Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг
Қарори
«ЭНЕРГИЯДАН ОҚИЛОНА ФОЙДАЛАНИШ ТЎҒРИСИДА»ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИНИ АМАЛГА КИРИТИШ ТАРТИБИ ҲАҚИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 7 августдаги ЎРҚ-940-сонли «Энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш тўғрисида»ги Қонунига асосан 2024 йил 9 ноябрдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарор қилади:
1. «Энергиядан оқилона фойдаланиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни матбуотда эълон қилинган кундан эътиборан амалга киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳукумат қарорларини «Энергиядан оқилона фойдаланиш тўғрисида»ги Қонунга мувофиқлаштирсин, вазирликлар ва идоралар мазкур Қонунга зид бўлган ўз норматив ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
3. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикасининг қонунлари «Энергиядан оқилона фойдаланиш тўғрисида»ги Қонунга мувофиқлаштирилгунига қадар Ўзбекистон Республикаси амалдаги қонун ҳужжатларининг ушбу Қонунга зид бўлмаган қисми қўлланилаверади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Раиси Э. ХАЛИЛОВ
Тошкент ш.,
1997 йил 25 апрель,
413-I-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й.,4-5-сон, 119-модда)