05.03.2024 йилдаги 4107-IV-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг қарори, 05.03.2024 йилдаги 4107-IV-сон
Kuchga kirish sanasi
05.03.2024
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини «Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили»да амалга оширишга оид давлат дастурининг ҳамда «Ўзбекистон — 2030» стратегиясининг 2023 йилда бажарилиши юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботи тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини «Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили»да амалга оширишга оид давлат дастурининг (бундан буён матнда Давлат дастури деб юритилади) ҳамда «Ўзбекистон2030» стратегиясининг 2023 йилда бажарилиши, шунингдек мамлакат ижтимоий-иқтисодий ҳаётининг энг муҳим масалалари юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси таъкидлайдики, инсон қадрини юксалтириш, суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш, макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш, ижтимоий соҳани ривожлантириш борасида қатор ишлар амалга оширилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат дастури ва «Ўзбекистон — 2030» стратегиясининг устувор йўналишлари ва мақсадларида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан доимий мониторинг олиб бориш бўйича яхлит тизим яратилган. Амалга оширилган ишлар ҳар ойда таҳлил этилиб, танқидий муҳокама қилиб борилган ҳамда масъулларнинг ҳисоботларини эшитиш амалиёти йўлга қўйилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳисобот даврида Давлат дастурида белгиланган вазифалар доирасида жами 144 та, «Ўзбекистон2030» стратегиясида назарда тутилган устувор йўналишлар бўйича 77 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инсон қадрини юксалтириш ва эркин фуқаролик жамиятини янада ривожлантириш орқали халқпарвар давлат барпо этиш борасида белгиланган вазифалар доирасида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига рақамли хизматлардан фойдаланиш учун қулай шароитлар яратиш, фуқаролар ва давлат идоралари ўртасидаги муносабатларда бюрократик тартиботларни қисқартириш чоралари кўрилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жумладан, давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатиладиган давлат хизматлари сони 335 тага, Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали кўрсатиладиган хизматлар сони 575 тага етказилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маҳалланинг жамият ҳаётидаги ўрнини ошириш ва соҳада бошқарув тизимини такомиллаштириш мақсадида маҳаллани қўллаб-қувватлаш кенгашлари шакллантирилган, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси ва унинг ҳудудий тузилмалари ҳамда «маҳалла еттилиги» ташкил этилган, «Маҳалла бюджети» тизими амалиётга жорий этилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мамлакатимизда адолат ва қонун устуворлиги тамойилларини тараққиётнинг энг асосий ҳамда зарур шартига айлантириш, халқ хизматидаги давлат бошқарувини ташкил этиш йўналишидаги вазифалар доирасида бир қатор ишлар амалга оширилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жумладан, фуқароларга кўрсатиладиган малакали ҳуқуқий хизматлар кўламини янада кенгайтириш мақсадида «Адвокатура тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 31-моддасига ўзгартириш киритиш ҳақида»ги Қонун қабул қилинган. Ушбу Қонун билан адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқига доир лицензияни олиш учун имтиҳон топширишга талабгор шахснинг юридик мутахассислик бўйича камида икки йиллик иш стажига эга бўлиши тўғрисидаги талаб бекор қилинган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Коррупцияга қарши курашиш бўйича 2023 — 2024 йилларга мўлжалланган давлат дастури тасдиқланган. Очиқ маълумотлар сифатида жойлаштирилиши зарур бўлган ижтимоий аҳамиятга эга маълумотлар рўйхати 40 тага етказилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Миллий иқтисодиётни жадал ривожлантириш, барқарор иқтисодий ўсиш орқали аҳоли фаровонлигини таъминлаш бўйича муайян ишлар қилинган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳудудларда бир қатор йирик саноат ва ишлаб чиқариш корхоналари ишга туширилган. Жумладан, хорижий етакчи компаниялар билан ҳамкорликда Сирдарё вилоятида қуввати 1 500 МВтга тенг замонавий иссиқлик электр станцияси, Сурхондарё, Самарқанд ва Жиззах вилоятларида умумий қуввати 900 МВтга тенг 3 та қуёш фотоэлектр станцияси ягона энергетика тизимига уланган, Кармана ва Нуробод туманларида умумий қуввати 200 мегаваттлик қуёш