1-ИЛОВА
Т/р | Вазирлик ва идоралар номи | Тақдим этиладиган маълумотлар | Тақдим этиш муддати |
I. «Қурилиш ресурслари миллий классификатори» электрон платформасига жойлаб бориладиган маълумотлар | |||
1. | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги | Давлат харидлари соҳасидаги қурилиш ресурсларига оид маълумотлар. | Доимий |
2. | Солиқ қўмитаси | Маҳсулотларнинг ягона электрон миллий каталогидаги қурилиш ресурсларига оид (маҳсулот номи, ўлчов бирлиги, нархи) маълумотлар. | Доимий |
3. | Миллий статистика қўмитаси | Саноат маҳсулотларининг нархлари кўрсаткичлари. | Ҳар ойда |
4. | Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги | Қурилиш материаллари бўйича стандартлар ва мувофиқлик сертификатлари асосида уларнинг техник параметрлари кўрсаткичлари, шунингдек, қурилиш ресурсларига оид миллий стандартлар бўйича ҳужжатлар тўплами. | Доимий |
5. | Божхона қўмитаси | Республика ҳудудига импорт қилинган қурилиш материаллари, асбоб-ускуналари ва жиҳозлари бўйича нарх кўрсаткичлари. | Ҳар ойда |
II. «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизимига жойлаштириб бориладиган маълумотлар | |||
6. | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги | Қурилиш ва таъмирлаш лойиҳалари, уларга ажратилган маблағлар ҳамда молиялаштириш бўйича маълумотлар. | Доимий |
7. | Солиқ қўмитаси | 1. Бюджет тизими бюджетлари ҳисобидан молиялаштириладиган дастурлар доирасида бажарилган қурилиш-монтаж ишларини тасдиқловчи электрон ҳисобварақ-фактуралар ва уларга иловалар. 2. Лойиҳа ва пудрат ташкилотларининг жисмоний шахсларнинг даромад солиғи ҳисоботларидаги ишчи ходимлар ҳақидаги маълумотлар. | Доимий |
8. | Марказий банк орқали тижорат банклари | Хизмат кўрсатувчи банкдан 2-сон картотека қарздорлиги ва «Кредит-ахборот таҳлилий маркази» кредит бюросидан муддати ўтган кредит қарздорлиги мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумотлар. | Доимий |
9. | Кадастр агентлиги | Янги қурилиш объектлари бўйича тегишли ҳокимликлар томонидан ер участкаларини ажратишга оид ҳужжатларнинг ўз вақтида расмийлаштирилиши тўғрисидаги маълумотлар. | Доимий |
10. | Ички ишлар вазирлиги | Шахснинг маъмурий ҳуқуқбузарлик учун жавобгарликка тортилганлиги ва судланганлиги тўғрисидаги маълумот. | Доимий |
2-ИЛОВА
|
Т/р |
Чора-тадбирлар номи |
Амалга ошириш механизми |
Ижро муддати |
Масъул ижрочилар |
|
1. |
Қурилиш-пудрат ташкилотлари ҳисобварақ-фактураларининг янги шаклини тўлдириш ва ҳисобини юритиш бўйича семинар-тренинглар ташкил этиш. |
Амалий чора-тадбирлар |
2024 йил май |
Солиқ қўмитаси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги |
|
2. |
Давлат молиявий назорати инспекциясининг қурилиш объектларида назорат ўлчовини амалга ошириш бошқармаси малакали мутахассислар билан тўлдирилишини таъминлаш. |
Ташкилий чора-тадбирлар |
2024 йил май |
Бош прокуратура, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги |
|
3. |
«Шаффоф қурилиш» тизимини Ҳисоб палатасининг «Масофавий аудит» автоматлаштирилган ахборот тизимига интеграция қилиш. |
Амалий чора-тадбирлар |
2024 йил май |
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Ҳисоб палатаси |
|
4. |
«Шаффоф қурилиш» тизими орқали Давлат бюджети ҳисобидан молиялаштириладиган дастурларни амалга ошириш жараёнлари рақамлаштириш билан тўлиқ қамраб олинганлиги юзасидан Вазирлар Маҳкамасига хулоса киритиш. |
Амалий чора-тадбирлар |
2024 йил май |
Рақамли технологиялар вазирлиги, Ҳисоб палатаси, Бош прокуратура |
|
5. |
Рақамли технологиялар вазирлиги хулосасига асосан «Шаффоф қурилиш» тизимини такомиллаштириш чораларини кўриш. |
Амалий чора-тадбирлар |
Заруратга кўра |
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, Ҳисоб палатаси, Бош прокуратура, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, «Киберхавфсизлик маркази» ДУК |
|
Бунда, «Шаффоф қурилиш» тизимини доимий такомиллаштириш бўйича ишчи гуруҳ ташкил этиш. |
2024 йил май | |||
|
6. |
«Шаффоф қурилиш» тизимида «Давлат дастурлари ижроси мониторинги» платформасини ишга тушириш. Бунда, Бош прокуратура ва Ҳисоб палатасининг ушбу платформага кириш имкониятини яратиш. |
Амалий чора-тадбирлар |
2024 йил июнь |
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги |
|
7. |
Объектларнинг смета қийматини шакллантириш бўйича «Қурилиш ресурслари миллий классификатори» электрон платформасини тўлиқ ишга тушириш. |
