25.06.2024 йилдаги 18-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг қарори, 25.06.2024 йилдаги 18-сон
Kuchga kirish sanasi
25.06.2024
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Судлар томонидан жиноят ишларини тафтиш тартибида кўриб чиқишнинг айрим масалалари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганлиги муносабати билан, шунингдек, қонун нормаларини бир хилда ва тўғри қўлланилишини таъминлаш мақсадида «Судлар тўғрисида»ги Қонуннинг 22-моддасига асосланиб, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Тафтиш инстанцияси суди Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодекси (бундан буён матнда ЖПК деб юритилади) 482-моддасига мувофиқ ишларни тафтиш тартибида кўришда тафтиш шикояти (хусусий шикояти), протести (хусусий протести) бўйича ишнинг ҳақиқий ҳолатлари тўлиқ аниқланганлигини ва Жиноят кодекси (бундан буён матнда ЖК деб юритилади) нормалари тўғри қўлланилганлигини, иш юритишни амалга ошириш чоғида ЖПК нормаларига риоя этилган-этилмаганлигини, биринчи инстанция, апелляция, кассация ва тегишли тафтиш инстанцияси суди ҳукмининг, ажримининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини ишда мавжуд бўлган ҳамда тафтиш инстанцияси суди томонидан қўшимча равишда текширилган далиллар бўйича текширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди, Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларида тафтиш тартибида иш юритиш — ЖПК 478-моддаси иккинчи қисмининг учинчи бандига мувофиқ, жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судларининг, ҳудудий ҳарбий судларнинг апелляция ёки кассация тартибида кўриб чиқилган ҳукмлари, ажримлари, шунингдек, ушбу судларнинг туман (шаҳар) судлари, ҳудудий ҳарбий судлар томонидан кўрилган ишлар бўйича апелляция ёки кассация инстанциясида чиқарилган ҳукмлари, ажримлари устидан маҳкум, оқланган шахс, уларнинг ҳимоячиси ва қонуний вакили, жабрланувчи, фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар ҳамда уларнинг вакиллари, ишда тараф бўлмаган, бироқ суд ҳукмлари, ажримлари ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахл қилган шахс (гаров берувчи, мулки хатланган шахс ва бошқалар)нинг тафтиш шикоятларига (хусусий шикоятларига), Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори, Қорақалпоғистон Республикаси прокурори, вилоятлар, Тошкент шаҳар прокурорлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори ва уларга тенглаштирилган прокурорлар, шунингдек, уларнинг ўринбосарларининг тафтиш протестларига (хусусий протестларига) биноан амалга оширилади (ЖПКнинг 511-моддаси ва 512-моддасининг биринчи қисми).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг (бундан буён матнда Олий суд деб юритилади) Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатида тафтиш тартибида иш юритиш — ЖПК 478-моддасининг учинчи қисмига мувофиқ:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судларининг, ҳудудий ҳарбий судларнинг Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди, Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари томонидан апелляция ёки кассация ва тафтиш тартибида кўриб чиқилган ҳукмлари, ажримлари, шунингдек, ушбу судлар томонидан туман (шаҳар) судлари, ҳудудий ҳарбий судлар томонидан кўрилган ишлар бўйича апелляция ёки кассация ва тафтиш тартибида чиқарилган ҳукмлари, ажримлари устидан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЖПКнинг 511-моддасида кўрсатилган шахсларнинг шикоятларини (хусусий шикоятларини) ўрганиб чиқиш натижаларига кўра Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьясининг шикоятни (хусусий шикоятни) иш билан бирга кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига ўтказиш ҳақидаги ажрими, Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси ёинки унинг ўринбосарининг ЖПК 52111-моддасининг учинчи қисми тартибида чиқарилган ажрими;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг, унинг ўринбосарларининг протести;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шунингдек, Олий суднинг, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди, Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларининг биринчи инстанция бўйича чиқарилган ва айни шу судлар томонидан апелляция ёки кассация тартибида кўриб чиқилган ҳукмлари, ажримлари, шунингдек ушбу судлар томонидан биринчи инстанция тариқасида кўрилган ишлар бўйича апелляция ёки кассация тартибида чиқарилган ҳукмлари ва ажримлари устидан ЖПКнинг 511-моддасида кўрсатилган шахсларнинг шикоятлари ёки Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг, унинг ўринбосарларининг протестига асосан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олий суднинг Раёсатида тафтиш тартибида такроран иш юритиш — Олий суд Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг тафтиш тартибида чиқарилган қарорлари устидан ЖПКнинг 511-моддасида кўрсатилган шахсларнинг аризасига (илтимосномасига), судьянинг тақдимномасига, оммавий ахборот воситаларининг хабарларига кўра киритилган Олий суд раисининг протестига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг протестига биноан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Тафтиш шикояти (хусусий шикоят), протести (хусусий протест) қуйидаги тартибда, яъни:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) туман (шаҳар) судларининг апелляция ёки кассация тартибида кўриб чиқилган ҳукмлари, ажримлари устидан, шунингдек туман (шаҳар) судлари томонидан кўрилган ишлар бўйича Қорақалпоғистон Республикаси судининг, вилоятлар, Тошкент шаҳар судларининг апелляция ёки кассация тартибида чиқарилган ҳукмлари, ажримлари устидан Қорақалпоғистон Республикаси судига, вилоятлар, Тошкент шаҳар судларига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) ҳудудий ҳарбий судларнинг апелляция ёки кассация тартибида кўрилган ишлари бўйича ҳукмлари, ажримлари устидан, шунингдек ҳудудий ҳарбий судлар томонидан кўрилган ишлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди апелляция ёки кассация инстанцияси судининг ҳукмлари, ажримлари устидан Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судига — ҳукм, ажрим чиқарган суд орқали берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда тафтиш шикояти (хусусий шикоят), протести (хусусий протест), биринчи инстанция судида ишни кўрган суд жойлашган ҳудуддаги тафтиш инстанцияси суди томонидан кўриб чиқилиши эътиборга олиниши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олий суднинг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туман (шаҳар) судлари, ҳудудий ҳарбий судларнинг апелляция ёки кассация ва тафтиш тартибида кўрилган ишлари бўйича ҳукмлари, ажримлари устидан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олий суд, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди, Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларининг апелляция ёки кассация тартибида кўрилган ишлари бўйича ҳукмлари, ажримлари ва улар юзасидан чиқарилган апелляция ёки кассация инстанциясининг ҳукмлари, ажримлари устидан тафтиш тартибида шикоят (хусусий шикоят), протест (хусусий протест) берилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Тушунтирилсинки, қонун тафтиш тартибида шикоят (хусусий шикоят), протест (хусусий протест) беришга бўлган ҳуқуқни бирор-бир муддат билан чекламайди (ЖПКнинг 514-моддаси).