12.08.2024 йилдаги ПҚ-287-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 12.08.2024 йилдаги ПҚ-287-сон
Kuchga kirish sanasi
13.08.2024
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бухоро вилоятида кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш, хизмат кўрсатиш ва туризмни ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бухоро вилоятида тадбиркорлик субъектлари учун инфратузилмани яхшилаш, туризм хизматларини янада кенгайтириш, аҳоли даромадларини ошириш ва бандлигини таъминлаш учун тадбиркорлик фаолиятини молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига икки йиллик имтиёзли давр билан 5 йил муддатга 100 миллион АҚШ доллари миқдорида фоизсиз кредит ажратсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Белгилансинки, ушбу қарорнинг 1-бандида назарда тутилган маблағлар Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан Бухоро вилоятидаги 1-иловага мувофиқ йўналишлардаги лойиҳаларни молиялаштириш учун қуйидаги шартларда ажратилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 ноябрдаги ПФ-193-сон Фармони ва 2023 йил 14 сентябрдаги ПҚ-306-сон қарорида белгиланган тартиб ва механизмлар асосида кичик ва ўрта бизнес, хизмат кўрсатиш ва туризм лойиҳаларини молиявий қўллаб-қувватлаш учун тижорат банклари ва «Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси» АЖга икки йиллик имтиёзли давр билан 5 йил муддатга фоизсиз 60 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бухоро вилояти ҳокимлигининг асослантирилган ҳисоб-китобларига мувофиқ, инфратузилма лойиҳаларини молиялаштириш учун икки йиллик имтиёзли давр билан 5 йил муддатга фоизсиз 40 миллион АҚШ доллари миқдоридаги бюджет ссудаси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бош вазир ўринбосари Ж.А. Қўчқоровга ҳақиқий талабдан келиб чиққан ҳолда ажратилаётган маблағларни йўналишлар кесимида қайта тақсимлаш ваколати берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Бухоро вилоятида тадбиркорлик инфратузилмасини яхшилаш ва лойиҳаларни молиялаштиришни мувофиқлаштириш бўйича 2-иловага мувофиқ таркибда ишчи гуруҳ тузилсин ва унга қуйидаги вазифалар юклансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мастер-режалар асосида инфратузилма лойиҳаларининг манзилли рўйхатини шакллантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш ва мастер-режаларни ишлаб чиқиш бўйича буюртмачиларни белгилаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳаларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш ишларини ташкил этиш, маблағлардан самарали фойдаланиш устидан қатъий назорат ўрнатиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Вазирлар Маҳкамаси икки ҳафта муддатда ажратилган маблағлардан самарали фойдаланиш ва лойиҳаларни тезлаштирилган тартибда амалга ошириш бўйича қуйидагиларни назарда тутувчи тартибни тасдиқласин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар бир лойиҳа бўйича зарур маблағларни ишчи гуруҳ хулосасига кўра Бухоро вилояти ҳокимлиги буюртмаси асосида ажратиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қиймати 1 миллион АҚШ долларигача бўлган лойиҳаларни амалга ошириш ва молиялаштириш билан боғлиқ жараёнларни қисқа муддатларда амалга ошириш учун Вазирлар Маҳкамаси (Қўчқоров) билан келишилган ҳолда тезкор қарорлар қабул қилиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бухоро вилояти туман (шаҳар)ларининг архитектура қиёфасини яхшилаш, аҳоли, тадбиркорлар ва туристларга қулай шароитлар яратиш учун ишлаб чиқиладиган мастер-режалар рўйхати 3-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бухоро вилоятининг туман (шаҳар)ларида туризм, кўнгилочар, гастрономик, савдо ва сервис фаолиятини ривожлантириш мақсадида ташкил қилинадиган туну кун фаолият кўрсатадиган кўчалар рўйхати 4-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бухоро вилоятининг туман (шаҳар)ларини ихтисослаштириш ҳамда унга асосан уларнинг «ўсиш нуқта»лари (драйверлари)ни ривожлантириш йўналишлари 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Бухоро вилояти ҳокимлиги (Зарипов):
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
икки ҳафта муддатда тадбиркорлик учун Бухоро вилоятининг туман (шаҳар)лари инфратузилмасини яхшилаш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасида тақдимот қилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мазкур қарорнинг 2-бандига мувофиқ молиялаштириладиган инфратузилма лойиҳаларининг манзилли рўйхатини мастер-режаларни ҳисобга олган ҳолда тасдиқласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Бош вазир ўринбосари Ж.А. Қўчқоров икки ҳафта муддатда мазкур қарорга мувофиқ кичик ва ўрта бизнес субъектларини молиявий қўллаб-қувватлаш учун ажратиладиган маблағларнинг тижорат банклари ва «Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси» АЖ ўртасидаги тақсимотини тасдиқласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Бош вазир ўринбосари Ж.А. Қўчқоров ҳамда Бухоро вилояти ҳокими Б.