12.01.2024 йилдаги ПҚ-21-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 12.01.2024 йилдаги ПҚ-21-сон
Kuchga kirish sanasi
18.01.2024
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасида экологик туризмни жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Туризм хизматларини диверсификация қилиш ва инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни жадаллаштириш, мамлакатимизнинг мавжуд ресурсларидан оқилона фойдаланиш ҳисобига экологик туризмни ривожлантириш учун янада қулай шароитлар яратиш ва унга тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш ҳамда тадбиркорлик субъектлари учун қўшимча имкониятлар яратиш орқали тоғли ва чекка ҳудудлар ҳамда чўл минтақаларидаги аҳолини иш билан таъминлаш, уларнинг даромад манбаини кенгайтириш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги (кейинги ўринларда — Экология вазирлиги), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг давлат қўриқхоналари буфер зоналари, миллий табиат боғлари, питомниклар (қўриқхонага айлантирилган зоналар бундан мустасно), ўрмон ва ўрмон-ов хўжаликлари, тоғли ва чўл ҳудудлари ҳамда сув объектларининг сувни муҳофаза қилиш зоналарида (кейинги ўринларда — экоҳудудлар) жойлашган ер участкаларини комплекс туризм хизматларини йўлга қўйган ҳолда туристик кластерлар ташкил этиш учун тадбиркорлик субъектларига ажратиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
экоҳудудларда жойлашган ер участкалари уларнинг тоифаси ўзгартирилмаган ҳолда туристик кластерлар ташкил этиш учун тадбиркорлик субъектларига «E-auksion» электрон савдо платформаси орқали фаолият кўрсатиш муддатини кейинчалик узайтириш имконияти билан 10 йил муддатга ижарага берилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Экология вазирлигига экоҳудудларда ташкил этиладиган туристик кластерларнинг батафсил режалаштириш лойиҳалари ва мастер режаларини ишлаб чиқиш учун хорижий лойиҳа институтларини, шунингдек, маслаҳатчиларни жалб қилиш ҳуқуқи берилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
экоҳудудларда ташкил этиладиган туристик кластерларнинг батафсил режалаштириш лойиҳалари ва мастер режаларини ишлаб чиқиш учун лойиҳалаштириш ва консалтинг компаниялари, маҳаллий ва хорижий экспертлар ҳамда бошқарувчи компаниялар хизматларига ҳақ тўлаш Экология жамғармаси маблағлари ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туристик кластерлар ҳудудидаги туристик объектлар Экология вазирлиги ҳамда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги томонидан белгиланадиган енгил ва тез қуриладиган конструкция ҳамда экологик тоза қурилиш материалларидан барпо этилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
экоҳудудларда ташкил этиладиган туристик кластерларда туризм хизматлари инсон фаолиятининг атроф-муҳитга салбий таъсирининг олдини олишни назарда тутувчи экоҳудудларни ривожлантириш дастурларига мувофиқ кўрсатилади. Бунда, экоҳудудларни ривожлантириш дастурлари Экология вазирлиги томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Табиатга саёҳат» экотуризмни ривожлантириш миллий дастурини 1-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат қўриқхоналари буфер зоналари, миллий табиат боғлари, питомниклар (қўриқхонага айлантирилган зоналар бундан мустасно), ўрмон ва ўрмон-ов хўжаликлари, тоғли ва чўл ҳудудлари ҳамда сув объектларининг сувни муҳофаза қилиш зоналарида ташкил қилиниши мумкин бўлган фаолият (хизмат) турлари рўйхати 2-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат қўриқхоналари, питомниклар, миллий табиат боғлари ва ўрмон хўжаликларида экотуризм хизматлари йўлга қўйиладиган ҳудудларнинг рўйхати 3-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Пляж ва сувда дам олиш туризм хизматлари ташкил этиладиган республикадаги йирик сув ҳавзалари рўйхати 4-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Замонавий талаблар асосида дор йўллари қурилиши режалаштирилган туман ва шаҳарлар рўйхати 5-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Экологик туризм йўналишида фаолияти йўлга қўйиладиган истиқболли туристик кластер лойиҳаларининг манзилли рўйхати 6-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Вазирлар Маҳкамаси (А. Раматов) икки ой муддатда экологик туризм йўналишида фаолияти йўлга қўйиладиган истиқболли туристик кластер лойиҳаларини амалга ошириш дастурини тасдиқласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Экология вазирлиги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги билан биргаликда ушбу қарорга 3-иловада кўрсатилган давлат қўриқхоналари буфер зоналари, питомниклар, миллий табиат боғлари ва ўрмон хўжаликларининг батафсил режалаштириш лойиҳалари ва мастер режаларини қуйидагиларни назарда тутган ҳолда белгиланган муддатларда ишлаб чиқилишини таъминласин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳудуднинг мавжуд табиий ресурсларидан келиб чиққан ҳолда туристик сўқмоқлар, селфи зона ва пикник зоналар, манзарали томоша қилиш майдончалари ва ҳайвонларни масофадан кузатиш имконини берувчи фототурларни ташкил қилиш ҳудудларини белгилаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
чиқиндиларни ташлаш ва экоҳудудда ўрнатиладиган йўл кўрсаткичлари нуқталарини белгилаш ҳамда экологик талабларга жавоб берадиган санитария-гигиена шохобчаларини жойлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кемпинг, глэмпинг, ўтов, экоуйлар ва бошқа турдаги жойлаштириш воситалари жойлашувини белгилаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
экоҳудудларга кириш қисмида электромобиллар учун қувватлантириш станциялари, кўчма ресторанлари мавжуд бўлган автотураргоҳлар жойлашувини белгилаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
экоҳудудларда мавжуд туризм хизматлари ва туристик салоҳият тўғрисида маълумот олиш, экоҳудуднинг электрон туристик харитаси, сувенир маҳсулотлари савдоси ва бошқа хизматлар кўрсатадиган ташриф марказлари (visitor center) жойлашувини белгилаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Экология вазирлиги билан биргаликда экоҳудудларда туристик кластерларни ташкил қилиш учун салоҳиятли хорижий ва маҳаллий инвесторлар ҳамда хорижий ва халқаро ташкилотларни, шу жумладан уларнинг грант маблағларини жалб қилиш чораларини кўрсин. Бунда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
экоҳудудларда йўл-транспорт, коммунал ва туризм инфратузилмаларини қуриш харажатларини хорижий инвесторлар маблағлари ҳисобидан қоплаш бўйича музокаралар ўтказилишини таъминласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
салоҳиятли хорижий инвесторларга лойиҳа таклифлари (объектлари) тўғрисида «Road-show» тақдимотлар ўтказсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар чоракда хорижий инвесторлар билан ўтказилган музокаралар якуни бўйича ташаббускорлар, амалга ошириш муддатлари ва молиялаштириш манбаларини аниқ белгилаган ҳолда туризм инфратузилмасини тезкор ривожлантиришга қаратилган инвестиция лойиҳалари рўйхатини шакллантириб борсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Экоҳудудларда ташкил этиладиган туристик кластерларда фаолият кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларига ер участкасини ижарага беришда қуйидагилар назарда тутилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
экоҳудудларни ривожлантириш дастурида белгиланган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
экоҳудуднинг экологик ҳолати ва туризмни ривожлантиришнинг барқарорлигини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
экоҳудудда ноёб табиий объектлар ва мажмуаларни, ўсимликлар ва ҳайвонларнинг генетик фондини сақлаш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
