Ҳужжат кучини йўқотган 13.04.2026 02.02.2024 йилдаги ПҚ-54-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 02.02.2024 йилдаги ПҚ-54-сон
Kuchga kirish sanasi
05.02.2024
Ҳужжат кучини йўқотган 13.04.2026
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Таълим соҳасидаги ислоҳотларни жадаллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Президентининг 2026 йил 10 апрелдаги ПФ-58-сонли «Олий таълим, фан ва инновациялар тизимини такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Таълим соҳасида олиб борилаётган ислоҳотларни чуқурлаштириш, таълим ташкилотлари фаолиятини илғор хорижий амалиётлар асосида ташкил этиш, педагог кадрларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш, нодавлат таълим ташкилотлари фаолиятини қўшимча қўллаб-қувватлаш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Таълим соҳасидаги кадрлар салоҳиятини ошириш, таълим ташкилотларида ўқув жараёнлари ва хизматлар кўрсатишни янги тамойиллар асосида ташкил этиш, таълим хизматлари сифатини халқаро стандартлар даражасига олиб чиқиш, ислоҳотларни янада жадаллаштириш мақсадида давлат муассасаси шаклида «Таълим соҳасидаги лойиҳалар маркази» лойиҳа офиси (кейинги ўринларда — Лойиҳа офиси) ташкил этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Таълим соҳасидаги лойиҳалар маркази» лойиҳа офисининг асосий фаолият йўналишлари 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Лойиҳа офиси 2024 йилда қуйидагиларни амалга оширсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
педагог кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини таҳлил қилиш, ўқитувчиларнинг билими ва қизиқишига мос бўлган табақалаштирилган таълим дастурларини жорий қилиш, мазкур жараёнга нодавлат ва халқаро ташкилотларни жалб қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
педагог кадрлар тайёрлайдиган олий таълим ташкилотларини тизимли ривожлантириш ва уларда бошқарув фаолиятини такомиллаштириш, уларнинг таълим дастурларини умумий ўрта таълим ташкилотлари ўқув дастурлари билан уйғунлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
профессионал таълимдан сўнг олий таълимни давом эттириш имкониятларини янада кенгайтириш, уч йиллик таълим дастурлари асосида амалий бакалавриат бўйича кадрлар тайёрлашни йўлга қўйиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўқувчилар ривожланишига психологик-педагогик жиҳатдан ташхис қўйиш, уларнинг қобилияти ва мойилликларини аниқлаш бўйича замонавий усулларини жорий қилиш ҳамда ёшларни касб-ҳунарга йўналтириш фаолиятини такомиллаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таълим соҳасидаги давлат бошқаруви органларининг айрим функцияларини (таълим ташкилотлари рейтингини аниқлаш, таълим дастурларини аккредитациядан ўтказиш ва бошқалар) нодавлат, шу жумладан халқаро ташкилотларга аутсорсингга бериш бўйича таклифлар тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таълим соҳасида хусусий сектор улушини янада ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш, жумладан уни молиявий қўллаб-қувватлашнинг самарали механизмларини жорий қилиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Таълим соҳасини такомиллаштиришнинг устувор йўналишларини амалга ошириш бўйича «йўл харитаси» 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Белгилансинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Лойиҳа офиси директори Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Лойиҳа офиси директорига тегишинча мактабгача ва мактаб таълими вазирининг биринчи ўринбосари ҳамда олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг биринчи ўринбосари учун белгиланган ваколатлар берилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Лойиҳа офиси директори икки нафар ўринбосарга эга бўлади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Лойиҳа офиси штат бирликлари Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тизими ташкилотларининг амалдаги штатлари доирасида шакллантирилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Лойиҳа офиси ҳар ойда таълим соҳасини ислоҳ қилиш ҳолати, амалга оширилаётган чора-тадбирлар, ислоҳотларни амалга оширишга тўсқинлик қилаётган омиллар ва уларни бартараф этиш йўллари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ахборот киритиб боради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, улар ҳузуридаги ташкилотлар ҳамда бошқа давлат органлари Лойиҳа офиси томонидан ишлаб чиқилган таклиф ва тавсияларнинг белгиланган муддатларда сифатли амалга оширилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат органлари раҳбарлари Лойиҳа офисига ҳар томонлама кўмаклашади, шу жумладан унинг сўровига кўра ўз ходимларининг ойлик иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни сақлаб қолган ҳолда эксперт сифатида юборилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таълимга оид масалаларни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари мажбурий тартибда Лойиҳа офиси билан келишилиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Лойиҳа офиси фаолиятини мувофиқлаштириб, унинг самарали фаолиятини таъминлаш чораларини кўрсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Лойиҳа офисини молиялаштириш манбалари этиб қуйидагилар белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2024 йилда — Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги учун Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар, 2025 йилдан бошлаб — Давлат бюджети параметрларида назарда тутиладиган маблағлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2024 йилда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан 5 миллиард сўм ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан 5 миллиард сўм миқдоридаги ажратмалар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Лойиҳа офисининг асосланган таклифларига кўра Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги ҳисобидан ажратиладиган маблағлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқаро молия ташкилотлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари иштирокидаги лойиҳалар доирасида жалб қилинадиган грант маблағлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси бир ой муддатда Лойиҳа офисининг низомини, шунингдек, унинг тузилмаси, штат бирликлари сони, ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш миқдорлари ва уларни моддий рағбатлантириш шартларини тасдиқласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази Лойиҳа офиси, халқаро молия институтлари ва ташкилотлари, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) 2024 йил 1 сентябрга қадар ўқувчилар (талабалар)нинг эгаллаган билимини ва педагогларнинг малакаларини баҳолаш тизимини халқаро тажрибалар асосида такомиллаштирсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) 2024 йил якунига қадар 3-иловада белгиланган муассасалар фаолиятини қайта кўриб чиқсин ва улардаги таълим сифатини ошириш бўйича зарур чоралар кўрсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) 2024-2025 йилларда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Профессионал таълим йўналишлари, мутахассисликлари ва касблари классификаторини — Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификаторига, таълим дастурларини эса — янгиланган касбий стандартлар ва малака талабларига мослаштирсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
камида 14 та профессионал таълим муассасаларининг фаолиятига тажриба-синов тариқасида халқаро таълим дастурларини, камида 10 та олий таълим муассасаси фаолиятига — замонавий бошқарув усуллари ва таълим сифатининг юқори стандартларини жорий қилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
педагогика, қишлоқ ва сув хўжалиги, техника, ахборот технологиялари ҳамда иқтисодиёт соҳасига оид таълим йўналишларининг халқаро аккредитациядан ўтказилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Лойиҳа офисига қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли вазирлик ва идоралар, уларнинг тизимидаги муассасалар, нодавлат таълим ташкилотлари, илмий-тадқиқот муассасаларининг тажрибали мутахассисларини шартнома асосида Лойиҳа офиси фаолиятига жалб қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишлаб чиқилган лойиҳаларни таълим ташкилоти, туман (шаҳар) ёки ҳудуд мисолида тажриба-синовдан ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат органлари ва ташкилотларидан зарур статистик, таҳлилий ҳамда бошқа маълумотларни сўраш ва олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат органлари ва ташкилотларининг электрон ахборот тизимларидан бепул фойдаланиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Лойиҳа офиси директорига хорижий мутахассислар, эксперт, консультант ва маслаҳатчиларни тўғридан-тўғри шартномалар асосида жалб этиш, ишга қабул қилиш ва уларга иш ҳақини миллий ёки чет эл валютасида, шу жумладан маблағларни уларнинг хориждаги ҳисобварақларига ўтказиш орқали тўлаш, шунингдек, тегишли вазирлик ва идоралар, уларнинг таркибий тузилмалари мутахассисларини ислоҳотларни амалга ошириш жараёнларига жалб қилиш, улар иштирокида эксперт комиссиялари ва ишчи гуруҳларни тузиш ҳуқуқи берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бир ой муддатда Лойиҳа офиси фаолиятини ташкил этиш, шу жумладан уни жиҳозлаш, зарур моддий-техник воситалар ва алоқа турлари билан таъминлаш чораларини кўрсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Ушбу қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб мактабгача ва мактаб таълими вазири Х.У. Умарова ҳамда олий таълим, фан ва инновациялар вазири К.А. Шарипов белгилансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2024 йил 2 февраль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-54-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 2 февралдаги ПҚ-54-сон қарорига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Таълим соҳасидаги лойиҳалар маркази» лойиҳа офисининг асосий фаолият йўналишлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қуйидагилар «Таълим соҳасидаги лойиҳалар маркази» лойиҳа офисининг асосий фаолият йўналишлари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) таълим соҳасини ислоҳ қилиш бўйича чора-тадбирлар ва истиқболли ташаббусларни ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) халқаро ташкилотлар, молия институтлари, консалтинг компаниялари ва мутахассисларнинг тавсияларини таҳлил қилиш ва умумлаштириш, мақбул ташаббусларнинг самарали имплементация қилинишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) етакчи экспертлар, консультантлар, маслаҳатчилар ва жамоатчиликни кенг жалб қилган ҳолда таълим стандартлари, ўқув режалари ва дастурларини илғор хорижий тажриба асосида такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) таълим турлари ва даражалари ўртасида узвийликни ва узлуксизликни таъминлаш, давлат таълим стандартлари ва ўқув дастурларини ишлаб чиқишда вазирлик ва идораларнинг ўзаро ҳамжиҳатликдаги фаолиятини йўлга қўйиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) таълим ташкилотларида таълим сифати маданиятини шакллантириш, ўқув дастурларини халқаро аккредитациядан ўтказишда вазирлик ва идораларга ҳар томонлама кўмаклашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
е) таълим сифатини назорат қилиш йўналишида халқаро алоқаларни мустаҳкамлаш, хорижий ва халқаро баҳолаш ташкилотлари билан ҳамкорликни кенгайтириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 2 февралдаги ПҚ-54-сон қарорига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Таълим соҳасини такомиллаштиришнинг устувор йўналишларини амалга ошириш бўйича
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«йўл харитаси»
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Ижро муддати

