18.07.2024 йилдаги ПҚ-266-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 18.07.2024 йилдаги ПҚ-266-сон
Kuchga kirish sanasi
19.07.2024
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ногиронлиги бўлган шахсларга қулай ва тўсиқларсиз муҳит яратиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ногиронлиги бўлган шахсларнинг хавфсиз ва тўсиқларсиз ҳаракатланиши учун қулай муҳит яратиш ва мазкур соҳага янгича ёндашувларни жорий этиш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Белгилансинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) 2024 йил 1 октябрдан бошлаб:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
консолидациялашган бюджет маблағлари, давлат иштирокидаги корхоналар маблағлари ва бошқа марказлаштирилган манбалар ҳисобидан, 2025 йил 1 январдан бошлаб тадбиркорлик субъектлари ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлар маблағлари ҳисобидан қуриладиган, реконструкция қилинадиган ва таъмирланадиган шаҳарсозлик фаолияти объектларининг шаҳарсозлик ҳужжатлари лойиҳаларининг техник қисми ногиронлиги бўлган шахсларга шароитлар яратиш бўйича шаҳарсозлик норма ва қоидаларида белгиланган талабларга мувофиқлиги юзасидан мажбурий экспертизадан ўтказилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар йили «Хавфсиз йўл ва хавфсиз пиёда» республика жамғармаси маблағларининг камида 10 фоизи чорраҳаларда ногиронлиги бўлган шахслар (пиёдалар) учун хавфсиз ва тўсиқсиз муҳит яратиш бўйича қурилиш-таъмирлаш ва жиҳозлаш ишларига йўналтирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда тўсиқсиз муҳит яратиш бўйича қурилиш-таъмирлаш ва жиҳозлаш ишлари ҳар йили 1 ноябрга қадар Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳузуридаги Ижтимоий инспекция (кейинги ўринларда — Ижтимоий инспекция) билан келишилган ҳолда тасдиқланадиган чорраҳаларни ногиронлиги бўлган шахслар эҳтиёжларига мослаштириш дастури асосида амалга оширилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) 2025 йил 1 январдан бошлаб 1-иловага мувофиқ фаолият турлари бўйича лицензия беришда объектда шаҳарсозлик норма ва қоидаларида белгиланган талабларга мувофиқ ногиронлиги бўлган шахсларга тўсиқларсиз муҳит яратилганлиги бўйича Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси (кейинги ўринларда — Қурилиш инспекцияси)нинг хулосасини олиш талаб қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар йили 1 ноябрга қадар кейинги йил учун ўзининг ҳудудидаги камида биттадан кўчани ногиронлиги бўлган шахслар эҳтиёжларига мослаштириш лойиҳасини ишлаб чиқсин ҳамда унинг қурилиш-таъмирлаш ва жиҳозлаш ишларини амалга оширсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2024 йил 1 декабрга қадар ногиронлиги бўлган шахсларнинг қулай ва тўсиқларсиз ҳаракатланишлари учун шаҳарсозлик норма ва қоидалари талаблари асосида 2-иловада келтирилган рўйхатга мувофиқ кўчаларни мослаштирсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Транспорт вазирлиги, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда метро ва автобус бекатлари, чорраҳаларни ногиронлиги бўлган шахслар эҳтиёжларига мослаштириш учун тегишли маблағлар ажратиш бўйича таклифларни келгуси йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурларига киритиб борсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ижтимоий инспекция Рақамли технологиялар вазирлиги, Кадастр агентлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан биргаликда 2026 йил 1 январга қадар ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳаракатланиши учун республиканинг барча ҳудудларини қамраб олувчи тўсиқларсиз муҳит яратилган объектларни аниқлаш имконини берувчи «Интерактив харита» ахборот тизимини ишга туширсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Белгилансинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) 2024 йил 1 октябрдан бошлаб Тошкент шаҳри ва халқаро автобусда йўловчи ташиш йўналишларини, 2025 йил 1 январдан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлараро, шаҳар атрофи, туманлараро (шаҳарлараро) автобусда йўловчи ташиш йўналишларини жойлаштириш учун тендерларда ногиронлиги бўлган шахслар учун тўсиқсиз муҳитни таъминловчи ускуналар билан жиҳозланган автобусларга эга бўлган ташаббускорлар иштирок этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) мазкур банднинг «а» кичик бандида белгиланган талаб кучга киргунига қадар тендерда ғолиб бўлган Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлараро, шаҳар атрофи, туманлараро (шаҳарлараро) автобусда йўловчи ташиш йўналишларида хизмат кўрсатаётган тадбиркорлик субъектларининг:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
автобусларни ногиронлиги бўлган шахслар эҳтиёжларига мослаштириш харажатларининг 50 фоизи, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 бараваригача бўлган қисми 2024 йил 1 ноябрдан бошлаб Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
автобусларни ногиронлиги бўлган шахслар эҳтиёжларига мослаштириш учун ажратилган кредитлар бўйича фоиз харажатларини «Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси» акциядорлик жамияти томонидан қоплаш шаклида тақдим этиладиган молиявий қўллаб-қувватлаш инструментлари тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингидаги тоифасидан қатъи назар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тўлиқ миқдорларда тақдим этилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) мазкур банднинг «а» кичик бандида белгиланган талаб кучга кирганидан сўнг Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекцияси йўловчи ташиш йўналишларидаги автобус ҳайдовчилари томонидан ногиронлиги бўлган шахслар учун мўлжалланган жиҳозлар ва имтиёзлардан доимий фойдаланилиши таъминланишини назорат қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. 