24.09.2024 йилдаги ПҚ-338-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 24.09.2024 йилдаги ПҚ-338-сон
Kuchga kirish sanasi
25.09.2024
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Чанг бўронларига қарши курашиш ва атмосфера ҳавоси сифатини яхшилаш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мамлакатимизда экологик вазиятни тубдан яхшилаш, чанг бўронларига қарши курашиш бўйича тизимли ишларни ташкил этиш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва тиклаш, иҳота дарахтзорларини барпо этиш орқали чанг бўронлари содир бўлиш хавфини камайтириш ҳамда уларнинг салбий оқибатларини юмшатиш, шунингдек, чанг бўронларидан аҳолини эрта огоҳлантириш тизимини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикасида чанг бўронларига қарши курашиш ва уларнинг оқибатларини юмшатиш бўйича 2024 — 2030 йилларга мўлжалланган миллий дастур (кейинги ўринларда — Миллий дастур) 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қуйидагилар Миллий дастурнинг асосий йўналишлари этиб белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2025 — 2028 йилларда чанг бўронларини прогноз ва мониторинг қилиш тизимини такомиллаштириш ҳамда аҳолини барвақт огоҳлантириш тизимини йўлга қўйиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
чанг ва қум бўронлари олдини олиш ва оқибатларини юмшатишда илғор технологияларни жорий этиш ҳамда ҳудудларда яшил қопламаларни кенгайтириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қурилиш майдонларида чанг ва қум заррачаларининг ҳавога кўтарилишини бартараф этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2026 йилга қадар мавжуд яйловларнинг 30 фоизини, 2028 йилга қадар — 60 фоизини ҳамда 2030 йилга қадар — тўлиқ геоботаник ҳолатини инвентаризациядан ўтказиш, геоботаник жиҳатдан текшириш ва уларнинг геоботаник хариталарини тузиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
чанг бўронларига қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликни кучайтириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2028 йилга қадар кучли чанг бўронлари ҳосил бўлиш суръатларини ҳозирги ҳолатига нисбатан 50 фоизга қисқартириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
чанг бўронларига қарши курашишга қаратилган экологик таълимни кучайтириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Белгилансинки, Миллий дастурни босқичма-босқич амалга ошириш учун Вазирлар Маҳкамаси томонидан ҳар икки йилда бир маротаба 1 декабрга қадар кейинги даврга мўлжалланган «йўл хариталари» тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси 2024 йил 1 декабрга қадар Миллий дастурни 2025-2026 йилларда амалга ошириш бўйича «йўл харитаси»ни тасдиқласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2025 йил 1 январдан бошлаб Тошкент шаҳрининг 12 та туманида фон мониторингини амалга ошириш учун автоматлаштирилган кичик станцияларни ўрнатиш ишларини бошласин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2027 йил 1 январдан бошлаб аҳолининг кенг қатламлари ва жамоатчиликни атмосфера ҳавосининг сифати бўйича ишончли маълумотлар билан таъминлаш мақсадида Тошкент шаҳри ҳудудида ўрнатилган махсус монитор ва таблоларда мажбурий равишда атмосфера ҳавосининг ифлосланиш даражаси ҳамда гидрометеорологик маълумотларни эълон қилиб борсин.
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 25 мартдаги ПФ-46-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.03.2026 й., 06/26/46/0290-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Ташқи ишлар вазирлигининг чанг бўронларига қарши курашишга қаратилган чора-тадбирларни минтақавий ёндашув асосида мувофиқлаштириш бўйича қуйидаги таклифларига розилик берилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказий Осиё давлатлари билан муҳокама қилган ҳолда Яшил Марказий Осиё фонди (кейинги ўринларда — Фонд) ва Марказий Осиё иқлим масалалари марказини (кейинги ўринларда — Марказ) ташкил этишнинг концептуал асосларини ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказий Осиё давлатлари билан Фонд ва Марказнинг вазифалари ҳамда улар фаолиятининг молиялаштириш манбаларини белгилаш юзасидан музокараларни бошлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
музокаралар натижаси бўйича Фонднинг концептуал асосларини ишлаб чиқиб, унга ҳар йили ажратиладиган маблағлар манбалари ва миқдори юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Марказий Осиё давлатлари билан ўтказилган музокаралар якуни билан Фонд ва Марказни ташкил этиш, доимий эксперт маслаҳатлашувларини йўлга қўйиш юзасидан таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2030 йилдан бошлаб Тошкент шаҳар ва унга туташ Тошкент вилоятининг ҳудудларида жойлашган иситиш ва электр энергия ишлаб чиқариш корхоналарига ёқилғи сифатида мазутдан фойдаланиш тақиқланади. Бунда 2025 йилнинг куз-қиш мавсумидан бошлаб захира ёқилғи сифатида мазутдан фойдаланишга фақат Вазирлар Маҳкамасининг ҳар йили куз-қиш мавсуми олдидан чиқариладиган қарори асосида об-ҳаво ва технологик режимлардан келиб чиққан ҳолда йўл қўйилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент шаҳрига туташ туманларда жойлашган 1,2 мингдан ортиқ иссиқхоналарда фойдаланилаётган кўмир ёқилғисининг атроф-муҳитга салбий таъсирини камайтириш мақсадида чанг-газ тозалаш ускуналари ўрнатилади ҳамда бундай ускуналарни ўрнатиш учун иссиқхона хўжаликларига субсидия ажратиш механизми жорий қилинади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2025 — 2030 йиллар давомида Тошкент шаҳар ва унга туташ Тошкент вилоятининг ҳудудларидаги жами 441 гектар ер майдонларида «яшил белбоғ» ва «яшил боғлар» ташкил қилинади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2028 йилдан бошлаб «Евро — 4» стандартидан паст экологик тоифадаги мотор ёқилғисидан фойдаланиш ва сотиш босқичма-босқич чекланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Бош прокуратура, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ҳокимликлари билан биргаликда уч ой муддатда 2025 — 2030 йиллар давомида Тошкент шаҳар ва унга туташ Тошкент вилояти ҳудудларида «яшил белбоғ» ва «яшил боғлар» барпо этиш бўйича дастурни ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2025 йил 1 февралга қадар ишлаб чиқариш кучларини, иқтисодиёт тармоқларини жойлаштириш ва ривожлантириш концепциялари, схемаларининг лойиҳалари, 50 мингдан ортиқ киши истиқомат қилиши лойиҳалаштирилаётган объектлар учун шаҳарсозлик ҳужжатлари ва шаҳарлар бош режаларини ишлаб чиқишда мажбурий равишда ушбу объектлар ҳаво циркуляцияси ва ҳаво оқимларининг физик хоссаларини, жой рельефини инобатга олган ҳолда моделлаштиришни амалга ошириш тартибини жорий қилишни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Қуйидагиларни назарда тутувчи Тошкент шаҳрида атмосфера ҳавоси сифатини яхшилашга қаратилган кечиктириб бўлмас чора-тадбирлар дастури 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент шаҳрининг диққатга сазовор кўчаларида автотранспорт воситаларидан холи ҳудудларни ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Шаҳар — пиёдалар учун» шиори асосида жамоат транспортига ҳар томонлама устунлик берилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент шаҳри ҳамда ҳар бир туманининг экологик «мастер-режа»сини ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
саноат корхоналарида замонавий чанг-газ тозалаш ускуналарини ўрнатиш ва эскиларини алмаштириш ишларини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
микроиқлим мўътадиллигини таъминлаш, атмосфера ҳавоси сифатига ижобий таъсир этиш мақсадида сунъий сув ҳавзаларини барпо этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
атмосфера ҳавоси билан боғлиқ хавфлар ва унинг салбий оқибатларини юмшатиш бўйича услубий қўлланма ишлаб чиқиш ҳамда зарарли таъсирни камайтиришга қаратилган кўрсатувлар, ижтимоий роликлар тайёрлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда олий таълим муассасаларида яйлов экотизимларини бошқариш йўналишида кадрлар тайёрлашни йўлга қўйиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ва Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги мунтазам равишда мазкур қарорнинг мақсад ва вазифалари олим, эксперт ва мутахассислар иштирокида кенг шарҳлаб борилишини ҳамда унинг мазмун-моҳияти жамоатчиликка тушунтирилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда белгиланган тартибда ҳар йили январь ойининг 15 санасига қадар мазкур қарор ва Миллий дастурда белгиланган тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли ижро этилиши юзасидан ахборотни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири А.А. Абдухакимов белгилансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2024 йил 24 сентябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-338-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 сентябрдаги ПҚ-338-сон қарорига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасида чанг бўронларига қарши курашиш ва уларнинг оқибатларини юмшатиш бўйича 2024 — 2030 йилларга мўлжалланган
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
МИЛЛИЙ ДАСТУР
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Чора-тадбирлар

