мувофиқ инфратузилма объектлари ва ижтимоий аҳамиятга эга объектларни барпо этиш учун Дирекцияга ва (ёки) ушбу объектларни қуриш, сақлаш ва фойдаланиш вазифасини амалга оширувчи бошқа давлат органлари, муассасалари ва корхоналарига доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мастер режа, бош режа ва батафсил режалаштириш лойиҳаларига мувофиқ тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун мўлжалланган бўш ер участкалари мулк ҳуқуқи ёки ижара ҳуқуқи асосида электрон онлайн аукцион орқали реализация қилинади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бўш ер участкалари электрон онлайн аукцион орқали туристик марказларнинг мастер режа, бош режа ва батафсил режалаштириш лойиҳаларида назарда тутилган объектларни барпо этиш шарти билан лотларга бўлинган ҳолда реализация қилинади. Бунда ҳар бир лот бўйича лойиҳанинг тахминий тавсифи ва архитектура қиёфасига, фойдаланишга топшириш муддатига талаблар белгиланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ер участкаларини электрон онлайн аукцион орқали реализация қилишдан тушган тушумлар (савдога чиқариш ва сотиш билан боғлиқ харажатлар чегириб қолинган ҳолда) Дирекцияга ўтказилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ер участкаларини электрон онлайн аукцион орқали реализация қилишдан тушган тушумлар Дирекция фаолиятини молиялаштириш, туристик марказларни ривожлантириш, жумладан, йўл-транспорт ва муҳандислик-коммуникация тармоқларини қуриш ва таъмирлаш ҳамда инфратузилма билан боғлиқ бошқа чора-тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун туристик марказлар ҳудудларидаги ер участкалари уларда қуриладиган бино ва иншоотлар билан тайёр бизнес шаклида электрон онлайн аукцион орқали реализация қилиниши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги ва Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг туристик марказлар ҳудудларида хусусий инвестицияларни жалб қилган ҳолда 2025 — 2027 йилларда меҳмонхоналар, оилавий меҳмон уйлари, хизмат кўрсатиш мажмуалари ва дам олиш масканларини қуриш мақсадида бўш ер участкаларини 10 йил муддатда тенг улушларда бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан электрон онлайн аукцион савдоларига чиқариш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда истисно тариқасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
электрон онлайн аукцион савдоларида реализация қилинган ер участкалари бўйича дастлабки тўлов суммаси 15 фоиздан кўп бўлган ҳолларда қолган суммага Марказий банкнинг асосий ставкаси бўйича фоизларни ҳисоблаш тартиби амал қилмаслиги белгилаб қўйилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аукцион ғолиби томонидан дастлабки тўлов суммасининг камида 15 фоизи тўланганда, унга ер участкасига бўлган ижара ва мулк ҳуқуқини кредит таъминоти сифатида гаровга қўйиш ҳуқуқи берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда 4-иловада келтирилган ер участкаларининг тоифасини суғорилмайдиган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерлари тоифасидан саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ерлар тоифасига ўтказиш юзасидан Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерларининг ер фонди тоифаларини ўзгартириш масалаларини кўриб чиқиш бўйича Ҳукумат комиссиясига таклиф киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Белгилансинки, туристик марказларда қуриладиган объектлар ҳудудига қадар ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқларини етказиб бериш, кўчириш ҳамда зарур инфратузилмани яратиш мақсадида тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
электр тармоқларини қуриш ишлари«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ таркибидаги ташкилот буюртмачилигида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ичимлик ва оқова сув тизимини қуриш ишлари«Ўзсувтаъминот» АЖ таркибидаги «Сув таъминоти ва оқова сув объектлари қурилиши бўйича инжиниринг компанияси» УК буюртмачилигида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
алоқа ва интернет тармоқларини қуриш ишлари«Ўзбектелеком» АК буюртмачилигида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
автомобиль йўлларини қуриш ва таъмирлаш ишлариАвтомобиль йўллари қўмитасининг тизим корхоналари буюртмачилигида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда туристик марказлар ҳудудига қадар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
электр тармоқлари, алоқа ва интернет тармоқларини қуриш ва таъмирлаш ишлари тегишлича «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ ва «Ўзбектелеком» АКнинг ўз маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
автомобиль йўллари, ичимлик ва оқова сув тармоқларини қуриш ва таъмирлаш ишлари республика ва маҳаллий бюджет ҳамда халқаро молия институтлари маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. 2025-2026 йилларда «Омонхона», «Сангардак» ва «Обиҳаёт» туристик марказлари учун зарур муҳандислик-коммуникация тармоқларини барпо этиш бўйича манзилли дастур 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Дирекция билан биргаликда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
