14.11.2024 йилдаги ЎРҚ-996-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, 14.11.2024 йилдаги ЎРҚ-996-сон
Kuchga kirish sanasi
15.05.2025
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қонунчилик палатаси томонидан 2024 йил 31 майда қабул қилинган
Сенат томонидан 2024 йил 15 августда маъқулланган
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Қонуннинг мақсади болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-модда. Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик ушбу Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатларидан иборатдир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилигида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-модда. Болаларга нисбатан зўравонлик
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Боланинг ҳаётига, соғлиғига, жинсий дахлсизлигига, шаънига, қадр-қимматига ҳамда қонун билан ҳимоя қилинадиган бошқа ҳуқуқлари ва эркинликларига тажовуз қиладиган, жисмоний ёки руҳий азоб етказаётган ёки етказиши мумкин бўлган ҳамда асосий эҳтиёжларига зид бўлган, шу жумладан телекоммуникация тармоқларидан ва Интернет бутунжаҳон ахборот тармоғидан фойдаланган ҳолда амалга ошириладиган, қасддан содир этиладиган ҳаракат (ҳаракатсизлик) болаларга нисбатан зўравонлик деб эътироф этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жисмоний зўравонлик, жинсий зўравонлик, руҳий зўравонлик, ғамхўрлик кўрсатмаслик, эксплуатация қилиш ва таъқиб этиш (буллинг) болаларга нисбатан зўравонликнинг шаклларидир. Болаларга нисбатан зўравонликнинг барча шакллари тақиқланади ҳамда қонун билан таъқиб қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Болаларга оғирлиги турли даражада бўлган тан жароҳатлари етказиш, уларни хавф остида қолдириш, ҳаёти ва соғлиғи учун хавфли ҳолатда бўлган болаларга ёрдам кўрсатмаслик ҳамда зўравонлик хусусиятига эга бошқа ҳуқуқбузарликларни содир этиш ёхуд болаларнинг ҳаёти, соғлиғи ёки эркинлигига тажовуз қиладиган жисмоний таъсир ўтказиш болаларга нисбатан жисмоний зўравонлик деб эътироф этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Болага нисбатан шаҳвоний хусусиятга эга бўлган ҳаракатларни содир этиш орқали унинг жинсий дахлсизлигига тажовуз қилиш, шу жумладан номусга тегиш, жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш, жинсий алоқа қилишга мажбурлаш, ўн олти ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш, вояга етмаган шахсни порнографик хусусиятга эга ҳаракатлар ижрочиси сифатида жалб этиш, вояга етмаган шахсни жалб этган ҳолда қўшмачилик қилиш, фоҳишахоналар ташкил этиш ёхуд унга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар содир этиш, алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш орқали ёхуд боланинг ожизлигидан фойдаланиб шаҳвоний хусусиятга эга ҳаракатларни содир этиш, шаҳвоний шилқимлик қилиш, шунингдек қонунда тақиқланган, шаҳвоний хусусиятга эга бўлган ҳар қандай бошқа ҳаракатлар болаларга нисбатан жинсий зўравонлик деб эътироф этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Болаларни ҳақоратлаш, уларга туҳмат қилиш, таҳдид қилиш, уларнинг шаъни ва қадр-қимматини камситиш, уларни таҳқирлаш, шунингдек болаларнинг асосий эҳтиёжларини чеклашга қаратилган бошқа ҳаракатларда ифодаланган зўравонлик шакли, шу жумладан зўравонликдан жабрланувчида ўз хавфсизлиги учун хавотир уйғотган, ўзини ҳимоя қила олмасликка олиб келган ёки руҳий соғлиғига зарар етказган ҳаракатлар (ҳаракатсизлик) болаларга нисбатан руҳий зўравонлик деб эътироф этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Зарур имкониятлар, билимлар ва кўникмаларга, шу жумладан бунинг учун тегишли хизматлардан (давлат, тиббий, таълим, ижтимоий ва бошқа хизматлардан) фойдаланиш имкониятига эга бўлган ота-она (улар ўрнини босувчи ёки болага қараб турган шахслар) томонидан боланинг асосий эҳтиёжларини қаноатлантирмаслик боланинг соғлиғи, жисмоний, ақлий ва ахлоқий ривожланиши бузилишига олиб келса, ғамхўрлик кўрсатмаслик деб эътироф этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Боладан иқтисодий, жинсий ва бошқа мақсадларда фойдаланиш, шу жумладан одам савдоси, ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларга ва тиланчилик қилишга жалб этиш, жинсий эксплуатация, шунингдек жисмоний ёки руҳий таъсир кўрсатишни қўллаган ҳолда болани мажбурлаш орқали боладан никоҳга кириш ёки эр-хотин бўлиб яшаш, муайян диний таълим олиш, ҳар қандай шаклдаги меҳнатга мажбурлаш учун фойдаланиш боланинг соғлиғига, хавфсизлигига, ахлоқига, ақлий ва жисмоний ривожланишига, шу жумладан таълим олишига таҳдид туғдирса, болаларни эксплуатация қилиш деб эътироф этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бир гуруҳ болалар ёки битта бола томонидан бошқа болага ёки болаларга нисбатан ҳақоратли лақаблардан фойдаланиш, у (улар) билан ҳар қандай мулоқотни чеклаб қўйиш (бойкот қилиш), унинг (уларнинг) мол-мулкини олиб қўйиш ва (ёки) мол-мулкига зарар етказиш, унинг (уларнинг) ўзига хос жисмоний, психологик ёки интеллектуал хусусиятларини оммавий муҳокама қилиш, унинг (уларнинг) шаъни ва қадр-қимматини камситиш ёхуд унинг (уларнинг) соғлиғи ва ҳаётига зарар етказиш, шу жумладан телекоммуникация тармоқларидан ва Интернет бутунжаҳон ахборот тармоғидан фойдаланган ҳолда амалга ошириладиган, муттасил руҳий ва (ёки) жисмоний тажовузкор таъсир кўрсатиш таъқиб этиш (буллинг) деб эътироф этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Боланинг тўлақонли ривожланиши, унинг жисмоний ва руҳий саломатлиги учун озиқ-овқат, уй-жой ҳамда бошқа зарур шарт-шароитлар билан таъминланиши, хавфсизлик, таълим олиш, катта ёшдагиларнинг ғамхўрлиги, ижтимоий алоқалар ўрнатиш, ҳаётий кўникмалари ривожланиши ва ўз имкониятларини амалга ошириши учун шарт-шароитлар яратилишини қамраб оладиган ҳаётий муҳим эҳтиёжлар мажмуи боланинг асосий эҳтиёжлари деб эътироф этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш учун тегишли ҳуқуқий, маъмурий, ижтимоий, иқтисодий ва бошқа чораларни кўради, шу жумладан болани ва унинг оиласини қўллаб-қувватлайди ҳамда болаларга нисбатан ва болалар ўртасидаги зўравонликнинг барча шакллари ҳолларини аниқлаш ҳамда уларнинг олдини олиш, болаларга нисбатан зўравонлик ҳоллари тўғрисида хабардор қилиш, ушбу фактларни текшириш, айбдор шахсларнинг жавобгарликка тортилиши муқаррарлигини таъминлаш, зўравонликдан жабрланувчиларни реабилитация қилиш ва уларнинг ҳуқуқларини тиклаш ҳамда уларни ижтимоий мослаштириш учун зарур бўлган самарали механизмларни яратади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-модда. Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилишнинг асосий принциплари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилишнинг асосий принциплари қуйидагилардан иборат:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонунийлик;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инсонпарварлик;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
боланинг энг устун манфаатларини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
болаларнинг ҳуқуқлари ва имкониятлари тенглигини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
болаларнинг таҳқирланишига йўл қўймаслик;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
боланинг ўз манфаатларига тааллуқли қарорлар қабул қилинишида иштирок этиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
болаларга нисбатан зўравонликка бўлган муросасизлик;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
болаларга нисбатан зўравонлик учун жавобгарликнинг муқаррарлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
зўравонликдан жабрланувчининг ҳуқуқларини тиклаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-модда. Зўравонликдан жабрланувчиларнинг ҳуқуқлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Зўравонликнинг ҳар қандай туридан жабрланган бола зўравонликдан жабрланувчи деб эътироф этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Зўравонликдан жабрланувчи қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиниш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзига нисбатан зўравонлик содир этилганлиги ёки содир этилиши таҳдиди тўғрисидаги ариза билан бевосита ёки ўзининг қонуний вакили орқали тегишли давлат органларига ва ташкилотларга ёхуд қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда судга мурожаат этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
текин ҳуқуқий, иқтисодий, ижтимоий, психологик, тиббий ва бошқа ёрдам, шу жумладан бепул телефон линияси тармоғи (ишонч телефони) орқали тақдим этиладиган ёрдам олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳимоя ордери бериш тўғрисидаги талаб билан бевосита ёки ўзининг қонуний вакили орқали тегишли давлат органларига мурожаат этиш, ҳимоя ордери шартлари бузилган тақдирда эса бу ҳақда хабардор қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзига нисбатан содир этилган зўравонлик натижасида етказилган моддий зарарнинг ўрни қопланиши ва маънавий зиённинг компенсация қилиниши.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Зўравонликдан жабрланувчи қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Боланинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш унинг ота-онаси, уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан, қонунда назарда тутилган ҳолларда эса васийлик ва ҳомийлик органи, прокурор, суд томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Зўравонликдан жабрланувчи ва унинг қонуний вакили моддий зарарнинг ўрни қопланиши ҳамда маънавий зиён компенсация қилиниши тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат этганда давлат божи тўлашдан озод қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш соҳасини тартибга солиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-модда. Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш соҳасидаги давлат дастурларини ва стратегияларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жамиятда болаларга нисбатан зўравонликка бўлган муросасизлик муҳитини яратиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
зўравонликдан жабрланган болаларнинг ҳамда ўзига нисбатан зўравонлик содир этилиши хавфи остида бўлган болаларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
болаларнинг ҳаёти ва соғлиғини, шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, қонунийликни мустаҳкамлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
болаларга нисбатан зўравонликнинг олдини олиш, уни аниқлаш ва унга чек қўйиш учун самарали ташкилий-ҳуқуқий механизмларни яратиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
болаларга нисбатан зўравонлик содир этилишига имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш чораларини кўриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш юзасидан ота-оналарнинг масъулияти ва мажбуриятини ошириш ҳамда зўравонлик оқибатларини бартараф этиш бўйича ота-оналар фаоллигини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
болаларга нисбатан зўравонликни профилактика қилиш ва уларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш мақсадида давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари ҳамкорлигини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
болаларга нисбатан зўравонлик тўғрисидаги маълумотларни тўплаш, сақлаш, уларга ишлов бериш, уларни таҳлил қилиш ва улардан фойдаланиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7-модда. Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилишга доир фаолиятни амалга оширувчи субъектлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилишга доир фаолиятни амалга оширувчи субъектлар жумласига қуйидагилар киради:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили (Болалар омбудсмани);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Болалар масалалари бўйича миллий комиссия;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
