13.09.2024 йилдаги 573-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 13.09.2024 йилдаги 573-сон
Kuchga kirish sanasi
14.09.2024
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори

Жисмоний шахсларни давлат тиббиёт муассасаларига ҳисобга қўйиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон — 2030» стратегиясини «Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида» 2024 йил 21 февралдаги ПФ-37-сон Фармонига мувофиқ соғлиқни сақлаш соҳасида кўрсатиладиган давлат хизматларини рақамлаштириш кўламини кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Жисмоний шахсларни давлат тиббиёт муассасаларига ҳисобга қўйиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти (кейинги ўринларда — Маъмурий регламент) 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний шахсларни давлат тиббиёт муассасаларига ҳисобга қўйиш бўйича давлат хизматидан фойдаланиш учун Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали мурожаат қилиш тартиби;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний шахсларни давлат тиббиёт муассасаларига ҳисобга қўйиш бўйича давлат хизматини кўрсатиш муддатлари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний шахс яшаш ва турган жойи бўйича рўйхатдан ўтганда, уни янги манзилдаги давлат тиббиёт муассасасига композит шаклда ҳисобга қўйиш.
(1-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 майдаги 224-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.05.2026 й., 09/26/224/0457-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда 2025 йил 1 мартга қадар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маъмурий регламентга мувофиқ давлат хизматини кўрсатиш ЯИДХП орқали жорий этилишини таъминласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЯИДХПда давлат хизмати кўрсатилишининг ҳар бир босқичида мурожаатлар кўриб чиқилишини кузатиб бориш тартибини жорий этсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Адлия вазирлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан давлат хизмати кўрсатилиши устидан, шу жумладан, ЯИДХП орқали доимий назорат ҳамда мониторинг ўрнатсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маъмурий регламент талабларини бузганлик учун давлат органлари ва бошқа ташкилотлар мансабдор шахсларига нисбатан белгиланган тартибда маъмурий жазоларни қўлласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири в.б А.А. Худаяров зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2024 йил 13 сентябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
573-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 13 сентябрдаги 573-сон қарорига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жисмоний шахсларни давлат тиббиёт муассасаларига ҳисобга қўйиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Мазкур Маъмурий регламент (кейинги ўринларда — Регламент) жисмоний шахсларни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги бирламчи тиббий-санитария муассасаларига (туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникалари, оилавий шифокор пунктлари, оилавий поликлиникалар) (кейинги ўринларда — давлат тиббиёт муассасалари) ҳисобга қўйиш бўйича давлат хизматини кўрсатиш тартибини белгилайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасида яшаш жойи ёки турган жойи бўйича яшовчи чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахслар мазкур давлат хизматидан фойдаланиш учун Ўзбекистон Республикасида берилган жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамига эга бўлиши зарур.
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 майдаги 224-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.05.2026 й., 09/26/224/0457-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Жисмоний шахслар давлат тиббиёт муассасаларига:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туғилган болани онасининг яшаш ёки турган жойи бўйича рўйхатда турган манзилидаги давлат тиббиёт муассасаларига ҳисобга қўйиш бўйича — туғилганликни қайд этиш билан бир вақтда;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 майдаги 224-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.05.2026 й., 09/26/224/0457-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний шахснинг яшаш ёки турган жойи бўйича манзили ўзгарганда ихтиёрий равишда янги манзилдаги давлат тиббиёт муассасаларига композит шаклда ҳисобга қўйиш бўйича — яшаш ва турган жойи бўйича рўйхатдан ўтиш жараёнида;
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 майдаги 224-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.05.2026 й., 09/26/224/0457-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний шахсларнинг бевосита давлат тиббиёт муассасаларига ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали берган мурожаатлари асосида ҳисобга қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Жисмоний шахслар давлат тиббиёт муассасаларига Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг «Электрон соғлиқни сақлаш» ахборот тизими орқали ҳисобга қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Давлат хизматини кўрсатганлик учун йиғим ундирилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Давлат хизматини кўрсатиш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Туғилган бола онасининг яшаш ёки турган жойи бўйича рўйхатда турган манзилидаги давлат тиббиёт