05.08.2024 йилдаги 481-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 05.08.2024 йилдаги 481-сон
Kuchga kirish sanasi
06.08.2024
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўсимликларни ҳимоя қилиш соҳасидаги лицензиялаш ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни бериш билан боғлиқ айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг «Ўсимликларни ҳимоя қилиш тўғрисида»ги, «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик соҳасидаги мажбурий талабларни қисқартириш ҳамда лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 9 январдаги ПФ-8-сон Фармони ҳамда «Республикада кимё саноати маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини кенгайтиришда маҳаллий тадбиркорларни кенг жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 11 январдаги ПҚ-17-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) Минерал ўғитларни ва ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситаларни олиб кириш учун рухсатнома олиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) Минерал ўғитларни ва ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситаларни Ўзбекистон Республикасига олиб киришда кўрикдан ўтказиш, ўрганиш ва таҳлил қилиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) Минерал ўғитларни ва ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситаларни муомаладан чиқариш ҳамда йўқ қилиш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сон қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисида ягона низомга 4-иловага мувофиқ қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимча киритилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

ўсимликларни ҳимоя қилиш соҳасидаги лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни жисмоний ҳамда юридик шахсларнинг мурожаатларига асосан махсус электрон тизим орқали расмийлаштириш;

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
минерал ўғитларни ва ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситаларнинг улгуржи ҳамда чакана савдоси бўйича фаолиятни амалга ошириш учун лицензиялаш паспортини тасдиқлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси билан биргаликда 2024 йил 1 октябрга қадар минерал ўғитларни ва ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситаларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида айланмасини ва бу борадаги халқаро тажрибани таҳлил қилиб, Мажбурий рақамли маркировкалаш жорий этиладиган ҳамда тажриба лойиҳалари амалга ошириладиган айрим турдаги маҳсулотлар рўйхатига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси билан биргаликда икки ой муддатда ўсимликларни ҳимоя қилиш соҳасидаги хавф-хатарларни таҳлил қилиб, хавфларни бошқаришга асосланган танлаб олишнинг автоматлаштирилган механизмини шакллантирсин ва амалиётга жорий этилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ушбу қарорнинг 1-2-бандлари мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан олти ой ўтгач кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ўринбосари Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2024 йил 5 август,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
481-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 5 августдаги 481-сон қарорига

1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Минерал ўғитларни ва ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситаларни олиб кириш учун рухсатнома олиш тартиби тўғрисидаги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

НИЗОМ

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Мазкур Низом минерал ўғитлар ва ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситаларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш учун рухсатнома бериш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ААТ — Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигининг автоматлаштирилган ахборот тизими;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
рухсатнома — минерал ўғитларни ва ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситалар (кейинги ўринларда — минерал ўғитлар ва кимёвий воситалар)ни мазкур Низомда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришга рухсат берилганлигини тасдиқловчи ҳужжат;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
талабгор — минерал ўғитлар ва кимёвий воситаларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш учун рухсатнома олиш мақсадида мурожаат қилган жисмоний ва юридик шахс.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Рухсатнома Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) томонидан берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Рухсатнома талаб этиладиган минерал ўғитлар ва кимёвий воситаларнинг рўйхати мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Минерал ўғитлар ва кимёвий воситалар Ўзбекистон Республикаси ҳудудига Минерал ўғитларни ва ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситаларнинг улгуржи ҳамда чакана савдосини амалга ошириш учун лицензияга эга ёки ўз эҳтиёжлари учун ишлатадиган жисмоний ва юридик шахслар томонидан олиб кирилади.

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Минерал ўғитлар ва кимёвий воситаларни ўз эҳтиёжлари учун олиб кирган жисмоний ва юридик шахслар улардан ўзларига тегишли ер майдонларида ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланадилар. Бунда, улар билан улгуржи ёки чакана савдо амалга оширилиши тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Жисмоний ва юридик шахслар томонидан рухсатномада белгиланган талаб ва шартларга риоя этилиши Агентлик ва Қорақалпоғистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармалари (кейинги ўринларда — ҳудудий бўлинмалар) томонидан назорат қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Рухсатнома Ўзбекистон Республикаси ҳудудига хорижий мамлакатлардан сифатсиз, қалбакилаштирилган, Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилмаган минерал ўғитлар ва кимёвий воситаларни, шунингдек, уларнинг ғайриқонуний нусхаларини олиб киришдан муҳофаза этиш мақсадида берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Агентлик талабгорлар томонидан рухсатнома олиш учун зарур бўлган маълумотларни расмий веб-сайтига, «Ягона дарча» божхона ахборот тизими ҳамда ААТга жойлаштиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Рухсатнома ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ схема бўйича берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Рухсатномани беришга оид талаблар ва шартлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Қуйидагилар рухсат беришга оид талаблар ва шартлар ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ушбу Низомнинг 3-иловаси билан тасдиқланган паспорт (кейинги ўринларда — Паспорт)нинг 9-бандида келтирилган талаблар ва шартларга риоя этилиши шартлиги ҳамда уларни бажариш бўйича мажбуриятни ўз зиммасига олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
рухсатномани олиш, қайта расмийлаштириш ва муддатини узайтириш учун тақдим этиладиган маълумотларнинг ишончлилигини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юридик шахс бўлган талабгорнинг номи, юридик манзили ўзгарганлиги рўйхатдан ўтказилгандан сўнг ёки филиал ва ваколатхона очилгандан сўнг ваколатли органга ўн иш куни ичида «Ягона дарча» божхона ахборот тизими ёки ААТдаги шахсий кабинети орқали мурожаат қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

жисмоний шахс бўлган талабгорнинг унга давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақида берилган гувоҳномада кўрсатилган фамилияси, исми, отасининг исми ёки фаолият кўрсатадиган жойи ўзгарган тақдирда, тадбиркорлик субъекти қайта рўйхатдан ўтгандан кейин беш иш кунида «Ягона дарча» божхона ахборот тизими ёки ААТ орқали мурожаат қилиш.

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Паспортнинг 9-бандида ушбу бандга қўшимча равишда минерал ўғитлар ва кимёвий воситаларни олиб кириш фаолиятини амалга ошириш (ҳаракатларни бажариш) учун алоҳида талаб ва шартлар белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Рухсатнома олиш учун ариза бериш ва уни кўриб чиқиш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Талабгор ёки унинг номидан иш юритиш ваколатига эга бўлган шахслар электрон рақамли имзосидан (кейинги ўринларда — ЭРИ) фойдаланган ҳолда (талабгор — жисмоний шахслар учун ЭРИ ўрнига Мобил-ID тизимидан ҳам фойдаланиш мумкин) рухсатномани олиш учун «Ягона дарча» божхона ахборот тизими орқали ариза юборади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аризага Паспортнинг 5-бандида назарда тутилган ҳужжат ва маълумотлар илова қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ариза талабгордан «Ягона дарча» божхона ахборот тизимига интеграция қилинган ААТ орқали электрон шаклда, талабгорнинг ЭРИ билан тасдиқланган ҳолда қабул қилинади ва рўйхатдан ўтказилганлигини тасдиқловчи тегишли ҳужжат (белги) автоматик равишда талабгорга юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Талабгордан ушбу Низомнинг 10-банди ва Паспортнинг 5-бандида назарда тутилмаган ҳужжатларни ва маълумотларни талаб қилиш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Аризани кўриб чиқиш учун талабгордан базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида йиғим ундирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Ариза кўриб чиқилганлиги учун йиғим суммаси Агентликнинг ҳисобварағига ўтказилади.

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аризани кўриб чиқиш учун тўланган йиғим талабгор аризасидан воз кечган тақдирда ёки ариза кўриб чиқилгандан сўнг рухсатнома бериш рад этилган тақдирда талабгорга қайтарилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Аризага киритилган маълумотлар ААТ орқали идоралараро ҳамкорлик тизимларида мавжуд маълумотлар асосида дастлаб автоматик равишда таққосланади ва текширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ариза қуйидаги ҳолларда автоматик равишда қабул қилинмайди:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
нотўғри ёки ёлғон маълумотлар киритилганлиги ААТ орқали аниқланганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мазкур Низомнинг 12-бандида назарда тутилган йиғим тўланмаганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
рухсатнома беришга оид талаб ва шартларга риоя этилиши тасдиқланмаганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Минерал ўғитларни ва ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситаларнинг улгуржи ҳамда чакана савдоси учун лицензия мавжуд бўлмаганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
рухсатномалар реестрида талабгорнинг айни бир хил фаолият бўйича киритилган ва амалда бўлган рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжати мавжуд бўлган тақдирда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
талабгорнинг айни бир хил фаолиятни ёки ҳаракатни амалга ошириши муайян муддатга тўхтатилганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

талабгор томонидан рухсатнома бўйича танланган фаолиятни амалга ошириш ва/ёки ҳаракат суднинг қарорига асосан муайян муддатга тақиқланганда.

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур бандда кўрсатилганлардан ташқари бошқа асослар билан аризани қабул қилмасликка йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Рухсатнома ушбу Низомга 4-иловада келтирилган шакл бўйича расмийлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Рухсатнома ўн икки ой муддатга тақдим қилинади, агар талабгор томонидан ўн икки ой муддатда минерал ўғитлар ва кимёвий воситалар олиб кирилмаган тақдирда, рухсатноманинг амал қилиш муддати тўхтатилади ва янги рухсатнома олиш учун қайта ариза берилади.

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Рухсатномани бериш ёки беришни рад этиш тўғрисидаги қарор Агентликка ариза келиб тушган кундан бошлаб беш иш куни давомида қабул қилинади ва қарорга мувофиқ тегишли ҳужжат ҳақида талабгорга ААТ орқали электрон шаклда хабар берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Қуйидагилар рухсатномани беришни рад этиш учун асос бўлади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
рухсатнома берилиши учун Паспортнинг 5-бандида назарда тутилган ҳужжатлар ва маълумотларнинг талабгор томонидан тўлиқ бўлмаган ҳажмда тақдим этилганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
талабгорнинг рухсатнома беришга доир талаблар ва шартларга мувофиқ эмаслиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
талабгор томонидан тақдим этилган ҳужжатларда нотўғри ёки ёлғон маълумотларнинг мавжудлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олиб кирилиши режалаштирилган маҳсулотнинг яроқлилик муддати Ўзбекистон Республикасига олиб кириладиган даврдан бошлаб олти ойдан кам эканлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агентлик ёки соҳа юзасидан Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳамда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси томонидан ўтказиладиган ўрганишлар, тадқиқотлар, текширувлар ёки бошқа илмий ва техник баҳолашлар якунлари бўйича асосланган салбий хулоса олиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Мазкур банднинг иккинчи-бешинчи хатбошиларида белгиланган рухсатномани беришни рад этиш учун асосларнинг бартараф этилишига муддат берилиши назарда тутилади.

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бошқа асосларга кўра, шу жумладан, рухсатномани беришни мақсадга мувофиқ эмас деган сабаблар билан рад этишга йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

17. Рухсатномани бериш рад этилганлиги ҳақидаги хабарнома талабгорга электрон шаклда рад этиш сабаблари, қонунчилик ҳужжатларининг аниқ нормалари ва талабгор кўрсатилган сабабларни бартараф этиб, такроран кўриб чиқиш учун ҳужжатларни тақдим этиши мумкин бўлган муддат белгиланган ҳолда юборилади.

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Талабгор рад этиш сабабларини бартараф этиб, ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш учун тақдим этиши мумкин бўлган муддат рухсатномани бериш рад этилганлиги ҳақидаги ёзма хабарнома олинган кундан эътиборан ўн иш кунидан кам бўлмаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Талабгор рухсатномани беришни рад этиш учун асос бўлган сабабларни белгиланган муддатда бартараф этган тақдирда, ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш, рухсатномани бериш ёки беришни рад этиш талабгордан рад этиш сабаблари бартараф этилганлигини тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар олинган кундан эътиборан беш иш куни ичида Агентлик томонидан такроран кўриб чиқилади. Ариза такроран кўриб чиқилганлиги учун йиғим ундирилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Ҳужжатларни такроран кўриб чиқишда ариза берувчига илгари ёзма хабарномада баён қилинмаган рад этиш сабаблари Агентлик томонидан келтирилишига йўл қўйилмайди, илгари кўрсатилган сабаблар бартараф этилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар билан боғлиқ рад этиш сабабларининг келтирилиши бундан мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

20. Рухсатномани бериш рад этилганлиги ҳақидаги хабарномада кўрсатилган муддат ўтгандан кейин талабгор томонидан топширилган ариза янги топширилган ҳисобланади ва Агентлик томонидан умумий асосларда кўриб чиқилади.

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Талабгор рухсатнома бериш рад этилганлиги, шунингдек, Агентлик мансабдор (ваколатли) шахсининг ҳаракати (ҳаракатсизлиги) юзасидан белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Рухсатномани қайта расмийлаштириш, унинг муддатини узайтириш ва ўзгартириш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Рухсатноманинг амал қилиш муддати тугагач, у талабгор аризасига кўра қўшимча ўн икки ой муддатгача узайтирилиши мумкин. Рухсатноманинг амал қилиш муддатини узайтириш ҳақидаги ариза Агентликка мазкур ҳужжатнинг амал қилиш муддати тугагунига қадар топширилиши керак. Рухсатноманинг амал қилиш муддати йиғим ундирилмаган ҳолда узайтирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Рухсатнома олган юридик шахслар қайта рўйхатдан ўтганда, унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарганда, беш иш куни давомида Агентликка рухсатномани қайта расмийлаштириш тўғрисидаги аризани кўрсатилган маълумотларнинг тасдиқловчи ҳужжатларини илова қилган ҳолда топшириши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Рухсатнома олган жисмоний ва юридик шахслар рўйхатдан ўтказилганлиги ҳақида берилган гувоҳномада кўрсатилган фамилияси, исми, отасининг исми ёки фаолият кўрсатадиган жойи ўзгарган тақдирда, беш иш куни давомида Агентликка рухсатномани қайта расмийлаштириш тўғрисидаги аризани кўрсатилган маълумотларни тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда топшириши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Рухсатнома қайта расмийлаштирилгунига қадар уни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза берган жисмоний ва юридик шахслар ёхуд уларнинг ҳуқуқий вориси рухсатномани қайта расмийлаштириш тўғрисида берилган, қабул қилиб олинган санаси ҳақида Агентликнинг белгиси қўйилган ариза асосида унда кўрсатилган ҳаракатни ва (ёки) фаолиятни амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

26. Рухсатнома қайта расмийлаштирилганда Агентлик томонидан рухсатномалар реестрига тегишли ўзгартиришлар киритилади. Рухсатнома аризага тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда, Агентлик томонидан қабул қилиб олинган кундан эътиборан беш иш куни давомида қайта расмийлаштирилади.