прокуратура органлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички ишлар органлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси органлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таълим соҳасидаги давлат бошқаруви органлари ва таълим муассасалари, нодавлат таълим ташкилотлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат соғлиқни сақлаш тизимини бошқариш органлари ва соғлиқни сақлаш муассасалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш қонунчиликка мувофиқ бошқа давлат органлари ва ташкилотлар томонидан ҳам амалга оширилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш соҳасидаги ваколатлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш соҳасидаги ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш соҳасидаги давлат дастурларини ва стратегияларни тасдиқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш соҳасида халқаро ҳамкорликни таъминлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Бола ҳуқуқлари бўйича вакилининг (Болалар омбудсманининг) болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш соҳасидаги ваколатлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Бола ҳуқуқлари бўйича вакилининг (Болалар омбудсманининг) болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш соҳасидаги ваколатлари «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили (Болалар омбудсмани) тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10-модда. Болалар масалалари бўйича миллий комиссиянинг болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш соҳасидаги ваколатлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Болалар масалалари бўйича миллий комиссия:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
болаларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасида болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилишга доир фаолиятни амалга оширувчи давлат органлари ва ташкилотлар фаолиятини, шу жумладан болалар масалалари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ва туман (шаҳар) комиссияларининг фаолиятини мувофиқлаштиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
болаларга нисбатан зўравонликнинг барча шаклларининг олдини олишга ҳамда уларга барҳам беришга қаратилган қисқа ва узоқ муддатли дастурларни ишлаб чиқади ва қабул қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
болаларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари, уларнинг соғлом турмуш тарзи таъминланишини ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
болаларнинг жисмоний, интеллектуал, маънавий ва ахлоқий жиҳатдан камол топишига кўмаклашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
болаларнинг ота-она қарамоғидан маҳрум бўлишининг олдини олиш, шунингдек болалар ўртасида назоратсизлик ва қаровсизлик профилактикаси бўйича чоралар кўради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
болалар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасидаги давлат дастурларининг ҳамда бошқа дастурларнинг ишлаб чиқилишини ва амалга оширилишини, шунингдек уларнинг ижро этилиши устидан назоратни ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
болаларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича кўрилаётган чораларни баҳолайди, уларнинг мониторингини олиб боради ва самарадорлигини оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тизимли камчиликларнинг юзага келиши сабаблари ва шарт-шароитларини аниқлайди ва таҳлил қилади ҳамда уларни ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва қонунчиликни такомиллаштириш йўли билан бартараф этиш чораларини кўради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
болаларга нисбатан зўравонлик тўғрисидаги маълумотларни тўплашни, сақлашни, уларга ишлов беришни, уларни таҳлил қилишни, шунингдек улардан фойдаланишни амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Болалар масалалари бўйича миллий комиссиянинг ишчи органидир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11-модда. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш соҳасидаги ваколатлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш соҳасидаги ваколатли давлат органидир (бундан буён матнда ваколатли давлат органи деб юритилади).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ваколатли давлат органи:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
болаларга нисбатан зўравонликнинг барча шаклларининг олдини олиш, зўравонликдан жабрланган болаларни ҳамда ўзига нисбатан зўравонлик содир этилиши хавфи остида бўлган болаларни ҳимоя қилиш дастурлари ва чора-тадбирларини ишлаб чиқади ҳамда амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
болаларга нисбатан зўравонликнинг барча шакллари ҳолларини ўз вақтида аниқлашга, улар тўғрисида хабар қилишга ҳамда уларга муносабат билдириш чораларини кўришга қаратилган тартиб ва стандартларни ишлаб чиқади, шунингдек уларнинг амалга оширилишини мувофиқлаштиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилишга доир фаолиятни амалга оширувчи субъектлар билан биргаликда зўравонликдан жабрланган болаларнинг ҳамда ўзига нисбатан зўравонлик содир этилиши хавфи остида бўлган болаларнинг ҳаётий вазиятини баҳолайди, зўравонлик хавфи даражасини белгилайди, болаларни ҳимоя қилиш режасини тузади ва унинг амалга оширилишини мувофиқлаштиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
зўравонликдан жабрланган болаларга тиббий, ижтимоий, психологик, ҳуқуқий ва бошқа зарур хизматлар кўрсатилишини ташкил этади, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ўз оиласидан, шу жумладан яқин қариндошларидан ажратмаган ҳолда таъминлаш масалаларини ҳал қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзига нисбатан зўравонлик содир этилиши хавфи остида бўлган болаларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
болаларни ўз оилаларидан ажратишнинг олдини олиш мақсадида оилаларни мустаҳкамлашга, ота-оналарнинг (улар ўрнини босувчи шахсларнинг) ўз мажбуриятларини бажаришга доир кўникмалари ва масъулиятини оширишга қаратилган ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўйича чоралар кўради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни муқобил парвариш қилиш ва жойлаштиришнинг оилавий шаклларини ривожлантириш чораларини кўради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
оғир ҳаётий вазиятда қолган хотин-қизларни, ёлғиз отани ёки онани ва ёш болали оилаларни қўллаб-қувватлаш тизимини ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
зўравонликдан жабрланган болаларни реабилитация қилиш учун юборади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бола ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари соҳасидаги халқаро стандартларнинг қонунчиликка жорий этилишини ҳамда давлат органларининг ва бошқа ташкилотларнинг фаолиятида бола ҳуқуқлари тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилишини мониторинг қилишда иштирок этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
зўравонликдан жабрланган болалар ҳақидаги ҳамда ўзига нисбатан зўравонлик содир этилиши хавфи остида бўлган болалар тўғрисидаги маълумотларни тўплайди, сақлайди, уларга ишлов беради, уларни таҳлил қилади ва улардан фойдаланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш билан боғлиқ фаолиятни амалга оширувчи ёки унда иштирок этувчи давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан ҳамкорлик қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12-модда. Прокуратура органларининг болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш соҳасидаги ваколатлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Прокуратура органлари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш соҳасидаги давлат дастурларини, ҳудудий дастурларни ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда иштирок этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчиликнинг ижро этилиши устидан назоратни амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
зўравонликдан жабрланувчининг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича чоралар кўради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш билан боғлиқ фаолиятни амалга оширувчи ёки унда иштирок этувчи давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан ҳамкорлик қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13-модда. Ички ишлар органларининг болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш соҳасидаги ваколатлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ички ишлар органлари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш соҳасидаги давлат дастурларини, ҳудудий дастурларни ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда иштирок этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
болаларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича чоралар кўради, уларнинг бузилиши сабабларини аниқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
болалар ўртасида жиноятлар ва зўравонлик содир этилишига имкон берувчи сабабларни ҳамда шарт-шароитларни тизимли равишда таҳлил қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзига нисбатан зўравонлик содир этилиши хавфи остида бўлган болаларни аниқлашда иштирок этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
болаларга нисбатан зўравонлик содир этилганлиги фактлари тўғрисидаги маълумотларни олади, рўйхатдан ўтказади ва текширади, улар юзасидан суриштирув ва дастлабки терговни амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
болаларни ҳуқуқбузарликлар ёки бошқа ғайриижтимоий ҳаракатлар содир этишга жалб қилаётган ёхуд болаларга нисбатан бошқа ғайриҳуқуқий хатти-ҳаракатларни содир этаётган шахсларни, шунингдек ўз мажбуриятларини бажаришдан бўйин товлаётган ёки болаларни боқиш, тарбиялаш ва ўқитиш бўйича ўз мажбуриятларини лозим даражада бажармаётган ёхуд уларнинг хулқ-атворига салбий таъсир кўрсатаётган ёки уларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлаётган ота-оналарни ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларни аниқлайди ва уларнинг ҳисобини юритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
болаларга нисбатан зўравонликнинг дарҳол олдини олиш ва унга чек қўйиш юзасидан кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар кўради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ваколатли давлат органига ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни аниқлашда, боланинг ҳаётига ёки соғлиғига бевосита таҳдид туғилган ҳолларда болани ота-онадан (уларнинг биридан) олиб қўйишда, шунингдек унинг вақтинча турган жойини аниқлашда кўмаклашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
болага нисбатан зўравонликка ва ғамхўрлик кўрсатмасликка йўл қўйган ота-оналар тўғрисидаги ахборотни ваколатли давлат органига юборади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш юзасидан Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида назарда тутилган чораларни кўради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
болаларга нисбатан зўравонлик содир этган ёки уни содир этишга мойил бўлган шахслар тўғрисидаги маълумотларни тўплашни, сақлашни, уларга ишлов беришни, уларни таҳлил қилишни ва улардан фойдаланишни амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш билан боғлиқ фаолиятни амалга оширувчи ёки унда иштирок этувчи давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан ҳамкорлик қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14-модда. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш соҳасидаги ваколатлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш соҳасидаги давлат дастурларини, ҳудудий дастурларни ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда иштирок этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳуқуқбузарликлар, шу жумладан болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича чора-тадбирларни амалга оширишда ваколати доирасида иштирок этади, ушбу ҳуқуқбузарликларни содир этиш сабабларини ва уларга имкон берувчи шарт-шароитларни аниқлайди ҳамда уларни бартараф этиш чораларини кўради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш билан боғлиқ фаолиятни амалга оширувчи ёки унда иштирок этувчи давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан ҳамкорлик қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15-модда. Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш соҳасидаги ваколатлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