уч ой муддатда «ЎзшаҳарсозликЛИТИ» бош лойиҳа ташкилотини жалб қилган ҳолда Омонхона ва Сангардак ҳудудлари бўйича ишлаб чиқилган мастер режа лойиҳалари асосида «Омонхона» ва «Сангардак» туристик марказларининг батафсил режалаштириш лойиҳаларини ишлаб чиқсин ҳамда уларни Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги билан келишган ҳолда тасдиқласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
икки ой муддатда Жарқўрғон тумани Обиҳаёт маҳалласидаги «Оқтепа» сув омборининг қирғоқ бўйи ҳудудидаги 110 гектар ер участкаси бўйича ишлаб чиқилган мастер режа ва батафсил режалаштириш лойиҳаларини Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳамда Сув хўжалиги вазирлиги билан келишган ҳолда тасдиқласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Белгилансинки, «Омонхона» ва «Сангардак» туристик марказларининг батафсил режалаштириш лойиҳаларини ишлаб чиқиш бўйича:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги «Ягона буюртмачи хизмати» ДУК — буюртмачи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сурхондарё вилояти маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари, республика бюджетидан Сурхондарё вилояти маҳаллий бюджетига ажратиладиган бюджет ссудаси ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар — молиялаштириш манбалари ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Туризм қўмитаси, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси билан биргаликда бир ой муддатда туристик марказларда объектларнинг қурилишига салоҳиятли инвесторларни жалб этиш мақсадида ушбу ҳудудларнинг туристик имкониятлари тўғрисида видеоролик ва тарғибот материалларини тайёрлаб, маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситаларида кенг тарғиб қилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Сурхондарё вилояти ҳокимлиги, Кадастр агентлиги, Бош прокуратура, «Ўзбеккосмос» агентлиги Дирекция билан биргаликда бир ой муддатда туристик марказлар ҳудудларидаги ер участкаларини тўлиқ хатловдан ўтказиб, аниқланган ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш ва ноқонуний қурилиш ҳолатларини қонунчиликда белгиланган тартибда бартараф этиш бўйича тегишли чораларни кўрсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Тижорат банклари ва «Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси» АЖнинг туристик марказлар ҳудудида замонавий хизмат кўрсатиш мажмуалари ва туризм инфратузилмаси объектларини, жумладан, меҳмонхоналар, оилавий меҳмон уйлари, соғломлаштириш, умумий овқатланиш объектлари, савдо-кўнгилочар ҳамда бошқа хизмат кўрсатиш объектларини ташкил этиш бўйича ташаббускорларнинг лойиҳаларини молиявий қўллаб-қувватлаш юзасидан ташаббуслари маъқуллансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Туристик марказларда объектларни лойиҳалаш, қуриш ва жиҳозлаш ишларини амалга ошириш доирасида хорижий ташкилотлар вакиллари, инвесторлар ҳамда хорижий мутахассисларни жалб этиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Дирекция буюртманомалари асосида қисқа муддатда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ташқи ишлар вазирлиги — жалб қилинадиган хорижий мутахассислар ҳамда уларнинг оила аъзолари учун кириш визалари белгиланган тартибда расмийлаштирилишини;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ички ишлар вазирлиги — жалб қилинадиган хорижий мутахассислар, шунингдек, уларнинг оила аъзолари учун кўп марталик визалар расмийлаштирилиши, берилиши (муддати узайтирилиши) ҳамда турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказилишини (муддати узайтирилишини);
(14-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 9 июндаги ПФ-109-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2026 й., 06/26/109/0580-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги — хорижий мутахассисларга (Ўзбекистон Республикаси фуқаролари орасида бундай мутахассислар бўлмаган тақдирда) республика ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун тасдиқномалар берилишини (муддати узайтирилишини) таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 5 июндаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республика ҳудудларида «Business city» замонавий ишбилармонлик марказларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 2 августдаги ПҚ-3895-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида»ги 461-сон қарори билан тасдиқланган «Business city» замонавий ишбилармонлик марказлари рўйхати қуйидаги мазмундаги 15 — 17-бандлар билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«15. «Омонхона» туристик маркази;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. «Сангардак» туристик маркази;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. «Обиҳаёт» туристик маркази».