К. Зарипов белгилансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарор ижроси учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2024 йил 12 август,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-287-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 12 августдаги ПҚ-287-сон қарорига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бухоро вилоятида кичик ва ўрта бизнес, хизмат кўрсатиш ва туризмни ривожлантириш, инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЙЎНАЛИШЛАРИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. Бухоро шаҳрининг туристик жозибадорлигини ошириш — «Имом ал-Бухорий» мемориал обидаси, «Аббос Алиев» ва «Мухтор Ашрафий» кўчалари, «Алишер Навоий», «Жалол Икромий» ва «Кўкалдош» маҳаллалари, Бухоро марказий деҳқон бозори, «Бухоронинг Талипоч дарвозаси», «Исмоил Сомоний» мақбараси, истироҳат боғи ва сунъий кўлни ҳамда «Гулистон» маҳалласидаги «Байдарка ва каноэ эшкак эшиш» спорт мажмуаси ҳудудларини ривожлантириш бўйича мастер-режалар ишлаб чиқиш, шунингдек, мазкур қарорнинг 3-иловасида назарда тутилган истиқболли лойиҳаларнинг мастер-режаларини ишлаб чиқиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Ғиждувон туманини комплекс ривожлантириш:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туман марказини аҳоли, сайёҳлар ва тадбиркорлар учун қулай ҳудудга айлантириш, жумладан, энерготежамкор кўп қаватли уй жойлар қуриш, реновация дастурини амалга ошириш, туну кун ишлайдиган махсус савдо ва кўнгилочар кўчалар ташкил қилиш, истироҳат боғларини реконструкция қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёшлар кўп жамланадиган ва аҳоли гавжум бўлган ҳудудда давлат-хусусий шериклик асосида ёки хусусий IT маркази, кутубхона, «ворк-аут» зоналари, ўқув марказларини ўз ичига олган ёшлар сайилгоҳини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Қўрғон» ва унга туташ бўлган маҳаллаларни туризм ҳудуди сифатида ривожлантириш бўйича мастер-режа ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
саноат ва хизмат кўрсатиш лойиҳаларини зарур инфратузилма билан таъминлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. Кичик ва ўрта бизнесни молиявий қўллаб-қувватлаш, хизмат кўрсатиш ва туризм соҳасини ривожлантириш, ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмани яхшилаш:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
электр энергия, ичимлик суви, оқова сув тармоқлари ва бошқа инфратузилмаларни яхшилаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
соҳилбўйи хизматларни ривожлантириш, шу жумладан, «Тўдакўл» сув ҳавзаси бўйида аквапарк, «Пляж зона»лари ҳамда сайилгоҳ ташкил этиш мастер-режасини ишлаб чиқиш ва лойиҳаларни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
этнотуризмни ривожлантириш, оилавий меҳмон уйлари фаолиятини йўлга қўйиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқаро автомагистрал йўллари бўйида инфратузилма объектларини барпо этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
истироҳат боғларини реконструкция қилиш ёки янгидан барпо этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳоли гавжум туну кун ишлайдиган махсус савдо ва кўнгилочар кўчалар инфратузилмасини яхшилаш, гастрономик кўчаларни ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аквапарк ва кўнгилочар мажмуаларини ўзида мужассам этган жозибадор ва замонавий мавзе барпо этиш, реновация дастурини амалга ошириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. Бухоро шаҳри ҳудудидаги маданий мерос объектларини 2024 — 2026 йиллар давомида реставрация, тиклаш ва таъмирлаш ишларини амалга ошириш:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Шаҳристон қўрғони» девори (2-босқич);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Улуғбек мадрасаси (2-босқич);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Гавкушон мадрасаси (Гавкушон мажмуаси);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хожа Калон ҳовузи (Гавкушон мажмуаси);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мағоки Аттори масжиди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олимжон карвон саройи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мирзо Улуғбек тамокифурушон карвон саройи (қолдиқлари);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аҳмаджон карвон саройи (қолдиқлари);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аёзжон карвон саройи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фотҳуллажон карвон саройи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Садриддин Айний театри;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тасвирий санъат музейи, шу жумладан, ушбу музейнинг янги экспозициясини яратиш.
(ўн учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 21 августдаги ПҚ-260-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.08.2025 й., 07/25/260/0774-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ситораи Моҳи Хоса саройи музейи, шу жумладан, ушбу музейнинг янги экспозициясини яратиш.
(IV бўлим Ўзбекистон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 21 августдаги ПҚ-230-сонли қарорига асосан ўн тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.08.2025 й., 07/25/260/0774-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 12 августдаги ПҚ-287-сон қарорига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бухоро вилоятида тадбиркорлик инфратузилмасини яхшилаш ва лойиҳаларни молиялаштиришни мувофиқлаштириш бўйича
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ИШЧИ ГУРУҲ ТАРКИБИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Б.К. Зарипов