Амалга ошириш механизмлари

Муддати

Молиялаштириш манбалари

Масъул ижрочилар

I. Чанг бўронларига қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликни кучайтириш

1.

Ўзбекистон томонидан Чанг ва қум бўронлари бўйича Самарқанд декларациясини ишлаб чиқиш ва уни СОР-16 муҳокамасига олиб чиқиш ташаббусини илгари суриш.

1. Самарқанд декларацияси лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2. Лойиҳани БМТнинг Чўлланиш ва қурғоқчиликка қарши курашиш Конвенцияси котибиятига тақдим қилиш ва уни қўллаб-қувватлаш бўйича дипломатик амалиётларни амалга ошириш.

Маблағ талаб этилмайди

Экология вазирлиги,

Ташқи ишлар вазирлиги,

тегишли вазирлик ва идоралар

3. Халқаро платформаларда кенг тарғиб қилиш.

4. Чанг ва қум бўронлари бўйича БМТ коалицияси билан яқиндан ҳамкорлик қилиш.

2024 йил ноябрь

5. СОР-16 доирасида Чанг ва қум бўронлари бўйича Ўзбекистон параллель сессияси (Side-Event)ни ташкил этиш.

2024 йил декабрь

6. СОР-16 муҳокамасига олиб чиқиш ташаббусини илгари суриш.

2024 йил декабрь

2.

«Яқин Шарқ Яшил ташаббуси» (MEGI)да Ўзбекистоннинг иштироки орқали чанг бўронларига ва чўлланишга қарши курашиш соҳасига грант лойиҳаларини жалб қилиш.

1. Ташаббускор давлат (Саудия Арабистони)га MEGIда Ўзбекистоннинг тўлақонли аъзо сифатида иштирок этиши бўйича таклиф тайёрлаш ва киритиш.

2025 йил март

Маблағ талаб этилмайди

Экология вазирлиги,

Ташқи ишлар вазирлиги,

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги,

тегишли вазирлик ва идоралар

3.

Марказий Осиё давлатлари билан яйловларни чўлланишдан ҳимоя қилиш ва тиклаш бўйича ҳамкорлик қилиш.

1. Яйловларни чўлланишдан ҳимоя қилиш бўйича давлатлараро ишчи гуруҳ тузиш.

2025 йил апрель

Маблағ талаб этилмайди

Экология вазирлиги,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Сув хўжалиги вазирлиги,

Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги

2. Марказий Осиё минтақаси учун чўлланишга қарши курашиш бўйича субминтақавий ҳаракатлар режаси ва ер деградацияси нейтраллиги стратегиясини ишлаб чиқиш.

2025 йил июнь

Маблағ талаб этилмайди

3. Субминтақавий ҳаракатлар режаси ва стратегияга асосан деградацияга учраган ерларни қайта тиклаш, унумдорлигини сақлаш, деградациясининг базавий ҳолатини аниқлаш, тупроқнинг углерод захираси, ер қоплами, ерларнинг ҳозирги ҳолатини аниқлаш ва баҳолаш.

Доимий

Давлат бюджетининг йиллик ажратиладиган маблағлари

4. Ер усти экотизимларини ҳимоя қилиш, тиклаш ва улардан барқарор фойдаланишни рағбатлантириш йўналишидаги ишларни йўлга қўйиш.

Доимий

Маблағ талаб этилмайди

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

5. Марказий Осиё мамлакатлари учун экотизимларни хатловдан ўтказиш, баҳолаш ва хариталашнинг ягона методологиясини ишлаб чиқиш.

2025 йил декабрь

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

6. Ишлаб чиқилган методология асосида экотизмларни хатловдан ўтказиш ҳамда уларнинг харитасини тузиш.

2026 йил декабрь

Давлат бюджетининг йиллик ажратиладиган маблағлари

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

4.

Марказий Осиё давлатлари билан мулоқотларда Яшил Марказий Осиё фонди ва Марказий Осиё иқлим масалалари марказини ташкил этиш масаласини илгари суриш.

1. Яшил Марказий Осиё фонди ва Марказий Осиё иқлим масалалари марказини ташкил этиш бўйича Марказий Осиё давлатлари билан музокаралар ўтказиш.

Бунда ҳамкорликда амалга ошириладиган ишлар йўналиши ва ҳажми, молиялаштириш манбаи ва миқдори, доимий эксперт маслаҳатлашувини йўлга қўйиш масалаларига алоҳида эътибор қаратиш.

2. Музокаралар натижаси бўйича келишилган таклифларни тайёрлаш.

2025 йил давомида

Маблағ талаб этилмайди

Экология вазирлиги,

Ташқи ишлар вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, тегишли вазирлик ва идоралар

5.

Чанг бўронларига қарши курашиш ва уларнинг оқибатларини юмшатиш бўйича ривожланган хорижий давлатлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш.

1. Чанг бўронларига қарши курашиш ва уларнинг оқибатларини юмшатиш соҳасида ривожланган хорижий давлатларнинг тажрибаси ҳамда норматив-ҳуқуқий базасини ўрганиш ва таҳлил қилиш.

