18.07.2024 йилдаги ПҚ-269-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 18.07.2024 йилдаги ПҚ-269-сон
Kuchga kirish sanasi
23.07.2024
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Туризм соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мамлакатимизда туризм соҳасида халқаро стандартларга мос узлуксиз таълим тизимини янада такомиллаштириш, меҳнат бозорининг замонавий талабларига мувофиқ юқори малакали рақобатбардош кадрларни тайёрлаш тизимини йўлга қўйиш, фан, таълим ва ишлаб чиқариш интеграциясини таъминлаш, шунингдек, хизматлар сифатини жаҳон талабларига тўлиқ мос келадиган даражага олиб чиқиш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон Республикасидаги давлат олий таълим муассасаларида туризм ва меҳмонхона хўжалиги соҳаларида кадрлар тайёрлаш тизими уч йиллик олий таълим дастурлари асосида йўлга қўйилади ва ўқув жараёни «блок-модуль» тизимига асосланган дуал таълим шаклида ташкил этилади. Бунда, ўқув жараёнларининг назарий ва амалий машғулотлар улушини:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
биринчи босқичда — 80 фоиз назарий ва 20 фоиз амалий;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иккинчи босқичда — 50 фоиз назарий ва 50 фоиз амалий;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
учинчи босқичда — 30 фоиз назарий ва 70 фоиз амалий бўлиши назарда тутилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) 2024 йил 1 августдан бошлаб:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туризм соҳасида кадрлар тайёрловчи олий таълим муассасаларида таълим жараёнини амалиёт билан бирга олиб бориш мақсадида уларнинг ҳудудларида бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан юридик шахс мақомига эга бўлмаган амалиёт базаларини (туроператор, турагент, гид-таржимон, меҳмонхона ва туризм транспорти хизматларини кўрсатиш объектлари (кейинги ўринларда — хизматлар кўрсатиш объектлари) белгиланган тартибда ташкил этишга рухсат берилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2027 йил 1 январга қадар туризм соҳасида кадрлар тайёрловчи олий таълим муассасаларининг амалиёт базаларида кўрсатилган хизматлар учун фойда солиғи ушбу солиқ бўйича белгиланган солиқ ставкаларига нисбатан 50 фоизга камайтирилган ставкада тўланади. Бунда, ушбу солиқ имтиёзини қўллаш натижасида бўшайдиган маблағлар ташкил этилаётган хизматлар кўрсатиш объектларининг моддий-техника базасини ривожлантиришга йўналтирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. 2024-2025 йилларда туризм соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш ҳамда олий таълим муассасалари томонидан ҳудудларда туризмни ривожлантиришга кўмаклашиш бўйича чора-тадбирлар режаси 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 30 апрелдаги ПҚ-161-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.05.2026 й., 07/26/161/0437-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 30 апрелдаги ПҚ-161-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.05.2026 й., 07/26/161/0437-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) Туризм қўмитаси билан биргаликда 2024/2025 ўқув йилига қадар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туризм ва меҳмонхона хўжалиги соҳалари бўйича олий таълим дастурларини жаҳон рейтингида биринчи 100 таликка кирувчи нуфузли олий таълим муассасаларининг таълим дастурлари асосида қайта кўриб чиқиб, «Олий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари классификатори»да ушбу таълим йўналишларини кенгайтириш ҳамда унга пазандачилик соҳасида кадрлар тайёрлашга оид янги таълим йўналишини киритиш билан боғлиқ ўзгартиришлар киритсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туризм ва меҳмонхона хўжалиги соҳаларига оид олий таълим йўналишларининг дуал таълим шакли бўйича Таълимнинг халқаро стандарт таснифлагичи даражалари билан уйғунлашган янги малака талаблари ҳамда таълим дастурларини ишлаб чиқсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) 