30.10.2024 йилдаги 718-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 30.10.2024 йилдаги 718-сон
Kuchga kirish sanasi
04.11.2024
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шаҳар атрофи ва вилоят ичи шаҳарлараро мунтазам автобус йўналишларида кўрилган зарарларни қоплаб бериш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ««Ўзбекистон — 2030» стратегиясини «Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида» 2024 йил 21 февралдаги ПФ-37-сон Фармони ижросини таъминлаш ҳамда аҳолининг юқори сифатли ва қулай йўловчи ташиш хизматларига бўлган эҳтиёжларини тўлиқ қондириш, соҳада бозор тамойилларини жорий этиш, молиялаштириш тизими ва тариф сиёсатини такомиллаштириш орқали хусусий сектор учун жозибали бизнес муҳитини яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Шаҳар атрофи ва вилоят ичи шаҳарлараро норентабель мунтазам автобус йўналишларида кўрилган зарарларни қоплаб бериш давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти (кейинги ўринларда — Маъмурий регламент) иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ташувчиларнинг шаҳар атрофи ва вилоят ичи шаҳарлараро норентабель мунтазам автобус йўналишларида кўрилган зарарларини қоплаб бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
норентабель автобус йўналишларидан кўрилган зарарларни қоплаш бўйича мурожаатларини кўриб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
норентабель автобус йўналишларига субсидия ажратиш тартиби ва шартлари.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Белгилансинки, Қорақалпоғистон Республикасида шаҳар атрофи ёки вилоят ичидаги шаҳарлараро норентабель микроавтобус йўналишларида кўрилган зарарлар Маъмурий регламентда белгиланган тартибда қоплаб берилади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 14 ноябрдаги 725-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.11.2025 й., 09/25/725/1057-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Транспорт вазирлиги Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда 2024 йил 25 декабрга қадар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маъмурий регламентга мувофиқ давлат хизматларининг Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали жорий этилишини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЯИДХПда давлат хизматлари кўрсатилишининг ҳар бир босқичида мурожаатларнинг кўриб чиқилиши кузатиб борилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Белгилансинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маъмурий регламентга мувофиқ ташувчилар шаҳар ва вилоят ичи шаҳарлараро норентабель мунтазам автобус йўналишларида кўрилган зарарларни қоплаб бериш юзасидан ЯИДХП орқали 2025 йил 1 февралдан бошлаб мурожаат қиладилар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шаҳар ва вилоят ичи шаҳарлараро норентабель мунтазам автобус йўналишларида кўрилган зарарларни қоплаб беришда талаб этиладиган маълумотларни (ҳужжатларни) кўриб чиқиш учун йиғим ундирилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ҳудудларда жамоат транспорти фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 8 октябрдаги 630-сон қарорининг 6-банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Бунда мазкур қарорнинг 4 ва 6-бандларида назарда тутилган шаҳар атрофи ёки вилоят ичидаги шаҳарлараро автобус йўналишида кўриладиган зарар миқдори Қорақалпоғистон Республикаси ҳудуди учун, истисно тариқасида, 40 фоизгача (40 фоиз ҳам шу жумлага киради) миқдорда қоплаб берилади».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда транспорт вазири И.Р. Махкамов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2024 йил 30 октябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
718-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 октябрдаги 718-сон қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шаҳар атрофи ва вилоят ичи шаҳарлараро норентабель мунтазам автобус йўналишларида кўрилган зарарларни қоплаб бериш давлат хизматини кўрсатишнинг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Мазкур маъмурий регламент (кейинги ўринларда — Регламент) ташувчиларнинг шаҳар атрофи ва вилоят ичи шаҳарлараро норентабель мунтазам автобус йўналишларида кўрилган зарарларининг бир қисмини қоплаб бериш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ушбу Регламентда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
норентабель автобус йўналишлари — тижорат асосида йўловчилар ташиш хизматини кўрсатадиган ва бунга махсус рухсатномаси (лицензияси) бўлган юридик шахслар томонидан шаҳар атрофи ёки вилоят ичидаги шаҳарлараро автобус йўналишида кўриладиган зарар миқдори 30 фоизгача (30 фоиз ҳам шу жумлага киради) бўлган йўналиш, Тошкент шаҳри бундан мустасно;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
норентабель автобус йўналишлари реестри — ташувчиларнинг асосланган таклифларига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси Транспорт вазирлиги, вилоятлар транспорт бошқармалари (кейинги ўринларда — транспорт бошқармалари) томонидан рентабеллик даражаси ўрганиб чиқилиб, тасдиқланган ҳамда «Uztrans» ягона интерактив ахборот тизимига киритилган норентабель автобус йўналишлари рўйхати (кейинги ўринларда — Реестр);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
масъул ташкилотлар — транспорт бошқармалари, Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг ҳудудий бошқармалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ташувчи — тижорат асосида йўловчилар ташиш хизматини кўрсатадиган ва бунга махсус рухсатномаси (лицензияси) бўлган юридик шахслар (кейинги ўринларда — ташувчилар);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Uztrans» ягона интерактив ахборот тизими — автомобиль транспорти соҳасидаги ягона интерактив ахборот тизими.