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Бош вазир ўринбосарлари Ж.А. Қўчқоров, А.Ж. Раматов, экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири А.А. Абдухакимов ва Сурхондарё вилояти ҳокими У.Б. Қосимов белгилансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2024 йил 16 декабрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-439-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 16 декабрдаги ПҚ-439-сон қарорига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Омонхона» туристик маркази ҳудуди чегараларининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТАВСИФИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманида жойлашган «Омонхона» туристик маркази чегарасида жойлашган нуқта бошланғич 1-нуқта деб қабул қилинди (WГС-84 координаталар тизимида, шимолий кенглик координаталари 38°14'15,16'', шарқий узоқлик координаталари 67°18'38,35'').
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-нуқтадан чегара чизиғи шарқий ва шимоли-шарқий йўналишда 674 метр масофада дала тупроқ йўли ва сойни кесиб ўтиб 2-нуқтага туташади (шимолий кенглик 38°14'22,50'', шарқий узунлик 67°19'4,46'').
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-нуқтадан чегара чизиғи жанубий ва жануби-шарқий йўналишда 4 386 метр масофада дала тупроқ йўлини кесиб ўтиб 3-нуқтага туташади (шимолий кенглик 38°12'16,39'', шарқий узунлик 67°20'27,70'').
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-нуқтадан чегара чизиғи жануби-ғарбий йўналишда 260 метр масофада Омонхона автомобиль йўли ва сойни кесиб ўтиб 4-нуқтага туташади (шимолий кенглик 38°12'11,59'', шарқий узунлик 67°20'18,90'').
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-нуқтадан чегара чизиғи шимолий ва шимоли-ғарбий йўналишда 4 445 метр масофада дала тупроқ йўли ва сойни кесиб ўтиб 5-нуқтага туташади (шимолий кенглик 38°14'11,03'', шарқий узунлик 67°18'36,90'').
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-нуқтадан чегара чизиғи шимолий ва шимоли-шарқий йўналишда 132 метр масофани ўтиб 1-нуқтага туташади (шимолий кенглик 38°14'15,16'', шарқий узоқлик координаталари 67°18'38,35'').
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 16 декабрдаги ПҚ-439-сон қарорига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Сангардак» туристик маркази ҳудуди чегараларининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТАВСИФИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида жойлашган «Сангардак» туристик маркази чегарасида жойлашган нуқта бошланғич 1-нуқта деб қабул қилинди (WГС-84 координаталар тизимида, шимолий кенглик координаталари 38°32'16.82'', шарқий узоқлик координаталари 67°33'37.49'').
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-нуқтадан чегара чизиғи аввал ғарбий ва шимоли-ғарбий йўналишда 2 667 метр, кейин ғарбий йўналишда 266 метр, сўнг ғарбий ва жануби-ғарбий йўналишда 314 метр, сўнгра жануби-ғарбий йўналишда 934 метр масофада сойни кесиб ўтиб 2-нуқтага туташади (шимолий кенглик 38°32'13.69'', шарқий узунлик 67°31'5.18'').
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-нуқтадан чегара чизиғи ғарбий ва шимоли-ғарбий йўналишда 421 метр масофада сойни кесиб ўтиб 3-нуқтага туташади (шимолий кенглик 38°32'19.09'', шарқий узунлик 67°30'49.24'').
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-нуқтадан чегара чизиғи шимолий ва шимоли-шарқий йўналишда 953 метр масофани ўтиб 4-нуқтага туташади (шимолий кенглик 38°32'46.70'', шарқий узунлик 67°31'6.68'').
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-нуқтадан чегара чизиғи шимоли-ғарбий йўналишда 1 754 метр масофада сойни кесиб ўтиб 5-нуқтага туташади (шимолий кенглик 38°33'16.98'', шарқий узунлик 67°30'6.57'').
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-нуқтадан чегара чизиғи шимолий ва шимоли-шарқий йўналишда 502 метр масофада Сангардак сойини кесиб ўтиб 6-нуқтага туташади (шимолий кенглик 38°33'31.95'', шарқий узунлик 67°30'14.66'').
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-нуқтадан чегара чизиғи аввал шарқий ва жануби-шарқий йўналишда 199 метр, кейин жануби-шарқий йўналишда 627 метр, шарқий ва жануби-шарқий йўналишда 573 метр, сўнг шарқий йўналишда 291 метр, сўнгра шарқий ва шимоли-шарқий йўналишда 790 метр, кейин шимоли-шарқий йўналишда 1 930 метр масофада сойни кесиб ўтиб 7-нуқтага туташади (шимолий кенглик 38°34'10.44'', шарқий узунлик 67°32'26.58'').
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7-нуқтадан чегара чизиғи шарқий ва жануби-шарқий йўналишда 718 метр масофада сойни кесиб ўтиб 8-нуқтага туташади (шимолий кенглик 38°34'4.22'', шарқий узунлик 67°32'55.14'').
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8-нуқтадан чегара чизиғи ғарбий ва жануби-ғарбий йўналишда 2 315 метр масофада дала тупроқ йўлини кесиб ўтиб 9-нуқтага туташади (шимолий кенглик 38°32'55.51'', шарқий узунлик 67°32'17.37'').