экологик талаблар асосида туризм хизматларини диверсификация қилиш ва хизматлар сифатини жаҳон стандартлари даражасига етказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
энергиянинг муқобил ва қайта тикланувчи манбаларидан фойдаланган ҳолда янги замонавий энергия тежовчи тизимлар ва технологияларни жорий қилиш асосида ўзига хос экологик тизимни яратиш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
экоҳудудга маҳаллий ва хорижий инвестицияларни жалб қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
янги иш ўринларини яратиш орқали аҳоли даромадларини ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инновацион ва замонавий туризм инфратузилмасини яратиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туризм хизматларини кўрсатувчилар ва истеъмолчилар ўртасида автоматлаштирилган махсус электрон дастур ёрдамида ахборот алмашинувини тизимли йўлга қўйиш орқали ташриф буюрувчилар оқимини кўпайтириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
экоҳудуддаги туристик сўқмоқлар ва йўл кўрсаткичларининг белгиланган талабларга мувофиқлигини таъминлаб бориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
янги туризм хизматларини (шу жумладан, Planting Tour, Plogging Tour ва бошқалар) ва экоакцияларни ташкил қилиб бориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
экоҳудуднинг ишлаб чиқилган бренди асосида тарғибот дастурларини амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
экоҳудуднинг рекреацион салоҳиятини ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туристик кластерларнинг ташриф марказларида туристлар ҳисобини юритиб боришни таъминлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Белгилансинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) давлат қўриқхоналари буфер зоналари, миллий табиат боғлари, питомниклар ер участкаларини ва давлат мулки объектларини ижарага беришдан тушган маблағлар қуйидагича тақсимланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
50 фоизи — давлат қўриқхоналари буфер зоналари, миллий табиат боғлари, питомниклар ерларидан доимий фойдаланувчиларга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10 фоизи — Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш марказига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
40 фоизи — Экология жамғармасига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) давлат қўриқхоналари буфер зоналари, миллий табиат боғлари, питомниклар, ўрмон ва ўрмон-ов хўжаликлари ҳудудига кириш учун тўловлардан тушган маблағлар қуйидагича тақсимланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30 фоизи — Экология жамғармасига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30 фоизи — маҳаллий бюджетга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
40 фоизи — давлат қўриқхоналари буфер зоналари, миллий табиат боғлари, питомниклар, ўрмон ва ўрмон-ов хўжаликлари ерларидан доимий фойдаланувчиларга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) 2028 йил 1 январгача туристик кластерларда йўриқчи-йўл бошловчилар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш харажатлари Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) давлат буюртмачиларига харид жараёни очиқлигини таъминлаган ҳолда ўз ходимлари учун саёҳатларни экоҳудудларга ташкил қилиш мақсадида туроператорлар ўртасида энг яхши таклифларни танлаш натижаларига кўра туристик маҳсулотларни харид қилишга рухсат берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Экология вазирлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) «Ўзбекистонда барқарор ўрмон ландшафтларини тиклаш» лойиҳаси доирасида давлат қўриқхоналари буфер зоналари, миллий табиат боғлари, питомниклар (қўриқхонага айлантирилган зоналар бундан мустасно), ўрмон ва ўрмон-ов хўжаликлари, тоғли ва чўл ҳудудлари ҳамда сув объектларининг сувни муҳофаза қилиш зоналаридаги туристик кластерларда ташриф марказларини барпо қилиш ва тадбиркорлик субъектларини жалб қилган ҳолда ушбу ҳудудларда туристик сўқмоқларни қуриш лойиҳаларини амалга оширсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) 2024 йил 1 сентябрга қадар қуйидагиларни назарда тутувчи «Табиатга саёҳат» электрон платформаси ва унинг мобиль иловасини ишга туширсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
экоҳудудлардаги туристик кластерлар электрон харитаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туристик кластерларнинг ташриф марказларида тақдим этиладиган хизматлар тўғрисидаги маълумотлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ушбу ҳудудларга саёҳатни режалаштириш ва жойлаштириш воситаларини олдиндан банд қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мавжуд тоғ ва ғорлар, туристик сўқмоқлар ҳамда уларнинг имкониятлари тўғрисидаги маълумотлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, энг яхши таклифни билдирган тадбиркорлик субъектлари уларни танлаш асосида Экология жамғармаси маблағлари ҳисобидан жалб қилиниши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирига:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
экоҳудудларда туризм салоҳияти юқори бўлган туристик сўқмоқларни аниқлаш, улар бўйлаб яратиладиган инфратузилманинг (йўл кўрсаткичлари, кемпинг, дам олиш жойлари ва бошқа) жойлашувини белгилаш, шунингдек, уларнинг электрон харитасини ишлаб чиқиш учун маълумотлар шакллантиришга мутахассис ва маҳаллий аҳолини жалб қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ушбу қарорга 5-иловада белгиланган туман ва шаҳарларда автокемпинг лагерлари ташкил қилинадиган ҳудудларни белгилаш ваколати берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Белгилансинки, туризм инфратузилмасини ривожлантириш мақсадида 2027 йил 1 январга қадар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
чўл ҳудудларида рекреацион туристик хизматларни кўрсатувчи курорт зоналарини (тоифали меҳмонхоналар, SPA-меҳмонхоналар, санаторий ва пансионатлар) ташкил қилган тадбиркорлик субъектлари уч йил давомида фойда солиғини ва юридик шахслардан олинадиган ер солиғини ушбу солиқлар бўйича белгиланган солиқ ставкаларига нисбатан 50 фоизга камайтирилган солиқ ставкалари бўйича тўлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
чўл ҳудудларида тематик хиёбонларни ташкил қилган юридик шахслар тематик хиёбонлар фойдаланишга топширилган кундан эътиборан уч йил давомида юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни ва юридик шахслардан олинадиган ер солиғини ушбу солиқлар бўйича белгиланган солиқ ставкаларига нисбатан 50 фоизга камайтирилган солиқ ставкалари бўйича тўлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 27 июлдаги «Туризм йўналишидаги ислоҳотларни янада жадаллаштириш ва соҳада давлат бошқаруви тизимини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-238-сон қарорининг 5-банди «ер солиғи» сўзларидан кейин «ҳамда фойда солиғи» сўзлари билан тўлдирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Экология вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчаларни назарда тутувчи тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири А.А. Абдухакимов ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари белгилансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2024 йил 12 январь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-21-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 12 январдаги ПҚ-21-сон қарорига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Табиатга саёҳат» экотуризмни ривожлантириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
МИЛЛИЙ ДАСТУРИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Ижро муддати