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Рухсатномани қайта расмийлаштириш учун ариза берувчиларнинг рухсатномани бериш тўғрисидаги аризаси Агентлик томонидан кўриб чиқилганда ва рухсатнома қайта расмийлаштириб берилганда, мазкур Низомнинг 12-бандида назарда тутилган йиғимнинг ярми ундирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-боб. Рухсатноманинг амал қилишини тўхтатиб туриш, бекор қилиш ва тугатиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Рухсатноманинг амал қилишини тўхтатиб туриш, бекор қилиш ва тугатиш «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 32, 33 ва 34-моддаларида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-боб. Рухсатномалар реестрини юритиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Агентлик рухсатномалар реестрини юритади ва уларни ўз расмий веб-сайтига жойлаштиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Рухсатномалар реестрида қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
рухсатнома берилган юридик шахслар тўғрисидаги асосий маълумотлар: номи, уларнинг ташкилий-ҳуқуқий шакли, жойлашган жойи (почта манзили), телефон рақами;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
рухсатнома берилган сана ва рақами;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
рухсатноманинг амал қилиш муддати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
рухсатномани қайта расмийлаштиришнинг ҳамда амал қилиш муддатини узайтиришнинг асоси ва санаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
рухсатноманинг амал қилишини тўхтатиш ва тиклаш учун асос ва сана;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

рухсатномани бекор қилишнинг асоси ва санаси;

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
рухсатноманинг амал қилишини тўхтатиб туриш, бекор қилиш ва тугатиш, қайта расмийлаштиришнинг ҳамда бекор қилишнинг асослари ва санаси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Рухсатномалар реестридаги маълумотлар очиқ ҳисобланади ҳамда ушбу реестр «Ягона дарча» божхона ахборот тизими орқали расмийлаштирилган рухсатномалар асосида «реал вақт» режимида шаклланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7-боб. Якунловчи қоида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Минерал ўғитларни ва ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситаларни олиб кириш учун рухсатнома олиш тартиби тўғрисидаги низомга

1-ИЛОВА

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасига олиб кириладиган минерал ўғитларни ва ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситаларнинг рўйхати
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

ТИФ ТН кодлари

Номланиш

Минерал ўғитлар

*2814 20 000 0 дан

*2827 10 000 0 дан

*2834 29 800 0 дан

3102 дан

Азотли ўғитлар

*2510 20 000 0 дан

*2835 25 000 0 дан

*2835 26 000 0 дан

3103 дан

Фосфорли ўғитлар

*2827 39 850 0 дан

*2833 29 800 0 дан

3104 дан

Калийли ўғитлар

*2834 21 000 0 дан

*2835 24 000 0 дан

3105 дан

Таркибида икки ёки учта озуқа моддалари бўлган минерал ёки кимёвий ўғитлар:

азот, фосфор ва калий;

бошқа ўғитлар;

брутто оғирлиги 10 кг дан ошмаган таблетка ёки аналог шаклидаги ёки қадоқланган мазкур гуруҳ товарлари.

*2810 00 дан

*2827 дан

*2833 дан

*2840 дан

*2841 70 000 0 дан

Микроўғитлар

Ўсимликларни ҳимоя қилишда қўлланиладиган кимёвий воситалар

2903 39 110 0

бромметан (метилбромид)

3808

Чакана савдо учун шакл ёки қадоқларга, тайёр препарат ёки маҳсулотлар сифатида қадоқланган инсектицидлар, родентицидлар, фунгицидлар, гербицидлар, ўсимликлар ўсишини бошқарувчи воситалар, дезинфекция воситалари ва уларга аналог воситалар (масалан, олтингугурт билан ишланган ленталар, таёқлар ва шамлар, чивин қоғози);

- ушбу товар гуруҳининг 1 субпозициясида кўрсатилган товарлар;

3808 52 000 0

- ДДТ (ISO) (клофенотан (INN)), нетто вазни 300 г дан кўп бўлмаган қадоқларда;

3808 59 000

-- бошқалар;

3808 59 000 1

--- таркибида 4,6-динитро-о-крезол (ДНОК (ISO)) ёки унинг тузлари ёки трибутил бирикмалари ёхуд бу моддалар аралашмалари бўлган;

--- бошқалар;

3808 59 000 2

---- алдикарб (ISO) ёки пента ва октабромобифенил оддий эфирлари ёки перфтороктансульфон кислотаси ва унинг тузлари, ёки перфтороктансульфонамидлар ёхуд перфтороктансульфонил-флоридларни ўз ичига олган инсектицидлар;

3808 59 000 3

--- алахор (ISO) ёки азинофосметил (ISO) ёки эндосульфан (ISO) ўз ичига олган инсектицидлар;

3808 59 000 4

--- таркибида алахлор (ISO) ёки алдикарб (ISO), азинфосметил (ISO), эндосульфан (ISO), пента ва октабромдифенил оддий эфирлари ёки пентафтороктансульфон кислотаси ва унинг тузлари ёки перфтороктансульфонамидлар ёки перфтороктансульфонил-фторид бўлган фунгицидлар;

3808 59 000 5

--- таркибида алахлор (ISO) ёки алдикарб (ISO), азинфосметил (ISO), эндосульфан (ISO), пента ва октабромдифенил оддий эфирлари ёки пентафтороктансульфон кислотаси ва унинг тузлари ёки перфтороктансульфонамидлар ва перфтороктансульфонил-фторид бўлган гербицидлар

3808 59 000 8

--- таркибида алахлор (ISO) ёки алдикарб (ISO), азинфосметил (ISO), эндосульфан (ISO), пента ва октабромдифенил оддий эфирлари ёки пентафтороктансульфон кислотаси ва унинг тузлари, перфтороктансульфонамидлар ёки перфтороктансульфонилфторид бўлган родентицидлар;

3808 59 000 9

--- бошқалар;

--- ушбу товар гуруҳининг 2 субпозициясида кўрсатилган товарлар;

3808 61 000

-- нетто вазни 300 г дан кўп бўлмаган қадоқларда;

3808 61 000 1

--- таркибида альфа-циперметрин (ISO), бифентрин (ISO), цифлутрин (ISO), дельтаметрин (INN, ISO), этофенпрокс (INN) ёки лямбда-цигалотрин (ISO) бўлган;

3808 61 000 2

--- таркибида хлорфенапир (ISO) бўлган;

3808 61 000 3

--- таркибида бендиокарб (ISO), фенитротион (ISO), малатион (ISO), пиримифос-метил (ISO) ёки пропоксур (ISO) бўлган;

3808 62 000

--- нетто вазни 300 г дан кўп бўлган, лекин 7,5 кг дан кўп бўлмаган қадоқларда:

3808 62 000 1

--- таркибида альфа-циперметрин (ISO), бифентрин (ISO), цифлутрин (ISO), дельтаметрин (INN, ISO), этофенпрокс (INN) ёки лямбда-цигалотрин (ISO) бўлган;

3808 62 000 2

--- таркибида хлорфенапир (ISO) бўлган;

3808 62 000 3

--- таркибида бендиокарб (ISO), фенитротион (ISO), малатион (ISO), пиримифос-метил (ISO) ёки пропоксур (ISO) бўлган;

3808 69 000

-- бошқалар;

3808 69 000 1

--- таркибида альфа-циперметрин (ISO), бифентрин (ISO), цифлутрин (ISO), дельтаметрин (INN, ISO), этофенпрокс (INN) ёки лямбда-цигалотрин (ISO) бўлган;

3808 69 000 2

--- таркибида хлорфенапир (ISO) бўлган;

3808 69 000 3

--- таркибида бендиокарб (ISO), фенитротион (ISO), малатион (ISO), пиримифос-метил (ISO) ёки пропоксур (ISO);

--- бошқалар;

3808 91

--- инсектицидлар:

3808 91 100 0

--- пиретроидлар асосида

3808 91 200 0

--- хлорланган углеводородлар асосида

3808 91 300 0

--- карбаматлар асосида

3808 91 400 0

--- форфорорганик бирикмалар асосида

3808 91 900 0

--- бошқалар

3808 92

--- фунгицидлар:

--- анорганик:

3808 92 100 0

---- мис бирикмалари асосида бўлган препаратлар

3808 92 200 0

---- бошқалар

--- бошқалар:

3808 92 300 0

---- дитиокарбаматлар асосида

3808 92 400 0

---- бензимидазоллар асосида

3808 92 500 0

---- диазоллар ёки триазоллар асосида

3808 92 600 0

---- диазинлар ёки морфолинлар асосида

3808 92 900 0

---- бошқалар

3808 93

-- гербицидлар, унувчанликни тўхтатувчи ва ўсимликлар ўсишни бошқарувчи воситалар:

--- гербицидлар:

3808 93 110 0

---- феноксифитогормонлар асосида

3808 93 130 0

---- триазинлар асосида

3808 93 150 0

---- амидлар асосида

3808 93 170 0

---- карбаматлар асосида

3808 93 210 0

---- динитроанилин ҳосилалари асосида

3808 93 230 0

---- карбамид, урацил ёки сульфонилкарбамид ҳосилалари асосида

3808 93 270 0

---- бошқалар

3808 93 300 0

--- унувчанликни тўхтатувчи воситалар

3808 93 900 0

--- ўсимликлар ўсишни бошқарувчи воситалар

3808 99

-- бошқалар:

3808 99 100 0

--- родентицидлар

3808 99 900 0

--- бошқалар

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

* Ушбу Низом талаблари ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун хомашё сифатида олиб келинадиган маҳсулотларга нисбатан татбиқ этилмайди (техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлиги тасдиқланиши бундан мустасно). Бунда талабгор томонидан товарлар ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун зарурлиги тўғрисида кафолат хати тақдим этилиши шарт.

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кафолат хатида белгиланган талабларга риоя этилиши ва маҳсулотлардан ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжи учун фойдаланилиши бўйича жавобгарлик тадбиркорлик субъекти зиммасига юкланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Минерал ўғитларни ва ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситаларни олиб кириш учун рухсатнома олиш тартиби тўғрисидаги низомга

2-ИЛОВА

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Минерал ўғитларни ва ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситаларни олиб кириш учун рухсатнома бериш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
СХЕМАСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддати

1-босқич

Талабгор (жисмоний ва юридик шахслар)

Рухсатномани олиш учун талабгорлар томонидан Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигига бевосита «Ягона дарча» тамойили асосида Низом билан белгиланган шаклга мувофиқ ариза ва талаб этиладиган барча ҳужжатлар ҳамда маълумотлар тақдим этилади.

Минерал ўғитларни ва ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситаларни Ўзбекистон Республикасига олиб кириш режалаштирилган кундан камида 30 кун аввал

2-босқич

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги

1. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги томонидан ариза кўриб чиқилиши учун талабгордан базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида йиғим ундирилади.

2. Талабгорнинг рухсатнома олиш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилади.

3. Аризани кўриб чиқиш натижалари бўйича рухсатнома расмийлаштириш ёки рухсатнома беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

4. Агентликнинг қарори билан расмийлаштирилган рухсатнома ёки уни беришни рад этиш тўғрисидаги қарор ҳақидаги хабарни талабгорга ААТ орқали электрон шаклда юборади.

5 иш куни давомида

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Минерал ўғитларни ва ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситаларни олиб кириш учун рухсатнома олиш тартиби тўғрисидаги низомга

3-ИЛОВА

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Минерал ўғитларни ва ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситаларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш учун рухсатнома

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПАСПОРТИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

1.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг номи:

Минерал ўғитларни ва ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситаларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш учун рухсатнома

2.

Амалга оширилиши учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш талаб этиладиган фаолият (ҳаракатлар):

Минерал ўғитларни ва ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситаларни олиб кириш

3.

Ариза берувчилар тоифаси:

Жисмоний ва юридик шахслар (талабгор)

4.

Рухсат этиш тартиб- таомиллари соҳасидаги ваколатли орган:

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги

5.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар:

Рухсатномани олиш учун минерал ўғитларни ва ўсимликларни ҳимоя қилишда қўлланиладиган кимёвий воситаларни Ўзбекистон Республикасига олиб кириш режалаштирилган кундан камида 30 кун аввал* талабгор томонидан қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

а) ариза. Аризада қуйидагилар кўрсатилади:

талабгорлар рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома ҳақидаги маълумотлар (жисмоний ва юридик шахслар) номи, рақами, берилган кун, ой, йил);

СТИР рақами;

Олиб кириш мақсади (савдо / ўз эҳтиёжи учун);

ТИФ ТН коди;

маҳсулотнинг савдо номи;

Фаол модда ва нисбати;

ишлаб чиқариш санаси;

яроқлилик муддати;

Физик хоссаси;

рўйхатга олинганлик тўғрисида гувоҳнома рақами;

миқдори ва лот (партия) рақами;

қадоқ тури ва ҳажми;

кафолатнома (минерал ўғитларнинг ва кимёвий воситаларнинг оригинал спецификацияси ҳамда махфий таркибига мувофиқ кафолатли ишлаб чиқарилганлиги тўғрисида ишлаб чиқарувчи томонидан бериладиган ҳужжат) ва таржимаси мавжудлиги;

маҳсулот ишлаб чиқарилган мамлакат;

ишлаб чиқарувчи ташкилий номи, жойлашган жойи (почта манзили) ва бошқа реквизитлари;

Олиб кириладиган божхона пости номи;

транспорт тури.

б) экспорт қилувчининг мувофиқлик сертификати ва таржимаси;

в) кафолатнома (минерал ўғитларнинг ва кимёвий воситаларнинг оригинал спецификацияси ҳамда махфий таркибига мувофиқ кафолатли ишлаб чиқарилганлиги тўғрисида ишлаб чиқарувчи томонидан бериладиган ҳужжат) ва таржимаси;

г) олиб кириладиган кимёвий воситаларнинг спецификацияси.