2024 йил 1 августдан бошлаб:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва туман (шаҳар) ҳокимларининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари лавозими — қурилиш, тўсиқларсиз муҳит яратиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент шаҳри ва унинг туманлари ҳокимларининг қурилиш, коммуникацияларни ривожлантириш, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозими — ҳокимнинг қурилиш, тўсиқларсиз муҳит яратиш, коммуникацияларни ривожлантириш, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига ўзгартирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. 2024 йил 1 сентябрга қадар вазирлик ва идоралар, уларнинг ҳудудий бўлинмалари ҳамда тизим ташкилотларида бир нафар раҳбар ўринбосари ногиронлиги бўлган шахслар учун қулай ва тўсиқларсиз муҳит яратилиши бўйича масъул этиб белгилансин ҳамда унинг зиммасига қуйидаги вазифалар юклансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ногиронлиги бўлган ходимлар қулай ва тўсиқларсиз ҳаракатланишлари ҳамда меҳнат қилишлари учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган меҳнат шароитларини яратиб бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
биноларга кириш ва чиқишда ногиронлиги бўлган шахслар қулай ва тўсиқларсиз ҳаракатланиши учун шароитлар яратилишини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ногиронлиги бўлган фуқароларни қабул қилишда уларга қулайликлар яратиш учун зарур мутахассис ва жиҳозлар билан таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
объектларда қурилиш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари амалга оширилганда ногиронлиги бўлган шахсларга шароитлар яратиш бўйича шаҳарсозлик норма ва қоидаларига риоя қилинишини таъминлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2025 йил 1 январдан бошлаб:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вазирлик ва идоралар, уларнинг тизим ташкилотлари ҳамда давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган хўжалик юритувчи субъектлар фуқаролар қабули ва сайёр қабулларни ўтказишда мажбурий тарзда сурдотаржимон иштирокини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вазирлик ва идоралар, уларнинг тизим ташкилотлари ҳамда давлат иштирокидаги корхоналарнинг фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш бўйича бир нафар ходими сурдотаржимонлик курсларида ўқитилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ногиронлиги бўлган шахсларнинг транспортда ҳаракатланиши учун қулай шароит яратиш мақсадида 2024 йил 1 октябрдан бошлаб:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шаҳар йўловчи транспортида I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахс ва уларга ҳамроҳлик қилувчи бир нафар шахсга бепул хизмат кўрсатилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг шахсий автотранспорт воситаларини мослаштириш харажатларининг 50 фоизи (базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 бараваригача бўлган миқдорда) Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ижтимоий инспекция ногиронлиги бўлган шахсларга қулай муҳит ва тўсиқларсиз ҳаракат қилиш имкониятлари яратилганлигини назорат қилувчи ваколатли орган этиб белгилансин ва унга қуйидаги ҳолатлар устидан давлат назоратини амалга ошириш юклансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ногиронлиги бўлган шахсларга давлат томонидан берилган имтиёзлардан монеликсиз фойдаланилаётганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ногиронлиги бўлган шахслар қулай ҳаракатланиши учун бино ва иншоотларда, маданий объектларда, чорраҳалар, пиёдалар учун тротуарлар, ер усти ёки ер ости пиёдалар ўтиш жойларида зарур шароитлар яратилганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жамоат транспорти воситалари ва фуқаро авиацияси ногиронлиги бўлган шахслар учун мўлжалланган жиҳозлар билан таъминланганлиги ва фойдаланилаётганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ногиронлиги бўлган шахслар учун қулай ва тўсиқларсиз муҳит яратилиши бўйича масъулларга юклатилган вазифаларнинг ўз вақтида бажарилаётганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурлари доирасида молиялаштириладиган ҳамда ташаббусли бюджетлаштириш жараёнлари доирасида ғолиб бўлган таклифлар бўйича қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал ва жорий таъмирлашга тушган бино ва иншоотлар, йўл ва йўл инфратузилмаси объектларида ногиронлиги бўлган шахслар учун қулай ва тўсиқларсиз муҳит яратилганлиги.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Ижтимоий инспекцияга ўз вазифа ва функцияларини амалга ошириш доирасида қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) 2024 йил 1 октябрдан бошлаб:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўрганиш ўтказиш давомида барча назорат объектларига монеликсиз кириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
корхона, муассаса ва ташкилотлар, жамоат транспорт воситаларида ногиронлиги бўлган шахсларга қонунчилик ҳужжатларида белгиланган шароитларнинг яратилганлиги юзасидан ўрганиш ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонунчилик ҳужжатлари бузилишига йўл қўймаслик ҳақида мансабдор шахсларга ёзма равишда огоҳлантириш киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вазирлик ва идораларга ўз ваколатлари доирасида бажарилиши мажбурий бўлган тақдимномалар киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) 2025 йил 1 январдан бошлаб:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ногиронлиги бўлган шахсларнинг бино-иншоотлар, транспорт ва ахборот-коммуникация воситаларидан тўсиқсиз фойдаланишлари учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган қулайликларни яратиш мажбурияти бажарилмаганлиги ҳолатлари юзасидан маъмурий жазо чораларини қўллаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қуриладиган, реконструкция қилинадиган ва таъмирланадиган шаҳарсозлик