Бухоро вилояти ҳокими, Ишчи гуруҳ раҳбари

С.А. Садуллаев

иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари

Д.К. Адилов

қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири ўринбосари

У.Р. Шадиев

Туризм қўмитаси раиси

Б.Г. Абдикаримов

Маданий мерос агентлиги директори

Б.И. Ахмедов

Бухоро вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари, Ишчи гуруҳ котиби

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ: Ишчи гуруҳ аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимга янгидан тайинланган ёки зиммасига тегишли функциялар юкланган шахслар киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 12 августдаги ПҚ-287-сон қарорига
3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бухоро вилояти туман (шаҳар)ларининг архитектура қиёфасини яхшилаш, аҳоли, тадбиркорлар ва туристларга қулай шароитлар яратиш учун ишлаб чиқиладиган мастер-режалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
РЎЙХАТИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Танланган маҳалла

(ҳудуд)

Майдон

(га)

Мастер-режа йўналиши

Асосий ихтисослашув турлари

1. Бухоро шаҳри

1.

«Ширбуддин» МФЙ

253

Урбанизация ва туман марказларини ривожлантириш

1. Уй-жой

2. Экобозор

3. Савдо ва сервис объектлари

4. Саломатлик йўлаклари

5. Кўнгилочар масканлар

6. Истироҳат боғлари

2.

«Ширбуддин» МФЙ

8

Туризм ҳамда кўнгилочар масканларини ташкил этиш

1. Истироҳат боғлари

2. Савдо ва сервис объектлари

3. Кўнгилочар масканлар

3.

«Ҳавзинав» МФЙ

10,5

Туризм ҳамда кўнгил очар масканларини ташкил этиш

1. Истироҳат боғлари

2. Савдо ва сервис объектлари

3. Кўнгилочар масканлар

4.

«Гулистон» МФЙ

7,93

Соҳил бўйи

1. Истироҳат боғлари

2. Савдо ва сервис объектлари

5.

«Кўксаром» МФЙ

19,6

Замонавий квартал барпо этиш

1. Уй-жой

2. Савдо ва сервис объектлари

6.

«Олим Хўжаев» МФЙ

34,7

Замонавий квартал барпо этиш

1. Уй-жой

2. Савдо ва сервис объектлари

7.

«Отбозор» МФЙ

2,7

Туризм ҳамда кўнгил очар масканларини ташкил этиш

1. Истироҳат боғлари

2. Савдо ва сервис объектлари

3. Кўнгилочар масканлар

8.

«Отбозор» МФЙ

0,7

Туризм ҳамда Замонавий квартал барпо этиш

1. Уй-жой

2. Савдо ва сервис объектлари

3. Кўнгилочар масканлар

9.

«Б. Нақишбан» МФЙ

0,7

Замонавий квартал барпо этиш

1. Уй-жой

2. Савдо ва сервис объектлари

10.

«Сифат Муний» МФЙ

0,5

Замонавий квартал барпо этиш

1. Уй-жой

2. Савдо ва сервис объектлари

2. Когон шаҳри

1.