Молиялаштириш манбалари

Масъул ижрочилар

I. Мактабгача ва мактаб таълими соҳасини такомиллаштиришнинг устувор йўналишлари

1.

Битирувчиларнинг якуний давлат аттестацияси ҳамда олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларини унификация қилиш.

1. Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича битирувчиларнинг якуний давлат аттестацияси ҳамда олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларини унификация қилиш юзасидан таклифларни ишлаб чиқиш.

2024 йил июнь

-

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(К. Шарипов),

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

(Х. Умарова),

Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази

(В. Хамидов),

«Таълим соҳасидаги лойиҳалар маркази» лойиҳа офиси

2. Ишлаб чиқилган таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2024 йил июль

2.

Педагог кадрлар тайёрлаш тизимининг узлуксизлиги ва узвийлигини таъминлаш.

1. Педагог кадрларни тайёрлайдиган олий таълим муассасаларининг ўқув режа ва ўқув дастурларини таҳлил этиш.

2024 йил август

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига республика бюджетидан ажратилган маблағлар, халқаро ташкилотларнинг грант маблағлари

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(К. Шарипов),

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

(Х. Умарова),

Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази

(В. Хамидов),

«Таълим соҳасидаги лойиҳалар маркази» лойиҳа офиси

2. Олий таълим муассасаларининг ўқув режа ва ўқув дастурларини ҳамда улардаги таълим жараёнини умумий ўрта таълим ташкилотлари дастурлари асосида қайта ишлаб чиқиш.

Бунда, педагогика таълим йўналишлари ўқув режаларида талабаларнинг методик тайёргарлиги бўйича ажратилган фанлар улушини камида 50 фоизга етказишни таъминлаш.

2025 йил январь

3. Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети фаолиятини таҳлил қилиш ва уни ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ҳамда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2025 йил январь

3.

Ўқитувчиларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш тизимини такомиллаштириш.

1. Педагогларни янги методикаларга ўргатиш миллий марказлари фаолиятини, профессор ўқитувчилар таркибини, ўқув режа ва дастурларини таҳлил қилиш.

