23.07.2024 йилдаги ПФ-106-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 23.07.2024 йилдаги ПФ-106-сон
Kuchga kirish sanasi
03.08.2024
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фармони

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида Иқлим кенгашини ташкил этиш тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сўнгги йилларда мамлакатимизда саноат ишлаб чиқариши, энергетика, қурилиш, транспорт, қазилма бойликларни қазиб олиб қайта ишлаш ва иқтисодиётнинг бошқа соҳаларининг ўсиши атроф-муҳитни муҳофаза қилиш йўналишида бир қанча оғир вазифаларни юкламоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мамлакатимизда «яшил» транспортга жадаллик билан ўтилиши, муқобил энергия манбалари улушининг кўпайиши, қайта тикланувчи энергия манбаларини ишлаб чиқариш ҳажмининг ошиши, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси кенг жорий этилиши, шунингдек, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг (кейинги ўринларда — Экология вазирлиги) ташкил этилиши, «яшил» иқтисодиётга ўтиш ва углерод нейтраллигига эришиш Янги Ўзбекистоннинг устувор стратегик мақсадига айланганидан далолат беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шу билан биргаликда, давлат органларининг ҳозирги иқлим ўзгариши шароити бўйича ишончли мониторинг маълумотлари билан етарли даражада таъминланмаганлиги ҳамда илмий асосланган таҳлилий ва услубий маълумотлар етишмаслиги ушбу соҳада тўлақонли илмий тадқиқотларни олиб боришга тўсқинлик қилмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хусусан, иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш ва унга мослашишнинг ягона давлат сиёсати, идоралараро мувофиқлаштиришнинг самарали тизими мавжуд эмас, шунингдек, иқлим ўзгариши бўйича тегишли маълумотларни мониторинг қилиш, тўплаш, таҳлил қилиш, сақлаш ва узатиш ишлари сустлигича қолмоқда. Айрим идораларда иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш ва уларга мослашиш учун тармоқ стратегияси мавжуд эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бундан ташқари, рақамлаштириш ва соҳага замонавий технологияларни жорий этиш етарли даражада эмас ҳамда иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш, унга мослашиш бўйича ягона билимлар базасини яратиш ва тизимлаштириш жараёни ташкил этилмаган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иқлим ўзгариши билан боғлиқ муаммоларни самарали ҳал этиш, иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш ва унга мослашишнинг ягона давлат сиёсатини шакллантириш ва амалга оширишнинг ички институционал механизмларини такомиллаштириш, шунингдек, Париж битими бўйича Ўзбекистон Республикаси томонидан қабул қилинган мажбуриятларни самарали амалга ошириш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Экология вазирлигининг Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида Иқлим кенгашини (кейинги ўринларда — Иқлим кенгаши) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Белгилансинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иқлим кенгаши иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш ва унга мослашиш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги энг юқори маслаҳат органи ҳисобланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иқлим кенгашининг йиғилишлари бир календарь йил давомида уч марта ялпи мажлислар (йилига бир марта) ва оралиқ мажлислар (йилига икки марта) шаклида ташкил этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қуйидагилар Иқлим кенгашининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш ва унга мослашиш бўйича миллий стратегияни ҳамда ушбу йўналишда ягона давлат сиёсатини шакллантириш;

вазирлик ва идораларнинг иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш ва унга мослашиш бўйича ягона давлат сиёсатини самарали амалга ошириш ишларини мувофиқлаштириш;

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Иқлим ўзгариши тўғрисидаги доиравий конвенцияси (кейинги ўринларда — Конвенция) ва Париж битимидан келиб чиқадиган Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятлари бажарилиши мониторингини юритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш ва унга мослашиш бўйича ташқи сиёсатни амалга оширишнинг йиллик устувор йўналишларини белгилаш;

иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш ва унга мослашиш масалаларида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар базасини такомиллаштириш;

«яшил» технологиялар, илмий изланишлар ва инновацияларни ўз ичига олган иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш ва унга мослашишга йўналтирилган лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш учун ресурслар билан таъминлаш ва молиялаштиришга, шу жумладан, инвестициялар жалб қилишга кўмаклашиш.

3. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Иқлим кенгаши таркиби 1-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Иқлим кенгаши тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш ва унга мослашиш бўйича миллий стратегияни ҳамда ушбу йўналишда ягона давлат сиёсатини шакллантириш ва амалга ошириш бўйича «йўл харитаси» 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Экология вазирлиги ҳузуридаги давлат муассасаси шаклидаги Яшил трансформация ва иқлим ўзгаришига мослашиш миллий маркази Иқлим ўзгариши миллий маркази (кейинги ўринларда — Иқлим маркази) деб қайта номлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иқлим марказининг асосий вазифа ва ваколатлари 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Белгилансинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) Иқлим маркази:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иқлим кенгашининг ишчи органи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иқлим ўзгариши масалалари бўйича муҳим халқаро ва минтақавий расмий тадбирларда, шу жумладан, ҳар йили ўтказиладиган БМТ Конвенцияси йиғилишида Ўзбекистон Республикасининг иштирок этишини мувофиқлаштириш ва унга тайёргарлик кўриш бўйича ваколатли орган;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Йўқотиш ва зарарлар» жамғармаси (LDF), шунингдек, «Green cities» (шаҳарлар, вилоятларнинг экологик мастер-режасини жорий этиш, ижро этилишини назорат қилиш ва шаҳарларнинг экологик рейтингини тузиш) фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича ваколатли орган ҳисобланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) Экология вазирлиги иқлим ўзгариши таъсирини юмшатиш учун табиатга асосланган ечимларни (Nature Based Solutions) амалга ошириш орқали углерод квоталари савдосидан олинган маблағларнинг миллий бенефициари ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ушбу Фармонга 5-иловада келтирилган вазирлик ва идоралар икки ҳафта муддатда мавжуд штат бирликлари доирасида 2-3 штат бирлигидан иборат бўлган экологик дипломатия бўлимларини ташкил этсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Экологик дипломатия бўлимларининг асосий вазифалари 6-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Илмий ва академик салоҳиятни ошириш ҳамда фундаментал тадқиқотларни ривожлантириш мақсадида Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университетида (Green University) Иқлим илмий форуми (резиденцияси) (кейинги ўринларда — Иқлим резиденцияси) ташкил этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Экология вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2024 йил 1 сентябрга қадар иқлим ўзгариши бўйича стратегияларни ишлаб чиқишда ҳамкорлик қилинадиган халқаро молия институтлари, асосий халқаро ташкилотлар ҳамда амалга ошириладиган илмий-тадқиқотларнинг устувор йўналишлари рўйхатларини Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
икки ой муддатда вазирлик ва идоралар билан ўзаро ҳамкорликни кучайтириш ҳамда иш самарадорлигини ошириш учун Иқлим марказига экологик дипломатия бўлимларининг тасдиқланган ходимлар рўйхатини тақдим этсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўрт ой муддатда Иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш ва унга мослашиш бўйича миллий стратегияга киритиш учун иқлим ўзгариши соҳасидаги истиқболли инвестиция лойиҳалари бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2025 йил 1 январга қадар иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш ва унга мослашиш бўйича ягона давлат сиёсати тўғрисидаги қарор лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2025 йил 1 октябрга қадар иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш ва унга мослашиш бўйича соҳалар стратегияларини Иқлим маркази билан келишган ҳолда ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2026 йил 1 январга қадар Иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш ва унга мослашиш бўйича миллий стратегия тўғрисидаги қарор лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги углерод бирликлари савдоси бозорини рағбатлантириш, шунингдек, ушбу йўналишда амалга ошириш учун лойиҳаларни жалб этиш, иқлим ўзгариши соҳасида илмий салоҳиятни ошириш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) Экология вазирлиги билан биргаликда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2024 йил 1 октябрга қадар Яшил иқтисодиёт миллий таксономиясидан келиб чиққан ҳолда табиатга асосланган ечимларни (Nature Based Solutions) қўллаб-қувватлаш чоралари кўрилишини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2026 йил 1 январга қадар муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ва ўрмон хўжаликлари, шунингдек, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш жараёнида барпо этилган яшил майдонлар ҳисобига ҳосил бўладиган углерод квоталари савдоси механизми тасдиқланишини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) икки ой муддатда иқлимшунослик, иқлимни моделлаштириш, қум ва чанг бўронлари, иқлимни молиялаштириш, иқлим хатарини таҳлил қилиш, углерод бозори, қайта тикланадиган манбалар, шаҳарсозлик йўналишлари бўйича икки йил давомида Иқлим марказида ишлашга хорижий мутахассисларни жалб қилиш учун илмий лойиҳаларни молиялаштиришга мўлжалланган бюджет маблағлари ажратилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси томонидан тасарруф этиладиган углерод бирликлари савдоси натижасида ҳосил бўладиган маблағларнинг 20 фоизи Экология вазирлиги ҳузуридаги Экология жамғармасига, қолган қисми иқлим ўзгаришига мослашиш ва унинг таъсирини юмшатиш, экология соҳасидаги дастурлар, тадбирларнинг амалга оширилишига ҳамда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, циркуляр ва яшил иқтисодиёт, чиқиндиларни бошқариш билан боғлиқ соҳаларга йўналтириш учун республика бюджетига йўналтирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Рақамли технологиялар вазирлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2024 йил 1 ноябрга қадар Иқлим маркази ва экологик дипломатия бўлимларига тармоқлараро маълумотларни тўплаш ва сақлаш тизимини ташкил этишда техник ёрдам кўрсатсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2024 йил якунига қадар Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги, Кадастр агентлиги, Статистика агентлиги, Республика аэрогеодезия маркази ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда иқлим ўзгариши соҳасидаги маълумотларни Иқлим марказининг ахборот-таҳлилий базасига интеграция қилиш ва тўлдириш учун барча зарур чораларни кўрсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Ички ишлар вазирлиги белгиланган тартибда Иқлим маркази, Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети (Green University) ҳамда Иқлим резиденциясининг сўровларига кўра, Университетда ишлаш учун жалб этиладиган хорижлик ўқитувчилар, олимлар ва мутахассисларга кўп марталик визаларни бериш ва узайтиришни, шунингдек, вақтинчалик рўйхатдан ўтиш ва уни узайтиришни таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Ташқи ишлар вазирлиги белгиланган тартибда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Экология вазирлигининг виза талабномаларига биноан чет эллик ўқитувчилар, олимлар ва экспертлар, шунингдек, уларнинг оила аъзоларига кириш визалари консуллик йиғимлари ва ҳақиқий харажатларнинг ўрнини қоплаш ҳисобидан йиғимлар ундирмасдан расмийлаштирилишини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
салоҳиятли кадрларни жалб қилиш ва илғор тажрибаларни алмашиш учун етакчи университетлар, илмий-таҳлилий марказлар билан ҳамкорлик ўрнатишда Иқлим марказига кўмаклашишни таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Экология вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2024 йил 1 декабрга қадар амалдаги қонунчиликни иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш ва унга мослаштириш бўйича чора-тадбирларни самарали амалга ошириш нуқтаи назаридан такомиллаштириш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 7-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Экология вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Мазкур Фармон ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири А.А. Абдухакимов белгилансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фармон ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2024 йил 23 июль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПФ-106-сон