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шу билан бирга, агар шикоят (хусусий шикоят)да, протест (хусусий протест)да оғирроқ жиноят тўғрисидаги қонунни қўллаш зарурлиги, жазони кучайтириш тўғрисида ёки маҳкумнинг аҳволи ёмонлашишига олиб келадиган бошқа ўзгартиришлар (маҳкумни ўта хавфли рецидивист деб топиш, жазони ижро этиш колониясининг қаттиқроқ турини белгилаш, шартли ҳукмни бекор қилиш, моддий зарар миқдорини кўпайтириш, башарти бу жиноят квалификацияси ёки айблов мазмуни маҳкумнинг аҳволини оғирлашишига олиб келса ва ҳакозо.), шунингдек, оқлов ҳукмини ёки жиноят ишини тугатиш ҳақидаги ажримни бекор қилиш тўғрисидаги масалалар қўйилган бўлса, ишни тафтиш тартибида қайта кўришга устидан шикоят (хусусий шикоят), протест (хусусий протест) берилаётган ҳукм, ажрим қонуний кучга кирганидан сўнг фақат бир йил ичида йўл қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу муддат ўтгандан сўнг берилган, маҳкумнинг, оқланган ва иши тугатилган шахснинг аҳволини оғирлаштиришга қаратилган талаблар қўйилган шикоят (хусусий шикоят), протест (хусусий протест) тафтиш инстанцияси суди томонидан кўриб чиқилмайди ва уни берган шахсга қайтарилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар тафтиш шикояти (хусусий шикояти), протести (хусусий протести) бир йиллик муддат ўтгунга қадар берилган бўлиб, мазкур муддат иш бўйича қарор қабул қилингунга қадар ўтиб кетса, суд уларни қаноатлантирилмасдан қолдиради ва бу ҳақда уни берган шахсга маълум қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда бир йиллик муддат тегишли инстанция ҳукми, ажрими қонуний кучга кирган кундан бошлаб, тафтиш инстанцияси суди томонидан қарор қабул қилинган кун қўшилган ҳолда ҳисобланиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. ЖПКнинг 516-моддасида тафтиш шикояти (хусусий шикоят), протести (хусусий протест) мазмуни юзасидан муайян талаблар белгиланганлиги туфайли тафтиш инстанцияси суди шикоят, протест берувчи шахс томонидан ушбу талабга риоя этилганлигини текшириши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Судья тафтиш шикояти (хусусий шикоят), протести (хусусий протест) ЖПКнинг 516-моддасида назарда тутилган талабларга жавоб бермаса ва ЖПКнинг 5219-моддасида кўрсатилган ҳолларда хат билан уни берган шахсга қайтаради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шикоят (хусусий шикоят), протест (хусусий протест) берган шахс ЖПКнинг 516 ва 5219-моддаларида кўрсатилган ҳолатлар бартараф этилганидан кейин умумий тартибда қайта мурожаат қилишга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Шуни назарда тутиш лозимки, қонунда тафтиш тартибида иш юритиш предмети бўйича муайян истиснолар белгиланган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жумладан, суд томонидан суд муҳокамаси жараёнида далилларни текшириш тартиби, процесс иштирокчилари илтимосномалари, эҳтиёт чорасини танлаш, ўзгартириш ёки бекор қилиш, шунингдек, суд мажлиси залида тартибни сақлаш юзасидан ҳамда ЖПКнинг 416, 417-моддалари тартибида чиқарилган ажримлар устидан тафтиш тартибида шикоят бериш, протест билдириш мумкин эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу ажримлар бўйича эътирозлар якуний суд ҳукми, ажрими устидан берилган тафтиш тартибидаги шикоят (хусусий шикоят)га, протест (хусусий протест)га киритилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳукм, ажрим чиқарилгандан сўнг қабул қилинган амнистия актини татбиқ этиш, тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш масалалари юзасидан, шунингдек, маҳкумга нисбатан ижро этилмаган бир неча ҳукм мавжуд бўлиб, кейинги ҳукмни чиқарган суд бундан бехабар бўлган ва шу каби бошқа ҳолатлар юзасидан берилган шикоят (протест), агар унда айни бир пайтда жиноят ишининг мазмуни ёки ҳукм, ажримнинг қонунийлиги ва асослилиги бўйича бошқа масалалар қўйилган бўлмаса, тафтиш тартибида алоҳида кўрилмайди. Бу масалалар тегишли инстанция суди томонидан ЖПК 540 — 542-моддалари қоидаларига мувофиқ ҳал этилади. Бундай масалалар юзасидан чиқарилган суд ажрими устидан умумий асосларда хусусий шикоят (хусусий протест) берилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Жиноят процесси иштирокчиси ўзининг шикояти (хусусий шикояти), протести (хусусий протести)га ўзгартириш ва қўшимча киритиш ҳуқуқидан тафтиш инстанцияси суди мажлиси бошлангунга қадар фойдаланиши мумкин. Бироқ ЖПК 519-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, тафтиш протестига (хусусий протестга), жабрланувчи ёки унинг вакилининг тафтиш шикоятига (хусусий шикоятига) маҳкумнинг аҳволини оғирлаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритишга, агар бундай талаб тафтиш тартибида берилган дастлабки шикоятда, протестда (хусусий шикоятда, хусусий протестда) кўрсатилмаган бўлса, йўл қўйилиши мумкин эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тафтиш шикояти берилганидан кейин ишга киришган ҳимоячи ЖПК 519-моддасининг иккинчи қисми талабларига риоя этган ҳолда шикоятни ўзгартириши ёки янги важлар билан тўлдириши, илгари ишда иштирок этган ҳимоячи томонидан берилган шикоят важларига қўшимча асослар тақдим этиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. ЖПКнинг 520-моддасига мувофиқ, тафтиш шикояти (хусусий шикоят), протести (хусусий протест) берган шахс ўз шикоятини (протестини), маҳкум, жабрланувчи, фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар ва ишда тараф бўлмаган, бироқ суд ҳукмлари, ажримлари ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахл қилган шахс ўз ҳимоячиси ва вакили берган шикоятни ҳам қайтариб олиш ҳуқуқига эга. Протестни қайтариб олиш ҳуқуқи юқори турувчи прокурорга ҳам тегишли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маҳкумнинг ҳимоячиси, қонуний вакили ўз шикоятини фақат маҳкумнинг розилиги билан қайтариб олишга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тафтиш тартибида берилган шикоятни (хусусий шикоятни), протестни (хусусий протестни) қайтариб олишга тафтиш инстанцияси суди маслаҳатхонага киргунига қадар йўл қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тафтиш шикоятининг (хусусий шикоятнинг), протестининг (хусусий протестнинг) қайтариб олиниши, агар иш бўйича бошқа процесс иштирокчилари томонидан берилган шикоят (хусусий шикоят), протест (хусусий протест) бўлмаса, тафтиш тартибида иш юритиш тугатилишига олиб келади. Акс ҳолда суд фақат шикоятини (хусусий шикоятини), протестини (хусусий протестини) қайтариб олган шахсга нисбатан тафтиш тартибида иш юритишни тугатади ва бошқа шахсларга нисбатан давом эттиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шуни инобатга олиш лозимки, тафтиш тартибида иш юритишнинг тугатилиши шикоят (хусусий шикоят), протест (хусусий протест) билан қайта мурожаат қилинишига тўсқинлик қилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. ЖПК 484-моддасининг бешинчи ва олтинчи қисмларига мувофиқ, жиноят ишини тафтиш тартибида кўриб чиқиш давомийлиги уни кўриб чиқиш бошланган кундан эътиборан уч ойдан ошмаслиги керак. Мазкур муддат иш мураккаб бўлган ёки унинг ҳажми катта бўлган, шунингдек, бошқа узрли сабаблар мавжуд бўлган тақдирда, ишни тафтиш тартибида кўриб чиқаётган судлов ҳайъатининг ажрими билан кўпи билан бир ойга узайтирилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олий суднинг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати ва Раёсати томонидан тафтиш тартибида кўрилиши лозим бўлган жиноят иши оқилона муддатларда, бироқ уни кўриб чиқиш бошланган кундан эътиборан кўпи билан уч ойда кўриб чиқилиши керак. Ушбу муддат ишнинг мураккаблиги ёки ҳажми катталиги, шунингдек бошқа узрли сабаблар мавжуд бўлган тақдирда, тегишинча Олий суд Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати ажрими ва Раёсатининг қарори билан кўпи билан бир йилга қадар узайтирилади. Бунга ишни ЖПК 484-моддасининг биринчи — учинчи қисмларида ва 517-моддасида кўрсатилган ҳамда жиноят ишини тафтиш тартибида кўриб чиқиш учун тайинлаш ва тайёрлаш учун белгиланган муддатлар қўшилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, ЖПК 479, 517, 518, 5211, 52114-моддалари талабларининг бажарилиши процесс иштирокчилари ҳуқуқларининг таъминланиши учун муҳим аҳамиятга эга. Шу муносабат билан тафтиш инстанцияси суди ишни суд мажлисида кўришга тайёрлаш жараёнида қуйидагиларни текшириши шарт:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳкум, оқланган шахс, унинг ҳимоячиси, қонуний вакили, жабрланувчи, унинг вакили, шунингдек фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар, уларнинг вакилларига суд қарорлари нусхасининг топширилгани;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
процесс иштирокчиларига шикоят (хусусий шикоят), протест (хусусий протест), шунингдек, қўшимча материаллар келиб тушганлиги тўғрисида хабар берилгани;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шикоят (хусусий шикоят), протест (хусусий протест) билан процесс иштирокчилари таништирилганлиги ёки уларга ушбу ҳужжатлар нусхаси юборилгани;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жиноят иши тафтиш инстанцияси судига юборилганлиги тўғрисида ЖПКнинг 511 — 513-моддаларида кўрсатилган шахслар хабардор қилингани.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тафтиш инстанцияси суди суд қарорининг ишда тараф бўлмаган шахс ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор қисми юзасидан тафтиш шикояти (хусусий шикояти), протести (хусусий протести) билан келиб тушган ишни кўришга тайёрлаш жараёнида қуйидагиларни текшириши шарт:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
суд қарори нусхаси топширилгани;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шикоят (хусусий шикоят), протест (хусусий протест) берилганлиги тўғрисида хабар берилгани;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
келиб тушган шикоят (хусусий шикоят), протест (хусусий протест) нусхаси берилгани;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тафтиш инстанцияси суди мажлисида иштирок этиш ҳуқуқи тушунтирилгани;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жиноят иши тафтиш инстанцияси судига юборилганлиги тўғрисида унга хабар қилингани.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу талаблар бажарилмаганлиги аниқланса ва уларни тафтиш инстанцияси суди томонидан амалга ошириш имконияти бўлмаса, иш қайта расмийлаштириш учун биринчи инстанция судига юборилади. Биринчи инстанция суди томонидан ишни қайта расмийлаштириш ЖПКнинг 517-моддасида назарда тутилган муддатларда амалга оширилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шикоят (хусусий шикоят) ёки протест (хусусий протест) бевосита тафтиш инстанция судига берилган ҳолларда ҳам суд уларни ҳукмни, ажримни чиқарган судга ЖПКнинг 479-моддасида баён этилган талабларни ушбу Кодекс 517-моддасида белгиланган муддатларда бажариш учун юборади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу талаблар Олий суднинг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига кўриб чиқиш учун ўтказилган ишлар бўйича тафтиш инстанцияси судининг ўзи томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Шикоятни (хусусий шикоятни) Олий суднинг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига ўтказиш тўғрисидаги ажримда ЖПКнинг 52112-моддасида назарда тутилганлар билан бирга қуйидаги масалалар ҳам ҳал этилиши керак:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
суд мажлисига тарафларни ва жиноят процессининг бошқа иштирокчиларини чақириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЖПКнинг 19-моддасида назарда тутилган ҳолларда, жиноят ишини ёпиқ суд мажлисида кўриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
озодликдан маҳрум қилиш ёки озодликни чеклаш тариқасидаги жазони ўтаётган маҳкумнинг суд мажлисидаги иштироки.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Шуни назарда тутиш керакки, ЖПКнинг 5212 ва 52115-моддаларида тафтиш инстанцияси суди мажлисида иштирок этиши шарт бўлган тарафлар, шунингдек, унда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган процесс иштирокчилари кўрсатиб ўтилган. Шу сабабли тафтиш инстанцияси суди ҳар бир иш бўйича уларни суд мажлиси жойи, санаси ва вақти тўғрисида олдиндан хабардор этиш чораларини кўриши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жазони ижро этиш муассасасида бўлган ёки озодликни чеклаш тариқасидаги жазони ўтаётган маҳкумнинг тафтиш инстанцияси суди мажлисида иштирок этишини таъминлаш суд томонидан ҳал этилади. Агар тафтиш инстанцияси суди маҳкумнинг суд мажлисида иштирокини зарур деб топса, уни суд мажлисига олиб келиш чораларини кўриши ёхуд ишни ёпиқ суд мажлисида кўриш талаб этилмайдиган ҳолларда унинг суд мажлисида видеоконференцалоқа тизимидан фойдаланган ҳолда иштирок этишини таъминлаши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тафтиш инстанцияси суди мажлиси жойи, санаси ва вақти тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган шахсларнинг суд мажлисига келмаслиги жиноят ишини кўришга монелик қилмайди, суд мажлисида иштирок этиши шарт бўлган шахслар бундан мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Прокурор ёки ҳимоячи суд мажлисига келмай қолган тақдирда жиноят ишини кўриб чиқиш кейинга қолдирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Тафтиш инстанцияси суди холислик ва беғаразликни сақлаган ҳолда тарафларга ўз процессуал ҳуқуқ ва мажбуриятларини амалга оширишлари учун зарур шароит яратиб бериши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тафтиш инстанцияси судида ишнинг муҳокамаси, ЖПКнинг 483, 5213 ва 52116-моддаларида назарда тутилган қоидалар инобатга олинган ҳолда, биринчи инстанция судида иш юритиш қоидалари асосида олиб борилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. ЖПКнинг 483-моддасига мувофиқ, суд жиноят ишини тафтиш тартибида кўришда шикоят, протест важлари билан чегараланмасдан, суд қарорлари қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини барча маҳкумларга, оқланган шахсларга, шу жумладан, шикоят бермаган шахсларга ёки ўзига нисбатан шикоят, протест берилмаган маҳкумларга, оқланган шахсларга нисбатан ҳам тўлиқ ҳажмда текширади. Суд қарорларини тўлиқ ҳажмда текширилишига қилмишнинг жиноийлиги бекор қилинса, жазо енгиллаштирилса ёки шахснинг аҳволи бошқача тарзда яхшилансагина йўл қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар бу маҳкум, оқланган шахс аҳволининг оғирлашувига олиб келса, прокурор протести ёки жабрланувчининг, унинг вакилининг шикояти бўлмаган ҳолларда, суд шикоятда, протестда келтирилган важлар доирасидан четга чиқишга, шунингдек, тафтиш шикояти бермаган маҳкумларга, оқланган шахсларга нисбатан ишни кўришга ҳақли эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар қуйи инстанция суди томонидан суд терговининг тўлиқ эмаслигига ёки бир ёқламалигига ёхуд процессуал бузилишларга йўл қўйилган бўлса, тафтиш инстанцияси суди тўлиқ ёки қисман суд терговини ўтказиш йўли билан бўшлиқларнинг ўрнини тўлдириш, процессуал бузилишларни бартараф этиш чораларини кўради. Шу мақсадда тафтиш инстанцияси суди иш ҳолатлари тўла, ҳар томонлама ва холисона текшириб чиқилишини таъминлаш учун зарур бўлган, ЖПК 483-моддаси учинчи қисмининг 1 — 7-бандларида назарда тутилган ҳаракатларни бажаришга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тафтиш инстанцияси суди тарафларнинг илтимосномаларини (янги гувоҳларни сўроқ қилиш, экспертизалар ўтказиш, ашёвий далиллар ва ҳужжатларни талаб қилиб олиш ва бошқалар ҳақида), улар биринчи инстанция суди томонидан рад этилганлиги сабаблигина, рад этишга ҳақли эмас. Зарур ҳолларда суд қўшимча далилларни талаб қилиб олишда ташаббус кўрсатиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЖПКнинг 398, 447-моддаларига мувофиқ, қўшимча материалларни талаб қилиб олишда муайян тергов ҳаракатларини ўтказиш зарурати туғилса, бу ҳақида тафтиш инстанцияси суди ажрим чиқариши ва ижро учун тегишли тергов органига юбориши мумкин. Ишнинг муҳокамаси эса, кейинга қолдирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тафтиш инстанцияси суди қарор қабул қилиш чоғида биринчи, апелляция ёки кассация ва тегишли тафтиш инстанция суди томонидан текширилган далилларни ҳам, тафтиш инстанцияси судига тарафлар томонидан тақдим этилган ёки у томонидан талаб қилиб олинган ва текшириб чиқилган янги далилларни ҳам эътиборга олади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Тафтиш шикоятида (протестида) процесс иштирокчиларининг суд мажлиси баённомасида қайд этилган кўрсатувлари уларнинг қуйи инстанция судларида аслида берган кўрсатувларига мос эмаслиги тўғрисида келтирилган важлари баённоманинг тўлиқ бўлишини таъминлаш мақсадида фойдаланилган аудио- ёки видеоёзув ва стенограммадаги ёзувларни эшитиб кўриш, ўқиб эшиттириш, ушбу тергов ҳаракатлари етарли бўлмаганда, бу шахсларни тафтиш инстанцияси суди мажлисида қайта сўроқ қилиш йўли билан текширилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тафтиш инстанцияси суди муҳокамаси жараёнида, била туриб ёлғон кўрсатув берганлик учун жавобгарлик тўғрисида огоҳлантирилган процесс иштирокчисининг ҳозирги ва илгариги сўроқларидаги кўрсатувлари ўртасида жиддий қарама-қаршиликлар аниқланганда, тегишли муносабат билдирилиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Тафтиш инстанцияси судида тарафлар музокаралари ЖПКнинг 449-моддаси қоидаларига мувофиқ ўтказилади, бироқ бунда шикоят (хусусий шикоят), протест (хусусий протест) берган шахс биринчи бўлиб сўзга чиқади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иш бўйича бир неча шикоят (хусусий шикоят), протест (хусусий протест) мавжуд бўлганда, биринчи бўлиб айблов тарафига тегишли процесс иштирокчилари сўзга чиқади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Агар қуйи инстанция суди ҳукми, ажрими моддий ва процессуал қонун талабларига мувофиқ чиқарилганлиги аниқланса, тафтиш инстанцияси суди уларни ўзгаришсиз қолдиради (ЖПКнинг 5214, 52117-моддалари).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тафтиш инстанцияси суди суд ҳукмини, ажримини ўзгаришсиз қолдирганда қуйидагиларга ҳақли:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЖПК 533-моддасининг биринчи қисмида кўрсатилган асослар мавжуд бўлганда, ҳукмнинг ижросини кечиктиришга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
амнистия актини қўллашга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тафтиш инстанцияси суди томонидан қуйи инстанцияси суди ҳукми, ажримининг тавсиф ёки қарор қисмига ўзгартириш киритилганда ҳам, башарти бу айблов ҳажми, қилмишнинг квалификацияси, тайинланган жазо тури ва миқдори ўзгаришига олиб келмаса, суд қарорлари ўзгаришсиз қолдирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. ЖПКнинг 485-моддасида ҳукмни, ажримни бекор қилиниши ва ўзгартирилишининг умумий асослари белгиланган бўлиб, тафтиш инстанцияси суди, ишнинг муайян ҳолатларидан келиб чиққан ҳолда, бу асосларни у ёки бу тарзда қўллаши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳукм, ажрим қуйидаги ҳолларда ўзгартирилиши шарт, агар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
суд тергови тўлиқ бўлмаса ёки бир ёқлама олиб борилган бўлиб, бироқ йўл қўйилган камчиликлар тўлдирилганидан сўнг тафтиш инстанцияси суди жиноят квалификациясини ўзгартириш зарурлиги ҳақида хулосага келса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳукмда, ажримда баён қилинган суд хулосалари ишнинг ҳақиқий ҳолатларига мувофиқ бўлмай, бироқ тафтиш инстанцияси суди уларга маҳкумнинг аҳволини оғирлаштирмаган ҳолда тегишли баҳо бера олса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иш бўйича ЖПК нормалари бузилган бўлиб, бироқ уларнинг тафтиш инстанциясида бартараф этилиши ҳукмни бекор қилишни талаб этмаса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
