10.07.2024 йилдаги ПҚ-249-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 10.07.2024 йилдаги ПҚ-249-сон
Kuchga kirish sanasi
10.07.2024
1. Белгилансинки, 2024 йил 1 сентябрдан бошлаб электрон дўкон воситасида давлат харидларини амалга оширишда нарх ва бошқа шароитлар тенг бўлган ҳолларда, иловага мувофиқ мезонларнинг бири асосида ногиронлиги бўлган шахслар, хотин-қизлар ва ёшларнинг бандлигини таъминлаган кичик тадбиркорлик субъектларининг таклифлари устунликка эга бўлади.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 15 ноябрдаги ПҚ-366-сон қарори билан 2026 йил 1 январга қадар давлат иштирокидаги йирик корхоналар билан кооперация асосида ташкил қилинган кичик тадбиркорлик субъектларига ўзлари ишлаб чиқарган товарларни (маҳсулотларни) давлат буюртмачиларига бир молия йили давомида жами 10 миллиард сўмгача қийматда тўғридан-тўғри шартномалар асосида сотишга рухсат берилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ушбу тартиб «Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонунда белгиланган талабларга мос келмайдиган ва таклифини тегишли тарзда расмийлаштирмаган тендер иштирокчиларига татбиқ этилмайди.