болаларнинг зўравонликдан ҳимоя қилинишини талаб этадиган вазиятларга тушиб қолишига имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш, бундай вазиятлар юзага келишининг олдини олиш бўйича чоралар кўради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
зўравонликдан жабрланган болалар ҳамда ўзига нисбатан зўравонлик содир этилиши хавфи остида бўлган болалар тўғрисида болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилишга доир фаолиятни амалга оширувчи давлат органлари ва ташкилотларни хабардор қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
зўравонликдан жабрланган болаларнинг ва ўзига нисбатан зўравонлик содир этилиши хавфи остида бўлган болаларнинг ҳаётий вазиятини ҳамда уларнинг оилавий аҳволини баҳолашда иштирок этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
зўравонликдан жабрланган болани ҳамда ўзига нисбатан зўравонлик содир этилиши хавфи остида бўлган болани ҳимоя қилиш режасини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қизларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини, уларнинг мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги роли ва фаоллиги оширилишини, гендер тенглиги кафолатларини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
оилалар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, оилада маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича аниқ мақсадга йўналтирилган чора-тадбирларни амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16-модда. Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш соҳасидаги ваколатлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўн тўрт ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган, ижтимоий ҳимояга муҳтож етим болаларнинг ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоясини ташкил этиш бўйича чора-тадбирларни, шунингдек ўн тўрт ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган, ҳуқуқбузарликлардан жабрланган, ҳуқуқбузарликлар содир этишга мойил бўлган, ҳуқуқбузарликлар содир этган, шу жумладан илгари судланган ва озодликдан маҳрум этиш жойларидан озод қилинган шахсларни ижтимоий реабилитация қилиш ва ижтимоий мослаштириш чора-тадбирларини амалга оширишда иштирок этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
зўравонликдан жабрланган болани ҳамда ўзига нисбатан зўравонлик содир этилиши хавфи остида бўлган болани ҳимоя қилиш режасини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўн тўрт ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган ёшларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга, мазкур ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар ва жиноятлар профилактикасига, шу жумладан болаларга нисбатан зўравонликнинг барча шакллари профилактикасига қаратилган чора-тадбирларни амалга оширишда иштирок этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўн тўрт ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш билан боғлиқ фаолиятни амалга оширувчи ёки унда иштирок этувчи давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан ҳамкорлик қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17-модда. Таълим соҳасидаги давлат бошқаруви органларининг ва таълим муассасаларининг болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш соҳасидаги ваколатлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Таълим соҳасидаги давлат бошқаруви органлари ва таълим муассасалари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш соҳасидаги давлат дастурларини, ҳудудий дастурларни ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқади ҳамда уларни амалга оширишда иштирок этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таълим муассасаларида болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш бўйича дастурлар ва механизмларни ишлаб чиқади, амалга оширади ҳамда уларнинг ижро этилиши устидан назоратни амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
оилада болаларни ҳимоя қилиш зарурияти билан боғлиқ муаммолар профилактикаси, шу жумладан оғир ҳаётий вазиятдаги оилаларда болаларни тарбиялаш, мактабгача ва мактаб таълими давридаги мослашувга, шунингдек ижтимоий мослашувга кўмаклашиш бўйича дастурлар ва тадбирларни ташкил этади ҳамда амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
боланинг ҳаётига, соғлиғига ёки ривожланишига таҳдидлар, унинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги фактлари тўғрисида болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилишга доир фаолиятни амалга оширувчи давлат органларини ва ташкилотларни хабардор қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган, таълим муассасаларига қатнамаётган ёки дарсларни мунтазам равишда қолдираётган, таълим жараёнида ҳимояга ва қўллаб-қувватлашга муҳтож бўлган болаларни аниқлаш ҳамда ҳисобга олиш бўйича чоралар кўради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
зўравонликдан жабрланган болаларни ва ўзига нисбатан зўравонлик содир этилиши хавфи остида бўлган болаларни таълим дастурларини ўзлаштиришда психологик, педагогик ва ижтимоий жиҳатдан қўллаб-қувватлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
зўравонликдан жабрланган болаларнинг, шунингдек ўзига нисбатан зўравонлик содир этилиши хавфи остида бўлган болаларнинг ота-онасини, идоралараро ҳамкорликда иштирок этувчи мутахассисларни психологик-педагогик жиҳатдан қўллаб-қувватлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таълим муассасаларида болаларга нисбатан зўравонликнинг олдини олиш ва ундан ҳимоя қилиш бўйича низомни ҳамда ички тартиб-қоидаларни тасдиқлайди, уларнинг ижро этилиши устидан назоратни амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
болаларга нисбатан зўравонлик содир этилишига имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш бўйича тадбирларда иштирок этади, шунингдек уларни бартараф этиш юзасидан амалий чоралар кўради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
болаларга нисбатан зўравонлик ҳолларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш юзасидан таълим муассасалари ходимларининг билимлари ва кўникмаларини оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таълим муассасаларида болаларга нисбатан зўравонлик тўғрисидаги маълумотларни тўплашни, сақлашни, уларга ишлов беришни, уларни таҳлил қилишни ва улардан фойдаланишни амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш билан боғлиқ фаолиятни амалга оширувчи ёки унда иштирок этувчи давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан ҳамкорлик қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18-модда. Давлат соғлиқни сақлаш тизимини бошқариш органларининг ҳамда соғлиқни сақлаш муассасаларининг болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш соҳасидаги ваколатлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат соғлиқни сақлаш тизимини бошқариш органлари ҳамда соғлиқни сақлаш муассасалари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш соҳасидаги давлат дастурларини, ҳудудий дастурларни ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда иштирок этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
зўравонликдан жабрланган болаларга ва ўзига нисбатан зўравонлик содир этилиши хавфи остида бўлган болаларга тиббий ёрдам кўрсатади, услубий тавсиялар ишлаб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
болаларга нисбатан зўравонлик фактлари тўғрисида тегишли давлат органларини ва ташкилотларни хабардор қилади ҳамда ушбу фактларни текшириш учун зарур бўлган тиббий ахборотни тўплашни амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
зўравонликдан жабрланган болаларни ва ўзига нисбатан зўравонлик содир этилиши хавфи остида бўлган болаларни тиббий кўрикдан ўтказади, жароҳатларнинг оғирлигини аниқлайди, уларнинг соғлиғи ҳолатини ҳисобга олган ҳолда тиббий кўрикни ташкил этиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
болаларга нисбатан зўравонлик тўғрисидаги маълумотларни тўплашни, сақлашни, уларга ишлов беришни, уларни таҳлил қилишни ва улардан фойдаланишни амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш билан боғлиқ фаолиятни амалга оширувчи ёки унда иштирок этувчи давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан ҳамкорлик қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19-модда. Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш соҳасидаги ваколатлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
болаларга нисбатан зўравонлик содир этган ёки зўравонлик содир этишга ва безориликка мойил бўлган шахсларни аниқлашда, шунингдек улар билан профилактика тадбирларини ўтказишда иштирок этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларни ва уларнинг оилаларини қўллаб-қувватлаш масалаларини ҳал этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ваколатли органларга зўравонликдан жабрланган болалар ва ўзига нисбатан зўравонлик содир этилиши хавфи остида бўлган болалар тўғрисидаги ахборотни тақдим этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳаллаларда болалар учун инфратузилмани ривожлантириш, фан, маданият ва ижод тўгаракларини ташкил этиш ҳамда уларга болаларни кенг жалб этиш бўйича чоралар кўради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
болаларга нисбатан зўравонлик ҳолларини аниқлаш учун маҳаллий ресурсларни сафарбар этиш ҳамда болаларга нисбатан зўравонликнинг барча шаклларига бўлган муросасизликни шакллантириш учун аҳолининг ижтимоий фаоллигини ва масъулиятини ошириш бўйича чоралар кўради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
озодликдан маҳрум қилиш жойларидан озод этилган ҳамда ихтисослаштирилган таълим муассасаларидан ва республика ўқув-тарбия муассасаларидан қайтган, ўн саккиз ёшгача бўлган вояга етмаган шахсларни ижтимоий-педагогик реабилитация қилиш, мослаштириш ва реинтеграция қилиш бўйича ёрдам кўрсатилишини ташкил этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20-модда. Фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, нодавлат нотижорат ташкилотларининг ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилишга доир фаолиятда иштирок этиши
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш соҳасидаги давлат дастурларини, ҳудудий ва бошқа дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда иштирок этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилишга доир чора-тадбирларни амалга оширишда давлат органларига ва ташкилотларга кўмаклашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчиликнинг ижро этилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилишга доир фаолиятни амалга оширувчи давлат органларига ва ташкилотларга болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчиликни ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш масалалари бўйича тадқиқотлар олиб боради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилишга доир фаолиятни амалга оширувчи давлат органлари ва ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
болаларга нисбатан зўравонлик ҳолларини комплекс баҳолаш, болаларга нисбатан зўравонлик содир этилиши таҳдидини юзага келтирувчи омилларни аниқлаш, шунингдек унинг оқибатларини бартараф этиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
зўравонликдан жабрланган болаларга, шунингдек ўзига нисбатан зўравонлик содир этилиши хавфи остида бўлган болаларга ҳамда уларнинг ота-онасига (ота-онасининг ўрнини босувчи шахсларга) ҳуқуқий, иқтисодий, ижтимоий, психологик, тиббий ва таълим хизматларини кўрсатади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилишга доир фаолиятни амалга оширувчи давлат органларига ва ташкилотларга кўмаклашади, шунингдек болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш масалаларида жамоатчиликнинг хабардорлигини оширишда иштирок этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21-модда. Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилишга доир фаолиятни амалга оширувчи давлат органлари ва ташкилотларнинг ҳамкорлиги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилишга доир фаолиятни амалга оширувчи давлат органлари ва ташкилотлар болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш соҳасидаги тадбирларни ўтказишда қуйидаги йўналишлар бўйича ҳамкорлик қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ахборотнинг махфийлиги талабларига риоя этган ҳолда ўзаро хабардор қилиш, шунингдек болаларга нисбатан аниқланган зўравонлик фактлари ёки ўзига нисбатан зўравонлик содир этилиши хавфи остида бўлган болалар тўғрисида ваколатли давлат органини хабардор қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
