ИЛОВА
|
Т/р |
Чора-тадбирлар номи |
Амалга ошириш механизми |
Муддати |
Молиялаштириш манбалари |
Масъул ижрочилар |
|
I. Умумий ўрта таълим муассасаларида ўқувчиларни иккита хорижий тилга ўқитишни йўлга қўйиш | |||||
|
1. |
Ўқувчиларга иккинчи хорижий тилни ўқитиш амалиёти жорий этиладиган умумий ўрта таълим муассасалари рўйхатини тасдиқлаш. |
1. Ҳудудлар кесимида умумий ўрта таълим муассасаларида иккинчи хорижий тилни ўрганишга бўлган эҳтиёжни аниқлаш. |
2024 йил март |
- |
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Умарова), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари |
|
2. Аниқланган умумий ўрта таълим муассасаларида тиллар кесимида иккинчи хорижий тил ўқитувчиларига бўлган эҳтиёжни аниқлаш ва уларнинг таркибини шакллантириш. |
2024 йил август | ||||
|
3. Умумий ўрта таълим муассасаларининг салоҳияти ва кадрлар таъминотидан келиб чиқиб, ўқувчиларни иккинчи хорижий тилга ўқитиш амалиёти жорий этиладиган умумий ўрта таълим муассасалари рўйхатини шакллантириш ва тасдиқлаш. |
2024 йил июнь | ||||
|
2. |
Умумий ўрта таълим муассасаларида ўқитиладиган иккинчи хорижий тил ўқув дастурларини ишлаб чиқиш. |
1. Умумий ўрта таълим муассасаларида иккинчи хорижий тилни ўқитишга мўлжалланган ўқув дастурлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш бўйича хорижий ва маҳаллий мутахассислардан иборат ишчи гуруҳни тузиш, бунда, хорижий ва маҳаллий мутахассисларни шартнома асосида жалб этиш. |
2024 йил март |
Мактабгача ва мактаб таълими вазири жамғармаси маблағлари |
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Умарова) |
|
2. Умумий ўрта таълим муассасаларида иккинчи хорижий тилни ўқитишга мўлжалланган ўқув дастурларини тасдиқлаш ва амалиётга жорий этиш. |
2024/2025 ўқув йилидан бошлаб | ||||
|
3. |
Танланган умумий ўрта таълим муассасаларини иккинчи хорижий тил бўйича дарслик ва ўқув-методик қўлланмалар билан таъминлаш. |
1. Умумий ўрта таълим муассасаларини ўқув адабиётлари билан таъминлаш учун халқаро ташкилотлар ва нашриётлар билан музокаралар ўтказиш, дарсликни саралаб олиш ва таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш. |
2024 йил апрель |
Давлат бюджетидан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига ажратилган маблағлар доирасида |
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Умарова) |
|
2. Танлаб олинган дарслик ва ўқув-услубий қўлланмаларни харид қилиш. |
2024 йил июль | ||||
|
4. |
Иккинчи хорижий тил бўйича ўқитувчиларни қайта тайёрлаш бўйича қисқа муддатли ўқув курсларини ташкил этиш. |
1. Иккинчи хорижий тилдан дарс берадиган ўқитувчиларнинг касбий компетенцияларини ривожлантириш мақсадида қайта тайёрлов курслари дастурини ишлаб чиқиш. |
2024 йил апрель |
- |
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Умарова) |
|
2. Иккинчи хорижий тилдан дарс берадиган ўқитувчиларга янги ўқув дастурлари ва методикаларга ўргатиш мақсадида қисқа муддатли ўқув курсларини йўлга қўйиш. |
2024 йил август | ||||
|
II. Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва ўқитиш ишларини ташкил этиш | |||||
|
5. |
Ўқувчиларни касб-ҳунарга ўқитиш амалиёти жорий этиладиган умумий ўрта таълим муассасалари рўйхатини тасдиқлаш. |
1. 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб умумий ўрта таълим муассасаларида ўқувчиларни касб-ҳунарга ўқитиш амалиётини босқичма-босқич йўлга қўйиш бўйича ҳудудларда ўрганишларни ташкил этиш. |
2024 йил март |
- |
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Умарова), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Норқулов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари |
|
2. Умумий ўрта таълим муассасаларининг салоҳияти ва кадрлар таъминотидан келиб чиқиб, ўқувчиларни касб-ҳунарга ўқитиш амалиёти жорий этиладиган умумий ўрта таълим муассасалари рўйхатини шакллантириш. |
2024 йил апрель | ||||
|
6. |
Умумий ўрта таълим муассасалари 9-синф ўқувчиларининг касбга бўлган қизиқишлари ва мойиллигини аниқлаш механизмларини жорий этиш. |
1. Ўқувчиларнинг қизиқишларини аниқлаш ва касбга йўналтириш бўйича ишлаб чиқилган kasb.maktab.uz платформани такомиллаштириш. |
2024 йил май |
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг Таълим ислоҳотларига кўмаклашиш жамғармаси маблағлари |
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Умарова) |
|
2. Ўқувчиларнинг қизиқишлари ва касбий лаёқатини аниқлайдиган сўровномалар тўпламини ишлаб чиқиш. |
2024 йил июнь | ||||
|
3. Умумий ўрта таълим муассасаларининг 9-синф ўқувчилари ўртасида сўровнома ўтказиш ва натижалари асосида ўқувчининг касбий лаёқати бўйича электрон маълумотлар базасини яратиш. |
2024 йил октябрь | ||||
|
7. |
Умумий ўрта таълим муассасаларида ўргатиладиган касбларнинг ўқув дастурларини ишлаб чиқиш. |
1. 2024/2025 ўқув йилида умумий ўрта таълим муассасаларида ўргатиладиган касб-ҳунарлар рўйхатини шакллантириш. |
2024 йил март |
- |
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Умарова), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (Шарипов) |
|
2. Умумий ўрта таълим муассасаларида ўргатиладиган касбларнинг ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. |
2024 йил июль | ||||
|
8. |
Касб-ҳунарга ўқитиш амалиёти жорий этилган умумий ўрта таълим муассасаларига тадбиркорларни жалб қилиш учун меъёрий-ҳуқуқий базани яратиш. |
1. Умумий ўрта таълим муассасалари ва тадбиркорлик субъектлари ҳамкорлигини тартибга солиш бўйича Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш. |
2024 йил май |
- |
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Умарова), Савдо-саноат палатаси (Ваҳобов) |
|
2. Тадбиркорлик субъектлари учун умумий ўрта таълим муассасаларида ўқувчиларни касбга ўргатиш имкониятлари бўйича тарғибот-ташвиқот тадбирларини ўтказиш. |
2024 йил август | ||||
|
9. |
Битирувчиларга ўрганган касб-ҳунари тўғрисида давлат намунасидаги электрон ҳужжат бериш тартибини ишлаб чиқиш. |
1. Битирувчиларга ўрганган касб-ҳунари тўғрисида бериладиган давлат намунасидаги электрон ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш. |
2024 йил апрель |
- |
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Умарова), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (Шарипов), Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги (Мусаев) |
|
2. Битирувчиларга ўрганган касб-ҳунари тўғрисида давлат намунасидаги электрон ҳужжат бериш тартибини тасдиқлаш бўйича Ҳукумат қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш. |
2024 йил июль | ||||
|
10. |
Ўқувчиларни касб-ҳунар ва тадбиркорлик кўникмаларига ўқитиш учун зарур шароитлар яратиб бериш. |
1. Умумий ўрта таълим муассасаларининг 10-11-синф ўқувчиларини касб-ҳунарга ўқитиш ўқув дастурларини амалга оширишда ҳар бир йўналиш бўйича талаб этиладиган хомашё материаллари рўйхатини шакллантириш. |
2024 йил май |
Маҳаллий бюджет маблағлари |
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Умарова), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (Шарипов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари |
|
2. Умумий ўрта таълим муассасаларида ўқувчиларни касб-ҳунарга ўқитиш ўқув дастурларини амалга ошириш учун талаб этиладиган хомашё материаллари меъёрини тасдиқлаш. |
2024 йил май | ||||