2024 йил 1 августдан бошлаб олий таълим муассасаларида туризм ва меҳмонхона хўжалиги соҳаларида кадрларга бўлган буюртмаларни шакллантиришда йўналишларга оид амалиёт базалари мавжудлигини қатъий назоратга олсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) икки ой муддатда туристларга хизмат кўрсатувчи гид-таржимонлар сонини ошириш мақсадида 2-иловага мувофиқ олий таълим муассасалари ҳузурида шартнома асосида араб, япон, хитой, ҳинд, испан, италян, корейс, урду, индонез ва малай тилларида хизмат кўрсатувчи гид-таржимонларни тайёрлаш бўйича қўшимча курсларни ташкил этсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Белгилансинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2024 йил 1 октябрдан бошлаб мазкур қарорга 2-иловада кўрсатилган олий таълим муассасаларида араб, япон, хитой, ҳинд, испан, италян, корейс, урду, индонез ва малай тилларида хизмат кўрсатувчи гид-таржимонларни тайёрлаш курсларини ташкил этиш харажатларининг 30 фоизи олий таълим муассасаларининг сўровига кўра Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан уч йил давомида қоплаб берилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Академияга 2025/2026 ўқув йилидан бошлаб талабаларни қабул қилиш квоталари олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси ва қўшимча қабул параметрларидан келиб чиқиб белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Академия Самарқанд шаҳар, Бобурмирзо кўчаси, 3а-уй манзилидаги Университетга қарашли бинога бепул жойлаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Туризм қўмитаси:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бир ой муддатда туризм, сервис, меҳмонхона хўжалиги ва гид (гид-таржимон) тайёрлаш соҳасидаги таълим йўналишлари бўйича педагоглар учун ўрта ва қисқа муддатли ўқув курсларини ташкил этиш мақсадида Университет ҳузуридаги Реставраторларни қайта ўқитиш ва малакасини ошириш маркази негизида юридик шахс мақомига эга бўлган Туризм соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва малака ошириш марказини ташкил қилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда Университет ҳузуридаги «Ипак йўли» музейи, «Ипак йўли» арт-резиденцияси, «Ипак йўли» санъат галереясининг (кейинги ўринларда — муассасалар) штат нормативларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Белгилаб қўйилсинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) муассасалар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашда Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 19 июндаги «Давлат маданият муассасалари ва давлат архивлари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантиришнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш ҳақида»ги 458-сон қарорига мувофиқ тегишли муассасалар учун белгиланган шарт-шароитлар татбиқ этилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) муассасаларни молиялаштириш:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2024 йилда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчи сифатида Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигига ажратилган маблағлар доирасида амалга оширилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2025 йилдан бошлаб бюджет қонунчилиги талабларига мувофиқ тақдим этилган бюджет сўровномаларига асосан Давлат бюджети параметрларида назарда тутилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири А.А. Абдухакимов белгилансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2024 йил 18 июль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-269-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 18 июлдаги ПҚ-269-сон қарорига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2024-2025 йилларда туризм соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш ҳамда олий таълим муассасалари томонидан ҳудудларда туризмни ривожлантиришга кўмаклашиш бўйича
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Ижро муддати