2. Тажриба алмашиш ҳамда иқтидорли мутахассисларни хорижий мамлакатларга малака ошириш учун юборишни ташкил қилиш.

3. Соҳада илмий изланишлар олиб бораётган ва кадрлар тайёрлаётган давлат илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасаларининг интеграциялашувини таъминлаш.

4. Илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасаларининг ўқув жараёнларини нуфузли хорижий олий таълим ташкилотлари билан ҳамкорликда ташкил этиш.

2024 — 2030 йиллар

Хорижий лойиҳалар доирасида ва қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган маблағлар

Экология вазирлиги,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Ташқи ишлар вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

6.

Чанг бўронларига қарши курашиш ва уларнинг оқибатларини юмшатиш бўйича хорижий ташкилотлар билан ҳамкорликда услубий қўлланма ишлаб чиқиш.

1. Чанг бўронларига қарши курашиш ва уларнинг оқибатларини юмшатиш бўйича илғор тажрибалар ва замонавий усулларни жорий этиш юзасидан услубий қўлланма ишлаб чиқиш.

2. Қўлланмани биринчи навбатда чанг бўронларидан азият чекаётган ҳудудларга ва республика миқёсида татбиқ этиш.

3. Чанг бўронларининг зарарли таъсирини камайтиришга қаратилган кўп йиллик маълумотларни таҳлил қилиш ва тавсияларни ишлаб чиқиш.

2025 йил июль

Ҳомийлик ва грант маблағлари

Экология вазирлиги,

Фанлар академияси,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

II. Чанг бўронларини прогноз ва мониторинг қилиш тизимини такомиллаштириш, аҳолини барвақт огоҳлантириш тизимини йўлга қўйиш

7.

Ўзбекистон ҳудудида чанг ва қум бўронларини мониторинг қилиш тармоғини кенгайтириш ва такомиллаштириш.

1. Чанг ва қум бўронлари шаклланадиган ва тез-тез содир бўладиган ҳудудларда, хусусан Оролбўйи минтақасида, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятлари ва туманларида чанг ва қум бўронлари мониторингини олиб борувчи станциялар тармоғини кенгайтириш бўйича чоралар кўриш.

2024 — 2028 йиллар

Ҳомийлик ва грант маблағлари

Экология вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати агентлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

2. Тошкент, Термиз, Бухоро ва Нукус шаҳарларида аэрологик станциялар (кузатувлар) тармоғини тиклаш.

2024-2025 йиллар

3. Термиз, Самарқанд, Урганч шаҳарларида метеорологик радиолокатор тармоғини кенгайтириш.

2024-2025 йиллар

4. Андижон, Наманган, Қарши, Бухоро, Навоий, Нурафшон, Тошкент ва Фарғона шаҳарларида атмосфера ҳавосининг ифлосланишини, шу жумладан, майда заррачаларни назорат қилувчи автоматик станциялар тармоғини кенгайтириш.

2024-2025 йиллар

5. Республиканинг туман ва шаҳарларида атмосфера ҳавоси ифлосланиши фон мониторингини амалга ошириш учун 347 та автоматлашган кичик станцияларни ўрнатиш.

2025 йил давомида

8.

Чанг ва қум бўронларининг содир бўлиши ва ривожланиши мониторинги бўйича Марказий Осиё Миллий гидрометеорологик хизматлари ўртасида мунтазам ахборот алмашиш учун минтақавий маълумотлар базасини яратиш.

1. Марказий Осиё мамлакатлари учун минтақавий лойиҳалар доирасида қўшма илмий тадқиқотлар, тажриба ва технологиялар алмашиш орқали чанг ва қум бўронлари содир бўлишини прогноз қилиш соҳасида салоҳиятни мустаҳкамлаш.

2024 — 2026 йиллар

Халқаро молия институтлари, вазирлик ва идораларнинг жамғарма маблағлари

Экология вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати агентлиги,

Ташқи ишлар вазирлиги

2. Хитойда жойлашган чанг ва қум бўронларини прогноз қилиш бўйича Осиё минтақавий марказининг прогноз маҳсулотларини Ўзбекистон ҳудудига мослаштириш.

2025 йил давомида

3. Бутунжаҳон метеорологик ташкилотининг ноқулай об-ҳаво прогнози лойиҳаси доирасида Марказий Осиё давлатларидан бирида чанг ва қум бўронларини башорат қилиш бўйича минтақавий ихтисослаштирилган метеорология марказини яратиш.

2025-2026 йиллар

9.

Сунъий йўлдош ва ерни масофадан зондлаш маълумотларидан фойдаланган ҳолда чанг бўронларини мониторинг қилиш ва прогнозлаш тизимини ишлаб чиқиш.

1. Соҳага оид хорижий давлатлар тажрибасини ўрганиш.

2. Тупроқ шароитларини метеорологик шароитлар билан бирлаштирган ҳолда илмий-таҳлилий ўрганишларни амалга ошириш.

3. Ўрганишлар натижасида тупроқ ва метеорологик шароитлар ҳолати бўйича харита яратиш.

4. Чанг ва қум бўронларининг содир бўлишини мониторинг қилиш ва прогнозлаш тизимини ишлаб чиқиш.

2024 — 2030 йиллар

Грант лойиҳалари маблағлари ва қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган маблағлар

Экология вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати агентлиги,

Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги

10.

Қум ва чанг бўронларидан аҳолини эрта огоҳлантириш тизимини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш.

1. Ҳудудларда аҳолини хавфли гидрометеорологик ҳодисалардан, жумладан, қум ва чанг бўронлари содир бўлишидан эрта огоҳлантириш тизимини ишлаб чиқиш.

2024 — 2030 йиллар

Грант лойиҳалари маблағлари ва қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган маблағлар

Экология вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати агентлиги,

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

2. Чанг бўронлари содир бўлишидан эрта огоҳлантириш тизимининг мобиль интернет платформасини яратиш.

2025 йил август

3. Эрта огоҳлантириш тизимини йўлга қўйиш орқали миллий платформа ва ифлосланиш даражаси бўйича картограмма яратиш.

4. Амалдаги қонунчиликка тегишли ўзгартиришлар киритиш ҳамда амалиётга татбиқ этиш.

2025-2026 йиллар

11.

Об-ҳаво ва иқлимга оид маълумотларни ўз вақтида ва сифатли тақдим этиш тизимини такомиллаштириш орқали иқлим хавфини баҳолаш ва камайтириш.

1. Об-ҳаво ва иқлимга оид маълумотларни тақдим этиш тизимини такомиллаштириш.

2. Маълумотларни ўз вақтида ва сифатли тақдим этиш.

Доимий

Грант лойиҳаси маблағлари

Экология вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати агентлиги

12.

Чанг бўронларини прогноз қилиш ва аҳолини эрта огоҳлантириш тизимини йўлга қўйишда математик ва дастурий таъминотлар учун дастлабки ва доимий маълумотларни олиш тизимини яратиш.

