15.03.2024 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3501
Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг буйруғи, 15.03.2024 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3501
Kuchga kirish sanasi
15.03.2024
Ўзбекистон Республикасининг «Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 15 августдаги ПҚ-278-сон «Кўп квартирали уйларни бошқаришни янада самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
а) мазкур Низомнинг иловасида кўрсатилган кўп квартирали уйларни талаб даражасида сақланишини таъминлаш учун зарур бўлган хизматлар ва ишларнинг минимал рўйхатидаги хизматларни амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар;
ΣХ — ушбу Низомнинг 1-бандида назарда тутилган йиллик режалаштирилаётган харажатлар суммаси;
4. Бошқариш органи томонидан бир нечта кўп квартирали уй бошқарилганда, мазкур Низом 1-бандининг «б» кичик бандида назарда тутилган тадбирлардан келиб чиқадиган харажатлар бошқарувдаги кўп квартирали уйлар сонига мутаносиб равишда тақсимланган ҳолда ҳар бир кўп квартирали уйни бошқариш билан боғлиқ харажатларга мутаносиб аниқланади.
14. Мазкур Низомнинг 13-бандида белгиланган тартибда ҳисоблаб чиқарилган қаватлар таснифи бўйича кўп квартирали уйларнинг 1 метр квадрати учун мажбурий бадаллар ёки тўловларнинг энг кам миқдорлари Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг буйруғи билан йилнинг 30-декабрига қадар ҳар бир туман (шаҳар) кесимида белгиланади.

Т/р

Хизматлар ва ишлар

Даврийлиги

Умумий фойдаланишдаги мол-мулкни сақлаш

1.

Кўп квартирали уйлардаги умумий фойдаланишдаги объектларни электр энергияси билан таъминлаш

доимий

2.

Лифт ускуналарини техник мониторинг қилиш (ихтисослашган хизмат кўрсатувчи ташкилот билан шартномалар тузилган ҳолларда)

доимий

3.

Кўп квартирали уйларнинг фасад ва кириш йўлакларини талаб даражасида сақлаш ва таъмирлаш (уйга кириш йўлаги эшик ва деворларини таъмирлаш, суваш, бўяш)

заруратга кўра

4.

Ертўлада ўрнатилган ичимлик суви насосларини техник соз ҳолда бўлишини таъминлаш (қурилишда сув насосларини ўрнатиш лойиҳалаштирилмаган кўп квартирали уйлар бундан мустасно)

доимий

5.

Кўп квартирали уйларнинг том қисми гидроизоляция қатламини тиклаш ва ямаш, ертўладаги коммуникация тармоқлари, шахталардаги коммуникация тармоқлари, электр энергияси тармоқларини соз ҳолда сақлаш ва жорий таъмирлаш (бўяш, оқлаш, ямаш, умумий фойдаланишдаги электр кабелларини алмаштириш, тик ва ётиқ қувурларни, ичимлик суви қувурларини таъмирлаш ва бошқалар)

доимий

6.

Новларни соз ҳолатда сақлаш ва уларни доимий тозалаш

доимий

7.

Иситишнинг уй ичидаги тизимини гидравлик пресслаш ва уни тармоқдаги сув билан тўлдирган ҳолда ювиш (локал ва марказий иситиш тизимида иситиладиган уйлар учун), шунингдек, уй ичидаги иссиқлик тизимларини зарур тарзда сақлаш ва хизмат кўрсатиш

бир йилда бир марта

8.

Кўп квартирали уйларнинг иссиқлик изоляциясини таъминлаш, шу жумладан герметизация ҳамда кириш йўлакларининг дераза ва эшик ёриқларини (шу жумладан шахталар ва туйнукларни) ойна билан беркитиш ишларини бажариш бўйича тегишли чора-тадбирлар кўриш

куз-қиш мавсумида

9.

Кўп квартирали уйларни дератизациялаш ва дезинсекциялаш, уйга туташ ҳудуддаги маҳаллий тозалаш иншоотлари (септиклар) ва ташқи ҳожатхоналарни дезинфекциялаш

заруратга кўра

10.

Оқова хандақларини (ўраларини) бўшатиш (оқова тармоғига уланмаган уйлар учун)

уч ойда бир марта

11.

Кўп квартирали уйларнинг кириш йўлаклари ва лифт хоналарини тозалаш

ҳафтада бир марта

12.

Ёнғинга қарши тадбирларни амалга ошириш

доимий

Кўп квартирали уйларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш

13.

Бошқарув органлари бошқарувидаги кўп квартирали уйларга тегишли бўлган болалар ва спорт майдончаларининг техник ҳолатини сақлаш, тозалигини таъминлаш ҳамда уларни таъмирлаш

доимий

14.

Ҳудудни ободонлаштириш, ўт ўриш, дарахтларни буталаш

доимий

15.

Ноқулай об-ҳаво шароитида кириш йўлакларини қордан тозалаш ва музларни тушириш

заруратга кўра

16.

Туташ ҳудудларни тозалаш (супуриш)

уч кунда бир марта