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 23 июлдаги ПФ-106-сон Фармонига
1-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Иқлим кенгаши
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТАРКИБИ
Олдинги таҳрирга қаранг.

1.

Ш.М. Мирзиёев

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Иқлим кенгаши раиси

2.

А.Н. Арипов

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, Иқлим кенгаши раиси ўринбосари

Кенгаш аъзолари

3.

А.Ж. Раматов

Бош вазир ўринбосари

4.

Ж.А. Қўчқоров

Бош вазир ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири

5.

А.А. Абдухакимов

экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири, Иқлим кенгаши котиби

6.

Б.Б. Алиханов

Олий Мажлис Сенати Оролбўйи минтақасини ривожлантириш масалалари ва экология қўмитаси раиси

7.

Х.Л. Гаппаров

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси раиси

8.

Л.Ш. Кудратов

инвестициялар, саноат ва савдо вазири

9.

Б.О. Саидов

ташқи ишлар вазири

10.

Ж.Т. Мирзамахмудов

энергетика вазири

11.

И.Ю. Абдурахмонов

қишлоқ хўжалиги вазири

12.

Ш.Р. Хамраев

сув хўжалиги вазири

13.

И.Р. Махкамов

транспорт вазири

14.

Ш.С. Хидоятов

қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири в.б.

15.

Б.Ф. Исламов

тоғ-кон саноати ва геология вазири

16.

А.А. Худаяров

соғлиқни сақлаш вазири в.б.

17.

А.Х. Кулдашев

фавқулодда вазиятлар вазири

18.

Ш.Х. Шерматов

рақамли технологиялар вазири

19.

Б.А. Мусаев

камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири

20.

Х.У. Умарова

мактабгача ва мактаб таълими вазири

21.

К.А. Шарипов

олий таълим, фан ва инновациялар вазири

22.

Б.С. Ҳамраев

Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси раиси

23.

А.З. Саъдуллаев

Ёшлар ишлари агентлиги директори

24.

Лавозими бўйича

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари

Қўшимча аъзолар

25.

5 та вакил

Маҳаллий экологлар ва олимлар

26.

5 та вакил

Хорижий экологлар ва олимлар

27.

5 та вакил

Оммавий ахборот воситалари вакиллари ва ижтимоий фаоллар

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ:

Иқлим кенгаши аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимга янгидан тайинланган ёхуд зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 21 ноябрдаги ПФ-223-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.11.2025 й., 06/25/223/1076-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 23 июлдаги ПФ-106-сон Фармонига
2-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Иқлим кенгаши тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Иқлим кенгашининг (кейинги ўринларда — Иқлим кенгаши) мақоми, асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари, фаолиятининг ташкилий асосларини белгилаб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иқлим кенгаши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 23 июлдаги «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида Иқлим кенгашини ташкил этиш тўғрисида»ги ПФ-106-сон Фармонига асосан ташкил этилди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Иқлим кенгаши Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш ва унга мослашиш масалалари бўйича энг юқори маслаҳат органи ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иқлим кенгаши вазирлик ва идораларнинг иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш ва унга мослашишнинг ягона давлат сиёсатини амалга оширишига доир фаолиятини мувофиқлаштиради ва унинг қарорлари вазирлик ва идоралар, юридик ва жисмоний шахслар учун мажбурий ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иқлим кенгашининг йиғилишлари бир календарь йил давомида уч марта, ялпи мажлислар (йилига бир марта) ва оралиқ мажлислар (йилига икки марта) шаклида ташкил этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иқлим кенгашининг ялпи мажлиси бўйича ташкилий ишлар Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси томонидан, оралиқ мажлислари бўйича — Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан мувофиқлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Иқлим кенгаши ўз фаолиятини халқаро амалиётнинг тасдиқланган натижалари, илмий тадқиқотлар ва Иқлим ўзгариши миллий маркази (кейинги ўринларда — Иқлим маркази) томонидан ишлаб чиқилган таклифлар асосида амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Иқлим кенгашининг мақсади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иқлим ўзгариши билан боғлиқ муаммоларни самарали ҳал этиш, ягона иқлим сиёсатини шакллантириш ва амалга оширишнинг ички институционал механизмларини такомиллаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Париж битими бўйича Ўзбекистон Республикаси томонидан қабул қилинган мажбуриятларни самарали амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кам углеродли иқтисодиётга ўтишни тезлаштириш ва фуқаролар фаровонлигини ошириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Иқлим кенгаши фаолиятининг асосий вазифалари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Иқлим кенгашининг асосий вазифалари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш ва унга мослашиш бўйича миллий стратегияни ҳамда ушбу йўналишда ягона давлат сиёсатини шакллантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вазирлик ва идораларнинг иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш ва унга мослашиш бўйича ягона давлат сиёсатини самарали амалга ошириш ишларини мувофиқлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Иқлим ўзгариши тўғрисидаги доиравий конвенцияси ва Париж битимидан келиб чиқадиган Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятлари бажарилиши мониторингини юритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш ва унга мослашиш бўйича ташқи сиёсатни амалга оширишнинг йиллик устувор йўналишларини белгилаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш ва унга мослашиш масалаларида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар базасини такомиллаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«яшил» технологиялар, илмий изланишлар ва инновацияларни ўз ичига олган иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш ва унга мослашишга йўналтирилган лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш учун ресурслар билан таъминлаш ва молиялаштиришга, шу жумладан, инвестициялар жалб қилишга кўмаклашиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Иқлим кенгаши ўз зиммасига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) Иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш ва унга мослашиш бўйича миллий стратегияни ҳамда ушбу йўналишда ягона давлат сиёсатини шакллантириш бўйича:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иқлим ўзгариш динамикасини ўрганиш натижаларини ҳисобга олган ҳолда иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш ва унга мослашиш бўйича истиқболли мақсадлар ва йўналишларни белгилайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
истиқболли мақсадлар ва йўналишлардан келиб чиқиб, Иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш ва унга мослашиш бўйича миллий стратегияга киритилиши лозим бўлган кўрсаткичларнинг белгиланишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш ва унга мослашиш бўйича миллий стратегияни амалга ошириш бўйича ўрта ва қисқа муддатли дастурлар, «йўл хариталари», чора-тадбирлар дастурларини тасдиқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш ва унга мослашиш бўйича давлат сиёсатини шакллантириш, такомиллаштириш ва уни амалга ошириш юзасидан таклифларни кўриб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш ва унга мослашиш бўйича давлат сиёсатини амалга оширишнинг йиллик устувор йўналишларини белгилайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) вазирликлар ва идораларнинг иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш ва унга мослашиш бўйича ягона давлат сиёсатини самарали амалга ошириш ишларини мувофиқлаштириш бўйича:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вазирлик ва идораларнинг Иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш ва унга мослашиш бўйича миллий стратегиядан келиб чиқадиган вазифаларини белгилайди ва уларнинг амалга оширилишини мувофиқлаштиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш ва унга мослашиш бўйича ягона давлат сиёсатини амалга оширишда вазирлик ва идораларнинг соҳавий стратегиялари таҳлил қилинишини таъминлайди ва иқлим ўзгариши бўйича фаолият доирасини белгилайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вазирлик ва идораларнинг иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш ва унга мослашиш бўйича ягона давлат сиёсатини амалга оширишдаги фаолияти ўрганилишини ва самарадорлиги оширилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Иқлим ўзгариши тўғрисидаги доиравий конвенцияси ва Париж битимидан келиб чиқадиган Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятлари бажарилиши мониторингини юритиш бўйича:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республиканинг мазкур халқаро ҳужжатлардан келиб чиқадиган мажбуриятларини самарали амалга ошириш йўлларини белгилайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республиканинг мазкур халқаро ҳужжатлардан келиб чиқадиган мажбуриятлари вазирлик ва идоралар ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари кесимида таҳлил қилинишини ва аниқланган камчиликлар бартараф этилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш ва унга мослашиш бўйича ташқи сиёсатни амалга оширишнинг йиллик устувор йўналишларини белгилаш бўйича:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бошқа давлатлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш йўналишларини белгилаб беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бошқа давлатларда иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш ва унга мослашиш бўйича қилинаётган ишларни таҳлилий ўрганишни ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иқлим ўзгариши тўғрисидаги доиравий конвенция ва Париж битимига мувофиқ Ўзбекистон томонидан бериладиган ҳисобот ва маълумотлар тайёрланишини ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш ва унга мослашиш масалаларида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар базасини такомиллаштириш бўйича:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш ва унга мослашиш масалалари етарли даражада тартибга солинганлигини ўрганишни ташкил қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш ва унга мослашиш бўйича қонунчиликда аниқланган бўшлиқ ва зиддиятларни бартараф этишга қаратилган ҳамда уни такомиллаштириш юзасидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишни ташкиллаштиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
е) «яшил» технологиялар, илмий изланишлар ва инновацияларни ўз ичига олган иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш ва унга мослашишга йўналтирилган лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш учун ресурслар билан таъминлаш ва молиялаштириш, шу жумладан, инвестициялар жалб қилишга кўмаклашиш бўйича:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«яшил» технологиялар, илмий изланишлар ва инновацияларни ўз ичига олган иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш ва унга мослашишга йўналтирилган лойиҳаларнинг амалга оширилишини мувофиқлаштиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш ва унга мослашишга йўналтирилган лойиҳалар учун ресурслар зарурияти ва уларнинг миқдорини аниқлашни ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банк ва бошқа молия институтларига иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш ва унга мослашишга йўналтирилган лойиҳалар учун кредит ва қарз ажратилишини ташкиллаштиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш ва унга мослашишга йўналтирилган лойиҳаларни амалга ошириш учун халқаро ва чет эл молия институтларидан техник ва гуманитар ёрдам олишга кўмаклашади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ушбу вазифа ва функцияларни бажариш учун Иқлим кенгаши қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иқлим кенгашининг ишчи органи — Иқлим маркази томонидан тақдим этилган илмий жиҳатдан асосланган маълумотларга кўра кун тартибини шакллантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республика ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, хўжалик бирлашмалари ва ташкилотлари раҳбарларининг ҳисоботларини эшитиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иқлим кенгаши фаолиятидан келиб чиқадиган вазифаларни ҳисобга олган ҳолда ушбу Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Иқлим кенгаши таркиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Иқлим кенгаши раис, унинг ўринбосари ва аъзоларидан иборат.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иқлим кенгаши аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган ёхуд зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иқлим кенгаши раиси вазирлик ва идораларнинг, илмий ва таълим ташкилотларининг ходимларини ва бошқа мутахассисларни шартнома асосида эксперт ва ишчи гуруҳ аъзолари сифатида ёхуд якка тартибда лойиҳалар ишлаб чиқиш ва маълум ишларни бажариш учун жалб қилиш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Иқлим кенгашини раис бошқаради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Иқлим кенгаши раиси:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иқлим кенгашининг умумий бошқарувини амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иқлим кенгаши аъзоларининг шахсий таркибини тасдиқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иқлим кенгаши аъзоларига кўрсатмалар беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Иқлим кенгаши аъзолари қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иқлим кенгашига кўриб чиқиш учун тақдим этилган материалларни тайёрлаш ва муҳокама қилишда иштирок этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иқлим кенгаши мажлисининг кун тартибига киритиш ва ишчи комиссиялар даражасида ишлаб чиқиш учун муайян масалалар бўйича таклифлар киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иқлим кенгаши йиғилишларида муҳокама қилинган масалалар бўйича керакли маълумотларни олиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Иқлим кенгаши ишини ташкил этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Фавқулодда йиғилишлар Иқлим кенгаши раиси ташаббуси билан чақирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Иқлим кенгашида кўриб чиқиладиган масалаларни тайёрлаш унинг ишчи органи — Иқлим маркази томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Вазирлик ва идораларнинг экологик дипломатия бўлимлари сўралган материалларни белгиланган муддатда Иқлим кенгашининг ишчи органи — Иқлим марказига тақдим этишлари шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Вазирлик ва идораларнинг жорий фаолияти бўйича лойиҳалар самарадорлиги, иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш ва мослаштириш билан боғлиқ таклиф ва сўровлар тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган ҳисоботлар экологик дипломатия бўлимлари томонидан ҳар чорак бўйича ҳисобот бериладиган чоракдан кейинги ойнинг 5-санасидан кечиктирмай тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Иқлим кенгаши иши унинг аъзолари умумий йиғилишлари шаклида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иқлим кенгаши йиғилиши кун тартибига киритилган масалалар ва уни ўтказиш жойи, санаси ва вақти ишчи органнинг таклифига биноан Иқлим кенгаши раиси томонидан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишчи орган Иқлим кенгаши аъзоларини бу тўғрисида камида ўн кун олдин ёзма равишда ёки электрон кўринишда хабардор қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иқлим кенгаши йиғилиши агар унда аъзоларнинг ярмидан кўпи ҳозир бўлган бўлса ваколатли ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар йиғилишга бундан кам аъзолар келган бўлса, Иқлим кенгаши йиғилиши бошқа санага қолдирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иқлим кенгаши йиғилишида унинг котиби томонидан баённома юритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иқлим кенгаши йиғилишида қарорлар очиқ ёки айрим масалалар юзасидан олдиндан келишилган ҳолда ёпиқ овоз бериш йўли билан қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иқлим кенгашининг ҳар бир аъзоси бир овозга эга. Агар қарор лойиҳаси бўйича оддий кўпчилик (50 фоиз+1) овоз берилган бўлса, у қабул қилинган ҳисобланади. Тарафдор ва қарши овозлар сони тенг бўлган тақдирда Иқлим кенгаши раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Масалаларни кўриб чиқиш натижаларига кўра, Иқлим кенгаши барча давлат идоралари ва ташкилотлари учун мажбурий бўлган, йиғилишларида қабул қилинган ва баён билан расмийлаштирилган қарорларни қабул қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-боб. Иқлим кенгаши фаолиятини қайта ташкил этиш ва тугатиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Иқлим кенгаши Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан қайта ташкил этилиши ёки тугатилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 23 июлдаги ПФ-106-сон Фармонига
3-ИЛОВА

Иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш ва унга мослашиш бўйича миллий стратегияни ҳамда ушбу йўналишда ягона давлат сиёсатини шакллантириш ва амалга ошириш бўйича
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Тадбирлар номи

Амалга ошириш механизмлари

Бажариш муддати

Молиялаштириш манбалари

Масъул ижрочилар

I. Иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш ва унга мослашиш бўйича миллий стратегияни ҳамда ушбу йўналишда ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқиш

1.

Иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш ва унга мослашиш бўйича миллий стратегияни шакллантириш ва қабул қилиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Иқлим кенгаши мажлисларини ташкил этиш.

2. Иқлим ўзгариши бўйича халқаро молия институтлари (ОТБ, ЕТТБ, ЖБ, ФРА) билан ўзаро ҳамкорлик стратегияси лойиҳаларини шакллантириш.

2025 йил апрель

Хорижий шерикларнинг халқаро грантлари ва маблағлари, манфаатдор вазирлик ва идораларнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

(А. Абдухакимов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

3. Ўзбекистонда аёлларнинг иқлим ўзгаришига заифлигини баҳолаш бўйича тадқиқотлар ўтказиш ва иқлим ўзгариши оқибатларига мослашиш бўйича гендер чора-тадбирлар режаси лойиҳасини шакллантириш.

2025 йил 1 апрель

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

(А. Абдухакимов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

5. Иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш ва унга мослашиш бўйича миллий стратегияни тасдиқлаш тўғрисидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2025 йил 30 декабрь

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

(А. Абдухакимов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

6. Иқлим кенгашининг биринчи ялпи мажлисини тайёрлаш ва ўтказиш.

2024 йил октябрь

Вазирлик ва идораларнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

(А. Абдухакимов)

7. Иқлим кенгашининг оралиқ мажлисини тайёрлаш ва мувофиқлаштириш.

2025 йил март

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

(А. Абдухакимов)

II. COP28 якуни бўйича тадбирлар ва ташаббусларни амалга ошириш

2.

Оролбўйида «Иқлим технологиялари халқаро «Expo-Нub»ни ташкил этиш».

1. Мажмуавий ривожланиш соҳасидаги мутахассисларни жалб қилган ҳолда «Иқлим технологиялари халқаро «Expo-Нub»нинг ҳудудий бош режасини ишлаб чиқиш.

2024 йил 31 декабрь

Хорижий шерикларнинг халқаро грантлари ва маблағлари, манфаатдор вазирлик ва идораларнинг бюджетдан ташқари ва бюджет маблағлари

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

(А. Абдухакимов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

(Ф. Эрманов),

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(К. Шарипов),

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

(Л. Кудратов)

2. «Expo-Нub»да иштирок этиш учун хорижий компаниялар рўйхатини шакллантириш ва улар билан музокаралар олиб бориш.

2025 йил февраль

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

(А. Абдухакимов),

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

(Л. Кудратов)

3. Ўзбекистон Республикасининг хорижий элчихоналари орқали «Expo-Нub»га компанияларни жалб қилиш бўйича тақдимотлар ўтказиш.

Ҳар чоракда

Ташқи ишлар вазирлиги

(Б. Саидов),

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

(Л. Кудратов)

4. «Expo-Нub»ни ишга тушириш.

2025 йил июнь

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

(А. Абдухакимов)

3.

Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университетида (Green University) етакчи хорижий олим ва экспертлар иштирокида Иқлим илмий форумини (резиденцияси) ташкил этиш.

1. Иқлим резиденцияси концепциясини ишлаб чиқиш.

2024 йил сентябрь

Хорижий шерикларнинг халқаро грантлари ва маблағлари, манфаатдор вазирлик ва идораларнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

(А. Абдухакимов),

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(И. Абдурахмонов),

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(К. Шарипов)

2. Иқлим резиденцияси низомини ва унга қабул қилиш шартларини ишлаб чиқиш.

2024 йил сентябрь

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

(А. Абдухакимов),

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(И. Абдурахмонов),

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(К. Шарипов)

3. Ўзбекистон Республикаси элчихоналари орқали Иқлим резиденцияси фаолиятига хорижий мутахассислар ва олимларни жалб қилиш бўйича тақдимотлар ўтказиш.

