25.12.2023 йилдаги ПҚ-405-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 25.12.2023 йилдаги ПҚ-405-сон
Kuchga kirish sanasi
27.12.2023
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш, илмий ўрганиш ва тарғиб қилишни ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мамлакатимизда номоддий маданий меросни, хусусан, мақом ва бахшичилик санъатини муҳофаза қилиш, илмий ўрганиш ва тарғиб қилиш ҳамда миллий қадриятларимизни кенг намоён этиш билан боғлиқ фаолиятни янада такомиллаштириш, шунингдек, «Ўзбекистон — 2030» стратегиясини амалга ошириш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикасида номоддий маданий меросни асраб-авайлаш, илмий ўрганиш ва тарғиб қилишни янада ривожлантиришнинг устувор йўналишлари этиб белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
номоддий маданий меросни ҳар томонлама муҳофаза қилиш, кенг жамоатчиликни жалб этган ҳолда унинг намуналарини аниқлаш, рўйхатларга киритиш, рақамлаштириш, тарғиб қилиш ва сақлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мақом ва бахшичилик санъатини муҳофаза қилиш, илмий ўрганиш, тарғиб қилишни янада ривожлантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
номоддий маданий мероснинг ноёб ва йўқолиб кетиш хавфи остида бўлган намуналарининг, шунингдек, меросни муҳофаза қилиш бўйича илғор тажрибаларнинг Номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш тўғрисидаги халқаро конвенция доирасида халқаро рўйхатларга киритилишига эришиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
номоддий маданий меросни доимий равишда ўрганишни йўлга қўйиш мақсадида республика ва халқаро миқёсда этнофольклор экспедициялари ташкил қилиш, илмий-тадқиқот ишларини қўллаб-қувватлаш, фундаментал ва мақсадли грантлар ажратилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
номоддий маданий мерос таълимнинг барча босқичларида ўрганилишини ташкил этиш ҳамда соҳа учун малакали кадрлар тайёрлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Маданият вазирлиги (О. Назарбеков):
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таниқли бахшилар иштирокида фольклор театрлаштирилган томошаларни саҳналаштирсин ва уларнинг республика театрларида намойиш этилишини ташкил қилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқ достонлари ва эртаклар асосида болалар учун мультфильмлар яратиш чораларини кўрсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Номоддий маданий меросни сақлаш ва кейинги авлодларга етказишни таъминлаш бўйича шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра 2024 йил 1 апрелдан бошлаб:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) ноёб ва (ёки) йўқолиб кетиш хавфи остида бўлган номоддий маданий мерос намуналари бўйича:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маданият вазирлиги томонидан биринчи босқичда ушбу тоифадаги номоддий маданий мерос намуналарини сақловчи 20 нафар шахс аниқланиб, уларга номоддий маданий мерос намуналарини асраб-авайлаш, оммалаштириш ва кейинги авлодга етказиш борасидаги фаолиятида кўмаклашилади ҳамда уларнинг бу борадаги фаолиятини баҳолаш кўрсаткичлари белгилаб берилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ушбу кўрсаткичларни бажарган номоддий маданий мерос намуналарини сақловчи шахслар Маданият вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси ҳисобидан ҳар ойда 5 миллион сўм миқдорида рағбатлантириб борилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) алоҳида аҳамиятга эга бўлган номоддий маданий мерос намуналари бўйича:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
номоддий маданий мерос намуналарини ёзиб олиш ва кенг тарғиб қилиш, жумладан Интернет ва ижтимоий тармоқларда эълон қилиш учун ҳар йили 50 та аудиовизуал асар яратишга давлат буюртмаси берилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аудиовизуал асар яратиш бўйича давлат буюртмаси Маданият вазирлиги томонидан тузиладиган тўғридан-тўғри шартнома асосида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Маданият вазирлиги, Фанлар академияси, «Ҳунарманд» уюшмаси ва Маданий мерос агентлигининг номоддий маданий мерос намуналарини «тайёрлаш — ўргатиш — тиклаш — сақлаш — оммалаштириш» яхлит узлуксиз тизим асосида ривожлантириш бўйича таклифи маъқуллансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, тажриба тариқасида Фарғона вилояти ҳокимлиги Маданият вазирлиги ва «Ҳунарманд» уюшмаси билан биргаликда Риштон халқаро кулолчилик маркази ва Марғилон шаҳридаги Ҳунармандчилик марказида тегишлича қуйидагиларни таъминлайди:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