фаолияти объектларининг шаҳарсозлик ҳужжатлари лойиҳаларининг техник қисмини ногиронлиги бўлган шахсларга шароитлар яратиш бўйича шаҳарсозлик норма ва қоидаларида белгиланган талабларга мувофиқлиги юзасидан мажбурий экспертизадан ўтказмаган ташкилотларнинг лицензия ёки рухсат бериш хусусиятига эга ҳужжатларини бекор қилиш бўйича ваколатли органга тақдимнома киритиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Белгилансинки, 2025 йил 1 январдан бошлаб:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ижтимоий инспекцияга бино ва иншоотлар (йўл ва йўл инфратузилмаси объектлари) ҳамда жамоат транспорти воситалари, аэропортлар ва темир йўл вокзалларида ногиронлиги бўлган шахсларга хавфсиз, қулай ва тўсиқсиз муҳит яратиш ва иш жойларига қўйиладиган қонунчилик талабларига риоя этилиши юзасидан назорат тадбирларини улар бошлангандан сўнг 24 соат ичида Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилни хабардор қилиш орқали амалга оширишга рухсат берилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ижтимоий инспекция томонидан ўтказилган ўрганиш ва текширишлар якуни бўйича объектлар (тураржой объектлари бундан мустасно) уларда ногиронлиги бўлган шахсларнинг тўсиқларсиз ҳаракатланиши имконияти мавжудлигини англатувчи махсус белгилар билан жиҳозланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда объектларни ушбу махсус белгилар билан жиҳозлаш Ижтимоий инспекция ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Ногиронлиги бўлган шахслар ишлари бўйича идоралараро кенгашга (кейинги ўринларда — Кенгаш) ногиронлиги бўлган шахсларнинг қулай ва тўсиқларсиз ҳаракатланиши учун шароитлар яратиш бўйича қуйидаги вазифалар юклатилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ногиронлиги бўлган шахсларнинг қулай ва тўсиқларсиз ҳаракатланишини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишларни мувофиқлаштириб бориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ногиронлиги бўлган шахсларнинг қулай ва тўсиқларсиз ҳаракатланишига имкон берувчи давлат дастурларига киритиш учун таклифлар ишлаб чиқиш ҳамда уларни амалга оширишда иштирок этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ногиронлиги бўлган шахсларнинг ахборот-коммуникация хизматлари ва давлат хизматлари, электрон ва шошилинч хизматлардан эркин фойдаланишларини таъминлаш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва уларнинг амалга оширилишини назорат қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кенгаш аъзолари томонидан мазкур қарорнинг ижро этилиши ҳолати юзасидан ташкилотларга юклатилган вазифалар доирасида ҳар олти ойда камида бир маротаба Кенгашга ҳисобот бериш ва амалга оширилган ишларни муҳокама қилиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Кенгаш аъзолари ҳар йили ўзларининг вазирлик ва идораларига тегишли бўлган 2 тадан бино-иншоотларда ногиронлиги бўлган шахсларнинг қулай ва тўсиқларсиз ҳаракатланиши учун шароитлар яратилишини таъминласин ва амалга оширилган ишлар юзасидан ҳар йили 1 декабрга қадар Кенгашга ахборот берсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кенгаш ногиронлиги бўлган шахсларнинг қулай ва тўсиқларсиз ҳаракатланиши учун вазирлик ва идоралар томонидан амалга оширилган ишлар натижалари бўйича ахборотни ҳар йили 20 декабрга қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Маданият вазирлиги вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда маданий-оммавий ва кўнгилочар-томоша дастурлари (мусиқий фестиваллар, концерт, театр, спорт тадбирлари, халқ сайиллари, миллий намойишлар ва бошқалар), шунингдек, умумхалқ байрамларида ногиронлиги бўлган шахслар иштирокини таъминлаш чораларини кўрсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ногиронлиги бўлган шахсларга қулай ва тўсиқларсиз муҳит яратиш бўйича чора-тадбирлар дастури 3-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2024 йил 1 сентябрга қадар Ижтимоий инспекциянинг ахборот тизимига уланиш ва фойдаланиш имконияти яратиладиган вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимлари рўйхати 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 5-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги тўрт ой муддатда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Қонунига мазкур қарорга 1-иловада белгиланган фаолият турларини лицензиялашда объектда шаҳарсозлик норма ва қоидаларида белгиланган талабларга мувофиқ ногиронлиги бўлган шахслар учун тўсиқларсиз муҳит яратилганлиги бўйича Қурилиш инспекциясининг хулосаси олиниши бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича қонун лойиҳасини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига Ижтимоий инспекция томонидан ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун маъмурий жазо чораларини қўллашга доир ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича қонун лойиҳасини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тадбиркорлик субъектларининг ногиронлиги бўлган шахслар учун транспорт воситаларини қулай тарзда жиҳозлаш харажатларини Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаб бериш тартибини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси — Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори М.П. Оллоёров, вазирлик ва идоралар раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари белгилансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2024 йил 18 июль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-266-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 18 июлдаги ПҚ-266-сон қарорига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Лицензияларни олишда ногиронлиги бўлган шахсларга тўсиқларсиз муҳит яратиш талаби киритилаётган
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ФАОЛИЯТ ТУРЛАРИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Лицензиянинг номи

