25.03.2024 йилдаги 152-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 25.03.2024 йилдаги 152-сон
Kuchga kirish sanasi
27.03.2024
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ижтимоий шериклик механизмларининг янада такомиллаштирилиши муносабати билан Социал ва ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни амалга ошириш учун давлат бошқаруви органлари томонидан давлат ижтимоий буюртмаси бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сўнгги йилларда нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг давлат органлари билан ижтимоий шериклик муносабатларини ривожлантириш, ижтимоий соҳада уларнинг салоҳиятидан унумли ва самарали фойдаланиш борасида бир қатор ижобий ишлар амалга оширилди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шу билан бирга, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларига давлат органлари томонидан давлат ижтимоий буюртмасини ажратиш тизимига янги замонавий технологияларни жорий қилиш, давлат ижтимоий буюртмасини ажратиш жараёнининг шаффофлигини таъминлаш зарурати мавжуд.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг «Ижтимоий шериклик ҳамда жамоатчилик назоратини амалга ошириш механизмларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 22 апрелдаги 208-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларига давлат органлари томонидан давлат ижтимоий буюртмасини ажратиш механизмини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 февралдаги 135-сон қарори билан тасдиқланган Социал ва ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни амалга ошириш учун давлат бошқаруви органлари томонидан давлат ижтимоий буюртмаси бериш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ижтимоий буюртмаси учун танловларни эълон қилиш ва уларда иштирок этиш учун аризаларни махсус ахборот портали орқали тақдим этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ижтимоий буюртмасини бажариш учун ажратиладиган маблағларнинг энг кўп миқдорини белгилаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ижтимоий лойиҳаларни кўриб чиқиш натижаси бўйича қабул қилинган қарор устидан шикоят қилиш тартиби;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ижтимоий буюртмасини бажаришга ажратиладиган маблағларнинг нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан маъмурий харажатлар ва иш ҳақига ишлатиладиган қисмини аниқ белгилаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ижтимоий буюртмасини бажаришга ажратиладиган маблағлардан мақсадли фойдаланилишини мониторинг қилишнинг аниқ механизми;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ижтимоий буюртмасини бажариш натижаларининг самарадорлигини баҳолаш индикаторларини белгилаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ижтимоий буюртмасини бажаришга ажратиладиган маблағлар сарфланиши юзасидан жамоатчиликни доимий равишда хабардор қилиб бориш тартиби.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари З.Б. Махкамова зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2024 йил 25 март,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
152-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 мартдаги 152-сон қарорига

ИЛОВА

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Социал ва ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни амалга ошириш учун давлат бошқаруви органлари томонидан давлат ижтимоий буюртмаси бериш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. 3-банд қуйидаги мазмундаги тўртинчи ва бешинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«давлат ижтимоий буюртмаларини бериш бўйича танлов (кейинги ўринларда танлов) — социал ва ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни амалга ошириш учун талабгор сифатида иштирок этаётган бир нечта нодавлат нотижорат ташкилотларидан олинган таклифларни таққослаш асосида давлат ижтимоий буюртмасини беришнинг рақобатли усули;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
махсус ахборот портали — ваколатли орган томонидан юритиладиган, давлат харидлари амалга оширилиши тўғрисидаги эълонлар, давлат харидларининг якунлари, иштирокчиларнинг таклифлари ҳақидаги ахборотни ва қонунчиликда назарда тутилган бошқа ахборотни электрон шаклда кўздан кечиришни, шунингдек, амалга оширилган электрон давлат харидлари тўғрисида давлат харидлари электрон тизимларининг операторлари томонидан киритиладиган (юбориладиган) ахборотни тўплашни таъминловчи веб-сайт»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўртинчи хатбоши олтинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«41. Давлат бошқаруви органларига нодавлат нотижорат ташкилотларидан келиб тушган лойиҳаларни кўриб чиқиш, умумлаштириш, баҳолаш ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан давлат ижтимоий буюртмасини бажариш натижаларининг самарадорлигини аниқлаш давлат бошқаруви органлари ҳузуридаги жамоатчилик назорати ва ижтимоий шерикликни ривожлантириш бўйича жамоатчилик кенгашлари (кейинги ўринларда — жамоатчилик кенгаши) томонидан амалга оширилади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қуйидаги мазмундаги учинчи ва тўртинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Давлат бошқаруви органлари томонидан ҳар йили ўзининг бюджетдан ташқари маблағлари харажатлари сметасида бевосита давлат ижтимоий буюртмасини бериш учун ажратиладиган маблағлар миқдори назарда тутилади. Давлат бошқаруви органи томонидан битта давлат ижтимоий буюртмасини бажариш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг олти минг бараваригача бўлган миқдорда маблағлар ажратилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат ижтимоий буюртмасини бажариш доирасида лойиҳа ижрочиларининг меҳнатига тўланадиган ҳақ, моддий-техник базани мустаҳкамлашга йўналтирилган маблағ ва бошқа маъмурий харажатларнинг миқдори ажратилган маблағларнинг 20 фоизидан ошмаслиги лозим».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. 20 ва 21-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«20. Давлат бошқаруви органлари томонидан давлат ижтимоий буюртмаларини бериш учун танлов ўтказилиши тўғрисидаги эълон танлов бўйича ҳужжатлар лойиҳаларни қабул қилиш муддати тугайдиган санадан камида ўн икки иш куни ва кўпи билан ўттиз иш кунидан олдин мажбурий равишда махсус ахборот портали орқали давлат харидларининг электрон тизимига, шунингдек, давлат бошқаруви органларининг хоҳишига кўра — ўзининг расмий веб-сайтига, оммавий ахборот воситаларига жойлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Танлов ўтказилиши тўғрисидаги эълон қуйидаги ахборотларни ўз ичига олиши керак:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
танлов ташкилотчисининг номи ва манзили;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ижтимоий буюртмасининг тавсифи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ижтимоий буюртмасини маблағ билан таъминлаш манбалари ва миқдори;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

