03.08.2024 йилдаги 479-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 03.08.2024 йилдаги 479-сон
Kuchga kirish sanasi
06.08.2024
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори

Ёшларга ер ажратиш орқали уларнинг даромадларини ошириш ва бандлигини таъминлашнинг қўшимча чора-тадбирлари белгиланганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сўнгги йилларда ёшларни қўллаб-қувватлаш учун ҳар томонлама имкониятлар яратиш ва уларнинг ижтимоий фаоллигини янада ошириш, уларни қишлоқ хўжалиги соҳасига жалб этиш орқали бандлигини таъминлаш ва даромадларини оширишга қаратилган тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шу билан бирга, бу борада амалга оширилаётган ишларнинг ҳуқуқий асосини ташкил этувчи қонунчилик ҳужжатларини ўзаро мувофиқлаштириш мақсадида уларга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш зарурати мавжуд.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ёшларга ер ажратиш орқали уларнинг даромадларини ошириш ва бандлигини таъминлаш, шунингдек, янги ер майдонларини ўзлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 5 апрелдаги ПҚ-153-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«маҳалла еттилиги» тавсиясига асосан шакллантириладиган рўйхатга киритилган ёшларга мини-техника, уруғ ва кўчат харид қилиш учун Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан 33 млн сўмгача кредитлар ажратиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«маҳалла еттилиги» тавсиясига асосан шакллантириладиган рўйхатга киритилган ҳамда ер участкаларини ижарага бериш бўйича электрон онлайн-аукцион савдо ғолиби бўлган ёшларга ер участкаси нархини 10 йил муддатга тенг улушларда фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ёшлар дафтари»га киритилган ҳамда деҳқончилик ва томорқа хўжалигини юритиш билан шуғулланаётган ёшларга «Ёшлар дафтари» жамғармаси маблағлари ҳисобидан мини-техника, уруғ ва кўчат харид қилиш учун 5 млн сўмдан субсидия ажратиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2024 йил 3 август,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
479-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 3 августдаги 479-сон қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 июндаги 433-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳузуридаги Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисидаги низомнинг 17-бандида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) қуйидаги мазмундаги йигирма иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«маҳалла еттилиги» тавсиясига асосан шакллантириладиган рўйхатга киритилган ҳамда электрон онлайн-аукцион савдолари орқали деҳқон хўжалигини юритиш учун ер майдонларини ижарага олган ёшларга тижорат банклари орқали мини-техника, уруғ ва кўчат харид қилиш учун 33 млн сўмгача кредит ажратишга»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) йигирма иккинчи — йигирма еттинчи хатбошилар тегишлича йигирма учинчи — йигирма саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 июндаги 400-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 6-бандида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) қуйидаги мазмундаги тўққизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«маҳалла еттилиги» тавсиясига асосан шакллантириладиган рўйхатга киритилган ҳамда электрон онлайн-аукцион савдолари орқали деҳқон хўжалигини юритиш учун ер майдонларини ижарага олган ёшларга мини-техника, уруғ ва кўчат харид қилиш учун бир йиллик кафиллик тақдим этиш»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) тўққизинчи — ўттизинчи хатбошилар тегишлича ўнинчи — ўттиз биринчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 24 ноябрдаги 709-сон қарори билан тасдиқланган Бўш турган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун электрон онлайн-аукцион савдо орқали ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 28-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«28. Ер участкаларини ижарага бериш бўйича электрон онлайн-аукцион савдолари ғолибларига уларнинг танловига кўра ер участкаси нархини уч йил муддатда, электрон онлайн-аукцион савдолари ғолиби бўлган «Темир дафтар», ва «Аёллар дафтари»да рўйхатда турган фуқароларга ер участкаси нархини беш йил муддатга, «маҳалла еттилиги» тавсиясига асосан шакллантириладиган рўйхатга киритилган ёшларга 10 йил муддатга тенг улушларда фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат берилади».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 7 июндаги 312-сон қарорида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) 1-илованинг 8-банди бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ёшлар дафтари»га киритилган, деҳқончилик ва томорқа хўжалигини юритиш билан шуғулланаётган ёшларга мини-техника, уруғлик ва кўчатлар харид қилиш учун 5 млн сўм миқдорда субсидия ажратишга»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-бобнинг 4-параграфи номи «уруғлик ва кўчатлар» сўзларидан олдин «мини-техника,» сўзлари билан тўлдирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«23. «Ёшлар дафтари»га киритилган, деҳқончилик ва томорқа хўжалигини юритиш билан шуғулланаётган, шу жумладан, электрон онлайн-аукцион савдолари орқали ер майдонини олган ёшларга «Ёшлар дафтари» жамғармаси маблағлари ҳисобида мини-техника, уруғлик ва кўчатлар харид қилиш учун 5 млн сўмдан ушбу Низомга 5-иловада келтирилган схемага мувофиқ субсидия ажратилади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўртинчи хатбоши «уруғлик ва кўчатларни» сўзларидан олдин «мини-техника,» сўзлари билан тўлдирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилари «уруғлик ва кўчатлар» сўзларидан олдин «мини-техника» сўзлари билан тўлдирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-илованинг 4-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

«

4.

Деҳқончилик ва томорқа хўжалигини юритиш билан шуғулланаётган ёшларга мини-техника, уруғлик ва кўчатлар харид қилиш учун субсидия ажратиш.

5 млн сўм

Ёшлар дафтари жамғармаси

Васийлик кенгаши

Ҳоким ёрдамчиси

»;

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
номи ҳамда изоҳ қисми «уруғлик ва кўчатлар» сўзларидан олдин «мини-техника,» сўзлари билан тўлдирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«1-босқич» ва «4-босқич» позицияларининг «Тадбирлар» устунидаги «Уруғлик ва кўчатлар» сўзлари «Мини-техника, уруғлик ва кўчатлар» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«3-босқич» позициясининг «Тадбирлар» устуни «уруғлик ва кўчатлар» сўзларидан олдин «мини-техника сотиб олиш,» сўзлари билан тўлдирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.08.2024 й., 09/24/479/0579-сон)