Лицензияланадиган фаолиятнинг кичик турлари

Лицензиялаш соҳасидаги ваколатли органлар

1.

Нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш соҳасидаги фаолият учун лицензия

Мактабгача таълим хизматлари (бундан оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларининг хизматлари мустасно)

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Умумий ўрта таълим хизматлари

Ўрта махсус таълим хизматлари

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

Профессионал таълим хизматлари

Олий таълим хизматлари

Олий таълимдан кейинги таълим хизматлари

Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ҳамда қайта тайёрлаш

Ички ишлар вазирлиги

2.

Банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия

Банк фаолияти

Марказий банки

3.

Кредит бюролари фаолиятини амалга ошириш учун лицензия

Кредит бюролари фаолияти

Марказий банки

4.

Тиббий фаолият учун лицензия

Тиббий фаолият амалга ошириладиган тиббий ихтисосликлар турлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

5.

Фармацевтика фаолияти учун лицензия

Дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш (бундан офтальмология тиббий буюмларини чакана реализация қилиш мустасно)

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 18 июлдаги ПҚ-266-сон қарорига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ногиронлиги бўлган шахсларнинг қулай ва тўсиқларсиз ҳаракатланишлари учун шаҳарсозлик норма ва қоидалари талаблари асосида мослаштириладиган намунавий кўчалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
РЎЙХАТИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Ҳудудлар номи

Кўчалар номи

1.

Қорақалпоғистон Республикаси

Нукус шаҳри, Т. Қаипбергенов кўчаси

2.

