09.07.2024 йилдаги 400-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 09.07.2024 йилдаги 400-сон
Kuchga kirish sanasi
10.07.2024
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2023 йилда қайта тикланувчи энергия манбаларини ва энергия тежовчи технологияларни жорий этишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 16 февралдаги ПҚ-57-сон қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг «Иссиқхона хўжаликлари ва мева-сабзавотларни экспорт қилувчи корхоналарнинг фаолиятини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2023 йил 27 октябрдаги 567-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, иссиқхона хўжаликлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва маҳсулот етиштириш ҳажмларини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
7. Ушбу Низомнинг 6-бандида назарда тутилган ҳужжатлар тўлиқ бўлмаганда ёки белгиланган тартибда расмийлаштирилмаган ҳолда тақдим этилганда туман (Қувасой шаҳар) ишчи гуруҳи томонидан аризани қабул қилиш рад этилади.
ўрганиш натижаларига кўра ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ хулосани расмийлаштирган ҳолда талабгорларнинг манзилли рўйхатини шакллантиради;
ушбу Низомнинг 6-бандида назарда тутилган ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаганда;
ушбу Низомнинг 8-бандида назарда тутилган мезонларга мувофиқ келмаганда;

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Қишлоқ хўжалиги субъекти

(кейинги ўринларда — талабгор)

Кўмир қозонини харид қилиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун иссиқхона хўжаликларига иссиқхоналарни кўмир ёқилғисида иситиш мақсадида кўмир қозонини харид қилиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидия ажратишга кўмаклашувчи туман (Қувасой шаҳар) ишчи гуруҳига (кейинги ўринларда — туман (Қувасой шаҳар) ишчи гуруҳи) «Agrosubsidiya» АТ орқали ариза билан мурожаат қилади.

Кўмир қозон ишга туширилгандан сўнг ихтиёрий равишда

2-босқич

Туман (Қувасой шаҳар) ишчи гуруҳи

Талабгор томонидан киритилган аризани мазкур Низомнинг 6 — 8-бандларига мослигини кўриб чиқиб, манзилли рўйхатга киритади ва талабгорга субсидия ажратиш бўйича хулосасини Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлигига (кейинги ўринларда — Агентлик) тақдим этади.

Ҳар йили 1 мартга қадар

3-босқич

Агентлик

Талабгорга субсидия ажратиш тўғрисидаги хулосани ва унга илова қилинган ҳужжатларни кўриб чиқади ҳамда талабгорнинг манзилли рўйхатга мослигини текширади.

Ҳужжатларни кўриб чиқиш натижаларига кўра талабгорга субсидия ажратиш ёки субсидия ажратишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилади.

Манзилли рўйхатни Қишлоқ хўжалиги вазирлигига тақдим этади.

Ҳар йили 20 мартга қадар

4-босқич

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Агентлик томонидан киритилган манзилли рўйхатни умумлаштириб Инвестицияларни жалб қилиш, саноатни ривожлантириш ва савдони тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссиясига (кейинги ўринларда — Ҳукумат комиссияси) тасдиқлаш учун киритади.

Ҳар йили 1 апрелга қадар

5-босқич

Ҳукумат комиссияси

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан киритилган манзилли рўйхатни кўриб чиқиб тасдиқлайди.

Ҳар йили 15 апрелга қадар

6-босқич

Агентлик

Ҳукумат комиссияси томонидан тасдиқланган рўйхатга мувофиқ талабгорнинг тижорат банкидаги ҳисобварағига субсидия маблағларини ўтказиб беради.

10 иш куни ичида

«ТАСДИҚЛАЙМАН»

__________________________ тумани ҳокими,

туман (Қувасой шаҳар) ишчи гуруҳи раҳбари

___________ ______________________________________

___(имзо)________________________(Ф.И.О.)___________

20____ йил «_____» ___________________

Иссиқхона хўжаликларига иссиқхоналарни кўмир ёқилғисида иситиш мақсадида кўмир қозонини харид қилиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидия ажратишга кўмаклашувчи туман (Қувасой шаҳар) ишчи гуруҳининг

ХУЛОСАСИ

_________________ туманида Иссиқхона хўжаликларига иссиқхоналарни кўмир ёқилғисида иситиш мақсадида кўмир қозонини харид қилиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидия ажратишга кўмаклашувчи туман (Қувасой шаҳар) ишчи гуруҳи «___________________________» МЧЖ/фермер хўжалиги/деҳқон хўжалигининг 20__ йил «___»___________даги ____-сон мурожаати ўрганиб чиқилди ва қуйидагилар аниқланди:

1. Қишлоқ хўжалиги субъектининг номи: __________________________________________________.

2. Иссиқхона ва муқобил энергия қурилмаси тўғрисида маълумотлар:

а) иссиқхона тури: ________, ўлчами: ____га, шундан экин майдони: ____га, контур рақами: ____;

б) муқобил энергия тури: _________________, иситиш қуввати (ҳажми):______________.

2. Муқобил энергия қурилмаси харид қилинган ташкилот номи: _______________, у билан тузилган шартнома рақами ва санаси: ______-сон шартнома, 202___ йил «_____» _________.

3. Муқобил энергия қурилмасини қурилиш-пудратчи номи: _______________, у билан тузилган шартнома рақами ва санаси: _______-сон шартнома, 202___ йил «_____» __________.

4. Хизмат кўрсатувчи тижорат банки номи: «_____________» АТБ __________ филиали.

ХУЛОСА:

«_________________» МЧЖ/фермер хўжалиги/деҳқон хўжалиги томонидан иссиқхона ўлчами _____га, шундан экин майдони ___га бўлган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш учун барпо қилинган иссиқхонада «__________» ёқилғисида ишловчи муқобил энергия қурилмаси ўрнатилган ва мазкур қурилма _____га ўлчамдаги иссиқхонани иситиш учун ______ қувватга эга, ушбу қурилмадан камида беш йил мобайнида фойдаланиш шарти билан ___________ млн сўм субсидия ажратиш мақсадга мувофиқ деб топилди.

Туман (Қувасой шаҳар) ишчи гуруҳи аъзолари:

Т/р

Ф.И.О.

Имзо

Лавозими

1.

Туман (Қувасой шаҳар) ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари

2.

Туман (Қувасой шаҳар) қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи

3.

Туман (Қувасой шаҳар) иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи

4.

Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари туман (Қувасой шаҳар) кенгаши раиси

5.

Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлигининг туман (Қувасой шаҳар) лойиҳа офиси раҳбари

6.

Туман (Қувасой шаҳар) экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бўлими бошлиғи