давлат ижтимоий буюртмасини бажариш муддати;

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иштирокчиларга қўйиладиган талаблар (шартнома тузиш ҳуқуқига эгалик, солиқлар ва йиғимларни тўлаш бўйича муддати ўтган қарздорликнинг, ўзига нисбатан жорий этилган банкротлик тартиб-таомилларининг мавжуд эмаслиги, инсофсиз ижрочиларнинг ягона реестрида қайд этилмаганлиги);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат бошқаруви органларининг иштирокчилар билан боғланиш учун боғловчи шахслар сифатида белгиланган бир ёки бир нечта мансабдор шахсларининг ёки бошқа ходимларининг фамилияси, исми, отасининг исми, лавозими ва манзили;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
танлов иштирокчилари томонидан лойиҳаларни бериш муддати тугайдиган сана ва вақт;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳаларни расмийлаштиришга доир талаблар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

танлов ғолиби билан ҳисоб-китобларни амалга ошириш тартиби ҳақидаги ахборот;

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
танловда иштирок этиш учун лойиҳаларни давлат тилида ва заруратга қараб, бошқа тилларда тайёрлаш мажбурийлиги тўғрисидаги талаб;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳаларни баҳолаш мезонлари ва кўриб чиқиш тартиби;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

танлов иштирокчилари томонидан коррупция кўринишларига йўл қўймаслик бўйича ариза тақдим этиш мажбурийлиги ҳақидаги талаблар.