Ҳар чоракда

Ташқи ишлар вазирлиги

(Б. Саидов)

4. Иқлим резиденцияси фаолияти, унда яратилган шароитлар тўғрисида тақдимот материалларини ишлаб чиқиб, уларни Ташқи ишлар вазирлигига тақдим этиш.

Йилига бир марта

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

(А. Абдухакимов)

5. Иқлим резиденцияси фаолиятини бошлаш.

2024 йил декабрь

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

(А. Абдухакимов),

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(К. Шарипов)

4.

«Йўқотиш ва зарарлар» жамғармаси имкониятларидан фойдаланиш.

1. «Йўқотиш ва зарарлар» жамғармаси маблағларини жалб қилиш бўйича таклифлар ва режа ишлаб чиқиш.

2024 йил ноябрь

Хорижий шерикларнинг халқаро грантлари ва маблағлари, манфаатдор вазирлик ва идораларнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

(А. Абдухакимов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(И. Норқулов),

Ташқи ишлар вазирлиги

(Б. Саидов)

2. «Йўқотиш ва зарарлар» жамғармасида Марказий Осиё манфаатларини ҳимоя қилиш масалаларида минтақавий позицияни мустаҳкамлаш тўғрисидаги БМТнинг Иқлим ўзгариши тўғрисидаги доиравий конвенцияси иштирокчилари билан музокаралар олиб бориш.

2024 йил октябрь

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

(А. Абдухакимов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(И. Норқулов),

Ташқи ишлар вазирлиги

(Б. Саидов),

Сув хўжалиги вазирлиги

(Ш. Хамраев),

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (А. Кулдашев),

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

(Ш. Хидоятов)

III. Халқаро ҳамкорликни ташкил этиш ва халқаро иқлим молиясини жалб қилиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш

5.

Иқлимни молиялаштириш учун «Jeff Bezos» жамғармаси, «Bill and Melinda Gates» жамғармаси, «Zayed Сharitable and Нumanitarian» жамғармаси, «Bloomberg Philanthropies Aga Khan» жамғармаси, Саудия ривожланиш жамғармаси (Saudi Fund for Development) ҳамда Иқлимга мос келадиган ўсиш (Climate Compatible Growth) лойиҳаси билан ҳамкорликни йўлга қўйиш.

1. Ҳамкорлик масалалари бўйича музокаралар ўтказиш учун таклифларни юбориш.

2024 йил ноябрь

Хорижий ҳамкорларнинг халқаро грантлари ва маблағлари, манфаатдор вазирлик ва идораларнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

(А. Абдухакимов),

Ташқи ишлар вазирлиги

(Б. Саидов)

2. Ҳамкорлик бўйича тадбирлар режасини ишлаб чиқиш.

2024 йил декабрь

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

(А. Абдухакимов),

Ташқи ишлар вазирлиги

(Б. Саидов)

4. Иқлимга мос келадиган ўсиш (Climate Compatible Growth) лойиҳаси вакиллари билан ҳамкорлик масалалари бўйича музокаралар ташкил қилиш.

2024 йил сентябрь

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

(А. Абдухакимов),

Ташқи ишлар вазирлиги

(Б. Саидов)

5. Ҳамкорлик бўйича тадбирлар режасини ишлаб чиқиш.

2024 йил декабрь

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

(А. Абдухакимов),

Ташқи ишлар вазирлиги

(Б. Саидов)

6. Тадбирлар режасига мувофиқ меморандумни келишиш ва имзолаш.

2025 йил февраль

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

(А. Абдухакимов),

Ташқи ишлар вазирлиги

(Б. Саидов)

6.

Иқлим ўзгаришини мониторинг қилиш бўйича тизимли ечимларни амалга ошириш учун «Methane Alert and Response System (MARS)» тизимига интеграция қилиш.

1. Интеграция жараёнларини ўрганиш ва таҳлил қилиш.

2024 йил сентябрь

Хорижий ҳамкорларнинг халқаро грантлари ва маблағлари, манфаатдор вазирлик ва идораларнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

(А. Абдухакимов),

Ташқи ишлар вазирлиги

(Б. Саидов)

2. Интеграция бўйича маълумот олиш учун «Methane Alert and Response System (MARS)» лойиҳаси билан музокаралар ташкил қилиш.

2024 йил октябрь

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

(А. Абдухакимов),

Ташқи ишлар вазирлиги

(Б. Саидов)

3. Фаолиятнинг потенциал йўналишлари бўйича музокараларни олиб бориш.

2024 йил декабрь

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

(А. Абдухакимов),

Ташқи ишлар вазирлиги

(Б. Саидов)

7.

Яшил иқлим жамғармасидан аккредитация олиш имкониятларини кўриб чиқиш.

1. Иқлим ўзгаришига мослашиш масалалари бўйича масъул вакилни тайинлаш.

2024 йил сентябрь

Хорижий ҳамкорларнинг халқаро грантлари ва маблағлари, манфаатдор вазирлик ва идораларнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

(А. Абдухакимов)

2. Аккредитация олиш тартибини таҳлил қилиш.

2024 йил октябрь

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

(А. Абдухакимов)

3. Аккредитация олиш масаласини ишлаб чиқиш учун Яшил иқлим жамғармаси билан ўзаро ҳамкорлик қилиш режасини тузиш.

2024 йил декабрь

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

(А. Абдухакимов)

8.

CTCN, Group on Earth Observations, NDC Partnership билан ҳамкорликни кенгайтириш.

1. CTCN, Group on Earth Observations, NDC Partnership ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш юзасидан таклифларни юбориш.

2024 йил сентябрь

Халқаро грантлар ва хорижий ҳамкорлар маблағлари, манфаатдор вазирлик ва идораларнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

(А. Абдухакимов),

Ташқи ишлар вазирлиги

(Б. Саидов)

2. Мазкур ташаббуслар доирасидаги тадбирларда иштирок этиш.

Доимий

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

(А. Абдухакимов),

Ташқи ишлар вазирлиги

(Б. Саидов)

3. NDC Parnership ҳамкорлигига қўшилиш юзасидан тегишли тартибда расмий муносабат билдириш.

2024 йил сентябрь

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

(А. Абдухакимов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(И. Норқулов),

Ташқи ишлар вазирлиги

(Б. Саидов)

4. ММБҲни янгилаш учун NDC Partnership билан молиялаштириш масаласини ўрганиш ва унга қўшилиш юзасидан таклифларни ишлаб чиқиб белгиланган тартибда келишиш.

2025 йил март

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

(А. Абдухакимов)

Ташқи ишлар вазирлиги

(Б. Саидов)

IV. БМТнинг Иқлим ўзгариши тўғрисидаги доиравий конвенцияси ва Париж битими доирасида фаолиятни ташкил этиш

9.

БМТнинг Иқлим ўзгариши тўғрисидаги доиравий конвенцияси ва унинг ёрдамчи органлари, шунингдек, IPCC тадбирларида иштирок этиш ҳамда БМТнинг Иқлим ўзгариши тўғрисидаги доиравий конвенцияси томонларининг 29 конференциясида (ТК29) иштирок этиш бўйича тайёргарлик ишларини мувофиқлаштириш.

1. Делегацияни шакллантириш.

Йил давомида

Халқаро грантлар ва хорижий ҳамкорлар маблағлари, манфаатдор вазирлик ва идораларнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

(А. Абдухакимов)

2. Логистикани тайёрлаш.

Йил давомида

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

(А. Абдухакимов)

3. Тегишли тақдимот материалларини тайёрлаш.

Заруратга қараб

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

(А. Абдухакимов)

4. Тадбирларда маъруза билан иштирок этиш.

Тадбир ҳақида маълумот олинганда

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

(А. Абдухакимов)

5. ТК29 да иштирок этиш учун Делегацияни шакллантириш ва юқори турувчи органлар билан иштирок этиш режасини ишлаб чиқиш.

2024 йил октябрь

Халқаро грантлар ва хорижий ҳамкорлар маблағлари, манфаатдор вазирлик ва идораларнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

(А. Абдухакимов)

6. ТК29 да иштирок этиш учун логистика ва маълумотларни тайёрлаш.

2024 йил октябрь

манфаатдор вазирлик ва идоралар

7. Делегациянинг ТК29да иштироки бўйича якуний Ҳукумат қарори (фармойиши) лойиҳасини тайёрлаш.

2024 йил октябрь

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

(А. Абдухакимов),

Ташқи ишлар вазирлиги

(Б. Саидов)

10.

Миллий мослашиш режасини (ММР) тайёрлаш ва Миллий миқёсда белгиланадиган ҳиссани (ММБҲ) янгилаш.

1 .ММРни ишлаб чиқиш учун халқаро донорлар билан маблағларни жалб қилиш бўйича ўзаро ҳамкорлик қилиш.

2024 йил сентябрь

Халқаро грантлар ва хорижий ҳамкорлар маблағлари, манфаатдор вазирлик ва идораларнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

(А. Абдухакимов)

2. Иқтисодиёт тармоқларини иқлим ўзгаришига мослаштириш режасини ишлаб чиқиш.

2025 йил сентябрь

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

(А. Абдухакимов),

Манфаатдор вазирлик ва идоралар

3. ММРни манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2025 йил октябрь

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

(А. Абдухакимов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

4. Ҳужжатни Конвенция котибиятига юбориш.

2025 йил декабрь

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

(А. Абдухакимов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

5. Хатарларни бартараф этиш имкониятларини таъминлайдиган қўшимча секторларни аниқлаш.

2024 йил октябрь

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

(А. Абдухакимов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

6. Харажатлар ва инвестиция имкониятларини баҳолаш.

2024 йил октябрь

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

(А. Абдухакимов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

7. Якуний ММБҲ тайёрлаш.

2024 йил декабрь

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

(А. Абдухакимов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

8. ММБҲни манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2025 йил январь

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

(А. Абдухакимов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

9. Ҳужжатни Конвенция котибиятига юбориш.

2025 йил март

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

(А. Абдухакимов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

11.

Икки йиллик янгиланиш ҳисоботларини, шу жумладан Икки йиллик шаффофлик ҳисоботларини тайёрлаш.

