Ҳужжат кучини йўқотган 05.12.1997 26.12.1994 йилдаги 620-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори , 26.12.1994 йилдаги 620-сон
Kuchga kirish sanasi
26.12.1994
Ҳужжат кучини йўқотган 05.12.1997
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ ДАВЛАТ АВТОМОБИЛЬ НАЗОРАТИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 5 декабрдаги 539-сонли «Ўзбекистон Республикаси йўлларида ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат автомобиль назорати тўғрисидаги Низом тасдиқлансин (илова қилинмоқда).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1994 йил 26 декабрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
620-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг
1994 йил 26 декабрдаги
620-сон қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат-автомобиль назорати тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Давлат автомобиль назорати Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тизимига йўл ҳаракати хавфсизлиги устидан давлат назоратини таъминловчи юридик шахс сифатида киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Давлат автомобиль назоратининг асосий вазифаси барча вазирликлар ва идоралар, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, барча ташкилотлар, муассасалар, корхоналар ҳамда жамоат бирлашмалари, мансабдор шахслар, шунингдек, фуқаролар томонидан йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасида амалда бўлган қонун ҳужжатлари ва бошқа норматив ҳужжатларга риоя этилишини назорат қилиш ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат автомобиль назоратини қонунчилик билан унинг зиммасига юкланмаган вазифаларни бажаришга жалб қилиш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Давлат автомобиль назоратининг фаолияти қонунийликка қатъий риоя қилишга асосланади. Давлат автомобиль назорати ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, мазкур Низомга, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг буйруқлари ва кўрсатмаларига амал қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Давлат автомобиль назорати зиммасига юкланган вазифаларни ички ишлар органларининг бошқа хизматлари, давлат органлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг маъмуриятлари, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг Ҳарбий автомобиль назорати, шунингдек фаолияти йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш билан алоқадор жамоат ташкилотлари билан узвий ўзаро ҳамкорликда ҳал этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Давлат автомобиль назорати тузилмаси ва штатдаги ходимларининг сони Ўзбекистон Республикаси, Қорақалпоғистон Республикаси бюджетларидан, шунингдек ҳокимликлар томонидан автомобиль йўлларининг (шу жумладан умумфойдаланишдаги ва идораларга қарашли йўлларнинг) узунлиги, аҳоли ҳамда рўйхатга олинган транспорт воситалари сонига боғлиқ равишда ажратиладиган маблағлар билан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Давлат автомобиль назорати органлари қуйидаги бўлинмаларни ўз ичига олади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
йўл-патрул хизмати, шу жумладан, сафдаги хизмат бўлинмалари, махсус кузатиб борувчи ва оператив ҳаракат бўлинмалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
йўл-транспорт ҳодисалари юз берган жойлардан қочиб кетган ҳайдовчиларни қидириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
йўл-транспорт ҳодисалари ҳолатлари бўйича суриштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
йўл ҳаракати қоидаларини маъмурий бузишлар тўғрисидаги ҳодисаларни суриштириш ишларини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ташкилий-таҳлилий;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
йўл назорати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
техник назорат;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
рўйхатга олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
имтиҳон олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
йўл ҳаракати хавфсизлигини тарғиб қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
экология муаммолари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
моддий-техника таъминоти;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ихтисослаштирилган монтаж-фойдаланиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
