14.10.2024 йилдаги ПҚ-357-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 14.10.2024 йилдаги ПҚ-357-сон
Kuchga kirish sanasi
16.10.2024
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Стартап лойиҳалар ва венчур молиялаштириш экотизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жорий йилнинг 20 август куни ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан тўртинчи очиқ мулоқоти доирасида белгиланган устувор вазифалар ижросини таъминлаш, шунингдек, барқарор стартап лойиҳалар экотизимини шакллантириш ва венчур капитал бозорини кенгайтириш орқали мамлакатимизга хорижий венчур инвестицияларини жалб этиш учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг рақамли технологиялар соҳасидаги стартап лойиҳаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган Рақамли стартаплар дастурини амалга ошириш (кейинги ўринларда — Дастур) тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ Дастурда қуйидаги Ўзбекистон Республикаси резидентлари бўлган юридик шахслар иштирок этиши мумкин:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) қуйидаги талабларга мос келувчи стартап лойиҳалар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фаолият давомийлиги — 5 йилгача;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
календарь йилида жами даромади — 10 миллиард сўмдан ошмаган;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
рақамли технологияларга асосланган, юқори ўсиш ва хорижий бозорларга чиқиш салоҳияти бўлган бизнес моделга эга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
стартап лойиҳалар экотизими платформасида рўйхатдан ўтган;
(2-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 11 февралдаги ПҚ-59-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.02.2026 й., 07/25/59/0135-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) стартап экотизими иштирокчилари — венчур жамғармалар ва хусусий инвесторлар ҳамда стартап лойиҳалар учун акселерация ва инкубация дастурларини ташкиллаштириш хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектлари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Белгилансинки, Дастур иштирокчиларига қуйидаги қўллаб-қувватлаш механизмлари қўлланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) бошқаруви остидаги инвестиция активлари қиймати 50 миллион АҚШ долларидан кўп бўлган хорижий венчур жамғармалардан инвестиция жалб қилган стартап лойиҳаларга мазкур инвестицияга тенг миқдоргача бўлган, бироқ 100 минг АҚШ доллари эквивалентидан ошмаган миқдорда инвестиция маблағларини ажратиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) қуйидаги харажатларни қоплаб бериш:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5 йилдан ортиқ муддат давомида фаолият юритаётган ҳамда камида 100 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестиция жалб қилган етакчи халқаро акселерация дастурларида иштирок этиш, шунингдек, Рақамли технологиялар вазирлиги томонидан тасдиқланадиган рўйхатга мувофиқ тадбиркорлик, бизнес ва корпоратив бошқарув йўналишларидаги курсларда ўқиш ва сертификат олиш билан боғлиқ харажатларнинг 50 фоизигача бўлган, бироқ 20 минг АҚШ доллари эквивалентидан ошмаган миқдорда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инкубация ва акселерация дастурларини амалга оширувчи тадбиркорлик субъектларига менторлар ва тренерларни жалб қилиш билан боғлиқ харажатларнинг 50 фоизигача бўлган, бироқ 50 минг АҚШ доллари эквивалентидан ошмаган миқдорда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
патентлаш ҳамда интеллектуал фаолият натижалари ва савдо белгиларини рўйхатдан ўтказиш харажатлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки (кейинги ўринларда — IT-парк) ҳузуридаги венчур жамғарма томонидан гаров таъминотисиз, Марказий банкнинг асосий ставкасидан 4 фоизлик пункт юқори ставкада 300 миллион сўмгача миқдорда стартап лойиҳаларга қарз маблағларини ажратиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) IT-Visa бериш амалиётини стартап лойиҳаларнинг таъсисчилари (иштирокчилари) ва мутахассисларига ҳам татбиқ этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Рақамли технологиялар вазирлигининг Дастур учун ажратиладиган маблағлар ҳисобидан IT-парк ҳузурида масъулияти чекланган жамият шаклида устав фонди 10 миллион АҚШ доллари эквивалентига тенг бўлган рақамли технологиялар соҳасидаги стартап лойиҳаларни молиялаштирадиган венчур жамғарма ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Давлат активларини бошқариш агентлиги бир ой муддатда «UzVC» миллий венчур фонди бутун моддий-техника базаси билан бирга ва унинг устав капиталидаги давлат улуши номинал қийматда Иқтисодиёт ва молия вазирлигига ўтказилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. «UzVC» миллий венчур фонди фаолияти венчур жамғармаларни молиялаштирувчи «Фондлар фонди» сифатида қайта ташкил этилсин, унинг вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инвестиция портфелларини шакллантириш ва уларга маҳаллий ҳамда хорижий инвесторларни жалб этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқаро молия институтлари ва донор ташкилотларнинг грант маблағлари ҳамда қўшма молиялаштириш механизмларини жалб қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ажратиладиган ресурслардан кам бўлмаган миқдорда молиявий ресурс ажратиш шарти билан хорижий ва маҳаллий венчур жамғармаларга талаб қилиб олиш механизми асосида ўз молиявий ресурсларини ишончли бошқарувга бериш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси Рақамли технологиялар вазирлигига 2 йиллик имтиёзли давр билан 5 йил муддатга 50 миллион АҚШ доллари миқдорида фоизсиз кредит ажратилишини таъминласин.