2. Педагогларни янги методикаларга ўргатиш миллий марказларини трансформация қилиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ҳамда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2024 йил июль

-

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

(Х. Умарова),

Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази

(В. Хамидов),

«Таълим соҳасидаги лойиҳалар маркази» лойиҳа офиси

4.

Умумий ўрта таълим муассасаларида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш механизмларини жорий этиш.

1. Умумий ўрта таълим муассасаларида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, ўқувчилар тарбияси ва одоб-ахлоқи ҳамда уларда ватанпарварлик туйғуларини тарбиялашнинг вертикал тизимини ишлаб чиқиш.

2. Ўқувчиларни тарбиялаш ва уларнинг давоматини яхшилаш бўйича «маҳалла еттилиги» билан биргаликда жамоатчилик назоратини йўлга қўйиш.

2024 йил давомида

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига республика бюджетидан ажратилган маблағлар

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

(Х. Умарова),

Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси

(К. Куранбаев),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

5.

Умумий ўрта таълим муассасаларида ўқувчиларнинг ўз ҳаёт йўлларини танлашига кўмаклашувчи тизим яратиш.

1. Умумий ўрта таълим муассасаларида психологлар фаолиятини таҳлил этиш.

2024 йил июль

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига республика бюджетидан ва маҳаллий бюджетлардан ажратилган маблағлар

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

(Х. Умарова),

Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази

(В. Хамидов),

«Таълим соҳасидаги лойиҳалар маркази» лойиҳа офиси

2. Психологларнинг сифат таркибини яхшилаш бўйича тренинглар ташкил этиш.

2024 йил давомида

3. Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик республика ташхис марказини трансформация қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ҳамда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2024 йил август

4. Умумий ўрта таълим муассасалари битирувчиларининг қобилияти ва мойилликларини аниқлаш, уларнинг ривожланишига психологик-педагогик жиҳатдан ташхис қўйиш ҳамда уларни келажакда долзарб бўладиган касбларга йўналтиришнинг замонавий усулларини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий қилиш.

2024 йил сентябрь

6.

Нодавлат таълим соҳасини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш бўйича самарали механизмларни жорий қилиш.

1. Нодавлат таълим соҳасида маъмурий тартиб-таомилларни қисқартириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш.

2. Нодавлат таълим соҳасида бюрократик тўсиқларни бартараф этиш бўйича таклифлар тайёрлаш.

3. Тавсия ва таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2024 йил август

-

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

(Х. Умарова),

Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази

(В. Хамидов),

«Таълим соҳасидаги лойиҳалар маркази» лойиҳа офиси

II. Профессионал ва олий таълим соҳасини такомиллаштиришнинг устувор йўналишлари

7.

Профессионал таълим муассасаларининг ўқув жараёнига ривожланган хорижий давлатларнинг таълим дастурлари (curriculum) асосида ишлаб чиқилган дастурларни жорий қилиш.

1. Халқаро таълим дастурларини жорий этиш бўйича халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш ва битим имзолаш.

2024 йил сентябрь

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига республика бюджетидан ажратилган маблағлар

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(К. Шарипов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(И. Норқулов)

2. Халқаро таълим дастурлари жорий қилинадиган касб ва мутахассисликларни танлаб олиш.

2024 йил ноябрь

3. Ижодий гуруҳларни шакллантириш ва халқаро таълим дастурларини таржима қилиш.

2025 йил февраль

4. Таржима қилинган халқаро таълим дастурлари асосида мазмунига миллий сегментни сингдирган ҳолда янги таълим дастурларини ишлаб чиқиш.

2025 йил апрель

5. Халқаро таълим дастурлари талабларидан келиб чиқиб таълим дастурларининг ўқув юкламаларини қайта кўриб чиқиш ва оптималлаштириш.

2025 йил май

6. Ўқувчиларга бериладиган малакалар асосида Профессионал таълим йўналишлари, мутахассисликлари ва касблари классификаторига тегишли ўзгартиришлар киритиш.

2025 йил июнь

7. Ишлаб чиқилган таълим дастурларини профессионал таълим муассасаларида жорий этиш.