болаларга нисбатан зўравонлик ҳолларини ва уларнинг оқибатларини комплекс баҳолаш ҳамда зўравонликдан жабрланувчиларга тегишли ёрдам кўрсатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
болаларга нисбатан зўравонликнинг олдини олиш, уни бартараф этиш ҳамда унга қарши курашиш соҳасидаги чора-тадбирларни биргаликда амалга ошириш ва тажриба алмашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
болаларга нисбатан зўравонликнинг олдини олиш, уни бартараф этиш ҳамда унга қарши курашиш бўйича идоралараро қўшма қарорлар қабул қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
болаларга нисбатан зўравонликнинг олдини олиш, уни бартараф этиш ҳамда унга қарши курашиш соҳасидаги фаолиятни амалга оширадиган мутахассисларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилиши юзасидан мониторингни амалга ошириш, қонунчиликни ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш бўйича чора-тадбирлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22-модда. Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш бўйича умумий чора-тадбирлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш бўйича умумий чора-тадбирлар қуйидагилардан иборат:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини, стандартларни, давлат дастурларини, ҳудудий ва бошқа дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
оилаларни мустаҳкамлаш ва қўллаб-қувватлашга, ота-оналик кўникмаларини ривожлантиришга, болаларда ҳаётий кўникмаларни шакллантиришга қаратилган дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
болалар учун хавфсиз ва зўравонликдан холи бўлган муҳитни яратишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
болаларга нисбатан зўравонлик содир этилишининг сабаблари ҳамда шарт-шароитлари бўлган омилларни таҳлил қилиш, ўрганиш ва бартараф этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳоли ўртасида ҳуқуқий тарғибот олиб бориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
болаларни ўз ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари тўғрисидаги, шунингдек уларни ҳимоя қилиш кафолатлари ҳақидаги ахборот билан таъминлаш мақсадида ахборот-маърифий фаолиятни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
болаларга нисбатан зўравонлик ҳолларининг статистика ҳисоби ва ҳисоботини юритиш, уларни давлат статистика органларига тақдим этиш ҳамда улардан болаларга нисбатан зўравонлик профилактикаси бўйича тадбирларни режалаштиришда фойдаланиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
болаларга нисбатан зўравонлик ҳолларини аниқлашнинг ва болаларни зўравонликдан ҳимоя қилишнинг самарали ҳуқуқий механизмларини жорий этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
болаларга нисбатан зўравонлик содир этганликда айбдор шахсларни қонунда белгиланган тартибда жавобгарликка тортиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23-модда. Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш бўйича якка тартибдаги чора-тадбирлар турлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш бўйича якка тартибдаги чора-тадбирлар турлари жумласига қуйидагилар киради:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳимоя ордерини бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
зўравонликдан жабрланган болаларга ва ўзига нисбатан зўравонлик содир этилиши хавфи остида бўлган болаларга ҳуқуқий, иқтисодий, ижтимоий, психологик, тиббий ва бошқа ёрдам кўрсатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
зўравонликдан жабрланган болаларнинг ҳамда ўзига нисбатан зўравонлик содир этилиши хавфи остида бўлган болаларнинг оилаларини мустаҳкамлаш ва қўллаб-қувватлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
зўравонликдан жабрланган болани ва ўзига нисбатан зўравонлик содир этилиши хавфи остида бўлган болани ота-онасидан (уларнинг биридан) ёки болани ўз қарамоғига олган бошқа шахслардан боланинг ҳаётига ёки соғлиғига бевосита таҳдид мавжуд бўлганда олиб қўйиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
зўравонликдан жабрланган ёки зўравонликка гувоҳ бўлган болаларни «Жабрланувчиларни, гувоҳларни ва жиноят процессининг бошқа иштирокчиларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида назарда тутилган ҳолларда, жиноят ишини юритиш чоғида ҳимоя қилиш чораларини қўллаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
болаларга нисбатан зўравонлик содир этган шахсларнинг зўравонлик хулқ-атворини ўзгартириш бўйича тузатиш дастурларидан ўтиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
соғлиққа, жинсий эркинликка, оилага, ёшларга ва ахлоққа қарши жиноятлар содир этган шахсларнинг ҳуқуқларини чеклаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24-модда. Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш бўйича якка тартибдаги чора-тадбирларни қўллаш учун асослар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш бўйича якка тартибдаги чора-тадбирларни қўллаш учун қуйидагилар асос бўлади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
зўравонликдан жабрланувчининг ёки унинг қонуний вакилининг мурожаати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний ёки юридик шахсларнинг хабарлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
болаларга нисбатан зўравонлик содир этиш ёхуд уларни содир этишга уриниш фактларининг давлат органлари ва ташкилотлар ходимлари томонидан бевосита аниқланганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
оммавий ахборот воситаларидаги, Интернет бутунжаҳон ахборот тармоғидаги, шу жумладан ижтимоий тармоқлардаги эълонлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат органларидан ва бошқа ташкилотлардан келиб тушган материаллар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25-модда. Зўравонликдан жабрланувчилар учун ишонч телефони
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ваколатли давлат органи ёрдам кўрсатиш, маслаҳат бериш механизми ва чора-тадбирлари тўғрисида ахборот олинишини, болаларга нисбатан зўравонлик ҳолларининг олди олинишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида туну кун ишлайдиган, бепул телефон линияси тармоғи (ишонч телефони) ишлаб туришини таъминлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Телефон линияси тармоғи (ишонч телефони) махфийликка риоя этган ҳолда фаолият кўрсатади. Ишонч телефони орқали олинган ахборотни ошкор этишга йўл қўйилмайди, бундан қонунчиликда белгиланган ҳоллар мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26-модда. Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш бўйича якка тартибдаги чора-тадбирларни қўллаш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш бўйича якка тартибдаги чора-тадбирлар қуйидаги тартибда қўлланилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
зўравонликдан жабрланган болаларни ва ўзига нисбатан зўравонлик содир этилиши хавфи остида бўлган болаларни аниқлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
боланинг ҳаётига ёки соғлиғига бевосита таҳдид солувчи омилларни бартараф этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
зўравонликдан жабрланган болаларнинг ва ўзига нисбатан зўравонлик содир этилиши хавфи остида бўлган болаларнинг ҳаётий вазиятини баҳолаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
зўравонликдан жабрланган болаларни ва ўзига нисбатан зўравонлик содир этилиши хавфи остида бўлган болаларни ҳимоя қилиш режасини ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш (зарур бўлганда);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
зўравонликдан жабрланган болаларни ва ўзига нисбатан зўравонлик содир этилиши хавфи остида бўлган болаларни ҳимоя қилиш режасининг мониторинги.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27-модда. Зўравонликдан жабрланган болаларни, шунингдек ўзига нисбатан зўравонлик содир этилиши хавфи остида бўлган болаларни аниқлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ваколатли давлат органи зўравонликдан жабрланган болаларни, шунингдек ўзига нисбатан зўравонлик содир этилиши хавфи остида бўлган болаларни аниқлашда болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилишга доир фаолиятни амалга оширувчи бошқа субъектлар билан биргаликда иштирок этади. Ваколатли давлат органи ички ишлар органлари билан биргаликда бундай болаларнинг ҳисобини юритади ҳамда зарур ҳолларда болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш бўйича якка тартибдаги чора-тадбирларнинг қўлланилишини таъминлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Болаларнинг қуйидаги тоифалари ўзига нисбатан зўравонлик содир этилиши хавфи остида бўлган болалар деб ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз ҳаётига ёки соғлиғига таҳдид соладиган ёхуд болаларни таъминлаш, тарбиялаш, уларга таълим бериш ва болаларни парваришлаш талабларига жавоб бермайдиган шароитларда бўлган болалар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ота-онаси яшаш жойи бўйича вақтинча бўлмаган даврда ёки уларнинг ўз ота-оналик мажбуриятларини вақтинча бажара олмаслиги даврида ўзига нисбатан васийлик ёки ҳомийлик белгиланмаган болалар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
назоратсиз ва қаровсиз қолган болалар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ижтимоий хавфли вазиятда қолган болалар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ногиронлиги бўлган болалар, шу жумладан руҳий ва жисмоний ривожланишида нуқсонлари бўлган болалар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
отаси ёки онаси (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) руҳий ҳолати бузилганлиги ва (ёки) наркологик касалликлар туфайли диспансер ҳисобига олинган болалар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
болани ёлғиз тарбиялаётган отага ёки онага (уларнинг ўрнини босувчи шахсга) нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган ёки озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазо чораси қўлланилган болалар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
отаси ёки онаси (уларнинг ўрнини босувчи шахс) Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 99, 103, 1031, 110, 118 — 1221, 1251, 126, 1261, 127, 1271, 128, 1281, 129, 130, 1301, 131, 135, 1481-моддаларида назарда тутилган жиноятларни ёки Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 188, 1883 ёки 190-моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этган (жиноятга суиқасд қилган) болалар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ғайриижтимоий хулқ-атворли болалар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фоҳишалик билан шуғулланадиган болалар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилишга доир фаолиятни амалга оширувчи давлат органлари ва ташкилотлар, жисмоний ва юридик шахслар ҳамда судлар зўравонликдан жабрланган болалар ёки ўзига нисбатан зўравонлик содир этилиши хавфи остида бўлган болалар тўғрисидаги фактлар аниқланган тақдирда бу ҳақда ваколатли органларга ҳамда ички ишлар органларига дарҳол хабар бериши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ички ишлар органлари болаларга нисбатан зўравонлик тўғрисида оғзаки ёки ёзма хабар олганда мазкур ҳаракатларга чек қўйиш ва уларнинг олдини олиш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар кўриши, шунингдек бу ҳақда ваколатли давлат органига хабар бериши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилишга доир фаолиятни амалга оширувчи давлат органлари ва ташкилотлар зўравонликдан жабрланган болаларни, шунингдек ўзига нисбатан зўравонлик содир этилиши хавфи остида бўлган болаларни аниқлаш ҳамда бу ҳақда ваколатли давлат органини хабардор этиш юзасидан ички тартиб-қоидаларни қабул қилиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилишга доир фаолиятни амалга оширувчи давлат органларининг ва ташкилотларнинг болаларга нисбатан зўравонлик ҳолларини аниқлаш, улар ҳақида хабардор қилиш ва болаларга нисбатан зўравонлик содир этган шахсларга нисбатан таъсир чораларини қўллаш юзасидан идоралараро ҳамкорлиги тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28-модда. Боланинг ҳаётига ёки соғлиғига бевосита таҳдид солувчи омилларни бартараф этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Болага нисбатан зўравонлик содир этилиши натижасида унинг ҳаётига ёки соғлиғига бевосита таҳдид солинганда қуйидаги чоралар кўрилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