6.

Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори:

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари

7.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат берилганлиги учун ундириладиган йиғим миқдори:

Ундирилмайди

8.

Аризани кўриб чиқиш муддати:

5 иш куни

9.

Рухсат этишга оид талаб ва шартлар:

а) рухсатноманинг амал қилиш муддатида, минерал ўғитлар ва кимёвий воситалар олиб кирилмаган тақдирда, талабгор томонидан рухсатнома олиш учун қайта ариза берилади*;

б) минерал ўғитларни ва ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситаларнинг улгуржи ҳамда чакана савдоси бўйича фаолиятни амалга ошириш учун лицензияга эга бўлиш (ўз эҳтиёжлари учун олиб кирилаётган ҳолатлар бундан мустасно);

в) олиб кириладиган маҳсулотининг яроқлилик муддати маҳсулотнинг республикага кириб келиш вақтида олти ойдан кам бўлмаслиги шарт;

г) минерал ўғитлар ва кимёвий воситалар Ўзбекистон Республикаси ҳудудига ёпиқ ва изотермик, ташишга яроқли ва пломбаланган транспортда олиб кирилиши лозим*;

д) ўсимликларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига, шу жумладан, мазкур Низомга, минерал ўғитлар ва кимёвий воситаларни сақлаш, ташиш, ишлаб чиқариш ҳамда қўллаш қоидаларига риоя этиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифати ёмонлашувига ва атроф-муҳит ифлослантирилишига йўл қўймаслик;

е) минерал ўғитлар ва кимёвий воситалар билан боғлиқ ишларни хавфсиз амалга ошириш тўғрисидаги ахборотга риоя этиши;

ж) яроқсиз ҳолга келган ва (ёки) қўлланилиши тақиқланган минерал ўғитлар ва кимёвий воситаларни ҳамда уларнинг идишларини зарарсизлантиришга, утилизация қилишга, кўмиб ташлашга ва йўқ қилишга доир талабларга риоя этиш;

з) ўсимликлар карантини давлат инспектори томонидан ўз ваколати доирасида берилган зарур кўрсатмаларни бажариш, ўсимликларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик бузилиш ҳолатлари аниқланганда, белгиланган чекловлар ва кўрсатмаларга риоя қилиш;

и) Ўзбекистон Республикасига олиб кирилаётган минерал ўғитлар ва кимёвий воситаларни халқаро стандарт талабларига, савдо шартномаларида (битимларида) назарда тутилган шартларга жавоб беришига эришиш;

к) Ўзбекистон Республикасига экспорт қилувчи мамлакатлардан олиб кирилиши режалаштирилаётган минерал ўғитлар ва кимёвий воситаларни сифатсиз, қалбакилаштирилган, Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилмаган ғайриқонуний нусхаларининг олди-сотдисини амалга оширмаслик ҳамда кириб келиш хавфининг олдини олиш;

л) рухсатномани бериш натижасида ҳаракатларни ва (ёки) муайян фаолиятни амалга ошириш, инсонларнинг ҳаёти ва соғлиғига, шунингдек, ҳайвонот ва ўсимлик дунёси объектларига ҳамда уларнинг яшаш муҳитига хавф солмаслик чораларини кўриш;

м) минерал ўғитлар ва кимёвий воситаларни Ўзбекистон Республикасига олиб кириш вақтида рухсатнома талабларига мувофиқлиги юзасидан кўрикдан ўтказиш;

н) минерал ўғитлар ва кимёвий воситаларни Ўзбекистон Республикасига олиб киришда рухсатнома талабларига амал қилиш;

о) минерал ўғитлар ва кимёвий воситаларни хорижий мамлакатлардан қўл юки ёки багажда олиб кириш, почта жўнатмаларида юбориш, шунингдек бошқа юк билан олиб ўтиш тақиқланади*. Бунда тажриба-синов учун рухсатнома асосида почта жўнатмаларида юбориш мумкин.

10.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни беришда келишиладиган органлар:

Мавжуд эмас

11.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиш муддати:

Ўн икки ой

12.

Изоҳ:

*Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар.

Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Минерал ўғитларни ва ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситаларни олиб кириш учун рухсатнома олиш тартиби тўғрисидаги низомга

4-ИЛОВА

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

ГЕРБ

Ўзбекистон Республикаси

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги

Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги

Минерал ўғитларни ва ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган

кимёвий воситаларни Ўзбекистон Республикасига олиб кириш учун

РУХСАТНОМА

_______-сон

сана

Рухсатнома берилган жисмоний ва юридик шахснинг номи

СТИР рақами

Рухсатноманинг амал қилиш муддати

1.

ТИФ ТН коди *

1.

2.

...

2.

Маҳсулот савдо номи

1.

2.

...

3.

Фаол модда ва нисбати

1.

2.

...

4.

Ишлаб чиқарилган санаси

1.

2.

...

5.

Яроқлилик муддати

маҳсулотни республикага кириб келиш вақтида олти ойдан кам бўлмаслиги шарт!

6.

Физик хоссаси

1.

2.

...

7.

Рўйхатга олинганлик тўғрисида гувоҳнома рақами санаси

1.

2.

...

8.

Миқдори

1.

2.

...

9.

Қадоқнинг ҳажми

1.

2.

...

10.

Маҳсулот ишлаб чиқарилган мамлакат

1.

2.

...

11.

Ишлаб чиқарувчи корхона номи, манзили, алоқа рақамлари

12.

Олиб кириладиган ТИФ божхона пости номи

13.

Олиб кириладиган маҳсулотлар рақамли маркировкаланган бўлиши талаб этилади*

Ҳужжатларнинг

ҳақиқийлигини

тасдиқловчи

QR-код

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
изоҳ: 13-банд 2026 йил 1 майдан амал қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* олиб кириладиган маҳсулотларни рақамли маркировкалаш учун «Asl belgisi» маҳсулотларни маркировкалаш ва кузатиб бориш миллий ахборот тизими операторига ариза билан мурожаат қилинади.
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 8 апрелдаги 203-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.04.2025 й., 09/25/203/0313-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 5 августдаги 481-сон қарорига

2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Минерал ўғитларни ва ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситаларни Ўзбекистон Республикасига олиб киришда кўрикдан ўтказиш, ўрганиш ва таҳлил қилиш тартиби тўғрисидаги

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Мазкур Низом минерал ўғитларни ва ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситаларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда қонунчиликда белгиланган талаб ва шартларга риоя этилганлигини кўрикдан ўтказиш, ўрганиш ва таҳлил қилиш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ААТ — Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигининг автоматлаштирилган ахборот тизими;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агентлик — Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кўрик далолатномаси — ўсимликлар карантини давлат инспектори томонидан Ўзбекистон Республикасига олиб кирилиши белгиланган минерал ўғитларнинг ва ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситалар (кейинги ўринларда — минерал ўғитлар ва кимёвий воситалар)нинг қонунчилик талабларига мувофиқлиги юзасидан ўтказилган кўрик натижасида расмийлаштириладиган ҳужжат;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
рухсатнома — Минерал ўғитларни ва ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситаларни олиб киришга рухсатнома олиш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган тартибда минерал ўғитлар ва кимёвий воситаларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришга Агентлик томонидан рухсат берилганлигини тасдиқловчи ҳужжат;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хабар берувчи — минерал ўғитлар ва кимёвий воситаларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш вақтида уларнинг рухсатнома талабларига мувофиқлиги юзасидан кўрикдан ўтказиш учун мурожаат қилувчи жисмоний ва юридик шахслар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўсимликлар карантини давлат инспектори — Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигининг, Қорақалпоғистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармалари (кейинги ўринларда — ҳудудий бўлинмалар)нинг, туман (шаҳар) ўсимликлар карантини ва ҳимояси бўлимлари (кейинги ўринларда — туман/шаҳар бўлимлари)нинг агрономлари, ўсимликлар карантини бўйича ташқи иқтисодий фаолият чегара пунктларидаги, ўсимликлар карантини бўйича давлатлараро чегара пунктларидаги, республика ички автомобиль йўлларидаги, темир йўл станцияларидаги, аэропортлардаги, дарё портидаги ўсимликлар карантини чегара пунктларининг, шунингдек, почтамтдаги ўсимликлар карантини пунктининг мудирлари ҳамда агрономлари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилиши белгиланган минерал ўғитлар ва кимёвий воситалар қонунчилик талабларига мувофиқлиги юзасидан ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схемага асосан кўрикдан ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида минерал ўғитлар ва кимёвий воситаларни олиб кириш, сақлаш, ташиш, реализация қилиш ва улардан фойдаланиш юзасидан белгиланган қоида ҳамда тартибларга, мазкур воситалар қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ва атроф-муҳитга салбий таъсири юзасидан назорат ўрнатилган тартибда риоя этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Дастлабки кўрикдан ўтказиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Минерал ўғитлар ва кимёвий воситалар Ўзбекистон Республикасига олиб кириш вақтида дастлабки кўрикдан ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Кўрикдан ўтказиш учун хабар берувчи томонидан минерал ўғитлар ва кимёвий воситаларни олиб киришдан камида уч иш куни олдин Агентликка ушбу Низомга 2-иловадаги шаклга мувофиқ ААТ орқали электрон хабар берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикасига минерал ўғитлар ва кимёвий воситалар Агентлик томонидан берилган рухсатнома асосида олиб кирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ўзбекистон Республикасига олиб кирилаётган минерал ўғитлар ва кимёвий воситалар юкланган транспорт воситалари чегара масканларида ўсимликлар карантини давлат инспекторлари томонидан дастлабки кўрикдан ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ўзбекистон Республикаси чегара ўтказиш пунктларида дастлабки кўрик жараёнида транспорт воситалари ва уларнинг юк хоналари (махсус пломбаланган юкхоналар бундан мустасно) ўсимликлар карантини давлат инспектори талабига биноан, ушбу транспорт воситаларидаги ҳайдовчилар ёки юк эгалари иштирокида очиб кўрилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ўсимликлар карантини давлат инспектори томонидан чегара масканларида дастлабки кўрик ўтказишда рухсатноманинг мавжудлиги, амал қилиш муддати ААТ орқали текширилади, шунингдек, транспорт воситаларининг ташқи қисми, муҳрланмаган бошқа кимёвий воситаларни яширин олиб кириши мумкин бўлган жойлар визуал кўрикдан ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўсимликлар карантини давлат инспектори кўрик натижаси ижобий бўлганда, минерал ўғитлар ва ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситаларни республика ҳудудига чегара ўтказиш пункти орқали олиб киришга рухсат беради ҳамда ААТда шу ҳақда белги қўяди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Кўрик натижасида рухсатнома мавжуд бўлмаган ёки унинг амал қилиш муддати ўтганлиги ёхуд минерал ўғитлар ва кимёвий воситаларнинг яширин равишда олиб кирилаётганлиги аниқланган тақдирда, ушбу воситалар ўсимликлар карантини давлат инспектори томонидан реэкспорт тартибида олиб чиқиб кетилишига оид ушбу Низомга 31-иловага мувофиқ шаклда икки нусхада далолатнома тузилади.
(11-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 12 июндаги 362-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2025 й., 09/25/362/0507-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Далолатноманинг бир нусхаси минерал ўғитлар ва кимёвий воситаларни олиб кирувчи юридик шахс вакили ёки жисмоний шахсга (унинг вакили ёки юкни қабул қилиб олувчи, ташувчига) берилади, иккинчи нусхаси ўсимликлар карантини давлат инспекторида қолади. Далолатнома тузилган вақтдан бошлаб 24 соат ичида Агентликка ААТ орқали хабар берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Ўзбекистон Республикасига минерал ўғитлар ва кимёвий воситаларни олиб киришда божхона органи билан келишилган хавфни бошқариш тизими орқали улар тасодифий танлов асосида иккиламчи кўрикдан ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Иккиламчи кўрикдан ўтказиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Иккиламчи кўрик:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўсимликларни ҳимоя қилиш ва бошқа қонунчиликни бузганлик тўғрисидаги мавжуд ахборотни текшириш учун;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

танлаб текшириш принципига риоя этган ҳолда хавфни бошқариш тизими асосида ўтказилади.

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда дастлабки кўрик давомида ўсимликлар карантини давлат инспектори томонидан иккиламчи кўрик ўтказиш хулосаси қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

14. Иккиламчи кўрик ўтказиш бўйича хулоса қабул қилинган вақтдан бошлаб, бир иш кунида хабар берувчи ААТ орқали базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида тўловни амалга оширган ҳолда, юкни божхона назорати остидаги омборга жойлаштириб, ўсимликлар карантини давлат инспекторини иккиламчи кўрикка жалб этиши шарт.

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Хабар берувчининг ААТ орқали минерал ўғитлар ва кимёвий воситаларни иккиламчи кўрикдан ўтказиш бўйича юборган мурожаати ўсимликлар карантини давлат инспектори томонидан уч иш куни ичида кўриб чиқилади ҳамда ушбу Низомга 3-иловадаги шаклга мувофиқ кўрик далолатномаси расмийлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Кўрик далолатномаси минерал ўғитлар ва кимёвий воситаларнинг белгиланган талабларга мувофиқлигини баҳолашга асос бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Минерал ўғитлар ва кимёвий воситаларнинг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини баҳоланиши қуйидаги ҳолатларда рад этилади ва хабар берувчи томонидан ўз маблағлари ҳисобидан республика ҳудудидан реэкспорт тартибида олиб чиқиб кетилиши таъминланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
рўйхатга олинган гувоҳномада кўрсатилган қўллаш доираси минерал ўғитлар ва кимёвий воситаларининг ўрам-қути ва ёрлиғидаги матнга мос келмаса;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
талабгор томонидан ҳар бир қадоғига рақамли маркировкаланмаганда;
(17-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 8 апрелдаги 203-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.04.2025 й., 09/25/203/0313-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
импорт қилиниши режалаштирилган маҳсулотни Ўзбекистон Республикасига кириб келган даврдан яроқлилик муддати олти ойдан кам бўлганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

лаборатория экспертизаси хулосасида давлат рўйхатига олинганлик тўғрисида гувоҳномада белгиланган таркибга номувофиқ деб баҳоланганда.