1. Ҳужжатни Конвенция талаблари асосида шакллантириш.

2024 йил ноябрь

Халқаро грантлар ва хорижий ҳамкорлар маблағлари, манфаатдор вазирлик ва идораларнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

(А. Абдухакимов)

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Ҳужжатни Конвенция котибиятига тақдим қилиш.

2024 йил 15 ноябрь

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

(А. Абдухакимов)

манфаатдор вазирлик ва идоралар

V. Иқлим ўзгариши масалалари бўйича минтақавий ҳамкорликни амалга ошириш

12.

Минтақавий ҳамкорлик дастурини ишлаб чиқиш ва Иқлим ўзгариши тўғрисидаги доиравий конвенциянинг томонлар конференцияси ва унинг ёрдамчи органлари музокаралари жараёнида иштирок этиш учун Марказий Осиё музокаралар гуруҳини яратиш.

1. Минтақавий ҳамкорлик дастурини ишлаб чиқиш бўйича таклиф тайёрлаш.

2024 йил сентябрь

Халқаро грантлар ва хорижий ҳамкорлар маблағлари, манфаатдор вазирлик ва идораларнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

(А. Абдухакимов)

2. Дастурни Марказий Осиё давлатларининг экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш вазирликлари билан келишиш.

2024 йил декабрь

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

(А. Абдухакимов)

1. Марказий Осиё давлатлари билан музокаралар гуруҳи тузиш масаласини ўрганиш.

2024 йил октябрь

Халқаро грантлар ва хорижий ҳамкорлар маблағлари, манфаатдор вазирлик ва идораларнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

(А. Абдухакимов)

2. Марказий Осиё давлатлари билан келишиш.

2024 йил ноябрь

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

(А. Абдухакимов)

VI. Иқлим ўзгаришининг иқтисодий тармоқларга таъсири бўйича тадқиқотлар

13.

Иқлим ўзгариши, табиий ва техноген офатларнинг (сув тошқини, қурғоқчилик, ҳарорат ўзгариши ва бошқа омиллар) атроф-муҳит ва экологияга таъсирини мунтазам равишда баҳолаш.

1. Иқлим ўзгаришининг табиий ва техноген офатларнинг юзага келишига таъсирини баҳолаш учун маълумотлар алмашинуви бўйича мувофиқлаштирувчи ишчи гуруҳни ташкил қилиш.

2024 йил 1 сентябрь

Хорижий ҳамкорларнинг халқаро грантлари ва маблағлари, манфаатдор вазирлик ва идораларнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

(А. Абдухакимов),

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

(А. Кулдашев),

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(И. Абдурахмонов),

Сув хўжалиги вазирлиги

(Ш. Хамраев)

2. Хавфли гидрометеорологик ҳодисаларнинг юзага келишига иқлим ўзгариши таъсирини баҳолаш учун ҳар чоракда маълумот киритиш.

Ҳар чоракда

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

(А. Абдухакимов),

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

(А. Кулдашев),

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(И. Абдурахмонов),

Сув хўжалиги вазирлиги

(Ш. Хамраев)

3. Иқлим ўзгариши соҳасидаги жорий таҳдидлар, шунингдек, улар билан боғлиқ бўлган тармоқ хатарлари бўйича йиллик ҳисобот тайёрлаш.

Ҳар йили 1 ноябрь

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

(А. Абдухакимов),

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (А. Кулдашев),

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(И. Абдурахмонов),

Сув хўжалиги вазирлиги

(Ш. Хамраев)

VII. Соҳа маълумотларини йиғиш, таҳлил қилиш ва ҳисобот беришга ёндашувни тизимлаштириш

14.

Иқлим ўзгариши бўйича маълумотларни йиғиш, таҳлил қилиш ва ахборот таҳлилий маълумотларни тақдим этишда Маълумотларни бошқариш тизимини (Management information system) жорий этиш имкониятларини ўрганиш.

1. Иқлим ўзгариши тўғрисидаги маълумотларни йиғиш, таҳлил қилиш ва тақдим этиш учун бошқарув ахборот тизимлари (МIS) дастурий таъминотидан фойдаланиш бўйича халқаро тажрибани таҳлил қилиш.

2024 йил декабрь

Халқаро грантлар ва хорижий ҳамкорлар маблағлари, тегишли вазирликлар ва идораларнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

(А. Абдухакимов)

2. Бошқарув ахборот тизимлари (МIS) дастурий таъминотини синовдан ўтказиш учун маълумотлар турлари рўйхатини шакллантириш.

2025 йил март

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

(А. Абдухакимов)

15.

Иссиқхона газлари ташламалари инвентаризациясини ўтказишга тайёргарлик кўришда вазирлик ва идоралар ходимлари салоҳиятини ошириш.

Ташламалар тўғрисидаги маълумотларини йиғиш бўйича масъул вазирлик ва идоралар ходимлари учун ўқув семинарлари ва тренинглар ўтказиш.

Йил давомида

Халқаро грантлар ва хорижий ҳамкорлар маблағлари, тегишли вазирликлар ва идораларнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

(А. Абдухакимов)

VIII. Иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш ва унга мослашишга лойиҳа ёндашувини жорий этиш

16.

Иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш ва унга мослашиш бўйича корпоратив стратегияларни шакллантириш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқиш.

1. Иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш ва унга мослашиш бўйича корпоратив стратегияларни шакллантириш бўйича халқаро амалиётни ўрганиш.

2024 йил сентябрь

Халқаро грантлар ва хорижий ҳамкорлар маблағлари, тегишли вазирликлар ва идораларнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

(А. Абдухакимов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш ва унга мослашиш бўйича корпоратив стратегияларни ишлаб чиқиш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқиш.

2025 йил январь

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

(А. Абдухакимов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

17.

«Яшил шаҳарлар» лойиҳасини амалга ошириш.

1. Лойиҳани амалга оширишни мувофиқлаштириш бўйича тадбирлар режасини ишлаб чиқиш.

2024 йил сентябрь

Халқаро грантлар ва хорижий ҳамкорлар маблағлари, тегишли вазирликлар ва идораларнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,

Тошкент шаҳар ва вилоят ҳокимликлари,

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

(А. Абдухакимов)

2. Ҳудудларнинг экологик мастер-режаларини шакллантиришда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар ва вилоят ҳокимликларига маслаҳат ёрдамини кўрсатиш.

2025 йил 1 июнь

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,

Тошкент шаҳар ва вилоят ҳокимликлари,

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

(А. Абдухакимов)

3. Республиканинг яшил шаҳарлари рейтингини тузиш ва ҳар уч йилда янгилаб бориш.

2025 йил декабрдан бошлаб,

ҳар йили

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,

Тошкент шаҳар ва вилоят ҳокимликлари,

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

(А. Абдухакимов)

18.

Чанг ва қум бўронларини юмшатиш ва олдини олиш бўйича лойиҳа ишлаб чиқиш.

1. Экспертларни жалб қилиш орқали чангли ва қумли бўронлар манбалари ҳақидаги билим ва хабардорлик даражасини ошириш.

Доимий равишда

Халқаро грантлар ва хорижий ҳамкорлар маблағлари, тегишли вазирликлар ва идораларнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

(А. Абдухакимов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Чанг ва қум бўронлари пайдо бўлишининг олдини олиш ва оқибатларини камайтиришнинг мумкин бўлган усулларини аниқлаш.

2025 йил июнь

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

(А. Абдухакимов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

19.

Иқлим ўзгаришининг аҳоли саломатлигига таъсирини баҳолаш бўйича лойиҳани амалга ошириш.

1. Халқаро Қизил Хоч Қўмитаси билан ҳамкорликни йўлга қўйиш ва халқаро тажрибани ўрганиш.

2024 йил сентябрь

Халқаро грантлар ва хорижий ҳамкорлар маблағлари, тегишли вазирликлар ва идораларнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Худаяров),

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

(А. Абдухакимов)

2. Аҳоли саломатлигига иқлим ўзгаришининг таъсирини баҳолашдан ўтказиш.

2025 йил март

3. Соғлиқни сақлаш соҳаси ходимлари учун семинарлар ва тренинглар ўтказиш.

2025 йил март

IX. Халқаро мажбуриятларни қабул қилиш, конвенцияларни ратификация қилиш

20.

Монреал протоколига Кигали тузатишларини ратификация қилиш ва БМТнинг Атроф-муҳит дастури (UNEP) билан ҳамкорликни ривожлантириш..

1. Кигали тузатишларини ратификация қилиш бўйича халқаро тажрибани ўрганиш.

Зарур таҳлилий материалларни тайёрлаш ва уларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2024 йил декабрь

Маблағ талаб этилмайди

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

(А. Абдухакимов)

2. Ратификация учун тегишли ҳужжатларни тайёрлаш.

2025 йил декабрь

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

(А. Абдухакимов),

Ташқи ишлар вазирлиги

(Б. Саидов)

3. БМТнинг Атроф-муҳит Ассамблеяси (CPR) доимий вакиллар Қўмитасига қўшилиш.

2024 йил декабрь

Маблағ талаб этилмайди

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

(А. Абдухакимов),

Ташқи ишлар вазирлиги

(Б. Саидов)

4. Ўзбекистоннинг Қўмитага қўшилиши тўғрисида ЮНЕП Котибиятига тегишли билдиришнома юбориш.

2025 йил январь

Ташқи ишлар вазирлиги

(Б. Саидов),

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

(А. Абдухакимов)

5. Халқаро шартномалар бўйича мажбуриятларни бажариш ва Ўзбекистон Республикасининг халқаро ташкилотларга аъзолиги, хусусан, ЮНЕП жамғармасининг республика халқаро ташкилотлари рўйхатига киритилиши ва аъзолик бадалларини тўлаш.

2025 йилнинг иккинчи ярмида

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

(А. Абдухакимов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(И. Норқулов)

X. Иқлим ўзгариши ва атроф-муҳит бўйича хабардорликни ошириш, таълим ташкилотлари, ОАВ ва жамоат ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш

21.