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Танлов ўтказиш тўғрисидаги эълон қонунчиликка зид бўлмаган бошқа ахборотларни ҳам ўз ичига олиши мумкин».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. 25-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«25. Танловда иштирок этиш учун нодавлат нотижорат ташкилотлари қуйидаги ҳужжатларни электрон шаклда махсус ахборот портали орқали тегишли давлат бошқаруви органига тақдим этади».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. 26-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«26. Танлов ғолиби нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан танловга тақдим этилган лойиҳаларни ўн иш куни ичида кўриб чиқиш, умумлаштириш ва уларни баҳолаш натижаларига кўра аниқланади».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. 30-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«30. Танлов натижалари танлов ғолиби аниқланган кундан сўнг бир иш куни ичида Жамоатчилик кенгаши қарори билан тасдиқланади. Жамоатчилик кенгаши қарорлари баённомалар билан расмийлаштирилади. Жамоатчилик кенгашининг йиғилиши баённомаси Жамоатчилик кенгаши котиби томонидан юритилади ва Жамоатчилик кенгаши раиси, котиби ва иштирок этган барча аъзолар томонидан имзоланади».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. 31-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«31. Давлат ижтимоий буюртмасини берувчи давлат бошқаруви органи ва танловда ғолиб деб топилган нодавлат нотижорат ташкилоти ўртасида Жамоатчилик кенгашининг қарори қабул қилинган кундан эътиборан ўн иш куни ичида давлат ижтимоий буюртмасини бажариш шартномаси тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шартнома давлат ижтимоий буюртмасини берувчи давлат бошқаруви органи ва танловда ғолиб деб топилган нодавлат нотижорат ташкилотининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини ҳамда жавобгарлигини белгилаб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Танлов натижаларига кўра тузилган шартнома тўғрисидаги ахборот давлат ижтимоий буюртмасини берувчи давлат бошқаруви органи томонидан махсус ахборот порталига шартнома тузилган кундан бошлаб уч иш кунидан кечиктирмай жойлаштирилади».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Қуйидаги мазмундаги 61-боб билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«61-боб. Давлат ижтимоий буюртмасини бажаришга ажратилган маблағлардан мақсадли фойдаланилишини мониторинг қилиш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
331. Давлат ижтимоий буюртмасини ажратган давлат бошқаруви органи давлат ижтимоий буюртмасини бажаришга ажратилган маблағлардан мақсадли фойдаланилишини шартномада кўрсатилган муддатларда мониторинг қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат ижтимоий буюртмасини бажаришга ажратилган маблағлардан мақсадли фойдаланиш устидан қонунчиликда белгиланган тартибда давлат молиявий назорати амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат ижтимоий буюртмасини бажаришга ажратилган маблағлардан мақсадли фойдаланилишини мониторинг қилишга аудиторлик ташкилоти жалб қилиниши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
332. Давлат ижтимоий буюртмасини олган нодавлат нотижорат ташкилоти давлат ижтимоий буюртмаси бажарилиши якунланган кундан бошлаб беш иш куни ичида давлат ижтимоий буюртмасини бажариш билан боғлиқ барча ҳужжатларни давлат ижтимоий буюртмасини ажратган давлат бошқаруви органига тақдим қилиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
333. Давлат ижтимоий буюртмасини ажратган давлат бошқаруви органи ва давлат ижтимоий буюртмасини олган нодавлат нотижорат ташкилоти томонидан тақдим этилган ҳужжатларни ушбу ҳужжатлар келиб тушган кундан бошлаб бир ой ичида ўрганади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўрганиш давомида давлат ижтимоий буюртмасини бажариш натижаларининг самарадорлиги, яъни давлат ижтимоий буюртмасини бажаришга ажратилган маблағларнинг мақсадли сарфланиши ҳамда маблағларни ажратишдан кўзланган мақсадларга эришилганлиги аниқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўрганиш натижаси юзасидан далолатнома тузилиб, давлат ижтимоий буюртмасини ажратган давлат бошқаруви органи ва давлат ижтимоий буюртмасини олган нодавлат нотижорат ташкилот(лар)и раҳбар(лар)и томонидан имзоланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
334. Нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан давлат ижтимоий буюртмасини бажариш натижаларининг самарадорлиги давлат ижтимоий буюртмасини ажратган давлат бошқаруви органининг жамоатчилик кенгаши томонидан ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ аниқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан давлат ижтимоий буюртмасини бажариш натижаларининг самарадорлигини аниқлашдан мақсад давлат ижтимоий буюртмасини бажариш учун ажратилган маблағларнинг мақсадли сарфланиши ҳамда берилган ижтимоий буюртмадан кўзланган ижтимоий мақсадларга эришилишини таҳлил қилишдан иборат.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
335. Давлат ижтимоий буюртмаси самарадорлигининг максимал кўрсаткичи 30 баллни ташкил этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат ижтимоий буюртмасини бажариш натижаларининг самарадорлиги тўплаган балларга қараб аниқланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юқори самарадорлик — 25 ва ундан юқори балл;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўртача самарадорлик — 15 баллдан 24 баллгача;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
самарасиз — 1 баллдан 14 баллгача.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат ижтимоий буюртмасини бажариш натижаларига кўра юқори самарадорликка эришган нодавлат нотижорат ташкилоти давлат ижтимоий буюртмасини берган давлат бошқаруви органи томонидан бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан кейинги йилларда ўтказиладиган давлат ижтимоий буюртмаси танловларида иштирок этишда тақдим қилган ижтимоий лойиҳаси бўйича тўпланган умумий баллга ушбу баллнинг 10 фоизи бир марталик имтиёз сифатида қўшиб берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат ижтимоий буюртмасини бажариш натижалари самарасиз бўлган тақдирда, нодавлат нотижорат ташкилоти давлат ижтимоий буюртмасини бажариш учун ажратилган маблағларнинг 50 фоизини тегишли давлат бошқаруви органи ҳисобварақларига қайтаради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
336. Давлат ижтимоий буюртмасини бажаришга ажратилган маблағлардан мақсадсиз фойдаланилганда, ушбу маблағлар тегишли давлат бошқаруви органи ҳисобварақларига тўлиқ қайтарилиши лозим».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. 7-боб қуйидаги мазмундаги 351-банд билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«351. Нодавлат нотижорат ташкилоти давлат ижтимоий буюртмасини бажаришга ажратилган маблағлардан фойдаланиш юзасидан батафсил маълумотларни ҳар чоракда ўзининг расмий веб-сайтида ёки оммавий ахборот воситаларида эълон қилиб боради».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. 36 ва 37-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«36. Давлат ижтимоий буюртмасини бажаришга ажратилган маблағлардан тўғри ва мақсадли фойдаланиш, шунингдек, шартномада кўрсатилган социал ва ижтимоий аҳамиятга молик ишларни сифатли ва ўз вақтида бажариш учун давлат ижтимоий буюртмасини берувчи давлат бошқаруви органи ва нодавлат нотижорат ташкилотининг раҳбари жавобгар бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
37. Нодавлат нотижорат ташкилоти ушбу Низом талаблари бажарилишига масъул давлат бошқаруви органлари ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан бўйсуниш тартибида юқори турувчи органга ёхуд бевосита судга қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилишга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат ижтимоий буюртмасини бериш тартиб-тамойиллари билан боғлиқ қоидаларнинг бузилиши бўйича нодавлат нотижорат ташкилотларининг шикоятлари «Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонунда белгиланган тартибда кўриб чиқилади».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Қуйидаги мазмундаги 38-банд билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«38. Давлат бошқаруви органлари томонидан нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларига бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан бевосита давлат ижтимоий буюртмасини бериш соҳасидаги ушбу Низом билан тартибга солинмаган муносабатларга давлат харидлари тўғрисидаги қонунчилик нормалари қўлланилади».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. 1-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Социал ва ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни амалга ошириш учун давлат бошқаруви органлари томонидан давлат ижтимоий буюртмасини бериш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
СХЕМАСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Босқич

