Ҳужжат кучини йўқотган 28.12.2024 18.03.2005 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1458
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги бош директорининг буйруғи, 18.03.2005 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1458
Kuchga kirish sanasi
28.03.2005
Ҳужжат кучини йўқотган 28.12.2024
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги бош директорининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
БУЙРУғИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
МАҲСУЛОТЛАРНИ СЕРТИФИКАТЛАШ ҚОИДАЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2005 йил 18 мартда 1458-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 24 сентябрдаги 25-мҳ-сонли «Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3555, 25.09.2024 й.) асосан 2024 йил 28 декабрдан ўз кучини йўқотади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 6 июлдаги 318-сонли «Маҳсулотларни сертификатлаштириш тартиботини соддалаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» қарорининг 6-бандига асосан буюраман:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Маҳсулотларни сертификатлаш қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ушбу буйруқ кучга кирган санадан эътиборан O‘zDSt 5.7:2003 «ЎзСМТ. Маҳсулотларни сертификатлаш тартиби» ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаш агентлиги бош директори Р. БЎРИЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2005 йил 25 февраль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
59-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаш агентлиги бош директориинг 2005 йил 25 февралдаги 59-сон буйруғи билан
«ТАСДИҚЛАНГАН»
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маҳсулотларни сертификатлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҚОИДАЛАРИ

Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 6 июлдаги 318-сон «Маҳсулотларни сертификатлаштириш тартиботини соддалаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорининг 6-бандига мувофиқ ишлаб чиқилган ва Ўзбекистон Республикаси сертификатлаштириш Миллий тизимида (бундан буён матнда Ўз СМТ деб юритилади) республикада ишлаб чиқариладиган ва четдан келтириладиган маҳсулотни сертификатлаштиришга тайёрлаш ва ўтказишнинг умумий талабларини белгилайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг 2023 йил 27 апрелдаги 2023/92-1-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1458-6, 15.05.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.05.2023 й., 10/23/1458-6/0280-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Маҳсулотларни, шу жумладан дастурий ва бошқа илмий-техникавий маҳсулотларни сертификатлаш мазкур Қоидаларга мувофиқ амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Маҳсулотларни сертификатлашни ташкил қилиш ва ўтказиш ишлари белгиланган тартибда аккредитация қилинган сертификатлаштириш органлари (кейинчалик матн бўйлаб СО) томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Божхона расмийлаштирувида Ўзбекистон Республикаси божхона органи мувофиқлик сертификатининг амал қилиш муддатини, шунингдек, мувофиқлик сертификатида кўрсатилган товарнинг номини ҳақиқатда олиб келинган товарнинг номи билан текширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Сертификатлашнинг алоҳида чизмалари маҳсулотларни сертификатлаш бўйича тегишли қоидаларида ва маҳсулотларга талабларни ўз ичига олган бошқа норматив ҳужжатларда белгиланади. Бунда текширишлар ҳажмига қараб сертификатлаштириш чизмасининг мураккаблиги, маҳсулотнинг хавфсизлик даражасига боғлиқ ҳолда аниқланади. Ўз СМТда қўлланиладиган, сертификатлашнинг тавсия этиладиган чизмалари ушбу Қоидаларнинг 1-иловасида* келтирилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳар бир муайян ҳолатда СО аризачининг таклифини, етказиб бериладиган маҳсулот ҳажми ва муддатини, синаш усулларини, ишлаб чиқаришнинг ўзига хос хусусиятларини ва унинг барқарорлигининг бузилиш хавфи мавжудлигини, шунингдек мазкур маҳсулотнинг истеъмолчилар учун потенциал хавфини ҳисобга олган ҳолда сертификатлаш чизмасини танлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Халқаро тизимлар ёки битимлар доирасида сертификатлаштириш ушбу ҳужжатларда назарда тутилган чизмалар бўйича бажарилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Сертификатлаштиришда, маҳсулот мувофиқлигини тасдиқланиши лозим бўлган хусусиятлар (кўрсаткичлар) рўйхати, текшириш ва синаш усуллари келтирилган, сертификатлаштириладиган маҳсулотга меъёрий ҳужжатлар (кейинчалик матн бўйлаб МҲ)да белгиланган талабларга мос эканлиги тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
МҲда сертификатлаштириш синовлари тўғрисида бўлим келтирилмаган ёки давлатлараро стандартларни қўлланиши кўрсатилмаган бўлса, у ҳолда СО меъёрий ҳужжатда ёки халқаро стандартларда кўрсатилган тавсифлар мажмуидан биринчи навбатда хавфсизлик бўйича талабларни белгиловчи кўрсаткичларни танлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Сертификатлаштиришда, муайян маҳсулот учун МҲдан ташқари, маҳсулотнинг мажбурий талабларини белгиловчи меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга ва бошқа расмий нашр этилган МҲ ларга ҳам амал қилиш лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Маҳсулот синовларини ўтказишда, такрорлашга йўл қўймаслик мақсадида, аккредитатланган синов лабораториялари (кейинчалик матн бўйлаб — АСЛ) бошқа АСЛ да ўтказилган синов натижаларини ўзаро тан олишлари лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Сертификатлаштириш ишларига ҳақ тўлаш, аризачи томонидан мувофиқликни баҳолаш ишлари натижаларидан қатъи назар, қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади. Бунда, сертификатлаштириш ишлари тўлов олдиндан амалга оширилгандан сўнг бажарилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II Сертификатлаштиришни ўтказиш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ўз СМТда маҳсулотларни сертификатлаш қуйидагиларни ўз ичига олади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) СО га сертификатлаш юзасидан ариза бериш ва уни кўриб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) тақдим этилган маҳсулот МҲ ва аризага илова қилган бошқа ҳужжатларни таҳлил қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б1) интеллектуал мулк объектларига (товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари, товар келиб чиққан жой номлари, географик кўрсаткичлар ва саноат намуналари) (бундан буён матнда ИМО деб юритилади) бўлган ҳуқуқларга риоя этилганлигини ўрганиш ва текшириш;
(8-банд Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг 2023 йил 27 апрелдаги 2023/92-1-сонли буйруғига (рўйхат рақами 1458-6, 15.05.2023 й.) асосан «б1» кичик банд билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.05.2023 й., 10/23/1458-6/0280-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) ариза бўйича қарор қабул қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) синов дастурини тайёрлаш ва тасдиқлаш (6 ва 9-чизмалардан ташқари);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) намуналарни идентификация қилиш, танлаб олиш ва лабораторияга етказиш (6 ва 9-чизмалардан ташқари);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
е) намуналарни АСЛ да синовдан ўтказиш (6 ва 9-чизмалардан ташқари);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ж) маҳсулотни ишлаб чиқариш шароитларини баҳолаш (сертификатлашнинг 3, 4 ва 5-чизмалари учун);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
з) сифат тизимини баҳолаш (5 ва 6-чизмалари учун);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
и) маҳсулотнинг мувофиқлигини декларациялаш (9-чизма);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
к) олинган натижаларни таҳлил қилиш, мувофиқлик сертификатини бериш ёки уни беришни рад этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
л) мувофиқлик сертификатини ЎзР СМТ Давлат реестрида рўйхатга олиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Тақдим этилган маҳсулот учун МҲда санитария-эпидемиология, ветеринария, фитосанитария ёки экологик талаблар мавжуд бўлганда, СО санитария-эпидемиология ва ветеринария экспертизаларини, фитосанитария назорати ёки экологик экспертизадан ўтказиш зарурлигини аниқлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур амаллар сертификатлаштириш синовлари билан бир вақтнинг ўзида ўтказилиши мумкин ва аризачига мувофиқлик сертификатини беришдан аввал, бу амаллар тегишли ҳужжатларни тақдим этилиши билан тугалланиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
СО, тадбиркорлик субъектларининг ёзма аризасига мувофиқ, сертификатлаштиришни ўтказишда давлат санитария назорати идораларидан, давлат ветеринария назорати идораларидан ва ўсимликлар карантини бўйича давлат идораларидан, шунингдек табиатни муҳофаза қилиш давлат идораларидан барча зарур хулосаларни олишга оид агентлик хизматларини кўрсатишга ҳақлидир. Бунда намуналарни тўғри танлаб олинганлиги ва уларни тегишли давлат идораларига тақдим этилишида жавобгарлик СО га юклатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. СО аризачининг талабига мувофиқ, қуйидаги ахборотларни тайёрлаши ва тақдим этиши лозим:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мажбурий тартибда сертификатланадиган маҳсулот турлари рўйхати ёки бу рўйхатдан кўчирма;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