Иқлим ўзгариши ва унинг оқибатлари ҳақидаги билимларни мактабгача ва мактаб таълим дастурларига киритиш ва иқлим ўзгариши ҳақида хабардорликни оширишга қаратилган лойиҳаларни амалга ошириш.

1. ClimateScience.org таълим платформасини ўзбек ва қорақалпоқ тилларига таржима қилиш лойиҳасини амалга ошириш.

2024 йил октябрь

Халқаро грантлар ва хорижий ҳамкорларнинг маблағлари, манфаатдор вазирлик ва идораларнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

(А. Абдухакимов)

2. Таржима қилинган материалларни мавжуд таълим дастурларига интеграция қилиш.

2024 йил ноябрь

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

(Х. Умарова),

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

(А. Абдухакимов)

3. Ёшлар эътиборини иқлим ўзгаришининг долзарб муаммоларига жалб этишга қаратилган ҳужжатли ва ўқув фильмлари намойишини ўтказиш («Амударё: йўқолган денгиз» фильми ва бошқалар).

2024 йил декабрь

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

(А. Абдухакимов),

ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари

4. Иқлим ўзгариши масалалари бўйича хабардорликни оширишга қаратилган «Иқлим овози» (Voice of climate) лойиҳасини амалга ошириш.

2024 йил ноябрь

5. Иқлим ўзгариши масалалари бўйича фуқароларнинг хабардорлигини ошириш, огоҳлантириш ва мулоқот қилиш платформасини ташкил этиш.

2025 йил февраль

6. ОАВ вакиллари билан алоқаларни ўрнатиш.

2024 йил октябрь

22.

«Environmental Communication» лойиҳасини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

1. Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университетида «Environmental Communications» магистрлик дастурини ишлаб чиқишга кўмаклашиш.

2024 йил сентябрь

Халқаро грантлар ва хорижий ҳамкорларнинг маблағлари, манфаатдор вазирлик ва идораларнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

(А. Абдухакимов),

АОКА

(А. Ходжаев),

ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари

2. «Environmental Communication» лойиҳаси концепциясини ишлаб чиқиш:

иқлим ўзгариши соҳасидаги коммуникацияларда мавжуд усуллар ва ёндашувлар таҳлилини ўтказиш;

миллий ва халқаро жиҳатларни ҳисобга олган ҳолда лойиҳа концепциясини ишлаб чиқиш.

2024 йил сентябрь

3. Абитуриентлар учун «Environmental Communication» ёзги мактаб дастурини амалга ошириш:

абитуриентлар, талабалар ва ёш мутахассислар учун ўқув семинарлари ва амалий машғулотлар ўтказиш;

иқлим ўзгариши ва коммуникациялар бўйича мутахассислар билан маърузалар ва учрашувлар ташкил этиш.

2025 йилдан бошлаб

ҳар йили

4. Миллий ОАВ вакилларининг малакасини ошириш:

журналистлар ва муҳаррирлар учун иқлим ўзгариши соҳасида самарали коммуникация мавзусида маҳорат дарслари ва тренинглар ташкил этиш;

тажриба алмашиш ва илғор тажрибаларни оммалаштириш учун хорижий мутахассисларни жалб қилиш.

2025 йилдан бошлаб

ҳар йили

23.

Гидрометеорология хизмати агентлиги жойлашган Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Бодомзор йўли 1-тор кўчаси, 72-уйга туташ бўлган ер майдонида «Жамоат парки» (Oxygen park)ни ташкил этиш.

1. Белгиланган ҳудудда «Жамоат парки»ни ташкил этиш мақсадида тегишли тартибда ер майдонини ажратиш чораларини кўриш.

2024 йил август

Маблағ талаб этилмайди

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

(Ш. Умурзаков)

2. «Жамоат парки» (Oxygen park) лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаш ва уни экспертизадан ўтказиш.

2024 йил август — ноябрь

Экология жамғармаси

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

(А. Абдухакимов),

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

(Ш. Умурзаков)

3. «Жамоат парки» (Oxygen park)ни барпо этиш ишларини амалга ошириш.

2024 — 2026 йиллар

Экология жамғармаси, маҳаллий бюджет ва қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган маблағлар

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

(А. Абдухакимов),

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

(Ш. Умурзаков)

24.

Янги Тошкентдаги Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги биноси қурилишига ажратилган ҳудудда Миллий табиат музейи, «яшил» меҳмонхона, арт-галерея ва экологик маҳсулотларни сотиш мажмуасини қуриш ва молиялаштириш.

1. Лойиҳа смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш.

2. Белгиланган тартибда қурилиш ишларини амалга ошириш.

2025-2026 йиллар

Экология жамғармаси ва қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган маблағлар

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

(А. Абдухакимов)

25.

Ҳудудларда «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида дендрология ҳамда чўл ҳудудларида галофитлардан ташкил топган боғларни ташкил этиш.

1. Экология вазирлигининг буюртмаларига кўра дендрология боғларини ташкил қилиш учун ер майдонларини ажратиш.

Экология вазирлиги талабига асосан

Маблағ талаб этилмайди

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

2. Дендрология ва галофитлардан ташкил топган боғларни яратиш учун лойиҳалаш ва инфратузилма объектларини қуриш чораларини кўриш.

Белгиланган муддатларда

Республика инвестиция дастури доирасида ажратиладиган маблағлар

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,

вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(И. Норқулов),

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

(А. Абдухакимов)

3. Ҳудудлардаги дендрология боғлари ва Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Навоий, Жиззах вилоятлари ҳудудларида галофитлардан ташкил топган боғларда дарахт ва бута кўчатларини экишни ташкил этиш.

2025 йил октябрь

Экология жамғармаси ва қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган маблағлар

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

(А. Абдухакимов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(И. Норқулов)

26.

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида инновацион ва стартап лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш учун венчур фондини ташкил қилиш юзасидан норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.

1. Тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2. Манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишиш.

3. Лойиҳани белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2025 йил февраль

Экология жамғармаси ва қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган маблағлар

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

(А. Абдухакимов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(И. Норқулов)

27.

Лойиҳа ва пудрат ташкилотларини электрон тендер («e-tender» платформаси) савдоларида танлаб олиш орқали:

Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида жойлашган Бурчмулла ўрмон хўжалиги коллежини;

Оролбўйи инновацион марказини;

Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, 2-мавзе, Ахмад Дониш кўчаси, 28-уйда жойлашган собиқ Тошкент туризм ва сервис коллежи ҳудудида Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университетининг (Green University) замонавий кампусини капитал таъмирлаш ва реконструкция қилиш.

1. Қурилиш ва ободонлаштириш ишлари рўйхатини шакллантириш.

2. Таъмирлаш ишларини амалга ошириш.

2024-2025 йиллар

2024 йилда Экология жамғармаси маблағлари,

2025 йилдан бошлаб Давлат бюджети маблағлари

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

(А. Абдухакимов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(И. Норқулов)

28.

Тошкент вилояти, Тошкент тумани, «Дархон» МФЙ, Чимкент йўли кўчаси ҳамда Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети (Green University) ҳудудига туташ ҳудудларда жойлашган хонадонлар ва бино-иншоотларни келишув асосида бозор нархларида сотиб олиш ва келгусида ушбу ҳудудда Университет кампусини қуриш.

1. Тегишли хонадонлар ва бино-иншоотлар эгалари билан музокаралар ўтказиш.

2. Ижобий натижага эришилганда бозор нархларида хонадонлар ва бино-иншоотларни сотиб олиш.

3. Кампус қуриш учун ҳудуддаги хонадон ва бино-иншоотларни бузиш.

2024-2025 йиллар

Экология жамғармаси ва қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган маблағлар

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

(А. Абдухакимов),

Тошкент вилояти ҳокимлиги

(З. Мирзаев)

30.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги ҳамда давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарни кесиш, кўчириб ўтказиш бўйича компенсация тўловларидан фақат қонун билан озод қилиш механизмларини жорий қилиш ҳамда шу пайтгача берилган имтиёзларни бекор қилиш.

1. Тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2. Манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишиш.

3. Лойиҳани белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2025 йил февраль

Маблағ талаб этилмайди

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

(А. Абдухакимов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(И. Норқулов)

(3-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 24 мартдаги ПФ-56-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.03.2025 й., 06/25/56/0274-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 23 июлдаги ПФ-106-сон Фармонига
4-ИЛОВА