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9-нуқтадан чегара чизиғи аввал шарқий йўналишда 1 005 метр, кейин шарқий ва жануби-шарқий йўналишда 1 008 метр, сўнг жануби-шарқий йўналишда 441 метр масофада сойни кесиб ўтиб 10-нуқтага туташади (шимолий кенглик 38°32'29.63'', шарқий узунлик 67°33'50.60'').
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10-нуқтадан чегара чизиғи жануби-ғарбий йўналишда 507 метр масофада Сангардак сойини кесиб ўтиб 1-нуқтага туташади (шимолий кенглик 38°32'16.82'', шарқий узунлик 67°33'37.49'').
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 16 декабрдаги ПҚ-439-сон қарорига
3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Обиҳаёт» туристик маркази ҳудуди чегараларининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТАВСИФИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сурхондарё вилоятининг Жарқўрғон туманида жойлашган «Обиҳаёт» туристик маркази чегарасидаги каналнинг сув оқимига қарши ўнг томонида жойлашган нуқта бошланғич 1-нуқта деб қабул қилинди (WГС-84 координаталар тизимида, шимолий кенглик координаталари 37°25'3,98'', шарқий узоқлик координаталари 67°27'29,27'').
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-нуқтадан чегара чизиғи шарқий йўналишда каналнинг сув оқимига қарши ўнг томони билан 552 метр масофани ўтиб, канал бўйидаги 2-нуқтага туташади (шимолий кенглик 37°25'4,39'', шарқий узунлик 67°27'51,71'').
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-нуқтадан чегара чизиғи каналдан Оқтепа сув омборига ўтади ва сув омборининг қирғоғи билан жанубий ва жануби-ғарбий йўналишда 224 метр масофани ўтиб, сув омбори бўйидаги 3-нуқтага туташади (шимолий кенглик 37°24'58,09'', шарқий узунлик 67°27'47,17'').
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-нуқтадан чегара чизиғи Оқтепа сув омборининг қирғоғи билан умумий жанубий ва жануби-шарқий йўналишда барча бурилишларни ҳисобга олган ҳолда 1 478 метр масофани ўтиб, сув омбори бўйидаги 4-нуқтага туташади (шимолий кенглик 37°24'23,04'', шарқий узунлик 67°28'0,65'').
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-нуқтадан чегара чизиғи Оқтепа сув омборининг қирғоғи билан аввал жануби-шарқий йўналишда 413 метр, кейин умумий шарқий ва жануби-шарқий йўналишда барча бурилишларни ҳисобга олган ҳолда 490 метр масофани ўтиб, сув омбори бўйидаги 5-нуқтага туташади (шимолий кенглик 37°24'9,51'', шарқий узунлик 67°28'24,63'').
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-нуқтадан чегара чизиғи Оқтепа сув омборининг қирғоғи билан аввал шарқий ва жануби-шарқий йўналишда 58 метр масофада ариққа ўтади ҳамда жанубий ва жануби-шарқий йўналишда ариқнинг сув оқимига қарши чап томони билан 86 метр, кейин жанубий ва жануби-ғарбий йўналишда 101 метр, сўнг жанубий ва жануби-шарқий йўналишда 34 метр масофани ўтиб, ариқ бўйидаги 6-нуқтага туташади (шимолий кенглик 37°24'2,14'', шарқий узоқлик координаталари 67°28'27,03'').
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-нуқтадан чегара чизиғи аввал жануби-ғарбий йўналишда ариқнинг сув оқимига қарши чап томони билан 43 метр, кейин умумий ғарбий йўналишда 346 метр масофани ўтиб, ариқ бўйидаги 7-нуқтага туташади (шимолий кенглик 37°23'59,86'', шарқий узунлик 67°28'12,63'').
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7-нуқтадан чегара чизиғи аввал шимолий ва шимоли-ғарбий йўналишда ариқнинг сув оқимига қарши чап томони билан 37 метр, кейин шимоли-ғарбий йўналишда 87 метр, сўнг ғарбий ва шимоли-ғарбий йўналишда 308 метр, сўнгра шимолий ва шимоли-ғарбий йўналишда 95 метр, кейин ғарбий ва жануби-ғарбий йўналишда 76 метр масофани ўтиб 8-нуқтага туташади (шимолий кенглик 37°24'8,11'', шарқий узоқлик координаталари 67°27'53,05'').
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8-нуқтадан чегара чизиғи шимолий ва шимоли-ғарбий йўналишда 1 758 метр масофада дала тупроқ йўлини кесиб ўтиб 9-нуқтага туташади (шимолий кенглик 37°25'0,47'', шарқий узоқлик координаталари 67°27'26,44'').
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9-нуқтадан чегара чизиғи шимоли-шарқий йўналишда 129 метр масофада дала тупроқ йўлини кесиб ўтиб, канал бўйидаги 1-нуқтага туташади (шимолий кенглик 37°25'3,98'', шарқий узунлик 67°27'29,27'').
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 16 декабрдаги ПҚ-439-сон қарорига
4-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Омонхона», «Сангардак» ва «Обиҳаёт» туристик марказлари ҳудудида суғорилмайдиган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерлари тоифасидан саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ерлар тоифасига ўтказиладиган ер участкалари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
РЎЙХАТИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Ҳудуд номи