молиявий-иқтисодий;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шахсий таркиб билан ишлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иш юритиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат автомобиль назорати таркибида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланадиган тартибда бошқа бўлинмалар ҳам ташкил этилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат автомобиль назорати аппарати тузилмасини ва штатлар сонини Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат автомобиль назорати қуйи аппаратлари тузилмаси Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан тасдиқланадиган намунавий тузилмага мувофиқ белгиланади
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат автомобиль назоратининг бошлиғи ва унинг ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири томонидан тайинланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат автомобиль назорати жойлардаги Давлат автомобиль назорати фаолияти устидан умумий раҳбарликни ва назоратни амалга оширади, Давлат автомобиль назорати фаолиятига дахлдор масалалар бўйича вазирликлар, идоралар, ташкилотлар билан шартномалар тузади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, вилоятлар ва шаҳар ички ишлар бошқармалари (Бош бошқармалари) Давлат автомобиль назорати бошлиқлари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат автомобиль назорати бошлиғи билан олдиндан келишилгандан кейин Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири томонидан лавозимга тайинланадилар ва лавозимдан озод қилинадилар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Шаҳарлар ва туманлар ички ишлар бўлимлари Давлат автомобиль назорати бошлиқлари Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, вилоятлар ва шаҳарлар ички ишлар бошқармалари (Бош бошқармалари) Давлат автомобиль назорати бошлиқлари билан олдиндан келишилгандан кейин Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири, вилоятлар ва шаҳарлар ички ишлар бошқармалари (Бош бошқармалари) бошлиқлари томонидан лавозимга тайинланадилар ва лавозимдан озод қилинадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, вилоятлар ва шаҳарлар ички ишлар бошқармалари (Бош бошқармалари) Давлат автомобиль назорати бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари, рўйхатга олиш-имтиҳон қилиш бўлинмалари ва туманлараро рўйхатга олиш имтиҳон қилиш бўлинмалари бошлиқлари, шаҳарлар ва туманлар ички ишлар бўлимлари Давлат автомобиль назорати бўлим (бўлинма) лари бошлиқлари, йўл-патрул хизмати полклари, батальонлари ва роталарининг командирлари лавозимга тайинланишда, навбатдаги унвонни олишда, шунингдек уч йилда бир марта ёки белгиланган муддатдан олдин Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат автомобиль назоратида аттестация комиссиясидан ўтадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат автомобиль назоратининг аттестация комиссияси Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, вилоятлар ва шаҳарлар ички ишлар бошқармалари (Бош бошқармалари) давлат автомобиль назорати аттестация комиссияси қарорларини ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат автомобиль назорати бошлиғи Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, вилоятлар ва шаҳарлар ички ишлар бошқармалари (Бош бошқармалари) Давлат автомобиль назорати бошлиқларининг нотўғри ва қонунга зид қарорлари ва кўрсатмаларини ўзгартириш ва бекор қилиш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, вилоятлар ва шаҳарлар ички ишлар бошқармалари (Бош бошқармалари) Давлат автомобиль назорати бошлиқлари шаҳарлар ва туманлар ички ишлар бўлимлари Давлат автомобиль назорати бошлиқларининг нотўғри ва қонунга зид қарор ва кўрсатмаларини ўзгартириш ва бекор қилиш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Давлат автомобиль назоратига хизматга ўрта махсус ва олий маълумотли шу соҳага мувофиқ келувчи мутахассислар ва юристлар қабул қилинадилар. Бунда улар ҳайдовчилар тайёрлаш курсларини тугаллаган ва транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи гувоҳномага эга бўлишлари керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат автомобиль назорати ва унинг жойлардаги органлари юридик шахс ҳисобланадилар, мустақил сметага, банкда ҳисоб-китоб счётларига, Давлат герби тасвирланган ва ўз номи ёзилган муҳрга эга бўладилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасида Давлат автомобиль назорати органлари билан келишилмаган норматив ҳужжатларни қўллаш, улардан фойдаланиш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Давлат автомобил назоратининг асосий вазифалари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича қоидаларга, нормативларга ва стандартларга риоя қилиниши устидан назоратни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Хавфсизлик хизмати билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Президенти ва қўриқланадиган бошқа шахслар (шу жумладан хорижий давлатлар шахслари) нинг махсус автомобилларини кузатиб боришни ва уларнинг тўсиқсиз ўтишни, шунингдек, махсус трассалар ва махсус мақсаддаги автомобилларнинг ҳолати устидан назоратни таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