1. Дастлабки ва доимий маълумотларни узатишда AQMS (Аir Quality Monitoring System) тизимини ишлаб чиқиш.

2. Ушбу тизимни амалиётга татбиқ этиш.

2024 — 2027 йиллар

Грант лойиҳаси маблағлари

Экология вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати агентлиги,

Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Рақамли технологиялар ва сунъий интеллектни ривожлантириш илмий-тадқиқот институти

13.

Аҳолини чанг бўронларидан ҳимоялаш ва унинг турмуш тарзига салбий таъсирини камайтириш, аҳолини чанг бўронлари содир бўлганда амалга ошириладиган тезкор чора-тадбирлар бўйича тайёрлаш ва кўникмалар бериш.

1. Чанг бўронларининг атроф-муҳитга ва аҳолининг санитар турмуш тарзига салбий таъсири тўғрисида санитар-оқартув ишларини олиб бориш.

2. ННТ ташкилотларини жалб қилган ҳолда аҳоли учун махсус кўрсатувлар, видеороликлар, давра суҳбатлари ва учрашувларни ташкил қилиш, рекламалар тайёрлаш, кўргазмали стендлар намойиш қилиш.

3. Тайёрланган махсус кўрсатувлар ва рекламаларни ОАВ орқали кенг оммага етказиш.

Доимий

Экология вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари

Экология вазирлиги,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

АОКА,

Ўзбекистон миллий телерадиокомпания

III. Мамлакат ҳудудларида, айниқса, чўлга айланаётган ҳудудларда чанг ва қум бўронлари олдини олиш ва оқибатларини юмшатиш

14.

Сурхондарё вилоятида афғон шамолининг салбий таъсирини камайтириш ва экологик вазиятни яхшилаш мақсадида 2024–2030 йилларда амалга ошириладиган чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш.

1. Дастур ва уни тасдиқлаш бўйича Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Бунда Орол денгизининг суви қуриган тубида ўрмонлаштириш бўйича амалга оширилган ишлар тажрибаларидан кенг фойдаланиш, соҳага олим ва мутахассисларни кенг жалб этиш, молиялаштириш манбаларини аниқ белгилаш.

Қарор лойиҳасини тегишли вазирлик ва идоралар билан келишган ҳолда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2025 йил март

Маблағ талаб этилмайди

Экология вазирлиги,

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

тегишли вазирлик ва идоралар

15.

Географик ахборотлар тизими (ГАТ) технологиялари асосида масофадан зондлаш орқали чанг бўронлари содир бўладиган ва республикамизга кириб келадиган чегара ҳудудларни аниқлаш ҳамда мазкур чанг бўронларига қарши «Яшил қопламалар» яратиш.

1. Ўзбекистон билан чегарадош бўлган мамлакатларнинг чегарадош қисмларида чанг бўронлари содир бўладиган ва кириб келадиган чегара ҳудудларни Географик ахборотлар тизими (ГАТ) технологиялари орқали аниқлаш.

2. Аниқ ҳисоб-китобларни ишлаб чиқиш.

3. Мазкур чанг бўронларига қарши «Яшил қопламалар»ни яратиш.

2025 — 2030 йиллар

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида ажратиладиган маблағлар

Экология вазирлиги,

Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

16.

Чанг бўронлари содир бўладиган ҳудудларда ўрмонларни қайта тиклаш ва ҳимоя ўрмонларини барпо этиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

1. Чанг бўронлари содир бўладиган ҳудудларни аниқлаш.

2. Аниқланган ҳудудларда ўрмонларни қайта тиклаш ва ҳимоя ўрмонларини барпо этиш параметрларини ва чора-тадбирлар режасини тасдиқлаш.

3. Ўрмонларни қайта тиклаш ва ҳимоя ўрмонларини барпо этиш чора-тадбирларини амалга ошириш.

4. Ўрмонларни барпо этишда «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасидаги сув тежовчи технологиялардан кенг фойдаланиш.

2024 — 2030 йиллар

Халқаро молия ва донор ташкилотларнинг грант маблағлари

Экология вазирлиги,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Сув хўжалиги вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

17.

Тоғ ва тоғолди ҳудудларида 15 минг гектар майдонда ўрмонлар ташкил қилиш орқали чанг бўронларининг олдини олиш.

1. Тоғ ва тоғолди ҳудудларида эрозия ва деградацияга учраган майдонларни аниқлаш.

2. Ушбу ҳудудларда ҳимоя ўрмонлари ташкил этиш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш.

3. Лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида ҳимоя ўрмонлари ташкил қилиш.

2025 — 2030 йиллар

Маҳаллий бюджетнинг орттириб бажарилган қисми ҳисобидан ажратиладиган маблағлар, Халқаро молия институтлари маблағлари

Ўрмон хўжалиги агентлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

18.

Ҳудудларда паст рентабелли, эскирган, сийраклашиб очиқ майдонга айланган боғ ва узумзорлар ўрнида янги интенсив боғ-токзорлар барпо қилиш ҳисобига яшил ҳудудларни кўпайтириш.

1. Ҳудудларда паст рентабелли эски боғ ва токзорларнинг рўйхатини шакллантириш.

2024 йил декабрь

Қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган маблағлар

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноатни ривожлантириш агентлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

2. Рўйхат асосида самарасиз боғ-токзорлар ўрнига интенсив боғ-узумзорлар барпо этишда маҳсулот етиштирувчиларни қўллаб-қувватлаш.

Доимий

3. Агросаноатни ривожлантириш агентлиги томонидан тадбиркорлик субъектларини янги интенсив боғ-токзорлар ташкил этишга жалб этган ҳолда, уларга зарур ресурслар етказиб берилишида амалий ёрдам бериш.

Доимий

19.

Чўлга айланаётган ҳудудларда ва деградацияга учраган яйловларда чанг ва қум кўтарилишининг олдини олишга қаратилган инновацион лойиҳаларга давлат буюртмасини шакллантириш ва танлов эълон қилиш.

Бунда ушбу соҳада амалга ошириладиган фундаментал ва амалий лойиҳалар аввал бажарилган лойиҳаларнинг мантиқий давоми эканлигини инобатга олиш ва лойиҳаларни узлуксиз давом эттиришни назарда тутиш.

1. Лойиҳа мавзуларини шакллантириш ва ўрнатилган тартибда Инновацион ривожланиш агентлигига тақдим этиш.

2. Давлат дастурлари доирасида лойиҳа мавзуларини эълон қилиш.

3. Ғолиб деб топилган лойиҳаларни амалга ошириш.

Доимий

Илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида ажратиладиган маблағлар,

вазирлик ва идораларнинг бюджетдан ташқари маблағлари,

ташаббускорлар маблағлари

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Экология вазирлиги,

тегишли вазирлик ва идоралар

20.

Республиканинг суғориш тизими мавжуд бўлмаган адир, тоғолди ва текислик ҳудудларида дарахт, бута ва кўчатлар остидаги намликни сақлаш ва ўғитлашнинг мулчалаш усулини қўллаш, чўл ва чалачўл минтақаларида кўчат экиш ва парваришлашда гидрогель маҳсулотларини қўллашни жорий этиш.

