30.05.2024 йилдаги ПҚ-201-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 30.05.2024 йилдаги ПҚ-201-сон
Kuchga kirish sanasi
31.05.2024
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жадидлар мероси давлат музейини ташкил этиш тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маърифатпарвар жадидларнинг Ватанимиз ва жаҳон тарихидаги муҳим ўрни ва аҳамиятини, миллий истиқлолимизнинг маънавий асосларини яратишдаги фидойиликларини, ибратли ҳаёти ва фаолиятини, бой илмий-ижодий меросини чуқур ўрганиш ва фаол тарғиб этиш ҳамда уларнинг хотирасини абадийлаштириш борасидаги ишларни янада кенгайтириш, шунингдек, 2023 йил 22 декабрь куни ўтказилган Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида илгари сурилган ташаббусларни амалга ошириш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма), Маданий мерос агентлиги ва Бухоро вилояти ҳокимлигининг Бухоро шаҳридаги тарихий маскан — Хўжа Гулрез кўчаси 13-уй манзилида жойлашган Ҳовли Поён мажмуасида Жадидлар мероси давлат музейини (кейинги ўринларда — Музей) ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қуйидагилар Музей фаолиятининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жадидлик ҳаракатига оид мамлакатимиз ва хориждаги турли манбалар ва тарихий ҳужжатларни аниқлаш, тўплаш, сақлаш, ўрганиш, тиклаш, нусхалаш, эълон қилиш, улар асосида Музей фондини бойитиб бориш ва экспозицияларни яратиш, шунингдек, маданий-маърифий ва илмий-тадқиқот фаолиятини амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маърифатпарвар жадидларнинг Ватанимиз ва жаҳон тарихидаги муҳим ўрни ва аҳамиятини, миллий истиқлолимизнинг маънавий асосларини яратишдаги ҳиссаси ва фидойиликларини ҳаққоний ёритиш, аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида кенг тарғиб қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
музей экспозицияларини яратишда замонавий ахборот технологияларидан кенг фойдаланиш, халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиш ва мустаҳкамлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Белгилансинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Музей Жамғарма тизимига киради ҳамда Музей фаолияти унинг биносида қурилиш-монтаж ишлари якунланганидан сўнг бошланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Музей биносини мукаммал таъмирлаш, жиҳозлаш ва ҳудудини ободонлаштириш, Музей экспозициясини яратиш билан боғлиқ харажатлар иловага* мувофиқ ажратиладиган манбалар ҳисобидан қопланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* Илова берилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Музейни сақлаш харажатлари — Бухоро вилояти маҳаллий бюджети маблағлари, Музейнинг ўз даромадлари ва қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан қопланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Музейга штат бирликларини ажратиш ҳамда ходимларга иш ҳақи тўлаш Маданий мерос агентлиги тизимидаги музейлар учун белгиланган тартибга мувофиқ амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Жамғарма:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) Маданий мерос агентлиги ва Адлия вазирлиги билан биргаликда Музей уставини тасдиқлаш, давлат рўйхатидан ўтказиш ва малакали мутахассислар билан тўлдириш ҳамда Музей фаолиятига кўмаклашиш юзасидан тегишли чоралар кўрсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) Фанлар академияси, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, «Ўзархив» агентлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Маданий мерос агентлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи билан биргаликда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Музейни жадидлик ҳаракатига оид музей ашёлари ва коллекциялари билан тўлдириб боришни ташкил этсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ушбу мақсадда жадидлик ҳаракатига оид ноёб китоб, қўлёзма, архив ҳужжатлари ва бошқа материалларни аниқлаш бўйича чуқур фундаментал ва амалий тадқиқотлар олиб борилишини йўлга қўйсин, шунингдек, аниқланган материалларни таъмирлаш ва рақамлаштириш чораларини кўрсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) бир ой муддатда Музей фаолиятини самарали ташкил этиш, шунингдек, Музей биносини таъмирлаш, жиҳозлаш ва ҳудудини ободонлаштириш, Музей экспозициясини яратиш билан боғлиқ ишларни жадаллаштириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига тегишли қарор лойиҳасини белгиланган тартибда киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Маданий мерос агентлиги «Миллий меросга менинг ҳиссам» умумхалқ акцияси доирасида аҳолидан жадидлик ҳаракатига оид тарихий материаллар, ашёлар, ноёб суратларнинг Музей учун харид қилиб борилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ташқи ишлар вазирлиги Музейга хорижий давлатлардаги турли архив, музей, кутубхона ва бошқа илмий-маърифий муассасалар ҳамда тегишли мутахассислар билан ҳамкорликни йўлга қўйишга кўмаклашсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Музейни ташкил этиш учун белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича импорт қилинадиган музей ашёлари ва коллекциялари, китоб ва қўлёзмалар, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган қурилиш материаллари, асбоб-ускуналар, бутловчи буюмлар, жиҳозлар, эҳтиёт қисмлар, металл конструкциялар, мебель ва инвентарлар 2025 йил 1 январга қадар божхона божидан озод этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ва бошқа оммавий ахборот воситаларига Музей фаолиятини кенг ёритиб бориш тавсия этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Мазкур қарор ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси раиси Г.О. Умерова ҳамда Бухоро вилояти ҳокими Б.К. Зарипов белгилансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2024 йил 30 май,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-201-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.05.2024 й., 07/24/201/0386-сон)