Молиялаштириш манбаи

Масъул ижрочилар

I. Туризм соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш йўналишида

1.

«Ипак йўли» туризм ва маданий мерос халқаро университети ҳамда Туризмни ривожлантириш илмий-тадқиқот институтида туризм билан боғлиқ маълумотларни таҳлил қилиш ва бу орқали соҳани ривожлантириш бўйича маркетинг қарорларини қабул қилишга кўмаклашувчи «Smart Tourism Data System» лабораториясини ташкил этиш.

Бунда:

Хитойдаги мавжуд тажрибани ўрганиш;

лабораторияда республикадаги туризм объектларига ташриф буюрувчилар бўйича статистик маълумотларни аниқ вақт режимида олиш имкониятини берувчи платформани ишга тушириш;

лабораторияларни зарурий техника воситалари билан таъминлаш чораларини кўриш.

2024-2025 йиллар давомида

Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари,

«Ипак йўли» туризм ва маданий мерос халқаро университетининг бюджетдан ташқари маблағлари

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги,

Маданий мерос агентлиги,

Рақамли технологиялар вазирлиги

2.

Халқаро туризм академияси фаолиятини йўлга қўйишни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш. Бунда:

Академияни «Ипак йўли» туризм ва маданий мерос халқаро университетининг юридик шахс мақомига эга бўлган таркибий бўлинмаси сифатида белгилаш;

Академия ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш ҳамда моддий рағбатлантириш даражасини «Ипак йўли» туризм ва маданий мерос халқаро университети ходимларига тенглаштириш;

«Ипак йўли» туризм ва маданий мерос халқаро университети Васийлик кенгашига заруратга кўра, Академиянинг тузилмасига фаолият йўналишидан келиб чиқиб, ходимларнинг белгиланган чекланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш, халқаро тажрибани ўрганган ҳолда қўшимча лавозимлар жорий этиш ҳуқуқини бериш назарда тутилади.

2024 йил ноябрь

-

Туризм қўмитаси,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

II. Туризм соҳасига оид янги ишланмаларни яратиш йўналишида

3.

Қорақалпоқ тарихи, маданияти ва табиий муҳитига тааллуқли артефактлар, санъат асарлари асосида Тупроққалъа этно-музейини ташкил этиш грант лойиҳасини амалга ошириш.

2024 йил октябрь

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан илмий-тадқиқот лойиҳалари бўйича ўтказиладиган танлов натижаларига асосан ажратиладиган грантлар

Тошкент давлат иқтисодиёт университети,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

4.

Локал атрибутлар асосида Риштон, Чуст, Янгиқўрғон ва Бойсун туманларининг экотуризм салоҳиятини ошириш грант лойиҳасини амалга ошириш.

2024 йил декабрь

Тошкент давлат шарқшунослик университети,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Туризм қўмитаси

5.

Ногиронлиги бўлган шахслар учун инклюзив туризм инфратузилмасининг интерфаол харитаси ва «InclUZ» мобиль иловасини яратиш грант лойиҳасини амалга ошириш.

2025 йил сентябрь

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан илмий-тадқиқот лойиҳалари бўйича ўтказиладиган танлов натижаларига асосан ажратиладиган грантлар

Бухоро давлат университети,

Туризм қўмитаси,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

6.

Қорақалпоғистон Республикаси туризм соҳасини ҳудудий ривожланишини баҳолашнинг комплекс индикаторларини ишлаб чиқиш (Тахтакўпир, Хўжайли, Элликқалъа туманларида) грант лойиҳасини амалга ошириш.

2025 йил сентябрь

Тошкент давлат иқтисодиёт университети,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Туризм қўмитаси

7.

Тарихий объектлар ва табиий масканлар уйғунлиги асосида Фориш тумани туристик салоҳиятини ошириш грант лойиҳасини амалга ошириш.

2025 йил сентябрь

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан илмий-тадқиқот лойиҳалари бўйича ўтказиладиган танлов натижаларига асосан ажратиладиган грантлар

Ўзбекистон Миллий университети,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Туризм қўмитаси

8.

Китоб туманидаги «Китоб геология миллий табиат боғи»да туристик-глемпинг инфратузилмасини яратиш грант лойиҳасини амалга ошириш.

2025 йил сентябрь

Тошкент давлат транспорт университети,

Туризм қўмитаси,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

9.

Қорақалпоқ миллий ҳунармандчилигига оид смарт платформани яратиш грант лойиҳасини амалга ошириш.

2025 йил ноябрь

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан илмий-тадқиқот лойиҳалари бўйича ўтказиладиган танлов натижаларига асосан ажратиладиган грантлар

Тошкент давлат иқтисодиёт университети,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Туризм қўмитаси

10.

Хива ва Боғот туманларининг туристик ресурсларини инновацион ёндашув асосида қўшилган қиймат занжирини яратиш грант лойиҳасини амалга ошириш.

2025 йил сентябрь

Урганч давлат университети,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Туризм қўмитаси

11.

Бўстонлиқ, Оҳангарон, Паркент ва Ангрен тумани ҳудудларида туризм соҳасини комплекс ривожлантириш орқали ёшлар бандлигини таъминлаш концепциясини ишлаб чиқиш грант лойиҳасини амалга ошириш.

2025 йил сентябрь

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан илмий-тадқиқот лойиҳалари бўйича ўтказиладиган танлов натижаларига асосан ажратиладиган грантлар

Тошкент шаҳридаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Туризм қўмитаси

12.

Ўзбекистон Республикаси туризм объектларининг каталогини рақамлаштиришнинг туризм ривожланишига таъсирини тадқиқ этиш грант лойиҳасини амалга ошириш.

