08.07.2024 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3526
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазирининг буйруғи, 08.07.2024 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3526
Kuchga kirish sanasi
11.10.2024
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
буйруғи

Ўзбекистон Республикаси аҳоли пунктлари ва объектларнинг намунавий хавфсизлик паспортларини тузиш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2024 йил 8 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3526]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 11 августдаги 362-сон «Иқлим ўзгариши ва табиий офатлар хавфига нисбатан миллий ҳаракатлар режасини ишлаб чиқиш ҳамда самарали амалга оширишни ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси аҳоли пунктлари ва объектларнинг намунавий хавфсизлик паспортларини тузиш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ҳамда Миллий гвардия билан келишилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазир А. КУЛДАШЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2024 йил 15 май,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
144-сон

Келишилди:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазири Ш. ШЕРМАТОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2024 йил 14 май
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони Р. ДЖУРАЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2024 йил 13 май
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Б. МУСАЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2024 йил 29 апрель
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазири Д. КУЧКАРОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2024 йил 23 апрель
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири П. БОБОЖОНОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2024 йил 18 апрель
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазирининг 2024 йил 15 майдаги 144-сон буйруғига

ИЛОВА

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Ўзбекистон Республикаси аҳоли пунктлари ва объектларнинг намунавий хавфсизлик паспортларини тузиш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги барча аҳоли пунктлари ва объектларнинг (бундан ўта муҳим ва тоифаланган объектлар мустасно) намунавий хавфсизлик паспортларини тузиш ва тасдиқлаш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳоли пунктиҳуқуқий мақом, ном ва чегара билан белгиланган Ўзбекистон Республикаси маъмурий-ҳудудий бирлиги (шаҳар, шаҳарча, қишлоқ, овул);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳоли пунктлари ва объектларнинг намунавий хавфсизлик паспорти (бундан буён матнда хавфсизлик паспорти деб юритилади) — аҳоли пунктлари ва объектлар ҳақидаги маълумотларни тўплаш, тизимли ахборот базасини шакллантириш, уларни мониторинг ва таҳлил қилиш орқали юзага келиши мумкин бўлган табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш учун тузиладиган ҳужжат;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
объект ижтимоий ва иқтисодий жиҳатдан аҳолига хизмат кўрсатувчи, маълум бир ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатиш йўналишига ихтисослашган, мажмуавий технологик жараёнларни ўз ичига олган ташкилот (корхона);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар — муайян ҳудудда одамлар қурбон бўлишига, одамларнинг соғлиғига ёки атроф табиий муҳитга зарар етишига, жиддий моддий талафотларга ҳамда одамларнинг ҳаёт фаолияти шароитлари бузилишига олиб келиши мумкин бўлган ёки олиб келган авария, ҳалокат, хавфли табиий ҳодиса, табиий офат ёхуд бошқа офат натижасида, карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар тарқалиши натижасида юзага келган вазиятлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Хавфсизлик паспорти» автоматлаштирилган ахборот-маълумот тизими (бундан буён матнда ахборот-маълумот тизими деб юритилади) — Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг республика, вилоят, туман (шаҳар) кесимида аҳоли пунктлари ва объектларнинг хавфсизлик паспорти маълумотлари киритиладиган электрон портали.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Хавфсизлик паспортини тузишнинг мақсади ва вазифалари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Хавфсизлик паспортини тузишнинг мақсади аҳоли пунктлари ва объектлар ҳақидаги маълумотларни тўплаш, ахборот-маълумот тизимига киритиш, уларни мониторинг ва таҳлил қилиш орқали юзага келиши мумкин бўлган табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилишдан иборат.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Қуйидагилар хавфсизлик паспортини тузишнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳоли пунктлари ва объектларнинг умумий хусусиятларини аниқлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

аҳоли пунктлари ва объектларнинг хавф даражасини аниқлаш;