(7-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 22 октябрдаги ПФ-189-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.10.2025 й., 06/25/189/0978-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда мазкур бандда назарда тутилган кредит маблағлари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2025 йил 1 январдан бошлаб Рақамли технологиялар вазирлигининг сўровларига мувофиқ ажратилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
манзилли равишда Дастурни амалга ошириш ва рақамли технологиялар соҳасидаги венчур жамғарма фаолиятини йўлга қўйишга йўналтирилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Рақамли технологияларни ривожлантириш жамғармаси, стартап лойиҳалардаги улушларни сотишдан тушган даромадлар, шунингдек, қонунчилик билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан қопланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Устав фондида давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган тижорат банклари ва хўжалик жамиятларига қуйидагиларга рухсат берилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
венчур жамғармалар ташкил этиш, венчур инвестицияларни амалга ошириш ҳамда ишончли бошқариш шартномаси асосида бошқа венчур жамғармаларга ўз маблағларини бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
стартап лойиҳаларга улуш билан кирганда ўзига тегишли бўш турган кўчмас мулк объектларини ва техник воситаларни текин фойдаланишга беришни назарда тутган ҳолда стартап-студиялар ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
стартап-студияларни бошқариш ҳуқуқини IT-парк, унинг филиаллари ва стартап экотизими иштирокчиси бўлган бошқа ташкилотларга бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзига тегишли кўчмас мулк объектларини стартап лойиҳалар экотизими платформасида рўйхатдан ўтган стартап лойиҳаларга давлат мулки объекти учун белгиланган ижара ставкасининг минимал миқдорида тўғридан-тўғри ижарага бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ахборот тизимлари ва дастурий маҳсулотларни жорий этиш (қўллаб-қувватлаш) бўйича бир молия йили давомида умумий қиймати 500 миллион сўмгача бўлган битта шартнома доирасида стартап лойиҳа билан, ушбу стартап лойиҳанинг устав фонди (капитали)да 5 фоиздан кам бўлмаган улушига эгалик қилиш шарти билан харид жараёнларини тўғридан-тўғри амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2 миллион сўмдан кўп бўлмаган миқдордаги, бироқ бир молия йилида 200 миллион сўмгача, бир марталик хизматлар (ишлар) бўйича Рақамли технологиялар вазирлиги томонидан тасдиқланадиган рўйхат асосида ўзини-ўзи банд қилган шахслар учун мўлжалланган маҳаллий рақамли платформаларда тўғридан-тўғри буюртмаларни расмийлаштириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. 2025 йил 1 январдан 2027 йил 1 январга қадар Дастур доирасида 1-иловага мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 9 ноябрдаги ПФ-244-сон Фармонида белгиланган тартиб асосида рақамли стартаплар соҳасида «Тартибга солиш қумдони» махсус ҳуқуқий режими (кейинги ўринларда — махсус ҳуқуқий режим) жорий этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Рақамли технологиялар вазирлиги 2027 йил 1 январга қадар махсус ҳуқуқий режим натижалари тўғрисида таҳлилий маълумот, зарурат туғилганда, қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Рақамли технологиялар вазирлиги томонидан жойлаштириладиган ҳамда аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш хусусиятига эга, шу жумладан, турли қатламдаги аҳоли бандлигини таъминлашга қаратилган стартап лойиҳалар тўғрисидаги реклама ижтимоий ахборот сифатида эътироф этилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 11 февралдаги ПҚ-59-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.02.2026 й., 07/25/59/0135-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. 2024 — 2026 йилларда стартап экотизимини ривожлантириш бўйича «йўл харитаси» 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Рақамли технологиялар вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб рақамли технологиялар вазири Ш.Х. Шерматов белгилансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2024 йил 14 октябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-357-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 октябрдаги ПҚ-357-сон қарорига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Рақамли стартаплар соҳасида «Тартибга солиш қумдони» махсус ҳуқуқий режимини жорий этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЖАДВАЛИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Махсус ҳуқуқий режим иштирокчилари