«Арабхона» МФЙ

64

Замонавий квартал барпо этиш

1. Уй-жой

2. Савдо ва сервис объектлари

3. Саломатлик йўлаклари

4. Кўнгилочар масканлар

2.

«Дўстлик» МФЙ

75

Урбанизация жараёнларини жадаллаштириш бўйича

1. Уй-жой

2. Савдо ва сервис объектлари

3. Саломатлик йўлаклари

3.

«А. Навоий» МФЙ

176,4

Туризм

1. Савдо ва сервис объектлари

2. Саломатлик йўлаклари

3. Кўнгилочар масканлар

4.

«Маҳтумқули» МФЙ

130

Туризм

1. Савдо ва сервис объектлари

2. Саломатлик йўлаклари

3. Кўнгилочар масканлар

5.

«Бунёдкор» МФЙ

145

Замонавий квартал барпо этиш

1. Уй-жой

2. Савдо ва сервис объектлари

3. Саломатлик йўлаклари

4. Кўнгилочар масканлар

3. Бухоро тумани

1.

«Работак» МФЙ

1,8

Туризм масканларини ташкил этиш

1. Туризм комплекси олдида боғ ташкил этиш

2. 1,8 га ер майдонида боғ ташкил этиш

3. Талаб этиладиган маблағ (тадбиркорлик маблағлари ҳисобидан)

2.

«Наврўз» МФЙ

800 метр

Соҳил бўйи

1. Йўл бўйида саломатлик йўлкаси

2. Талаб этиладиган маблағ (тадбиркорлик маблағлари ҳисобидан)

3.

«Дўстлик» МФЙ

8

Туризм ва дам олиш масканларини ташкил қилиш

1. Савдо ва сервис объектлари

2. Саломатлик йўлаклари

3. Кўнгилочар масканлар

4. Аттракционлар

5. Чўмилиш ҳавзаси

4.

«Хонабод» МФЙ

11,7

Йўл бўйи

1. Савдо ва сервис объектлари

2. Саломатлик йўлаклари

3. Кўнгилочар масканлар

4. Автотранспортларга хизмат кўрсатиш

5.

«Боғикалон», «Кўчкўмар» МФЙлар

2,4

Йўл бўйи

1. Савдо ва сервис объектлари

2. Тир парк

3. Автотранспортларга хизмат кўрсатиш

4. Вобкент тумани

1.

«Вобкент» ва «Чармгарон» МФЙлар

2

Туман марказини ривожлантириш

(«Сойил бўйи сайлгоҳи»)

1. Саломатлик йўлаклари

2. Кўнгилочар масканлар

2.

«Дўстлик» МФЙ

4

Урбанизация ва туман марказларини ривожлантириш

1. Уй-жой

2. Савдо ва сервис объектлари

3.

«Истиқлол» МФЙ

2,5

Урбанизация ва туман марказларини ривожлантириш

1. Уй-жой

2. Савдо ва сервис объектлари

4.

«Дўстлик» МФЙ ҳудудидаги Радио алоқа станциясига қарашли ер участкаси

2,5

Урбанизация ва туман марказларини ривожлантириш

1. Уй-жой

2. Савдо ва сервис объектлари

5.

«Истиқлол» МФЙ ҳудудидаги экин ерининг ер тоифасини ўзгартириш орқали

3,5

Урбанизация, туман марказларини ривожлантириш ҳамда ижтимоий соҳа объектларини ташкил қилиш

1. Уй-жой

2. Савдо ва сервис объектлари

3. Ижтимоий соҳа объектлари

6.

«Ширин» МФЙ ҳудуди

2

Туризм йўналишини ривожлантириш, этно туризм объектларини ташкил этиш

1. Туризм йўналиши

2. Кўнгилочар масканлар

5. Жондор тумани

1.

«Навгади» МФЙ

31,3

Урбанизация ва туман марказларини ривожлантириш

1. Уй-жой

2. Экобозор

3. Савдо ва сервис объектлари

4. Саломатлик йўлаклари

5. Кўнгилочар масканлар

6. Истироҳат боғлари

2.

«Қозикенти» МФЙ

2

Йўл бўйи (service point) марказларини ташкил этиш

1. Замонавий бозор

2. Савдо ва сервис объектлари

3.

«Зарафшон» МФЙ

5,2

Соҳил бўйини ободонлаштириш

1. Савдо ва сервис объектлари

2. Кўнгилочар масканлар

3. Истироҳат боғлари

4. Умумий овқатланиш марказлари

4.