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳоли пунктлари ва объектларнинг фавқулодда вазиятлар хавфини камайтириш ҳамда оқибатларини бартараф этиш бўйича профилактик чора-тадбирлар ишлаб чиқиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Хавфсизлик паспортини тузиш, келишиш ҳамда унга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Хавфсизлик паспортини шакллантириш туман (шаҳар) фавқулодда вазиятлар бўлими томонидан хавфсизлик паспортини тузиш режа-графиги ишлаб чиқилади ва туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Туман (шаҳар) ҳокимлиги белгиланган режа-график асосида туман (шаҳар) фавқулодда вазиятлар бўлими орқали маҳаллаларни ҳамда мазкур Низомнинг 6-бандида белгиланган тоифага кирувчи объектларни хавфсизлик паспортларини шакллантириш тўғрисида ёзма ёки электрон шаклда хабардор қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Аҳоли пунктининг хавфсизлик паспорти туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан ҳар бир маҳалла бўйича фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи билан биргаликда мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклда шакллантирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, аҳоли пунктларининг хавфсизлик паспортини тузишда туман (шаҳар) ҳокимлиги ва туман (шаҳар) фавқулодда вазиятлар бўлимидан масъул ходим бириктириб берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Туман (шаҳар)да жойлашган ходимлари сони эллик нафар ва ундан ортиқ бўлган объектлар томонидан ўзларининг хавфсизлик паспортлари ишлаб чиқилади. Объектларнинг хавфсизлик паспорти объект раҳбари томонидан мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда шакллантирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ходимлари сони эллик нафардан кам бўлган объектлар аҳоли пунктларининг хавфсизлик паспортида кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Хавфсизлик паспорти уни шакллантириш бўйича хабардор қилинган кундан бошлаб туман (шаҳар) ҳокимлигининг масъул ходими ҳамда объект раҳбари томонидан бир ой ичида тузилади ва тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, аҳоли пунктларининг хавфсизлик паспортини тузиш фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан тақдим этилган маълумотлар асосида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Хавфсизлик паспортини шакллантиришда аҳоли пункти ҳамда объект ҳақидаги умумий маълумотлар, уларда юзага келиши мумкин бўлган табиий, техноген ва экологик хусусиятли фавқулодда вазиятлар ҳамда уларни олдини олиш бўйича кўриладиган чора-тадбирлар тўғрисида маълумотлар тўпланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, аҳоли пункти ва объектда юзага келиши мумкин бўлган табиий, техноген ва экологик хусусиятли фавқулодда вазиятлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 27 октябрдаги 455-сон қарори билан тасдиқланган Техноген, табиий ва экологик тусдаги фавқулодда вазиятларнинг таснифи асосида аниқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ахборот-маълумот тизимида маҳаллалар кесимида туман (шаҳар) ҳокимлигининг масъул ходимига ва объектлар раҳбарларига хавфсизлик паспортини шакллантириш учун шахсий кабинет очилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Хавфсизлик паспорти маълумотлари туман (шаҳар) ҳокимлигининг масъул ходими ва объект раҳбари томонидан ахборот-маълумот тизимидаги шахсий кабинети орқали электрон шаклда киритилади ҳамда уларнинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Туман (шаҳар) ҳокимлигининг масъул ходими ва объект раҳбарига хавфсизлик паспортларини шакллантиришда туман (шаҳар) фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари томонидан услубий ёрдам кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Хавфсизлик паспортлари туман (шаҳар) фавқулодда вазиятлар бўлими томонидан ахборот-маълумот тизимига киритилган кундан бошлаб ўн кун ичида, уларни қўшимча ўрганиш, текшириш ёки қўшимча ҳужжатларни сўраб олиш талаб этилганда эса бир ой ичида келишиб берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Ахборот-маълумот тизими «Электрон ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграцион платформаси ва давлат органларининг электрон тизимларига интеграция қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Туман (шаҳар) фавқулодда вазиятлар бўлими масъул ходими хавфсизлик паспортларига киритилган маълумотларнинг тўғрилигини ахборот-маълумот тизими орқали текшириши учун имконият яратилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Ахборот-маълумот тизимига нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотлар киритилганлиги аниқланганда, туман (шаҳар) фавқулодда вазиятлар бўлими томонидан хавфсизлик паспортларини келишиш рад этилади ҳамда хавфсизлик паспортлари маълумотларини тўғрилаб киритиш учун ахборот-маълумот тизими орқали қайтарилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Хавфсизлик паспортлари маълумотлари қайтарилган кундан бошлаб туман (шаҳар) ҳокимлигининг масъул ходими ва объект раҳбари томонидан ўн кун ичида ахборот-маълумот тизими орқали тўғрилаб киритилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Хавфсизлик паспортлари маълумотлари ахборот-маълумот тизими орқали тўғрилаб киритилган кундан бошлаб уч кун ичида туман (шаҳар) фавқулодда вазиятлар бўлими томонидан келишиб берилади, бундан маълумотлар такроран нотўғри ёки бузиб кўрсатилган ҳолатлар мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, ахборот-маълумот тизимига такроран нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотлар киритилганлиги аниқланганда, мазкур Низомнинг 14 ва 15-бандларига мувофиқ хавфсизлик паспортлари ахборот-маълумот тизими орқали қайтарилади ва тўғрилаб киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Хавфсизлик паспортлари маълумотларига ҳар йили биринчи апрел санасига қадар туман (шаҳар) ҳокимлигининг масъул ходими ва объект раҳбари томонидан ахборот-маълумот тизими орқали тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, туман (шаҳар) фавқулодда вазиятлар бўлими томонидан туман (шаҳар) ҳокимлигининг масъул ходими ва объект раҳбари хавфсизлик паспорти маълумотларига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш лозимлиги тўғрисида ҳар йили биринчи феврал санасига қадар ёзма ёки электрон шаклда хабардор қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Аҳоли пунктлари ва (ёки) объектларда табиий, техноген ва экологик хусусиятли фавқулодда вазиятлар юзага келиш эҳтимоли вужудга келганда, туман (шаҳар) ҳокимлигининг масъул ходими ва объект раҳбари бу ҳақида уч кун ичида ахборот-маълумот тизимидаги хавфсизлик паспорти маълумотларига тегишли ўзгартиришлар киритиш орқали туман (шаҳар) фавқулодда вазиятлар бўлимини хабардор қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, туман (шаҳар) фавқулодда вазиятлар бўлими табиий, техноген ва экологик хусусиятли фавқулодда вазиятларни олдини олиш мақсадида жойига чиққан ҳолда ўрганиб, тегишли чора-тадбирларни амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Якунловчи қоида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Ўзбекистон Республикаси аҳоли пунктлари ва объектларнинг намунавий хавфсизлик паспортларини тузиш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомга

1-ИЛОВА

Олдинги таҳрирга қаранг.

«КЕЛИШИЛДИ»

«ТАСДИҚЛАЙМАН»

(вилоят, шаҳар ва туман номи)

Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи

туман (шаҳар) ҳокимлигининг масъул ходими

_______________________________________________

__ (электрон рақамли имзо) _____________(Ф.И.О.) ______

20___ й. «___» __________

20___ й. «___» __________

АҲОЛИ ПУНКТИНИНГ НАМУНАВИЙ ХАВФСИЗЛИК ПАСПОРТИ

___________________________________________________________________________________________________________________________

(вилоят, туман (шаҳар), МФЙ номи ва манзили)

(маҳалла номи)

АҲОЛИ ПУНКТИНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ

1-жадвал

Т/р

Кўрсаткичлар номи

Маълумотлар (кўрсаткичлар)

1.

Умумий ер майдони, км2

2.

Маҳалла фуқаро йиғини (МФЙ)да аҳоли сони (минг киши)

3.

МФЙда аҳоли хонадонлари сони

4.

МФЙ ҳудудида кўп қаватли уйлар/якка тартибдаги уйлар сони

5.

МФЙ аҳолисининг зичлиги, киши/км2

6.

МФЙ ҳудудида хавфи юқори бўлган объектлар сони

7.

МФЙ ҳудудида ижтимоий ва иқтисодий объектлар ва аҳоли гавжум тўпланадиган объектлар сони, шу жумладан:

тиббиёт муассасаларининг умумий сони;

мактабгача таълим ташкилотлари сони;

умумтаълим мактаблари сони;

профессионал таълим муассасалари ва ташкилотлари сони;

олий таълим ташкилотлари сони;

савдо мажмуалари (бозорлар, савдо-кўнгилочар мажмуалари ва шу каби йирик бошқа объектлар) сони;

маданият ва спорт муассасалари сони;

масжидлар сони.

8.

Йил давомида содир бўлган фавқулодда вазиятлар сони, шу жумладан:

техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар сони;

табиий хусусиятли фавқулодда вазиятлар сони;

экологик хусусиятли фавқулодда вазиятлар сони.

9.

МФЙ ҳудудида фавқулодда вазиятларда етказилиши мумкин бўлган зарарларнинг тахминий миқдори, млн. сўм, шу жумладан:

техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар;

табиий хусусиятли фавқулодда вазиятлар;

экологик хусусиятли фавқулодда вазиятлар.

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

ТАБИИЙ ХУСУЦИЯТЛИ ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАРНИНГ ЮЗАГА КЕЛИШ ХАВФ КЎРСАТКИЧЛАРИ

(фавқулодда вазиятлар содир бўлиши мумкин бўлган энг хавфли кўриниши бўйича)

2-жадвал

Т/р

Табиий хавф турлари

Табиий ҳодисанинг интенсивлиги

Хавфли табиий ҳодисанинг содир бўлиш даврийлиги,

йил

Табиий офат оқибатида содир бўлган фавқулодда вазиятларнинг сони,

йил

Содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг ўлчамлари, км2

Фавқулодда вазиятлар зонасига тушувчи аҳоли пунктларида яшовчи одамлар сони, минг киши.

Ижтимоий-иқтисодий оқибатлар

Ҳалок бўлиши мумкин бўлган одамлар сони

Жабрланиши мумкин бўлган одамлар сони

Етиши мумкин бўлган моддий зарар

1.

Зилзилалар, балл,

7 — 8

8 — 9

>9

2.

Тошқинлар, м

3.

Сув босиши, м

4.

Сел оқимлари м

5.

Кўчкилар, м

6.

Қор кўчкилари, м

7.

Кучли шамоллар (довуллар)

8.

Жала, мм

9.

Дўл, мм

10.

Табиий ёнғинлар, га

11.

Эпидемия

12.

Эпизоотия

13.

Эпифитотия

ТЕХНОГЕН ХУСУЦИЯТЛИ ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАРНИНГ ЮЗАГА КЕЛИШ ХАВФ КЎРСАТКИЧЛАРИ

3-жадвал

Т/р

Содир бўлиши мумкин бўлган техноген тусдаги фавқулодда вазиятлар турлари

Объектларнинг номи ва манзили

Фавқулодда вазиятларда хавфли моддаларнинг тури ва мумкин бўлган миқдори (тонна)

Фавқулодда вазиятларнинг мумкин бўлган даврийлиги, йил

Содир бўлиши мумкин бўлган хавф кўрсаткичи,

Фавқулодда вазиятларда яшаш шароитларининг издан чиқиши мумкин бўлган аҳоли сони, минг киши.