оғир вазнли ва ногабарит юкларни ташишга рухсат бериш ҳамда уларни ташишда ҳаракат хавфсизлиги талабларига риоя қилиниши устидан назоратни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, шунингдек, махфий юкларни ташишни амалга оширувчи муассасалар, идоралар ва ташкилотларнинг махсус автомототранспорт воситаларига махсус талонлар бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
автомототранспорт воситалари ва уларнинг тиркамаларини давлат техник кўригидан ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
автомототранспорт воситалари ва уларнинг тиркамаларини рўйхатга олиш, рўйхатга олинган транспорт воситалари ва тиркамаларга ҳисобга олиш — рўйхатга олиш ҳужжатлари ва номер белгилари бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фуқаролар томонидан мустақил тайёрланган автомототранспорт воситаларини милиция оператив хизмати ходимларининг тегишли текширувидан кейин рўйхатга олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
автомототранспорт ҳайдовчиларини тайёрловчи ўқув ташкилотларини рўйхатга олиш, йўл ҳаракати қоидалари ва транспорт воситаларини бошқариш малакалари бўйича имтиҳонлар олиш, ушбу транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи гувоҳномаларни бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
чет эл элчихоналари (консулликлари) ходимларига ва бошқа хорижий фуқароларга ҳайдовчи гувоҳномалари ва махсус номер белгилари бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олиб қочилган ва ўғирланган автомототранспорт воситаларини ҳамда йўл-транспорт ҳодисаси содир этилган жойдан қочган ҳайдовчиларни қидириш ишини ташкил этиш ва амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
милициянинг бошқа хизматлари ходимларига жиноятларни очишда ва жиноят қилган шахсларни ушлашда ёрдам бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
техник хизмат кўрсатиш ва автомобилларни тузатиш станцияларида йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасидаги норматив ҳужжатларга риоя қилиниши устидан назоратни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
йўл-транспорт ҳодисаси содир этилганлиги ҳодисаси бўйича суриштирув ишларини олиб бориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
йўл-транспорт ҳодисаси содир этилган жойда кечиктириб бўлмайдиган ишларни амалга ошириш (йўл-транспорт ҳодисаси иштирокчиларини ушлаш, гувоҳларни аниқлаш, йўл-транспорт ҳодисаси бўйича материалларни расмийлаштириш, транспорт ва пиёдалар ҳаракатини тартибга солиш, жабрланганларга дастлабки тиббий ёрдам кўрсатиш ва бошқалар);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
йўл ҳаракати соҳасидаги маъмурий қонун бузишлар ҳодисаларини суриштириш ишларини қонунчиликда белгиланган тартибда амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
йўл ҳаракати соҳасида амалда бўлган қонунчиликни тушунтириш ишларини олиб бориш, шу мақсадда оммавий ахборот воситалари (матбуот, радио, телевидение, кино, видео ва шу кабилар) дан фойдаланиш, йўл ҳаракати қоидаларни тарғиб ва ташвиқот қилишда кўриклар, танловлар, мусобақалардан кенг фойдаланиш ва уларни ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
йўл ҳаракати шароитларини ўрганиш, кўчалар ва йўлларда транспорт ҳамда пиёдалар қатновини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирларини кўриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
йўл ҳаракатини тартибга солиш, шу жумладан техник воситалар ва автоматлаштирилган тизимлардан фойдаланган ҳолда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
автомототранспорт воситаларини белгиланган тартибда кузатиб боришни амалга ошириш, шу жумладан шартнома асосида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жамоат транспорти мунтазам қатнайдиган йўналишларни кўриб чиқиш ва очиш тўғрисида хулосалар бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
белгиланган тартибда рўйхатга олинган автомототранспорт воситалари содир этган йўл-транспорт ҳодисаларини, йўл ҳаракати қоидалари бузилишини ва улар бўйича кўрилган чора-тадбирларнинг ҳисобини олиб бориш, юритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
манфаатдор вазирликлар, идоралар, ташкилотлар ва илмий муассасалар билан биргаликда йўл ҳаракати хавфсизлигини ошириш, йўл ҳаракати соҳасида ҳуқуқ бузилишининг олдини олиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