станциялари барпо этилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ҳажмини ошириш мақсадида 105,2 минг гектар ер майдони фойдаланишга киритилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ташаббусли бюджет», «Менинг йўлим», «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурлари доирасида аҳоли томонидан таклиф этилган лойиҳаларни молиялаштиришга 13 трлн. сўм маблағ йўналтирилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Адолатли ижтимоий сиёсат юритиш, инсон капиталини ривожлантириш, ҳар бир инсонга ўз салоҳиятини рўёбга чиқариши учун муносиб шароитлар яратиш борасида ҳам қатор ишлар амалга оширилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хусусан, «Аёллар дафтари»га киритилган 993,3 минг нафар эҳтиёжманд хотин-қизга ишга жойлашиши, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиши учун кредитлар ажратиш бўйича ёрдам кўрсатилган. Жами 105,2 минг нафар хотин-қиз касб-ҳунарга ўқитилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Янги мактаблар қуриш, мавжудларини реконструкция қилиш, уларда зарур шарт-шароитлар яратиш доирасида 563 та мактабда қурилиш ишлари якунланган. Нодавлат таълим ташкилотлари сони 449 тага етказилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тиббий хизматлар сифатини янада ошириш мақсадида ҳудудларда 30 та оилавий поликлиника, 110 та оилавий шифокор пункти, 534 та ихчам маҳалла тиббиёт пункти ташкил этилганлиги 2,2 млн. нафардан ортиқ кишига бирламчи тиббий хизматларни яқинлаштириш имконини берган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Миллий манфаатлардан келиб чиққан ҳолда умумбашарий муаммоларга ёндашиш соҳасидаги устувор йўналишларни изчил амалга ошириш бўйича тизимли чора-тадбирлар кўрилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Экологик аҳволни яхшилаш мақсадида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида куз ва баҳор мавсумида 219,1 млн. туп манзарали, мевали дарахт ва бута кўчатлари экилган. Ўрмонлар майдонини кенгайтириш, Оролбўйи минтақасида экологик вазиятни яхшилаш мақсадида 221 минг гектар майдонда «яшил қоплама»лар барпо этилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Чет давлатларда ишлаш истагида бўлган 55,1 мингдан зиёд фуқаро касб-ҳунарга ва хорижий тилларга ўқитилган, хориждан қайтган 190,5 минг нафар фуқаронинг бандлигини таъминлашга кўмаклашилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»га киритилган ва касаначилик билан шуғулланаётган 1 197 нафар фуқарога асбоб-ускуналар харид қилиш учун 3 млрд. 943,4 млн. сўм субсидия ажратилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мамлакат хавфсизлигини таъминлаш, мудофаа салоҳиятини ошириш, очиқ, прагматик ва фаол ташқи сиёсат олиб бориш, «хавфсиз ва тинчликсевар давлат» тамойилига асосланган ислоҳотлар изчил давом эттирилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Мудофаасини бошқариш миллий марказида Қуролли Кучларни босқичма-босқич кенгайтириш имкониятига эга бўлган ягона маълумотларни сақлаш ва қайта ишлаш маркази яратилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дунёнинг етакчи давлатлари, Марказий Осиё, МДҲ ва Араб мамлакатлари билан ҳамда нуфузли халқаро ташкилотлар доирасида минтақавий ва глобал масалалар бўйича Ўзбекистон Республикасининг мутаносиб, очиқ ва прагматик ташқи сиёсатининг изчиллиги таъминланган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бундан ташқари 2023 йилда мамлакатни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ривожлантириш борасида Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан амалга оширилган ишлар натижасида ялпи ички маҳсулотнинг ўсиши ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 6,0 фоизни ташкил этган. Жумладан, саноат 6 фоиз, хизмат кўрсатиш 6,8 фоиз ва қишлоқ хўжалиги 4,1 фоиз ўсган. Жами 22,4 млрд. АҚШ долларига тенг хорижий инвестициялар ўзлаштирилиб, 2022 йилга нисбатан 1,9 баробарга ўсиш таъминланган. Товарлар ва хизматлар экспорти (махсус экспортсиз) 16,6 млрд. АҚШ долларини ташкил қилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат бюджети даромадлари 231,8 трлн. сўмга ижро этилган, шундан 165,9 трлн. сўм солиқ ҳамда 58,4 трлн. сўм божхона тушумлари ҳиссасига тўғри келган, давлат бюджети жами харажатларидан ижтимоий соҳага йўналтирилган харажатлар 137,3 трлн. сўмни ташкил қилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш, экспорт ҳажмини кўпайтириш мақсадида 3 144 та янги корхона экспорт фаолиятига жалб этилиб, улар томонидан 1 млрд. АҚШ долларга тенг маҳсулотлар