Субъектлар

Механизм

Муддатлар

1-босқич

Давлат бошқаруви органи

Давлат ижтимоий буюртмаларини бериш учун танлов ўтказилиши тўғрисидаги эълон ва танлов бўйича ҳужжатларни махсус ахборот портали орқали давлат харидларининг электрон тизимига, шунингдек, давлат бошқаруви органларининг хоҳишига кўра ўзининг расмий веб-сайтига, шунингдек, оммавий ахборот воситаларига жойлаштиради.

Лойиҳаларни қабул қилиш муддати тугайдиган санадан камида 12 иш куни ва кўпи билан 30 иш кунидан олдин

2-босқич

Нодавлат нотижорат ташкилоти

Танловда иштирок этиш учун тегишли ҳужжатларни электрон шаклда махсус ахборот портали орқали тегишли давлат бошқаруви органига тақдим этади.

Лойиҳаларни қабул қилиш муддати тугайдиган санагача

3-босқич

Жамоатчилик кенгаши

1. Танлов ғолибини нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан танловга тақдим этилган лойиҳаларни кўриб чиқиш ва баҳолаш натижаларига кўра аниқлайди.

10 иш куни ичида

2. Жамоатчилик кенгаши қарорини баённома билан расмийлаштиради.

1 иш куни ичида

4-босқич

Давлат бошқаруви органи

Давлат ижтимоий буюртмасини берувчи давлат бошқаруви органи ва танловда ғолиб деб топилган нодавлат нотижорат ташкилоти ўртасида давлат ижтимоий буюртмасини бажариш шартномаси тузилади.

10 иш куни ичида

Нодавлат нотижорат ташкилоти

».

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Қуйидаги мазмундаги 3-илова билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

«Социал ва ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни амалга ошириш учун давлат бошқаруви органлари томонидан давлат ижтимоий буюртмасини бериш тартиби тўғрисидаги низомга

3-ИЛОВА

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Нодавлат нотижорат ташкилотларига давлат ижтимоий буюртмасини бажариш натижаларининг самарадорлигини аниқлаш

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
МЕТОДИКАСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Индикатор

Мезонлар

Кўрсаткичлар

1.