2025 йил июль

«Ипак йўли» туризм ва маданий мерос халқаро университети,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Туризм қўмитаси

13.

Инклюзив туризмни ташкил этишнинг методик асосларини ишлаб чиқиш (Навоий вилоятининг Хатирчи, Нурота ва Қизилтепа туманлари мисолида) грант лойиҳасини амалга ошириш.

2025 йил сентябрь

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан илмий-тадқиқот лойиҳалари бўйича ўтказиладиган танлов натижаларига асосан ажратиладиган грантлар

Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Туризм қўмитаси

14.

Бухоро зиёратгоҳларининг электрон 3D моделини яратиш грант лойиҳасини амалга ошириш.

2025 йил сентябрь

Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Туризм қўмитаси

15.

Жанубий орол бўйи ҳудудларида қорақалпоқ миллий таомлари асосида гастротуризмни ривожлантириш механизмларини ишлаб чиқиш грант лойиҳасини амалга ошириш.

2025 йил май

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан илмий-тадқиқот лойиҳалари бўйича ўтказиладиган танлов натижаларига асосан ажратиладиган грантлар

Қорақалпоқ давлат университети,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Туризм қўмитаси

16.

Бухорога ташриф (Visit to Bukhara) электрон онлайн платформа ва мобиль иловани ишлаб чиқиш грант лойиҳасини амалга ошириш.

2025 йил август

Бухоро давлат университети,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Туризм қўмитаси

III. Ҳудудларда туризмни ривожлантиришга кўмаклашиш йўналишида

17.

Ёзги таътил даврида олий таълим муассасаларнинг бўш турган ётоқхоналаридан арзон меҳмонхоналар (хостел) сифатида фойдаланиш тизимини йўлга қўйиш. Бунда:

ташриф буюрувчи меҳмонлар «E-mehmon» электрон платформаси орқали рўйхатдан ўтишини таъминлаш;

меҳмонхоналар (хостеллар)да кўрсатилган хизматлар орқали олинган маблағларни амалиёт базаларининг моддий-техника базаларини ривожлантириш учун сарфлаш.

2025 июндан бошлаб доимий равишда

Олий таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Тизимида олий таълим муассасалари мавжуд вазирлик ва идоралар

18.

Чуст, Янгиқўрғон, Риштон ва Бойсун туманларининг туристик салоҳияти бўйича шарқ тилларида (япон, хитой, корейс, араб, форс, дарий, пушту, ҳинд, урду, малай, индонез, турк тиллари) қисқа видео контентлар тайёрлаш ва ижтимоий тармоқлар, хусусан Youtube платформасига жойлаб бориш.

2024-2025 йиллар давомида

Маҳаллий бюджет ва университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Тошкент давлат шарқшунослик университети,

Чуст, Янгиқўрғон, Риштон ва Бойсун туманлари ҳокимликлари

19.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 26 апрелдаги «Республиканинг туризм салоҳиятини жадал ривожлантириш ҳамда маҳаллий ва хорижий туристлар сонини янада оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-135-сон қарорига мувофиқ туризм салоҳияти юқори бўлган туманларга бириктирилган олий таълим муассасалари томонидан ҳудудлардаги туристик объектларни «Google Maps» ва бошқа платформаларга жойлаштириш.

Шунингдек, барча туристик объектлар тўғрисидаги маълумотларни (расмлар ва координатлари билан) wikipedia очиқ энциклопедиясига ўзбек, рус ва инглиз тилларида жойлаштириш чораларини кўриш.

2024-2025 йиллар давомида

Олий таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги,

Туризм қўмитаси

20.

Ҳудудий ҳокимликлар билан биргаликда ҳудудларга туманларнинг туристик имкониятлари, тарихи ва этник хусусиятларидан келиб чиқиб, туманларнинг туристик маҳсулотлари дизайнини ҳамда туристик шиорларини яратиш юзасидан илмий асосланган таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2024 йил октябрь

-

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

Туризм қўмитаси

21.

Туризм соҳасининг субъектлари билан ҳамкорликда меҳмонхона ва йирик туризм комплекслари учун бошқарувчиларга бўлган талабни ўрганиб, ҳар йили камида 20 та ўрта бўғин менежерларининг хориждаги туризм ва сервис комплексларида малака оширишини таъминлаш.