Ижтимоий-иқтисодий оқибатлар

Ҳалок бўлиши мумкин бўлган одамлар сони

Жабрланиши мумкин бўлган одамлар сони

Етказилиши мумкин бўлган моддий зарар

1.

Транспорт авариялари ва ҳалокатлари

2.

Кимёвий хавфли объектлардаги авариялар

3.

Ёнғин-портлаш хавфи мавжуд бўлган объектлардаги авариялар

4.

Энергетика ва коммунал тизимлардаги авариялар

5.

Радиоактив ва бошқа хавфли ҳамда экологик жиҳатдан зарарли моддалардан фойдаланиш ёки уларни сақлаш билан боғлиқ авариялар

6.

Гидротехник ҳалокатлар ва авариялар

ЭКОЛОГИК ХУСУЦИЯТЛИ ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАР ЮЗАГА КЕЛИШ ХАВФ КЎРСАТКИЧЛАРИ

4-жадвал

Т/р

Содир бўлиши мумкин бўлган экологик тусдаги фавқулодда вазиятлар турлари

Қуруқлик (тупроқ, ер ости)нинг ҳолати ўзгариши билан боғлиқ вазиятлар

2.

Атмосфера (ҳаво муҳити) таркиби ва хоссалари ўзгариши билан боғлиқ бўлган вазиятлар

3.

Гидросфера ҳолатининг ўзгариши билан боғлиқ вазиятлар

АҲОЛИ ПУНКТИДА АҲОЛИНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ, ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАРНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ БЎЙИЧА ТАШКИЛИЙ-ТЕХНИК ТАДБИРЛАРНИНГ ХУСУЦИЯТЛАРИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

5-жадвал

Т/р

Кўрсаткичлар номи

Маълумотлар (кўрсаткичлар)

1.

Фуқаро муҳофазаси хизматларига бириктирилган ходимлар сони

2.

Фавқулодда вазиятлар рўй бериш хавфи ёки фавқулодда вазият рўй берганлиги ҳақида хабар беришнинг маҳаллий ёки объект (локал) даражасидаги автоматлаштирилган тизими жорий этилганлиги

3.

Огоҳлантириш тизимлари билан қамраб олинган аҳоли сони

4.

Эвакуация тадбирлари режасининг мавжудлиги

5.

Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш учун моддий ресурслари захираси, млн. сўм

6.

Фавқулодда вазиятлар даврида озиқ-овқат захиралари яратилганлиги даражаси

7.

Шахсий ҳимоя воситалари билан таъминланганлик даражаси

8.

Захира электростанцияси (дизел генератори) билан таъминланганлиги

9.

Ёнғин ўчириш гидрантлари ва сув ҳовузи билан таъминланганлик даражаси

10.

Ёнғиндан автоматик равишда хабар берувчи воситалар билан таъминланганлик даражаси

(1-илова Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазирининг 2024 йил 6 декабрдаги 434-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3526-1, 14.12.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2024 й., 10/24/3526-1/1028-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Ўзбекистон Республикаси аҳоли пунктлари ва объектларнинг намунавий хавфсизлик паспортларини тузиш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомга

2-ИЛОВА

Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

«КЕЛИШИЛДИ»

«ТАСДИҚЛАЙМАН»

(вилоят, шаҳар ва туман номи)

Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи

объект раҳбари

_______________________________________________

_______________________________________________

__ (электрон рақамли имзо) _____________(Ф.И.О.) ______

__ (электрон рақамли имзо) _____________(Ф.И.О.) ______

20___ й. «___» __________

20___ й. «___» __________

ОБЕКТНИНГ НАМУНАВИЙ ХАВФСИЗЛИК ПАСПОРТИ

___________________________________________________________________________________________________________________________

(вилоят, туман (шаҳар), МФЙ номи ва манзили)

___________________________________________________________________________________________________________________________

(обект номи)

ОБЕКТНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ

1-жадвал

Т/р

Кўрсаткичлар номи

Маълумотлар (кўрсаткичлар)

1.