йўл-транспорт ҳодисалари содир этилишига, йўл ҳаракати қоидалари бузилишига, йўл ҳаракати соҳасида бошқа ҳуқуққа зид ҳаракатларга олиб келувчи сабабларни аниқлаш, ўз ваколати доирасида уларни бартараф қилиш чора-тадбирларини кўриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
автомобиль йўллари, кўчалар, йўл иншоотлари, темир йўлдан ўтиш жойлари, шаҳар электр транспорти йўналишларини қуриш ва уларни қайта қуриш, автомототранспорт воситалари тузилиши лойиҳаларини кўриб чиқиш ва йўл ҳаракати ҳавфсизлигини таъминлаш нуқтаи назаридан улар бўйича хулосалар бериш, кўрсатилган объектларни фойдаланишга қабул қилиш комиссиялари ишида қатнашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
атроф муҳитни автомототранспорт воситаларининг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш тадбирларини амалга ошириш, бу соҳада норматив ҳужжатлар бажарилишини назорат қилиш, вазирликлар, идоралар ва жамоат ташкилотлари билан биргаликда зарур чора-тадбирларни белгилаш ва амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Халқ таълими вазирлиги, бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда болалар ўртасида йўл-транспорт ҳодисалари содир қилинишининг олдини олишга доир амалий чора-тадбирлар ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат автомобиль назорати шахсий таркиби томонидан қонунчиликнинг бузилишига йўл қўймаслик, уларга берилган Ҳуқуқлардан тўғри фойдаланиш, уларда юксак маданият, ишда виждонли ва адолатли бўлишни тарбиялаш, йўл ҳаракати қатнашчилари билан одобли ва мулойим муомалада бўлишни таъминлаш чора-тадбирларини кўриш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Давлат автомобиль назоратининг тегишли органлари, мансабдор шахслари ҳамда ходимлари Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги билан милицияга берилган барча ҳуқуқ ва имтиёзлардан ўз ваколатлари доирасида фойдаланадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат автомобиль назорати зиммасига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга бўлади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вазирликлар, идоралар, муассасалар, корхоналар, ташкилотлар, мансабдор шахслар, фуқаролар томонидан йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга ва атроф муҳитни автомототранспортнинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилишга оид қоидалар, нормативлар ҳамда стандартларнинг бажарилишини текшириш, бу мақсадда уларга тўсиқсиз кириш, зарур маълумотлар ва ҳужжатларни текин олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мансабдор шахслар ва фуқароларга йўл ҳаракати хавфсизлигини ва атроф муҳитни ҳимоя қилишни таъминлашга оид қоидалар, нормативлар ва стандартлар бузилишларини бартараф қилиш тўғрисида бажарилиши шарт бўлган кўрсатмалар бериш, бундай кўрсатмалар бўйича чора-тадбирларни кўрмаган шахсларни жавобгарликка тортиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шаҳарсозлар ва техник кенгашлар, автомобиль йўллари, кўчалар, йўл иншоотлари, темир йўлдан ўтиш жойлари, шаҳар электр транспорти йўналишларини ва автомототранспорт техникасининг янги намуналарини фойдаланишга қабул қилиш комиссиялари ишида ҳал қилувчи овоз ҳуқуқи билан қатнашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга доир қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатларни ишлаб чиқишда қатнашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
оммавий тадбирлар, спорт мусобақалари ўтказилаётганда ёки транспортдан фойдаланиш йўл ҳаракати хавфсизлигига хавф туғдирганда йўл участкаларида йўл ҳаракатларини вақтинча чеклаш ёки тақиқлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
белгиланган тартибда фойдаланишга топширилмаган автомобиль йўллари, кўчалар, темир йўлдан ўтиш жойларида ҳаракатни тақиқлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
автомобиль йўллари, кўчалар, темир йўлдан ўтиш жойларида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича белгиланган қоидалар, нормативлар ва стандартлар бузилган ҳолда бажарилаётган тузатиш-қурилиш ёки бошқа ишлар амалга оширилишини тақиқлаш ёки тўхтатиб қўйиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича белгиланган қоидалар, нормативлар ва стандартлар бузилган ҳолда ёки Давлат автомобиль назорати раҳбариятининг ёзма рухсатисиз бажарилаётган кўчалар ва йўлларни лойиҳалаш, йўлларни қуриш, қайта қуриш ва тузатишни тўхтатиш ёки тақиқлаш тўғрисида кўрсатмалар беринг;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хавфсизлик талабларига риоя этилмаган ҳолларда белгиланган йўналишда қатновчи жамоат транспорти ҳаракатини, шунингдек, оғир вазнли ва ногабарит юкларни ташишни тақиқлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли ташкилотларга йўл ҳаракатини тартибга солувчи техник-воситаларни ўрнатиш ва олиб ташлаш тўғрисида кўрсатмалар бериш ёки рухсат этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