2025/2026 ўқув йилидан бошлаб

8.

Профессионал таълим муассасалари ўқувчиларининг ўз таълимини олий таълим муассасаларида давом эттириш имкониятларини янада кенгайтириш.

1. Касб-ҳунар таълимининг олий таълим билан интеграциясини кучайтириш, жумладан таълим муассасаларида кадрлар тайёрлашни «2+2», «1+3» ва бошқа схемалар асосида ташкил этиш бўйича таклифлар тайёрлаш.

2024 йил 1 сентябрь

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига республика бюджетидан ажратилган маблағлар

«Таълим соҳасидаги лойиҳалар маркази» лойиҳа офиси,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(К. Шарипов),

олий ва профессионал таълим ташкилотлари, тегишли вазирлик ва идоралар

2. Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ва ҳузуридаги профессионал таълим муассасаларида TESOL, TEFL ўқув курслари ва Миллий малакалар рамкасининг 3 — 5-даражадаги малакаларни беришга йўналтирилган қўшма таълим дастурларини жорий қилиш ва уларнинг тегишли бакалавриат таълим йўналишлари билан интеграциясини таъминлаш.

2024/2025 ўқув йилидан бошлаб

3. Тошкент архитектура ва қурилиш университетида ва ҳузуридаги профессионал таълим муассасаларида Миллий малакалар рамкасининг 3 — 5-даражаларига мос бўлган қўшма таълим дастурларини жорий қилиш ва уларнинг тегишли бакалавриат таълим йўналишлари билан интеграциясини таъминлаш.

2024/2025 ўқув йилидан бошлаб

9.

Таълим сифатини баҳолаш бўйича халқаро ташкилотлар томонидан Ўзбекистонда хизмат кўрсатиш тартибини белгилаш.

Таълим сифатини баҳолаш бўйича халқаро ташкилотларнинг Ўзбекистонда фаолият юритиш тартибини белгиловчи Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Бунда, қарор лойиҳасида:

таълим сифатини баҳолаш бўйича халқаро ташкилотларга қўйиладиган талабларни;

таълим сифатини баҳолаш бўйича халқаро ташкилотларнинг Ўзбекистонда аккредитациядан ўтиши ва фаолият юритиши тартибини назарда тутиш.

2024 йил август

-

«Таълим соҳасидаги лойиҳалар маркази» лойиҳа офиси,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(К. Шарипов),

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

(Х. Умарова)

10.

Миллий олий таълим муассасаларининг таълим дастурларини халқаро рейтинг ташкилотларининг биринчи 300 талик рўйхатига кирган олий таълим ташкилотларининг таълим дастурлари асосида такомиллаштириш.

1. Таълим дастурлари такомиллаштириладиган таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари рўйхатини шакллантириш.

2024 йил май

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига республика бюджетидан ажратилган маблағлар

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(К. Шарипов),

«Таълим соҳасидаги лойиҳалар маркази» лойиҳа офиси,олий таълим ташкилотлари, тегишли вазирлик ва идоралар

2. Таълим дастурларини такомиллаштириш ва тасдиқланишини таъминлаш.

2024 йил август

3. Такомиллаштирилган таълим дастурларини олий таълим муассасалари амалиётига жорий этиш.

2024 йил сентябрь

11.

Олий таълимдаги ўқув жараёни ва баҳолаш тизимини илғор хорижий тажрибалар асосида такомиллаштириш.

1. Олий таълимда талабалар билимини баҳолаш ва назорат қилиш тартибини такомиллаштириш.

2024/2025 ўқув йили давомида

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига республика бюджетидан ажратилган маблағлар

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(К. Шарипов),

«Таълим соҳасидаги лойиҳалар маркази» лойиҳа офиси,олий таълим ташкилотлари, тегишли вазирлик ва идоралар

2. Мустақил таълимни ташкил этишнинг илғор тажрибаларини жорий этиш.

2025 йил сентябрь

3. Барча олий таълим ташкилотларида антиплагиат дастурларини жорий этиш.

2025 йил сентябрь ойидан бошлаб

4. Олий таълимдаги ўқув жараёни ва баҳолаш тизимига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга тегишли ўзгартиришлар киритиш.