Андижон вилояти

Андижон шаҳри, Чўлпон кўчаси

3.

Бухоро вилояти

Бухоро шаҳри, Ҳофиз Таниш Бухорий кўчаси

4.

Жиззах вилояти

Жиззах шаҳри, Ш. Рашидов кўчаси

5.

Қашқадарё вилояти

Қарши шаҳри, Мустақиллик шох кўчаси

6.

Навоий вилояти

Навоий шаҳри, А.Темур кўчаси

7.

Наманган вилояти

Наманган шаҳри, Б. Машраб кўчаси

8.

Самарқанд вилояти

Самарқанд шаҳри, Рудакий кўчаси

9.

Сурхондарё вилояти

Термиз шаҳри, А. Навоий кўчаси

10.

Сирдарё вилояти

Гулистон шаҳри, А. Навоий кўчаси

11.

Тошкент вилояти

Нурафшон шаҳри, Бобур кўчаси

12.

Фарғона вилояти

Фарғона шаҳри, Юксалиш кўчаси

13.

Хоразм вилояти

Урганч шаҳри, Тинчлик кўчаси

14.

Тошкент шаҳри

Тошкент шаҳри, Фурқат ва Бобур кўчалари

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 18 июлдаги ПҚ-266-сон қарорига
3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ногиронлиги бўлган шахсларга қулай ва тўсиқларсиз муҳит яратиш бўйича
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЧОРА-ТАДБИРЛАР ДАСТУРИ
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Чора-тадбир номи

Амалга ошириш механизми

Ижро муддати

Молиялаштириш манбаси

Масъул ижрочилар

1.

Давлат дастурлари доирасида реконструкция қилиш, мукаммал ва жорий таъмирлашга тушган кўп квартирали уйларни ногиронлиги бўлган шахсларнинг тўсиқсиз ҳаракатланиши учун мослаштириш.

Кўп квартирали уйларни уларнинг асосий кириш йўлакларидан лифтгача бўлган қисмида ногиронлиги бўлган шахсларнинг тўсиқсиз ҳаракатланиши учун белгиланган талаблар асосида пандус билан таъминлаш.

2024 йил 10 августдан бошлаб доимий равишда

Давлат дастурлари учун ажратиладиган маблағлар

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари,

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

2.

Мономарказларда имо-ишора мулоқоти ва сурдотаржимонлик кўникмасини шакллантириш бўйича ўқув курсларини ташкил қилиш ва ўқитиш графигини тасдиқлаш.

1. Мономарказларда вазирлик ва идоралар ходимлари учун имо-ишора мулоқоти ва сурдотаржимонлик кўникмасини шакллантириш бўйича ўқув курсларини ташкил қилиш.

2. Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги билан биргаликда ўқув курсларини ўтказиш графигини тасдиқлаш.

2024 йил сентябрь-октябрь

Вазирлик ва идораларнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги,

Ўзбекистон Карлар жамияти,

Ўзбекистон ногиронлар уюшмаси,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

3.

Имконияти чекланган шахслар учун қулай ва тўсиқсиз муҳит яратиш бўйича норматив-техник базани тизимлаштириш орқали мустаҳкамлаш.

1. Жаҳон банки маблағларини жалб қилган ҳолда илғор хорижий тажриба асосида имконияти чекланган шахслар учун қулай ва тўсиқсиз муҳит яратиш бўйича универсал лойиҳалаштириш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2027 йил 1 октябрь

Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси

маблағлари,

Жаҳон банки гранти

Ижтимоий инспекция,

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Универсал лойиҳалаштириш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатни амалга ошириш стратегиясини ишлаб чиқиш.

2028 йил 1 январь

4.

Ногиронлиги бўлган шахсларга қулай ва тўсиқсиз муҳит яратиш учун Жаҳон банки ва бошқа халқаро молия ташкилотлари ва жамғармалари маблағларини жалб қилиш.

1. Ногиронлиги бўлган шахсларга қулай ва тўсиқсиз муҳит яратиш мақсадида халқаро молия ташкилотлари ва жамғармалар фаолиятини ўрганиш.

2024 йил 20 ноябрь

-

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги,

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги,

Ташқи ишлар вазирлиги

2. Халқаро молия ташкилотлари ва жамғармалар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш.

2025 йил 1 июнь

3. Халқаро молия ташкилотлари ва жамғармалардан маблағлар жалб қилиш чораларини кўриш.

2025 йил март — декабрь

5.