Умумий ер майдони, км2

2.

шу жумладан қурилиш остидаги ер участкаси майдони (м2)

3.

Қаватлар сони

4.

Объектда ишчи ходимлар сони (киши)

5.

Объектда ходимлар сони (бир суткада)

6.

Объектдан аҳоли яшаш пунктигача бўлган масофа (м)

7.

Объектнинг вазифаси

8.

Объектга энг яқин бўлган ижтимоий ва иқтисодий объектлар сони ва номи, шу жумладан:

тиббиёт муассасалар сони;

мактабгача таълим ташкилотлари сони;

умумтаълим мактаблари сони;

профессионал таълим муассасалари ва ташкилотлари сони;

олий таълим ташкилотлари сони;

савдо мажмуалари (бозорлар, савдо-кўнгилочар мажмуалари ва шу каби йирик бошқа объектлар) сони;

маданият ва спорт муассасалари сони;

масжидлар сони.

9.

Йил давомида содир бўлган фавқулодда вазиятлар сони, шу жумладан:

техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар сони;

табиий хусусиятли фавқулодда вазиятлар сони;

экологик хусусиятли фавқулодда вазиятлар сони

10.

Объектда фавқулодда вазиятларда етказилиши мумкин бўлган зарарларнинг тахминий миқдори, млн. сўм, шу жумладан:

техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар;

табиий хусусиятли фавқулодда вазиятлар;

экологик хусусиятли фавқулодда вазиятлар.

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

ТАБИИЙ ХУСУЦИЯТЛИ ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАРНИНГ ЮЗАГА КЕЛИШ ХАВФ КЎРСАТКИЧЛАРИ

(фавқулодда вазиятлар содир бўлиши мумкин бўлган энг хавфли кўриниши бўйича)

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

2-жадвал

Т/р

Табиий хавф турлари

Табиий ҳодисанинг интенсивлиги

Хавфли табиий ҳодисанинг содир бўлиш даврийлиги,

йил

Табиий офат оқибатида содир бўлган фавқулодда вазиятларнинг сони,

йил

Содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг ўлчамлари,

км2

Фавқулодда вазиятлар зонасига тушувчи аҳоли пунктларида яшовчи одамлар сони, минг киши.

Ижтимоий-иқтисодий оқибатлар

Ҳалок бўлиши мумкин бўлган одамлар сони

Жабрланиши мумкин бўлган одамлар сони

Етиши мумкин бўлган моддий зарар

1.

Зилзилалар, балл,

7 — 8

8 — 9

>9

2.

Тошқинлар, м

3.

Сув босиши, м

4.

Сел оқимлари м

5.

Кўчкилар, м

6.

Қор кўчкилари, м

7.

Кучли шамоллар (довуллар)

8.

Жала, мм

9.

Дўл, мм

10.

Табиий ёнғинлар, га

11.

Эпидемия

12.

Эпизоотия

13.

Эпифитотия

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

ТЕХНОГЕН ХУСУЦИЯТЛИ ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАРНИНГ ЮЗАГА КЕЛИШ ХАВФ КЎРСАТКИЧЛАРИ

(фавқулодда вазиятлар содир бўлиши мумкин бўлган энг хавфли кўриниши бўйича)

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

3-жадвал

Т/р

Содир бўлиши мумкин бўлган техноген тусдаги фавқулодда вазиятлар турлари

Объектларнинг номи ва манзили

Фавқулодда вазиятларда хавфли моддаларнинг тури ва мумкин бўлган миқдори (тонна)

Фавқулодда вазиятларнинг мумкин бўлган даврийлиги, йил

Содир бўлиши мумкин бўлган хавф кўрсаткичи, йил

Содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг ўлчамлари, км2

Фавқулодда вазиятларда яшаш шароитларининг издан чиқиши мумкин бўлган аҳоли сони, минг киши.