2025 йил август

12.

Олий таълимда таълим сифатини таъминлаш ва таълим хизматлари экспортини ошириш мақсадида халқаро меҳнат бозори талаблари асосида кадрлар тайёрлашни йўлга қўйиш.

1. Халқаро меҳнат бозорларининг олий маълумотли кадрларга бўлган эҳтиёжини ўрганиш.

2024 йил декабрь

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига республика бюджетидан ажратилган маблағлар

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(К. Шарипов),

«Таълим соҳасидаги лойиҳалар маркази» лойиҳа офиси,олий таълим ташкилотлари, тегишли вазирлик ва идоралар

2. Ўрганиш натижалари асосида олий маълумотли кадрларни тайёрлаш бўйича таклифларни тайёрлаш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2025 йил апрель

3. Халқаро меҳнат бозорларидаги эҳтиёж ва талаблардан келиб чиқиб кадрлар тайёрлашни йўлга қўйиш.

2025/2026 ўқув йилидан бошлаб

13.

Олий таълимда профессор-ўқитувчилар малакасини ошириш ва қайта тайёрлашнинг замонавий механизмларини жорий этиш.

1. Профессор-ўқитувчилар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш бўйича дунёдаги етакчи университетлар тажрибасини ўрганиш ва натижаси бўйича амалдаги тартибни такомиллаштириш юзасидан таклифларни шакллантириш.

2024 йил июнь

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига республика бюджетидан ажратилган маблағлар

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(К. Шарипов),

«Таълим соҳасидаги лойиҳалар маркази» лойиҳа офиси,олий таълим ташкилотлари, тегишли вазирлик ва идоралар

2. Таклифларни олий таълим ташкилотлари мутахассислари ва хорижий экспертлар иштирокида муҳокамадан ўтказиш.

2024 йил декабрь

3. Профессор-ўқитувчилар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш бўйича янги тартибни жорий этиш.

2025/2026 ўқув йилидан бошлаб

14.

Олий таълим тизимининг меҳнат бозори талабларига мувофиқлиги таъминлаш.

1. Кадрлар тайёрлаш жараёнига иш берувчиларни жалб этиш механизмларини такомиллаштириш.

2024 йил июль

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига республика бюджетидан ажратилган маблағлар

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(К. Шарипов),

«Таълим соҳасидаги лойиҳалар маркази» лойиҳа офиси,олий таълим ташкилотлари, тегишли вазирлик ва идоралар

2. Таълим дастурларини ишлаб чиқиш ва такомиллаштиришда иш берувчиларнинг иштирокини кенгайтириш, манфаатдорлигини ошириш ва жавобгарлигини белгилаш юзасидан таклифларни тайёрлаш.

2024 йил декабрь

3. Талабалар амалиётини ташкил этиш ҳамда таълим дастурларини ишлаб чиқишда кадрлар буюртмачилари масъулиятининг аниқ чегараларини белгилаш.

2025 йил май

15.

Муҳандислик-техника йўналишида кадрлар тайёрлайдиган олий таълим муассасалари ташкилий-бошқарув фаолиятини такомиллаштириш.

1. Муҳандислик-техника йўналишидаги 33 та давлат олий таълим муассасаларининг фаолиятини комплекс таҳлил қилиш бўйича ишчи гуруҳини ташкил этиш.

2024 йил май

Тегишли олий таълим ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари, тармоқ ишлаб чиқариш корхоналари маблағлари

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(К. Шарипов),

Энергетика вазирлиги

(Ж. Мирзамаҳмудов),

Транспорт вазирлиги

(И. Махкамов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(И. Норқулов),

«Таълим соҳасидаги лойиҳалар маркази» лойиҳа офиси, тармоқ ишлаб чиқариш корхоналари

2. Муҳандислик-техника йўналишидаги олий таълим муассасаларида:

кадрлар тайёрлаш йўналишлари ва қабул параметрларининг соҳа тармоқларининг кадрларга бўлган реал эҳтиёжларига мувофиқлигини;

моддий-техник база (замонавий лабораториялар ва асбоб-ускуналарнинг мавжудлиги) ҳолатини;

амалдаги ўқув дастурларининг ишлаб чиқариш технологиялари ва иш берувчиларнинг талабларига мувофиқлигини;

талабаларнинг соҳадаги ишлаб-чиқариш ташкилотларида амалий билим олишини;

профессор-ўқитувчиларнинг билим даражаси ва ўқув адабиётларининг амалиётга йўналтирилганлигини ўрганиш.