«Намгони» МФЙ

2,5

Хизмат кўрсатишни йўлга қўйиш

1. Замонавий бозор

2. Савдо ва сервис объектлари

3. Автотураргоҳ

5.

«Зарафшон» МФЙ

4,2

Дам олиш масканини ташкил этиш

1. Савдо ва сервис объектлари

2. Саломатлик йўлаклари

3. Кўнгилочар масканлар

4. Истироҳат боғлари

6. Когон тумани

1.

«Ниёзҳожи» МФЙ

15,9

Туман марказини ривожлантириш

1. «Янги Ўзбекистон» массиви

2. Савдо ва сервис объектлари

3. Давлат идоралари

4. Яшил ҳудуд

2.

«Сухор» МФЙ

10,8

Йўл бўйида замонавий савдо ва сервис объектларини жойлаштириш

1. Хизмат кўрсатиш объектлари

2. Савдо ва сервис объектлари

3. Туман марказий Истироҳат боғи

3.

«Чолоки» МФЙ

2,1

Туризм масканларини ташкил этиш

1. Ҳунармандчилик маркази

2. Меҳмонхона ва умумий овқатланиш маркази

3. Савдо ва сервис объектлари

4. Хизмат кўрсатиш объектлари

4.

«Б. Нақшбанд» МФЙ

2,4

Туризм масканларини ташкил этиш

1. Ҳунармандчилик маркази

2. Савдо ва сервис объектлари

5.

«Сиёзпоён» МФЙ

40

Тўдакўл сув омбори атрофида туризм масканларини ташкил этиш

1. Сув омбори бўйида аҳоли ва туристлар учун дам олиш масканлар

2. Савдо ва сервис объектлари

3. Кўнгилочар масканлар

7. Қоракўл тумани

1.

«Хўжалар» МФЙ

6,1

Урбанизация ва туман марказларини ривожлантириш

1. Савдо ва сервис объектлари

2. Саломатлик йўлаклари

3. Кўнгилочар масканлар

2.

«Чекирчи» МФЙ

3,1

Соҳилбўйи дам олиш масканини ободонлаштириш

1. Савдо ва сервис объектлари

2. Саломатлик йўлаклари

3. Кўнгилочар масканлар

4. Истироҳат боғлари

3.

«Пахтакор» МФЙ

1,7

Спорт ва соғломлаштириш масканини ташкил этиш

1. Савдо ва сервис объектлари

2. Саломатлик йўлаклари

3. Кўнгилочар масканлар

3. Workout

4.

«Эски қалъа» МФЙ

3,7

Хизмат кўрсатиш ва кўнгилочар дам олиш масканини ташкил этиш

1. Савдо ва сервис объектлари

2. Саломатлик йўлаклари

3. Кўнгилочар масканлар

4. Истироҳат боғлари

5.

«Эски қалъа» МФЙ Гастрономик кўчаси

0,9

Гастрономик ва кўнгилочар дам олиш масканини ташкил этиш

1. Савдо ва сервис объектлари

2. Саломатлик йўлаклари

3. Кўнгилочар масканлар

8. Олот тумани

1.

«Эски Олот» МФЙ

0,7 км

Савдо ва маиший хизмат кўрсатиш кўчасини ривожлантириш

1. Савдо ва сервис объектлари

2. Саломатлик йўлаклари

3. Кўнгилочар масканлар

2.

«Маърифат» МФЙ

0,6 км

Гастрономик кўча ташкил қилиш

1. Савдо ва сервис объектлари

2. Саломатлик йўлаклари

3. Кўнгилочар масканлар

3.

«Халифа» МФЙ

1,1 км

Савдо ва маиший хизмат кўрсатиш кўчаси ташкил қилиш

1. Савдо ва сервис объектлари

2. Саломатлик йўлаклари

3. Кўнгилочар масканлар

4. Аттракционлар

4.

«Халифа» МФЙ

1,2 км

Спорт ва шоу-концертлар кўчаси ташкил қилиш

1. Савдо ва сервис объектлари

2. Саломатлик йўлаклари

3. Кўнгилочар масканлар

5.

«Човдур» МФЙ

0,6 км

Савдо ва маиший хизмат кўрсатиш кўчасини ривожлантириш

1. Савдо ва сервис объектлари

2. Саломатлик йўлаклари

3. Кўнгилочар масканлар

9. Пешку тумани

1.