Молиялаштириш манбаи

Ижро учун масъуллар

1.

Қуйидагиларни назарда тутувчи Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш:

давлат қўриқхоналари буфер зоналари, миллий табиат боғлари, питомниклар (қўриқхонага айлантирилган зоналар бундан мустасно), ўрмон ва ўрмон-ов хўжаликлари, тоғли ва чўл ҳудудлари ҳамда сув объектларининг сувни муҳофаза қилиш зоналарида (кейинги ўринларда — экоҳудудлар) жойлашган ер участкалари участкаларини уларнинг тоифасини ўзгартирилмаган ҳолда туристик кластерлар ташкил этиш учун тадбиркорлик субъектларига «E-auksion» электрон савдо платформаси орқали фаолият кўрсатиш муддатини кейинчалик узайтириш имконияти билан 10 йил муддатга ижарага бериш;

экоҳудудларда жойлашган туристик кластерлар ташкил этиш учун ижарага бериладиган ер участкаларига йиллик ижара миқдорини белгилаш тартибини ишлаб чиқиш;

экоҳудудларда жойлашган ер участкаларини туристик кластерлар ташкил этиш учун ижарага бериш бўйича тадбиркорлик субъектлари билан тузиладиган намунавий шартномани ишлаб чиқиш;

Мазкур қарорнинг 3-иловасида белгиланган давлат қўриқхоналари буфер зоналари, питомниклар, миллий табиат боғлари, ўрмон хўжаликларида туристик кластерлар фаолияти йўлга қўйиладиган ҳудудлар чегараларини белгилаш.