зўравонлик содир этган шахсни қонунда белгиланган тартибда ва асосларда маъмурий йўл билан ушлаб туриш ҳамда процессуал мажбурлов чораларини қўллаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳимоя ордерини бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
зўравонликдан жабрланган болани ёки ўзига нисбатан зўравонлик содир этилиши хавфи остида бўлган болани ота-онасидан (уларнинг биридан) ёки уни ўз қарамоғига олган бошқа шахслардан олиб қўйиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29-модда. Зўравонликдан жабрланган болаларнинг ва ўзига нисбатан зўравонлик содир этилиши хавфи остида бўлган болаларнинг ҳаётий вазиятини баҳолаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Зўравонликдан жабрланган болаларнинг ва ўзига нисбатан зўравонлик содир этилиши хавфи остида бўлган болаларнинг ҳаётий вазиятини баҳолаш ваколатли давлат органи томонидан ички ишлар органлари ҳамда заруриятга кўра болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилишга доир фаолиятни амалга оширувчи давлат органлари ва ташкилотлар жалб этилган ҳолда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ваколатли давлат органи болага нисбатан зўравонлик содир этилганлиги факти тўғрисидаги ахборотни олган пайтдан эътиборан зўравонликдан жабрланган боланинг, шунингдек ўзига нисбатан зўравонлик содир этилиши хавфи остида бўлган боланинг ҳаётий вазиятини зудлик билан дастлабки баҳолашдан ўтказади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Зўравонликдан жабрланган боланинг ва ўзига нисбатан зўравонлик содир этилиши хавфи остида бўлган боланинг ҳаётий вазиятини дастлабки баҳолаш натижаларига кўра ваколатли давлат органи боланинг ҳаётига ёки соғлиғига бевосита таҳдид солувчи омилларни зудлик билан бартараф этиш чораларини кўради ёхуд боланинг ҳаётига ёки соғлиғига бевосита таҳдид солувчи омилларни бартараф этиш бўйича чоралар кўришга ваколатли бўлган тегишли давлат органларига ёки мансабдор шахсларга мурожаат қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Боланинг ҳаётига ёки соғлиғига бевосита таҳдид солувчи омиллар бартараф этилганидан кейин, шунингдек, агар дастлабки экспертиза натижаларига кўра, зўравонлик факти боланинг ҳаётига ёки соғлиғига бевосита таҳдид солмайди деган хулосага келинса, ваколатли давлат органи зўравонликдан жабрланган боланинг ёки ўзига нисбатан зўравонлик содир этилиши хавфи остида бўлган боланинг ҳаётий вазиятини ўн тўрт календарь кун ичида комплекс баҳолашдан ўтказади. Комплекс баҳолашга болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилишга доир фаолиятни амалга оширувчи давлат органларининг ва ташкилотларнинг тегишли мутахассислари жалб этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Комплекс баҳолаш натижаларига кўра ваколатли давлат органи зўравонликдан жабрланган болани ёки ўзига нисбатан зўравонлик содир этилиши хавфи остида бўлган болани ҳимоя қилиш режасини ишлаб чиқади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Зўравонликдан жабрланган болаларнинг ва ўзига нисбатан зўравонлик содир этилиши хавфи остида бўлган болаларнинг ҳаётий вазиятини баҳолаш тартиби ва мезонлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30-модда. Зўравонликдан жабрланган болаларни ёки ўзига нисбатан зўравонлик содир этилиши хавфи остида бўлган болаларни ҳимоя қилиш режасини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Зўравонликдан жабрланган болани ёки ўзига нисбатан зўравонлик содир этилиши хавфи остида бўлган болани ҳимоя қилиш режаси (бундан буён матнда ҳимоя қилиш режаси деб юритилади) ушбу Қонуннинг 23-моддасида назарда тутилган чора-тадбирларни, шунингдек уларнинг ҳажмини, даврийлигини, тегишли ёрдам ва хизматлар кўрсатиш шартлари ҳамда муддатларини, чора-тадбирларни амалга ошириш учун масъул бўлган шахсларни, зарур мақсадли кўрсаткичларни ўз ичига олади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳимоя қилиш режасини ишлаб чиқишда зўравонликдан жабрланган боланинг ёки ўзига нисбатан зўравонлик содир этилиши хавфи остида бўлган боланинг ҳамда улар қонуний вакилларининг иштироки таъминланади, бундан боланинг ҳаёти ва соғлиғига таҳдид солувчи ҳаракатларни (ҳаракатсизликни) содир этган қонуний вакиллар мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳимоя қилиш режасини тузиш ва амалга ошириш учун болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилишга доир фаолиятни амалга оширувчи давлат органларининг ва ташкилотларнинг тегишли мутахассислари жалб этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31-модда. Зўравонликдан жабрланган болаларни ва ўзига нисбатан зўравонлик содир этилиши хавфи остида бўлган болаларни ҳимоя қилиш режасининг мониторинги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳимоя қилиш режасининг мониторинги болаларга нисбатан зўравонликнинг олдини олиш бўйича алоҳида чора-тадбирлар самарадорлигини аниқлаш, ҳимоя қилиш режасини қайта кўриб чиқиш ёки унинг амал қилишини тугатиш мақсадида ваколатли давлат органи томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳимоя қилиш режасини қайта кўриб чиқиш зўравонликдан жабрланган болаларнинг ва ўзига нисбатан зўравонлик содир этилиши хавфи остида бўлган болаларнинг ҳаётий вазияти ўзгариши муносабати билан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳимоя қилиш режасининг амал қилишини тугатиш учун қуйидагилар асос бўлади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
зўравонлик оқибатлари ёки зўравонлик содир этилиши таҳдиди бартараф этилганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
боланинг ўн саккиз ёшга тўлганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
боланинг вафот этганлиги.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Зўравонликдан жабрланган болаларни ёки ўзига нисбатан зўравонлик содир этилиши хавфи остида бўлган болаларни ҳимоя қилиш режасини ишлаб чиқиш, амалга ошириш ва мониторинг қилиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32-модда. Ҳимоя ордерини бериш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Зўравонликдан жабрланувчига давлат ҳимоясини тақдим этадиган, болаларга нисбатан зўравонлик содир этган ёки уларга нисбатан зўравонлик содир этилиши таҳдидини юзага келтирувчи шахсга ёки шахслар гуруҳига нисбатан ушбу Қонунда белгиланган таъсир кўрсатиш чоралари қўлланилишига сабаб бўладиган ҳужжат ҳимоя ордеридир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳимоя ордери ички ишлар органлари томонидан берилади ва зўравонликдан жабрланувчига ёки унинг қонуний вакилига ваколатли давлат органи иштирокида топширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Зўравонлик содир этган ёки уни содир этишга мойил бўлган шахсга ҳимоя ордерининг нусхаси берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Зўравонлик содир этган шахс ўн олти ёшга тўлмаган ҳолларда ҳимоя ордери берилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳимоя ордерини ваколатли давлат органи иштирокида берган ички ишлар органининг мансабдор шахси зўравонлик содир этган ёхуд уни содир этишга мойил бўлган шахсни ҳимоя ордерининг шартлари ва уни бажармаслик оқибатлари ҳамда зўравонлик хулқ-атворини ўзгартириш бўйича тузатиш дастурларидан ўтиш зарурати билан таништиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳимоя ордери ваколатли давлат органи билан келишилган ҳолда, тегишли ҳудудда зўравонликнинг якка тартибдаги профилактикасини амалга ошириш учун масъул бўлган ички ишлар органининг мансабдор шахси томонидан хавф даражасини баҳолашга асосланган зўравонлик факти ёки унинг содир этилиши таҳдиди аниқланган пайтдан эътиборан йигирма тўрт соат ичида ўттиз кун муддатгача берилади ва расмийлаштирилган пайтдан эътиборан кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тегишли ҳудудда зўравонликнинг якка тартибдаги профилактикасини амалга ошириш учун масъул бўлган ички ишлар органининг мансабдор шахси ҳимоя ордерини олганидан кейин зудлик билан уни амалга ошириш бўйича чоралар кўриши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Зўравонлик содир этганликда айбдор шахс ҳимоя ордерини олиш тўғрисидаги тегишли ҳужжатни имзолашни рад этган тақдирда, ҳимоя ордерини топшираётган ички ишлар органининг мансабдор шахси томонидан холислар иштирокида далолатнома тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар зўравонликдан жабрланувчи ҳамда зўравонлик содир этган ёхуд уни содир этишга мойил бўлган шахс бир жойда ишласа ёки ўқиса, тегишли ҳудудда зўравонликнинг якка тартибдаги профилактикасини амалга ошириш учун масъул бўлган ички ишлар органининг мансабдор шахси томонидан жабрланувчига ҳимоя ордери берилганидан кейин бир иш куни ичида зўравонликдан жабрланувчининг иш ёки ўқиш жойига, агар зўравонлик содир этган ёхуд уни содир этишга мойил бўлган шахс ташкилот раҳбари бўлса, юқори турувчи органга, зўравонликдан жабрланувчи ва зўравонлик содир этган ёхуд уни содир этишга мойил бўлган шахс ўртасидаги бевосита алоқани тақиқлаш тўғрисида тақдимнома юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Зўравонликдан жабрланувчи таълим олаётган ёки ишлаётган ташкилот раҳбари тақдимномани олганидан кейин зўравонликдан жабрланувчи ҳамда зўравонлик содир этган ёки уни содир этишга мойил бўлган шахс ўртасидаги бевосита алоқани бартараф этишга қаратилган чора-тадбирларни уч иш куни ичида кўриши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар таҳдид ҳали бартараф этилмаган бўлса, ҳимоя ордерининг амал қилиш муддати зўравонликдан жабрланувчининг ёки унинг қонуний вакилининг аризасига кўра, жиноят ишлари бўйича суд томонидан кўпи билан бир йилга узайтирилиши мумкин. Бунда ҳимоя ордерининг амал қилиш муддати зўравонликдан жабрланувчи ўн саккиз ёшга тўлгач тугаши ҳисобга олинган ҳолда узайтирилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳимоя ордерини бериш ёки ҳимоя ордери берилишини ёхуд унинг амал қилиш муддати узайтирилишини рад этиш устидан судга шикоят қилиниши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳимоя ордери талабларининг ижроси устидан назорат тегишли ҳудудда зўравонликнинг якка тартибдаги профилактикасини амалга ошириш учун масъул бўлган ички ишлар органининг мансабдор шахси ва ваколатли давлат органи томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Зўравонликдан жабрланувчига ҳимоя ордерини бериш тартиби, зўравонликдан жабрланувчига нисбатан зўравонлик хавфи даражасини баҳолаш мезонлари ва ҳимоя ордерининг шакли Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33-модда. Ҳимоя ордерининг амал қилиш муддатини узайтириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Зўравонлик таҳдиди ёки уни содир этиш таҳдиди бартараф этилмаган тақдирда, тегишли ҳудудда зўравонликнинг якка тартибдаги профилактикасини амалга ошириш учун масъул бўлган ички ишлар органининг мансабдор шахси томонидан зўравонликдан жабрланувчининг қонуний вакилининг ёки зўравонликдан жабрланувчининг аризасига кўра ҳимоя ордерининг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги материаллар бир иш куни ичида тайёрланади ҳамда ҳимоя ордерининг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги илтимоснома расмийлаштирилган ҳолда, зўравонликдан жабрланувчининг яшаш жойидаги жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судига юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳимоя ордерининг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги илтимоснома қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда, материаллар келиб тушган пайтдан эътиборан йигирма тўрт соат ичида ёпиқ суд мажлисида зўравонликдан жабрланувчи, зўравонликдан жабрланувчининг қонуний вакили ёки зўравонликдан жабрланувчини ўз қарамоғида олган бошқа шахс ҳамда зўравонлик содир этган ёки уни содир этишга мойил бўлган шахс, мазкур шахснинг қонуний вакили ҳозирлигида кўриб чиқилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Илтимосномани судда кўриб чиқишда адвокат иштирок этиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Зўравонликдан жабрланувчининг ҳамда зўравонлик содир этган ёки уни содир этишга мойил бўлган шахснинг суд мажлисига келиши ички ишлар органи ходимининг кузатуви остида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Зўравонлик содир этган ёки уни содир этишга мойил бўлган шахснинг суд мажлисида узрсиз сабабларга кўра ҳозир бўлмаганлиги ишни кўриб чиқишга монелик қилмайди. Агар суд мазкур шахснинг судда ҳозир бўлишини шарт деб топса, суд уни мажбуран олиб келиш тўғрисида ажрим чиқариши мумкин. Ушбу талаб шахснинг иштирок этиши қонунчиликка мувофиқ мажбурий бўлган қонуний вакилига нисбатан ҳам татбиқ этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Судья иш материаллари билан танишиб чиққанидан кейин суд ҳимоя ордерининг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисида ёки ҳимоя ордерининг амал қилиш муддатини узайтириш ҳақидаги илтимосномани қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида қарор чиқаради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳимоя ордерининг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги қарорда қуйидагилар кўрсатилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳимоя ордерининг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги қарор қабул қилинган вақт ва жой ҳақидаги маълумотлар, қарорни қабул қилган суднинг номи, судьянинг, тарафларнинг, ишда иштирок этган бошқа шахсларнинг фамилияси, исми ва отасининг исми;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
зўравонликдан жабрланувчининг ҳамда зўравонлик содир этган ёки уни содир этишга мойил бўлган шахснинг, шунингдек уларнинг қонуний вакилларининг фамилияси, исми ва отасининг исми, туғилган санаси ва жойи, машғулотининг тури ҳамда яшаш жойи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳимоя ордерининг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги қарорни қабул қилиш учун асос бўлиб хизмат қилган ҳолатлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
зўравонлик содир этган ёки уни содир этишга мойил бўлган шахсга нисбатан қўлланилган, ушбу Қонуннинг 35-моддасида назарда тутилган чекловларнинг рўйхати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳимоя ордерининг амал қилиш муддати.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суднинг ҳимоя ордерининг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги қарори ўқиб эшиттирилган пайтдан эътиборан кучга киради ва ички ишлар органлари томонидан дарҳол ижро этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Судья зўравонлик содир этган ёки уни содир этишга мойил бўлган шахсга, мазкур шахснинг қонуний вакилига қарор устидан шикоят қилиш тартиби ва муддатини, шунингдек ҳимоя ордери талабларини ҳамда уларни бажарилмаслик оқибатларини тушунтиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарорнинг кўчирма нусхаси зўравонликнинг якка тартибдаги профилактикасини амалга ошириш учун масъул бўлган ички ишлар органининг мансабдор шахсига, зўравонликдан жабрланувчига, ваколатли давлат органига, шунингдек зўравонлик содир этган ёки уни содир этишга мойил бўлган шахсга дарҳол топширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Улар суд мажлисига келмаган тақдирда, қарорнинг кўчирма нусхаси бир сутка ичида почта орқали тарафларга юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суднинг ҳимоя ордерининг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги қарори ёки ҳимоя ордерининг амал қилиш муддатини узайтириш ҳақидаги илтимосномани қаноатлантиришни рад этиш тўғрисидаги қарори устидан зўравонликдан жабрланувчи, зўравонлик содир этган ёхуд уни содир этишга мойил бўлган шахс, агар ишда иштирок этган бўлса, уларнинг адвокати, қонуний вакили томонидан етмиш икки соат ичида апелляция тартибида шикоят қилиниши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳимоя ордерининг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги қарор устидан шикоят қилиниши унинг ижро этилишини тўхтатиб турмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34-модда. Ҳимоя ордерининг мазмуни
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳимоя ордерида қуйидагилар кўрсатилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
у расмийлаштирилган сана ва жой;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
уни расмийлаштириш учун асос бўлиб хизмат қилган ҳолатлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
зўравонликдан жабрланувчининг ҳамда зўравонлик содир этган ёки уни содир этишга мойил бўлган шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исми, туғилган санаси ва жойи, касби ҳамда яшаш жойи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ушбу Қонуннинг 35-моддасида назарда тутилган чекловларнинг рўйхати.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳимоя ордерида зўравонликдан жабрланувчининг судга мурожаат қилиш ҳуқуқи тўғрисидаги, зўравонлик содир этган ёки уни содир этишга мойил бўлган шахснинг ҳимоя ордери талабларини бажармаганлик учун маъмурий жавобгарлиги ҳақидаги маълумотлар кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35-модда. Ҳимоя ордерида назарда тутиладиган чекловлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳимоя ордерида қуйидаги чекловлар назарда тутилиши мумкин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
зўравонликдан жабрланувчига нисбатан зўравонлик содир этилишини тақиқлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
зўравонлик содир этган ёки уни содир этишга мойил бўлган шахснинг зўравонликдан жабрланувчи билан алоқасини тақиқлаш (иш жойларида ва таълим муассасаларида зўравонликдан жабрланувчининг зўравонлик содир этган ёки уни содир этишга мойил бўлган шахс билан билвосита алоқасига йўл қўйилади);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
зўравонлик содир этган ёки уни содир этишга мойил бўлган шахснинг зўравонликдан жабрланувчи билан бир хонада ёки транспорт воситасида бирга бўлишини тақиқлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
зўравонликдан жабрланувчининг даволаниш, маслаҳат олиш харажатларининг, уни зўравонликдан жабрланувчиларга ёрдам кўрсатиш бўйича махсус марказга жойлаштириш харажатларининг, жабрланувчига етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаш, шунингдек маънавий зиённи компенсация қилиш мажбуриятини зўравонлик содир этган шахснинг зиммасига юклатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
зўравонлик содир этган ёки уни содир этишга мойил бўлган шахснинг қуролни (бундан хизмат қуроли мустасно) сақлаш ва олиб юриш ҳуқуқини ҳимоя ордерининг амал қилиши даврида ёки унда кўрсатилган муддат даврида чеклаш ёхуд тақиқлаш, шунингдек қурол сотиб олиш учун рухсатнома олишга доир ҳуқуқини тақиқлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳимоя ордерининг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги масалани ҳал қилишда суд ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган чекловлардан ташқари қуйидаги чекловларни қўллашга ҳақли:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
зўравонлик содир этган ёки уни содир этишга мойил бўлган шахснинг муайян жойларга боришини тақиқлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
наркологик касалликдан амбулатория ёки стационар шароитларда даволаниш каби мажбуриятлардан бирини ёки бир нечтасини зўравонлик содир этган ёки уни содир этишга мойил бўлган шахснинг зиммасига юклатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
зўравонлик содир этган ёки уни содир этишга мойил бўлган шахснинг зўравонликдан жабрланувчи яшайдиган уй-жой майдонидан ёки унинг бир қисмидан фойдаланиш, жабрланувчининг ўқиш ёки иш жойига ёхуд у жойлашган бошқа жойларга яқинлашиш ҳуқуқини вақтинчалик чеклаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳимоя ордерининг амал қилиш муддати узайтирилган тақдирда ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида кўрсатилган талаблардан ташқари ҳимоя ордерига зўравонлик содир этган ёки уни содир этишга мойил бўлган шахснинг зўравонлик хулқ-атворини ўзгартириш бўйича тузатиш дастуридан ўтиши тўғрисидаги шарт мажбурий тартибда киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар ҳимоя ордерини бериш ва унинг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш чоғида Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексида назарда тутилган жиноят белгилари аниқланса, ҳимоя ордерини бериш ва унинг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш билан бир вақтда иш материаллари жиноий жавобгарликка тортиш ҳақидаги масалани ҳал қилиш учун тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органга юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36-модда. Зўравонликдан жабрланган болаларга ва ўзига нисбатан зўравонлик содир этилиши хавфи остида бўлган болаларга ҳуқуқий, иқтисодий, ижтимоий, психологик, тиббий ва бошқа ёрдам кўрсатиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Зўравонликдан жабрланган болаларга ва ўзига нисбатан зўравонлик содир этилиши хавфи остида бўлган болаларга қуйидагиларни ўз ичига оладиган зарур ҳуқуқий, иқтисодий, ижтимоий, психологик, тиббий ва бошқа ёрдам кўрсатилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бола олган, унинг келгуси ривожланишига таъсир кўрсатадиган руҳий ёки жисмоний жароҳатнинг салбий таъсирини камайтириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳаёт сифатини ошириш ва руҳий-ҳиссий осойишталикни таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хулқ-атворидаги оғишишларнинг ёки оила аъзолари, тенгдошлари билан муносабатларидаги бузилишларнинг олдини олиш ва (ёки) уларнинг оқибатларини бартараф этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
соғлиқни тиклаш ва мустаҳкамлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
боланинг реабилитациясини ва жамиятдаги, шу жумладан тенгдошлари гуруҳидаги, оилавий муҳитдаги ижтимоий мослашувини енгиллаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
зўравонлик содир этган шахсдан моддий зарарнинг ўрнини қоплаш ва маънавий зиённи компенсация қилиш бўйича чоралар кўриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юридик ёрдам кўрсатиш, ҳуқуқий ахборот ва ҳуқуқий маслаҳатлар бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
зўравонлик содир этган ёки уни содир этишга мойил бўлган шахс билан мулоқотни чеклаш ёки мулоқотга тўсқинлик қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
уларнинг вақтинчалик хавфсизлигини, уларнинг парваришини таъминлаш ва парваришини амалга оширадиган шахсни тайинлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хавфсиз бошпана бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонунчиликда назарда тутилган бошқа чоралар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
37-модда. Зўравонликдан жабрланган болаларнинг ва ўзига нисбатан зўравонлик содир этилиши хавфи остида бўлган болаларнинг оилаларини мустаҳкамлаш ҳамда қўллаб-қувватлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Зўравонликдан жабрланган болаларнинг ва ўзига нисбатан зўравонлик содир этилиши хавфи остида бўлган болаларнинг манфаатларини таъминлаш мақсадида уларнинг оила аъзоларига оилаларни мустаҳкамлаш ҳамда қўллаб-қувватлаш, шу жумладан боланинг ҳаётига ёки соғлиғига бевосита таҳдид солувчи омилларни бартараф этиш бўйича хизматлар кўрсатилади. Бунинг учун болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилишга доир фаолиятни амалга оширувчи давлат органларининг ва ташкилотларнинг тегишли мутахассислари жалб этилади ҳамда қуйидаги хизматлар кўрсатилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