«Янгибозор» МФЙ Амир Темур кўчаси ва Абу Али ибн Сино шоҳ кўчалари кесишмаси

15,8

Замонавий квартал барпо этиш

1. Уй-жой

2. Савдо ва сервис объектлари

3. Саломатлик йўлаклари

4. Кўнгилочар масканлар

2.

«Янгибозор» МФЙ Абу Али ибн Сино шоҳ кўчаси ва Наврўз кўчалари кесишмаси

6,2

Замонавий квартал барпо этиш

1. Савдо ва сервис объектлари

2. Саломатлик йўлаклари

3. Кўнгилочар масканлар

3.

«Янгибозор» МФЙ Амир Темур кўчаси

4,8

Экобоғ

1. Саломатлик йўлаклари

2. Кўнгилочар масканлар

4.

«Чиғирчи» МФЙ Янгибозор кўчаси

1,1

Соҳил бўйи

1. Саломатлик йўлаклари

2. Кўнгилочар масканлар

5.

«Янгибозор» МФЙ Амир Темур кўчаси

1,1

Урбанизация ва туман марказларини ривожлантириш

1. Уй-жой

2. Савдо ва сервис объектлари

3. Саломатлик йўлаклари

4. Кўнгилочар масканлар

10. Ромитан тумани

1.

«Афросиёб» МФЙ, Муҳаммад Самосий кўчаси

3,3

М. Самосий кўчасида тартибсиз жойлашган бино-иншоотларни бузиб, ўрнида «Ёшлар парки», кўп қаватли турар-жой ва тадбиркорлик биноларини лойиҳалаштириб қуриш

1. «Ёшлар Парки»

2. Кўп қаватли турар-жой бинолари

3. Савдо ва маиший хизмат кўрсатиш объектлари

4. Саломатлик йўлаклари

5. Кўнгилочар масканлар

2.

«Гулистон», «Афросиёб» ва «А. Навоий» МФЙлар

3,4

Туман марказида жойлашган «Гулистон», «Афросиёб» ва «А. Навоий» МФЙлар ҳудудидан ўтувчи «Ҳайработ» каналининг ҳимоя минтақасида «Соҳил бўйи дам олиш» масканларини ташкил этиш

1. Савдо ва маиший хизмат кўрсатиш объектлари

2. Саломатлик йўлаклари

3. Кўнгилочар масканлар

4. Умумий овқатланиш бинолари

3.

«Қаҳрамон» МФЙ, Истиқлол кўчаси

7,4

Истиқлол кўчасида жойлашган бўш ер майдонида «Янги Ўзбекистон» массивини барпо этиш

1. Кўп қаватли турар-жой бинолари

2. Оилавий поликлиника

3. Савдо ва маиший хизмат кўрсатиш объектлари

4. Маҳалла гузари

5. Коворкинг маркази

6. Спортзал

7. Умумий овқатланиш марказлари

8. Мактаб ва мактабгача таълим муассасаси

4.

«Гулистон» МФЙ, Гулистон кўчаси

1,7

Гулистон кўчасида жойлашган бўш ер майдонида комплекс равишда кўп қаватли турар-жой бинолари, маданият маркази ва кутубхона биноларини лойиҳалаштириб қуриш

1. Кўп қаватли турар-жой бинолари

2. Маданият маркази

3. Кутубхона

4. Савдо ва маиший хизмат кўрсатиш

5. Дам олиш сайлгоҳи ва соғломлаштириш йўлаклари

5.

«Алишер Навоий» МФЙ, Дўстлик кўчаси

3,7

Дўстлик кўчасида жойлашган ер майдонида замонавий бозор ташкил этиш

1. Замонавий бозор

2. Савдо ва маиший хизмат кўрсатиш объектлари

3. Автотураргоҳ

11. Шофиркон тумани

1.

«Хўжа Ориф» МФЙ

6,3

Гастрономик ва кўнгилочар дам олиш масканларини ташкил қилиш

1. Савдо ва сервис объектлари

2. Саломатлик йўлаклари

3. Кўнгилочар масканлар

4. Истироҳат боғлари

2.