Амалга ошириш шакли: норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

2024 йил март

-

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги,

Давлат активларини бошқариш агентлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари

2.

Мазкур қарорга 3-иловада кўрсатилган давлат қўриқхоналари, питомниклар, миллий табиат боғлари ва ўрмон хўжаликларининг батафсил режалаштириш лойиҳалари ва мастер-режаларини ишлаб чиқиш ишларини ташкил қилиш.

Амалга ошириш шакли: амалий чора-тадбирлар.

2024-2025 йиллар давомида

Экология жамғармаси маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги,

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари

3.

Экоҳудудларда ташкил этиладиган туристик кластерлар ҳудудида туристик объектларни қуриш учун енгил ва тез қуриладиган конструкция ҳамда экологик тоза қурилиш материалларга қўйиладиган норма ва талабларни белгилаш.

Амалга ошириш шакли: қўшма идоравий ҳужжат.

2024 йил март

-

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги,

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

4.

Экоҳудудларда яқин беш йиллик даврда инсон фаолияти натижасида экология ва атроф-муҳитга етказилиши мумкин бўлган ҳар қандай зарарнинг олдини олишни назарда тутган ҳолда ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш.

Амалга ошириш шакли: ҳар бир экоҳудудни ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш бўйича режа-график.

2024 йил апрель

-

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари

5.

Давлат қўриқхоналари буфер зоналари, миллий табиат боғлари, питомниклар, ўрмон хўжаликлари ҳудудига кириш учун тўлов ундириш миқдори, тартибини ишлаб чиқиш.

Бунда, тўловларни электрон кузатиш имкониятини яратиш назарда тутилади.

Амалга ошириш шакли: норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

2024 йил апрель

-

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

6.

Экоҳудудларнинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда уларнинг брендини ишлаб чиқиш.

Амалга ошириш шакли: ҳар бир экоҳудуднинг брендини ишлаб чиқиш бўйича режа-график.

2024 йил май

-

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги,

манфаатдор

вазирлик ва идоралар

7.

Давлат қўриқхоналари буфер зоналари, миллий табиат боғлари, питомниклар (қўриқхонага айлантирилган зоналар бундан мустасно), ўрмон ва ўрмон-ов хўжаликлари, тоғли ва чўл ҳудудлари ҳамда сув объектларининг сувни муҳофаза қилиш зоналарида йўл кўрсаткичларни маркировкалаш тартибини белгилаш.

Амалга ошириш шакли: норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

2024 йил апрель

-

Туризм қўмитаси,

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

8.

Давлат қўриқхоналари буфер зоналари, миллий табиат боғлари, питомниклар (қўриқхонага айлантирилган зоналар бундан мустасно), ўрмон ва ўрмон-ов хўжаликлари, тоғли ва чўл ҳудудлари ҳамда сув объектларининг сувни муҳофаза қилиш зоналарида қуйидагиларни назарда тутувчи туристик сўқмоқлар ташкил қилиш тартибини белгилаш:

туристик сўқмоқларга талаблар ва уларни ташкил қилиш;

туристик сўқмоқлар реестрини юритиш;

туристик сўқмоқларни белгиланган талаблар даражасида сақлаш мажбуриятини белгилаш;

туристик сўқмоқларнинг электрон хариталарини ишлаб чиқиш;

туристик сўқмоқларнинг маршрут йўналишларини интернет хариталарда белгилаш.

Амалга ошириш шакли: норматив-ҳуқуқий ҳужжат ва стандарт лойиҳаси.

2024 йил апрель

-

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги,

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги,

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

9.

Қуйидагиларни назарда тутувчи давлат тилида ва камида икки хорижий тилларда юритиладиган «Табиатга саёҳат» электрон платформаси ва унинг мобиль иловасини ишлаб чиқиш:

туристик кластерлари ҳудудларининг электрон харитаси;

ташриф марказларида тақдим этиладиган хизматлар тўғрисида маълумотлар;

ушбу ҳудудларга саёҳатларни режалаштириш ва жойлаштириш воситаларини олдиндан банд қилиш;

республика ҳудудида мавжуд туристик сўқмоқлар ва улар имкониятлари тўғрисида маълумотлар.

Амалга ошириш шакли: платформани ишлаб чиқиш ва ишга тушириш.

2024 йил август

Экология жамғармаси маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги,

Рақамли технологиялар вазирлиги

10.

Давлат қўриқхоналари буфер зоналари, миллий табиат боғлари, питомниклар (қўриқхонага айлантирилган зоналар бундан мустасно), ўрмон ва ўрмон-ов хўжаликлари, тоғли ва чўл ҳудудлари ҳамда сув объектларининг сувни муҳофаза қилиш зоналарида ташкил этиладиган ташриф марказларини (visitor center) қўйиладиган талабларни белгилаш.

Амалга ошириш шакли: стандарт лойиҳаси.

2024 йил май

-

Туризм қўмитаси,

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

11.