Ногиронлиги бўлган шахслар имкониятлари ва ютуқларини кенг тарғиб қилиш ҳамда кинофильмлар сценарийларида уларнинг мунтазам иштирокини таъминлаш.

1. Ногиронлиги бўлган шахслар имкониятлари, улар эришган ютуқлар тўғрисида видеоролик ва тарғибот материалларини тайёрлаб, маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситаларида кенг тарғиб қилиш.

2. Кино маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун давлат буюртмалари бўйича эълонлар талабларига сценарийда мажбурий равишда ногиронлиги бўлган шахс иштирокидаги эпизодлар мавжуд бўлиши билан боғлиқ талаб киритиш ва танловларда инобатга олиш.

2024 йил 1 августдан бошлаб доимий равишда

Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида

Кинематография агентлиги,

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси,

Ўзбекистон кино арбоблари ижодий уюшмаси,

Ўзбекистон ногиронлар уюшмаси

6.

Шаҳар йўловчи транспортидан бепул фойдаланувчи шахслар тоифасини қайта кўриб чиқиш.

«Шаҳар йўловчилар транспортидан бепул фойдаланишни тартибга солиш тўғрисида»ги Қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2024 йил 15 октябрь

-

Транспорт вазирлиги,

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги,

Адлия вазирлиги,

вазирлик ва идоралар

7.

Давлат органлари ва ташкилотларига қарашли биноларга кириш ва чиқиш, фуқароларни қабул қилиш жойлари ҳамда санитария-гигиена шохобчаларини (ҳожатхоналарни) ногиронлиги бўлган шахсларнинг эркин фойдаланиши учун мослаштириш.

1. Давлат органлари ва ташкилотларига қарашли биноларга кириш ва чиқиш, фуқароларни қабул қилиш жойлари ҳамда санитария-гигиена шохобчаларидан (ҳожатхоналарни) ногиронлиги бўлган шахсларнинг эркин фойдаланиши учун ШНҚ талаблари асосида:

Давлат бюджети,

вазирлик ва идораларнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари,

туман (шаҳар) ҳокимликлари

вазирлик ва идоралар, уларнинг тизим ташкилотлари ҳамда давлат иштирокидаги корхоналарнинг марказий аппаратида;

2025 йил 1 январга қадар

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари ва бошқа тизим ташкилотларида;

2025 йил 1 июнга қадар

туман (шаҳар) бўлимларида шароит яратиш.

2026 йил 1 январга қадар

2. Ногиронлиги бўлган шахсларнинг санитария-гигиена шохобчаларидан (ҳожатхоналардан) тўсиқсиз фойдаланишлари учун жиҳозлаш дастури бўйича тегишли харажатларни Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг маҳаллий бюджетларининг қўшимча манбалари ҳисобидан молиялаштириш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг маҳаллий бюджетларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида қарор қабул қилиш бўйича таклифлар киритиш.

3. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳудудидаги 100 тадан, хусусан 2024 йил якунига қадар 40 тадан ва 2026 йил якунига қадар 60 тадан умумфойдаланишдаги ҳожатхоналарни ногиронлиги бўлган шахсларнинг тўсиқсиз фойдаланишлари учун жиҳозлаш.

2024 — 2026 йиллар

Маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари,

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

8.

Заиф эшитувчи шахслар учун театр спектаклларини ташкил этиш.

1. «ТИЭК» ахборот тизими орқали заиф эшитувчи шахслар рўйхатини шакллантириш.

2. Ҳар йили заиф эшитувчи шахслар ва ихтисослаштирилган мактабларда таълим олувчи ўқувчилар учун мўлжалланган битта спектакль саҳналаштириш.

3. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида заиф эшитувчи шахслар учун саҳналаштирилган спектакль бепул намойиш этилишини ташкил қилиш.

2025 йил 1 январдан бошлаб ҳар йили бир марта

Ижрочилар маблағлари

Маданият вазирлиги,

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

9.

Ногиронлиги бўлган шахсларга давлат олий таълим муассасаларида тўсиқсиз ҳаракатланиш ва таълим олиш имкониятини яратиш.

1. Давлат олий таълим муассасалари бино-иншоотларини ногиронлиги бўлган шахсларнинг тўсиқсиз ҳаракатланиши ва таълим олиш имконияти мавжудлиги юзасидан хатловдан ўтказиш.