агар транспорт воситаларининг конструкциялари ёки техник ҳолатлари Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги, нормативлари ва стандартлари талабларига мувофиқ келмаса, шунингдек, агар транспорт воситалари давлат техник назоратидан ўтмаган бўлса ёки номер белгисига эга бўлмаса ёки яширин ўтирилган, қалбаки ёки қандайдир усулда ўзгартирилган узеллар, агрегатлар номерларга, номер белгиларига эга бўлса, бундай транспорт воситаларидан фойдаланишни тақиқлаш, шу жумладан номер белгиларини олиб қўйиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
транспорт воситаларини тўхтатиш ва улардан фойдаланиш ҳамда уларни бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларни, шунингдек, транспорт воситалари ва ташилаётган юк ҳужжатларини текшириш, қонунчиликда назарда тутилган ҳолатларда бу ҳужжатларни ушлаб қолиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
стандартлар талабларини бузиб, лойиҳа ҳужжатларсиз (бундан ҳужжатнинг бўлиши тегишли норматив ҳужжатларда назарда тутилган ҳолларда) ёки белгиланган тартибда келишиб олинмаган ҳужжатларсиз тайёрланган ёки қайта жиҳозланган транспорт воситаларидан (ва қўшимча қурилмалардан), шунингдек, эгалари узеллар ва агрегатлар қонуний харид қилмаганлиги тўғрисида тегишли ҳужжатларни тақдим этмаган транспорт воситаларидан фойдаланишга йўл қўймаслик.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маст ёки касал ҳолатда деб ҳисоблаш учун етарли асослар мавжуд бўлган шахсларни транспорт воситаларини бошқаришдан четлатиш, уларни белгиланган тартибда тиббий кўрикдан ўтишга юбориш ва транспортни бошқариш ҳуқуқидан вақтинча маҳрум қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
транспорт воситаларини бошқариш ёки улардан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлари тўлмаган шахсларни транспорт воситаларини бошқаришдан четлатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жиноят содир қилишга ёки маъмурий ҳуқуқни бузишда гумон қилинаётган шахсларни организмда алкогол ёки гиёҳванд моддалар бор-йўқлигини аниқлаш учун белгиланган тартибда текширувдан ўтказиш, агар текшириш натижаси ҳуқуқ бузилганлигини тасдиқлаш ёки рад этиш ёхуд ҳуқуқ бузилиши тўғрисидаги ишни холис кўриб чиқиш учун зарур бўлган ҳолларда бундай шахсларни тиббий муассасаларга йўллаш ёки олиб келиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
йўл ҳаракати қоидалари бузилганлигини аниқлаш ва қайд этиш, транспорт воситалари ҳамда автомобиль йўлларининг техник ҳолатини назорат қилиш учун мaxcуc техник ва транспорт воситаларидан фойдаланиш, тўхтатиш ва тўхтаб туриш жойлари қоидалари бузилган ҳолларда транспорт воситаларини ва уларни ташишни мажбурий тўхтатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
йўл ҳаракати қоидаларини бузган транспорт воситалари эгалари ва фуқароларни Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда ушлаб туришни, ҳайдовчи транспорт воситасидан ҳуқуқга зид мақсадларда фойдаланаётганлиги гумон қилинганда транспорт воситасини шахсий кўрикдан ўтказишни, шунингдек, юк ноқонуний ташилаяпти деб гумон қилиш учун асос бўлганда юкларни текширишдан ўтказишни амалга оширади, қонунчиликда белгиланган ҳолатлардан ташқари фуқароларни шахсан текширишдан ўтказиш бундан мустасно;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жиноят содир этилган ёки йўл-транспорт ҳодисаси рўй берган жойдан қочган ва ички ишлар органлари ходимларининг тўхташ тўғрисидаги талабларига бўйсунмаган транспорт воситаларини қонунчиликда белгиланган тартибда мажбуран тўхтатиш ва ҳайдовчиларни ушлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
йўл ҳаракати соҳасидаги қонунчиликнинг бузилишида айбдор бўлган мансабдор шахслар ва фуқароларга нисбатан маъмурий протоколлар тузиш ҳамда берилган ваколатлар доирасида маъмурий жазо чораларини қўллаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фуқаролар ва мансабдор шахсларни кўриб чиқилаётган ишлар ва материаллар бўйича Давлат автомобиль назорати идорасига чақириш ва улардан ёзма ҳамда оғзаки тушунтиришларни талаб қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