экспорти амалга оширилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шу билан бирга ҳисобот даврида Давлат дастурида бажарилиши белгиланган жами 443 та яхлит ва кичик банднинг 361 таси тўлиқ ижро этилган, 33 тасининг ижро муддати узайтирилган ва 49 тасининг ижросини таъминлашга доир ишлар якунланмаган. «Ўзбекистон — 2030» стратегиясининг жами 362 та яхлит ва кичик бандида назарда тутилган вазифалардан 261 таси тўлиқ бажарилган, 24 тасининг ижро муддати узайтирилган, 77 тасининг ижроси бўйича ишлар якунига етказилмаган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бир қатор бандларнинг бажарилиш ҳолати ҳақидаги маълумотлар ҳисоботда етарлича акс эттирилмаган. Муҳим тармоқ ва соҳаларнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлашга қаратилган баъзи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳанузгача қабул қилинмаган, айрим қонун лойиҳалари ўз вақтида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритилмаган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шунингдек аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларига электр энергиясини узлуксиз етказиб бериш, ичимлик суви ва газ таъминотини яхшилаш, тиббий хизмат кўрсатиш ва йўл қурилиши сифатини ошириш, таълим тизимини такомиллаштириш каби бевосита халқимизнинг фаровонлигига дахлдор вазифаларнинг ижросини якунига етказиш муҳим аҳамият касб этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Юқоридагилардан келиб чиқиб, «Парламент назорати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 8 ва 81-моддаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. 2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини «Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили»да амалга оширишга оид давлат дастурининг ҳамда «Ўзбекистон — 2030» стратегиясининг 2023 йилда бажарилиши, шунингдек мамлакат ижтимоий-иқтисодий ҳаётининг энг муҳим масалалари юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат дастурида ижро муддати узайтирилган 33 та, «Ўзбекистон — 2030» стратегиясидаги 24 та бандда ҳамда Давлат дастуридаги бажарилиши якунланмаган 49 та, «Ўзбекистон — 2030» стратегиясидаги 77 та бандда назарда тутилган вазифаларнинг ижросини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
белгиланган вазифаларнинг ижро этилиши жараёнида натижадорликка устувор аҳамият қаратиш бўйича мутасадди вазирликлар ва идораларнинг масъулиятини янада ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат дастурида ва «Ўзбекистон — 2030» стратегиясидаги вазифаларнинг бажарилиш ҳолатини муҳокама қилиш жараёнида депутатлар томонидан кўтарилган масалаларни ҳал этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ялпи ички маҳсулотнинг ўсиш суръати 6 фоиздан кам бўлмаслигини ва инвестициялар ялпи ички маҳсулот ҳажмига нисбатан камида 30 фоиз бўлишини вазирлик ва идоралар билан биргаликда таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иқтисодиёт тармоқларида қиймати 18 млрд. АҚШ долларига тенг 309 та йирик лойиҳани ишга тушириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
йиллик инфляция даражаси 9 фоизгача ва фискал тақчиллик 4 фоизгача бўлишини таъминлаш, кейинчалик инфляция ва Давлат бюджети тақчиллиги кўрсаткичларини пасайтириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таълим тизимини янада такомиллаштириш, аҳоли саломатлигини таъминлаш, ижтимоий хизматлар кўрсатиш ва камбағалликни қисқартириш ҳамда ёшларга оид давлат сиёсати ва спорт йўналишларидаги ислоҳотларни янада жадаллаштириш чораларини кўриш тавсия этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракцияларига Давлат дастурининг ва «Ўзбекистон — 2030» стратегиясининг самарали ижро этилиши устидан ўз партиявий мақсад ва вазифаларидан келиб чиқиб, таъсирчан парламент назоратини амалга ошириш тавсия этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг қўмиталари Давлат дастуридаги ва «Ўзбекистон — 2030» стратегиясидаги ижроси тўлиқ таъминланмаган бандларнинг бажарилиши устидан ўз фаолият йўналишларидан келиб чиқиб, парламент назоратини кучайтирсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ушбу Қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига юборилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ушбу Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари А. Хаитов зиммасига юклатилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари У. ИНОЯТОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2024 йил 5 март,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4107-IV-сон