муассасаларига Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 20 октябрдаги 550-сон қарори билан тасдиқланган Туғилганликни қайд этиш билан боғлиқ комплекс давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентида белгиланган тартибда ҳисобга қўйилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 майдаги 224-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.05.2026 й., 09/26/224/0457-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Жисмоний шахс яшаш ва турган жойи бўйича рўйхатдан ўтганда, унинг хоҳишига кўра ушбу манзилдаги давлат тиббиёт муассасаларига мазкур Регламентга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ ҳисобга қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда жисмоний шахснинг яшаш ва турган жойи бўйича рўйхатдан ўтганлик ҳақидаги маълумотлар «Манзил» автоматлаштирилган ахборот тизимидан «Рақамли ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграция платформаси орқали «Электрон соғлиқни сақлаш» ахборот тизимига реал вақт режимида юборилади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 майдаги 224-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.05.2026 й., 09/26/224/0457-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Жисмоний шахслар бевосита давлат тиббиёт муассасаларига мурожаати асосида ёки ЯИДХП орқали давлат тиббиёт муассасаларига ушбу Регламентга 2-иловада келтирилган схемага мувофиқ ҳисобга қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Жисмоний шахслар бевосита ўзи келиб мурожаат қилганда, давлат тиббиёт муассасаси ходими томонидан жисмоний шахснинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари асосида доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича «Электрон соғлиқни сақлаш» ахборот тизимида ҳисобга олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вояга етмаган шахслар давлат тиббиёт муассасасига уларнинг ота-оналари ёки бошқа қонуний вакиллари томонидан ҳисобга қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда вояга етмаган шахснинг ота-онаси ёки қонуний вакили томонидан давлат тиббиёт муассасасига шахсини тасдиқловчи ҳужжат ва боланинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Жисмоний шахслар ЯИДХП орқали мурожаат этганда, ўзи мустақил равишда ушбу Регламентга 3-иловада келтирилган шаклга мувофиқ давлат хизматидан фойдаланиш учун сўровномани электрон шаклда тўлдиради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда сўровнома автоматик равишда «Электрон соғлиқни сақлаш» ахборот тизимига юборилади ҳамда жисмоний шахс давлат тиббиёт муассасасига яшаш ёки турган жойи бўйича реал вақт режимида ҳисобга қўйилади.
(9-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 майдаги 224-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.05.2026 й., 09/26/224/0457-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сўровномалар ЯИДХП орқали дам олиш ва байрам кунларидан қатъи назар, ҳар куни 24 соат давомида юборилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Жисмоний шахс хоҳишига кўра давлат тиббиёт муассасаси ходими ушбу Регламентга 4-иловага мувофиқ давлат тиббиёт муассасасига ҳисобга қўйилганлиги тўғрисидаги QR-код (матрик штрихли код) қўйилган маълумотномани электрон ёки қоғоз шаклда тақдим этиши ёки жисмоний шахс ЯИДХП орқали ушбу маълумотномани бевосита ўзи олиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Жисмоний шахслар ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда, сўровномани электрон рақамли имзо билан тасдиқлаш талаб этилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. «Электрон соғлиқни сақлаш» ахборот тизимида ҳисобга қўйилганлиги ҳақидаги маълумотнома жисмоний шахснинг ЯИДХПдаги шахсий кабинетига юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Жисмоний шахс исталган вақтда ЯИДХПдаги шахсий кабинетидан давлат тиббиёт муассасаларига ҳисобга қўйилганлиги ҳақида маълумотномани олиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Якунловчи қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Ваколатли органлар ва давлат тиббиёт муассасалари ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Адлия вазирлиги ва унинг ҳудудий органлари мазкур Регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолиятини, шу жумладан, ЯИДХП орқали доимий назорат қилиб боради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Ариза берувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Мазкур Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жисмоний шахсларни давлат тиббиёт муассасаларига ҳисобга қўйиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига
1-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жисмоний шахсларни яшаш ёки турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказилганда, давлат тиббиёт муассасаларига ҳисобга қўйиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
СХЕМАСИ
(1-илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 майдаги 224-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.05.2026 й., 09/26/224/0457-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Ички ишлар вазирлиги

Жисмоний шахсларнинг яшаш ва турган жойи бўйича рўйхатдан ўтганлиги тўғрисидаги маълумотни «Манзил» автоматлаштирилган ахборот тизимидан «Рақамли ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграция платформаси орқали «Электрон соғлиқни сақлаш» ахборот тизимига юборади.