Иқлим ўзгариши миллий марказининг асосий вазифалари ва ваколатлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қуйидагилар Иқлим ўзгариши миллий марказининг асосий вазифалари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иқлим ўзгариши соҳасидаги давлат сиёсати ва миллий стратегияси бўйича тавсияларни ишлаб чиқиш ва Иқлим кенгашига тақдим этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш ва унга мослашиш бўйича миллий стратегия бажарилишини назорат қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иқлим ўзгариши соҳасидаги ташқи сиёсатнинг йўналишлари бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш ва унга мослашиш бўйича халқаро ҳамкорликни кенгайтириш ва мустаҳкамлашда қатнашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иқлим ўзгариши бўйича минтақавий мулоқотларда ваколатли идораларга тақдим этиш учун тавсиялар ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
миллий қонунчиликни иқлим ўзгариши соҳасида қабул қилинган минтақавий ва глобал ҳужжатларга уйғунлаштириш юзасидан таҳлил қилиш ва тавсиялар ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг иқлим ўзгаришига таъсирини таҳлил қилиш ва баҳолаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли вазирлик ва идоралар билан Париж битимининг 3, 4, 5, 6, 7, 8, 9, 10, 11, 13-моддаларида назарда тутилган мажбуриятлар доирасида зарур ҳисобот ҳужжатларини тайёрлаш ишларини мувофиқлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вазирлик ва идораларнинг иқлим ўзгариши соҳасида тармоқ ҳаракат режалари ва дастурларини тайёрлаш ҳамда амалга ошириш, шунингдек, Иқлим ўзгариши тўғрисидаги доиравий конвенцияси олдидаги мажбуриятларни, Конвенция томонлар йиғилишларининг қарорларини бажариш бўйича ўзаро ҳамкорликни мувофиқлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иқлим ўзгариши бўйича ҳукуматлараро ҳайъат (IPCC) доирасида фаолият олиб бориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иқлим ўзгариши соҳасига инвестицияларни жалб қилишнинг истиқболли йўналишларини ривожлантириш бўйича тавсияларни ишлаб чиқиш, шунингдек, ушбу соҳадаги инвестиция лойиҳаларини, шу жумладан, «Яшил иқлим жамғармаси» (GCF), «Мослашиш жамғармаси» (AF) ва «Йўқотиш ва зарарлар жамғармаси» (LDF) томонидан халқаро ва миллий даражада молиялаштириладиган лойиҳаларни кузатиб бориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вазирлик ва идораларнинг лойиҳаларини мониторинг қилиш асосида иқлим ўзгариши бўйича ягона ахборот-таҳлилий маълумотлар базасини шакллантириш юзасидан фаолиятини мувофиқлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иқлим ўзгариши соҳасида олиб борилаётган сиёсат тўғрисида хабардорликни ошириш, жаҳон ҳамжамияти эътиборини жалб қилиш ва тан олинишига ҳисса қўшиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистоннинг иқлим ўзгариши соҳасида халқаро майдондаги ўрнини мустаҳкамлаш, ижобий имиж яратишга кўмаклашиш, иқлим ўзгариши бўйича глобал қарорлар қабул қилиш жараёнида мамлакатнинг манфаатлари ифода этилишига ҳар томонлама кўмаклашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
илмий-тадқиқот институтлари ва университетлар билан ҳамкорликда иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш ва унга мослашиш масалалари бўйича илмий асосланган сиёсатни шакллантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иқлим ўзгариши шароитида аҳолининг энг заиф гуруҳларининг ҳуқуқлари ва манфаатлари ҳисобга олинишини назорат қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иқлим ўзгариши ва унинг оқибатлари тўғрисида кенг жамоатчиликни хабардор қилиш учун илмий-оммабоп ва таҳлилий маълумотлар тайёрлаш, шунингдек, иқлим ўзгариши соҳасидаги тадқиқотлар натижаларини оммалаштириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Белгиланган вазифаларни бажариш учун Иқлим ўзгариши миллий маркази қуйидаги ваколатларга эга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вазирлик ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, уларнинг бўлинмалари томонидан иқлим ўзгариши соҳасидаги сиёсатини жорий этиш жараёнини ўрганиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
зарур ҳолларда республика ва хориждаги етакчи олимлар ва юқори малакали мутахассисларни жалб қилган ҳолда ишчи ва эксперт гуруҳлар тузиш, шу жумладан, шартнома асосида қонун лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш, хулосалар, ахборот-таҳлилий материаллар ва иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш ҳамда унга мослашиш бўйича чора-тадбирлар самарадорлигини ошириш юзасидан таклифлар тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат органи ва бошқа ташкилотлардан зарур бўлган таҳлилий статистик ва бошқа маълумотларни олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат бошқаруви органларининг ахборот-кутубхона ва архив ресурсларидан бепул фойдаланиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳаллий, халқаро ва хорижий илмий марказлар, таълим муассасалари, давлат идоралари ва ташкилотлари билан тузилган шартномалар асосида ташаббусли тадқиқотларни амалга ошириш, стратегиялар, концепциялар, дастурлар ва бошқа ҳужжатларни, шу жумладан, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жисмоний ва юридик шахслардан хайрия маблағларини, хорижий ва халқаро ташкилотлардан грантлар ва техник ёрдам жалб қилиш, тақдим этилган грантлар ҳисобидан илмий ва ихтисослаштирилган тадқиқотлар олиб бориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонунчиликда тақиқланмаган манбалардан ҳомийлик хайриялари ва бошқа маблағларни жалб қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
белгиланган талабларни инобатга олган ҳолда, халқаро молия институтлари ва иқлим жамғармаси аккредитациясидан ўтиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқаро ташкилотлар, вазирлик ва идоралар билан иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш ва унга мослашишга қаратилган махсус ташаббусли лойиҳаларни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ноширлик фаолияти билан шуғулланиш, ахборот-таҳлилий шарҳлар ва маърузалар, илмий-амалий мавзулардаги даврий нашрларни чоп этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 23 июлдаги ПФ-106-сон Фармонига
5-ИЛОВА

Экологик дипломатия бўлимлари ташкил этиладиган вазирлик ва идоралар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
РЎЙХАТИ

Вазирлик ва идораларнинг номи

Ташкил этиладиган бўлимлар фаолиятининг потенциал йўналишлари

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

Иқлим ўзгариши миллий маркази

(Вазирлик ва идораларнинг Экологик дипломатия бўлимлари фаолиятини мувофиқлаштириш)

1.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

1. «Яшил» иқтисодиёт.

2. Барқарор ва кам углеродли саноат.

3. «Яшил» таксономия.

4. Иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш ва унга мослашиш бўйича соҳа стратегияси.

2

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

1. Иқлим инвестициялари.

2. Иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш ва унга мослашиш бўйича соҳа стратегияси.

3.

Энергетика вазирлиги

1. Қайта тикланадиган ва муқобил энергия манбалари.

2. Энергетика соҳасида иссиқхона газлари ташламаларини камайтириш.

3. Сув — озиқ-овқат — иқлим — энергетика.

4. Иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш ва унга мослашиш бўйича соҳа стратегияси.

4.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

1. Барқарор қишлоқ хўжалиги.

2. Ер деградацияси.

3. Сув — озиқ-овқат — иқлим — энергетика.

4. Иқлим ўзгариши шароитида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш.

5. Иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш ва унга мослашиш бўйича соҳа стратегияси.

5.

Сув хўжалиги вазирлиги

1. Сув танқислигининг кучайиши шароитида сувни барқарор бошқариш.

2. Сув — озиқ-овқат — иқлим — энергетика.

3. Иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш ва унга мослашиш бўйича соҳа стратегияси.

6.

Транспорт вазирлиги

1. «Яшил» транспортни ривожлантириш.

2. Механизациялашмаган (велосипед, самокат ва бошқалар) транспорт инфратузилмасини ривожлантириш.

3. Транспорт соҳасида иссиқхона газлари ташламаларини камайтириш.

4. Иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш ва унга мослашиш бўйича соҳа стратегияси.

7.

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

1. Энергия тежамкор бинолар.

2. «Яшил» қурилиш.

3. Кам углеродли уй-жой фондини ривожлантириш.

4. Иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш ва унга мослашиш бўйича соҳа стратегияси.

8.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

1. Иқлим ўзгаришининг аҳоли саломатлигига таъсири.

2. Иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш ва унга мослашиш бўйича соҳа стратегияси.

9.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

1. Табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар мониторинги, ахборот алмашинуви, прогноз қилиш ва назоратни олиб бориш.

2. Иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш ва унга мослашиш бўйича соҳа стратегияси.

3. Иқлим ўзгариши билан боғлиқ табиий офатлар хавфига қарши самарали курашиш ҳамда улар юзага келганда оқибатларини бартараф этиш.

10.

Рақамли технологиялар вазирлиги

1. Сунъий йўлдош ёрдамида мониторинг тизимлари.

2. Маълумотларни рақамлаштириш ва моделлаштириш.

3. Иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш ва унга мослашиш бўйича соҳа стратегияси.

11.

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

1. Иқлим ўзгариши туфайли аҳоли миграцияси.

2. «Яшил» иш ўринлари.

3. Иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш ва унга мослашиш бўйича соҳа стратегияси.

12.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

1. Иқлим бўйича таълимни ривожлантириш.

2. Иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш ва унга мослашиш бўйича соҳа стратегияси.

13.

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

1. Иқлим ўзгариши масалалари бўйича мутахассислар тайёрлаш.

2. Иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш ва унга мослашиш бўйича соҳа стратегияси.

14.

Ёшлар ишлари агентлиги

1. Ёшларни иқлим ўзгариши масалаларига жалб қилиш бўйича миллий стратегияни амалга ошириш.

2. Ёшларни иқлим ўзгариши масалаларига жалб қилиш бўйича минтақавий стратегияни амалга ошириш.

3. Иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш ва унга мослашиш бўйича соҳа стратегияси.