СО нинг аккредитация доираси бўйича маҳсулотни сертификатлаштириш қоидалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сертификатлаштириш хизматлари бўйича хизматларига ҳақ тўлаш прейскуранти (тарифлари);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги (бундан буён матнда Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги деб юритилади) томонидан берилган аккредитация гувоҳномаси.
(10-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг 2023 йил 27 апрелдаги 2023/92-1-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1458-6, 15.05.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.05.2023 й., 10/23/1458-6/0280-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Маҳсулотни Ўз СМТда сертификатлаштиришни ўтказиш учун аризачи мазкур Қоидаларнинг 2-иловасида* келтирилган шаклда аризани тегишли СО га юборади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аризачи маҳсулотни сертификатлаштириш органи ва сертификатлаш қоидалари тўғрисида маълумотга эга бўлмаган тақдирда, бу тўғрисидаги маълумотларни сертификатлаштириш бўйича Миллий идора (кейинчалик матн бўйлаб — СМИ) дан ёки унинг ҳудудий идорасидан олиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Четдан келтириладиган маҳсулотни сертификатлаштиришда қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилиши лозим:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишлаб чиқариладиган маҳсулотга меъёрий ҳужжат нусхаси (амалда бор бўлган тақдирда);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳсулот ёрлиғидан намуна ёки маҳсулот тўғрисида маълумот;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳсулотда қўлланилган ИМОга бўлган ҳуқуқларни тасдиқловчи тегишли объект рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги муҳофаза ҳужжати (гувоҳнома, патент ёки уларга илова) нусхаси ёки ундан фойдаланиш тўғрисидаги лицензия шартномаси нусхаси (амалда бор бўлган тақдирда);
(12-банд Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг 2023 йил 27 апрелдаги 2023/92-1-сонли буйруғига (рўйхат рақами 1458-6, 15.05.2023 й.) асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.05.2023 й., 10/23/1458-6/0280-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳсулотнинг Ўзбекистон Республикаси божхонаси ҳудудига келганлиги тўғрисидаги белги қўйилган товарга қўшиб жўнатиладиган ҳужжат нусхаси (товар-транспорт юк хати, инвойс, ҳисоб-фактура);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
амалда бор бўлган тақдирда, давлат санитария назорати идорасининг лабораториясида ўтказилган синовларнинг натижаларини ўз ичига олган санитария-эпидемиология хулосаси ва синов баённомалари, МҲда белгиланган бошқа талаблар (ветеринария ва фитосанитария хулосалари, экологик экспертиза);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олиб кирилаётган маҳсулотнинг аниқ ҳажми (сони) кўрсатилган ташқи савдо шартномаси (контракти) ва маҳсулотни етказиб берувчи ҳамда қабул қилувчи ўртасида тузилган келишув(лар) нусхаси (маҳсулотларни 7А чизмаси асосида сертификатлаштирилганда).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар аризачи айни вақтда санитария-эпидемиология хулосасини ва мувофиқлик сертификатини олишга ариза берган бўлса, бундай ҳолда санитария-эпидемиология хулосасининг нусхаси уни белгиланган тартибда расмийлаштиргандан кейин берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Мажбурий тартибда сертификатлаштириладиган, четдан келтирилган маҳсулотга республикада МҲ мавжуд бўлмаган тақдирда, сифат кўрсаткичлари ва хавфсизлик бўйича сертификатлаш синовлари ўхшаш турдаги маҳсулотга бўлган талабларга мувофиқ амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аризачи томонидан четдан келтирилган маҳсулотга зарур бўлган МҲ ёки хавфсизлик бўйича техник тавсифлар тақдим этилмаса, мазкур маҳсулотни сертификатлаш ўхшаш турдаги маҳсулот ҳужжатлари бўйича ёки идентификация қилиш орқали санитария-эпидемиология хулосаси асосида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
МҲга эга бўлмаган, санитария-эпидемиология хулосаси талаб этилмайдиган, шунингдек, синовларни амалга ошириш учун АСЛ мавжуд бўлмаган тақдирда маҳсулотларни сертификатлаш идентификация йўли билан ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Ишлаб чиқариладиган маҳсулотни сертификатлаш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этиши лозим:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишлаб чиқариладиган маҳсулотга МҲ нусхаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳсулот ёрлиғининг намунаси (маҳсулот тўғрисида ахборот);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳсулотда қўлланилган ИМОга бўлган ҳуқуқларни тасдиқловчи тегишли объект рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги муҳофаза ҳужжати (гувоҳнома, патент ёки уларга илова) нусхаси ёки ундан фойдаланиш тўғрисидаги лицензия шартномаси нусхаси (амалда бор бўлган тақдирда);
(14-банд Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг 2023 йил 27 апрелдаги 2023/92-1-сонли буйруғига (рўйхат рақами 1458-6, 15.05.2023 й.) асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.05.2023 й., 10/23/1458-6/0280-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
амалда бор бўлган тақдирда, давлат санитария назорати идорасининг лабораториясида ўтказиладиган синовларнинг натижаларини ўз ичига олган санитария-эпидемиология хулосаси ва МҲ да белгиланган бошқа талаблар тўғрисидаги маълумотлар (ветеринария ва фитосанитария хулосалари, экологик экспертиза).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар аризачи айни вақтда санитария-эпидемиология хулосаси ва мувофиқлик сертификатни олишга ариза тақдим этган бўлса, бундай ҳолда синов баённомалари билан санитария-эпидемиология хулосаси нусхаси уни белгиланган тартибда расмийлаштиргандан сўнг берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Аризада кўрсатилган маҳсулотни сертификатлаш учун ариза берилган пайтда аккредитланган СО мавжуд бўлмаган тақдирда, ариза СМИга ёки унинг ҳудудий органига сертификатлаш ишларини ташкил этиш ва сертификатлаш синовлари ўтказиладиган АСЛни аниқлаши учун юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Аризада келтирилган маҳсулотни сертификатлаштириш учун бир нечта СО мавжуд бўлса, аризачи ўзининг хоҳишига кўра уларнинг биттасига мурожаат қилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Ариза берилгандан сўнг СО уни кўриб чиқиб, тақдим этилган ҳужжатларни таҳлил қилади ва аризани олгандан кейин икки кундан кечиктирмай, аризачига маҳсулотларни сертификатлашнинг белгиланган тартибига асосланадиган сертификатлаштиришнинг барча асосий шартлари, шу жумладан сертификатлаштириш чизмаси ва сертификатлаштиришни амалга ошириш учун МҲ, синовларни ўтказадиган АСЛ кўрсатилган қарорни маълум қилади. Қарорнинг тавсия этилган шакли мазкур Қоидаларнинг 3- иловасида* келтирилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сертификатлаштириладиган маҳсулотнинг МҲда гигиеник, ветеринария, фитосанитария ёки экологик нормалар ва талаблар мавжуд бўлса, қарорда санитария-эпидемиология, ветеринария, фитосанитария, хулосаларни ёки экологик экспертизани олиш зарурлиги ҳам кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