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу бандда назарда тутилмаган бошқа ҳолатларда минерал ўғитлар ва кимёвий воситаларнинг импорти рад этилишига йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Белгиланган тартибда аккредитациядан ўтган сертификатлаштириш органи мутахассиси томонидан талабгор (ёки унинг вакили) ҳамда ўсимликлар карантини давлат инспектори иштирокида минерал ўғитлар ва кимёвий воситаларнинг мувофиқлигини баҳолаш учун белгиланган тартибда ва белгиланган миқдорда намуна олади ва синов лабораториясига юборади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

19. Синов лабораториясида минерал ўғитлар ва кимёвий воситалар техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига ҳамда рўйхатга олинганлик тўғрисида гувоҳномада белгиланган таркибга мувофиқлиги баҳоланади.

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Лаборатория экспертизаси талаб этиладиган муддат қўлланмаларда белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Мазкур Низомнинг 17-бандида кузатилган ҳолатларнинг белгиланган муддатларда бартараф этилиши таъминланмаган тақдирда, минерал ўғитлар ва кимёвий воситалар ўсимликлар карантини давлат инспектори томонидан реэкспорт тартибида олиб чиқиб кетилишига оид ушбу Низомга 31-иловага мувофиқ шаклда икки нусхада далолатнома тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Далолатноманинг бир нусхаси минерал ўғитлар ва кимёвий воситаларни олиб кирувчи юридик шахс вакили ёки жисмоний шахсга (унинг вакили ёки юкни қабул қилиб олувчи, ташувчига) берилади, иккинчи нусхаси ўсимликлар карантини давлат инспекторида қолдирилади.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 12 июндаги 362-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2025 й., 09/25/362/0507-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Рақамли маркировка (матрик штрихли код) билан бошқариш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида минерал ўғитларни ва кимёвий воситаларни олиб кириш, сақлаш, ташиш, реализация қилиш ва улардан фойдаланиш «Asl belgisi» маҳсулотларни маркировкалаш ва кузатиб бориш миллий ахборот тизими (кейинги ўринда — рақамли маркировка) билан бошқарилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Олиб кириладиган минерал ўғитларни ва кимёвий воситалар рақамли маркировкаланган бўлиши талаб этилади. Бунда «Asl belgisi» маҳсулотларни маркировкалаш ва кузатиб бориш миллий ахборот тизими операторига ариза билан мурожаат қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Минерал ўғитлар ва кимёвий воситаларда ўтказилган кўрикда рақамли маркировкаланмаганлиги (ёки тўлиқ қўйилмаганлиги) аниқланганда, хабар берувчига рақамли маркировкалаш бўйича ўттиз кун муддат берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Хабар берувчи «Asl belgisi» маҳсулотларни маркировкалаш ва кузатиб бориш миллий ахборот тизими операторидан рақамли маркировка кодини олиб, маҳсулотнинг ҳар бир қадоғига қўйилишини таъминлайди. Мазкур Низомнинг 23-банди билан белгиланган ўттиз кун муддат ичида ушбу амалиёт бажарилмагани олиб киришнинг тўлиқ рад этилишига сабаб бўлади.
(4-боб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 8 апрелдаги 203-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.04.2025 й., 09/25/203/0313-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-боб. Минерал ўғитлар ва кимёвий воситаларни ўрганиш ҳамда таҳлил ишларини амалга ошириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

25. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида минерал ўғитлар ва кимёвий воситаларни олиб кириш, сақлаш, ташиш, реализация қилиш ва улардан фойдаланиш юзасидан белгиланган қоида ҳамда тартибларга риоя этилиши, мазкур воситалар қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва атроф-муҳитга салбий таъсири юзасидан ўрганиш ҳамда таҳлилий ишлар бевосита Агентлик томонидан ташкил этилади.

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Агентлик томонидан ўрганиш ҳамда таҳлилий ишлар амалга оширилишида санитария-эпидемиологик ва экологик хавфсизлик юзасидан назорат талаб этилган тақдирда, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳамда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси органлари мансабдор шахслари жалб қилиниши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Минерал ўғитлар ва кимёвий воситалар бўйича ўрганиш ҳамда таҳлил ишлари қуйидаги жойларда амалга оширилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўсимликлар карантини чегара масканларида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
божхона омборлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

улгуржи ва чакана савдо объектларида (савдо расталари ва омборлар);

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
истеъмолчи омборларида.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Агентлик ва унинг ҳудудий бўлинмалари ҳамда туман/шаҳар бўлимларининг ўсимликлар карантини давлат инспектор(лар)и томонидан минерал ўғитлар ва кимёвий воситалар бўйича ўрганиш ва таҳлил ишлари давомида қуйидагилар текширилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) рўйхатга олинганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) таркиби, физик-кимёвий хусусиятлари ва сифатлилик даражаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) маркировкаси маҳсулотни таснифлаш, қадоқлаш ва маркировкалаш тўғрисидаги талабларга мувофиқлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) яроқлилик муддати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

д) тавсия этилган ўсимлик ва ўсимлик маҳсулотларига ножўя таъсири;

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
е) тавсия этилган зарарли организмларга нисбатан самарасизлиги ёки самарадорлиги паст ҳолатлари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Минерал ўғитлар ва кимёвий воситалардан қуйидагиларни аниқлашда таҳлил ишлари учун намуналар олинади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таркиби, физик-кимёвий хусусиятлари ва сифатлилик даражаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

тавсия этилган ўсимлик ва ўсимлик маҳсулотларига ножўя таъсири;

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
самарадорлиги.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Намуналар ўсимликлар карантини давлат инспектори томонидан белгиланган миқдорда олинади ва 4-иловадаги шаклга асосан уч нусхада намуна олиш тўғрисидаги далолатнома тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Далолатноманинг бир нусхаси ўсимликлар карантини давлат инспекторида, бир нусхаси аккредитациядан ўтган лабораторияга ҳамда бир нусхаси намуна олинган жойнинг масъул ходимига берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Минерал ўғитлар ва кимёвий воситалар ёрлиғи (маркировкаси) назоратдан ўтказилганда, ёрлиғи маҳсулотни таснифлаш, қадоқлаш ва маркировкалаш тўғрисидаги талабларга жавоб бермаган тақдирда, минерал ўғитлар ва кимёвий воситалардан мажбурий тартибда икки нусхадан намуна олинади, қўшимча тарзда 5-иловадаги шакл бўйича «Минерал ўғитлар ва ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситалар ёрлиғи (маркировкаси) назорати далолатномаси» расмийлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. Назорат мақсадида минерал ўғитлар ва кимёвий воситаларнинг лаборатория таҳлиллари фақатгина мазкур соҳада аккредитациядан ўтган лаборатория томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

33. Минерал ўғитларнинг сифати уларнинг рўйхатга олинганлик гувоҳномасида белгиланган таркиб ва хоссалари (техник стандарт ва/ёки анализ сертификати)га мувофиқлиги бўйича аниқланади.

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситаларнинг сифатини ўрганиш ва таҳлил қилиш мақсадида ўтказилган физик-кимёвий таҳлилларда 6-иловада кўрсатилган хусусиятлар аниқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

34. Минерал ўғитлар ва кимёвий воситаларнинг сифатини ўрганиш (таҳлил қилиш) давомийлиги таҳлил ўтказиш услубларига мувофиқ белгиланади.

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35. Минерал ўғитлар ва кимёвий воситаларнинг сифатини назорат қилиш бўйича ўтказилган таҳлил натижалари бўйича ҳисоботлар уч кундан кечиктирмай 7-иловалардаги шакллар асосида Агентликка юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36. Минерал ўғитлар ва кимёвий воситалар сифатини назорат қилиш бўйича ўтказиладиган лаборатория таҳлиллари натижаларида фаол моддалар миқдорида аниқланган кўрсаткичлар сифатни назорат қилиш мақсадида таҳлил қилинган минерал ўғитлар ва кимёвий воситаларга тааллуқли фаол моддалар миқдоридаги фарқлар мазкур Низомга 8-иловадаги ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 6 мартдаги 115-сон қарори билан тасдиқланган Кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини синовдан ўтказиш ҳамда рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги низомга 13-иловадаги рухсат этилган салбий оғиши доирасида бўлишига йўл қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
37. Ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситаларнинг физик хоссаларида рухсат этилган салбий оғишини қўллаш мезонларида Низомга 9-иловага мувофиқ тўғридан-тўғри қишлоқ хўжалигида назорат қилиш учун ишлатиладиган ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситалар бўйича рўйхатдан ўтган фаол модданинг тозалиги инобатга олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўрганиш давомида ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситаларнинг инсон саломатлиги ва атроф-муҳитга салбий таъсири мавжудлиги аниқланса, Агентлик томонидан маҳсулотни фойдаланишдан чиқариш тўғрисида қарор қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-боб. Якунловчи қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
38. Импорт қилиниши рад этилган минерал ўғитлар ва кимёвий воситалар уч ой муддатгача хабар берувчи томонидан реэкспорт тартибида олиб чиқиб кетилиши шарт.
(38-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 12 июндаги 362-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2025 й., 09/25/362/0507-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
39. Минерал ўғитлар ва кимёвий воситалар бўйича лаборатория текширувлари, тегишли экспертиза ўтказиш, рақамли маркировка кодини ишлаб чиқариш ёки юклаш ва ҳар бир қадоғига рақамли маркировка кодини қўйиш билан боғлиқ ҳамда реэкспорт тартибида олиб чиқиб кетилиши билан боғлиқ харажатлар хабар берувчи ҳисобидан қопланади.
(39-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 8 апрелдаги 203-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.04.2025 й., 09/25/203/0313-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
40. Ушбу Низомни қўллашда юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
41. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Минерал ўғитларни ва ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситаларни Ўзбекистон Республикасига олиб киришда кўрикдан ўтказиш, ўрганиш ва таҳлил қилиш тартиби тўғрисидаги низомга

1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Минерал ўғитларни ва ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситаларни олиб киришда кўрикдан ўтказиш

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
СХЕМАСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Босқичлар

муддати

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддати

1-босқич

Хабар берувчи (Жисмоний ва юридик шахслар)

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигига бевосита автоматлаштирилган ахборот тизими (ААТ) орқали белгиланган шаклга мувофиқ хабар беради.

Минерал ўғитларни ва кимёвий воситаларни Ўзбекистон Республикасига олиб киришдан камида 3 иш куни олдин

2-босқич

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги

1. Жисмоний ва юридик шахснинг хабарини кўриб чиқади.

2. Хабарни тааллуқли ўсимликлар карантини давлат инспекторига юборади.

3. Ўсимликлар карантини давлат инспектори томонидан кўрикдан ўтказиш, лаборатория таҳлиллари учун намуналар олинади.

4. Кўрик далолатномасини расмийлаштиради ва тақдим қилади.

Минерал ўғитларни ва ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситалар қайд этилган божхона пунктига келиб тушган санадан бошлаб 3 иш куни ичида*

Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* Лаборатория таҳлиллари ўтказилишига ҳамда рақамли маркировка коди қўйилишига талаб этиладиган муддатга қараб, бажариш 30 кунгача бўлган муддатгача ўзгариши мумкин.
(изоҳ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 8 апрелдаги 203-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.04.2025 й., 09/25/203/0313-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Минерал ўғитларни ва ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситаларни Ўзбекистон Республикасига олиб киришда кўрикдан ўтказиш, ўрганиш ва таҳлил қилиш тартиби тўғрисидаги низомга

2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Минерал ўғитларни ва ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситалар олиб кирилиши учун олдиндан хабар бериш шакли
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Олдиндан хабарнома санаси: 20___ й. «____» ____________.

(1) Жисмоний шахс ёки юридик шахс номи: __________

(2) Минерал ўғитларни ва ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситаларни олиб кириш учун берилган рухсатнома рақами ва санаси: __________

(3) олиб кирилиши қайд этилган пункт номи: __________

(4) Минерал ўғитларни ва ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситаларнинг савдо номи: __________

(5) Минерал ўғитларни ва ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситаларни рўйхатдан ўтказиш рақами: __________

(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 8 апрелдаги 203-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.04.2025 й., 09/25/203/0313-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Минерал ўғитларни ва ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситаларни Ўзбекистон Республикасига олиб киришда кўрикдан ўтказиш, ўрганиш ва таҳлил қилиш тартиби тўғрисидаги низомга

3-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

«0000000 — сон

КЎРИК ДАЛОЛАТНОМАСИ

___________________________ ўсимликлар карантини давлат инспектори _____________________________ томонидан

_____(ҳудудий бўлинма номи)_______________________________________________________ (Ф.И.О.)________

20____ йил «_____» ____________да хабар берувчи вакили __________________________________________________________

__________________________________________________________________________(Ф.И.О.)

иштирокида __________________________________________________________________________________________________

(юридик шахс ёки якка тартибдаги тадбиркор номи)

СТИР/ЖШШИР: __________________да Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига асосан кўрикдан ўтказилди.

Иккиламчи кўрикдан ўтказилган минерал ўғитларни ва/ёки ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситанинг:

Лот рақами № ________________________________

Маҳсулот номи: _______________________________

Маҳсулот юкланган транспорт бирлиги рақами: __________________

Рухсатнома рақами: № ________ берилган сана: ____________.

Кўрик давомида қуйидагилар аниқланди (тегишлиси белгиланади!):

□ 1. Божхона расмийлаштирувига рухсат этилади.

□ 2. Божхона расмийлаштирувига рухсат этилмайди (қуйидаги сабаблар кўрсатилган ҳолда):

□ рўйхатга олинган гувоҳномада кўрсатилган қўллаш доираси минерал ўғитларни ва ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситаларининг ўрам-қути ва ёрлиғидаги матнга мос эмас;

□ маҳсулотга рақамли маркировка коди қўйилмаган (ёки тўлиқ қўйилмаган);*

□ маҳсулотнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириб келган даврдан яроқлилик муддати олти ойдан кам;

□ лаборатория экспертизаси хулосаси давлат рўйхатига олинганлик тўғрисида гувоҳномада белгиланган таркибга номувофиқ деб баҳоланган;

* 2026 йил 1 майдан амал қилади.