1. Суғориш тизими мавжуд бўлмаган ҳудудларда дарахт, бута ва кўчатлар экиш ва парваришлашда улар остидаги намликни сақлаш ва ўғитлаш мақсадида мулчалаш усули ҳамда гидрогель маҳсулотидан фойдаланиш бўйича услубий қўлланма ишлаб чиқиш ва тарқатиш.

2. «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида суғориш тизими мавжуд бўлмаган адир, тоғолди ва текислик ҳудудларда дарахт, бута ва кўчатлар экиш ҳамда парваришлашда мулчалаш усулини, шунингдек, чўл ва чалачўл ҳудудларда гидрогель маҳсулотини қўллаш чораларини кўриш.

2025-2026 йиллар

Вазирлик ва идораларнинг бюджетдан ташқари маблағлари,

ташаббускорлар маблағлари

Экология вазирлиги,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

тегишли вазирлик ва идоралар

IV. Қурилиш майдонларида чанг ва қум заррачаларининг ҳавога кўтарилишини бартараф этиш

21.

Қурилишга рухсат берувчи рухсатномаларни беришда қурилиш майдонларида чанг ва қум зарраларининг ҳавога кўтарилиш эҳтимоли кўп бўлган қисмларига, қурилиш ҳудудига автотранспортлар кириб-чиқиш йўлакларига осма ёмғирлатгич ўрнатиш юзасидан қатъий талаблар киритиш.

Қурилишга рухсат берувчи рухсатномаларни беришда қурилиш майдонларида чанг ва қум зарраларининг ҳавога кўтарилиш эҳтимоли кўп бўлган қисмларига сув пуркагичлар, қурилиш ҳудудига автотранспортларни кириб-чиқиш йўлакларига осма ёмғирлатгич ва сув пуркагичлар ўрнатиш юзасидан қатъий талаблар киритиш.

2025 йил апрель

Маблағ талаб этилмайди

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги,

Экология вазирлиги

22.

Республика миқёсида майдони 500 квадрат метрдан ошадиган қурилиш майдонларидан махсус автотранспорт воситаларини ювмасдан йўлларга чиқарилмаслиги устидан назорат ўрнатиш.

Ҳар бир қурилиш майдонлари ҳудудига махсус ювиш мосламалари (мойка) ўрнатилишини таъминлаш.

1. Шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларида қурилиш майдонлари ҳудудида махсус ювиш мосламаларини (мойка) ўрнатиш мажбуриятини белгилаш.

2025 йил апрель

Қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган маблағлар ҳамда қурилиш ташкилотлари маблағлари ҳисобидан

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги,

Экология вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

2. Ҳар бир қурилиш майдонлари ҳудудига махсус ювиш мосламаларини (мойка) ўрнатиш.

Доимий

3. Қурилиш майдонларидан махсус автомашиналарни йўлларга ювмасдан чиқармаслик устидан назорат ўрнатиш.

Доимий

V. Яйловларнинг геоботаник хариталарини тузиш ва деградацияга учраган яйловларни қайта тиклаш

23.

Яйловлардан оқилона фойдаланишнинг илмий асосларини ишлаб чиқиш, маҳаллий яйлов ўсимликларининг навларни яратиш, яйлов экинлари уруғчилигининг илмий асосларини ва чўлда интенсив озуқа ишлаб чиқаришнинг адаптив тизимини ишлаб чиқиш.

1. Яйлов ўсимликларининг уруғчилик участкаларини аниқлаш.

2024-2025 йиллар

Грант маблағлари ҳисобидан

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Экология вазирлиги

2. Уруғчилик базаларини яратиш, яйлов уруғчилигининг илмий асосларини ва чўлда интенсив озуқа ишлаб чиқаришнинг адаптив тизимини ишлаб чиқиш.

2025-2026 йиллар

3. Халқаро тажрибалар асосида деградация ва чўлланишга учраган яйловларни тиклаш бўйича технологияларни ишлаб чиқиш ҳамда жорий этиш.

2026 — 2030 йиллар

24.

Деградацияга учраган яйлов участкаларини аниқлаш, геоботаник, тупроқ, мелиорацияси бўйича изланишлар ўтказиш ҳамда уларнинг электрон хариталарини яратиш.

1. Яйловлардан самарали фойдаланиш ва муҳофаза қилишни ташкил этиш бўйича ҳудудий дастурларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. Бунда:

деградацияга учраган ерларнинг биологик хилма-хиллигини аниқлаш, баҳолаш ва унинг иқлим ўзгаришига таъсирини ўрганиш;

чўл, яримчўл, тоғ, тоғолди ва текисликлардаги сув билан таъминланган ва сув билан таъминланмаган яйловлардан илмий асосланган ҳолда самарали фойдаланиш меъёрлари (пичан ўриш, чорва молларини ўтлатиш нормалари) ва муддатларини тасдиқлаш;

яйловларда бир йиллик ўтлар биохилма-хиллигини сақлаб қолиш ва ўсимликларни кўпайтириш зоналарини белгилаш.

2. Деградацияга учраган участкалар майдонлари рўйхатини тузиш ва улар жойлашган ҳудудларнинг электрон харитасини ишлаб чиқиш.

3. Дала изланишлари ҳажми, тури ва участкаларнинг жойлардаги чегараларини аниқлаш.

4. Участкаларнинг жуда мураккаб шароитларини аниқлаш (эрозияга учраш, захланиш, шўрланиш, чўлланиш) ва уларни яхшилаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш.

5. Ўсимликларни биоиқлимий таркиби ва уни алмаштиришнинг мақсадга мувофиқлигини баҳолаш, бунда, ноёб ва йўқолиб бораётган ўсимлик турларини сақлашни ҳисобга олиш.

2024 — 2030 йиллар

Давлат бюджетининг йиллик ажратиладиган маблағлари,

грант маблағлари

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Экология вазирлиги

25.

Деградацияга учраган яйлов участкаларининг электрон хариталарига асосан тадбирларни амалга ошириш.

1. Харитага асосан деградацияга учраган яйловларни босқичма-босқич тикланадиган ҳудудларни аниқлаш.

2. Аниқланган ҳудудларда яйлов маҳсулдорлигини ошириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш.

2024 — 2030 йиллар

Давлат бюджетининг йиллик ажратиладиган маблағлари,

грант маблағлари

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Кадастр агентлиги,

Экология вазирлиги

26.

Қурғоқчилик, тупроқ шўрланиши ва чўлнинг бошқа экстремал шароитларига бардошли чўл озуқабоп ўсимлик турларини танлаб олиш, маҳаллий шароитларга мос навларини яратиш ва уларни парваришлашнинг агротехник асосларини ишлаб чиқиш (Самарқанд вилояти Қарнабчўл шароитида).

1. Республикамиз вилоятлари бўйлаб озуқабоп турлар уруғларини йиғиш.