171. СО томонидан республикада ишлаб чиқариладиган ҳамда четдан келтириладиган маҳсулотларни сертификатлаштириш жараёнида ИМОга бўлган ҳуқуқларга риоя этилганлигини ўрганиш ва текшириш мазкур Қоидаларнинг 8-иловасида келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар маҳсулотни сертификатлаш учун ариза берилганда маҳсулотда қўлланилган ИМОга бўлган ҳуқуқларни тасдиқловчи тегишли объект рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги муҳофаза ҳужжати (гувоҳнома, патент ёки уларга илова) нусхаси ёки ундан фойдаланиш тўғрисидаги лицензия шартномаси нусхаси тақдим этилса, бундай маҳсулотларни сертификатлаштириш жараёнида ИМОга бўлган ҳуқуқларга риоя этилганлигини ўрганиш ва текшириш амалга оширилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
172. СО томонидан маҳсулотда ИМОга бўлган ҳуқуқларга риоя этилганлигини ўрганиш ва текшириш даврида қуйидагилар амалга оширилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) маҳсулотни сертификатлаштириш учун аризани кўриб чиқиш, шу жумладан намуналарни идентификация қилиш, танлаб олиш ва лабораторияга етказиш жараёнида тегишли маҳсулотда ИМОга бўлган ҳуқуқларга риоя этилганлигини ўрганиш ва текшириш СО томонидан икки иш кунида амалга оширилади. Бунда, сертификатлаштириш синовларини ўтказиш учун танлаб олинган маҳсулот намуналарида (ёрлиқ ва қадоқларда) қўлланилган белги, ном ва бошқа реквизитлар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг «Саноат мулки муҳофазаси портали»даги мавжуд маълумотлар билан солиштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) ўрганиш ва текшириш даврида сертификатлаштириш синовларини ўтказиш учун танлаб олинган маҳсулот намуналарида (ёрлиқ ва қадоқларда) қўлланилган белги, ном ва бошқа реквизитларда қонунчилик ҳужжатлари билан муҳофаза қилинадиган ИМОлар билан адаштириб юборадиган даражада бир хил ёки айнан ўхшаш бўлган белгилар аниқланса, СО томонидан аризачига асослантирилган рад жавоби берилади.
(171 ва 172-бандлар Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг 2023 йил 27 апрелдаги 2023/92-1-сонли буйруғига (рўйхат рақами 1458-6, 15.05.2023 й.) асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.05.2023 й., 10/23/1458-6/0280-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Маҳсулотга (транспорт воситаларидан ташқари) мувофиқлик сертификатини расмийлаштириш ва бериш муддати барча зарур бўлган ҳужжатларни тақдим этилган пайтдан бошлаб (синов баённомалари, ишлаб чиқаришни баҳолаш далолатномаси, санитария-эпидемиология, ветеринария, фитосанитария, хулосаларни ёки экологик экспертизани) уч иш кунидан ошмаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тез бузиладиган маҳсулотларга мувофиқлик сертификатини расмийлаштириш ва бериш барча зарур ҳужжатлар (синов баённомалари, ишлаб чиқаришни баҳолаш далолатномаси, санитария-эпидемиология, ветеринария, фитосанитария хулосалари) тақдим этилган вақтдан бошлаб бир кун мобайнида амалга оширилади.
(18-банд Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги бош директорининг 2020 йил 22 январдаги 4-сонли буйруғига (рўйхат рақами 1458-5, 05.02.2020 й.) асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.02.2020 й., 10/20/1458-5/0129-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Сертификатлаштиришда МҲнинг барча талабларини текшириш зарурлигини СО ҳар бир муайян ҳолда, ўзидаги қўшимча ҳужжатларни (сифат тизимига ёки ишлаб чиқаришга сертификат, ваколатли ташкилотларда ўтказилган синов баённомалари, санитария-эпидемиология, ветеринария, фитосанитария хулосалари, экологик экспертиза, етказиб берувчининг техник ҳужжатлари ва бошқалар)ни ҳисобга олиб аниқлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, санитария-эпидемиология хулосаларини СО га тақдим этишда, унга давлат санитария назорати идорасида бажарилган синов баённомалари билан бирга берилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар қўшимча ҳужжатларда АСЛ да муайян кўрсаткичлар бўйича ўтказилган синовларнинг натижалари мавжуд бўлса, у ҳолда СО бу натижалардан қўшимча синовларсиз мувофиқликни баҳолашда фойдаланиши мумкин. Бунда синовларнинг ўтказилган вақти ҳисобга олиниб, ушбу муддат маҳсулот МҲ бўйича яроқлилик муддатидан ошмаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Ихтиёрий сертификатлаштиришда СО аризачининг таклифларини инобатга олган холда сертификатлаштириладиган маҳсулот тавсифлари рўйхатини ва уларни аниқлаш усулларини белгилайди. Агар СО томонидан синовлар учун танланган тавсифлар рўйхати маҳсулотга тегишли бўлган МҲ талабларидан фарқ қилса, у ҳолда ариза бўйича қарорда ушбу кўрсатилиши.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Сертификатлаштириш мақсадида синовлар АСЛда ўтказилади. Сертификатлаштириш пайтида тегишли АСЛ мавжуд бўлмаган тақдирда, СМИ сертификатлаштириш органининг мурожаатига асосан, синов натижаларининг объективлигининг таъминловчи синовларни ўтказиш жойини ва шароитларини аниқлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маҳсулотнинг муайян турини сертификатлаш мақсадида синов баённномаларини расмийлаштириш ва бериш муддати, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги меъёрий ҳужжатлар бўйича ўтказиладиган синов усулларига мувофиқ, ушбу маҳсулотнинг барча синовларининг давомийлигидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Сертификатлаштиришни ўтказиш учун маҳсулот намуналарини танлаб олиш ва идентификация қилиш ариза берилгандан икки кундан кечиктирилмаган муддатда СО томонидан жойига чиққан ҳолда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Намуналарнинг миқдори, танлаб олиш, идентификация қилиш ва сақлаш тартиби мажбурий тартибда сертификатланадиган маҳсулотнинг МҲда, шу жумладан синаш методларида белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Республикага четдан келтириладиган маҳсулот тўпидан сертификатлаш учун танлаб олинадиган намуналар сонини синаш усуллари белгиланган МҲга мувофиқ синовларни ўтказишни ҳисобга олган ҳолда СО аниқлайди. Бунда аккредитланган органлар ва лабораториялар СМИ томонидан четдан келтирилган маҳсулотлардан намуна олишнинг чекланган нормаларига риоя қилиши зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Сертификатлаштиришга тақдим этилган маҳсулот намуналарини танлаб олишда идентификация қилиш амали, маҳсулотни сертификатлаш қоидаларига мувофиқ, ушбу Қоидаларнинг 5-иловасига* мувофиқ намуналарни идентификация қилиш ва танлаб олиш далолатномасини расмийлаштирган ҳолда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар идентификация натижаларига кўра аризачи томонидан тақдим этилган намуналар МҲ талабларига номувофиқ ёки сертификатлаштириладиган маҳсулот тури белгиланган намунада эмаслиги маълум бўлса, намуналар танлаб олинмайди ва аризачига асосланган рад жавоби берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Ишлаб чиқариладиган маҳсулот намуналарини танлаб олиш ва идентификация қилиш далолатномаси икки нусхада расмийлаштирилади ва уларнинг биттаси аризачига берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Божхонада сақланаётган импорт товарларни сертификатлаштириш учун намуналарни танлаб олиш СО томонидан, божхона органининг мансабдор шахси ва товар эгаси ёки унинг вакили иштирокида ўтказилади. Бунда СО вакили томонидан намуналарни идентификация қилиш ва танлаб олиш тўғрисидаги далолатнома уч нусхада тузилади ва иккинчи нусхасини божхона идорасига тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Аризачи ўзининг хоҳишига кўра сертификатланадиган маҳсулотнинг техник тавсифларини тақдим этиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аризачи, шунингдек СО га маҳсулотни яратиш ва ишлаб чиқаришни ташкил этишда ўтказилган синов баённомаларини ёки Ўзбекистон Республикасининг аккредитлаш тизимидан аккредитланган ёки тан олинган маҳаллий ёки хориждаги синов лабораториялари томонидан амалга оширилган синовлар тўғрисидаги ҳужжатларини тақдим этиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Аризачи ёки унинг вакили илтимосига кўра, АСЛ да синовларни ўтказиш шароитлари билан танишиш имконияти берилиши лозим. Аризачи маҳсулотини синашда иштирок этиш ҳуқуқига эга. Бунда АСЛда махфийликни таъминлаш чора-тадбирлари кўрилган бўлиши зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Намуналарнинг синови сифати ва натижаларнинг ҳаққонийлигига, шунингдек, синов баённомаларининг сақланишига синовларни амалга оширган АСЛ масъул ҳисобланади. Синов баённомалари синовларни бажариш бўйича ваколатли мутахассислар томонидан имзоланади ва АСЛ раҳбари томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Синов баённомалари аризачига ва СО га тақдим этилади. Агар маҳсулотнинг синовлари алоҳида параметрлар бўйича турли АСЛ да ўтказилган бўлса, у ҳолда маҳсулотнинг белгиланган талабларга мувофиқлиги бўйича синов натижаларининг ижобийлиги, барча ижобий баённомаларнинг мавжудлиги ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Синовларнинг салбий натижалари, шунингдек ҳужжатлар тўплами тўлиқ тақдим этилмаган тақдирда, СО аризачига қонунчиликнинг аниқ нормаларини кўрсатган ҳолда мувофиқлик сертификатини беришни рад этганлиги тўғрисида хулоса беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар четдан келтирилган маҳсулотнинг сифат ва хавфсизлик талаблари тасдиқланмаган тақдирда СО расмий равишда мурожаатчига ва Давлат божхона қўмитасига ушбу товарни номувофиқ эканлиги тўғрисида хулоса тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. Синаш даврида бутунлай ёки қисман бузилган, шунингдек синаш даврида бузилмаган маҳсулот бўйича ҳисобдан чиқарилганлиги (қайтариб берилганлиги) тўғрисидаги далолатнома мурожаатчи (ёки унинг вакили) иштирокида ушбу Қоидаларнинг 6-иловасига* мувофиқ тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33. Сертификатлаштириладиган маҳсулотни ишлаб чиқариш шароитларини баҳолаш СО томонидан ишлаб чиқилган ва Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги томонидан тасдиқланган маҳсулотларни сертификатлаш қоидаларида белгиланади.
(33-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг 2023 йил 27 апрелдаги 2023/92-1-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1458-6, 15.05.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.05.2023 й., 10/23/1458-6/0280-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўрганиш натижалари бўйича мувофиқлик сертификатини расмийлаштириб беришда фойдаланиладиган далолатнома тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34. Ишлаб чиқариш шароитларини ўрганиш муддати намуналар танлаб олинган пайтдан бошлаб 10 кундан ошмаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35. Ишлаб чиқариш шароитларини ўрганиш тўғрисидаги маълумотлар мувофиқлик сертификатида келтирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36. СО синов баённома(лари), ишлаб чиқариш шароитларини баҳолаш ва аризачи томонидан тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиққандан кейин, мувофиқлик сертификатини беради ёки беришни рад этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сертификатлаштириш жараёнини ўтказишнинг умумий муддати, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги меъёрий ҳужжатлар бўйича ўтказиладиган синов усулларига мувофиқ, ушбу маҳсулотнинг барча синовларининг давомийлигидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
361. Мувофиқлик сертификати бланки рақамланган, ҳимоя қилиш даражасига эга, жавобгарлиги белгиланган ҳужжат ҳисобланади. Мувофиқлик сертификати бланки ушбу Қоидаларнинг 7-иловасига* мувофиқ тайёрланади ва Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги томонидан берилади.
(361-банд Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг 2023 йил 27 апрелдаги 2023/92-1-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1458-6, 15.05.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.05.2023 й., 10/23/1458-6/0280-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* 1 — 7-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
37. Сертификат давлат ёки рус тилларида расмийлаштирилади. Расмийлаштирилган мувофиқлик сертификати Ўз СМТ Давлат реестрида рўйхатга олинади. Рўйхат рақами мавжуд бўлгандагина сертификат ҳақиқий ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
39. Мувофиқлик сертификати:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
четдан келтирилган маҳсулотга — маҳсулотнинг яроқлилик муддатига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
битта ташқи савдо шартномаси (контракти) доирасида четдан келтирилган маҳсулотга — бир календарь йилидан ошмаган муддатга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сериялаб ишлаб чиқариладиган маҳсулотга эса — 3 йил муддатга берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мувофиқлик сертификати бир хил номдаги ёки ўхшаш маҳсулотлар гуруҳига берилади ва унинг амал қилиши ҳақиқатда Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилган маҳсулотларнинг миқдорига тааллуқли бўлади, лекин мувофиқлик сертификатида кўрсатилган миқдордан кўп эмас (бунда, битта ташқи савдо шартномаси (контракти) доирасида — маҳсулотнинг модели, тури, артикули ва (ёки) бошқа идентификация белгиларини кўрсатган холда шартнома бўйича четдан келтирилган маҳсулотнинг ҳажми (сони)га).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
40. Баҳсли масалаларни ҳал этиш, шунингдек Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги томонидан СО фаолиятини инспекция назорати мақсадлари учун намуналарни танлаб олиш далолатномалари, ишлаб чиқаришни баҳолаш далолатномаси, синов баённомаларининг нусхалари, мувофиқлик сертификатининг амал қилиш муддати давомида, ёки камида бир йил давомида сақланиши лозим. Синов баённомаларнинг нусхаларини сақлаш тартиби ва муддатлари маҳсулотларни сертификатлаштириш қоидаларида ва СО ҳамда синов лабораторияларининг ҳужжатларида белгиланади. Белгиланган сақлаш муддатлари тугаган ҳужжатлар архивга топширилади ёки йўқ қилинади.
(40-банд Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг 2023 йил 27 апрелдаги 2023/92-1-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1458-6, 15.05.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.05.2023 й., 10/23/1458-6/0280-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
41. Берилган мувофиқлик сертификати асосида, белгиланган сертификатлаштириш чизмасини ҳисобга олган ҳолда, аризачига мувофиқлик сертификатини қўллаш ва мувофиқлик белгисидан фойдаланиш ҳуқуқини бериш тўғрисида битим тузилади. Мазкур битимда сертификатлаштирилган маҳсулотни мувофиқлик белгиси билан тамғалаш усули ва инспекция назоратининг шартлари келишиб олинган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
42. Сертификатланган, серияли ишлаб чиқариладиган маҳсулот (қадоқ, идиш ва юк жўнатув ҳужжатлари) тайёрловчи-ташкилотнинг масъуллиги остида мувофиқлик белгиси билан тамғаланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
43. Сертификатлаштирилган маҳсулотнинг бир қисми, мувофиқлик сертификатининг нусхаси асосида, тайёрловчи-ташкилот томонидан реализация қилиниши мумкин.
(43-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги бош директорининг 2020 йил 22 январдаги 4-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1458-5, 05.02.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.02.2020 й., 10/20/1458-5/0129-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сертификат аслининг эгаси томонидан берилган нусхалар маҳсулотга қўшиб жўнатиладиган ҳужжатга мувофиқ рўйхатдан ўтказилади. Ҳар бир нусхада унинг қайд этилган рақами, реализация қилинадиган маҳсулотнинг миқдори кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
44. Мувофиқлик сертификати амалда бўлган даврда ишлаб чиқарилган маҳсулот сертификатлаштирилган деб ҳисобланади ва қайта сертификатлаштирилмайди. Маҳсулот сертификатлаштирилганлигини тасдиқловчи асос сифатида мувофиқлик белгиси ва маҳсулотга қўшиб юбориладиган ва эксплуатация ҳужжатлардаги ишлаб чиқариш санаси хизмат қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
45. Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотга берилган мувофиқлик сертификатининг амал қилиш муддати тугашидан камида бир ой олдин, аризачи ишлаб чиқарилаётган маҳсулотини қайта сертификатлаштириш мақсадида СО га ариза бериш ҳуқуқига эга. Бунда СО инспекция назоратининг натижаларини ҳисобга олиб, сертификатлаштириш чизмасини ўзгартириши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
46. Маҳсулот конструкциясига (таркибига) ёки уни ишлаб чиқариш технологиясига маҳсулотнинг тавсифларига таъсир этиши мумкин бўлган, сертификатлаштиришда тасдиқланадиган ўзгартиришлар режалаштирилганда тайёрловчи-ташкилот бу тўғрисида тўғирловчи амалларни ўтказиш зарурияти юзасидан қарор қабул қилиш учун СО ни хабардор қилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
47. Серияли ишлаб чиқариладиган маҳсулотга мувофиқлик сертификатини берган СО бир йилда камида бир маротаба маҳсулотнинг сертификатлаштиришда белгиланган талабларга мувофиқлигини тасдиқлаш мақсадида, сертификатлаштирилган маҳсулот устидан инспекция назоратини ўтказади. Инспекция назоратида сертификатлаштиришнинг чизмасига қараб, маҳсулотнинг синови ва/ёки ишлаб чиқариш шароитларини баҳолаш амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
48. Инспекция назорати натижалари бўйича мувофиқлик сертификатининг амал қилиши ва мувофиқлик белгисини қўллаш тасдиқланиши, тўхтатилиши ёки бекор қилиниши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
49. Сертификатлаштирилган маҳсулот устидан ўтказиладиган инспекция назоратининг ҳажми, инспекция назоратини ўтказиш қоидаларида белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
50. СО сертификатнинг амал қилишини тўхтатилганлиги ёки бекор қилинганлиги ва мувофиқлик белгисининг аризачи томонидан қўлланилиши тўғрисида тайёрловчини ва СМИни хабардор қилиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
СМИ тегишли давлат бошқарув идораларига ва оммавий ахборот воситаларига бекор қилинган сертификатлар тўғрисида маълумот бериш зарурлигини аниқлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II1. Мажбурий сертификатлаштириладиган товарларни мувофиқлик сертификатисиз муомалага чиқариш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
501. Ўзбекистон Республикасининг ҳудудига олиб кирилган божхона расмийлаштирувига мувофиқлик сертификатисиз рухсат этилган товарлар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
табиий офатлар, ҳарбий можаролар, техноген фалокатлар ва ҳ.к. ларда ёрдам кўрсатиш учун мўлжалланган товарлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республикада қурилиш ва бошқа пудрат ишларини амалга ошириш учун хорижий ходимларнинг шахсий фойдаланиши учун мўлжалланган республикага четдан келтирилган озуқавий ва бошқа товарлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мамлакат ҳудудида божхона ва бошқа имтиёзларга эга бўлган халқаро ташкилотлар, хорижий давлатларнинг дипломатик ва консуллик ваколатхоналари ва бошқа халқаро ташкилотлар ҳузуридаги хорижий давлатлар ваколатхоналарининг расмий (хизмат юзасидан) фойдаланиши учун мўлжалланган товарлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси ташкилотлар ва корхоналарининг нормал иш олиб бориши учун зарур бўлган материал-техник таъминот жиҳозлари, асбоб-ускуналар, ёқилғи ва мазкур корхоналар томонидан ижарага олинган, халқаро миқёсда юк ташишни амалга оширувчи транспорт воситалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
божхона органига декларант томонидан шартнома (контракт) нусхаси ва сертификатлаштириш органининг сертификатлаштириш синовларини ўтказиш зарурияти мавжудлиги ҳақидаги хати тақдим этилган ҳолда сертификатлаштириш синовларини ўтказиш учун мўлжалланган танланма ва намуналар (миқдорини ҳисобга олган ҳолда, вазни, ҳажми ва бошқалар);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
эксплуатация қилиш жойида синов натижаларига кўра СО томонидан бериладиган сертификат, шунингдек, товарни олиб келган шахс томонидан технологик ускуналар тўлиқ йиғилиб, созланганидан ва синовдан ўтказилганидан сўнг сертификатлаштиришдан ўтказиш бўйича мажбурият олган шахс, ҳамда СО томонидан шу турдаги технологик ускуналарни сертификатлаштиришдан ўтказиш бўйича тақдим этган хатига асосан технологик ускуналарнинг таркибий қисмлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига четдан олиб келинган нотижорат мақсадлар учун мўлжалланган товарлар (транспорт воситаларидан ташқари).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тижорат мақсадида жисмоний шахслар томонидан четдан келтирилган бир хилдаги (бир турдаги) товарларнинг божхона расмийлаштируви, товарларнинг божхона қийматидан қатъий назар мувофиқлик сертификати мавжуд бўлган тақдирда ўрнатилган тартибда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. Сертификатлаштириш чизмаларини қўлланилиши
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
51. 1-чизма маҳсулот турини сертификатлаштиришда қўлланилади ва маҳсулотни мажбурий кўрсаткичлари биринчи навбатда хавфсизлик бўйича АСЛ да синашни назарда тутади. Мазкур чизма маҳсулотга аниқ МҲ мавжуд бўлмаган тақдирда ҳам қўлланилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
52. 2- чизма маҳсулот турини сертификатлашда қўлланилади ва маҳсулотни мажбурий кўрсаткичлари бўйича АСЛ да синашни назарда тутади. Мазкур чизма савдо нуқталаридан (истеъмолчидан) олинган намуналарни синовлардан ўтказиш йўли билан маҳсулотни инспекция назоратидан ўтказишни назарда тутади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
53. 3-чизма ишлаб чиқариладиган маҳсулотни сертификатлаштиришда қўлланилади ва мажбурий кўрсаткичларни текшириш учун маҳсулотни АСЛ да синашни ва ишлаб чиқаришни баҳолашни назарда тутади. Мазкур чизмада корхонада маҳсулотларни синовлардан ўтказиш йўли билан маҳсулотни инспекция назоратидан ўтказишни назарда тутади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
54. 4-чизма ишлаб чиқариладиган маҳсулотни сертификатлаштиришда қўлланилади ва мажбурий кўрсаткичларни текшириш учун маҳсулотни АСЛ да синашни ва ишлаб чиқариш шароитларини баҳолашни назарда тутади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур чизмада, савдо нуқтасидан (истеъмолчидан) ёки ишлаб чиқаришдан олинган намуналарни синовлардан ўтказиш йўли билан маҳсулотни, инспекция назоратини ўтказиш назарда тутилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
55. 5-чизма ишлаб чиқариладиган маҳсулотни сертификатлаштиришда қўлланилади ва мажбурий кўрсаткичларни текшириш учун маҳсулотни АСЛ да синашни ва ишлаб чиқариш шароитларини баҳолашни ёки сифат тизимини баҳолашни назарда тутади. Мазкур чизмада маҳсулотни синовлардан ўтказиш ва ишлаб чиқаришни текшириш (ёки сифат тизимини баҳолаш) йўли билан инспекция назоратини ўтказиш назарда тутилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
56. 6-чизма сифат тизимини сертификатлиштиришда қўлланилади ва уни баҳолашни ҳамда кейинчалик инспекция назоратини ўтказишни назарда тутади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
57. 7-чизма маҳсулот тўпининг сертификатлаштиришда қўлланилади ва маҳсулотни синашни назарда тутади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
571. 7А-чизма битта ташқи савдо шартномаси (контракти) доирасида келтирилган маҳсулотни (транспорт воситаларидан ташқари) сертификатлаштиришда қўлланилади ва маҳсулотни АСЛда мажбурий кўрсатгичлар бўйича синашни назарда тутади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
58. 8-чизма ҳар бир маҳсулотни (буюм) сертификатлаштиришда қўлланилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
59. 9-чизма маҳсулотни сертификатлаштиришда қўлланилади ва маҳсулотнинг хавфсизлик талабларига мувофиқлигини декларация қилишни назарда тутади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
60. 3; 4; 5; 7; 7А, 8; 9 чизмалар бўйича сертификатлаштирилган маҳсулотлар мувофиқлик белгиси билан тамғаланиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. Ахборот таъминоти
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
61. СО расмийлаштирилган, бекор қилинган, тўхтатилган сертификатларни, шунингдек сертификат бериш рад этилган ҳолатларини ҳисобини олиб боради ва улар тўғрисидаги ва сертификатлиштириш фаолияти тўғрисидаги ахборотни белгиланган тартибда СМИга тақдим этади. Улар манфаатдор ташкилотларни ўз фаолияти ва расмийлаштирилган сертификатлари тўғрисида хабардор қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
62. СМИ маҳсулотларни сертификатлаштириш натижалари бўйича қуйидаги ахборотни чоп этади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сертификат берилган (тан олинган) маҳсулотлар ва уларнинг сертификатлаштирилган тафсилотлари рўйхати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
СО, АСЛ ва сифат бўйича эксперт-аудиторлар рўйхати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бекор қилинган мувофиқлик сертификатлари тўғрисидаги маълумотлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳсулотларни сертификатлаштириш тизимининг қайд этилган рўйхати.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VI. Апелляцияларни кўриб чиқиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
70. Манфаатдор томонлар сертификатлаштириш натижаларидан норози бўлган тақдирда Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг Апелляция кенгашига ёки бевосита судга мурожаат қилишга ҳақли.
(70-банд Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг 2023 йил 27 апрелдаги 2023/92-1-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1458-6, 15.05.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.05.2023 й., 10/23/1458-6/0280-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
71. Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг Апелляция кенгаши сертификатлаштириш органининг ва синов лабораториялари (марказлари) нинг қарорларига нисбатан норозиликларни кўриб чиқади. Апелляциялар Ўз СМТ процедураларида белгиланган тартибга мувофиқ икки ҳафта ичида кўриб чиқилади.
(71-банд Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг 2023 йил 27 апрелдаги 2023/92-1-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1458-6, 15.05.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.05.2023 й., 10/23/1458-6/0280-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
72. Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, Апелляция кенгашининг қарори бўйича қонунда белгиланган тартибда судга шикоят этилиши мумкин.
(72-банд Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг 2023 йил 27 апрелдаги 2023/92-1-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1458-6, 15.05.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.05.2023 й., 10/23/1458-6/0280-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VII. Якуний қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
73. СО расмийлаштирилган, бекор қилинган, тўхтатилган мувофиқлик сертификатларини, шунингдек сертификат бериш рад этилган ҳолатларини ҳисобини олиб боради, шунингдек, улар тўғрисидаги маълумотларни ҳар ойда Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигига тақдим этади.
(73-банд Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг 2023 йил 27 апрелдаги 2023/92-1-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1458-6, 15.05.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.05.2023 й., 10/23/1458-6/0280-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
74. Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги зарур ҳолларда СО лардан сертификатлаштириш материалларини (ҳужжатлар) сўраб олиши мумкин.
(74-банд Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг 2023 йил 27 апрелдаги 2023/92-1-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1458-6, 15.05.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.05.2023 й., 10/23/1458-6/0280-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
75. Мувофиқлик сертификатида кўрсатилган маълумотларнинг ҳаққонийлигига, сертификатлаштириш муддатлари ва қоидаларининг бузилишига жавобгарлик СО зиммасига юклатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
76. Ушбу Қоидалар талабларини бузган айбдор шахслар қонунчиликка мувофиқ жавобгар бўладилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маҳсулотларни сертификатлаш қоидаларига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мувофиқлик сертификати орқали маҳсулотларнинг мувофиқлигини тасдиқлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жадвали
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Чизма рақами