Ҳужжатларнинг ҳақиқийлигини тасдиқловчи

QR-код

(3-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 12 июндаги 362-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2025 й., 09/25/362/0507-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Минерал ўғитларни ва ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситаларни Ўзбекистон Республикасига олиб киришда кўрикдан ўтказиш, ўрганиш ва таҳлил қилиш тартиби тўғрисидаги низомга

31-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилиши белгиланган минерал ўғитлар ва/ёки ўсимликларни ҳимоя қилишда фойдаланиладиган кимёвий воситаларнинг қонунчилик ҳужжатлари талабларига номувофиқлиги тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ДАЛОЛАТНОМА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

20____ йил «____» ____________

______________________

(расмийлаштириш жойи номи)

_________________________________________________________________________________________________________________

(далолатнома расмийлаштирган ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси)

_________________________________________________________________________________________________________________

(ЎКЧМ номи)

Ушбу далолатнома ўсимликлар карантини давлат инспектори __________________________________________________ томонидан

___________________________________________________________________________(Ф.И.О.)

20_____ йил «______» _______________да келиб тушган ______-сон хабарномага асосан маҳсулот эгаси (ёки унинг вакили) ____________________________________ иштирокида _______________________ божхона ҳужжатига биноан олиб келинган

________________(Ф.И.О.)

________________________________________________________________________________________________________________га

(маҳсулот номи)

нисбатан ўтказилган кўрик натижасида аниқланган қонунчилик ҳужжатлари талабларига номувофиқлиги тўғрисида тузилди. Кўрик давомида минерал ўғитлар ва ўсимликларни ҳимоя қилишда фойдаланиладиган кимёвий воситаларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилишида қонунчилик ҳужжатлари талаблари бўйича қуйидаги номувофиқликлар аниқланди (тегишлиси белгиланади):

Минерал ўғитлар ва/ёки ўсимликларни ҳимоя қилишда фойдаланиладиган кимёвий воситаларни олиб кириш учун:

рухсатнома мавжуд эмас;

рухсатнома амал қилиш муддати ўтган;

рўйхатга олинган гувоҳномада кўрсатилган қўллаш доираси минерал ўғитлар ва/ёки ўсимликларни ҳимоя қилишда фойдаланиладиган кимёвий воситаларнинг ўрам-қути ва ёрлиғидаги матнга мос эмас;

олиб кириш тақиқланган минерал ўғитлар ва/ёки ўсимликларни ҳимоя қилишда фойдаланиладиган кимёвий воситалар рўйхатига киритилган маҳсулот;

импорт қилиниши режалаштирилган маҳсулотнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириб келган даврдан яроқлилик муддати олти ойдан кам;

□ бир лот (партия) рақамида олиб кирилган минерал ўғитлар ва/ёки ўсимликларни ҳимоя қилишда фойдаланиладиган кимёвий воситалар ҳақида кўрсатилган маълумотлар билан юкнинг яхлитлиги номувофиқ (юкнинг тури, сони, миқдори ва бошқа);

лаборатория экспертизаси хулосасида давлат рўйхатига олинганлик тўғрисида гувоҳномада белгиланган таркибга номувофиқ деб баҳоланган;

□ рўйхатга олинган гувоҳномада кўрсатилган қўллаш доираси минерал ўғитлар ва/ёки ўсимликларни ҳимоя қилишда фойдаланиладиган кимёвий воситаларнинг ўрам-қути ва ёрлиғидаги матнга мос эмас;

талабгор томонидан ҳар бир қадоғига рақамли маркировкаланмаганда*;

транспорт воситаларининг ташқи қисми, муҳрланмаган жойларида минерал ўғитлар ва/ёки ўсимликларни ҳимоя қилишда фойдаланиладиган кимёвий воситаларни яширин олиб кириш ҳолатлари аниқланган.

* 2026 йил 1 майдан амал қилади.

Юқоридаги номувофиқликларга биноан ушбу далолатномада кўрсатилган маҳсулот реэкспорт тартибида олиб чиқиб кетилсин.

Эслатма. Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 5 августдаги 481-сон қарори билан тасдиқланган Минерал ўғитларни ва ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситаларни Ўзбекистон Республикасига олиб киришда кўрикдан ўтказиш, ўрганиш ва таҳлил қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 11, 17, 20, 38, 39-бандларидаги маҳсулотни реэкспорт тартибида олиб чиқиб кетиш билан боғлиқ қоидаларига риоя қилиниши лозим.

Ўсимликлар карантини

давлат инспектори:

____________________________

____________________________

(имзо)

(Ф.И.О.)

Маҳсулот эгаси

____________________________

____________________________

(ёки унинг вакили):

(имзо)

(Ф.И.О.)

(31-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 12 июндаги 362-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2025 й., 09/25/362/0507-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Минерал ўғитларни ва ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситаларни Ўзбекистон Республикасига олиб киришда кўрикдан ўтказиш, ўрганиш ва таҳлил қилиш тартиби тўғрисидаги низомга

4-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Минерал ўғитларни ва ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситалардан намуна олиш далолатномаси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Намуна олиш куни: 20___ й. «____» ____________.

Миқдори: _______________ сони.

(1) минерал ўғитларни ва ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситалар намунаси олинди

Вилоят номи

Туман номи

(2) минерал ўғитларни ва ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситалар намунаси олинган жой

Дилер

Божхона омбори

Бошқа

_____

_____

_____

(3) минерал ўғитларни ва ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситалар намунаси олинган жойнинг манзили

(4) минерал ўғитларни ва ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситалар намунасини олиш сабаби

Савдо назорати

Шикоятларни ўрганиш

Бошқа (контрабанда, сохта ва бошқалар)

_____

_____

_____

(5) намуна олинган минерал ўғитлар ва ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситалар

номи

актив моддаси

гуруҳи

ишлаб чиқарувчиси

ишлаб чиқариш/импорт


Ишлаб чиқариш _____

импорт _____

Ишлаб чиқариш санаси

Лот (партия рақами)

Миқдори (кг/л)

Намуна олинган жойда минерал ўғитларни ва ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситаларнинг жорий миқдори (кг/л)

Юқорида келтирилган маълумотларни ўз ичига олган минерал ўғитларни ва ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситалар текширилди ва намуналари сақлаш шароитлари нормал бўлган жойдан ва минерал ўғитлар ва кимёвий воситаларнинг асл қадоғидан олинди ва махсус полиэтилен пакетига солинган, муҳрланган ҳолда 20___ йил «____» _________ куни олинди.

Ушбу далолатнома уч нусхада тузилди ва қуйидаги таркиб томонидан имзоланди.

Намуна олинган жойдаги орган

дилер/ишлаб чиқарувчи/шикоят

қилувчи/бошқа

Намуна олган таркиб

фамилияси, исми, отасининг исми лавозими имзо

фамилияси, исми, отасининг исми

лавозими имзо

фамилияси, исми,

отасининг исми

лавозими имзо

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ: Агар намуна олишда иштирок этган шахслардан бири имзо қўйишдан бош тортса, бу ҳақдаги маълумот далолатномада қайд этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Минерал ўғитларни ва ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситаларни Ўзбекистон Республикасига олиб киришда кўрикдан ўтказиш, ўрганиш ва таҳлил қилиш тартиби тўғрисидаги низомга

5-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Минерал ўғитларни ва ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситалар ёрлиғини (маркировкасини) назорат қилиш далолатномаси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Намуна олиш куни: 20 ___ й. «____» ______________.

Миқдори: ___________ сони.

(1) минерал ўғитларни ва ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситалар намунаси олинди

Вилоят номи

Туман номи

(2) минерал ўғитларни ва ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситалар намунаси олинган жой

Дилер

Ишлаб чиқарувчи

Божхона

Бошқа

_____

_____

_____

_____

(3) минерал ўғитларни ва ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситалар намунаси олинган жойнинг манзили

(4) Ёрлиқларни назорат қилиш учун намуна олинган минерал ўғитларни ва ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситалар

Номи

Фаол моддаси ва таркиби (ўғитлар учун)

Гуруҳ

Ишлаб чиқарувчи номи

Ишлаб чиқариш _____

импорт _____

Ишлаб чиқариш санаси

Лот (партия рақами)

Нетто вазни

(5) аниқланган камчиликлар ёки камчиликларни ўз ичига олган тушунтиришлар

Ёрлиқларни назорат қилиш мақсадида 20 ____ йил «____» _____________ куни _________________________ манзилда жойлашган манзилдан юқоридаги маълумотлар билан минерал ўғитларни ва ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситаларнинг ёрлиғи ва қадоқланиши текширилгандан сўнг очилмаган асл қадоқдан белгиланган тартибда олинган иккита намуна полиэтилен пакетларга солинган ва ёпилиб муҳрланган.

Ушбу ҳисобот тўрт нусхада тузилди ва қуйидаги таркиб томонидан имзоланди.

Намуна олинган жойдаги орган

дилер / ишлаб чиқарувчи /

шикоятчи / бошқа

Намуна олган таркиб

фамилияси, исми,

отасининг исми

лавозими имзо

фамилияси, исми,

отасининг исми

лавозими имзо

фамилияси, исми,

отасининг исми

лавозими имзо

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Минерал ўғитларни ва ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситаларни Ўзбекистон Республикасига олиб киришда кўрикдан ўтказиш, ўрганиш ва таҳлил қилиш тартиби тўғрисидаги низомга

6-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сифат назоратида ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситаларнинг физик ва кимёвий таҳлилида аниқланадиган хусусиятлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

1.

Ишлаб чиқариш шакли

2.

Ташқи кўриниши (ранги, ҳиди, жисмоний ҳолати)

3.

Формуланинг таркиби

Фаол модда миқдори (% соф фаол модданинг эквиваленти, суюқликда г/л, қаттиқ моддаларда % фаол модда, тегишли қиймат, микроорганизмларда масалан cfu/g, cfu/ml, IU)

Тўлдирувчи ва ёрдамчи моддалар (умумий номлари ва миқдори)

4.

Кислоталилик, ишқорийлик рН

5.

Майдалаш даражаси (кукун, чанг уруғи, WP, гранулалар ва SP, SC, WG формулалари учун)

6.

Солиштирма оғирлиги (суюқ таркибли воситалар учун)

7.

Ёниш нуқтаси (суюқ таркибли воситалар учун, таркибида сув бор воситалар бундан мустасно)

8.

Оғирлиги литрда (кукун, кукунли уруғ, гранула ва паллетлар учун)

9.

Сув дисперсияси (гранула ва пеллетлар учун)

10.

Оқим қобилияти (оқувчанлик) (кукун, кукунли уруғ учун)

11.

Ёпишқоқлик қобилияти (чанг, чанг уруғи, WP, WG формулалари учун)

12.

Эрувчанлиги (SP таркиблилар учун)

13.

Тўхтатиб туриш қобилияти (SC и WP, WG таркиблар учун),

14.

Стабиллик (ЕС, SL қишки ва ёзги ёғлар таркиблари учун),

15.

Сақлаш қобилияти

Совуқ синов (суюқ таркиблилар учун),

Ҳарорат барқарорлиги (суюқ таркиблар учун),

Ёпишқоқлик (SC, ULV қиш ва ёз ёғи таркиблилар учун),

Намликни сақлаш (чанг, чанг уруғи, WP, WG формулалари учун),

16.

Дистилляция даражаси (ёзги мойлар)

17.

Учувчанлик (қишки мойлар)

18.

Олтингугуртсиз қолдиқ миқдори (ёзги ва қишки мойлар учун)

19.

Ўлчами (таблетка, гранула, фумигантлар, стриплар учун)

20.

Ранг бериш хусусияти (уруғларни пестицидлари учун)

21.

Ўртача заррача оғирлиги ва якуний маҳсулотнинг ўлчами ва вазн тақсимоти (гранула шаклдагилар учун)

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ: WP — с.э. — сувли эритма;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
SP — н.кук — намланувчи кукун;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
WG — с.э.г. — сувда эрувчан гранула;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЕС — эм.к. — эмульсия кон;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

SL — с.э.сус. — сувда эрувчан суспензия;

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
SC — сус.к. — суспензия концентрати.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Минерал ўғитларни ва ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситаларни Ўзбекистон Республикасига олиб киришда кўрикдан ўтказиш, ўрганиш ва таҳлил қилиш тартиби тўғрисидаги низомга

7-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳудудий бўлинманинг минерал ўғитларни ва ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситалар сифатини назорат қилиш бўйича ўтказилган ўрганиш ҳисоботи
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Таҳлил ҳисоботи

Тартиб рақами

санаси

Сифатни назорат қилиш таҳлили ўтказилган минерал ўғитларни ва ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситалар

Номи

Фаол моддаси

Гуруҳ

Ишлаб чиқариш/импорт

Ишлаб чиқарувчи номи

Минерал ўғитларни ва ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситалар маҳсулоти намунаси

Рўйхатга олиш санаси

Назорат ўтказиш вақти

Ишлаб чиқариш санаси

Лот (партия рақами)

Намуна юборган тузилма номи

Таҳлил учун юборилган хат

санаси

тартиб рақами

Таҳлил ўтказиш сабаби

ТАҲЛИЛ НАТИЖАЛАРИ

А) кимёвий таҳлил

* Аниқланган қийматлар

** белгиланган меъёр

Б) физик таҳлил

* Аниқланган қийматлар

**белгиланган меъёр

ТАҲЛИЛ ЎТКАЗГАН ШАХСЛАР

Бўлим бошлиғи

Техник ходимлар

Техник ходимлар

фамилияси, исми,

отасининг исми

лавозими

имзо

фамилияси, исми,

отасининг исми

лавозими

имзо

фамилияси, исми,

отасининг исми

лавозими

имзо

ТАСДИҚЛАНГАН

..../..../........

(Имзо муҳри)

Вилоят / туман ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси / бўлими

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* минерал ўғитлар ва ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситалар формуласини ҳисобга олган холда, тегишли чоралар кўришни талаб қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
** Бу Агентлик томонидан рўйхатга олинган таркиб қийматлари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Минерал ўғитларни ва ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситаларни Ўзбекистон Республикасига олиб киришда кўрикдан ўтказиш, ўрганиш ва таҳлил қилиш тартиби тўғрисидаги низомга

8-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситалар фаол моддасининг рухсат этилган салбий оғишлари жадвали
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Фаол модда миқдори г/кг ёки г/л (20 ±2 °С)

Рухсат этилган оғишлар

25 гача (шу жумладан 25)

Суюқ таркиблиларга нисбатан актив модданинг +/-15% миқдори (ЕС, SC, SL ва бошқ.)