Иштирокчиларга бериладиган ҳуқуқлар

Мувофиқлаштирувчи давлат органи

Давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган венчур жамғармалар ва стартаплар

Стартап лойиҳаларга, жумладан, рентабелликка эришиш эҳтимоли кам бўлган лойиҳаларга инвестиция киритиш ҳамда уларнинг устав фондида улуш асосида иштирок этиш

Рақамли технологиялар вазирлиги

Ўз маблағларини янги ишланмаларни амалга ошириш учун гаровсиз, кафилликсиз ва кафолатсиз қарз сифатида бериш

Қарз ёки кредитни келгусида стартап лойиҳа улушининг (акциялари) бир қисмига айлантириш имконини берувчи айирбошланадиган қарз тўғрисидаги шартнома тузиш

Стартап лойиҳа ривожланишнинг маълум бир босқичига етганида ёки устав фондини (капиталини) оширганида улуш олиш ҳуқуқини берувчи келажакдаги капитал тўғрисидаги шартнома тузиш

Ишончли бошқариш шартномаси асосида ўз маблағларини ишончли бошқарувга бериш

Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 11 февралдаги ПҚ-59-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.02.2026 й., 07/25/59/0135-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 октябрдаги ПҚ-357-сон қарорига
3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2024 — 2026 йилларда стартап экотизимини ривожлантириш бўйича
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Тадбир номи

Амалга ошириш механизми

Ижро муддати

Молиялаштириш манбаи

Масъул ижрочилар

1. Стартап экотизими ва венчур инвестициялар соҳасида қонунчиликни такомиллаштириш

3.

Стартап лойиҳаларнинг хорижий таъсисчилари (иштирокчилари) ва мутахассисларига Ўзбекистон Республикасига кириш учун IT-Visa тақдим этилиши муносабати билан тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш.

1. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2024 йил ноябрь

-

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Шерматов),

Ички ишлар вазирлиги

(Бобожонов),

Ташқи ишлар вазирлиги

(Саидов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ўрнатилган тартибда вазирлик ва идоралар билан келишиш ва киритиш.

2024 йил декабрь

4.

Стартап лойиҳалар, венчур жамғармалар ва хусусий инвесторлар учун венчур инвестицияларни амалга ошириш бўйича зарур бўлган намунавий ҳужжатлардан барча бирдек фойдалана оладиган базани шакллантириш.

1. Стартап лойиҳа фаолиятини ташкил этиш ва венчур инвестицияларни амалга ошириш бўйича намунавий ҳужжатлар лойиҳалари тўпламини ишлаб чиқиш ҳамда жамоатчилик муҳокамаси ва эксперт музокараларни ташкил этиш.

2025 йил май

Ижрочилар маблағлари

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Шерматов),

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(Шарипов),

Адлия вазирлиги

(Ташкулов)

2. Намунавий ҳужжатлар лойиҳалари тўпламини Интернет жаҳон ахборот тармоғида эълон қилиш.