2024 йил 1 октябрь

Давлат олий таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

давлат олий таълим муассасалари,

Ижтимоий инспекция

2. Хатлов натижаларига кўра давлат олий таълим муассасаларининг бино-иншоотларини реконструкция қилиш ва жиҳозлаш чораларини кўриш.

2026 йил 1 июнь

10.

Барча мономарказларда ногиронлиги бўлган шахслар учун тўсиқсиз муҳит яратиш.

Мономарказларни ногиронлиги бўлган шахслар тўсиқсиз ҳаракатланиши ва ўқитилиши учун мослаштириш.

2025 йил 1 март

Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари,

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

11.

Давлат органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг расмий веб-сайтларидан ногиронлиги бўлган шахслар эркин фойдалана олиши учун имконият яратиш.

1. Давлат органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари расмий веб-сайтларида ногиронлиги бўлган шахслар учун контрастни қўшиш, шрифтни катталаштириш, овоз жўрлиги бўлган асосий функцияларнинг мавжудлигини ўрганиш.

2. Ўрганиш натижаси бўйича мазкур веб-сайтларда ушбу функцияларни ишга тушириш чораларини кўриш.

3. Веб-сайтларда ногиронлиги бўлган шахслар учун контрастни қўшиш, шрифтни катталаштириш, овоз жўрлиги бўлган асосий функцияларини ишга тушириш.

2025 йил 1 январь

Ижрочилар маблағлари

Вазирлик ва идоралар,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари,

Рақамли технологиялар вазирлиги,

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

12.

«Қурилиш объектларини ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда кексалар эҳтиёжини инобатга олган ҳолда лойиҳалаштириш» (ШНҚ 2.07.02-22)шаҳарсозлик норма ва қоидалари бўйича услубий қўлланма ишлаб чиқиш ҳамда вазирликлар, идоралар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларига етказилишини таъминлаш.

1. «Қурилиш объектларини ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда кексалар эҳтиёжини инобатга олган ҳолда лойиҳалаштириш» (ШНҚ 2.07.02-22) шаҳарсозлик норма ва қоидалари бўйича услубий қўлланма ишлаб чиқиш.

2024 йил 1 декабрь

Ижрочилар маблағлари

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги,

Ижтимоий инспекция

2. Ишлаб чиқилган услубий қўлланмани амалиётда фойдаланиш учун вазирликлар, идоралар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларига етказиш.

2025 йил 1 январь

13.

Бош лойиҳа институтларини жалб қилган ҳолда ижтимоий соҳа объектлари (таълим, соғлиқни сақлаш ва давлат идоралари) бўйича амалдаги шаҳарсозлик норма ва қоидалари ҳамда хорижий стандартлар асосида имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган шахсларга тўсиқсиз ва қулай муҳитни таъминлашга оид намунавий лойиҳа қисмини ишлаб чиқиш.

1. Имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган шахсларга тўсиқсиз ва қулай муҳитни таъминлашга оид намунавий лойиҳа қисмини ишлаб чиқиш учун бош лойиҳа институтларини жалб қилиш.

2. Имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган шахсларга тўсиқсиз ва қулай муҳитни таъминлашга оид намунавий лойиҳа қисмини ишлаб чиқиш ва амалиётда фойдаланиш учун тарқатиш.

2024 йил 1 декабрь

Ижрочилар маблағлари

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги,

Автомобиль йўллари қўмитаси

14.

Ногиронлиги бўлган шахсларга тўсиқсиз ҳаракатланиш учун шароит яратишнинг норматив-техник базасини такомиллаштириш.

1. Метро, аэропорт ва вокзалларни ногиронлиги бўлган шахсларга тўсиқсиз ҳаракатланиш учун шароит яратиш бўйича техник жиҳатдан тартибга солувчи ҳужжатларни ишлаб чиқиш.

2. Жамоат транспорти ҳамда бино-иншоотларда, йўл ва йўл инфратузилмаси объектларида аудиовизуал воситалар билан жиҳозлаш бўйича техник жиҳатдан тартибга солиш ҳужжатларини ишлаб чиқиш.

3. Жаҳон талабларини ўрганган ҳолда тактил қопламаларини ва чақирув тугмаларини ўрнатиш бўйича техник жиҳатдан тартибга солиш ҳужжатларини ишлаб чиқиш.

2025 йил 1 январь

Маблағ талаб этилмайди

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги,

Транспорт вазирлиги,

Ички ишлар вазирлиги,

Ижтимоий инспекция

15.