суд томонидан ЖК нормалари нотўғри қўлланилган бўлиб, бироқ тафтиш инстанцияси суди бу хатони маҳкумнинг аҳволини оғирлаштирмаган ҳолда тузатиши мумкин бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тафтиш инстанцияси суди тайинланган жазо енгиллаштирилиши лозим деб ҳисобласа;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЖК Махсус қисмининг тегишли моддасидаги етказилган моддий зарарнинг ўрни қопланган тақдирда озодликни чеклаш ва озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўлланилмаслиги ҳақидаги норманинг қўлланилиш зарурияти вужудга келса.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Тафтиш инстанцияси суди ҳукмни, ажримни ўзгартириш учун асослар мавжуд бўлганда қуйидагиларга ҳақли:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қилмишни ЖК бошқа моддасига (бир неча моддаларига) қайта квалификация қилишга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳукмдан, ажримдан айбловнинг бир қисмини (айрим эпизодларини) ёки маҳкумнинг жавобгарлигини оғирлаштирувчи белгиларни чиқаришга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳукмдан, ажримдан жиноятларнинг идеал мажмуи тариқасида қилмишни нотўғри баҳолаш туфайли ортиқча эълон қилинган ЖК моддасини чиқаришга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЖКнинг 70 — 72, 87-моддаларида назарда тутилган асослар мавжуд бўлганда, маҳкумни жазодан озод қилишга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жазони енгиллаштиришга, ЖК Махсус қисми моддаси санкцияси доирасида бошқа енгилроқ ёхуд ЖКнинг 57-моддасини қўллаган ҳолда жазо тайинлашга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳкумнинг аҳволини оғирлаштирмаган ҳолда ЖКнинг 59 ёки 60-моддасини қўллаб, жазо миқдорини ўзгартиришга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жиноят натижасида етказилган, ўрни қопланиши лозим бўлган моддий зарар, шунингдек, маънавий зиённи компенсация қилиш миқдорини кўпайтириш ёки камайтиришга, шунингдек, ушбу масала қуйи инстанция суди томонидан ҳал этилмаган ҳолларда, бундай зарарни қоплаш тўғрисида қарор қабул қилишга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳкумни ўта хавфли рецидивист деб топишга ёки ҳукмдан, ажримдан уни ўта хавфли рецидивист деб топиш ҳақидаги қарорни чиқаришга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳкумга нисбатан жазони ижро этиш колониясининг бошқа, шу жумладан, оғирроқ турини белгилашга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ашёвий далиллар, процессуал чиқимлар тўғрисидаги масалаларни ва бошқа масалаларни ҳал этишга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Асосий жазо енгиллаштирилганда, шу жумладан, ЖКнинг 57-моддаси қўлланилганда ҳам, тафтиш инстанцияси суди ҳукмнинг, ажримнинг қўшимча жазо тайинлаш ҳақидаги қисмини ўзгаришсиз қолдириши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Судлар шуни назарда тутишлари лозимки, маҳкумга нисбатан жазони енгиллатишга ёки уни жазони ўташдан озод қилишга асос сифатида фақат иш бўйича аниқланган ва маҳкумга номутаносиб оғир жазо тайинланганлигидан далолат берувчи ҳолатлар олиниши мумкин. Ҳукм чиқарилгандан сўнг келиб чиққан ҳолатлар, шунингдек маҳкумнинг жазони ўташ вақтидаги хулқ-атвори ўз-ўзидан суд қарорларининг ўзгартирилишига олиб келмаслиги лозим ва фақат ишнинг тафтиш тартибида кўриб чиқилиши учун бошқа асослар мавжуд бўлганда инобатга олиниши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. ЖПК 494-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларининг талабларига риоя этган ҳолда маҳкумнинг қилмишини ЖК бир моддасидан икки ва ундан ортиқ моддаларига қайта квалификация қилганда, тафтиш инстанцияси суди ҳукмга, ажримга жазони кучайтирмаган ҳолда тегишли ўзгартиришлар киритиши ва ЖКнинг 59-моддасида белгиланган қоидаларга мувофиқ жазо тайинлашга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда янги жазо ҳукм бўйича тайинланган жазодан оғирроқ бўлиши фақат шу асосларга кўра жабрланувчи ёки унинг вакили томонидан шикоят берилган ёҳуд прокурор томонидан протест билдирилган ҳоллардагина мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар ЖК бир моддаси билан квалификация қилиниши шарт бўлган икки ёки ундан ортиқ қилмиш ЖК бир неча моддаси билан нотўғри квалификация қилинган бўлса, тафтиш инстанцияси суди ушбу қилмишларни ЖК тегишли моддасига қайта квалификация қилиб, шу модда бўйича илгари тайинланган жазони кучайтирмаган ҳолда янги жазо белгилашга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Қуйи инстанция суди томонидан жазоларни қоплаш қоидалари (ЖКнинг 59-моддаси) нотўғри қўлланилганлиги аниқланганда, тафтиш инстанцияси суди жазоларни қўшиш тартибини қўллаши мумкин. Бунда, агар шу асосларга кўра жабрланувчи ёки унинг вакили томонидан шикоят берилмаган ёхуд прокурор томонидан протест билдирилмаган бўлса, янги жазо ҳукм, ажрим бўйича тайинланган узил-кесил жазо миқдоридан ортиқ бўлиши мумкин эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар суд томонидан бир неча ҳукм бўйича жазо белгилашда бир жазони бошқаси билан қоплаш қоидаси қонунга хилоф тарзда қўлланилган бўлса ёки ўталмаган жазо муддатини қўшиш имконияти бўлмаса, тафтиш инстанцияси суди охирги ҳукм бўйича жазони енгиллаштирганда олдинги ҳукм бўйича ўталмаган жазони қисман ёки тўлиқ қўшишга ҳақли. Бунда узил-кесил жазо ҳукмда белгиланган жазо миқдоридан (кейинги суд инстанциялари томонидан киритилган ўзгартиришларни инобатга олган ҳолда) ошмаслиги лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Бошқа эпизодлар билан умумий квалификация қилинган бир ёки бир неча эпизод (масалан, бир неча марта ўғрилик, фирибгарлик ва ҳоказо) бўйича иш ҳолатлари тўлиқ текширилмаган деб топилганда, агар йўл қўйилган камчиликларни тўлдириш учун имконият бўлмаса, тафтиш инстанцияси суди ҳукмни, ажримни ўзгартириб, уларни ҳукмдан, ажримдан чиқариши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар маҳкум ЖКнинг турли моддалари бўйича квалификация қилинган бир неча жиноятни содир этганликда айбдор деб топилган бўлса, тафтиш инстанцияси суди ҳукмнинг, ажримнинг бир ёки бир неча жиноятга оид қисмини ўзгартириб, ўша маҳкумга нисбатан ҳукмнинг, ажримнинг қолган қисмини ўзгаришсиз қолдириши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Тафтиш инстанцияси суди ҳукмни, ажримни бекор қилиш учун асослар мавжуд бўлганда қуйидагиларга ҳақли:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) айрим суд қарорларини бекор қилиш ва иш бўйича илгари қабул қилинган суд қарорларидан бирини ўз