2025 йил июнь

2. Стартап лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш дастурларини янада ривожлантириш

5.

Хорижий венчур жамғармалардан инвестиция жалб қилган стартап лойиҳаларга инвестиция маблағларини ажратиш тартибини белгилаш.

1. Инвестиция маблағларини ажратиш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳасини ишлаб чиқиш ҳамда жамоатчилик муҳокамаси ва эксперт музокараларни ташкил этиш.

2024 йил декабрь

-

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Шерматов),

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

(Кудратов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(Норқулов)

2. Низом лойиҳасини тасдиқлаш учун Стартап экотизимини ривожлантириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш (кейинги ўринларда — Мувофиқлаштирувчи кенгаш)га киритиш.

2025 йил январь

6.

Етакчи халқаро акселерация дастурларида иштирок этиш, тадбиркорлик, бизнес ва корпоратив йўналишлардаги курсларда ўқиш ва сертификат олиш билан боғлиқ харажатларнинг бир қисмини қоплаб бериш тартибини белгилаш.

1. Ўқув курслари рўйхатини тасдиқлаш.

2. Харажатларнинг бир қисмини қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳасини ишлаб чиқиш ҳамда жамоатчилик муҳокамаси ва эксперт музокараларни ташкил этиш.

2024 йил декабрь

-

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Шерматов),

Олий таълим,

фан ва инновациялар вазирлиги

(Шарипов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(Норқулов)

3. Низом лойиҳасини тасдиқлаш учун Мувофиқлаштирувчи кенгашга киритиш.

2025 йил январь

7.

Инкубация ва акселерация дастурларини амалга оширувчи тадбиркорлик субъектларига менторлар ва тренерларни жалб қилиш билан боғлиқ харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш тартибини белгилаш.

1. Акселерация ва инкубация дастурлари рўйхатини тасдиқлаш.

2. Низом лойиҳасини ишлаб чиқиш, жамоатчилик муҳокамаси ва эксперт музокараларни ташкил этиш.

2024 йил декабрь

-

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Шерматов),

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(Шарипов)

3. Низом лойиҳасини тасдиқлаш учун Мувофиқлаштирувчи кенгашга киритиш.

2025 йил январь

8.

Стартап лойиҳаларнинг патентлаш ҳамда интеллектуал фаолият натижалари ва савдо белгиларини рўйхатдан ўтказиш харажатларини қоплаб бериш тартибини белгилаш.

1. Низом лойиҳасини ишлаб чиқиш ҳамда жамоатчилик ва эксперт музокараларини ташкил этиш.

2024 йил декабрь

-

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Шерматов),

Адлия вазирлиги

(Ташкулов)

2. Низом лойиҳасини тасдиқлаш учун Мувофиқлаштирувчи кенгашга киритиш.

2025 йил январь

3. Стартап лойиҳаларни ривожлантириш учун мавжуд инфратузилмани янада кенгайтириш

9.

Стартап лойиҳалар, инвесторлар, венчур жамғармалар, акселерация ва инкубация дастурларининг ягона реестрини шакллантириш ҳамда уларнинг самарали ҳамкорлигини таъминлашни кўзда тутувчи стартап лойиҳалар экотизими платформасини ишга тушириш.

Бунда Рақамли стартаплар дастурининг барча босқичларида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш мақсадида иштирокчиларни рўйхатдан ўтказиш ва уларни қўллаб-қувватлаш чораларини татбиқ қилиш жараёнлари ҳамда уларга ажратилган маблағлар йўналтирилиши ва миқдорлари, IT-парк белгилаган самарадорликнинг мақсадли кўрсаткичлари тўғрисидаги маълумотларни эълон қилиб бориш ушбу платформа орқали амалга оширилади.

1. Стартап лойиҳалар экотизими платформасини ишлаб чиқиш бўйича лойиҳа-техник ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2024 йил ноябрь

Ижрочилар маблағлари

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Шерматов)

2. Лойиҳа-техник ҳужжатларни белгиланган тартибда экспертизадан ўтказиш.