Давлат қўриқхоналари буфер зоналари, миллий табиат боғлари, питомниклар (қўриқхонага айлантирилган зоналар бундан мустасно), ўрмон ва ўрмон-ов хўжаликлари, тоғли ва чўл ҳудудлари ҳамда сув объектларининг сувни муҳофаза қилиш зоналари ҳудуди ва улар атрофидаги чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш тартибини ишлаб чиқиш.

Амалга ошириш шакли: норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

2024 йил май

-

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари

12.

Туристик кластерлар ташкил қилиш учун салоҳияти юқори бўлган тоғли ва чўл ҳудудлари ҳамда сув объектларининг сувни муҳофаза қилиш зоналарини режалаштириш ва лойиҳалаштириш ишларини ташкил қилиш.

Амалга ошириш шакли: режалаштириш лойиҳаларини ишлаб чиқишни назарда тутувчи режа-график.

2024 йил май

-

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги,

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги,

Сув хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари

13.

Ўзбекистоннинг экотуризм харитасини ишлаб чиқиш ва чоп этиш.

Амалга ошириш шакли: экотуризм харитасини ишлаб чиқиш.

2024 йил январдан бошлаб, доимий

Экология жамғармаси маблағлари

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари

14.

Қуйидаги жойлаштириш воситаларига тоифа (юлдуз) бериш тартибини белгилаш:

Глэмпинглар ва ўтовлар;

модулли меҳмонхоналар.

Амалга ошириш шакли: стандарт лойиҳаси.

2024 йил июнь

-

Туризм қўмитаси,

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

15.

Экоҳудудларда ўлжалардан ва табиат инъом этган маҳсулотлардан сувенирларни тайёрлашни йўлга қўйиш.

Амалга ошириш шакли: амалий чора-тадбирлар.

2024 йил апрелдан бошлаб, доимий

-

Савдо-саноат палатаси,

Ҳунарманд уюшмаси,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари

17.

Экоҳудудларда туристларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш тартибини ишлаб чиқиш.

Амалга ошириш шакли: норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

2024 йил апрель

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Ички ишлар вазирлиги,

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги,

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

18.

Экоҳудудларда оммавий-маданий тадбирларни ташкил қилиш ва уларни ўтказиш, шунингдек, мазкур ҳудудларда ташкил этиладиган тадбирларнинг ягона календарь режасини шакллантириш тартибини ишлаб чиқиш.

Амалга ошириш шакли: норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

2024 йил июнь

-

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги,

Ёшлар ишлари ва спорт вазирлиги,

манфаатдор

вазирлик ва идоралар

19.

Чўл ҳудудларида тадбиркорлик субъектларининг туристларга кўчат ва буталар экиш ҳамда дарахтлардан лабиринт хизматлари ташкил қилиш лойиҳалари учун кўчат ва буталарни харид қилиш тартибини ишлаб чиқиш.

Амалга ошириш шакли: норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

2024 йил июль

-

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

20.

Экоҳудудларда жойлаштириш воситаларини қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмалари, уларни мустақил ва кўчма оқова сув тизими билан таъминлаш харажатларини қоплаб бериш тартибини ишлаб чиқиш.

Амалга ошириш шакли: норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

2024 йил июнь

-

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги,

Энергетика вазирлиги,

Қурилиш ва уй-жой коммунал вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

21.

Экоҳудудларда туроператорлар томонидан туризм хизматларини ташкил қилиш давомида сайёҳлар хавфсизлигини таъминлаш тизимини такомиллаштиришни назарда тутувчи тартибни белгилаш.

Амалга ошириш шакли: норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

2024 йил апрель

-

Туризм қўмитаси,

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги,

Ички ишлар вазирлиги

22.

Экоҳудудларда зиплайн хизматлари ва канатли парк (тайпарк) экстремал туризм мажмуасини ташкил қилган тадбиркорлик субъектлари харажатларининг қоплаб бериш тартибини белгилаш.

Амалга ошириш шакли: норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

2024 йил июнь

-

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги,

Қурилиш ва уй-жой коммунал вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

23.

Ёввойи ҳайвонларни овлашга рухсат бериш, расмийлаштириш, ҳисобини юритиш, онлайн тўлов ҳамда олинган рухсатномалардан фойдаланишни назорат қилиш механизмини ўз ичига олган ягона автоматлаштирилган электрон тизим ва унинг мобиль иловасини яратиш ҳамда уни Ягона интерактив давлат хизматлари портали билан интеграция қилинишини таъминлаш.

Амалга ошириш шакли: амалий чора-тадбирлар.

2024 йил давомида

-

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги,

Рақамли технологиялар вазирлиги,

Адлия вазирлиги

24.

Республиканинг туман ва шаҳарларида табиат музейларини ташкил қилишни назарда тутувчи дастур ишлаб чиқиш.

Амалга ошириш шакли: норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

2025 йил март

-

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Маданий мерос агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари

25.

Экоҳудудларда муҳандислик-коммуникация тармоқлари, йўл инфратузилмасини яхшилаш, туризм ва унга ёндош инфратузилмани қуриш, реконструкция қилиш учун Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури ҳамда инвестиция дастурига киритиб бориш.