Ижтимоий-иқтисодий оқибатлар

Ҳалок бўлиши мумкин бўлган одамлар сони

Жабрланиши мумкин бўлган одамлар сони

Етказилиши мумкин бўлган моддий зарар

1.

Транспорт авариялари ва ҳалокатлари

2.

Кимёвий хавфли объектлардаги авариялар

3.

Ёнғин-портлаш хавфи мавжуд бўлган объектлардаги авариялар

4.

Энергетика ва коммунал тизимлардаги авариялар

5.

Радиоактив ва бошқа хавфли ҳамда экологик жиҳатдан зарарли моддалардан фойдаланиш ёки уларни сақлаш билан боғлиқ авариялар

6.

Гидротехник ҳалокатлар ва авариялар

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

ЭКОЛОГИК ХУСУЦИЯТЛИ ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАР ЮЗАГА КЕЛИШ ХАВФ КЎРСАТКИЧЛАРИ

(фавқулодда вазиятлар содир бўлиши мумкин бўлган энг хавфли кўриниши бўйича)

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

4-жадвал

Т/р

Содир бўлиши мумкин бўлган экологик тусдаги фавқулодда вазиятлар турлари

Объектларнинг номи ва манзили

Фавқулодда вазиятларда хавфли моддаларнинг тури ва мумкин бўлган миқдори (тонна)

Фавқулодда вазиятларнинг мумкин бўлган даврийлиги, йил

Содир бўлиши мумкин бўлган хавф кўрсаткичи, йил

Содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг ўлчамлари, км2

Фавқулодда вазиятларда яшаш шароитларининг издан чиқиши мумкин бўлган аҳоли сони, минг киши.

Ижтимоий-иқтисодий оқибатлар

Ҳалок бўлиши мумкин бўлган одамлар сони

Жабрланиши мумкин бўлган одамлар сони

Етказилиши мумкин бўлган моддий зарар

1.

Қуруқлик (тупроқ, ер ости)нинг ҳолати ўзгариши билан боғлиқ вазиятлар

2.

Атмосфера (ҳаво муҳити) таркиби ва хоссалари ўзгариши билан боғлиқ бўлган вазиятлар

3.

Гидросфера ҳолатининг ўзгариши билан боғлиқ вазиятлар

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ОБЕКТДА АҲОЛИНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ, ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАРНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ БЎЙИЧА ТАШКИЛИЙ-ТЕХНИК ТАДБИРЛАРНИНГ ХУСУЦИЯТЛАРИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

5-жадвал

Т/р

Кўрсаткичлар номи

Маълумотлар (кўрсаткичлар)

1.

Фуқаро муҳофазаси хизматларига бириктирилган ходимлар сони

2.

Фавқулодда вазиятлар рўй бериш хавфи ёки фавқулодда вазият рўй берганлиги ҳақида хабар беришнинг маҳаллий ёки обект (локал) даражасидаги автоматлаштирилган тизими жорий этилганлиги

3.

Огоҳлантириш тизимлари билан қамраб олинган аҳоли сони

4.

Эвакуация режасининг мавжудлиги

5.

Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш учун моддий ресурслари захираси, млн. сўм

6.

Фавқулодда вазиятлар даврида озиқ-овқат захирасининг мавжудлиги

7.

Шахсий ҳимоя воситалари билан таъминланганлик даражаси

8.

Захира электростанцияси (дизел генератори) билан таъминланганлиги

9.

Ёнғин ўчириш гидрантлар ва сув ҳовузи билан таъминланганлик даражаси

10.

Ёнғиндан автоматик равишда хабар берувчи воситалар билан таъминланганлик даражаси

(2-илова Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазирининг 2024 йил 6 декабрдаги 434-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3526-1, 14.12.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2024 й., 10/24/3526-1/1028-сон)
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.07.2024 й., 10/24/3526/0489-сон; 16.12.2024 й., 10/24/3526-1/1028-сон)