2024 йил декабрь

3. Стартап лойиҳалар экотизими платформасини ишга тушириш.

2025 йил январь

10.

Қорақалпоғистон Республикаси тажрибаси асосида ҳудудларда IT-парк филиаллари учун давлат-хусусий шериклик шартлари асосида янги бино-иншоотлар барпо этиш.

1. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2024 йил ноябрь

-

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Шерматов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(Норқулов),

манфаатдор идоралар,

маҳаллий давлат ҳокимияти органлари

2. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ўрнатилган тартибда вазирлик ва идоралар билан келишиш ҳамда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2025 йил январь

11.

Инкубация ва акселерация дастурларини ташкил этиш ҳамда етакчи эксперт ва бизнес менторларни жалб қилган ҳолда стартап лойиҳаларга услубий ёрдам кўрсатишни назарда тутувчи стартап студиялар ташкил этиш, жумладан, давлат-хусусий шериклик асосида уларнинг фаолиятини йўлга қўйиш.

1. Стартап-студияларни ташкил ва уларнинг фаолиятини йўлга қўйиш бўйича концепция ишлаб чиқиш.

2024 йил декабрь

Ижрочилар ва хусусий инвесторлар маблағлари

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Шерматов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(Норқулов),

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(Шарипов),

манфаатдор идоралар,

маҳаллий давлат ҳокимияти органлари

2. Стартап-студияларни ташкил этиш бўйича манзилли дастур ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун Мувофиқлаштирувчи кенгашга киритиш.

2025 йил февраль

3. Тасдиқланган манзилли дастур асосида босқичма-босқич стартап-студияларни ташкил этиш ва уларнинг фаолиятини йўлга қўйиш.

График асосида 2026 йил якунига қадар

12.

Олий таълим муассасаларида мавжуд инфратузилма негизида инкубация марказлари фаолиятини йўлга қўйиш.

1. Инкубация марказларини ташкил этиш ва фаолиятини йўлга қўйиш бўйича концепцияни тасдиқлаш.

2024 йил декабрь

Олий таълим муассасалари маблағлари

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(Шарипов),

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Шерматов),

олий таълим муассасалари

2. Олий таълим муассасаларида инкубация марказларини ташкил этиш бўйича манзилли дастур ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2025 йил январь

3. Тасдиқланган манзилли дастурга мувофиқ, олий таълим муассасаларида босқичма-босқич инкубация марказларини ташкил этиш ва уларнинг фаолиятини йўлга қўйиш учун зарур маблағларни ажратиш.

Алоҳида график асосида 2026 йил якунига қадар

4. Стартап лойиҳаларни акселерация қилиш ва стартап инвестицияларни ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш

13.

IT-компаниялар, олий таълим муассасалари, маҳаллий ва хорижий корхона ва ташкилотларни жалб қилган ҳолда ҳар йили стартап лойиҳаларнинг акселерация дастурларини ташкил этиш.

1. Акселерация дастурларини ўтказиш, ўқитишнинг устувор йўналишлари ҳамда акселерация дастурларида иштирок этувчи стартап лойиҳаларни танлаб олиш мезонларини ишлаб чиқиш.

2024 йил декабрь

Ижрочилар маблағлари

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Шерматов),

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(Шарипов),

манфаатдор идоралар

2. Стартап лойиҳаларнинг халқаро акселерация дастурларини Ўзбекистонга жалб қилиш бўйича музокаралар олиб бориш.

2025 йил апрель

3. Маҳаллий ва хорижий корхона ҳамда ташкилотларни ҳамкорликда акселерация дастурларини ташкил этишга жалб қилиш.

2025 йил май

4. Стартап лойиҳалар учун акселерация дастурларини ташкил этиш ва дастурларга малакали тренер ва менторларни жалб қилиш.

Ҳар йили

14.

Маҳаллий стартап лойиҳаларнинг илғор хорижий акселерация ва корпоратив ўқитиш дастурларида иштирок этишини ташкиллаштириш.