Давлат ижтимоий буюртмаси маблағлари доирасида лойиҳада белгиланган мақсад ва вазифаларнинг бажарилганлиги.

Давлат ижтимоий буюртмаси маблағлари доирасида лойиҳада белгиланган мақсад ва вазифаларнинг бажарилганлик даражаси баҳоланади.

Балл мақсад ва вазифаларнинг неча фоизга бажарилганлигига қараб берилади.

Масалан: 1000 нафар эҳтиёжманд шахсларни касб-ҳунарга ўқитиш белгиланган бўлиб, улардан 300 нафари ўқитилган бўлса, шунда мақсад ва вазифаларнинг 30 фоизи бажарилган ҳисобланиб, 3 балл берилади.

— 81 фоиздан 100 фоизгача — 6 балл;

— 61 фоиздан 80 фоизгача — 5 балл;

— 41 фоиздан 60 фоизгача — 4 балл;

— 21 фоиздан 40 фоизгача — 3 балл;

— 20 фоиз ва ундан кам — 0 балл.

2.

Давлат ижтимоий буюртмаси шаклида ажратилган маблағларнинг тўғри ишлатилганлиги.

Давлат ижтимоий буюртмаси шаклида ажратилган маблағларнинг тўғри ишлатилганлик даражаси лойиҳанинг бюджетида белгиланган тақсимотдан жами суммага нисбатан неча фоизга четга чиққанлигига қараб баҳоланади.

Масалан, жами 20 млн сўм ажратилган бўлиб, ушбу маблағнинг 1 млн сўм қисми ижтимоий лойиҳанинг бюджетида кўрсатилмаган мақсад учун ишлатилган бўлса, 1 млн.нинг 20 млн.га нисбатан фоизи (5%) маблағларининг нотўғри ишлатилганлиги даражасини кўрсатади.

— 0 фоиз — 6 балл.

— 1 фоиздан 10 фоизгача — 5 балл;

— 10 фоиздан 30 фоизгача — 3 балл;

— 30 фоиздан ортиқ — 0 балл.

3.

Давлат ижтимоий буюртмаси маблағлари доирасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида ОАВларда батафсил ахборот эълон қилиб борилганлиги.

Нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан давлат ижтимоий буюртмаси маблағлари доирасида амалга оширилган ишлар (тадбирлар сони, иштирок этган мақсадли аудитория, эришилган натижалар, ишлатилган маблағлар ва бошқалар) ҳақида ҳар чоракда ўзининг расмий веб-сайтида ёки оммавий ахборот воситаларида эълон қилиб борилганлиги ўрганилади.

Бунда фуқаролик жамияти институти томонидан амалга оширилган ишлар юзасидан ўзининг расмий веб-сайти, оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлардаги эълонлар ҳисобга олинади.

— 20 тадан ортиқ — 6 балл;

— 15 — 19 та — 5 балл;

— 10 — 14 та — 4 балл;

— 6 — 9 та — 3 балл;

— 1 — 5 та — 2 балл.

4.

Давлат ижтимоий буюртмаси белгиланган муддатда амалга оширилганлиги.

Нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан ижтимоий лойиҳада назарда тутилган тадбирлар давлат ижтимоий буюртмасини бажариш шартномасида белгиланган муддатларда амалга оширилганлиги ҳолати баҳоланади.

Балл миқдори муддатдан қанчалик кечиктирилганлиги билан боғлиқ бўлади.

Бунда давлат ижтимоий буюртмасини бажариш шартномасида муддати узайтирилган бўлса, узайтирилган муддат ҳам кечиктирилган муддатга қўшиб ҳисобланади.

— муддатида амалга оширилса — 6 балл;

— 1 ойгача кечиктирилса — 4 балл;

— 1 ойдан 2 ойгача кечиктирилса — 2 балл;

— 2 ойдан 3 ойгача кечиктирилса — 1 балл;

— 3 ойдан ортиқ муддатга кечиктирилса — 0 балл.

5.

Ижтимоий лойиҳанинг давом эттирилаётганлиги.

Давлат ижтимоий буюртмаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилган ижтимоий лойиҳа давом эттирилаётганлиги аниқланади.

Ижтимоий лойиҳа давом эттирилаётган бўлса — 6 балл;

Ижтимоий лойиҳа давом эттирилмаётган бўлса — 0 балл.

».

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.03.2024 й., 09/24/152/0245-сон)