Амалга ошириш шакли: амалий чора-тадбирлар.

2024 йил давомида,

доимий

-

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

26.

Қуйидагиларни назарда тутувчи қарор лойиҳасини ишлаб чиқиш:

йўриқчи-йўл бошловчиларни тайёрлаш бўйича ўқув дастурлари, уларга тоифаларни белгилаш ҳамда малака сертификатини бериш тартиби;

экотуризм йўналишида туроператорлик фаолиятини амалга оширишда туристлар ҳаёти ва соғлигига жавобгарликни кучайтиришни назарда тутувчи талабларни белгилаш.

Амалга ошириш шакли: норматив-ҳуқуқий ҳужжат ва стандарт лойиҳаси.

2024 йил апрель

-

Туризм қўмитаси,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

27.

Қўшни республикалар билан чегарадош ҳудудлар орқали кўчиб юрувчи ёввойи ҳайвонларнинг йиллик сонини аниқлаш тартибини белгилаш.

Амалга ошириш шакли: қўшма регламент лойиҳаси.

2024 йил август

-

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги,

Фанлар академияси,

Ташқи ишлар вазирлиги

28.

Қўшни республикалар билан чегарадош ҳудудлар орқали кўчиб юрувчи ёввойи ҳайвонларнинг йиллик сонини аниқлаш бўйича идоралараро электрон ахборот алмашуви тизимини жорий қилиш ҳамда ҳисобга киритилган (олинган) ёввойи ҳайвонларга оид маълумотларни оммавий ахборот воситаларида ёритиб бориш.

Амалга ошириш шакли: амалий чора-тадбирлар.

2024 йил сентябрдан бошлаб,

ҳар чоракда

Экология жамғармаси ва қонунчиликда тақиқланмаган маблағлар

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

29.

Сурхон давлат қўриқхонасининг Зараутсой қўриқланма ҳудудида камида 5 та экотуризм масканларини ташкил этиш бўйича инвесторларни жалб қилиш чораларини кўриш.

Амалга ошириш шакли: амалий чора-тадбирлар.

2024 — 2026 йиллар давомида

-

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги,

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

30.

Республиканинг тоғли ҳудудларида дор йўли ва томоша майдонларини ва чўл ҳудудларида 20 та сафари, ралли ва бошқа экстремал туризм объектларини ташкил қилиш.

Амалга ошириш шакли: амалий чора-тадбирлар.

2024 — 2026 йиллар давомида

-

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

31.

Қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчаларни назарда тутувчи тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Бунда, Ўзбекистон Республикасининг «Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида»ги ва «Туризм тўғрисида»ги қонунларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни инобатга олиш.

Амалга ошириш шакли: Қонун лойиҳаси.

2024 йил апрель

-

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Адлия вазирлиги

32.

«Яшил саёҳат» (Green travel) миллий стандарт ва сертификатлаш тизимини яратиш.

Бунда, жойлаштириш воситалари, шу жумладан, муҳофаза этиладиган ҳудудларда барпо этиладиган меҳмонхона (кемпинг, глэмпинг, экоуйлар, ўтовлар ва б.), ҳунармандчилик маҳсулотлари, овқатланиш ва чакана савдо, осма дор йўллари ва бошқа турдаги туристик объектларни фақатгина экологик тоза ҳамда қайта ишланадиган материаллардан барпо этишга қўйиладиган талабларни белгилаш.

Амалга ошириш шакли: миллий стандарт ва сертификатлаш тартиби.

2024 — 2026 йиллар давомида

Ижрочилар маблағлари

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги,

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 23 июлдаги ПФ-106-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.08.2024 й., 06/24/106/0571-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 12 январдаги ПҚ-21-сон қарорига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат қўриқхоналари буфер зоналари, миллий табиат боғлари, питомниклар (қўриқхонага айлантирилган зоналар бундан мустасно), ўрмон ва ўрмон-ов хўжаликлари, тоғли ва чўл ҳудудлари ҳамда сув объектларининг сувни муҳофаза қилиш зоналарида ташкил қилиниши мумкин бўлган фаолият (хизмат) турлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
РЎЙХАТИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Фаолият (хизмат) тури

1.

Ташриф марказлари (Visitor center)

2.

Табиат музейи

3.

Модулли меҳмонхоналар

4.

Глэмпинглар мажмуаси

5.

Чодирли (кемпинг) лагерлар

6.

Ўтовли лагерлар

7.

Автокемпинглар мажмуаси

8.

Экоуйлар мажмуаси

9.

Контейнер шаҳарчалар

10.

Ҳунармандчилик ва сувенир маҳсулотлари савдоси

11.

Пикник зона

12.

Балиқ овлаш ва сув бўйи туризми масканлари

13.

Экстремал туризм йўналишида зарур бўладиган анжомлар ижараси маркази

14.

Бошқариладиган (дирижабл, ҳаво шари) ва бошқарилмайдиган (эркин учиш) аэростатлар

15.

Банжи-жампинг аттракционлари

16.

Зиплайн аттракционлари

17.

Зорбинг маркази

18.

Велосипед ижараси

19.

Квадроцикл ва баггикарлар ижараси (тоғли, чўл ва қумли ҳудудларда)

20.