Амалий чора-тадбирлар |
2024 йил июнь |
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Солиқ қўмитаси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Статистика агентлиги, Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, Божхона қўмитаси |
|
8. |
Техник назорат хизматини кўрсатишга аутсорсинг асосида тадбиркорлик субъектларини жалб қилиш тартибини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш. |
Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси |
2024 йил июнь |
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги |
|
9. |
Қурилиши тугалланган объектларни фойдаланишга қабул қилиш жараёнини рақамлаштириш тўғрисидаги низом лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш. |
Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси |
2024 йил июнь |
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Бош прокуратура, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги |
|
10. |
Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан бажариладиган қурилиш ва таъмирлаш ишларида лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлашдан бошлаб объектларни қабул қилиб олишгача бўлган жараёнларни ҳажм ва сифат кўрсаткичлари («ҳажм» услуби) асосида амалга ошириш тартибини Вазирлар Маҳкамасига киритиш. |
Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси |
2024 йил июль |
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги |
|
11. |
«Давлат дастурлари лойиҳаларининг амалга оширилишини мониторинг қилиш ва манзилли рўйхатларни келишиш» автоматлаштирилган электрон платформасини юритиш тартибини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш. Бунда, Бош прокуратура ва Ҳисоб палатасининг ушбу платформага кириш имкониятини яратиш. |
Идоралараро ҳужжат лойиҳаси |
2024 йил июль |
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Ҳисоб палатаси, Бош прокуратура |
|
12. |
Фойдаланишга топширилган объектларни кафолат муддати давомида суғурталаш ёки тижорат банклари томонидан кафолатлаш ҳамда кафолат суммаларини муддатидан олдин тўлаб бериш тартибини тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш. |
Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси |
2024 йил август |
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Марказий банк |
|
13. |
Солиқ органларининг ахборот тизимидаги пудрат ташкилотлари ва улардаги ишчиларга солиқ ҳамда бошқа тўловлар ҳисобланишига оид маълумотларни Ягона миллий меҳнат тизимига интеграция қилиш. |
Амалий чора-тадбирлар |
2024 йил август |
Солиқ қўмитаси, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги |
|
14. |
Бюджет тизими бюджетлари ҳисобидан амалга оширилган лойиҳалар бўйича эришилган миқдор ва сифат кўрсаткичларини ички аудит хизматлари томонидан баҳолаш тартибини ишлаб чиқиш. |
Идоралараро ҳужжат лойиҳаси |
2024 йил август |
Ҳисоб палатаси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги |
|
15. |
Бюджет тизими бюджетлари ҳамда давлат ташқи қарзи ҳисобидан молиялаштириладиган қурилиш-монтаж ишлари, шу жумладан, қиймати 100 млрд сўмдан юқори бўлган лойиҳалар бўйича улар якунлангандан сўнг аудит ўтказиш тартибини ишлаб чиқиш. |
Идоралараро ҳужжат лойиҳаси |
2024 йил август |
Ҳисоб палатаси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги |
|
16. |
Биноларни сақлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш учун молиявий ресурсларга бўлган эҳтиёжни ҳисоблаш ва уларнинг ҳисобини юритиш тартибини белгиловчи шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларини ишлаб чиқиш. |
Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари |
2024 йил декабрь |
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Энергетика вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги |
|
17. |
Ижтимоий соҳа объектларини лойиҳалаштириш тармоқ нормаларини янгилаш. |
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси |
2024 йил декабрь |
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги |
|
18. |
Давлат дастурлари доирасида амалга оширилаётган қурилиш ва реконструкция қилиш лойиҳалари бўйича ижроси кечикаётган ва муаммоли объектларда жойига чиққан ҳолда камчиликларни ўрганиш. |
Амалий чора-тадбирлар |
Доимий |
Бош прокуратура, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси, Ҳисоб палатаси, Давлат молиявий назорати инспекцияси |
3-ИЛОВА