атлас ва адрас маҳсулотлари ҳамда кулолчилик буюмлари тайёрланади, уларни тайёрлаш «устоз-шогирд» тамойили асосида ёшларга ўргатилади, илмий тадқиқотлар, кўргазма ва намойишлар ташкил қилинади, уларнинг савдоси йўлга қўйилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
доимий экспозициялар яратилади, шунингдек, атлас ва адрас маҳсулотлари ҳамда кулолчилик буюмларининг энг яхши намуналари «Миллий меросга менинг ҳиссам!» умумхалқ акцияси доирасида давлат музейларига харид қилиб олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маданият вазирлиги 2026 йил 1 январга қадар тажриба натижасини таҳлил қилган ҳолда ушбу тизимни номоддий маданий мерос намуналарининг бошқа турлари бўйича жорий этиш ҳамда уларни молиявий қўллаб-қувватлаш юзасидан таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Номоддий маданий мероснинг алоҳида намуналарини илмий-амалий асосда комплекс ривожлантириш бўйича ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш режаси 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маданият вазирлиги (О. Назарбеков) ушбу қарорга 1-иловада тасдиқланган номоддий маданий мерос намуналарини комплекс ривожлантириш бўйича илмий-амалий ва ижодий мактаблар фаолиятини йўлга қўйсин, шунингдек, 2025 йил 1 январга қадар уларнинг натижадорлигини ўрганган ҳолда ушбу тизимни номоддий маданий мерос намуналарининг бошқа турлари бўйича йўлга қўйиш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Маданиятшунослик ва номоддий маданий мерос илмий-тадқиқот институти (кейинги ўринларда — Институт) ташкил этилгани инобатга олинсин ҳамда унинг асосий вазифалари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Институтда этнофольклор лабораторияси ташкил этилиб, унда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
йўқолиб кетган ноёб номоддий маданий мерос намуналари ва улар билан боғлиқ бўлган асбоб-анжомлар, артефактлар, маданий маконларни қайта тиклаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
номоддий маданий мерос намуналарининг даврлар ўтиши билан ўзгариб бориши ва келажакдаги ҳолатини моделлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
номоддий маданий мерос намуналарини сақловчи материаллар, ахборот ташувчи воситалар, этнофольклор экспедицияларида тўпланган материалларни технологиялар ўзгаришига мутаносиб равишда замонавий форматга ўтказиб бориш ҳамда аудиовизуаллаштириш йўлга қўйилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Белгилансинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Институт ихтисослаштирилган давлат илмий-тадқиқот муассасаси ҳисобланади ҳамда унинг ходимларига Фанлар академияси илмий-тадқиқот муассасаларининг тегишли лавозимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш шартлари қўлланилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маданият вазирлиги (О. Назарбеков), Фанлар академияси (Б. Юлдашев), Республика Маънавият ва маърифат маркази (М. Хожиматов) ва унинг тизимидаги муассасалар Институт томонидан бажариладиган ишлар ва кўрсатиладиган хизматлар (товарлар) бўйича асосий буюртмачи ҳисобланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Институтда тегишли ихтисослашган илмий кенгашлар фаолият олиб боради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Республика бахшичилик санъати маркази Институт тизимига ўтказилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Республика бахшичилик санъати маркази 2024 йилдан бошлаб республика бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириш тизимига ўтказилиб, Маданият вазирлигига тегишли Тошкент шаҳридаги бинога текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маданият вазирлиги икки ой муддатда Институт фаолиятини, шу жумладан унда замонавий жиҳозлар билан таъминланган этнофольклор лабораториясини ташкил этишга оид Ҳукумат қарори лойиҳасини белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Институтга 2024 йилдан бошлаб ҳар йили таянч докторантура учун камида 3 тадан, стажёр-тадқиқотчилик учун камида 2 тадан квота ажратилишини;