кучида қолдиришга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) иш бўйича қабул қилинган барча суд қарорларини бекор қилиш ва айблов ёки оқлов ҳукми чиқаришга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) иш бўйича қабул қилинган барча суд қарорларини бекор қилиш ва ишни ЖПКнинг 496-моддасида назарда тутилган асослар бўйича тугатишга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) ЖПК 493-моддасининг тўртинчи қисмига мувофиқ, маҳкумга янги айблов қўйилган ёки янги шахс айбланувчи сифатида иштирок этиш учун ишга жалб этилган тақдирда, иш бўйича қабул қилинган барча суд қарорларини бекор қилишга ва жиноят ишини биринчи инстанция судига янгидан кўриш учун юборишга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу банднинг 2-кичик бандида назарда тутилган ҳолатда тафтиш инстанцияси суди ҳукм, қолган ҳолларда ажрим чиқаради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бир вақтнинг ўзида ЖПКнинг 5214 ва 52117-моддаларида назарда тутилган ҳар иккала турдаги қарорни қабул қилиш лозим бўлса, тафтиш инстанцияси суди тегишлича, алоҳида ҳукм ва ажрим чиқаради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Биринчи инстанция судининг қонуний, асослантирилган, адолатли ҳукми ёки қонуний, асослантирилган ажрими апелляция ёки кассация инстанцияси суди томонидан етарли асосларсиз бекор қилинган ёки ўзгартирилган ҳолларда, тафтиш инстанцияси суди ЖПКнинг 5214-моддасига мувофиқ, апелляция ёки кассация инстанцияси суди ҳукмини, ажримини бекор қилади ва биринчи инстанция суди ҳукмини, ажримини ўзгаришсиз қолдиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Апелляция ёки кассация инстанция судининг қонуний, асослантирилган, адолатли ҳукми ёки ажрими тегишли тафтиш инстанцияси суди томонидан етарли асосларсиз бекор қилинган ёки ўзгартирилган ҳолларда, тафтиш инстанцияси суди ЖПКнинг 52117-моддасига мувофиқ, тегишли тафтиш инстанцияси суди ҳукмини, ажримини бекор қилади ва иш бўйича илгари қабул қилинган суд қарорларидан бирини ўзгартиришлар билан ёки ўзгаришсиз, ўз кучида қолдиради ёхуд янги қарор қабул қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Жиноят-процессуал қонуни нормаларининг ҳукм, ажрим сўзсиз бекор қилинишига сабаб бўладиган даражада жиддий бузилиши тушунчаси ЖПК 488-моддасида кўрсатилган. Бундай қонун бузилишини аниқлаганда, тафтиш инстанцияси суди жиноят иши кимнинг шикояти (хусусий шикояти), протести (хусусий протести)га кўра кўрилаётганлигидан қатъий назар, йўл қўйилган қонун бузилиши дахл этган барча маҳкумлар ёки иши тугатилган шахсларга нисбатан ҳукмни, ажримни бекор қилиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шуни назарда тутиш лозимки, жиноят-процессуал қонуни нормалари жиддий бузилганлигининг аниқланиши тафтиш инстанцияси судини шикоят, протестда келтирилган бошқа важларни ҳам (айбловнинг исботланганлиги, квалификациянинг тўғрилиги, жазонинг адолатлилиги тўғрисида ва ҳоказо) мазмунан кўриб чиқиш ва улар бўйича ажримда тегишли хулоса чиқариш мажбуриятидан озод этмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жиноят иши бўйича йўл қўйилган жиноят-процессуал қонуни нормаларининг жиддий бузилиши ҳоллари тафтиш инстанцияси суди томонидан ҳукм, ажрим бекор қилиниб, янги ҳукм, ажрим, шу жумладан, айблов ёки оқлов ҳукми чиқарилишига ёки ишнинг ЖПКнинг 84-моддасига мувофиқ тугатилишига тўсқинлик қилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Шахсни жиноий жавобгарликдан озод этишни назарда тутувчи амнистия актига зид равишда ёки жиноий жавобгарликка тортиш муддати ўтгандан сўнг жиноят иши қўзғатилган ҳолларда, ҳукм, ажрим, гарчи унда маҳкум жазодан озод қилинган бўлса-да, бекор қилиниб, иш тугатилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар тафтиш инстанцияси суди маҳкумнинг ҳаракатларини ЖКнинг бошқа моддасига қайта квалификация қилиш кераклиги тўғрисида хулосага келса ва бу модда шахсни жазодан озод этишни назарда тутувчи ёки жазо қўлланилишини истисно этувчи амнистия акти таъсири доирасига тушса, тафтиш инстанцияси биринчи ва апелляция инстанцияси суди қабул қилиши шарт бўлган қарорни чиқариши керак. Маҳкумнинг ҳаракатлари ЖКнинг бошқа моддасига қайта квалификация қилиниб, бу модда бўйича шахс ЖПК 463-моддаси иккинчи қисмининг 2-банди ҳамда учинчи қисми 2 ва 5-бандларига кўра жазодан озод қилиниши лозим бўлган ёки унга нисбатан жазо тайинланиши истисно этилган ҳолларда ҳам шундай қарор қабул қилиниши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Агар амнистия акти қуйи инстанция судлари томонидан қўлланилиши мумкин бўлмаган маҳкумга нисбатан қўлланилган бўлса, тафтиш инстанцияси суди, жабрланувчи ёки унинг вакилининг шикояти ёки прокурор протести бўлган тақдирда, ҳукмни, ажримни бекор қилади ва янги ҳукм чиқариш орқали амнистия актини қўлламаган ҳолда янги жазо тайинлайди (ЖПК 494-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмлари). Агар тафтиш инстанцияси суди амнистия акти қўлланилган ҳолда ҳукмда тайинланган жазо амнистия акти қўлланилмаган ҳолда ҳам маҳкум учун етарли деб топса, у ҳукмдан, ажримдан амнистия актини қўллаш ҳақидаги хулоса ва қарорни чиқариб, амнистия акти қўлланилган ҳолда тайинланган жазони қолдиришга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Агар ишни тафтиш тартибида кўриб чиқиш давомида ЖКнинг 13-моддасига мувофиқ орқага қайтиш кучига эга бўлган, қилмишнинг жиноийлигини бекор қиладиган, жазони енгиллаштирадиган ёки шахснинг аҳволини бошқача тарзда яхшилайдиган қонун кучга кирса, тафтиш инстанцияси суди ҳукмга, ажримга зарур ўзгартиришлар киритади ёки уларни бекор қилиб, иш юритишни тугатади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда шуни эътиборга олиш лозимки, ЖК 13-моддасининг иккинчи қисмига кўра, ушбу қонун у кучга киргунга қадар тегишли жиноий қилмиш содир этган шахсларга, шу жумладан, жазони ўтаётган ёки ўтаб бўлган шахсларга нисбатан, агар улар ҳали судланган ҳисоблансалар, татбиқ этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қилмишнинг жиноийлигини бекор қиладиган қонун деганда, жиноят қонунида қилмишнинг жиноийлигини истисно этадиган қонун тушунилади. Масалан, айрим жиноятларни маъмурий, интизомий ҳуқуқбузарликлар тоифасига киритиш ёки жиноий таъқибдан чиқариш ёки қилмишни ҳуқуққа хилофлигини назарда тутувчи қонуннинг бекор қилиниши.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жазони енгиллаштирадиган қонун деганда, айбли ижтимоий хавфли қилмиш учун айбдорга нисбатан енгилроқ жазони назарда тутувчи меъёрни қабул қилиниши тушунилади. Масалан, жазо тизимидан қамоқ жазосининг чиқарилиши, санкцияга енгилроқ бўлган муқобил жазо турини киритилиши.