Жип турлар (чўл ва қумли ҳудудларда)

21.

Канатли (арқонли) парк (Тайпарк)

22.

Сунъий қояларга чиқиш (скалодром)

23.

От ва туяда сайр қилиш хизмати

24.

Рафтинг хизмати

25.

Каякинг хизмати

26.

Кайтсёрфинг хизмати

27.

Дельтаплан хизмати

28.

Мотопараплан хизмати

29.

Треккинг ва хайкинг учун экскурсовод хизмати

30.

Электромоторли қайиқлар ижараси

31.

Қорда ҳаракатланишга мўлжалланган махсус транспорт воситалари (тоғли ҳудудларда)

32.

Зорбинг хизмати

33.

Қумли серфинг ва сендбординг хизмати

34.

Қушларни кузатиш (бёрдвотчинг) учун махсус жой

35.

Селфи зона

36.

Экстремал туризм учун тематик парк

37.

Тунги вақтда юлдузларни кузатиш хизмати

38.

Ўсимлик, дарахт ва буталардан лабиринт фаолияти (чўл ва қумли ҳудудларда)

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси давлат қўриқхоналари буфер зоналари, миллий табиат боғлари, питомниклар (қўриқхонага айлантирилган зоналар бундан мустасно), ўрмон ва ўрмон-ов хўжаликлари, тоғли ва чўл ҳудудлари ҳамда сув объектларининг сувни муҳофаза қилиш зоналарида ташкил қилиниши мумкин бўлган фаолият (хизмат) турлари рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 12 январдаги ПҚ-21-сон қарорига
3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат қўриқхоналари, питомниклар, миллий табиат боғлари ва ўрмон хўжаликларида экотуризм хизматлари йўлга қўйиладиган ҳудудларнинг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
РЎЙХАТИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Ҳудуд номи

Батафсил режалаштириш лойиҳаси ишлаб чиқиш муддати

Давлат қўриқхоналари (буфер зонаси)

1.

Сурхон давлат қўриқхонаси

2024 йил ноябрь

2.

Ҳисор давлат қўриқхонаси

2024 йил декабрь

3.

«Судочье-Акпетки» давлат буюртма қўриқхонаси

2025 йил октябрь

4.

«Сайгачий» мажмуа (ландшафт) буюртма қўриқхонаси

2025 йил ноябрь

5.

Нурота қўриқхонаси

2025 йил декабрь

6.

Зомин давлат қўриқхонаси

2024 йил октябрь

7.

«Барсакелмес» давлат буюртма қўриқхонаси

2025 йил декабрь

Миллий табиат боғлари ва питомник

8.

Марказий Қизилқум миллий табиат боғи

2025 йил ноябрь

9.

Жанубий Устюрт миллий табиат боғи

2024 йил ноябрь

10.

Зарафшон миллий табиат боғи

2024 йил декабрь

11.

Хоразм миллий табиат боғи

2025 йил декабрь

12.

Зомин миллий табиат боғи

2024 йил ноябрь

13.

Юқори Тўпаланг миллий табиат боғи

2025 йил октябрь

14.

Боботоғ миллий табиат боғи

2024 йил декабрь

15.

Қуйи Амударё давлат биосфера резервати

2025 йил сентябрь

16.

Бухоро ихтисослаштирилган «Жайрон» питомниги

2025 йил июнь

Ўрмон хўжаликлари

17.

Бурчмулла давлат ўрмон хўжалиги

2024 йил ноябрь

18.

Дарғом давлат ўрмон ишлаб чиқариш корхонаси

2025 йил июль

19.

Қизириқ давлат ўрмон хўжалиги

2025 йил Декабрь

20.

Бойсун давлат ўрмон хўжалиги

2024 йил ноябрь

21.

Боботоғ давлат ўрмон хўжалиги

2025 йил июль

22.

Ҳисор давлат ўрмон хўжалиги

2024 йил октябрь

23.

Узун давлат ўрмон хўжалиги

2025 йил ноябрь

24.

Сурхондарё давлат ўрмон хўжалиги

2025 йил октябрь

25.

Деҳқонобод давлат ўрмон хўжалиги

2025 йил декабрь

26.

Оҳангарон давлат ўрмон хўжалиги

2024 йил ноябрь

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси давлат қўриқхоналари, питомниклар, миллий табиат боғлари ва ўрмон ҳўжаликларида экотуризм хизматлари йўлга қўйиладиган ҳудудларнинг рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 12 январдаги ПҚ-21-сон қарорига
4-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Пляж ва сувда дам олиш туризм хизматлари ташкил этиладиган республикадаги йирик сув ҳавзалари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
РЎЙХАТИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Сув ҳавза номи

Жойлашган жойи

Қорақалпоғистон Республикаси

1.

Судочье кўли

Мўйноқ тумани

2.

Ашшикўл

Нукус шаҳри

3.

Қаратеренг кўли

Тахтакўпир тумани

4.

Ақчакўл

Элликқалъа тумани

Бухоро вилояти

5.

Жилвон жилоси кўли

Шофиркон туман

Жиззах вилояти

6.

Арнасой сув омбори

Арнасой тумани

7.

Тузкон кўли

Фориш тумани

8.