(МФЙ, қишлоқ)

Ердан фойдаланувчи номи

Контур рақами

Жами ер майдони,

(га)

шундан

Тупроқ бонитет бали

Ўзгартириш таклиф этилаётган ер фонди тоифаси

Таклиф этилаётган фойдаланиш мақсади

суғориладиган (лалмикор) ерлар,

га

яйловлар,

га

бошқа ерлар,

га

Вилоят бўйича жами

138,96

6,5

130,51

1,95

Бойсун тумани бўйича жами

21,5

6,5

15,0

1.

«Инкобод» МФЙ Омонхона қишлоғи

Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси

353к (1012к)

15,0

15,0

Баҳоланмаган

Саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ерлар

Меҳмонхона, дам олиш маскани, туризм, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш, автомобилларга техник хизмат кўрсатиш ва тўхташ жойи

2.

365к ( 954к)

3.

388к ( 956к)

4.

355к ( 957к)

5.

«Инкобод ғаллазори» ф/х

866к (1144к)

6,5

6,5

6.

865к (1145к)

Сариосиё тумани бўйича жами

7,46

5,51

1,95

7.

«Субҳидам» МФЙ Хубон қишлоғи

«Жасуфа-Агробизнес» МЧЖ,

«Абдужалил-Махматмурод» ф/х

58қ, 59қ, 86қ,

4,28

4,28

Саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ерлар

Меҳмонхона, дам олиш маскани, туризм, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш ва тўхташ жойи

8.

«Сангардак» МФЙ Чанглоқ қишлоғи

Туман ҳокимлигининг захира ер фонди

88қ

0,4

0,4

Баҳоланмаган

Саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ерлар

Меҳмонхона, дам олиш маскани, туризм, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш ва тўхташ жойи

9.

«Сангардак» МФЙ Чанглоқ қишлоғи

Туман ҳокимлигининг захира ер фонди

88қ

1,0

1,0

Баҳоланмаган

Саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ерлар

Меҳмонхона, дам олиш маскани, туризм, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш ва тўхташ жойи

10.

«Сангардак» МФЙ Сўлим диёр қишлоғи

Туман ҳокимлигининг захира ер фонди

23қ

1,23

1,23

Саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ерлар

Меҳмонхона, дам олиш маскани, туризм, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш ва тўхташ жойи

11.

«Сангардак» МФЙ Сўлим диёр қишлоғи

Туман ҳокимлигининг захира ер фонди

73қ

0,15

0,15

Баҳоланмаган

Саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ерлар

Меҳмонхона, дам олиш маскани, туризм, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш ва тўхташ жойи

12.