зўравонлик содир этганликда айбдор шахснинг ҳиссий барқарорлигини таъминлаш, шунингдек мазкур шахснинг ота-оналик салоҳиятини, ҳаракатлари учун жавобгарлигини ва уларнинг оқибатларини англаб етиши учун ижтимоий, психологик, педагогик жиҳатдан қўллаб-қувватлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
болаларга нисбатан зўравонлик, унинг болалар учун оқибатлари ҳамда қонунчиликда белгиланган жавобгарлик тўғрисида ахборот ва маслаҳатлар бериш орқали оила аъзоларининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
зўравонлик содир этган ёки уни содир этишга мойил бўлган шахсда руҳий ҳолат бузилишлари аниқланган тақдирда, белгиланган тартибда психиатрия ёрдамини кўрсатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
наркологик касалликларга чалинган ота-оналарнинг наркология муассасаларида мажбурий даволанишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
болаларга нисбатан зўравонлик содир этилишига билвосита таъсир кўрсатган иқтисодий қийинчиликларни бартараф этиш мақсадида иш қидираётган шахсларга ва ишсиз шахсларга хизматлар кўрсатиш, шу жумладан тадбиркорликка жалб этиш, ўзини ўзи банд қилишни ривожлантиришга доир фаолиятни ташкил этиш, касбга тайёрлашга, қайта тайёрлашга ва малакани оширишга юбориш ҳамда бошқа чоралар кўриш орқали оилаларнинг молиявий барқарорлигини таъминлашга кўмаклашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
болаларга нисбатан зўравонлик содир этилиши таҳдиди ҳисобга олинган ҳолда қонунчиликда тақиқланмаган ҳамда хавф омилларини бартараф этишга, оилаларни мустаҳкамлаш ва қўллаб-қувватлашга қаратилган бошқа хизматларни кўрсатиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
38-модда. Болани ота-онасидан (уларнинг биридан) ёки уни ўз қарамоғига олган бошқа шахслардан олиб қўйиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Боланинг ҳаёти ва соғлиғи бевосита хавф остида қолганда ваколатли давлат органи болани ота-онасидан (уларнинг биридан) ёки уни ўз қарамоғига олган бошқа шахслардан зудлик билан олиб қўйишга доир чоралар кўришга ҳақлидир. Болани зудлик билан олиб қўйиш фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органининг тегишли ҳужжатига асосан профилактика инспектори иштирокида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бола олиб қўйилганда ваколатли давлат органи зудлик билан прокурорга хабар бериши, боланинг вақтинча жойлаштирилишини таъминлаши ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан болани олиб қўйиш ҳақида ҳужжат қабул қилинганидан кейин етти кун ичида ота-оналик ҳуқуқини чеклаш тўғрисида судга даъво билан мурожаат этиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бола ота-онасидан (уларнинг биридан) ёки уни ўз қарамоғига олган бошқа шахслардан олиб қўйилганда, у қуйидаги жойларга (жойлаштириш устуворлиги тартибида) жойлаштирилиши мумкин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
боланинг манфаатларига мувофиқ шарт-шароитлар ярата оладиган ота-онанинг бириникига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
боланинг қариндошлариникига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
болага ғамхўрлик кўрсатиш истагини билдирган шахсникига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ваколатли давлат органининг ҳисобида турган шахсларникига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тиббиёт муассасасига (боланинг соғлиғида муаммолар бўлганда);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
зўравонликдан жабрланувчилар учун ихтисослаштирилган муассасаларга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар болани оилага жойлаштириш имконияти бўлмаса, уни ихтисослаштирилган муассасага жойлаштириш энг охирги чорадир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд томонидан ота-оналарнинг ота-оналик ҳуқуқини чеклаш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан эътиборан боланинг ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган жойларда бўлиши муддати ҳимоя қилиш режасида белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
39-модда. Зўравонликдан жабрланган ёки зўравонликка гувоҳ бўлган болаларга жиноят ишини юритишда махсус ҳимоя чораларини тақдим этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жиноят ишини юритишда зўравонликдан жабрланган ёки зўравонликка гувоҳ бўлган болаларнинг қуйидаги махсус ҳимоя чоралари назарда тутилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тергов органларида ва судларда болалар учун алоҳида кутиш жойларини ташкил этиш, шунингдек сўроқ қилиш учун стенография, видеокузатув, аудио- ва видео қайд этиш тизимлари билан жиҳозланган алоҳида махсус хоналарни ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
зўравонликдан жабрланган ёки зўравонликка гувоҳ бўлган болалар билан ишлаш бўйича махсус билим ва кўникмаларга эга мутахассисларнинг процессуал ҳаракатлар давомида иштирок этишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
зўравонликдан жабрланган ёки зўравонликка гувоҳ бўлган болаларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини ҳамда иш билан боғлиқ бўлган ҳар қандай ахборотни болалар тушунадиган ва уларнинг ёшига ҳамда ривожланишига мос бўлган тилда тушунтириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
зўравонликдан жабрланган ёки зўравонликка гувоҳ бўлган болаларнинг кўрсатувларини олдиндан мустаҳкамлаб қўйиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
зўравонликдан жабрланган ёки зўравонликка гувоҳ бўлган болаларнинг процессуал ҳаракатлар вақтида гумон қилинувчи, айбланувчи ва судланувчи билан тўғридан-тўғри алоқа боғлаши учун тақиқ белгилаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
зўравонликдан жабрланган ёки зўравонликка гувоҳ бўлган болалар тўғрисидаги маълумотларнинг махфийлигини жиноят ишини юритишнинг барча босқичларида таъминлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
40-модда. Болаларга нисбатан зўравонлик содир этган ёки уни содир этишга мойил бўлган шахснинг хулқ-атворини тузатишга қаратилган тадбирлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Зўравонликнинг такроран содир этилишининг олдини олиш ҳамда зўравонликдан жабрланувчининг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида болаларга нисбатан зўравонлик содир этган ёки уни содир этишга мойил бўлган шахснинг хулқ-атворини ўзгартириш юзасидан психологик ва ижтимоий ёрдам кўрсатишга доир чора-тадбирлар амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Болаларга нисбатан зўравонлик содир этган ёки уни содир этишга мойил бўлган шахс зўравонлик хулқ-атворини ўзгартириш бўйича тузатиш дастуридан ўтади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Болаларга нисбатан зўравонлик содир этган ёки уни содир этишга мойил бўлган шахсда руҳий ҳолатнинг бузилиши мавжуд бўлган тақдирда, унга нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қўлланилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Болаларга нисбатан зўравонлик содир этган ёки уни содир этишга мойил бўлган шахснинг зўравонлик хулқ-атворини ўзгартириш бўйича тузатиш дастуридан ўтиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
41-модда. Соғлиққа, жинсий эркинликка, оилага, ёшларга ва ахлоққа қарши жиноятлар содир этган шахсларнинг ҳуқуқларини чеклаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қўлланилган жазо чорасидан, судланганлик ҳолати тугатилганлигидан ёки олиб ташланганлигидан ҳамда ўзига нисбатан амнистия акти ёки афв этиш қўлланилганлигидан қатъи назар, қасддан одам ўлдирганлик, ўн саккиз ёшга тўлмаган жабрланувчининг номусига текканлик ёки унга нисбатан зўрлик ишлатиб, жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондирганлик, ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсни жинсий алоқада бўлиш ёки жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондириш билан боғлиқ ҳолда жинсий алоқа қилишга мажбур этганлик, ўн олти ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилганлик ёки жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондирганлик ёки унга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилганлик, вояга етмаган шахс тавсифланган ёки тасвирланган порнографик маҳсулотни тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирганлик, худди шунингдек уни тайёрлаганлик, тарқатганлик, реклама қилганлик, намойиш этганлик ёхуд вояга етмаган шахсни порнографик хусусиятга эга ҳаракатларнинг ижрочиси сифатида жалб этганлик, вояга етмаган шахсни жалб этган ҳолда қўшмачилик қилганлик, фоҳишахоналарни ташкил этганлик ёки сақлаганлик учун илгари ҳукм қилинган шахсларнинг таълим, тарбия, болалар соғломлаштириш, спорт ва ижодий ташкилотларида ишлаши ҳамда болалар билан бевосита ишлашни назарда тутувчи фаолият турлари билан шуғулланиши тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган шахслар тўғрисидаги маълумотлар махсус реестрга киритилади ва мазкур шахслар махсус реестрда бўлган даврда ички ишлар органларининг профилактик ҳисобида туради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Махсус реестрга киритилган шахслар доимий яшаш жойи ёки иш жойи ўзгарганида, бу ҳақда тегишли ички ишлар органларига хабар бериши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Махсус реестрни шакллантириш ва юритиш, шунингдек ундан ахборот олиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
42-модда. Маълумотларнинг махфийлиги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Зўравонликдан жабрланувчига ёрдам кўрсатган шахсларга маълум бўлиб қолган барча шахсга доир маълумотлар шахсга доир маълумотлар тўғрисидаги қонунчилик билан қўриқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Зўравонликдан жабрланувчининг шахсига доир маълумотлари ишониб топширилган ёхуд касбий, хизмат ёки меҳнат мажбуриятларини бажариши муносабати билан бу маълумотлар ўзига маълум бўлиб қолган, ушбу маълумотларни ошкор этишга йўл қўйган шахслар қонунда назарда тутилган жавобгарликка тортилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилишда ота-оналарнинг (улар ўрнини босувчи шахсларнинг), таълим муассасалари вакилларининг ҳамда таълим олувчиларнинг иштирок этиши
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
43-модда. Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилишда ота-оналарнинг (улар ўрнини босувчи шахсларнинг) иштирок этиши
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш мақсадида ота-оналар (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) қуйидагилар юзасидан чоралар кўради:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
болаларнинг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
боланинг тўлақонли ва ҳар томонлама камол топиши учун меҳр ва ғамхўрлик кўрсатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
боланинг имкониятларини амалга ошириши ва ўз ўрнини топиши, шунингдек боланинг мансубликка бўлган эҳтиёжи қондирилиши учун шароитлар яратиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
болаларга нисбатан содир этилган зўравонлик тўғрисида болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилишга доир фаолиятни амалга оширувчи давлат органлари ва ташкилотларни хабардор қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
болага ўз ҳуқуқлари ва мажбуриятлари тўғрисидаги билимларни, шунингдек ўз ҳуқуқлари ва эркинликларини амалга оширишда бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва эркинликлари ҳурмат қилинишини сингдириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
болаларни порнографик хусусиятга эга, шафқатсизлик ва зўравонлик аломатларини ўз ичига олган, инсон қадр-қимматини таҳқирловчи, жиноятлар содир этишга ундовчи ахборотдан ҳамда болалар соғлиғига зарар етказувчи бошқа ахборотдан ҳимоя қилиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Болаларни тарбиялаш усуллари менсимаслик, шафқатсизлик, қўполликдан, инсоний қадр-қимматни камситувчи муомаладан, болаларни ҳақоратлаш ёки эксплуатация қилишдан холи бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