Айдаркўл

Фориш тумани

Қашқадарё вилояти

9.

Хўжаипок

Деҳқонобод тумани

10.

Консойкўл

Деҳқонобод тумани

11.

«Делфин» истироҳат пляжи

Қарши шаҳри

Навоий вилояти

12.

Айдаркўл

Нурота тумани

13.

Тўдакўл

Қизилтепа тумани

14.

«Ёшлар» сунъий кўли

Навоий шаҳри

Наманган вилояти

15.

Чортоқ сув омбори

Чортоқ тумани

Самарқанд вилояти

16.

Қоратепа сув омбори

Ургут тумани

Сурхондарё вилояти

17.

«Учқизил» сув омбори

Термиз тумани

18.

«Дегриз»сув омбори

Олтинсой тумани

19.

«Тўпаланг» сув омбори

Сариосиё тумани

20.

Жанубий Сурхон сув омбори

Қумқўрғон тумани

21.

«Оқтепа» сув омбори

Жарқўрғон тумани

Тошкент вилояти

22.

Чорвоқ сув омбори

Бўстонлиқ тумани

23.

Тошкент сув омбори

Ўрта чирчиқ тумани

Фарғона вилояти

24.

«Каркидон» сув омбори

Қува тумани

Хоразм вилояти

25.

Қалъажиқ қалъа

Боғот тумани

26.

Ёшлар кўли

Урганч шаҳри

Тошкент шаҳри

27.

Чўмилиш пляжи

Чилонзор тумани

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси пляж ва сувда дам олиш туризм хизматлари ташкил этиладиган республикадаги йирик сув ҳавзалари рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 12 январдаги ПҚ-21-сон қарорига
5-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Замонавий талаблар асосида дор йўллари қурилиши режалаштирилган туман ва шаҳарлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
РЎЙХАТИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Ҳудуд номи

Туман (шаҳар) номи

Қуриладиган дор йўли сони

1.

Андижон вилояти

Хонобод шаҳри

1

2.

Наманган вилояти

Янгиқўрғон тумани

1

3.

Поп тумани

1

4.

Навоий вилояти

Хатирчи тумани

1

5.

Жиззах вилояти

Зомин тумани

1

6.

Фориш тумани

1

7.

Бахмал тумани

1

8.

Самарқанд вилояти

Нуробод тумани

1

9.

Қашқадарё вилояти

Шаҳрисабз тумани

1

10.

Китоб тумани

1

11.

Қамаши тумани

2

12.

Сурхондарё вилояти

Бойсун тумани

1

13.

Сариосиё тумани

1

14.

Тошкент вилояти

Бўстонлиқ тумани

4

15.

2

16.

1

17.

Паркент тумани

1

18.

Ангрен шаҳри

1

19.

Оҳангарон тумани

1

Жами:

24

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси замонавий талаблар асосида дор йўллари қурилиши режалаштирилган туман ва шаҳарлар рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 12 январдаги ПҚ-21-сон қарорига
6-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Экологик туризм йўналишида фаолияти йўлга қўйиладиган истиқболли туристик кластер лойиҳаларининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
МАНЗИЛЛИ РЎЙХАТИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Лойиҳа номи

Ҳудуд номи

Амалга ошириш муддати

Ажратиладиган ер майдони

(гектар)

Лойиҳанинг умумий қиймати

шундан, молиялаштириш манбалари бўйича

Ўз маблағлари

Тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар

Тижорат банклари кредитлари

1.

Тоғ велоспорти трассаларини (велосипед спортининг тоғ велоспорти ва шоссе турлари бўйича) жаҳон стандартлари асосида барпо этиш.

Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани, «Чимбойлиқ» МФЙ

3 йил

400

18 млн АҚШ долари

2 млн АҚШ доллари

13 млн АҚШ доллари

3 млн АҚШ доллари

2 км узунликдаги дор йўли, томоша майдончаси ва ресторан.

Автокемпингларни (караван, кемперлар) ижарага бериш хизмати.

Зарур инфратузилмага эга кемпинглар ва пикник зоналарни яратиш.

Туристик сўқмоқ ва йўлакларни (сайр ва хайкинг) барпо этиш.

Доривор ўсимликларни етиштириш.

Ўрмонларни сақлаш, қўриқлаш, ўраш ва янги дарахтларни экиш, уларни парваришлаш (бодом, дўлана, ёнғоқ ва бошқалар) ва қайта ишлаш.

2.

Экологик туризмни ривожлантириш мақсадида зарур инфратузилмага эга кемпинглар ва пикник зоналарни яратиш.

Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани, Бурчмилла давлат ўрмон хўжалигининг Сижжак бўлими

2 йил

5

20 млрд сўм

-

20 млрд сўм

-

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* Осма-дор йўлларини ташкил этаётган тадбиркорлик субъектларига ер участкалари истисно тариқасида 30 йилгача ижарага берилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси томонидан экологик туризм йўналишида фаолияти йўлга қўйиладиган истиқболли туристик кластерлар лойиҳаларини амалга ошириш учун дастурлар тасдиқланади.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.01.2024 й., 07/24/21/0044-сон; 03.08.2024 й., 06/24/106/0571-сон)