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Норентабель автобус йўналишларидан кўриладиган зарарларни қоплаш бўйича зарур маблағлар (кейинги ўринларда — субсидия) Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети ва вилоятлар маҳаллий бюджетлари параметрларида назарда тутилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Транспорт бошқармалари томонидан «Uztrans» ягона интерактив ахборот тизимида мазкур Регламентга 1-иловага мувофиқ Реестр шакллантирилади ҳамда ҳар бир вилоят кесимида юритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ташувчиларнинг асосланган таклифларига мувофиқ транспорт бошқармалари томонидан бир йилда бир маротаба 1 июлга қадар норентабель автобус йўналишларининг рентабеллик даражаси ўрганиб чиқилиб, Реестр тасдиқланади ҳамда «Uztrans» ягона интерактив ахборот тизимига тегишли маълумотлар киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ташувчи ҳамда транспорт бошқармалари ўртасида белгиланган тартибда оммавий оферта шаклида муайян муддатга тузиладиган, йўналишда йўловчи ташиш хизматларини кўрсатиш ҳуқуқини берувчи шартнома бекор қилиниши натижасида ушбу йўналиш Реестрдан чиқарилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ташувчиларга субсидия ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ схемага асосан ажратилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Давлат хизматлари кўрсатиш тартиби ва шартлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ташувчи ЯИДХП орқали давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ташувчи ЯИДХП орқали субсидия ажратиш бўйича қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда мурожаат қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ташувчининг аризаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мазкур Регламентга 3-иловага мувофиқ норентабель йўналишдан кўрилган зарар бўйича ҳисоб-китоб ҳужжатлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
молиявий ҳисобот;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
статистик ҳисобот;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёқилғи, материал харажатларини асословчи ҳисоб-фактура ва ёқилғи нормаси ҳамда ёқилғи сарфи тўғрисидаги маълумотлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ташувчидан мазкур бандда кўрсатилмаган маълумотлар ва ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. ЯИДХП орқали ариза ҳамда илова қилинган ҳужжатлар ва маълумотлар автоматик тарзда тегишли транспорт бошқармаларига, Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг ҳудудий бошқармаларига юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Транспорт бошқармалари, Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг ҳудудий бошқармалари аризага илова қилинган ҳужжатлар ва маълумотларни беш иш куни мобайнида тегишлилиги бўйича ўрганиб чиқади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Масъул ташкилотлар ўртасида ахборот алмашинуви электрон рақамли имзони (кейинги ўринларда — ЭРИ) мажбурий тартибда қўллаш орқали фақат идоралараро электрон ўзаро боғланиш ёрдамида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Масъул ташкилотлар томонидан субсидия ажратиш ёки аризани рад этиш тўғрисида хулоса тайёрланади. Бунда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
субсидия ажратиш тўғрисида хулоса тайёрланган тақдирда, ариза Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва вилоятлар ҳокимликлари ҳузурида ташкил этиладиган ташувчилар томонидан шаҳар атрофи ва вилоят ичидаги шаҳарлараро норентабель автобус йўналишларидан кўриладиган зарарларни қоплаш бўйича ҳудудий комиссияларга (кейинги ўринларда — ҳудудий комиссиялар) юборилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
рад этиш тўғрисида хулоса тайёрланган тақдирда, тақдим этилган ҳужжатлар ва маълумотларда аниқланган камчиликлар ҳамда уларни бартараф этиш усуллари, шунингдек, кўрсатилган сабабларни бартараф қилиб, тегишли ҳужжатларни кўриб чиқиш учун такроран тақдим этиши учун беш иш куни муддат берилган ҳолда ташувчига ЯИДХП орқали юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Масъул ташкилотлар бир иш кунида субсидия беришни рад этиш тўғрисидаги хулосани ташувчининг ЯИДХПдаги шахсий кабинетига юборади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Субсидия ажратиш қуйидаги асосларга кўра рад этилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
йўналиш норентабель автобус йўналишлари реестрига киритилмаганлиги ва мазкур йўналишдан кўрилган зарарларни қоплаш Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети ва вилоятлар маҳаллий бюджетлари параметрларида назарда тутилмаганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аризада ушбу Регламентнинг 9-бандида кўрсатилган ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ташувчи банкротлик ёки тугатиш жараёнида бўлиши.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Субсидия беришни ушбу бандда кўрсатилмаган асослар бўйича рад этишга йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Ташувчи субсидия беришни рад этиш тўғрисидаги хулосани олган кундан бошлаб кўпи билан беш иш куни давомида хулосада кўрсатилган камчиликларни бартараф этиши ҳамда уларнинг бартараф этилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда, такроран ариза билан мурожаат қилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу бандда кўрсатилган муддат тугагандан сўнг тақдим этилган ариза янги берилган деб ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Субсидия ҳудудий комиссияларнинг қарорлари асосида ажратилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Қабул қилинган қарор бир иш куни мобайнида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар Кенгашларига юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар Кенгашларининг субсидия ажратиш тўғрисидаги қарорига асосан Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ҳудудий бошқармалари томонидан тегишли маблағлар икки иш кунида ташувчининг тижорат банклардаги ҳисобварақларига ўтказиб берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Якунловчи қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Субсидия ажратиш учун тақдим этилган маълумотлар ва ҳужжатларнинг тўғрилиги ҳамда ҳаққонийлигига ташувчилар масъул ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Ташувчиларнинг субсидия ажратиш тўғрисидаги мурожаатлари ўрнатилган тартибда кўриб чиқилишига ва маблағлар ажратилишига ҳудудий комиссиялар раислари масъул ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Мазкур Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шаҳар атрофи ва вилоят ичи шаҳарлараро норентабель мунтазам автобус йўналишларида кўрилган зарарларни қоплаб бериш давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
_____________________вилоятининг
шаҳар атрофи ёки вилоят ичидаги шаҳарлараро норентабель автобус йўналишлари бўйича
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
РЕЕСТР
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Автобус йўналиши