«Хўжа Ориф» МФЙ

0,8

Соҳилбўйи дам олиш масканларини ташкил қилиш

1. Савдо ва сервис объектлари

2. Саломатлик йўлаклари

3. Кўнгилочар масканлар

3.

«Мазлахон-Чандир» МФЙ

1,8

Маҳаллалараро хизмат кўрсатиш маркази

1. Савдо ва сервис объектлари

2. Саломатлик йўлаклари

3. Кўнгилочар масканлар

4.

«Саврак» МФЙ

2,2

Автомобилларга техник хизмат кўрсатиш мажмуаси

1. Савдо ва сервис объектлари

5.

«Қалмоқон» МФЙ

2

Қурилиш моллари савдо мажмуаси

1. Савдо ва сервис объектлари

12. Ғиждувон тумани

1.

«Сардор» МФЙ

2

Кўзи ожизлар жамиятига қарашли эски, фойдаланиш муддати ўтиб бўлган кўп қаватли уй-жойлар ва бўш турган ва самарасиз фойдаланилаётган ишлаб чиқариш цехлари ва ёпиқ иншоотлар ўрнига замонавий кўп қаватли уй-жойлар, яшил боғлар, дам олиш ва кўнгил очар масканлар ҳамда савдо маиший хизмат кўрсатиш нуқталари қуриш

1. Уй-жой

2. Савдо ва сервис объектлари

3. Саломатлик йўлаклари

4. Кўнгилочар масканлар

5. Истироҳат боғлари

2.

«Гулистон» МФЙ

0,7

Урбанизация ва туман марказларини ривожлантириш

1. Савдо ва сервис объектлари

2. Кўп қаватли уй-жой

3. Истироҳат боғи

3.

«Қўрғон» МФЙ

3,3

Туризм масканларини ташкил қилиш

1. Хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш

2. Кўнгил очар масканлар ташкил қилиш

4.

«Ғалаба» МФЙ

6,4

Ғиждувон туманидаги «Пахтакор» ўйингоҳини қайта реконструкция қилиш

1. Ўйингоҳ

2. Саломатлик йўлаклари

13. Қоровулбозор тумани

1.

«Чўлқувар» МФЙ

6

Туризм масканларини ташкил қилиш

1. Хизмат кўрсатиш объектлари

2. Савдо ва сервис объектлари

3. Туман марказий истироҳат боғи

2.

«Тинчлик» МФЙ

1

Ҳунармандчилик кўчаси

1. Хизмат кўрсатиш объектлари

2. Савдо ва сервис объектлари

3. Ҳунармандчилик маркази

3.

«Навбаҳор» МФЙ

1

Йўл бўйида замонавий савдо ва сервис объектларини жойлаштириш

1. Хизмат кўрсатиш объектлари

2. Савдо ва сервис объектлари

3. Кўп қаватли турар жойлар

4.

«Имом Бухорий» МФЙ

1

Туман марказида сайилгоҳ кўча

1. Сунъий кўл бўйида аҳоли ва туристлар учун дам олиш масканлар

2. Савдо ва сервис объектлари

3. Кўнгилочар масканлар

5.

«Чўлқувар» МФЙ

1

Туман марказини ривожлантириш (Гастраномик)

1. Хизмат кўрсатиш объектлари

2. Савдо ва сервис объектлари

3. Кўнгилочар масканлар

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 12 августдаги ПҚ-287-сон қарорига
4-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бухоро вилоятининг туман (шаҳар)ларида туризм, кўнгилочар, гастрономик, савдо ва сервис фаолиятини ривожлантириш мақсадида ташкил қилинадиган туну кун фаолият кўрсатадиган кўчалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
РЎЙХАТИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Ҳудуд номи

Кўча номи

Кўчанинг узунлиги (метр)

Ташкил этиладиган объектлар сони

Жами

54

43 160

1 951

1.

Бухоро шаҳри

Б. Нақшбанд кўчаси

500

45

Мустақиллик кўчаси

600

53

Отабой Эшонов кўчаси

650

32

С. Айний кўчаси

700

65

Ҳамза кўчаси

480

37

И. Мўминов кўчаси

520

67

Қ. Муртазоев кўчаси

800

78

А. Жомий кўчаси

700

76

Намозгоҳ кўчаси

650

37

Пиридастгир кўчаси

580

49

Т. Фароғий кўчаси

500

34

Сулаймон Муродов кўчаси

600

80

Сулаймон Муродов-2 кўчаси

650

45

Афросиёб кўчаси

700

21

Х. Нуробод кўчаси

480

26

Ҳақиқат кўчаси

520

46

М. Анбар кўчаси

800

34

Б. Нақшбанд-2 кўчаси

500

36

Б. Нақшбанд-3 кўчаси

600

26

Б. Нақшбанд-4 кўчаси

700

46

Мустақиллик-2 кўчаси

650

21

Мустақиллик-3 кўчаси

520

15

М. Бурхонов кўчаси

480

21

Алпомиш кўчаси

800

19

2.