2024 йил августдан бошлаб,

ҳар йили

Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

22.

Туризм соҳасидаги коллеж ва техникумларда туризм, умумий овқатланиш ва меҳмонхона хўжалиги йўналишларида минг нафар ўқувчини давлат гранти асосида дуал таълимга жалб қилиш.

2024/2025 ўқув йилидан бошлаб

Давлат бюджети маблағлари

Туризм қўмитаси,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

23.

БМТ туризмнинг «Ипак йўлида туризм» тематик офиси учун ажратилган Самарқанд шаҳри, Бобур Мирзо кўчаси, 3-уй манзилидаги бинони Туризм қўмитаси ҳузуридаги «Ипак йўли офиси» УКдан Туризм қўмитаси ҳузуридаги «Ипак йўли» туризм ва маданий мерос халқаро университетига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бепул ўтказиш.

2024 йил сентябрь

-

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги,

Давлат активларини бошқариш агентлиги,

Кадастр агентлиги

25.

Туризм соҳасида кадрлар тайёрловчи олий таълим муассасаларининг амалиёт базаларини Қўқон университетида ташкил этилган туризм амалиёт базаси андозаси асосида ташкил этиш чораларини кўриш.

2025 йил давомида

Олий таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,

вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

Туризм қўмитаси

26.

Туроператорлик фаолияти учун лицензия талаблари ва шартларига туроператорлар томонидан олий таълим муассасалари битирувчиларини ишга қабул қилиш тартибини белгиловчи қўшимчалар киритиш.

2024 йил декабрь

-

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги,

Туризм қўмитаси

27.

Хорижий тилларга ихтисослаштирилган мактаблар фаолиятини йўлга қўйиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш. Бунда:

хорижий тилларига ихтисослаштирилган мактаблари учун мақбуллаштирилган ўқув дастурларини ишлаб чиқиш;

инглиз, хитой, араб, япон ва бошқа хорижий тилларни чуқурлаштирилган ҳолда ўқитилишига ҳамда замонавий усулларда ўргатилишига алоҳида эътибор қаратиш назарда тутилади.

2024 йил ноябрь

Ажратилган маблағлар доирасида

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги

28.

«Ипак йўли» туризм ва маданий мерос халқаро университети таркибидаги Тошкент туризм ва сервис коллежи негизида Тошкент экотуризм техникумини ташкил этиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2024 йил декабрь

-

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 11 сентябрдаги ПФ-164-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.09.2025 й., 06/25/164/0821-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 18 июлдаги ПҚ-269-сон қарорига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олий таълим муассасалари ҳузурида шартнома асосида араб, япон, хитой, ҳинд, испан, итальян, корейс, урду, индонез ва малай тилларида хизмат кўрсатувчи гид-таржимонларни тайёрлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПАРАМЕТРЛАРИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Олий таълим муассасалари номи

Гид-таржимонларни тайёрлаш курслари

(хорижий тиллар кесимида)

Жами тингловчилар сони

шундан, йиллар кесимида

2024 йил

2025 йил

2026 йил

1.

Тошкент давлат шарқшунослик университети

араб, япон, ҳинд, урду, малай

100

40

30

30

хитой

80

20

30

30

2.

Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети

испан, итальян, япон, малай

145

40

45

60

хитой

80

20

30

30

3.

«Ипак йўли» туризм ва маданий мерос халқаро университети

япон, араб

200

40

90

70

хитой

200

60

60

80

4.

Урганч давлат университети

корейс, араб

60

20

20

20

хитой

30

10

10

10

5.

Самарқанд давлат чет тиллари институти

араб, япон, урду, малай, итальян

165

40

55

70

хитой

60

20

20

20

6.

Андижон давлат чет тиллари институти

ҳинд, япон, урду, малай

60

20

20

20

хитой

30

10

10

10

7.

Бухоро давлат университети

араб, индонез, малай

180

60

60

60

Жами:

1 390

400

480

510

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.07.2024 й., 07/24/269/0539-сон; 11.09.2025 й., 06/25/164/0821-сон; 01.05.2026 й., 07/26/161/0437-сон)