2. Озуқабоп турлар генофонди коллекциясини яратиш.

3. Коллекция кўчатзорларидаги мавжуд тур ва намуналарни эколого-биологик ва хўжаликбоп хусусиятлари бўйича қиёсий баҳолаш ва селекция манбаи сифатида танлаб олиш.

4. Истиқболли экин турлари ва намуналарини парваришлашнинг агротехник тадбирларини ишлаб чиқиш.

5. Истиқболли турларнинг хўжаликбоп белгиларини селекция-танлов ишлари орқали яхшилаш ва маҳаллий навларни яратиш.

2024 — 2030 йиллар

Илмий фаолиятга оид давлат дастурларига ажратилган маблағлар

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Экология вазирлиги

27.

Қашқадарё вилоятининг Ғузор ва Муборак туманларида тажриба тариқасида чўл озуқабоп ўсимликларнинг истиқболли навлари уруғчилик майдонини ташкил этиш ва уруғ ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш.

1. Чўл озуқабоп ўсимликларнинг уруғчилик участкаларини ташкил этиш учун ер майдонларини аниқлаш.

2024-2025 йиллар

Илмий фаолиятга оид давлат дастурларига ажратилган маблағлар

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Экология вазирлиги

2. Маҳаллий шароитларда чўл озуқабоп ўсимлик турлари ва навларини синовдан ўтказиш.

2024 — 2026 йиллар

3. Синов натижаларига кўра ўсимликларнинг истиқболли навларини танлаб олиш.

2025-2026 йиллар

4. 50 гектар майдонда уруғчилик экинзорларини барпо этиш ва уруғ ишлаб чиқариш.

2025-2026 йиллар

5. Ғузор ва Муборак тажрибаси асосида республиканинг бошқа ҳудудларида чўл озуқа уруғчилик участкаларини яратиш ва экиш.

2026 — 2030 йиллар

28.

Оролбўйи ҳудуди яйловларининг инқирозини баҳолаш тизимини ишлаб чиқиш ва татбиқ этиш.

1. Устюрт платоси яйловлари ўсимликларини «Ўсимликлар дунёси объектлари давлат кадастри»нинг «Табиий яйловлар ва пичанзорлар ўсимликлари тематик қатлами» га киритиш, яйловларга таъсир қилувчи инқироз омилларини таснифлаш, ушбу омиллар асосида яйловларнинг инқироз харитасини тузиш.

2024 йил декабрь

Илмий фаолиятга оид давлат дастурларига ажратилган маблағлар

Фанлар академияси,

Экология вазирлиги

2. Шимоли-ғарбий Қизилқум (Қорақалпоқ Қизилқуми) яйловлари ўсимликларини «Ўсимликлар дунёси объектлари давлат кадастри»нинг «Табиий яйловлар ва пичанзорлар ўсимликлари тематик қатлами»га киритиш, яйловларга таъсир қилувчи инқироз омилларини таснифлаш ва ушбу омиллар асосида яйловларнинг инқироз харитасини тузиш.

2025 йил декабрь

(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 24 мартдаги ПФ-56-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.03.2025 й., 06/25/56/0274-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 сентябрдаги ПҚ-338-сон қарорига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент шаҳрида атмосфера ҳавоси сифатини яхшилашга қаратилган кечиктириб бўлмас
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЧОРА-ТАДБИРЛАР ДАСТУРИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Молиялаштириш манбалари

Амалга ошириш муддати

Масъул ижрочилар

I. Атмосфера ҳавосини мониторинг қилишнинг замонавий тизимини ташкил этиш

1.

Экология вазирлигининг ҳудудий бўлинмаларини ифлослантирувчи моддалар даражасини ўлчаш учун газоанализаторлар билан жиҳозлаш ишларини ташкил этиш.

1. Газоанализаторларни сотиб олиш бўйича техник шартлар ишлаб чиқиш.

2. Ишлаб чиқарувчи билан тўғридан-тўғри шартномалар асосида (ёки расмий дилер орқали) йиллик техник хизмат кўрсатиш ва мутахассисларни ўқитиш шарти билан камида 30 дона қурилма харид қилиш.

3. Қурилмаларни Экология вазирлигининг ҳудудий бўлинмаларига топшириш.

Давлат экологик сертификатлаштириш ва стандартлаштириш марказининг 2025 йилдаги маблағлари

(Экология вазирлигининг дивиденд маблағлари)

2026 йил сентябрь-октябрь

Экология вазирлиги

2.

Тошкент шаҳри учун қўшимча 25 та фон мониторинги бўйича автоматлаштирилган станцияларни харид қилиш.

1. Тошкент шаҳрини тўлиқ қамраб олиш учун автоматлаштирилган станцияларни сотиб олиш бўйича лойиҳа таклифини ишлаб чиқиш.

Давлат бюджетига йўналтирилган жарималар, компенсация тўловлари ва утилизация йиғимлари

2025 йил апрель

Экология вазирлиги,

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги,

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

2. Фон мониторинги бўйича автоматлаштирилган станцияларни туманлар кесимида жойлашишини аниқлаш.

2025 йил май

3. Грант маблағларини жалб қилиш учун потенциал донорлар билан музокаралар олиб бориш.

2025 йил май — август

4. Техник талабларга мувофиқ автоматлаштирилган станцияларни сотиб олиш ва ўрнатиш.

2026 йил февраль

5. Ўрнатилган станцияларни Экология вазирлигининг Ситуацион марказига интеграция қилиш ва атмосфера ҳавосининг сифати тўғрисида жамоатчиликни хабардор қилиш учун онлайн режимда ўрнатилган таблолар ва мониторларга маълумотларни узатишни таъминлаш.

2026 йил май

3.

Атмосфера ҳавосининг сифати бўйича экологик маълумотларни жойлаштириш учун махсус табло ва мониторларни ўрнатиш мақсадида Экология вазирлигига ер участкаларини ажратиш.

1. Реклама мониторлари ва таблоларини ўрнатиш учун жой ажратиш мақсадида шаҳарнинг марказий кўчаларида, жамоат жойларида камида 20 та ер участкасини аниқлаш.

Давлат бюджетига йўналтирилган жарималар, компенсация тўловлари ва утилизация йиғимлари

2025 йил июнь

Тошкент шаҳар ҳокимлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Экология вазирлиги

2. Экология вазирлиги ва унинг таркибий бўлинмалари учун ер участкалари ажратиш бўйича белгиланган тартибда қарор қабул қилиш.

2025 йил август

4.

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги атроф-муҳитга таъсир кўрсатишнинг I тоифасига мансуб бўлган корхоналарнинг санитария-муҳофаза зоналарида атмосфера ҳавоси сифатини мониторинг қилиш учун автоматлаштирилган станциялар ўрнатиш.

1. Экология вазирлиги билан фон мониторинги бўйича автоматлаштирилган станциялар учун техник шартларни ишлаб чиқиш ва келишиш.

