Қонунчилик палатаси томонидан 2024 йил 9 июлда қабул қилинган
Сенат томонидан 2024 йил 10 июлда маъқулланган
Энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш тўғрисидаги қонунчилик ушбу Қонун ҳамда бошқа қонунчилик ҳужжатларидан иборатдир.
энергияни тежаш ва энергия самарадорлиги кўрсаткичлари — юридик ва жисмоний шахсларнинг энергияни тежаш ва энергия самарадорлигига доир тадбирларни амалга ошириш чоғидаги фаолияти натижаларини тавсифловчи кўрсаткичлар;
очиқлик;
асбоб-анжомлар, ускуналар, маҳсулотлар, машиналар ва технологияларнинг энергетик хусусиятларига доир энг кам ва энг кўп талабларни белгилайди;
Синовлар, ўлчовлар ва сертификатлаштиришга доир ишлар белгиланган тартибда Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги томонидан аккредитация қилинган муассасалар томонидан амалга оширилади.
ёқилғи-энергетика ресурсларидан самарали фойдаланилишини йўлга қўйиш ҳамда ёқилғи-энергетика ресурсларини истеъмол қилишнинг мақбул йўллари ва усулларини белгилаш;
энергетика хизматлари бозорини ривожлантириш, мазкур йўналишда давлат-хусусий шериклик асосида хусусий секторнинг иштирокини янада кенгайтириш;
ёқилғи-энергетика ресурсларини истеъмол қилиш нормаларини ишлаб чиқиш ва қайта кўриб чиқиш тартибини белгилайди;
энергия самарадорлиги сертификатларини (оқ сертификатларни) жорий этиш тартибини белгилайди.
энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш соҳасидаги ягона давлат сиёсатини амалга оширади;
энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш соҳасидаги мақсадли кўрсаткичларни ҳисоб-китоб қилиш услубиётини ишлаб чиқади;
ёқилғи-энергетика ресурслари истеъмолчилари томонидан энергияни тежайдиган технологиялардан ва қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишнинг афзалликлари тўғрисида жамоатчиликни хабардор қилади ҳамда тушунтириш ишларини ташкил этади.
товарлар (ишлар, хизматлар), бинолар ва иншоотларнинг энергия самарадорлиги ва энергияни тежаш, шунингдек энергиядан оқилона фойдаланиш нормаларига ҳамда унинг сифат кўрсаткичларига риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга оширади;
энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш масалаларини оммавий ахборот воситалари ёрдамида кенг тарғиб этади.
энергия сервис компанияларини молиялаштириш ва ривожлантиришга кўмаклашишни.
шартноманинг молиявий шартлари;
энергия сервис шартномасини амалга ошириш натижасида тежалган ёқилғи-энергетика ресурсларининг миқдоридан келиб чиқиб, энергия сервис хизмати учун мукофот пулларини тўлаш.
энергетика менежменти соҳасидаги ходимларни (энергетика менежерларини) ўқитиш ва уларни аттестациядан ўтказиш ишларини ташкил этади.
мониторинг тизимини жорий этиш ва уни такомиллаштиришга;
Махсус ваколатли давлат органи энергия аудиторлари ва энергетика менежерларига сертификатлаштириш имтиҳонларига тайёргарлик кўриш бўйича ўқув дастурларини ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда эълон қилади.
Навбатдан ташқари энергия аудити Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига мувофиқ ўтказилади.
Ихтиёрий энергия аудити Давлат энергетика реестрига киритилмаган истеъмолчиларда энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш мақсадида ўтказилади.
ички энергия аудитини ўтказиш ва унинг натижаларини кўриб чиқиш учун малакали мутахассисларни жалб этиш;
энергия аудити натижалари бўйича тузилган энергетика паспортларининг Давлат энергетика реестрига киритилишини таъминлайди.
Ўзэнергоинспекциянинг ҳудудий бошқармалари энергия аудиторлари ташкилотларидан энергетика паспортлари тўғрисидаги ахборотни энергия аудитидан ихтиёрий равишда ўтказилган истеъмолчиларнинг розилиги билан олишга ҳақли.
Энергетика экспертизаси ёқилғи-энергетика ресурсларини қазиб олиш, ишлаб чиқариш, қайта ишлаш, ташиш, сақлаш, етказиб бериш (тақсимлаш, сотиш) ва истеъмол қилиш билан боғлиқ технологик жараёнларда фойдаланиладиган асбоб-ускуналар ва қурилмаларнинг энергия самарадорлигини баҳолаш учун ўтказилади.
ёқилғи-энергетика ресурсларини шартномада белгиланган нормалардан ортиқ истеъмол қилганлик учун қўшимча тўловлардан олинган тушумлар;
энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш соҳасидаги халқаро стандартларни қўллаш;
халқаро стандартларга мувофиқ энергетика менежменти тизимини босқичма-босқич жорий этиш;
кўп квартирали уйларни ва яшаш учун мўлжалланмаган жойларни иситиш (совитиш) тизимларида энергия сарфи шаффофлигини таъминлаш мақсадида ҳисоб-китобни ҳар бир истеъмолчига алоҳида ўрнатилган ҳисоблагичлар орқали амалга ошириш;
қуёш сув иситкичларидан, энергия сарфланиши жиҳатидан самарадор қурилиш материаллари ва конструкциялардан фойдаланиш;
эксплуатация муддати икки йилдан ошмаган вақтинчалик иморатлар, энергия самарадорлиги паст бўлган саноат объектлари, яшаш учун мўлжалланмаган қишлоқ хўжалиги бинолари.