44-модда. Таълим муассасаларида болаларга нисбатан зўравонликка йўл қўймаслик
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Таълим дастурлари болаларга нисбатан ва болалар ўртасида зўравонликнинг, шу жумладан таъқиб этишнинг (буллингнинг) олдини олишга, шунингдек болаларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига нисбатан менсимаслик билан муносабатда бўлишга барҳам беришга кўмаклашиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Таълим муассасаларида интизомий жазо чоралари сифатида зўравонликнинг ҳар қандай шаклларини, шу жумладан жисмоний жазоларни ва бошқа шафқатсиз ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ва жазо турларини қўллашга йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Таълим муассасаларида болаларга нисбатан ва болалар ўртасида зўравонликнинг, шу жумладан таъқиб этишнинг (буллингнинг) олдини олиш, шунингдек зўравонликни қўллаш фактлари юзасидан тегишли чора-тадбирлар кўриш бўйича дастурлар ва механизмлар жорий этилади. Бундай чора-тадбирлар таълим муассасасининг ички тартиб-қоидаларига, уставларига ва иш режаларига киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Таълим муассасаларида болаларга нисбатан зўравонликнинг олдини олиш учун масъул бўлган шахслар тайинланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш мақсадида таълим муассасаси раҳбарияти болаларга нисбатан зўравонлик содир этилишига имкон берувчи сабабларни ва шарт-шароитларни бартараф этиш, таълим муассасасида инсон ҳуқуқлари ва қадр-қимматини ҳурмат қилишга асосланган, зўравонликдан холи бўлган муносабатларни шакллантириш, хавфсиз ва ижобий психологик муҳитни ташкил этиш ҳамда таъминлаш чораларини кўриши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш мақсадида таълим муассасаси ходимлари таълим олувчилар, ота-оналар (уларнинг ўрнини босувчи шахслар), педагогик жамоанинг аъзолари билан мулоқот қилишда таълим муассасасининг ички тартиб-қоидаларига, педагогик одоб-ахлоқ қоидаларига қатъий риоя этиши, барча таълим олувчиларга тенг муносабатда бўлинишини таъминлаши, синфдаги психологик муҳитни баҳолаши ва яхшилаши, таълим олувчилар билан суҳбатлар ўтказиши ҳамда ота-оналарга (уларнинг ўрнини босувчи шахсларга) маслаҳатлар бериш учун психологлар ва психолог инспекторлар билан яқин ҳамкорликни таъминлаши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш мақсадида таълим муассасаси ўқувчилари таълим муассасасининг ички тартиб-қоидаларига риоя этиши, болаларга нисбатан зўравонлик ҳолларининг олдини олиш мақсадида ташкил қилинган тренингларда иштирок этиши, агар зўравонликка гувоҳ бўлса ёки бу ҳақда ахборотга эга бўлса, таълим муассасасининг раҳбариятини албатта хабардор этиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-боб. Якунловчи қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
45-модда. Зўравонликдан жабрланган болалар ва ўзига нисбатан зўравонлик содир этилиши хавфи остида бўлган болалар, шунингдек зўравонлик содир этган ёки уни содир этишга мойил бўлган шахслар тўғрисидаги маълумотлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Зўравонликдан жабрланган болалар ва ўзига нисбатан зўравонлик содир этилиши хавфи остида бўлган болалар, шунингдек зўравонлик содир этган ёки уни содир этишга мойил бўлган шахслар ҳақидаги маълумотлар болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилишга доир фаолиятни амалга оширувчи давлат органлари ва ташкилотлар томонидан «Шахсга доир маълумотлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлигининг ягона электрон маълумотлар базасига киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
46-модда. Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш бўйича чора-тадбирларни молиялаштириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш бўйича чора-тадбирларни молиялаштириш тегишли давлат органлари ҳамда ташкилотларнинг маблағлари, халқаро ташкилотлар, хорижий давлатлар ва бошқа донорларнинг грантлари ҳамда техник кўмаги маблағлари, шунингдек қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
47-модда. Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчиликни бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
48-модда. Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015-XII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 9, 193-модда, № 12, 269-модда; 1996 йил, № 5-6, 69-модда, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 4-5, 126-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 3, 38-модда, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда, № 7-8, 217-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда, № 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, № 1, 20-модда, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 5, 67-модда, № 9-10, 149-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 5, 90-модда, № 9, 171-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 312-модда, № 12, 413, 417, 418-моддалар; 2006 йил, № 6, 261-модда, № 9, 498-модда, № 10, 536-модда, № 12, 656, 659-моддалар; 2007 йил, № 4, 158, 159, 164, 165-моддалар, № 9, 416, 421-моддалар, № 12, 596, 604, 607-моддалар; 2008 йил, № 4, 181, 189, 192-моддалар, № 9, 486, 488-моддалар, № 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 9, 334, 335, 337-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 462, 468, 470, 472, 474-моддалар; 2010 йил, № 5, 175, 179-моддалар, № 6, 231-модда, № 9, 335, 339, 341-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 468, 473, 474-моддалар; 2011 йил, № 1, 1-модда, № 4, 104, 105-моддалар, № 9, 247, 252-моддалар, № 12/2, 365-модда; 2012 йил, № 4, 108-модда, № 9/1, 242-модда, № 12, 336-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда, № 5, 130-модда, № 9, 244-модда, № 12, 341, 343-моддалар; 2015 йил, № 6, 228-модда, № 8, 310, 312-моддалар, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 1, 2-модда, № 4, 125-модда, № 9, 276-модда, № 12, 383, 385-моддалар; 2017 йил, № 4, 137-модда, № 6, 300-модда, № 9, 510-модда, № 10, 605-модда; 2018 йил, № 1, 1, 4, 5-моддалар, № 4, 224-модда, № 7, 430, 431, 432-моддалар, № 10, 671, 673, 679-моддалар; 2019 йил, № 1, 1, 3, 5-моддалар, № 2, 47-модда, № 3, 161, 165, 166-моддалар, № 5, 259, 261, 267, 268-моддалар, № 7, 386-модда, № 8, 469, 471-моддалар, № 9, 591, 592-моддалар, № 10, 674, 676-моддалар, № 11, 787, 791-моддалар, № 12, 880, 891-моддалар; 2020 йил, № 1, 4-модда, № 3, 203, 204-моддалар, № 7, 449-модда, № 9, 539, 540-моддалар, № 10, 593, 596-моддалар, № 11, 651-модда, № 12, 691-модда; 2021 йил, № 1, 5, 7, 12, 13, 14-моддалар, № 2, 142-модда, № 3, 217-модда, № 4, 290, 293-моддалар; 4-сонга илова, № 8, 800, 802, 803-моддалар, № 9, 903-модда, № 10, 966, 967, 968, 973-моддалар, № 11, 1066-модда; 2022 йил, № 1, 1, 2-моддалар, № 2, 80, 81-моддалар, № 3, 215, 216-моддалар, № 4, 337-модда, № 5, 464, 465, 466, 467-моддалар, № 8, 787-модда, № 10, 981, 984-моддалар, № 12, 1188-модда; 2023 йил, № 3, 184, 185, 188, 189-моддалар, № 4, 265, 266, 268-моддалар, № 5, 319, 320-моддалар, № 7, 533, 534, 535, 537, 539-моддалар, № 8, 634-модда, № 10, 798-модда, № 11, 921, 923, 924-моддалар, № 12, 1004-модда; 2024 йил, № 1, 5, 7, 8, 9-моддалар, № 2, 102, 111, 115, 116-моддалар, № 3, 243, 246-моддалар) 14-моддасининг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ана шу шахслар мазкур Кодекснинг 61, 1161, 1162, 1163, 125, 1251, 126, 127, 128, 1281, 1282, 1283, 1284, 1285, 1286, 129, 130, 131, 132, 133, 134, 135, 1351, 136, 138, 183, 185, 1851, 1852, 1853, 194, 1941, 1961, 2061, 2091, 218, 220, 221-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликларни содир этган тақдирда, улар умумий асосларда маъмурий жавобгарликка тортилади. Содир этилган ҳуқуқбузарликнинг хусусиятини ва ҳуқуқбузарнинг шахсини ҳисобга олган ҳолда мазкур шахсларга нисбатан (бундан ушбу Кодекснинг 194, 1941 ва 1961-моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этган шахслар мустасно) ишлар болалар масалалари бўйича туман (шаҳар) комиссиялари ихтиёрига берилиши мумкин, ушбу Кодекснинг 61, 2061-моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этган шахсларнинг ишлари эса шу комиссияларга берилиши лозим».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 6 январда қабул қилинган «Давлат божи тўғрисида»ги ЎРҚ-600-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2020 йил, № 1, 1-модда; № 3, 201-модда, № 5, 298-модда, № 10, 593-модда, № 12, 691-модда; 2021 йил, № 1, 13-модда, 4-сонга илова, № 7, 661-модда, № 8, 800, 803-моддалар, № 10, 968-модда; 2022 йил, № 2, 76-модда, № 3, 214, 216-моддалар, № 4, 340-модда, № 5, 463, 464, 467-моддалар, № 12, 1186-модда; 2023 йил, № 2, 103-модда, № 3, 186-модда, № 4, 265, 269-моддалар, № 6, 444, 445-моддалар, № 7, 538-модда, № 9, 710-модда; 2024 йил, № 1, 5, 6, 7-моддалар, № 2, 101, 105, 107, 108, 111, 112-моддалар) 8-моддасининг биринчи қисми қуйидаги мазмундаги 53-банд билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«53) даъвогарлар — зўравонликдан жабрланган болага (болаларга) етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаш ва маънавий зиённи компенсация қилиш тўғрисидаги даъволар юзасидан».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
49-модда. Ушбу Қонуннинг ижросини, етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти тушунтирилишини таъминлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили (Болалар омбудсмани) ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
50-модда. Қонунчиликни ушбу Қонунга мувофиқлаштириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ушбу Қонун 27-моддасининг олтинчи қисмида назарда тутилган Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилишга доир фаолиятни амалга оширувчи давлат органларининг ва ташкилотларнинг болаларга нисбатан зўравонлик ҳолларини аниқлаш, улар тўғрисида хабардор қилиш ҳамда болаларга нисбатан зўравонлик содир этган шахсларга нисбатан таъсир чораларини қўллаш юзасидан идоралараро ҳамкорлиги тартибини ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан олти ой ичида ишлаб чиқсин ҳамда тасдиқласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ушбу Қонун 29-моддасининг олтинчи қисмида назарда тутилган Зўравонликдан жабрланган болаларнинг ва ўзига нисбатан зўравонлик содир этилиши хавфи остида бўлган болаларнинг ҳаётий вазиятини баҳолаш тартиби ва мезонларини ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан олти ой ичида ишлаб чиқсин ҳамда тасдиқласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ушбу Қонун 31-моддасининг тўртинчи қисмида назарда тутилган Зўравонликдан жабрланган болаларни ёки ўзига нисбатан зўравонлик содир этилиши хавфи остида бўлган болаларни ҳимоя қилиш режасини ишлаб чиқиш, амалга ошириш ва мониторинг қилиш тартибини ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан олти ой ичида ишлаб чиқсин ҳамда тасдиқласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ушбу Қонун 32-моддасининг ўн тўртинчи қисмида назарда тутилган Зўравонликдан жабрланувчига ҳимоя ордерини бериш тартибини, зўравонликдан жабрланувчига нисбатан зўравонлик хавфи даражасини баҳолаш мезонларини ва ҳимоя ордерининг шаклини ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан олти ой ичида ишлаб чиқсин ҳамда тасдиқласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ушбу Қонун 40-моддасининг тўртинчи қисмида назарда тутилган Болаларга нисбатан зўравонлик содир этган ёки уни содир этишга мойил бўлган шахснинг зўравонлик хулқ-атворини ўзгартириш бўйича тузатиш дастуридан ўтиши тартибини ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан олти ой ичида ишлаб чиқсин ҳамда тасдиқласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республика ижро этувчи ҳокимият органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
51-модда. Ушбу Қонуннинг кучга кириши
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан олти ой ўтгач кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2024 йил 14 ноябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎРҚ-996-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.11.2024 й., 03/24/996/0921-сон)