Қаттиқ таркиблиларга нисбатан актив модданинг +/- 25% миқдори

25 — 100 оралиғида (25 дан ташқари, 100 инобатга олинади)

фаол модда миқдорининг +/- 10%

100 — 250 оралиғида (100 дан ташқари, 250 инобатга олинади)

фаол модда миқдорининг +/- 6%

250 — 500 оралиғида (250 дан ташқари, 500 инобатга олинади)

фаол модда миқдорининг +/- 10%

500 дан ортиқ (500 дан ташқари)

+/- 25 г/л ёки г/кг

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Минерал ўғитларни ва ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситаларни Ўзбекистон Республикасига олиб киришда кўрикдан ўтказиш, ўрганиш ва таҳлил қилиш тартиби тўғрисидаги низомга

9-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сифатни назорат қилишда ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситаларнинг физик хоссаларида рухсат этилган салбий оғиши бўйича мезонлари жадвали
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Физик хусусиятлар

Тушунтириш

Мезонлар

Ташқи кўриниши

(кукун, WP)

Тайёр ҳолатда

Фаол модданинг тарқалиши бир хил эмас (гомоген эмас), ёки бир оз ифлосланган, дори билан ифлосланган, қуюқлашган ёки қотиб қолган

Ташқи кўриниши

(эмульсия, эритма, ULV)

Тайёр ҳолатда

Бироз (ажралган) сегрегацияланган, озгина чўкма ҳосил қилган, бироз лойқалик ёки ажралган, чўкма ҳосил қилган, лойқаланган, кристалланган

Ташқи кўриниши

(эмульсия, эритма, ULV)

Иссиқ синовдан сўнг

Газ, чўкма ёки лойқалик ҳосил бўлиши

Ташқи кўриниши

(эмульсия, эритма, ULV)

Совуқ синовдан сўнг

Оз миқдорда конвертацияланадиган қолдиқ ёки қайтмас қолдиқ, лойқалик ёки кристалланиш

Ташқи кўриниши

(минерал мойлар)

Тайёр ҳолатда

Камида 2% гача ажратиш

Майдалилик

(кукун)

149 микронли элак

(100 талик элак)

2%

74 микронли элак

(200 талик элак)

2%

Майдалилик (WP) фунгицидларда

44 микронли элак

(325 талик элак)

2%

Литр оғирлиги

Норма: 500 — 700 г/л

+/-25

Литр оғирлиги

(учувчан моддаларда)

Норма: 500 — 700 г/л

+/-25 ва ундан юқори

Ҳажмий зичлиги

Норма: 60 дан юқори эмас

+5 ва ундан юқори

Суспензия хусусияти

Норма: 50%

-50% ва ундан юқори

Солиштирма оғирлиги

Намуна белгиланган қийматдан

(±0,05 толерантлик)

+/- 0,05 ва ундан юқори

Ўт олиш нуқтаси

(точка возгорания)

Меъёр: намуна қиймати 22,8°С дан паст бўлмаслиги

+/- 5° С

Эмульсия барқарорлиги

Ре-эмульсия бўлмаганларда

2 cm3 ва ундан юқори

Ре-эмульсия бўлганларда

2 cm3 ва ундан юқори

Сульфатланмаган қолдиқлар

Ёзги мойлар

92% дан паст

Қишки мойлар

65% дан паст

Дистилляция

5°С ҳароратдан юқори ва паст даражалари толерантлик

+/- 3 °С дан юқори

Ўзгарувчанлик

(volatility)

350°С ҳароратда дистилланган қисми (ҳажм бўйича)

Сувда эримайдиган моддалар миқдори (SP, SG)

Фаол модда миқдори < 20% кичик ва 10% гача; 80% дан кичик 25% гача бўлиши норма

- 5% дан юқори

Тутқичлар учун

Рўйхатга олинган таркиб, ранг, шакл ва ўлчамлар асос қилиб олинади

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 5 августдаги 481-сон қарорига

3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Минерал ўғитларни ва ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситаларни муомаладан чиқариш ҳамда йўқ қилиш тартиби тўғрисидаги

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Мазкур Низом сифатсиз, қалбакилаштирилган ва Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилмаган минерал ўғитларни ва ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситалар (кейинги ўринларда — минерал ўғитлар ва кимёвий воситалар) ва уларнинг ғайриқонуний нусхалари, шунингдек, ўсимликларни ҳимоя қилишда зарарли таъсири аниқланган воситаларни муомаладан чиқариш ҳамда йўқ қилиш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Минерал ўғитларни ва кимёвий воситаларни муомаладан чиқариш ҳамда йўқ қилиш тартиби ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сифатсиз минерал ўғитлар ва кимёвий воситалар — қўллашга яроқсиз бўлган ва (ёки) яроқлилик муддати ўтган минерал ўғитлар ва кимёвий воситалар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган минерал ўғитларнинг ва кимёвий воситаларнинг ғайриқонуний нусхалари — интеллектуал мулк тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари бузилган ҳолда муомалага киритилган минерал ўғитлар ва кимёвий воситалар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қалбакилаштирилган минерал ўғитлар ва кимёвий воситалар — таркиби ёки хусусияти тўғрисида ёхуд ишлаб чиқарувчиси ҳақида ёлғон ахборот илова қилинган минерал ўғитлар ва кимёвий воситалар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
чиқиндиларни утилизация қилиш — чиқиндилар таркибидан қимматли моддаларни ажратиб олиш ёки чиқиндилардан иккиламчи хом ашё, ёқилғи, ўғит сифатида ва бошқа мақсадларда фойдаланиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги қўллашга яроқсиз бўлган минерал ўғитлар ва кимёвий воситалар мулк эгаларининг ёки суднинг қарори билан муомаладан чиқарилади ҳамда йўқ қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда мулк эгаси томонидан қўллашга яроқсиз бўлган минерал ўғитлар ва кимёвий воситалар аниқланганда, уларни зудлик билан муомаладан чиқариш тўғрисида қарор қабул қилинади ва ўттиз кун ичида йўқ қилиш чораси кўрилади. Муомаладан чиқариш ва йўқ қилишга оид суд қарори қабул қилинганда, қарор талаблари асосида иш юритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Божхона ҳудудида божхона расмийлаштирувлари давомида ёки лаборатория текширувлари натижасида олиб кириш режалаштирилган минерал ўғитларнинг ва кимёвий воситаларнинг қўллашга яроқсизлиги аниқланганда, ушбу воситалар Ўзбекистон Республикаси божхона қонунчилигида белгиланган тартибда экспорт қилувчи мамлакатга қайтариб юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Қўллашга яроқсиз бўлган минерал ўғитлар ва кимёвий воситаларни қайтариб юбориш ҳамда йўқ қилиш билан боғлиқ харажатлар уларнинг эгалари маблағлари ҳисобидан қопланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Минерал ўғитлар ва кимёвий воситаларни муомаладан чиқариш ҳамда йўқ қилиш усуллари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Суюқ минерал ўғитлар ва ўсимликларни ҳимоя қилишда қўлланиладиган кимёвий воситалар экология нормалари ва санитария қоидалари ва талабларига мувофиқ йўқ қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

8. Бўшаган идишлар, аэрозол баллонлар, пакетлар ва флакон қолдиқлари контейнерларга жойлаштирилади ҳамда чиқиндиларни утилизация қилиш талабларига мувофиқ йўқ қилинади.

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Таркибида сувда эримайдиган моддалар мавжуд бўлган қаттиқ минерал ўғитларнинг ва кимёвий воситаларнинг шакллари, юмшоқ минерал ўғитларнинг ва кимёвий воситаларнинг шакллари, воситаларнинг трансдермал шакллари, шунингдек, субстанциялар фаолсизлантирилиб, махсус контейнерларга жойланади ҳамда чиқиндилар учун мўлжалланган махсус жойга ташланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Таркибида тирик организмлар мавжуд кимёвий воситалар олдин дезинфекцияловчи воситалар ёрдамида фаолсизлантирилиб, юқори босим ва ҳарорат таъсирида уларнинг ҳужайралари парчаланади ҳамда чиқиндилар учун мўлжалланган махсус жойга ташланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

11. Минерал ўғитлар ва кимёвий воситалар уларнинг физик ҳамда кимёвий хусусиятлари ҳисобга олинган ҳолда утилизация ёки йўқ қилинади.

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Таркибида радиоактив элементлар мавжуд бўлган минерал ўғитлар ва кимёвий воситаларнинг атроф-муҳитга безарарлиги тўғрисида хулоса олингандан сўнг мазкур Низомнинг 15-бандида назарда тутилган Яроқсиз минерал ўғитлар ва кимёвий воситаларни муомаладан чиқариш ҳамда йўқ қилиш комиссияси томонидан уларни йўқ қилиш масаласи кўриб чиқилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Минерал ўғитлар ва кимёвий воситаларни муомаладан чиқариш ҳамда йўқ қилиш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Қўллашга яроқсиз бўлган минерал ўғитлар ва кимёвий воситалар Ўзбекистон Республикасининг «Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида»ги, «Экологик назорат тўғрисида»ги ҳамда «Чиқиндилар тўғрисида»ги қонунлари талабларига риоя қилган ҳолда йўқ қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

14. Қўллашга яроқсиз бўлган минерал ўғитлар ва кимёвий воситалар аниқланганда, унинг эгаси зудлик билан Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигининг (кейинги ўринларда — Агентлик) тегишли туман (шаҳар) бўлимига мурожаат қилади.

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Қўллашга яроқсиз бўлган минерал ўғитлар ва кимёвий воситаларни муомаладан чиқариш ҳамда йўқ қилиш бўйича мурожаат келиб тушганда, Агентликнинг тегишли туман (шаҳар) бўлими беш иш куни ичида Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг туман (шаҳар) инспекцияси ҳамда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг туман (шаҳар) бўлинмаси мутахассисларидан иборат Яроқсиз минерал ўғитлар ва кимёвий воситаларни муомаладан чиқариш ҳамда йўқ қилиш комиссиясини (кейинги ўринларда — Комиссия) тузади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Комиссия минерал ўғитлар ва ўсимликларни ҳимоя қилишда қўлланиладиган кимёвий воситаларнинг атроф-муҳит учун безарарлигини, мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича уларнинг физик-кимёвий мутаносиблигини эътиборга олган ҳолда уларни йўқ қилиш санаси, усули ва жойини белгилаш ҳақида қарор чиқаради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

17. Йўқ қилиш лозим бўлган минерал ўғитлар ва кимёвий воситалар йўқ қилингунга қадар сақлаб туриш учун жавобгарлик унинг эгаси ҳисобланган ташкилотга ёки жисмоний шахсга (юридик шахс ёки якка тартибдаги тадбиркорлик субъектига) юкланади.

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Минерал ўғитлар ва кимёвий воситаларнинг эгаси ҳисобланган ташкилот раҳбарининг буйруғи билан моддий жавобгар шахс тайинланади, буйруқда жавобгар шахснинг лавозими, фамилияси, исми ва отасининг исми, сақлашга қолдирилган йўқ қилиш лозим бўлган минерал ўғитларнинг ва кимёвий воситаларнинг номлари ва сериялари, ўрамлари сони (миқдори) кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

18. Қўллашга яроқсиз бўлган минерал ўғитлар ва кимёвий воситалар унинг эгаси ёки вакили иштирокида Комиссия томонидан йўқ қилинади.

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қўллашга яроқсиз бўлган минерал ўғитларни ва кимёвий воситалар йўқ қилиш жараёни фото ёки видеосуратга олиниб, бир йил муддатга сақланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Минерал ўғитлар ва кимёвий воситаларни йўқ қилиш бўйича далолатномани расмийлаштириш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Қўллашга яроқсиз бўлган минерал ўғитлар ва кимёвий воситалар белгиланган тартибда йўқ қилингандан сўнг комиссия томонидан мазкур Низомга 3-иловага мувофиқ далолатнома тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Далолатнома комиссия аъзолари томонидан имзоланади, кўллашга яроқсиз бўлган минерал ўғитларнинг ва кимёвий воситаларнинг эгаси ҳисобланган ташкилот раҳбарининг имзоси ва муҳри (жисмоний шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлик субъектларидан муҳр билан тасдиқлаш талаб қилинмайди) билан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Далолатнома нусхалари минерал ўғитларнинг ва кимёвий воситаларнинг эгасига, Агентликнинг ҳудудий бўлинмасига, Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳамда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмиталарининг ҳудудий вакилларига буйруқ ва Комиссия қарори нусхалари ва фото ёки видеоматериаллар билан биргаликда тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Тергов ишлари ёки суд муҳокамаси учун минерал ўғитларнинг ва кимёвий воситаларнинг намуналари олинган тақдирда, сақлаш муддатидан қатъи назар, кўриб чиқиш охирига етмагунга қадар улар йўқ қилинмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-боб. Якунловчи қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

22. Мазкур Низомни қўллашда юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Минерал ўғитларни ва ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситаларни муомаладан чиқариш ҳамда йўқ қилиш тартиби тўғрисидаги низомга

1-ИЛОВА

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Минерал ўғитларни ва ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситаларни муомаладан чиқариш ҳамда йўқ қилиш

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
СХЕМАСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Минерал ўғитларни ва ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситаларнинг эгаси

Қўллашга яроқсиз бўлган минерал ўғитлар ва кимёвий воситаларни муомаладан чиқариш ҳамда йўқ қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигининг (кейинги ўринларда — Агентлик) туман (шаҳар) бўлимига мурожаат қилади.

Қўллашга яроқсизлиги аниқланганда

2-босқич

Агентликнинг туман (шаҳар) бўлими

1. Мурожаатни кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг туман (шаҳар) инспекцияси ҳамда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг туман (шаҳар) бўлинмаси мутахассисларидан иборат Яроқсиз минерал ўғитларни ва кимёвий воситаларни муомаладан чиқариш ҳамда йўқ қилиш комиссиясини (кейинги ўринларда — комиссия) тузади.

2. Мурожаатни Комиссияга кўриб чиқиш учун киритади.