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шахснинг аҳволини бошқача тарзда яхшилайдиган қонун деганда, жиноят таснифининг ўзгариши, жиноий жавобгарликдан ёки жазодан озод қилиш шартлари ёки муддатининг ўзгариши каби ҳолатлар тушунилади. Бунга, жавобгарликка тортиш муддатининг ўтиб кетганлиги муносабати билан жиноят учун жавобгарликдан озод қилишни назарда тутувчи ЖКнинг 64-моддасига киритилган жиноий жавобгарликка тортиш муддатини камайтириш тўғрисидаги ўзгартиришларни мисол тариқасида келтириш мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Тафтиш инстанцияси суди жиноят ишини кўриб чиқишда, иш бўйича ЖПКнинг 83-моддасида ҳамда 84-моддасининг биринчи ва бешинчи қисмларида назарда тутилган асосларни аниқласа ёки иш бўйича тўпланган далиллар маҳкумни айбдор деб топиш учун етарли бўлмаса ва қўшимча далилларни тўплаш имконияти қолмаган бўлса, ЖПКнинг 496-моддасига мувофиқ, барча суд қарорларини бекор қилади ва жиноят ишини тугатади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. ЖПКнинг 494-моддаси биринчи ва иккинчи қисмига мувофиқ, тафтиш инстанцияси суди маҳкумга жазони кучайтирган ёки унга эълон қилинган айблов доирасида (айрим айблов қуйи судлар томонидан муҳокама қилинмай қолган ҳолатларда ҳам) оғирроқ жиноят тўғрисидаги қонунни қўллаган ҳолда янги айблов ҳукми чиқариш орқали қуйи суднинг айблов ҳукмини бекор қилишга фақат шу асосларга кўра жабрланувчи ёки унинг вакили томонидан шикоят берилган ёхуд прокурор томонидан протест билдирилган ҳоллардагина ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бошқа маҳкумлар ёки улар ҳимоячиларининг оғирроқ жиноятга доир қонунни қўллаш зарурлиги ёки жазонинг енгиллиги тўғрисидаги шикоятлари ҳукмни, ажримни маҳкумнинг аҳволини оғирлаштирувчи томонга бекор қилиш учун сабаб бўла олмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шунингдек, фуқаровий даъво бўйича зарар миқдорини кўпайтириш ҳам жиноят квалификациясини ёки айблов мазмунини маҳкумнинг ҳолатини оғирлаштириш томонига ўзгартиришни тақозо этса, суд қарорлари фақат жабрланувчи ёки унинг вакили шикояти ёхуд прокурор протести мавжуд бўлганда, ЖПКнинг 494-моддаси талабларига риоя этилган ҳолда бекор қилиниши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар ишни кўриш вақтида судланувчининг унга илгари айблов қўйилмаган жиноятни содир этганлигини кўрсатувчи ҳолатлар аниқланса, тафтиш инстанцияси суди янги айблов бўйича жиноят иши қўзғатиш тўғрисидаги масалани ҳал қилиш учун тегишли материалларни илова қилган ҳолда бу ҳақда прокурорга хабар юборади (ЖПК 416-моддасининг биринчи қисми).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар ишни кўриш вақтида жавобгарликка тортилмаган шахс томонидан жиноят содир этилганлигини кўрсатувчи ҳолатлар аниқланса, тафтиш инстанцияси суди жиноят иши қўзғатиш тўғрисидаги масалани ҳал қилиш учун тегишли материалларни илова қилган ҳолда бу ҳақда прокурорга хабар юборади (ЖПК 417-моддасининг биринчи қисми).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар жиноят ишини тафтиш тартибида кўриш чоғида ЖПК 416-моддасининг иккинчи қисмида ёки 417-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳолатлар аниқланса, суд прокурорнинг, жабрланувчининг, унинг вакилининг, маҳкумнинг, унинг ҳимоячисининг ёки қонуний вакилининг илтимосномасига кўра, судланувчини янги айблов бўйича жиноий жавобгарликка тортиш ёки бошқа шахсни иш бўйича айбланувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб этиш тўғрисидаги илтимосномани қаноатлантириш ҳақида ажрим чиқаради ва унинг ижросини айблов далолатномаси ёки айблов хулосасини тасдиқлаган прокурорга ижро муддатини бир ой доирасида кўрсатган ҳолда топширади. Бунда кўрилаётган жиноят иши суднинг иш юритувида қолади ва ишни юритиш тўхтатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бундай илтимоснома киритилмаган, суднинг ажрими ЖПКнинг 416, 417-моддаларида белгиланган муддатда бажарилмаган, прокурорнинг айбловга қўшимча киритиш ёки янги шахсни ишда айбланувчи сифатида иштирок этиш учун жалб этиш мумкин эмаслиги тўғрисидаги асослантирилган хулосаси келиб тушган ҳолда, тафтиш инстанцияси суди жиноят ишини кўришни қайтадан бошлаш тўғрисида ажрим чиқариб, суд муҳокамасини эълон қилинган айблов доирасида ва жиноят ишида мавжуд бўлган далиллар асосида давом эттиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маҳкумга янги айбловнинг қўйилиши ёки янги шахс айбланувчи сифатида ишда иштирок этиш учун жалб этилиши тафтиш инстанцияси суди томонидан ЖПК 493-моддасининг 4-қисмига мувофиқ, қуйи инстанция судларининг барча қарорларини бекор қилинишига ва ишни биринчи инстанция судига умумий асосларда янгидан кўриш учун юборилишига асос бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33. Агар иш тафтиш тартибида кўрилганда суд қарорлари бекор қилиниб, маҳкум содир этилган жиноятга дахлдор эмаслиги сабабли оқланган ёки унга оид жиноят иши тугатилган, бироқ ушбу жиноятни содир этган шахс аниқланмай қолган тақдирда, суд ЖПКнинг 470-моддаси талабидан келиб чиқиб, жиноятни содир этган шахсни аниқлаш юзасидан чора кўриш учун ишни прокурорга юбориши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34. Оқлов ҳукми тафтиш инстанцияси суди томонидан, фақат, шахснинг асоссиз оқланганлиги тўғрисида жабрланувчи (унинг вакили)нинг шикояти ёки прокурорнинг протести бўлган ҳолларда бекор қилиниши ва айблов ҳукми чиқарилиши мумкин (ЖПКнинг 494-моддаси).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Айрим оқланган шахсларга нисбатан шикоят (протест) берилиши бошқа оқланган шахсларга нисбатан ҳукмнинг бекор қилиниши ёки ўзгартирилиши учун асос бўлмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35. Агар маҳкум ўзи ёки процесснинг бошқа иштирокчилари томонидан тафтиш шикояти (хусусий шикояти), протести (хусусий протести) берилгандан сўнг, бироқ иш тафтиш инстанцияси судида кўрилгунга қадар вафот этса, иш юритиш марҳумнинг яқин қариндошлари талаби билан умумий асосларда давом эттирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, марҳумни реабилитация қилиш учун асослар мавжуд бўлган тақдирда, тафтиш инстанцияси суди ҳукмни, ажримни бекор қилиб, оқлов ҳукми чиқаради, бошқа ҳолларда эса, ҳукмни, ажримни бекор қилиб, ушбу шахсга нисбатан жиноят ишини ЖПК 84-моддаси биринчи қисмининг 3-бандига мувофиқ тугатади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иш тугатилганда ашёвий далиллар тақдири ҳақидаги масала ЖПКнинг 211-моддасига мувофиқ, уларнинг тегишлилиги тўғрисида низо келиб чиққанда эса — фуқаролик иш юритув тартибида кўрилиши мумкин. Марҳумнинг ҳаракатлари билан етказилган зарарни ундириш масаласи ҳам жабрланувчи (унинг вакили) ёки прокурор томонидан марҳумнинг ворисларига ёки унинг мулкини бошқариш ҳуқуқини ўз зиммасига олган шахсга нисбатан қўзғатилган даъво бўйича фуқаролик иш юритуви тартибида кўрилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36. Тафтиш инстанцияси суди ишни суднинг ажрими устидан берилган хусусий шикоят (хусусий протест) бўйича кўрганда қуйидагиларга ҳақли (ЖПКнинг 5215, 52118-моддалари):