Жаҳон талабларини ўрганган ҳолда тактил қопламаларини ишлаб чиқиш ва фойдаланиш бўйича стандартларни ишлаб чиқиш.

1. Тактил қопламаларни ишлаб чиқиш ва фойдаланиш бўйича хорижий тажрибани ўрганиш.

2. Тактил қопламаларини ишлаб чиқиш ва фойдаланиш бўйича стандартларни ишлаб чиқиш.

2025 йил 1 январь

Маблағ талаб этилмайди

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги,

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги,

Ижтимоий инспекция

(3-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 18 декабрдаги ПФ-255-сонли Фармони таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 18 июлдаги ПҚ-266-сон қарорига
4-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ижтимоий инспекциянинг ахборот тизимига уланиш ва фойдаланиш имконияти яратиладиган вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
РЎЙХАТИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги — «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизими.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Транспорт вазирлиги — «Шаффоф йўл» ахборот тизими, йўловчи ташиш йўналишларини очиқ тендерлар орқали ташувчиларга бириктириш бўйича электрон ахборот тизими.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги — «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплекси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ички ишлар вазирлиги — «E-ma’muriy ish» ахборот тизими.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Солиқ қўмитаси — «Солиқ» ахборот тизимлари комплекси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги — «emaktab» платформаси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси — «Пенсия» ахборот тизими.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Кадастр агентлиги — кўчмас мулк объектлари ва уларга бўлган ҳуқуқлар тўғрисида, шунингдек, ҳуқуқ эгалари ҳақидаги маълумотлардан иборат ягона ахборот маълумотлар базаси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Адлия вазирлиги — «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизими.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Тошкент шаҳри ҳокимлиги — «Xalq nazorati» (xalqnazorati.uz) платформаси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 18 июлдаги ПҚ-266-сон қарорига
5-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 4 апрелдаги «Автомобиль йўлларида инсон хавфсизлигини ишончли таъминлаш ва ўлим ҳолатларини кескин камайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-190-сон қарорининг 7-банди қуйидаги мазмундаги ўн еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг хавфсиз ва тўсиқсиз ҳаракатланиши учун чорраҳаларни овозли ақлли светофорлар, тактил қопламалар, пиёдалар ўтиш йўлагидаги тасмалар, резина пандуслар, кўча модуль тўсиқлари, махсус йўл белгилар билан жиҳозлашни молиялаштириш».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги 276-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси давлат муассасалари тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш тартиби ва шартлари тўғрисидаги низомга 3-илованинг 1-банди тўққизинчи хатбошиси «штат лавозимларидаги» сўзларидан кейин «шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва унинг тизим ташкилотларидаги» сўзлари билан тўлдирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 майдаги 341-сон қарори билан тасдиқланган Давлат органларида, давлат муассасаларида ва давлат иштирокидаги ташкилотларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисида намунавий низомда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) 56-банд қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Давлат органлари ва ташкилотларида фуқаролар қабули ва сайёр қабулларни ўтказишда мажбурий тарзда сурдотаржимон иштироки таъминланади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) 57-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Фуқароларни қабул қилиш учун ажратилган хоналар барча шахслар, шу жумладан ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳаракатланиши учун қулай тарзда жиҳозланади, шунингдек, бинога кириш ва чиқиш ҳамда санитария-гигиена шохобчаларидан эркин фойдаланиш учун тўсиқсиз муҳит яратилади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иккинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги «Шаҳарсозлик ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш тартиботларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 579-сон қарорида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) 1-илованинг 1, 4, 5 ва 13-бандлари «зилзилабардошлик» сўзидан кейин «ногиронлиги бўлган шахсларга тўсиқсиз муҳит яратилганлиги,» сўзлари билан тўлдирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) 6-илованинг 5-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

«

5.

Объектлар лойиҳаларининг зилзилабардошлик, ногиронлиги бўлган шахсларга тўсиқсиз муҳит яратилганлиги ва ёнғин хавфсизлиги бўйича берилган экспертиза хулосалари***

иш ҳажми (м2) дан БҲМ 2 %

иш ҳажми (м3) дан БҲМ 1,5 %

иш ҳажми (пм) дан БҲМ 1 %

».

Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 10 апрелдаги ПФ-58-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.04.2026 й., 06/26/58/0342-сон)
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.07.2024 й., 07/24/266/0533-сон; 13.04.2026 й., 06/26/58/0342-сон)