республикада электромобиллар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ва уни ривожлантириш чораларини кўриш;
ёқилғи-энергетика ресурсларини истеъмол қиладиган маиший техника асбоб-анжомларини белгиланган тартибда сертификатлаштириш;
иссиқлик таъминоти тармоқларида, шунингдек бинолар ва иншоотларда иссиқлик ҳимоя қилинишини яхшилаш;
истеъмолчиларда иссиқлик энергияси (иссиқ сув) сарфини ўлчаш асбобларини тўлиқ ўрнатиш;
халқаро молия институтларининг ҳамда хорижий ва маҳаллий инвесторларнинг маблағларини жалб этиш;
мавжуд бинолар ва иншоотларни мукаммал таъмирлашда уларни янги бинолар ва иншоотларга нисбатан қўлланиладиган талабларга мувофиқ марказлаштирилган иссиқлик таъминоти тизимидан ажратиш.
энергия аудити натижалари бўйича ташкилий-техник тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
энергия аудити натижалари бўйича ташкилий-техник тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш;
интеграциялашган ахборот-таҳлил тизими маълумотлари асосида иқтисодиёт тармоқлари ҳамда фаолият турлари бўйича энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш юзасидан мунтазам мониторинг олиб бориш;
махсус ваколатли давлат органи томонидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини оширишга доир мақсадли кўрсаткичларни (индикаторларни) соҳалар бўйича шакллантириш;
Норматив даражадан юқори бўлган энергетика ресурсларини талаб қиладиган ҳамда ҳисобга олиш, назорат қилиш ва тартибга солиш қурилмалари режалаштирилмаган саноат, жамоат ҳамда турар жой биноларини қуриш лойиҳаларини тасдиқлашга йўл қўйилмайди.
Ёқилғи-энергетика ресурслари истеъмоли нормаларини белгилашнинг ягона услубий ва ташкилий принципларини ишлаб чиқиш махсус ваколатли давлат органи томонидан амалга оширилади.
ёқилғи-энергетика ресурсларидан самарали фойдаланиш, меҳнат жамоаларининг энергияни тежаш ва энергия самарадорлигини оширишга қизиқишини кучайтириш чораларини кўриш;
энергетика паспортларида мавжуд бўлган ахборотга ишлов бериш, уни қайта ишлаш тизимлаштириш ва таҳлил қилиш жараёнида олинган маълумотларни;
энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини оширишга доир норматив ҳуқуқий ҳужжатларни;
Энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш соҳасидаги давлат ахборот тизимига киритилган маълумотлар махсус ваколатли давлат органининг Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги расмий веб-сайтига мажбурий тартибда жойлаштирилади ҳамда ҳар чоракда бир марта Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибга мувофиқ янгиланади.
энергия истеъмолчиларини етказиб бериладиган энергиядан, шу жумладан қайта тикланувчи энергия манбаларидан оқилона фойдаланганда рағбатлантирилиши тўғрисида хабардор қилиш дастурини ишлаб чиқиш;
Ишлаб чиқарувчи, етказиб берувчи ҳамда сотувчилар томонидан сифати белгиланган талабларга мувофиқ бўлмаган нефть, газ конденсати, нефть маҳсулотлари ва суюлтирилган углеводород газини реализация қилиш — сифати белгиланган талабларга жавоб бермайдиган реализация қилинган товар қийматининг эллик фоизи миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш соҳасидаги давлат назорати органларининг тегишли рухсатномаси ва хулосасисиз табиий газдан фойдаланиш қурилмаларида синов-созлаш ишларини амалга ошириш — ишларни амалга оширган юридик шахсларга ишга тушириш-созлаш ишлари ҳисобланган ҳажмининг ўн фоизи миқдорида жарима солишга ҳамда барча ишларни тўхтатиб, истеъмолчини (қурилмани) газ тармоғидан узишга сабаб бўлади.
Ёқилғи-энергетика ресурслари истеъмолчилари томонидан электр ёритгичлардан қонунчиликда белгиланган нормалардан ортиқча, ишлаб чиқариш зарурияти бўлмаган ҳолда фойдаланиш, шунингдек ҳудудларни куннинг ёруғ даври давомида мақсадсиз ёритиш — нормадан ортиқча ёки куннинг ёруғ даврида фойдаланилган электр энергияси қийматининг эллик фоизи миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Ёқилғи-энергетика ресурслари истеъмолчилари томонидан иссиқликдан фойдаланувчи ускуналардан ва иссиқлик тармоқларидан техник жиҳатдан фойдаланиш қоидаларида белгиланган талабларга жавоб бермайдиган техник ҳолатда фойдаланиш — мазкур ускуна томонидан истеъмол қилинадиган, узатиладиган ёки ўзгартириладиган иссиқлик энергиясининг ўртача ойлик миқдори қийматининг беш фоизи миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш соҳасидаги давлат назорати органларининг ваколатли шахслари томонидан ушбу модданинг иккинчи қисмига мувофиқ тузилган далолатнома ҳамда ушбу шахсларнинг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан белгиланган тартибда юқори турувчи органга ёки судга шикоят қилиниши мумкин.
Агар энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш соҳасида биринчи марта ҳуқуқбузарлик содир этган хўжалик юритувчи субъект йўл қўйилган ҳуқуқбузарликни ихтиёрий равишда бартараф этган ва етказилган зарарнинг ўрнини тўлиқ қоплаган бўлса, молиявий санкция қўлланилмайди.
энергиядан оқилона фойдаланиш соҳасидаги халқаро лойиҳаларда иштирок этиш;
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;