Аккредитатланган синов лабораторияларининг синови ёки мувофиқликни баҳолашнинг бошқа далили

Ишлаб чиқариш шароитларини баҳолаш ёки сифат тизимини баҳолаш

Сертификатланган маҳсулот устидан инспекция назорати (Сифат тизимини)

1.

Маҳсулот турининг синови

2.

Маҳсулот турини синовдан ўтказиш

Савдодан (истеъмолчидан) олинган намуналарнинг синови

3.

Маҳсулот турини синовдан ўтказиш

Ишлаб чиқаришни баҳолаш

Ишлаб чиқарувчидан олинган намуналарни синаш

4.

Маҳсулот турини синовдан ўтказиш

Ишлаб чиқаришни баҳолаш

Савдо (истеъмолчидан) ва ишлаб чиқаришдан олинган намуналарни синовдан ўтказиш

5.

Маҳсулот турини синовдан ўтказиш

Ишлаб чиқаришни баҳолаш ёки сифат тизимини баҳолаш

Намуна синови ва сифат тизимини баҳолаш (ишлаб чиқаришни ўрганиш)

6.

Сифат тизимини баҳолаш

Бошқарув тизимининг ҳолатини баҳолаш

7.

Маҳсулот тўпини синовдан ўтказиш

7А.

Маҳсулот тўпини синовдан ўтказиш

8.

Ҳар бир намунани синаш

9.

Мувофиқлик бўйича декларация ва унга илова қилинган ҳужжатларни кўриб чиқиш

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маҳсулотларни сертификатлаш қоидаларига
8-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Республикада ишлаб чиқарилаётган ҳамда четдан келтириладиган маҳсулотларни сертификатлаштириш жараёнида ИМОга бўлган ҳуқуқларга риоя этилганлигини ўрганиш ва текшириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
СХЕМАСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Аризачи

СОга маҳсулотни сертификатлаш мақсадида ариза берилади

Ўз хоҳишига кўра

2-босқич

СО

Маҳсулотни сертификатлаштириш учун аризани кўриб чиқиш, шу жумладан намуналарни идентификация қилиш, танлаб олиш ва лабораторияга етказиш жараёнида тегишли маҳсулотда ИМОга бўлган ҳуқуқларга риоя этилганлиги ўрганилади ва текширилади.

Сертификатлаштириш синовларини ўтказиш учун танлаб олинган маҳсулот намуналарида (ёрлиқ ва қадоқларда) қўлланилган белги, ном ва бошқа реквизитлар Адлия вазирлигининг «Саноат мулки муҳофазаси портали»да мавжуд маълумотлар билан солиштирилади.

Ариза келиб тушган кундан бошлаб икки иш куни мобайнида

3-босқич

СО

ўрганиш ва текшириш даврида сертификатлаштириш синовларини ўтказиш учун танлаб олинган маҳсулот намуналарида (ёрлиқ ва қадоқларда) қўлланилган белги, ном ва бошқа реквизитларда қонунчилик ҳужжатлари билан муҳофаза қилинадиган ИМОлар билан адаштириб юборадиган даражада бир хил ёки айнан ўхшаш бўлган белгилар аниқланса, СО томонидан аризачига асослантирилган рад жавоби берилади.

Ариза келиб тушган кундан бошлаб икки иш куни мобайнида

(8-илова Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг 2023 йил 27 апрелдаги 2023/92-1-сонли буйруғига (рўйхат рақами 1458-6, 15.05.2023 й.) асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.05.2023 й., 10/23/1458-6/0280-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 10-11-сон, 86-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.02.2020 й., 10/20/1458-5/0129-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.05.2023 й., 10/23/1458-6/0280-сон)