Масофаси

(км)

Қатнов очилган сана

Режа бўйича автотранспорт сони

Ташувчи номи (ёки бириктирилмаган)

Тузилган шартнома

Реестрга киритиш ёки чиқариш

Транспорт бошқармаси бошлиғининг Ф.И.О.

тури Шаҳар атрофи (ША) ёки вилоят ичидаги шаҳарлараро (ВИШ)

Т/р

Автобус йўналиши номи

Сана

Амал қилиш муддати

Сана

киритиш ёки чиқариш

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13

1.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

2.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

3.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

4.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

5.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шаҳар атрофи ва вилоят ичи шаҳарлараро норентабель мунтазам автобус йўналишларида кўрилган зарарларни қоплаб бериш давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шаҳар атрофи ва вилоят ичидаги шаҳарлараро норентабель автобус йўналишларидан кўриладиган зарарни субсидия ажратиш йўли билан қоплаб бериш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
СХЕМАСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Босқичлар

 

Субъектлар

 

Тадбирлар

 

Бажариш муддатлари

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

1-босқич

 

Ташувчи

 

Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади.

 

Ўз хоҳишига кўра

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

2-босқич

 

Ташувчи

 

ЯИДХП орқали норентабель автобус йўналиши бўйича кўрилган зарарни қоплаш (субсидия ажратиш) бўйича ариза билан мурожаат қилади.

 

Ҳар ойнинг 10-санасигача

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

3-босқич

 

ЯИДХП

 

Мурожаат масъул ташкилотларга (Транспорт вазирлигининг ҳудудий бошқармалари, Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ҳудудий бошқармалари, Солиқ қўмитасининг ҳудудий бошқармалари) юборилади.