транспорт воситалари ҳайдовчиларининг йўл ҳаракати қоидалари бўйича билимларини, транспорт воситаларини бошқариш малакаларини текшириш, шунингдек, улашнинг транспорт воситаларини бошқаришга яроқли эканликларини аниқлаш мақсадида белгиланган тартибда тиббий текширувдан ўтказишга йўллаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аварияларда шикастланган транспорт воситаларини ташишда корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг транспорт воситаларидан фойдаланиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, жамоат бирлашмалари ёки фуқароларга тегишли алоқа воситаларидан хизмат мақсадларида тўсиқсиз фойдаланиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
корхоналар, бирлашмалар, муассасалар ва ташкилотларнинг махсус вакил қилинган комиссияларига давлат техника кўригини ўтказиш ҳуқуқини берувчи рухсатномалар бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
йўл ҳаракати қоидаларига риоя этилишини назорат қилиш, йўл-транспорт ҳодисалари содир этилган жойларда уларнинг оғир оқибатларини пасайтириш мақсадларида қўлланиладиган техник воситаларни, шунингдек, йўл ҳаракати хавфсизлигини оширишга ёрдам берувчи авария-қутқарув асбоб-ускуналарини ишлаб чиқиш ва тайёрлашда буюртмачи вазифасини бажариш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
манфаатдор ташкилотлар ва илмий муассасалар билан биргаликда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш масалаларига оид илмий тадқиқотларнинг устувор мавзулари ва йўналишларини аниқлашда қатнашиш ҳамда уларни ўтказишда буюртмачи бўлиш:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
йўл ҳаракати хавфсизлиги масалалари бўйича халқаро ташкилотлар ишида белгиланган тартибда қатнашиш манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда Ўзбекистон Республикасининг ушбу масалалар бўйича давлат ва халқаро битимларда иштирокидан келиб чиқувчи чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли рухсатномалари ва моддий-техника базалари бўлмаган ўқув ташкилотларининг ҳайдовчиларни тайёрлаш борасидаги фаолиятларини тўхтатиб қўйиш ёки тақиқлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат автомобиль назорати счётидаги маблағлардан белгиланган тартибда фойдаланиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
йўл ҳаракати қоидаларини ишлаб чиқиш ва уларни ўзгартириш тўғрисида таклифлар киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
суғурта компаниялари ва бошқа ташкилотлар берадиган маблағлардан (солиқлар тўлангандан кейинги даромадлардан) йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш чора-тадбирларини амалга ошириш ҳамда Давлат автомобиль назоратининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида фойдаланиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасида доимий тарғибот ва ташвиқот ишларини олиб боришда, шунингдек, оммавий тадбирларни ўтказишда, автоҳалокатлар, йўл ва кўчалардаги йўл ҳаракати хавфсизлигига таъсир этувчи мураккаб об-ҳаво шароитлари ва бошқа салбий ҳолатлар тўғрисида шошилинч хабарлар беришни ташкил этишда оммавий ахборот воситалари (телевидение, радио, матбуот) имкониятларидан бепул фойдаланиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мактабларда ва бошқа болалар муассасаларида йўл ҳаракати қоидалари бўйича машғулотлар ўтказилиши устидан назоратни амалга ошириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат автомобиль назорати, қуйи Давлат автомобиль назоратлари таркибида автомототранспорт воситалари ҳайдовчилари тайёрлайдиган ва уларнинг малакаларини оширадиган ўқув ташкилотлари, Давлат автомобиль назоратига қарашли автомототранспортга техник хизмат кўрсатиш ва уларни тузатиш учун тузатиш устахоналари ташкил этилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Давлат автомобиль назорати Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар вазирлигига тегишли транспорт воситаларига нисбатан ўз ваколатларини Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги-томонидан белгиланган ва юқорида қайд этилган вазирлик ва идоралар билан келишилган тартибда амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Хорижий ташкилотлар (элчихоналар, консулликлар ва шу кабилар) га тегишли транспорт воситалари ва ҳайдовчиларга, шунингдек, хорижий фуқароларга нисбатан Давлат автомобиль назорати ўз ваколатларини Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар белгилайдиган тартибда амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Давлат автомобиль назорати ходимлари қонунга зид ҳаракатлари ёки ҳаракатсизликлари учун Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Давлат автомобиль назоратининг молиявий ва моддий-техника таъминоти амалдаги қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади.