04.03.2024 йилдаги ПҚ-113-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 04.03.2024 йилдаги ПҚ-113-сон
Kuchga kirish sanasi
05.03.2024
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2024 йилги Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Она замин ва табиатга меҳр-муҳаббат, саховат ва мурувват, бунёдкорлик ва олижаноблик каби халқимизга хос эзгу фазилатлар энг қадимий байрамимиз бўлган Наврўз тимсолида асрлар давомида улуғланиб, сайқал топиб келмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Айниқса, бугун, жамиятимизда инсон қадри юксалиб, бебаҳо бойлигимиз — еримиз, сувимиз ва табиатимизга, шу борадаги неча минг йиллик анъаналаримизга эътибор кучайиб бораётган Янги Ўзбекистон шароитида бу байрамнинг ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамияти янада ортиб бормоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дунёда мураккаб вазият ҳукм сураётган ҳозирги таҳликали даврда Наврўзнинг буюк инсонпарварлик моҳияти, ўлмас ғоялари, одамзотни тинчлик ва дўстликни қадрлаб, ўзаро аҳиллик ва ҳамжиҳатликда яшашга, ҳаётни янада гўзал ва обод қилишга ундайдиган бунёдкорлик руҳи ва фалсафаси ер юзидаги турли халқларнинг олижаноб интилишларига ҳам ғоят уйғун ва ҳамоҳангдир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ана шундай ноёб фазилатлари билан бугун ҳам эзгулик ва тараққиётга хизмат қилаётган, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан халқаро байрам сифатида эътироф этилган Наврўзи оламнинг беқиёс аҳамиятини ҳисобга олиб ҳамда ушбу айёмни юртимизда амалга оширилаётган улкан ўзгариш ва янгиланишларга мос ҳолда, ҳар томонлама юксак савияда ўтказиш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. 2024 йилги Наврўз умумхалқ байрами мамлакатимизда «Олам нурга тўлсин сен билан, Наврўз!» деган бош ғоя асосида умумхалқ сайиллари шаклида кўтаринки руҳ ва юқори даражада кенг нишонлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. 2024 йилги Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича ташкилий қўмита (кейинги ўринларда — Ташкилий қўмита) тузилсин ҳамда унинг таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ташкилий қўмита (А. Арипов) бир ҳафта муддатда Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказлари, барча шаҳар ва туманлар, қишлоқ ва овулларда Наврўз умумхалқ байрамини муносиб нишонлаш бўйича ташкилий-амалий, маданий-маънавий ҳамда тарғибот тадбирлари дастурини тасдиқласин, шунингдек, унинг амалга оширилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Жойларда Наврўз умумхалқ байрамининг барча тадбирларини миллий қадрият ва анъаналаримиз ҳамда замонавий тажрибалар асосида юқори савияда, оммавий сайиллар шаклида ташкил этиш, уларда халқимизнинг фаол иштирокини таъминлаш мақсадида қуйидаги масалаларга алоҳида эътибор қаратилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
байрам тадбирларини баҳор айёмида борлиқнинг уйғониши, инсон ва табиат ўртасидаги уйғунлик, она заминга меҳр ва эътиборни акс эттирадиган, юртдошларимизни бугунги тинч ва осуда ҳаётимизни қадрлаб, шукроналик туйғуси билан яшашга ундайдиган маъно-мазмун билан таъсирчан усулларда ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мамлакатимизда амалга оширилаётган туб демократик ислоҳотлар, халқимизнинг кундалик ҳаёти, онги ва дунёқарашида юз бераётган ижобий ўзгаришлар Наврўзнинг азалий қадрият ва анъаналарига ҳамоҳанг эканини намоён этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент шаҳридаги «Янги Ўзбекистон» мажмуасида алоҳида дастур асосида халқ сайилларини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бу йилги Наврўз байрами муқаддас Рамазон ойида нишонланишини инобатга олиб, кекса авлод вакилларини, хусусан, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва меҳнат фронти фахрийларини ҳар томонлама эъзозлаш, «Меҳрибонлик», «Саховат» ва «Мурувват» уйларида яшаётган шахслар, ижтимоий ҳимоя дафтарларига киритилган ҳамда кўмакка муҳтож инсонларнинг ҳолидан хабар олиш, улар учун дастурхонлар ташкил этиш ҳамда турли хайрия тадбирларини амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасида белгиланган тадбирларни амалга ошириш, Наврўз байрами арафасида республикамизнинг барча ҳудудларида, кўча, маҳалла, туман ва шаҳарларда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларига қаратилган умумхалқ ҳашарларини ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жамиятимизда ҳукм сураётган миллатлараро дўстлик ва тотувлик муҳитини мустаҳкамлашга қаратилган лойиҳа ва акциялар уюштириш, юртимизда истиқомат қилаётган турли миллат ва элат вакилларининг Наврўз байрамининг руҳи ва фалсафасига уйғун бўлган урф-одат, анъана ва қадриятларини кенг намойиш этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
байрам тадбирлари давомида ҳунармандчилик кўргазмалари, миллий спорт турлари бўйича мусобақаларни ўтказиш, китоб кўргазмалари, арзонлаштирилган қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркалари, кўчма савдо дўконларини ташкил этиш, кўклам таомларини тайёрлаш ҳамда уларнинг кўргазма-савдолари ва танловларини уюштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
барча шаҳар ва қишлоқларда ўтказиладиган байрам тантаналарида, оммавий ахборот воситаларида Наврўз байрамининг тарихи, ҳар бир ҳудуддаги уни нишонлаш билан боғлиқ урф-одат ва анъаналарни кенг ёритиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Маданият вазирлиги (О. Назарбеков):
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Республика Маънавият ва маърифат маркази (О. Ҳасанов), Ёзувчилар уюшмаси (С. Саидов) билан биргаликда бир ҳафта муддатда Тошкент шаҳрида Наврўз байрамига бағишлаб ўтказиладиган театрлаштирилган концерт томошасининг дастури ва сценарийсини ишлаб чиқсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мазкур концерт томошасини тажрибали сценарист ва режиссёрлар, композитор ва бастакорлар, балетмейстерлар, саҳна рассомлари, истеъдодли ёш ижрочилар, фольклор санъати вакиллари билан биргаликда, юқори бадиий савияда тайёрлаш чораларини кўрсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) бир ҳафта муддатда қуйидагиларни назарда тутувчи Наврўз умумхалқ сайилларини ўтказиш бўйича ҳудудий чора-тадбирлар дастурларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
умумхалқ сайиллари уюштириладиган асосий майдонлар, кўча ва хиёбонларни миллий услубда байрамона безатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
умумхалқ сайилларига маҳаллий фольклор гуруҳлари, бадиий ҳаваскорлик жамоалари, цирк санъати вакиллари, оилавий ансамбллар, бахшилар, шоирлар, шунингдек, профессионал ижрочилар ва истеъдодли эстрада артистларини белгиланган тартибда кенг жалб этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
байрам тадбирлари доирасида ҳар бир ҳудудга хос бўлган халқ ўйинлари, томошалар, кўргазмалар ўтказиш, баҳорий таомлар сотиладиган очиқ ошхоналар ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) байрам дастурларини ва оммавий томошаларни тайёрлашда, кўчалар, майдон ва хиёбонларни безатишда малакали мутахассислардан иборат ижодий гуруҳларни кенг жалб этсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) барча тадбирлар жамоат хавфсизлиги талабларига қатъий риоя қилган ҳолда ўтказилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Белгилаб қўйилсинки, ўтказиладиган байрам тадбирлари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент шаҳрида — республика бюджети ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобидан тенг улушларда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда — тегишли маҳаллий бюджетлар ҳамда жойлардаги ҳомийлик хайриялари ҳисобидан қопланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, «Дунё» ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситаларига Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича амалга оширилаётган ишларни атрофлича ёритиб бориш тавсия этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ижтимоий ривожланиш департаменти раҳбари О.Қ. Абдураҳмонов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2024 йил 4 март,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-113-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 4 мартдаги ПҚ-113-сон қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2024 йилги Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича ташкилий қўмита
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТАРКИБИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

А.Н. Арипов

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, Ташкилий қўмита раиси

Х.М. Султонов

Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси

О.Қ. Абдураҳмонов

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ижтимоий ривожланиш департаменти раҳбари

О.А. Назарбеков

маданият вазири, Ташкилий қўмита раиси ўринбосари

Ш.Б. Умурзаков

Тошкент шаҳар ҳокими в.б., Ташкилий қўмита раиси ўринбосари

К.А. Шарипов

олий таълим, фан ва инновациялар вазири

А.И. Икрамов

спорт вазири

Б.А. Мусаев

камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири

Х.Ў. Умарова

мактабгача ва мактаб таълими вазири

А.А. Худаяров

соғлиқни сақлаш вазири в.б.

Ш.Х. Шерматов

рақамли технологиялар вазири

Б.О. Саидов

ташқи ишлар вазири

Б.Н. Қурбонов

мудофаа вазири

П.Р. Бобожонов

ички ишлар вазири

Р.М. Жўраев

Миллий гвардия қўмондони

И.И. Норқулов

иқтисодиёт ва молия вазирининг биринчи ўринбосари

К.К. Куранбаев

Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси

Қ.М. Рафиқов

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси

Б.С. Юлдашев

Фанлар академияси президенти

А.А. Ходжаев

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори

Р.Ж. Қурбонов

Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси раиси

Ф.Ф. Абдухолиқов

Кинематография агентлиги директори

А.З. Саъдуллаев

Ёшлар ишлари агентлиги директори

А.А. Жўрабоев

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси

А. Кўчимов

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори

А.В. Нуридинов

Ўзбекистон Бадиий академияси раиси

О.А. Ҳасанов

Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари

С.С. Саидов

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси

С. Турдиев

Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармаси республика бошқаруви раиси

Р.А. Абдуллаев

Ўзбекистон Композиторлар ва бастакорлар уюшмаси раиси

Ш.Т. Қудратхўжа

Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси бошқаруви раиси

Х.Х. Салимов

Ўзбекистон Журналистлари уюшмаси раиси в.б.

Лавозимига кўра

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоятлар ҳокимлари

Н.Б. Сайфуллаев

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси маданият ва санъатни ривожлантириш шўъбаси мудири

Б.О. Онорбоев

Вазирлар Маҳкамаси бўлим бошлиғи, Ташкилий қўмита котиби

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ: Ташкилий қўмита аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимга тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш зиммасига юкланган шахслар киритилади.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.03.2024 й., 07/24/113/0182-сон)