Когон шаҳри

М. Таробий кўчаси

2 000

49

Халқобод кўчаси

1 400

28

Бухоро шоҳ кўчаси

1 000

34

3.

Бухоро тумани

Бухоро шоҳ кўчаси

500

21

Деҳожи кўчаси

800

12

Чорбакр кўчаси

900

8

4.

Вобкент тумани

Шакаркент массиви

500

18

Имом Бухорий кўчаси

700

26

Аҳмад Дониш 1- ва 2-кўчалари кесишмаси

1 200

12

5.

Жондор тумани

Зарафшон кўчаси

1 000

8

М. Таробий-1 кўчаси

500

14

6.

Когон тумани

Сайид Амир Кулол кўчаси

1 200

25

Қасри Орифон кўчаси

1 000

35

7.

Олот тумани

Янги куч кўчаси

650

15

Олот кўчаси

650

6

8.

Пешку тумани

Янгибозор кўчаси

1 400

125

Абу Али ибн Сино шоҳ кўчаси

1 340

43

9.

Ромитан тумани

Амир Темур кўчаси

700

89

Бухоро кўчаси

320

10

Дўстлик кўчаси

650

45

Шифокор кўчаси

800

25

Нурафшон кўчаси

750

15

Баҳористон кўчаси

540

20

10.

Шофиркон тумани

Шофиркон шоҳ кўчаси

2 560

10

Тагитепа кўчаси

400

6

11.

Қоракўл тумани

Улуғбек кўчаси

1 200

150

12.

Қоровулбозор тумани

Буюк ипак йўли кўчаси

2 200

20

13.

Ғиждувон тумани

Ю. Ҳамадоний кўчаси

1 500

51

21-Аср шоҳ кўчаси

700

22

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 12 августдаги ПҚ-287-сон қарорига
5-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бухоро вилоятининг туман (шаҳар)ларини ихтисослаштириш ҳамда унга асосан уларнинг «ўсиш нуқта»лари (драйверлари)ни ривожлантириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЙЎНАЛИШЛАРИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Туман (шаҳар) номи

Туман (шаҳар)ларнинг «ўсиш нуқта»лари (драйверлари)

1.

Бухоро шаҳри

Туризм, ҳунармандчилик, савдо ва сервис, тўқимачилик

2.

Когон шаҳри

Саноат, савдо ва сервис

3.

Бухоро тумани

Саноат, хизмат кўрсатиш, мева-сабзавотчилик

4.

Вобкент тумани

Тўқимачилик ва трикотаж саноати, хизмат кўрсатиш ва сервис, туризм, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, сақлаш ва қайта ишлаш

5.

Жондор тумани

Иссиқхона хўжалиги, паррандачилик, чорвачилик, тўқимачилик, мебелчилик

6.

Когон тумани

Саноат, зиёрат туризми, паррандачилик

7.

Ғиждувон тумани

Саноат, савдо ва сервис, туризм

8.

Қоракўл тумани

Кимё саноати, тўқимачилик, савдо ва сервис, деҳқончилик, чорвачилик

9.

Қоровулбозор тумани

Нефт-газ, кимё ва қурилиш материаллари саноати, савдо ва сервис, қишлоқ хўжалиги

10.

Олот тумани

Тўқимачилик саноати, савдо ва сервис, чорвачилик

11.

Пешку тумани

Савдо ва хизмат кўрсатиш, деҳқончилик ва чорвачилик, иссиқхона хўжалиги

12.

Ромитан тумани

Тўқимачилик саноати, иссиқхона хўжалиги, савдо ва сервис

13.

Шофиркон тумани

Чорвачилик ва боғдорчилик

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.08.2024 й., 07/24/287/0608-сон; 23.08.2025 й., 07/25/260/0774-сон)