2024 йил июнь — август

3. Ўрганиш натижалари бўйича асосланган амалий таклифлар ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2024 йил сентябрь

16.

Олий таълим ташкилотларининг таълим дастурларини халқаро аккредитациядан ўтказиш тартибини такомиллаштириш.

1. Нуфузли халқаро аккредитация ташкилотлари рўйхатини шакллантириш ва Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан тасдиқлаш.

2024 йил май

Тегишли олий таълим ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(К. Шарипов),

«Таълим соҳасидаги лойиҳалар маркази» лойиҳа офиси, олий таълим ташкилотлари

2. Олий таълим ташкилотларида таълим дастурларини халқаро аккредитациядан ўтказиш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш.

2024 йил июнь

3. Халқаро ташкилотлар билан таълим дастурларини халқаро аккредитациядан ўтказиш бўйича шартномалар тузиш ва аккредитацияни белгиланган тартибда амалга ошириш.

2024 йил июлдан бошлаб

4. Таълим дастурларини халқаро аккредитациядан ўтказиш жараёнларининг мониторингини юритишни йўлга қўйиш.

2024 йил сентябрь

17.

Олий таълим ташкилотлари профессор-ўқитувчиларининг хорижий давлатларда малака ошириши ва стажировкадан ўтишини ташкил қилиш.

1. Олий таълим ташкилотларининг 40 ёшгача бўлган профессор-ўқитувчиларини хорижий мамлакатларга малака ошириш ёки стажировкага юбориш учун саралаб олиш.

2024 йил июнь

Тегишли олий таълим ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(К. Шарипов),

«Таълим соҳасидаги лойиҳалар маркази» лойиҳа офиси, олий таълим ташкилотлари

2. Саралаб олинган профессор-ўқитувчиларни хорижий мамлакатларга малака ошириш ва стажировкага юбориш.

2024 йил июль — сентябрь

3. Малака ошириш ёки стажировка ўташ давомида ўрганилган илғор хорижий тажрибани олий таълим ташкилотида амалда жорий этилишини таъминлаш.

2024 йил сентябрь — декабрь

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 2 февралдаги ПҚ-54-сон қарорига
3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Таълим соҳасидаги лойиҳалар маркази» лойиҳа офиси томонидан биринчи босқичда фаолияти такомиллаштириладиган муассасалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
РЎЙХАТИ*
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Муассаса номи

Вазирлик (идора)дан бириктирилган масъул ходим

I. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги муассасалар

1.

Тошкент шаҳри Юнусобод туманидаги 9-сон умумий ўрта таълим муассасаси

Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг биринчи ўринбосари У. Шарифходжаев

2.

Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик республика ташхис маркази

Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг ўринбосари Ф. Боқиев

3.

Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети

Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг ўринбосари Т. Комилов

4.

Тошкент шаҳар Педагогларни янги методикаларга ўргатиш миллий маркази

Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг ўринбосари С. Раджабов

5.

Тошкент шаҳри Учтепа туманидаги 129-сон умумий ўрта таълим муассасаси

Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази директори В. Хамидов

II. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тизимидаги муассасалар

6.

Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг биринчи ўринбосари К. Каримов

7.

Тошкент гидрометеорология техникуми

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг ўринбосари С. Бузрукхонов

8.

Тошкент молия институти ҳузуридаги академик лицей

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг ўринбосари Ш. Турдикулова

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* «Таълим соҳасидаги лойиҳалар маркази» лойиҳа офиси томонидан биринчи босқичда фаолияти такомиллаштириладиган муассасалар рўйхатига Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси томонидан тегишли ўзгартиришлар киритилиши мумкин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.02.2024 й., 07/24/54/0092-сон)