«Сангардак» МФЙ Сўлим диёр қишлоғи

Туман ҳокимлигининг захира ер фонди

23қ

0,40

0,40

Баҳоланмаган

Саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ерлар

Меҳмонхона, дам олиш маскани, туризм, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш ва тўхташ жойи

Жарқўрғон тумани бўйича жами

110,0

110,0

13.

«Обиҳаёт» МФЙ «Оқтепа» сув омбори

«Сурхондарё вилояти сув омборларидан фойдаланиш бошқармаси» давлат муассасаси

222

110,0

110,0

Баҳоланмаган

Саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ерлар

Меҳмонхона, дам олиш маскани, туризм, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш ва тўхташ жойи

14.

230

15.

233

16.

234, 218, 237, 219, 218а

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 16 декабрдаги ПҚ-439-сон қарорига
5-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2025-2026 йилларда «Омонхона», «Сангардак» ва «Обиҳаёт» туристик марказлари учун зарур муҳандислик-коммуникация тармоқларини барпо этиш бўйича
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
МАНЗИЛЛИ ДАСТУР
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Тадбирлар номи

Ҳудуд номи

Ўлчов бирлиги

Миқдори

Лойиҳа қиймати*,

(млн сўм)

Молиялаштириш манбаи

Масъуллар

Жами

61 214

I. Йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш

Жами

32 640

1.

Давлат аҳамиятидаги Дарбанд-Бойсун-Элбаён йўналишидаги 4Р-105 йўлидан «Омонхона» соғломлаштириш сиҳатгоҳи ҳудудига олиб борувчи 4Н-1622 Инкобод-Омонхона йўлини ва маҳалладаги ички йўлларни жорий таъмирлаш ва ёритиш тизимларини ўрнатиш.

Бойсун тумани

км/дона

21,2/200

28 500

Халқаро молия институтлари маблағлари

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Автомобиль йўллари қўмитаси,

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

2.

4Р-107 Денов-Хонжиза-Чош автомобиль йўлининг Сангардак қишлоғига олиб борувчи 4К-621 автомобиль йўлининг 6 км қисмини жорий таъмирлаш.

Сариосиё тумани

км

6

Ҳисоб-китобларга асосан

Республика бюджети маблағлари

Автомобиль йўллари қўмитаси,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

3.

Сангардак маҳалласи Чанглоқ кўчасини мукаммал таъмирлаш.

Сариосиё тумани

км

1,4

770

Маҳаллий бюджет маблағлари

Автомобиль йўллари қўмитаси,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

4.

Сангардак маҳалласи Сўлим диёр кўчасини мукаммал таъмирлаш.

Сариосиё тумани

км

0,7

385

Маҳаллий бюджет маблағлари

Автомобиль йўллари қўмитаси,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

5.

Сангардак маҳалласи Қирққиз кўчасини мукаммал таъмирлаш.

Сариосиё тумани

км

0,8

440

Маҳаллий бюджет маблағлари

Автомобиль йўллари қўмитаси,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

6.

Сангардак маҳалласи Боғча кўчасини мукаммал таъмирлаш.

Сариосиё тумани

км

0,4

220

Маҳаллий бюджет маблағлари

Автомобиль йўллари қўмитаси,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

7.

Сангардак маҳалласидаги дор йўлига бориш учун автомобиль йўлини мукаммал таъмирлаш.

Сариосиё тумани

км

1,5

825

Маҳаллий бюджет маблағлари

Автомобиль йўллари қўмитаси,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

8.

2026 йилда Жарқўрғон туманидан ўтувчи М-41 автомобиль йўлидан «Оқтепа» сув омборига олиб борувчи 1,5 км йўлни қуриш ишларини амалга ошириш.

Жарқўрғон тумани

км

1,5

1 500

Республика бюджети маблағлари

Автомобиль йўллари қўмитаси,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

II. Электр энергия таъминотини яхшилаш

Жами

5 174

9.

Омонхона қишлоғи «Олмазор» 110/35/10 кв подстанциядан чиққан Ф-3 10 кВ электр тармоғининг 15 км ва ички 0,4 кВли электр тармоғини реконструкция қилиш, 4 дона 1 600 кВли икки табақали трансформатор ўрнатиш.

Бойсун тумани

объект

3

2 374

«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ маблағлари

Энергетика вазирлиги,

«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ

10.