1. Илғор хорижий акселерация дастурлари рўйхати ва стартап лойиҳаларни саралаш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш.

2024 йил декабрь

Ижрочилар маблағлари

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Шерматов),

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(Шарипов)

2. IT-парк томонидан рўйхат ва низомни тасдиқлаш.

2025 йил январь

3. Маҳаллий стартап лойиҳаларнинг илғор халқаро акселерация дастурларида иштирок этишини ташкиллаштириш.

ҳар йили

15.

Олий таълим муассасалари талабалари ўртасида «Бўлажак олим» танлови доирасида истиқболли стартап лойиҳалар дастурини ўтказиш тартибини белгилаш.

Истиқболли стартап лойиҳалар дастурини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2025 йил январь

-

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(Шарипов),

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Шерматов)

16.

Давлат бюджети харажатларини таҳлил қилган ҳолда ушбу харажатларни мақбуллаштириш ва самарадорлигини ошириш мақсадида стартап лойиҳалар томонидан ечим таклиф этилиши мумкин бўлган устувор йўналишлар бўйича лойиҳаларни (таклифларни) шакллантириш.

1. Давлат бюджети харажатларини тармоқлар ва ҳудудлар кесимида таҳлил қилиш.

2025 йил март

-

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(Норқулов),

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Шерматов),

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(Шарипов)

2. Таҳлил натижалари бўйича харажатларни мақбуллаштириш ва самарадорлигини ошириш мақсадида стартап лойиҳалар томонидан ечим таклиф этилиши мумкин бўлган устувор йўналишлар бўйича лойиҳалар (таклифлар) рўйхатини шакллантириш.

2025 йил апрель

3. Лойиҳалар (таклифлар) рўйхатини Мувофиқлаштирувчи кенгашга киритиш.

2025 йил июнь

17.

IT-парк ҳузурида масъулияти чекланган жамият шаклида венчур жамғармаси фаолиятини йўлга қўйиш.

1. Жамғармани ташкил этиш бўйича таъсис ҳужжатларини тайёрлаш ва рўйхатдан ўтказиш.

2024 йил декабрь

Ижрочилар маблағлари

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Шерматов),

IT-парк

(Ибрагимов)

2. Жамғарманинг устав фонди (капитали)ни шакллантириш ва малакали мутахассислар билан тўлдириш.

3. Стартап лойиҳаларни саралаш, баҳолаш ва молиялаштириш бўйича ички ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

4. Венчур жамғарма фаолиятини ишончли бошқарув асосида самарали ташкил этиш учун энг яхши таклифларни танлаш йўли билан илғор хорижий компанияни жалб қилиш.

2025 йил январь

18.

«UzVC» миллий венчур фонди фаолиятини молиялаштириш механизмларини такомиллаштириш.

1. Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан «UzVC» миллий венчур фондига 50 миллиард сўм маблағ ажратилишини таъминлаш.

2024 йил декабрь

-

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(Норқулов),

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(Шарипов)

2. «UzVC» миллий венчур фондига умумий 100 миллиард сўм миқдорида маблағ ажратиш юзасидан молиялаштириш манбаларини аниқ белгилаган ҳолда асослантирилган таклифларни Мувофиқлаштирувчи кенгашга киритиш.

2025-2026 йиллар

19.

Стартап экотизими учун қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича вазифалар мониторингини амалга ошириш.

Стартап экотизими учун қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича вазифалар мониторингини амалга ошириш мақсадида Иқтисодиёт ва молия вазирлигида тегишли таркибий бўлинма ташкил этиш.

2024 йил декабрь

-

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(Норқулов)

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ: Мувофиқлаштирувчи кенгаш томонидан мазкур «йўл харитаси»га аниқлик киритилиши мумкин.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 18 июлдаги ПҚ-226-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2025 й., 07/25/226/0634-сон)
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.10.2024 й., 07/24/357/0820-сон; 21.07.2025 й., 07/25/226/0634-сон; 27.10.2025 й., 06/25/189/0978-сон; 13.02.2026 й., 07/25/59/0135-сон)