Жисмоний шахсларнинг яшаш ва турган жойи бўйича рўйхатдан ўтгандан бошлаб реал вақт режимида

2-босқич

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Тақдим этилган маълумотлар асосида «Электрон соғлиқни сақлаш» ахборот тизими орқали жисмоний шахсларни давлат тиббиёт муассасаларига ҳисобга қўяди.

«Манзил» автоматлаштирилган ахборот тизимидан маълумот келиб тушгандан бошлаб реал вақт режимида

(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 майдаги 224-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.05.2026 й., 09/26/224/0457-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жисмоний шахсларни давлат тиббиёт муассасаларига ҳисобга қўйиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига
2-ИЛОВА

Жисмоний шахсларни бевосита давлат тиббиёт муассасаларига мурожаати асосида ёки ЯИДХП орқали давлат тиббиёт муассасаларига ҳисобга қўйиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
СХЕМАСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Ариза берувчи

Жисмоний шахс давлат хизматидан фойдаланиш учун давлат тиббиёт муассасаларига шахсан ўзи келган ҳолда ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали мурожаат қилади.

Ўз хоҳишига кўра

2-босқич

1. Давлат тиббиёт муассасалари

1. Давлат тиббиёт муассасаси ходими жисмоний шахсни шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари асосида давлат тиббиёт муассасасига «Электрон соғлиқни сақлаш» ахборот тизимида ҳисобга Қўяди.

1. Мурожаат қилган вақтда

(10 дақиқа ичида)

2. ЯИДХП

2. Сўровнома ЯИДХП орқали берилганда, жисмоний шахс давлат тиббиёт муассасасига «Электрон соғлиқни сақлаш» ахборот тизимида ҳисобга қўйилади.

Жисмоний шахс давлат тиббиёт муассасасига ҳисобга қўйилганлиги ҳақида QR-код (матрик штрихли код) қўйилган маълумотнома жисмоний шахснинг ЯИДХПдаги шахсий кабинетига юборилади.

2. Реал вақт режимида

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жисмоний шахсларни давлат тиббиёт муассасаларига ҳисобга қўйиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига
3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Жисмоний шахсларни давлат тиббиёт муассасаларига ҳисобга қўйиш бўйича давлат хизматини кўрсатиш бўйича

СЎРОВНОМА

I. Жисмоний шахс тўғрисида маълумот

1. Ф.И.О.

2. Туғилган жойи ва санаси

3. Биометрик паспорти (идентификацияловчи ID-картаси) серияси ва рақами

4. ЖШШИР

5. Яшаш жойи ёки рўйхатда турган жойи манзили

6. Телефон рақами

7. Вояга етмаган шахснинг қонуний вакиллигини тасдиқловчи ҳужжат (зарурат бўлганда);

II. Вояга етмаган шахс тўғрисида маълумот

8. Ф.И.О.

9. Туғилганлик ҳақида гувоҳнома серияси ва рақами:

10. ЖШШИР

(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 майдаги 224-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.05.2026 й., 09/26/224/0457-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жисмоний шахсларни давлат тиббиёт муассасаларига ҳисобга қўйиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига
4-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

НАМУНА

Жисмоний шахс давлат тиббиёт муассасасига ҳисобга қўйилганлиги тўғрисида

МАЪЛУМОТНОМА

____-сон

Жисмоний шахснинг Ф.И.О.:

Тугилган санаси:

ЖШШИР:

Жисмоний шахс ҳисоб қўйилган

давлат тиббиёт муассасаси:

Маълумотнома берилган сана:

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

QR-код

Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 майдаги 224-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.05.2026 й., 09/26/224/0457-сон)
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.09.2024 й., 09/24/573/0718-сон; 06.05.2026 й., 09/26/224/0457-сон)