5 иш куни ичида

3-босқич

Комиссия

1. Яроқсиз минерал ўғитлар ва кимёвий воситаларни йўқ қилиш санаси, усули ва жойини белгилаган ҳолда қарор қабул қилади.

2. Яроқсиз минерал ўғитлар ва кимёвий воситаларни белгиланган тартибда йўқ қилади.

3. Яроқсиз минерал ўғитлар ва кимёвий воситаларни йўқ қилиш ишлари якуни бўйича далолатнома тузади.

*30 кун ичида

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* Тергов ишлари ёки суд муҳокамаси учун минерал ўғитларнинг ва кимёвий воситаларнинг намуналари олинган тақдирда, сақланг муддатидан қатъи назар, кўриб чиқиш охирига етмагунга қадар улар йўқ қилинмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Минерал ўғитларни ва ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситаларни муомаладан чиқариш ҳамда йўқ қилиш тартиби тўғрисидаги низомга

2-ИЛОВА

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Яроқсиз минерал ўғитларни ва ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситаларни йўқ қилиш комиссиясининг

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҚАРОРИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

20___ йил ____ ___________

____________-сон

Кун тартиби:

____________________________________________________________ ни йўқ қилиш усулини белгилаш.

Қатнашганлар:

________________________________________________________________________________________

(Ф.И.О.)

Кун тартиби бўйича муҳокама:

1. Яроқсиз минерал ўғитларни ва ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситалар ҳақида маҳсулот эгасининг маълумоти;

2. Комиссиянинг эксперт хулосаси;

3. Таклифлар _____________________________________________________________________________

қарор қилинди:

________________________________________________________________________________________

(йўқ қилиш санаси, вақти, жойи ҳамда йўқ қилинаётган

________________________________________________________________________________________

минерал ўғитларни ва ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситаларнинг атроф-муҳит учун безарарлиги, уларнинг физик-кимёвий мутаносиблиги эътиборга олинган ҳолда

________________________________________________________________________________________

йўқ қилиш усуллари кўрсатилади)

Ўсимликлар карантини ва ҳимояси (туман / шаҳар номи) туман (шаҳар) бўлими бошлиғи

___________________

___________________

(имзо)

(Ф.И.О.)

Ўсимликлар карантини ва ҳимояси (туман / шаҳар номи) туман (шаҳар) бўлими вакили (лавозим кўрсатилади)

___________________

___________________

(имзо)

(Ф.И.О.)

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг (туман / шаҳар номи) туман (шаҳар) бўлими вакили (лавозим кўрсатилади)

___________________

___________________

(имзо)

(Ф.И.О.)

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг (туман / шаҳар номи) туман (шаҳар) бўлинмаси вакили

___________________

___________________

(имзо)

(Ф.И.О.)

корхонаси раҳбари

___________________

___________________

(имзо)

(Ф.И.О.)

ўсимликларни ҳимоя қилишда қўлланиладиган кимёвий воситаларнинг эгаси)

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* Якка тартибдаги тадбиркорлик субъектларидан муҳр билан тасдиқлаш талаб қилинмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Минерал ўғитларни ва ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситаларни муомаладан чиқариш ҳамда йўқ қилиш тартиби тўғрисидаги низомга

3-ИЛОВА

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

ЙЎҚ ҚИЛИШ ДАЛОЛАТНОМАСИ

Ушбу далолатнома 20___ йил _______________ соат ____ да Комиссия аъзолари томонидан қуйидаги яроқсиз минерал ўғитларни ва ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситалар йўқ қилинганлиги ҳақида тузилди.

_________________________________________________________________________________________

(йўқ қилинаётган минерал ўғитларнинг ва ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситаларнинг номи,

_________________________________________________________________________________________

серия рақами, ўрамлар сони (миқдори)

_________________________________ усулда йўқ қилинди.

Йўқ қилиш жойи ва санаси

_________________________________________________________

Йўқ қилишда иштирок этганлар:

Ўсимликлар карантини ва ҳимояси

(туман / шаҳар номи) туман (шаҳар)

бўлими бошлиғи

_____________

_________________

(имзо)

(Ф.И.О.)

Ўсимликлар карантини ва ҳимояси

(туман / шаҳар номи) туман (шаҳар)

бўлими вакили (лавозим кўрсатилади)

_____________

_________________

(имзо)

(Ф.И.О.)

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза

қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг

(туман / шаҳар номи) туман (шаҳар)

бўлими вакили (лавозим кўрсатилади)

_____________

_________________

(имзо)

(Ф.И.О.)

Санитария-эпидемиологик

осойишталик ва жамоат саломатлиги

қўмитасининг (туман / шаҳар номи)

туман (шаҳар) бўлинмаси вакили

_____________

_________________

(имзо)

(Ф.И.О.)

_________________ корхонаси раҳбари

_____________

_________________

(имзо)

(Ф.И.О.)

(Яроқсиз минерал ўғитларнинг ва ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситаларнинг эгаси)

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* Якка тартибдаги тадбиркорлик субъектларидан муҳр билан тасдиқлаш талаб қилинмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 5 августдаги 481-сон қарорига

4-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сон қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисида ягона низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимча
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. 1-банднинг учинчи хатбошисидаги «2 — 35-иловаларда» сўзлари «2 — 36-иловаларда» сўзлари билан алмаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қуйидаги мазмундаги 36-илова билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

«Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисида ягона низомга

36-ИЛОВА

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Минерал ўғитларни ва ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситаларнинг улгуржи ҳамда чакана савдоси бўйича фаолиятни амалга ошириш учун лицензиялаш

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПАСПОРТИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

1.

Лицензия номи:

Минерал ўғитларни ва ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситаларнинг улгуржи ҳамда чакана савдоси бўйича фаолиятни амалга ошириш учун лицензия

2.

Лицензияланадиган фаолиятнинг кичик турлари:

Минерал ўғитларни ва ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситаларнинг улгуржи савдоси.

Минерал ўғитларни ва ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситаларнинг чакана савдоси.

3.

Ариза берувчилар тоифаси:

Юридик шахс ёки жисмоний шахс (якка тартибдаги тадбиркор)

4.

Лицензияловчи орган:

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик)

5.

Лицензияни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар:

Ариза.

Аризада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:

юридик шахслар учун:

юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг почта манзили, фаолиятни амалга ошириш жойи, банк муассасасининг номи ва банкдаги ҳисобварағи, телефон рақами, СТИР, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), филиаллари (мавжуд бўлса, ҳар бирининг манзили алоҳида кўрсатилиши шарт), лицензияни тоифалари бўйича танлаш, аризани тўлдириш сабаби (янги лицензия олиш, қайта расмийлаштириш), лицензия талабгорининг лицензия талаблари ва шартларига риоя қилишга розилиги;

жисмоний шахс (якка тартибдаги тадбиркор) учун:

фамилияси, исми, отасининг исми, паспорт ёки ID-картага оид маълумотлар (паспорт серияси ва рақами, ЖШШИР), яшаш манзили, телефон рақами, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), фаолиятни амалга ошириш манзили, лицензия тоифалари бўйича танлаш, ариза тўлдириш сабаби (янги лицензия олиш, қайта расмийлаштириш), лицензия талабгорининг лицензия талаблари ва шартларига риоя қилишга розилиги;

6.

Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори:

базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари

7.

Лицензия берилганлиги учун давлат божи миқдори:

мавжуд эмас

8.

Аризани кўриб чиқиш муддатлари:

10 иш куни ичида

9.

Лицензия талаблари ва шартлари:

а) Ўзбекистон Республикасининг «Ўсимликларни ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуни ва соҳага оид бошқа қонунчилик ҳужжатларига, ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини олиб кириш, сақлаш, ташиш, реализация қилиш ва улардан фойдаланиш юзасидан белгиланган қоидалар ҳамда тартибга риоя этиш, мазкур воситаларнинг қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва атроф-муҳитни ифлослантиришига йўл қўймаслик;

б) ўсимликларни ҳимоя қилиш йўналишида олий ёки ўрта махсус маълумотга, лавозим мажбуриятларига мувофиқ малакасини оширганлиги тўғрисида сертификатга эга бўлган ходимларнинг мавжудлиги;

в) ходимлар билан янги меҳнат шартномалари тузилганлиги, шартномаларга ўзгартиришлар киритилганлиги ва улар бекор қилинганлиги, шунингдек, амалдаги меҳнат шартномалари тўғрисидаги ахборотларни «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексида мажбурий рўйхатдан ўтказиш.

Бунда мутахассислар уч йилда камида бир марта белгиланган тартибда малака ошириш курсларида иштирок этиши ва малака сертификатига эга бўлиши шарт;

г) товар-моддий захираларни тўғри шакллантириш, ҳисобини юритиш ва уларни бошқаришни таъминлашда — «биринчи кирувчи, биринчи чиқади» тамойилига асосланган хўжалик юритиш тизими жорий этилиши лозим;

д) минерал ўғитлар ва ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситалар (кейинги ўринларда — минерал ўғитлар ва кимёвий воситалар)нинг улгуржи ҳамда чакана савдоси бўйича фаолиятни амалга ошириш учун лицензиялашнинг моддий-техник базаси ва биносига (хонасига) қўйиладиган талаблар:

Минерал ўғитлар ва кимёвий воситаларнинг улгуржи ҳамда чакана савдоси бўйича фаолиятни амалга ошириш учун лицензиялашнинг биносига (хонасига) қўйиладиган талаблар

Савдо шохобчаси ва шохобча филиалларининг савдо хоналари ҳамда бошқа мақсадда фойдаланишга мўлжалланган хоналар (мавжуд бўлганда) ажратилган ва алоҳида кириш эшигига эга бўлиши зарур.

Савдо шохобчаси хоналари ва асбоб-ускуналарга қўйиладиган талаблар

Хона девори, шифти ва поллари дезинфекцияловчи моддалар билан намли тозалашга йўл қўйиладиган ҳолда таъмирланган бўлиши керак. Таъмирловчи воситалар сифатида сувга чидамли бўёқ, эмал ва оқ рангли сирланган кафел плиткалари (майолика) қўлланилиши мумкин.

Шохобча асбоб-ускуналари минерал ўғитлар ва кимёвий воситаларнинг таъсирига ва баъзи ҳолларда кимёвий реактивларнинг таъсирига турғун материаллардан ишланган, ташқи ва ички томони текис бўлиши керак. Асбоб-ускуналар ва шохобча мебеллари тозалашга қулай ҳамда ёруғлик тушишини тўсмаган ҳолда жойлаштирилиши керак. Ишлаб чиқариш хоналарида иш фаолиятига тааллуқли бўлмаган асбоб-ускуналарни жойлаштиришга йўл қўйилмайди.

Савдо шохобчаси (филиаллар) махсус шахобча мебеллари, ишлаб чиқариш асбоб-ускуналари, термолабил воситаларни сақлайдиган ишлаб чиқариш ускунаси, минерал ўғитлар ва кимёвий воситаларнинг савдоси ҳамда улар тўғрисидаги маълумотлар билан таъминланган бўлиши керак.

Савдо офислари қўшимча равишда совутиш ускуналари билан таъмирланган бўлиши лозим.

Савдо шохобчаси хоналарини ёритиш ва санитария жиҳатидан ободонлаштириш

Савдо шохобчаси хоналарида бир соат ичида камида бир маротаба ҳаво алмаштиришни таъминлайдиган табиий умумлаштирувчи вентиляцияни ишлатишга йўл қўйилади.

Савдо шохобчаси ва уларнинг филиаллари сув таъминоти тармоғи ёки маҳаллий сув манбайи орқали сув билан таъминланади.

Савдо шохобчаси ва уларнинг филиаллари ишлатилган сувни чиқариш учун канализация тизимига уланган бўлиши керак, канализация бўлмаганда чиқариш тизими сифатида чуқур гидроҳимояланган ўралар қўлланилади. Қаттиқ ҳолдаги чиқиндилар учун герметик қопқоқли ахлат идишлар ўрнатилади.

е) минерал ўғитлар ва кимёвий воситалар билан улгуржи савдо қилишга қўйиладиган талаблар:

Улгуржи савдони ташкил этиш

Сотилган минерал ўғитлар ва кимёвий воситаларнинг ҳамда улар қайси чакана савдо шохобчасига сотилганлиги тўғрисидаги маълумотлар (махсус QR — код) Агентликнинг автоматлаштирилган ахборот тизимига (кейинги ўринларда — ААТ)* киритилади.

Сифатсиз, қалбакилаштирилган, Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилмаган минерал ўғитларни ва кимёвий воситаларни, шунингдек, уларнинг ғайриқонуний нусхаларини харид қилиш ва улгуржи савдо қилиш тақиқланади.

Улгуржи савдо қилувчи ташкилотлар минерал ўғитларнинг ва кимёвий воситаларнинг ишлатилишида ножўя реакциялар аниқланган барча ҳолатлар тўғрисида дарҳол Агентликни ААТ орқали хабардор қилади.

Минерал ўғитлар ва кимёвий воситалар савдоси фаолиятини амалга ошириш учун берилган лицензиянинг рақами, амал қилиш муддати, шунингдек, лицензия берган орган тўғрисидаги маълумотлар танишиш учун қулай ва кўринадиган жойга жойлаштирилиши керак.

Улгуржи савдо қилувчиларнинг бино ва омборхоналарига қўйиладиган талаблар

Улгуржи савдо қилувчилар биносининг кириш қисмида унинг номи, ташкилий-ҳуқуқий шакли, жойлашган жойи (почта манзили) ва иш тартиби ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олувчи пешлавҳа бўлиши лозим.

Улгуржи савдо қилувчиларнинг омборхона бинолари минерал ўғитлар ва кимёвий воситаларнинг биологик, физик-кимёвий, токсикологик хусусиятларини инобатга олган ҳолда минерал ўғитлар ва кимёвий воситаларнинг тўғри сақланишини таъминлайдиган шароитга эга бўлиши шарт.

Омборлар ёпиқ бўлиши ва маҳсулотни ёмон об-ҳаво ва тўғридан-тўғри қуёш нурларидан ҳимоя қилиниши, чанг ва чиқиндилардан тоза ҳолда сақланиши, сақлаш ҳарорати минерал ўғитлар ва кимёвий воситаларнинг ҳароратга сезувчанлигини ҳисобга олган ҳолда сақланиши лозим.