Сангардак маҳалласидаги дор йўли учун 1 км узунликда электр тармоғини қуриш ва 1 дона 400 кВа трансформатор пунктини янгидан ўрнатиш.

Сариосиё тумани

км/дона

1/1

300

«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ маблағлари

Энергетика вазирлиги,

«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ

11.

Сангардак маҳалласида 6,5 км электр тармоқларини реконструкция қилиш.

Сариосиё тумани

км

6,5

715

«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ маблағлари

Энергетика вазирлиги,

«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ

12.

Жарқўрғон тумани Обиҳаёт маҳалласи «Оқтепа» сув омбори ҳудудини электр энергияси билан таъминлаш мақсадида 1 дона трансформатор ўрнатиш ва 10 км узунликда электр тармоғини тортиш.

Жарқўрғон тумани

км/дона

10/1

2 500

«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ маблағлари

Энергетика вазирлиги,

«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ

III. Ичимлик сув таъминотини яхшилаш

Жами

17 000

13.

Омонхона қишлоғи аҳолисининг ичимлик сув таъминотини яхшилаш мақсадида ичимлик сув тармоғи ва иншоотини қуриш.

Бойсун тумани

км/объект

32/2

9 200

Халқаро молия институтлари маблағлари

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

«Ўзсувтаъминот» АЖ,

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

14.

Сангардак маҳалласи Чанглоқ қишлоғида 1 дона сув минорасини ўрнатиш ва 1 дона сув иншоотини қуриш.

Сариосиё тумани

объект

2

600

«Ўзсувтаъминот» АЖ

маблағлари

«Ўзсувтаъминот» АЖ,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

15.

Сангардак қишлоғининг Ғазансой булоғи олдида сиғими 200 м3ли 2 дона резервуар барпо этиш.

Сариосиё тумани

объект

2

1 200

«Ўзсувтаъминот» АЖ

маблағлари

«Ўзсувтаъминот» АЖ,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

16.

2026 йилда Жарқўрғон туманидаги «Оқтепа» сув омбори ҳудудини тоза ичимлик сув билан таъминлаш ишларини амалга ошириш.

Жарқўрғон тумани

км/объект

10/2

6 000

Республика бюджети маблағлари

«Ўзсувтаъминот» АЖ,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

IV. Пиёдалар йўлакчасини ташкил этиш

Жами

100

17.

Омонхона қишлоғида 0,5 км пиёдалар йўлакчасини қуриш.

Бойсун тумани

км

0,5

100

Маҳаллий бюджет маблағлари

Бойсун тумани ҳокимлиги

V. Оқова сув иншоотини ташкил этиш

Жами

5 800

18.

Омонхона қишлоғида оқова сув тозалаш иншооти ва тармоғини қуриш.

Бойсун тумани

объект/км

Ҳисоб-китоблар асосида

Лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида

Халқаро молия институтлари маблағлари

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги,

«Ўзсувтаъминот» АЖ,

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

19.

«Сангардак» қишлоғида оқова сув тозалаш иншооти ва тармоғини қуриш.

Сариосиё тумани

объект/км

Ҳисоб-китоблар асосида

Лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида

Халқаро молия институтлари маблағлари

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги,

«Ўзсувтаъминот» АЖ,

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

20.

Жарқўрғон тумани «Оқтепа» сув омбори ҳудудида 1 та оқова сув иншооти қуриш (Локал тармоқ)

Жарқўрғон тумани

объект

1

5 800

Маҳаллий бюджет маблағлари

«Ўзсувтаъминот» АЖ,

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

VI. Алоқа тармоқларини яхшилаш

Жами

500

21.

Омонхона ҳудудидаги объектларни интернет тармоғи билан таъминлашда 512 та нуқтадан иборат ОЛТ станциясини қуриш ва 10 км оптик толали кабель тортиш.

Бойсун тумани

дона/км

512/10

500

«Ўзбектелеком» АК маблағлари

«Ўзбектелеком» АК

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ: молиялаштириш манбаси маҳаллий бюджет маблағлари этиб кўрсатилган лойиҳаларни туристик марказлар ҳудудларидаги бўш ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни аукцион савдоларида реализация қилишдан тушган маблағлар ҳисобидан молиялаштиришга рухсат этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* Лойиҳа-смета ҳужжатлари ва экспертиза хулосаларига асосан аниқлик киритилади.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2024 й., 07/24/439/1029-сон; 10.06.2026 й., 06/26/109/0580-сон)