Корхоналарнинг ўз маблағлари ва тижорат банкларининг имтиёзли кредитлари

2025 йил сентябрь

Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ҳокимликлари, корхона ва тижорат банклари раҳбарлари

2. Экология вазирлиги билан келишилган техник шартлар асосида станцияларни сотиб олиш учун имтиёзли кредит маблағларини ажратиш.

2025 йил декабрь

3. Корхоналар томонидан фон мониторинги бўйича автоматлаштирилган станцияларни белгиланган тартибда сотиб олиш.

2026 йил март

4. Станцияларни сертификатлаш, ўрнатиш ва Экология вазирлигининг Ситуацион марказига улаш.

2026 йил май

5.

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги атроф-муҳитга таъсир кўрсатишнинг I тоифасига мансуб бўлган саноат корхоналарининг ифлослантирувчи устувор манбаларида чанг-газ тозалаш ускуналарини ўрнатиш.

1. Атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи ташкиллаштирилган устувор манбаларда чанг-газ тозалаш ускуналарини ўрнатиш учун техник шартларни ишлаб чиқиш ва келишиш.

Корхоналарнинг ўз маблағлари ва тижорат банкларининг имтиёзли кредитлари

2025 йил июнь

Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ҳокимликлари, корхона ва тижорат банклари раҳбарлари

2. Атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи устувор манбаларида ўрнатиш учун чанг-газ тозалаш ускуналарини етказиб бериш, ўрнатиш ва ишга тушириш бўйича шартномалар тузиш.

2025 йил сентябрь

3. Чанг-газ тозалаш ускуналарини ўрнатиш ва ишга тушириш ишларини якунлаш.

2025 йил ноябрь

6.

Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида атроф-муҳитга таъсир кўрсатишнинг I ва II тоифасига мансуб бўлган саноат корхоналари атрофида «яшил белбоғ»лар барпо этиш.

1. Тошкент вилоятида жойлашган 173 та саноат корхонаси ҳудуди ва уларга туташ ҳудудларда 1,3 млн туп дарахт кўчатлари экишни ташкиллаштириш.

2. Тошкент шаҳрида 30 та саноат корхонаси ҳудуди ва туташ ҳудудларида 300 минг туп дарахт кўчатларини экиш.

Корхоналарнинг ўз маблағлари

2025 йил баҳор ва куз мавсумида

Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ҳокимликлари,

хўжалик юритувчи субъектлар,

Экология вазирлиги

7.

Корхоналар томонидан ифлослантирувчи устувор манбаларида ва санитария муҳофазаси зоналарида ҳаво мониторинги бўйича автоматик станцияларини шунингдек, янги чанг-газ тозалаш ускуналарини ўрнатиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқлигини мунтазам равишда ўрганиш.

1. Корхоналар рўйхатини, тадқиқотни ўтказиш учун сўровномани ва графикни шакллантириш ва Бизнес-Омбудсман билан келишиш.

2. Корхоналарни белгиланган тартибда ўрганиш.

3. Ҳавони ифлослантирувчи устувор манбаларида ва санитар-муҳофаза зоналарида автоматик мониторинг станцияларини, шунингдек янги чанг-газ тозалаш қурилмаларини ўрнатиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилинмаган тақдирда самарали чоралар кўриш, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда фаолиятини тўхтатиш.

Корхоналарнинг ўз маблағлари

Белгиланган тартибда жадвалга мувофиқ ҳар ойнинг 5-санасига қадар

Экология вазирлиги,

Бош прокуратура,

тегишли вазирлик ва идоралар

8.

Ноқулай метеорологик шароит бўйича тезкор гидрометеорологик ахборот, (шторм) огоҳлантириш берилганда йирик корхона ва ташкилотларда ишлаб чиқариш қувватларини вақтинча пасайтиришни йўлга қўйиш (махсус ҳуқуқий режимга эга ва стратегик объектлар бундан мустасно).

Ноқулай метеорологик шароит эълон қилинганда:

а) биринчи босқичда рухсат этилган меъёрий миқдордан (РЭММ) бир марта ошса, корхона ва ташкилотлар томонидан атмосферага ташланаётган зарарли моддалар миқдорини 15 — 20 фоизга қисқартириш;

б) иккинчи босқичда РЭММдан уч марта ошса, 20 — 40 фоизга қисқартириш;

в) учинчи босқичда РЭММдан беш марта ошса, 40 — 60 фоизга қисқартириш бўйича кўрсатма хатларини чиқариш.

Маблағ талаб этилмайди

Доимий

Экология вазирлиги,

тегишли вазирлик ва идоралар

9.

Кўмир билан ишлайдиган иссиқхоналарда самарадорлиги камида 99,5 фоиз бўлган сертификатланган чанг-газ тозалаш ускуналарини ўрнатиш.

1. Тошкент вилоятининг Тошкент шаҳрига туташ ҳудудларида кўмир ёқилғисидан фойдаланиладиган иссиқхоналарни хатловдан ўтказиш.

Хўжалик субъектларининг ўз маблағлари

2025 йил май

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

2. Кўмирдан фойдаланишнинг атмосфера ҳавосига салбий таъсирини тушунтириш учун тадбиркорлик субъектлари тегишли билан учрашувлар ва тадбирлар ташкил этиш.

2025 йил март — август

3. Кўмир билан ишлайдиган иссиқхоналарда самарадорлиги камида 99,5 фоиз бўлган сертификатланган чанг-газ тозалаш ускуналарини ўрнатиш.

2025 йил октябрь

II. Автотранспорт воситаларининг атмосфера ҳавосига салбий таъсирини камайтириш

10.

«Евро-4» стандартидан паст экологик тоифадаги мотор ёқилғисидан фойдаланиш ва сотишни босқичма-босқич чеклаш.

1. Бухоро ва Фарғона нефтни қайта ишлаш заводларида «Евро-4» стандартидан паст бўлмаган ёқилғи маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича чуқур модернизация қилиш ишларини олиб бориш ва республика ҳудудига «Евро-4» стандартидан паст экологик тоифадаги мотор ёқилғиси импортини тақиқлаш.

Маблағ талаб этилмайди

Корхоналарнинг ўз маблағлари, кредит ва инвестициялар

20252027 йиллар

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси,

Энергетика вазирлиги

2. «Евро-4» стандартидан (АИ-80) паст бўлган экологик тоифадаги мотор ёқилғиларидан фойдаланишни тақиқлаш.

2028 йилдан бошлаб

Энергетика вазирлиги,

«Ўзбекнефтгаз» АЖ,

«Бухоро НҚИЗ» АЖ,

«Saneg» ХК МЧЖ,

«Фарғона НҚИЗ» МЧЖ

11.

Жамоат транспортини босқичма-босқич электр ва газ баллонли ёқилғи тизимига ўтказиш.

1. Электр ва газ баллонли ёқилғи тизимига ўтказиш учун мавжуд фойдаланилаётган транспорт воситаларини хатловдан ўтказиш ва транспорт воситаларига бўлган талабни ўрганиш.