 

Автоматик тарзда

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

4-босқич

 

Масъул ташкилотлар

 

Ариза ҳамда илова қилинган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, субсидия ажратиш ва/ёки ажратишни рад этиш тўғрисида хулоса тайёрлайди ҳамда ташувчининг ЯИДХПдаги шахсий кабинетига автоматик тарзда юборади.

Субсидия ажратиш тўғрисида хулоса тайёрланган тақдирда, аризани Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва вилоятлар ҳокимликлари ҳузурида ташкил этиладиган ташувчилар томонидан шаҳар атрофи ва вилоят ичидаги шаҳарлараро норентабель автобус йўналишларидан кўриладиган зарарларни қоплаш бўйича ҳудудий комиссияларга юборади.

 

5 иш кунида

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

5-босқич

 

Комиссия

 

Субсидия ажратиш тўғрисидаги қарорни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар Кенгашларига юборади.

 

1 иш кунида

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

6-босқич

 

Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ҳудудий бошқармалари

 

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар Кенгашларининг субсидия ажратиш тўғрисидаги қарорига асосан тегишли маблағлар ташувчининг тижорат банклардаги ҳисобварақларига ўтказиб берилади.

 

2 иш кунида

 

 

 

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шаҳар атрофи ва вилоят ичи шаҳарлараро норентабель мунтазам автобус йўналишларида кўрилган зарарларни қоплаб бериш давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига
3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

«________________________________» МЧЖнинг 20___ йил ______________ ойида

___________ (корхонанинг номи) ____________________________________ (ой) __________

__________________________________ ____-сонли ______________ автобус

__ (шаҳар атрофи / вилоят ичидаги шаҳарлараро) _____(№) _________ (йўналиш номи) _________

йўналиши бўйича ________________ молиявий кўрсаткичлар тўғрисидаги

____________________________ (амалдаги ёки прогноз) ___________________________________________________________

МАЪЛУМОТ

Т/р

Кўрсаткичлар номи

Ўлчов бирлиги

Норентабель йўналиш бўйича амалдаги кўрсаткич

I.

Умумий маълумотлар

1.

йўналиш масофаси

км

2.

йўналишдаги автобуслар сони

дона

3.

йўналишдаги автобуслар қиймати

млн.сўм

4.

автобуснинг йўловчи сиғими

йўловчи

5.

йўналишдаги қатновлар сони

дона

6.

амалдаги тариф бир йўловчи-км

сўм

II.

Жами йўловчилар сони

йўловчи

III.

Даромадлар (7.+8.)

минг сўм

7.

нақд пулда йўловчи ташишдан

минг сўм

8.

электрон тўловда йўловчи ташишдан

минг сўм

IV.

Таннарх харажати (9.+10.+11.+12.+13.+14.+15.+16.+17.)

минг сўм

9.

иш ҳақи харажати

минг сўм

10.

ягона ижтимоий тўлов

минг сўм

11.

ёқилғи (метан газ)

минг сўм

12.

шина харажати

минг сўм

13.

двигатель мой харажати

минг сўм

14.

фильтр, колодка ва бошқалар

минг сўм

15.

техник хизмат ва жорий таъмир

минг сўм

16.

амортизация

минг сўм

17.

бошқа харажатлар

минг сўм

V.

Давр харажати (18.+19.+20.)

минг сўм

18.

сотиш харажати

минг сўм

19.

маъмурий харажатлар

минг сўм

20.

бошқа харажатлар

минг сўм

VI.

Молиявий фаолият бўйича харажат

минг сўм

21.

фоиз харажатлари

минг сўм

VII.

Молиявий фаолиятдан олинадиган даромад

минг сўм

VIII.

Жами харажат (IV+V+VI-VII.)

минг сўм

IX.

Соф фойда ёки зарар (III.-VIII.)

минг сўм

22.

Рентабеллик даражаси (IX./IV. *100)

%

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ. Норентабель йўналишда давр харажатларини ҳисоблаш учун йўналишнинг иш ҳақи харажатларини жами харажатларга нисбати фоиз кўринишида ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Раҳбар

________________

________________________

Имзо

Ф.И.О.

Бош ҳисобчи

________________

________________________

Имзо

Ф.И.О.

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.11.2024 й., 09/24/718/0881-сон; 18.11.2025 й., 09/25/725/1057-сон)