Минерал ўғитлар ва кимёвий воситалар сифатига таъсир этувчи намликдан сақланиши лозим.

Омборхонада электр таъминоти, иссиқлик ва сув таъминоти, канализация тизими (гидроҳимояланган хандақ) ҳамда ҳаво алмаштириш ускунаси бўлиши керак.

Омборхона қуйидаги асбоб-ускуналар ва инвентарлар билан жиҳозланган бўлиши керак:

ёнғинга қарши ускуналар ёки ёнғинга қарши қалқон (шит);

минерал ўғитлар ва кимёвий воситаларни сақлаш учун етарли миқдорда ҳамда барча хавфсизлик чоралари кўрилган майдонга;

минерал ўғитлар ва кимёвий воситаларни сақлаш учун паллетлик стеллажлар ҳамда тагликларга.

Омборхонага қабул қилиш

Минерал ўғитлар ва кимёвий воситаларни юклаш-тушириш ишларида ёғин-сочинлардан, қуёш нурларининг бевосита таъсиридан, юқори ёки паст ҳароратдан ҳимоя қилинган бўлиши керак.

Минерал ўғитлар ва кимёвий воситаларни қабул қилиш ҳамда сақлаш жойлари бир-биридан ажратилган бўлиши лозим.

Омборхонадан реализация учун сифатсиз, қалбакилаштирилган, Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилмаган минерал ўғитлар ва кимёвий воситаларнинг ғайриқонуний нусхалари, шунингдек, муомаладаги минерал ўғитлар ва кимёвий воситаларнинг ўсимликларга зарарли таъсирини тасдиқловчи ҳолатлар аниқланганда, улар белгиланган тартибда муомаладан чиқарилади ҳамда омборхонага қайтарилиб, тузилган далолатнома асосида алоҳида махсус изоляция қилинган жойда сақланади.

Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар талабларига мувофиқ бўлмаган ҳолларда, таҳлиллар натижаларига кўра омборхонага қайтарилган минерал ўғитлар ва кимёвий воситалар асосий сақлаш хонасига ўтказилиши мумкин.

Омборхонага қайтарилган минерал ўғитлар ва кимёвий воситалар далолатнома асосида расмийлаштирилади ҳамда белгиланган тартибда утилизация ёки йўқ қилинади**.

Сақлашни ташкил қилиш

Ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситаларни сақлаш учун омборларда махсус жой, жавонлар (стеллаж) ҳамда вентиляция тизими бўлиши керак. Минерал ўғитлар ва кимёвий воситаларни нолда тагликларсиз сақлашга йўл қўйилмайди.

Минерал ўғитлар ва кимёвий воситалар бир омборда сақланган тақдирда, алоҳида жойлаштирилиши шарт.

Минерал ўғитлар ва кимёвий воситалар қуйидагича тизимлашган ҳолда сақланиши лозим:

гуруҳлар бўйича;

қўлланиш усуллари бўйича.

Минерал ўғитлар ва кимёвий воситаларнинг ўрамларидаги тамғалари, этикеткаси ташқи томонга қараган ҳолда жойлаштирилиши керак.

Минерал ўғитлар ва кимёвий воситаларнинг ҳисоби яроқлилик муддати бўйича электрон шаклида юритилади.

Ёруғликдан ҳимоя қилиниши талаб қилинадиган ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситалар қоронғи хонада ёки қора рангга бўялган, эшиклари зич ёпиладиган шкафларда ёхуд қопқоғи зич ёпилган идишларда сақланиши керак.

Ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситалар сақланадиган хоналар тўғридан-тўғри қуёш нуридан ҳимоя қилинган бўлиши керак. Ёруғлик фақат сунъий (электр орқали) ёки табиий бўлиши лозим.

Минерал ўғитлар ва кимёвий воситалар сақланадиган хоналарда иситиш печлари бўлиши тақиқланади. Ушбу хонадаги буюмлар солинган қутилар ва шкафлар марказий иситиш батареясидан 1 метрдан кам бўлмаган узоқликда жойлаштирилиши лозим**.

Минерал ўғитлар очиқ майдонда сақланганда, майдон:

асфальтланган, кўтарилган, ювишга қулай, қуруқ ва текис жойда сақлаш;

сув ва тупроқ билан ўзаро таъсирнинг олдини олиш учун (жумладан, ёмғирли об-ҳаво шароитда) минерал ўғитлар қопланган ҳолда тагликларда жойлаштирилади;

очиқ майдонда сақланаётган минерал ўғитлар брезентли қоплама билан ташқи таъсирлардан ҳимояланган бўлиши шарт.

Минерал ўғитлар сақланадиган тагликлар ва уларнинг атрофидаги йўлларда ўғитлар тўкилмаслигини таъминлаш лозим.

ж) минерал ўғитлар ва кимёвий воситалар билан чакана савдо қилишга қўйиладиган талаблар:

Чакана савдони ташкил этиш

Савдо шохобчаси мудири ўсимликларни ҳимоя қилиш соҳаси мутахассислиги бўйича олий ёки ўрта махсус маълумотга эга бўлиши керак.

Минерал ўғитлар ва кимёвий воситалар билан чакана савдо қилишга фақат ўсимликларни ҳимоя қилиш соҳасида олий ёки ўрта махсус маълумотга эга бўлган мутахассисларга рухсат этилади.

Савдо шохобчалари томонидан минерал ўғитлар ва кимёвий воситаларни ўраб бериш орқали савдо қилиш қоидаларига ҳамда сақлаш шароитига риоя этилиши керак.

Минерал ўғитлар ва кимёвий воситаларнинг чакана савдоси билан шуғулланувчиларга Агентлик томонидан тасдиқланган ҳамда рўйхатдан ўтган савдо жойларидан (шохобчаларидан) ташқари муқим ёки сайёр усулда фаолият юритиш тақиқланади.

Сифатсиз, қалбакилаштирилган, Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилмаган минерал ўғитлар ва кимёвий воситаларни, шунингдек, уларнинг ғайриқонуний нусхаларини харид қилган ҳолда чакана савдо қилиш ҳамда улардан фойдаланиш тақиқланади.

Савдо шохобчалари минерал ўғитлар ва кимёвий воситаларнинг ишлатилиши чоғида ножўя таъсирлар аниқланган барча ҳолатлар тўғрисида дарҳол Агентликни ААТ орқали хабардор қилади.

Савдо шохобчалари минерал ўғитлар ва ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситалар билан чакана савдо қилиш учун берилган лицензиянинг рақами, амал қилиш муддати, шунингдек, лицензия берган орган тўғрисидаги маълумотларни ёки лицензия нусхасини истеъмолчилар танишиши учун қулай бўлган жойга жойлаштириши керак.

Чакана савдо қилувчилар савдо шохобчасига қуйиладиган талаблар

Савдо шохобчаси биносининг кириш қисмида шохобчанинг номи, ташкилий-ҳуқуқий шакли, жойлашган манзили ва иш тартиби ҳақида маълумотлар кўрсатилган пешлавҳа бўлиши керак.

Савдо шохобчасида минерал ўғитларни ва кимёвий воситаларнинг хавфсизлиги, сифати ва бут сақланиши учун тегишли шароитлар мавжуд бўлиши керак.

Савдо шохобчаси савдо зали пештахталарида рецепт асосида бериладиган ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситалар қўйилишига рухсат берилмайди.

Пештахталарда, фақатгина ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситаларнинг бир дона намунаси жойлаштирилади. Ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган қолган кимёвий воситалар сотувчилар заҳарланишининг олдини олиш мақсадида алоҳида хонада ва зарур ҳароратда сақланади.

Рецепт талаб этиладиган ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситалар билан рецептсиз савдо қилинишига йўл қўйилмайди**.

Чакана савдо қилиш

Ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситалар билан чакана савдо қилиш агроном ёки давлат инспекторининг рецепти (шу жумладан, электрон рецепти) асосида амалга оширилади.

Ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситалар билан электрон рецептлар асосида чакана савдо Агентликнинг ААТ орқали амалга оширилади.

Минерал ўғитлар ва кимёвий воситалар билан бирга сотиб олувчига идентификация маълумотлари (номи, дозаси, қадоқлаш, миқдори), уларни берувчи шахсга оид маълумотлар, бериш санаси ва нархи кўрсатилган товар чеки берилади.

Минерал ўғитлар ва кимёвий воситаларни сотишда савдо шохобчасининг ходими сотиб олувчига воситани қўллаш тартиби, даврийлиги, меъёрлари, усули, сақлаш тартиби, яроқлилик муддати ҳақида маълумот бериши лозим.

Минерал ўғитлар ва кимёвий воситалар QR-код (матрик штрихли код)га эга идишда сотилиши лозим (QR-кодга эга идишлардаги минерал ўғитлар ва кимёвий воситалар қисмларга бўлиб сотиш ҳолатлари бундан мустасно).

Рецепт асосида ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситаларни беришда савдо шохобчасининг ходими рецептнинг йиртма корешогига берилган воситанинг номи, серия (лот) рақами, сотувчи фамилияси, исми, отасининг исмини ёзиб, уни имзолайди ҳамда шохобчанинг штампи қўйилган ҳолда воситани олувчига топширади, рецепт шохобчада қолдирилади.

Қуйидаги шакл асосида рецептларни қайд этиш журнали юритилади ва қайд этиб борилиши йўлга қўйилади.

Рецептларни қайд этиш

ЖУРНАЛИ

(шохобча номи)

Т/р

Сана

Хўжалик номи ёки харид қилувчининг Ф.И.О.

Ўсимликлар карантини ва ҳимояси ходими Ф.И.О.

Воситанинг номи, миқдори ва дозаси

Воситанинг шакли

Воситанинг нархи

Восита қўлланиладиган жой номи ва почта манзили, телефон рақами

Харидорнинг манзили, телефон рақами

Изоҳ

Рецепт ушбу иловага зид равишда расмийлаштирилганда ёки бир-бирига номутаносиб воситалар кўрсатилганда, савдо шохобчаси томонидан унга «Рецепт ҳақиқий эмас» штампи босилади ва бекор қилинади.

Бунда бекор қилинган рецепт ҳақидаги маълумотлар қуйида келтирилган шаклдаги «нотўғри ёзиб берилган рецептларни савдо шохобчасида ҳисобга олиш журнали»да қайд этилади ҳамда бу тўғрисида Агентликнинг туман (шаҳар) бўлими хабардор қилинади.

Нотўғри ёзиб берилган рецептларни савдо шохобчасида ҳисобга олиш журнали

(шохобча номи)

Т/р

Сана

Рецептни берган ташкилотнинг номи

Нотўғри рецепт берган Ўсимликлар карантини ва ҳимояси ходими Ф.И.О.

Рецепт таркиби

Рецептдаги хатоликлар (дозаси нотўғри кўрсатилган воситалар ёки ундаги ёзувларнинг ноаниқлиги кўрсатилади)

Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигининг туман (шаҳар) бўлими хабардор қилинганлиги ҳақидаги маълумот

Шохобча вакили Ф.И.О

з) савдо шохобчаси мудири ўзгариши, савдо шохобчаси ёпилиши ҳақида ўн иш куни олдин лицензияловчи органга мазкур паспортнинг 12-позициясида келтирилган шакл бўйича ёзма (электрон) хабарнома тақдим этиш**;

и) ҳар 3 (уч) йилда бир маротаба лицензиат таркибидаги савдо шохобчалари ходимларининг малакасини ошириш**;

к) минерал ўғитлар ва кимёвий воситаларни савдо жойларига лицензияга эга бўлган ташкилот томонидан етказиб бериш**.

10.

Лицензия беришда келишиладиган органлар:

мавжуд эмас

11.

Лицензиянинг амал қилиш муддати:

5 йил

12.

Изоҳ:

(лицензиатнинг расмий бланкаси)

Шохобча мудири ёки шохобча филиалининг мудири ўзгарганлиги тўғрисида

ХАБАРНОМА

I. Лицензиат тўғрисидаги умумий маълумотлар:

1.1. Лицензиатнинг тўлиқ номи.

1.2. Берилган лицензия рақами.

II. Ўзгартириш тўғрисидаги маълумотлар:

2.1. Ўзгаришлар:

□ шохобча мудири;

□ шохобча филиалининг мудири;

□ шохобча филиалининг ёпилиши.

2.2. Янги тайинланган ходимнинг фамилияси, исми, отасининг исми (мавжуд бўлганда).

2.3. Паспортга оид маълумотлар (серияси, рақами, паспортни берган органнинг номи).

2.4. Шохобча мудири учун — ўсимликларни ҳимоя қилиш бўйича олий ёки ўрта махсус маълумоти, дипломи тўғрисидаги маълумотлар (берилган санаси, ким томонидан берилган), шунингдек, шохобча сотувчиси учун — ўсимликларни ҳимоя қилиш бўйича ўрта махсус касб-ҳунар маълумоти, дипломи тўғрисидаги маълумотлар.

2.5. Янги тайинланган ходимни лицензиат штатига қабул қилиш санаси.

2.6. Ишга қабул қилиш тўғрисидаги буйруқнинг санаси ва рақами.

2.7. Филиалнинг ёпилиши муносабати билан лицензия фаолияти тўхтатилаётган манзил.

2.8. Лицензия фаолияти тугатилган шохобча филиалининг ёпилиш санаси.

2.9. Филиалнинг ёпилиши сабаби.

III. Алмаштирилаётган ходим (мудир) тўғрисидаги маълумотлар:

3.1. Ишдан бўшатилган шохобча ёки шохобча филиалининг мудирининг фамилияси, исми, отасининг исми (мавжуд бўлганда).

3.2. Паспорт ёки ID картага оид маълумотлар (серияси, рақами, берилган санаси, паспортни берган органнинг номи).

3.3. Шохобча мудири ёки шохобча филиалининг мудирини ишдан бўшатилиши санаси:

________________ _______ ______ ______ ____________________________

(лицензиат раҳбари) __________ (ЭРИ) __________ (фамилияси, исми ва отасининг исми)

*) жорий қилингандан сўнг;

**) Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар.

».

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.08.2024 й., 09/24/481/0581-сон; 09.04.2025 й., 09/25/203/0313-сон; 13.06.2025 й., 09/25/362/0507-сон)