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ: Ташқи ишлар вазирлиги, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигида Экологик дипломатия бўлимлари ташкил этилганлиги эътиборга олинган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 23 июлдаги ПФ-106-сон Фармонига
6-ИЛОВА

Экологик дипломатия бўлимларининг асосий вазифалари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қуйидагилар Экологик дипломатия бўлимларининг асосий вазифалари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) Иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш ва унга мослашиш бўйича миллий стратегияни амалга ошириш юзасидан долзарб маълумотларни тўплаш ва ўз вақтида Иқлим ўзгариши миллий марказига тақдим этиш, Иқлим кенгаши кун тартибини шакллантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) тегишли вазирликлар ва идораларнинг иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш ва унга мослашиш бўйича соҳавий стратегиясини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш юзасидан ишларини мувофиқлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) тегишли вазирликлар ва идораларнинг иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш ва унга мослашиш бўйича соҳавий стратегияси юзасидан амалга оширилаётган ишлар тўғрисида маълумот ва ҳисоботларини тақдим этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) иқлим ўзгариши масалалари, иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш ва унга мослашишга қаратилган лойиҳаларни амалга ошириш билан боғлиқ хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлардан келиб тушган сўровлар тўғрисида Иқлим ўзгариши миллий марказини хабардор қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) тегишли вазирлик ва идораларнинг иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш ва унга мослашиш нуқтаи назаридан амалга оширилаётган лойиҳаларини биргаликда мувофиқлаштиришга кўмаклашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
е) иқлим ўзгаришига таъсири даражасини аниқлаш учун экологик дипломатия бўлимларининг тегишли йўналишига мувофиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ж) иқлим ўзгариши соҳасидаги илмий тадқиқотларни тегишли вазирликлар ва идораларнинг сиёсатига интеграция қилишга кўмаклашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
з) иқлим ўзгаришининг соҳага таъсири бўйича ташаббусли илмий тадқиқотларни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
и) экологик дипломатия бўлимлари томонидан мониторинг натижалари ва долзарб иқлимий маълумотларни ўз ичига олган мунтазам ҳисоботларни ҳар чорак якуни бўйича ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 5-санасидан кечиктирмай Иқлим ўзгариши миллий марказига тақдим этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
к) иқлим ўзгариши масалалари билан боғлиқ хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлардан келиб тушган таклифлар ва бошқа сўровлар тўғрисида хабарномани тегишли хатнинг нусхаси илова қилинган ҳолда қабул қилинганидан кейинги кундан кечиктирмай белгиланган тартибда Иқлим ўзгариши миллий марказига электрон шаклда юбориш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 23 июлдаги ПФ-106-сон Фармонига
7-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5 декабрдаги «Чорвоқ» туристик-рекреацион зонасини ташкил этиш тўғрисида»ги ПФ-5273-сон Фармонининг 15-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 22 январдаги «2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид давлат Дастури тўғрисида»ги ПФ-5308-сон Фармонига илованинг 156-позицияси чиқариб ташлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 октябрдаги «2030 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикасининг Атроф муҳитни муҳофаза қилиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги ПФ-5863-сон Фармонига 2-илованинг 16-позицияси чиқариб ташлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 25 январдаги «Республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини самарали йўлга қўйишга доир биринчи навбатдаги ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-14-сон Фармонига 1-иловадаги «11. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги» бўлими «Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги» позициясининг «Жами бошқарув штат бирликлари сони» ва «Давлат бюджети ҳисобидан» устунларидаги «1755» рақами «1767» рақами билан алмаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 31 майдаги «Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасини трансформация қилиш ва ваколатли давлат органи фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-81-сон Фармонида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) 11-банднинг учинчи хатбошисидаги «2024 йил 1 июнга қадар» сўзлари «2025 йил 1 августга қадар» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) 12-банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«2024 йил 1 августдан бошлаб ЮНЕСКОнинг халқаро конвенция талабларига асосан Ўзбекистон табиий мерос объектлари номинацияларини белгиланган тартибда ЮНЕСКО рўйхатига тақдим этиш чораларини кўриб борсин»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) 16-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 4 январдаги «Чиқиндиларни бошқариш тизимини такомиллаштириш ва уларнинг экологик вазиятга салбий таъсирини камайтириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-5-сон Фармонига 10-иловада:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26-позиция чиқариб ташлансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29-позициянинг «Ижро муддати» устунидаги «2024 йил октябрь» сўзлари «2025 йил январь» сўзлари билан алмаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 21 февралдаги «Ўзбекистон — 2030» стратегиясини «Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида»ги ПФ-37-сон Фармонида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26-позициянинг «Ижро муддати» устунидаги «2024 йил август» сўзлари «2024 йил декабрь» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29-позиция чиқариб ташлансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) 8-илованинг 12-позицияси «Ижро муддати» устунидаги «2024 йил август» сўзлари «2024 йил декабрь» сўзлари билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 26 майдаги ПФ-99-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.06.2026 й., 06/26/99/0545-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 апрелдаги «2019 — 2028 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасида қаттиқ маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида»ги ПҚ-4291-сон қарорига 2-иловада:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) 6, 9, 10, 12, 20 ва 21-позициялар чиқариб ташлансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) 18-позицияда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Амалга ошириш муддатлари» устунидаги «2019 — 2021 йиллар» сўзлари «2023 — 2026 йиллар» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Амалга ошириш механизмлари ва шакллари» устунида 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«1. «Оҳангарон» (Оҳангарон тумани) полигонини ёпиш».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 сентябрдаги «Маиший ва қурилиш чиқиндилари билан боғлиқ ишларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4845-сон қарорининг 14-банди ва 15-бандининг «а» ва «б» кичик бандлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 15 декабрдаги «Тошкент шаҳрида маиший ва қурилиш чиқиндилари билан боғлиқ ишларни амалга оширишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4925-сон қарорида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-илованинг 14-позицияси чиқариб ташлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги «Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда экологик назорат соҳасидаги давлат органлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-76-сон қарорига 6-иловада:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19-позиция чиқариб ташлансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20-позициянинг «Ижро муддати» устунидаги «2023 йил ноябрь» сўзлари «2025 йил август» сўзлари билан алмаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 11 августдаги «Санитар тозалаш ишларини ташкил этиш ва аҳоли пунктларида тозаликни таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-349-сон қарорида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) 4-банд ҳамда 1 ва 2-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) 5-банд қуйидаги мазмундаги «ж» кичик банд билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«ж) экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирига бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони доирасида Марказ ва унинг ҳудудий филиаллари тузилмасига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилади».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 31 майдаги «Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-171-сон қарорида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«3. Вазирлик ҳузурида Париж битими (Париж, 2015 йил 12 декабрь) доирасида қабул қилинган мажбуриятлар, 2030 йилгача бўлган даврда барқарор ривожланиш соҳасидаги вазифаларни бажаришга масъул бўлган давлат муассасаси шаклидаги Иқлим ўзгариши миллий маркази ташкил этилсин»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) 4-банднинг «в» кичик банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) 19-банднинг биринчи хатбошисидаги «2024 йил 1 сентябрдан» сўзлари «2025 йил 1 июлдан» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-позицияда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Янги ташкил қилинаётган тузилманинг тўлиқ (расмий) номи» устунидаги «Яшил трансформация ва иқлим ўзгаришига мослашиш» сўзлари «Иқлим ўзгариши» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Қоидалар» устунидаги «Вазирликнинг умумий штатлари доирасида» сўзлари «Вазирлик ҳузурида» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-позициянинг «Қоидалар» устунидаги «Вазирликнинг умумий штатлари доирасида» сўзлари «Вазирлик ҳузурида» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) 3-иловада «Яшил трансформация ва иқлим ўзгариши миллий маркази» давлат муассасаси» блоки «Иқлим ўзгариши миллий маркази» давлат муассасаси» блоки билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33, 34, 41 ва 105-позицияларининг «Ижро қилиш муддати» устунидаги «2023-2024 йиллар» сўзлари «2024 — 2026 йиллар» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
99-позиция чиқариб ташлансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22-позициянинг «Ижро муддати» устунидаги «2023 йил октябрь» сўзлари «2025 йил март» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
37-позициянинг «Ижро муддати» устунидаги «2023 йил декабрь» сўзлари «2025 йил апрель» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
47-позициянинг «Ижро муддати» устунидаги «2024 йил декабрь» сўзлари «2025 йил август» сўзлари билан алмаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 31 майдаги «Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети (Green University) фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-174-сон қарорига 1-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 31 майдаги ПҚ-174-сон қарорига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети Васийлик кенгаши
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТАРКИБИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

1.

А.А. Абдухакимов

Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири, Васийлик кенгаши раиси

2.

Лавозими бўйича

Марказий Осиё мамлакатларининг тегишли вазирликлари томонидан тавсия этиладиган номзодлар, Васийлик кенгаши ҳамраислари (келишув асосида)

3.

Б.Б. Алиханов

Олий Мажлис Сенати Оролбўйи минтақасини ривожлантириш масалалари ва экология қўмитаси раиси (келишув асосида)

4.

Х.Л. Гаппаров

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси раиси (келишув асосида)

5.

С. Вахба

Жаҳон банки Европа ва Марказий Осиё учун барқарор ривожланиш бўйича минтақавий директори (келишув асосида)

6.

Ф. Райсберман

Глобал яшил ўсиш институти ижроия директори (келишув асосида)

7.

М. Мумба

Сувда сузувчи қушларнинг асосий яшаш манзили бўлган халқаро аҳамиятга эга сув-ботқоқ ерлар тўғрисидаги конвенция Бош котиби (келишув асосида)

8.

И.А. Кутбиддинов

Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири ўринбосари

9.

А.А. Фаёзов

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси масъул ходими

10.

З.Х. Махмудов

Марказий Осиё минтақавий экологик маркази ижрочи директори (келишув асосида)

11.

С. Парк

Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири маслаҳатчиси, Васийлик кенгаши котиби

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Васийлик кенгаши аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган ёхуд зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Васийлик кенгаши раиси Васийлик кенгашининг таркибига янги аъзоларни қўшимча равишда киритиш, шунингдек, бошқа вазирликлар ва идораларнинг экспертлари ва мутахассисларини жалб қилиш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Васийлик кенгашининг қарори билан Васийлик кенгаши аъзоларига Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университетининг (Green University) бюджетдан ташқари маблағлари ва Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Экология жамғармаси маблағлари ҳисобидан ҳақ тўланиши мумкин».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 11 сентябрдаги «Ўзбекистон — 2030» стратегиясини 2023 йилда сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-300-сон қарорида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3а-илованинг 10, 34 ва 35-позициялари чиқариб ташлансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3б-илованинг 13-позицияси «Ижро муддати» устунидаги «2023 йил декабрь» сўзлари «2024 йил декабрь» сўзлари билан алмаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 12 январдаги «Ўзбекистон Республикасида экологик туризмни жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-21-сон қарорига 1-иловада:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16-позиция чиқариб ташлансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24-позициянинг «Ижро муддати» устунидаги «2024 йил июль» сўзлари «2025 йил март» сўзлари билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.08.2024 й., 06/24/106/0571-сон; 04.10.2024 й., 06/24/149/0772-сон; 26.03.2025 й., 06/25/56/0274-сон; 22.11.2025 й., 06/25/223/1076-сон; 01.06.2026 й., 06/26/99/0545-сон)