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) биринчи инстанция, апелляция, кассация ёки тегишли тафтиш инстанцияси судларининг ажримларини ўзгаришсиз, хусусий шикоятни, хусусий протестни эса қаноатлантирмасдан қолдиришга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) биринчи инстанция, апелляция, кассация ёки тегишли тафтиш инстанцияси судларининг ажримларини бекор қилишга ва ишни янгидан кўриб чиқиш учун тегишли инстанция судига юборишга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) биринчи инстанция, апелляция, кассация ёки тегишли тафтиш инстанцияси судларининг ажримларини бекор қилишга ва ишни умумий қоидалар бўйича суриштирув ёки дастлабки терговни ўтказиш учун прокурорга юборишга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) биринчи инстанция, апелляция, кассация ёки тегишли тафтиш инстанцияси судларининг ажримларини бекор қилишга ва амнистия актини қўллашга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5) биринчи инстанция, апелляция, кассация ёки тегишли тафтиш инстанцияси судларининг ажримларини бекор қилишга ва иш юритишни тугатишга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6) биринчи инстанция, апелляция, кассация ёки тегишли тафтиш инстанцияси судининг хусусий ажримини бекор қилишга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7) биринчи инстанция, апелляция, кассация ёки тегишли тафтиш инстанцияси судларининг ажримларини ўзгартиришга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
37. Тафтиш инстанцияси судининг ҳукми ва ажрими ЖПКнинг 5216 ва 52119-моддалари талабларига мувофиқ бўлиши, хусусан, унда тафтиш шикояти (хусусий шикояти), протести (хусусий протести)да келтирилган ҳар бир важ муҳокама этилиб, унинг асослилиги ёки асоссизлиги юзасидан хулосалар баён этилиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шикоят (хусусий шикоят), протест (хусусий протест) қаноатлантирилмай қолдирилганда тафтиш инстанцияси судининг ажримида қуйи инстанция судининг ҳукми, ажрими қонуний, асосли ва адолатли деб топилганлигининг, шикоят (хусусий шикоят) ёки протест (хусусий протест) эса қаноатлантирилмасдан қолдирилганлигининг асослари кўрсатилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қуйи инстанция судининг ҳукми, ажрими бекор қилинган ёки ўзгартирилган тақдирда, тафтиш инстанцияси судининг ҳукмида, ажримида қонуннинг қайси нормалари талаблари бузилганлиги ва бекор қилинаётган ёки ўзгартирилаётган қарорнинг асоссизлиги нимадан иборат эканлиги кўрсатилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
38. Агар муайян сабабга кўра, айрим маҳкумларга нисбатан қонунда белгиланган муддатда берилган тафтиш шикояти (протести) бошқа маҳкумларга нисбатан иш кўрилгандан сўнг келиб тушса ёки маҳкумнинг, унинг ҳимоячисининг ёки қонуний вакилининг тафтиш шикояти шу маҳкумга нисбатан процесснинг бошқа иштирокчиси томонидан берилган шикоят (протест) кўрилгандан сўнг келиб тушса, тафтиш инстанцияси суди ЖПКнинг 5217-моддасида белгиланган қоидаларга риоя қилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
39. Тафтиш инстанцияси суди жиноят ишини Олий суд раисининг, Бош прокурорнинг ЖПКнинг 485-моддасида назарда тутилган асосларга кўра билдирилган протести (хусусий протести) бўйича Олий суднинг Раёсатида тафтиш тартибида такроран кўриб чиқади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЖПКнинг 5218-моддасига мувофиқ, жиноят ишини тафтиш тартибида такроран кўриб чиқиш учун протест билдириш масаласини ҳал этиш мақсадида суддан талаб қилиб олишга ЖПКнинг 511-моддасида кўрсатилган шахсларнинг илтимосномалари, шунингдек судьянинг тақдимномаси, оммавий ахборот воситаларининг хабарлари сабаб бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЖПКнинг 52120-моддасида тафтиш тартибида протест (хусусий протест) билдириш тўғрисидаги илтимоснома мазмуни юзасидан муайян талаблар белгиланган бўлиб, илтимоснома ушбу талабларга жавоб бермаган, шунингдек, ЖПК 5219-моддасида кўрсатилган ҳолларда хат билан уни берган шахсга қайтарилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олий суднинг Раёсатида тафтиш тартибида такроран иш юритиш ЖПКнинг 55 ва 562-бобларида назарда тутилган қоидалар инобатга олинган ҳолда, биринчи инстанция судида иш юритиш қоидалари асосида олиб борилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишни тафтиш тартибида такроран кўриб чиқиш натижаларига кўра, Олий суднинг Раёсати ЖПКнинг 52117-моддасида назарда тутилган ваколатлари доирасида ҳукм ёки қарор чиқаради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олий суд Раёсатининг ҳукми, қарори узил-кесил бўлиб, бундан ЖПК 485-моддасининг 6 ва 7-бандларида ҳамда 5217-моддасида назарда тутилган ҳоллар мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
40. Суд қарорларининг қонунийлиги ва асослилигини шубҳа остида қолдирувчи ҳолатлар — суднинг ҳукми, ажрими қонуний кучга кирган пайтда мавжуд бўлган, бироқ судга маълум бўлмаган, шунингдек, суд қарорлари қонуний кучга киргандан сўнг аниқланган ҳолатлар билан боғлиқ бўлса, бундай суд қарорини қайта кўриб чиқиш масаласи фақат янги очилган ҳолатлар бўйича ЖПКнинг 57-бобида назарда тутилган иш юритиш қоидалари асосида ҳал этилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
41. ЖПКнинг 298 ва 300-моддаларида назарда тутилган асослар мавжуд бўлганда, шунингдек, суриштирув, дастлабки тергов юритилган ёки суд муҳокамаси вақтида қонун бузилишига йўл қўйилганлигини аниқлаган тақдирда, тафтиш инстанцияси суди хусусий ажрим чиқариш йўли билан тегишли орган ёки мансабдор шахснинг эътиборини бунга жалб этиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд қарорлари ўзгаришсиз қолдирилганда, тафтиш инстанцияси суди унинг қонунийлиги ва асослилигини шубҳа остига олувчи хусусий ажрим чиқаришга ҳақли эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
42. Процессуал қонун нормаларини бир хилда ва тўғри қўлланилиши амалиётини шакллантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди, Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига жиноят ишларни тафтиш тартибида кўриш суд амалиётини умумлаштириб бориш тавсия этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олий суд раиси Б. ИСЛАМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Пленум котиби, Олий суд судьяси Н. ХАКИМОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2024 йил 25 июнь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18-сон