Халқаро молия институтлари маблағлари

2025 йил май

Транспорт вазирлиги,

Ички ишлар вазирлиги,

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги,

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

2. 2025 — 2027 йилларга мўлжалланган молиялаштириш манбалари кўрсатилган барча кўчма жамоат транспорти воситаларини электр ва газ баллонли ёқилғи тизимига муддатидан олдин ўтказиш чораларини кўриш.

20252027 йиллар давомида

12.

Йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш орқали Тошкент шаҳрида жамоат транспорти устуворлигини таъминлаш.

1. Марказий шаҳарларда транспорт ва пиёдалар оқимларининг кесишиш нуқталари сонини камайтириш, алоҳида автобус йўлларини ташкил этиш орқали тезкор автобус йўналишлари (BRT) тизимини жорий этиш.

2. Чорраҳаларда автобусларнинг устувор ҳаракатини таъминлаш мақсадида йўлларни реконструкция қилиш.

3. Йўловчилар ва йўналишли таксиларнинг хавфсиз ва тўсиқсиз ҳаракатланишини ҳисобга олган ҳолда бекатларни реконструкция қилиш.

4. Зарур бўлганда, транспорт ўтиш жойларини ташкил этиш.

Тошкент шаҳри маҳаллий бюджети маблағлари

2025 йил давомида

Тошкент шаҳар ҳокимлиги,

Транспорт вазирлиги,

Ички ишлар вазирлиги,

тегишли вазирлик ва идоралар

III. Тошкент шаҳрида атмосфера ҳавоси сифатини яхшилаш учун қулай шароитлар яратиш

13.

Атмосфера ҳавосининг сифатига ижобий таъсир кўрсатадиган микроиқлим барқарорлигини таъминлаш мақсадида сунъий сув ҳавзалари ва кўллар ташкил этиш.

1. Аҳоли зич жойлашган ижтимоий-маданий аҳамиятга эга объектларда микроиқлим шароитларини яхшилаш зарурлигини ўрганиш.

Давлат-хусусий шериклик шартлари асосида инвесторлар маблағлари

2025 йил март

Тошкент шаҳар ҳокимлиги,

тегишли вазирлик ва идоралар

2. Тошкент шаҳрида тадбиркорлик субъектлари ва хусусий бизнес вакилларини жалб этган ҳолда мўътадил микроиқлим, сифатли атмосфера ҳавосини таъминлаш мақсадида сунъий сув ҳавзалари ва кўллар ташкил этиш бўйича дастур ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2025 йил апрель

3. Мўътадил микроиқлим, сифатли атмосфера ҳавосини таъминлаш мақсадида сунъий кўллар ва сув резервуарларини ташкил этиш.

Дастурда белгиланган муддатларда

14.

Тошкент шаҳри атрофида «яшил белбоғ» барпо этиш.

1. Тошкент шаҳри атрофида «яшил белбоғ» барпо этиш бўйича ер майдонларини аниқлаш.

Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳри маҳаллий бюджети ҳамда қўшимча манбалари маблағлари, вазирлик ва идоралар бюджетдан ташқари маблағлари

2025 йил апрель-май

Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

Экология вазирлиги,

тегишли вазирлик ва идоралар

2. Аниқланган ер майдонларида «яшил белбоғ» барпо этиш бўйича хулосалар асосида лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш.

2025 йил май

3. Лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқишда ҳудуднинг тупроқ-иқлим шароитга мос дарахт ва буталар турларини танлаш, дарахт ва буталарни сонини аниқлаш ва экиш схемаларини белгилаш;

2025 йил май

4. Тошкент шаҳри атрофида «яшил белбоғ» барпо этиш бўйича Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳри ҳокимиятларининг ер ажратиш бўйича қарорларини қабул қилиш.

5. 2024 — 2026 йилларда Тошкент вилоятининг жами 441 гектар, жумладан: 2024 йилда 129 гектар, 2025 йилда 148 гектар ҳамда 2026 йилда 164 гектар майдонда «яшил белбоғ» ташкил этиш.

2025 йилдан бошлаб дастур асосида

15.

Тошкент шаҳрида Ободонлаштириш бошқармаси ходимларининг дарахт ва буталарга ишлов бериш бўйича малакасини ошириш.

1. Дарахт ва буталарга ишлов бериш бўйича Ободонлаштириш бошқармаси ходимлари малакасини ошириш дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2. Дарахт ва буталарни тўғри кесиш, шунингдек, уларни эҳтиёткорлик билан парваришлаш бўйича Ободонлаштириш бошқармаси ходимларининг малакасини ошириш.

Маҳаллий бюджет маблағлари

2025 йил май

Ўрмон хўжалиги агентлиги,

Фанлар академиясининг

Ботаника Институти,

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

17.

Атроф-муҳитга таъсири кўрсатишнинг I ва II тоифасига мансуб саноат корхоналарида, шунингдек, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида жойлашган иссиқхона хўжаликларида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги қонун ҳужжатларига риоя қилиниши бўйича атроф-муҳит мониторинги доирасида тадбирларни амалга ошириш.

1. Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги қонун ҳужжатларига риоя қилиниши бўйича экологик мониторингни амалга ошириш.

Маблағ талаб этилмайди

Доимий равишда

Экология вазирлиги,

Бош прокуратура,

тегишли вазирлик ва идоралар

2. Ўтказилган экологик мониторинг юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таҳлилий маълумот киритиш.

Ўрганиш якунлари бўйича

18.

Атроф муҳитга таъсир кўрсатишнинг I ва II тоифасига мансуб хўжалик юритувчи субъектлар томонидан экологик хизматлар ташкил этишни амалиётга татбиқ этиш ва маълум бир давр оралиғида мажбурий тартибда уларнинг малакасини ошириб бориш.

1. Атроф муҳитга таъсир кўрсатишнинг I ва II тоифасига мансуб хўжалик юритувчи субъектлар томонидан экологик хизматлар ташкил этиш амалиётини жорий этиш.

2. Саноат корхоналари мутахассисларининг малакасини мажбурий равишда мунтазам ошириб бориш.

3. Чанг-газ тозалаш ускуналари, маҳаллий оқова сувларни тозалаш иншоотлари, автоматлаштирилган мониторинг станцияларини ўрнатиш талаблари, шунингдек, Париж битими бўйича иссиқхона газлари чиқиндиларини камайтириш бўйича мамлакат мажбуриятларини бажариш бўйича кўникмаларни шакллантириш.

Корхоналарнинг ўз маблағлари

Доимий равишда

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,

Экология вазирлиги,

тегишли вазирлик ва идоралар

(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19 сентябрдаги ПФ-174-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.09.2025 й., 06/25/174/0858-сон)
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.09.2024 й., 07/24/338/0749-сон; 18.02.2025 й., 06/25/22/0156-сон; 26.03.2025 й., 06/25/56/0274-сон; 20.05.2025 й., 06/25/87/0451-сон; 22.09.2025 й., 06/25/174/0858-сон; 30.03.2026 й., 06/26/46/0290-сон)