(9-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 4 апрелдаги ПФ-54-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.04.2026 й., 06/26/54/0320-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
номоддий маданий мерос намуналарини тадқиқ этиш, хусусан, мақом ва бахшичилик санъати бўйича илмий-тадқиқот ишларига давлат буюртмасининг танловлар асосида шакллантирилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2024 йилдан бошлаб ҳар йили маданиятшунослик, номоддий маданий мерос соҳалари, хусусан, мақом ва бахшичилик санъати бўйича илмий-тадқиқот ишлари олиб бораётган илмий ходимлар хорижий олий таълим ва илмий муассасаларга фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини ҳимоя қилиш учун юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Белгилансинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижий олий таълим муассасаларига фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини ҳимоя қилиш учун юбориладиган номзодлар педагогик-илмий фаолият билан шуғулланаётган, магистрлик даражасига эга бўлган иқтидорли ва самарали фаолият кўрсатаётган ходимлар ўртасида очиқ танлов асосида саралаб олинади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижий олий таълим муассасаларига ўқитувчи ва ходимларни фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини ҳимоя қилиш учун юбориш билан боғлиқ харажатлар «Эл-юрт умиди» жамғармасига хорижда докторантурада таълим олиш дастурларини молиялаштириш учун ажратиладиган маблағлар ҳисобидан қопланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш, илмий ўрганиш ва тарғиб қилишда маданият ва таълим ташкилотларининг узвий ҳамкорлиги қуйидаги тартибда йўлга қўйилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таълим олувчилар этнофольклор экспедицияларига ва давлат буюртмалари асосида илмий-тадқиқот ишларини бажаришга жалб этилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
катта амалий тажрибага эга бўлган номоддий маданий мерос сақловчи шахслар ва этнофольклор экспедициялари иштирокчиларига, уларнинг мутахассислигидан қатъи назар, истисно тариқасида, Институт илмий кенгашининг тавсиясига асосан амалиёт дарсларини ўтиши учун рухсат берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маданият вазирлиги (О. Назарбеков) Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан биргаликда ушбу бандда белгиланган вазифаларнинг самарали бажарилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Маданият вазирлиги (О. Назарбеков) Фанлар академияси (Б. Юлдашев), Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (А. Икрамов), Республика Маънавият ва маърифат маркази (М. Хожиматов), Ёзувчилар уюшмаси (С. Саидов) билан биргаликда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маданият вазирлигига ажратилган Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан ўзбек халқ достонларининг жонли ижродан ёзиб олинган намуналарини ҳамда «Ўзбек халқ ижоди ёдгорликлари» 100 жилдлик тўпламини нашр этиш ишларининг якунланишини таъминласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2024 йилдан бошлаб, ҳар йили март ойида «Миллий қадриятлар ойлиги» тадбирлари ва халқ сайилларини ўтказиб борсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЮНЕСКОнинг халқаро рўйхатларига тақдим этиш учун номзоднома ҳужжатлари тайёрланадиган номоддий маданий мерос намуналари рўйхати 3-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2024 — 2026 йилларда номоддий маданий меросни илмий ўрганиш бўйича маҳаллий ва хорижий этнофольклор экспедицияларини ташкил этиш режаси 4-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2024 — 2026 йилларда номоддий маданий меросни илмий ўрганиш ва тарғиб қилиш бўйича фундаментал ва мақсадли грантлар бўйича давлат буюртмалари режаси 5-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2024 — 2026 йилларда номоддий маданий мерос намуналарини электрон ҳужжат шаклида расмийлаштириш режаси 6-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2024 — 2026 йилларда Маданиятшунослик ва номоддий маданий мерос илмий-тадқиқот институти фаолиятини ривожлантиришнинг асосий мақсадли кўрсаткичлари (индикаторлари) 7-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2024 йилда номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш, илмий ўрганиш ва тарғиб қилишни янада кенгроқ қўллаб-қувватлаш бўйича «йўл харитаси» 8-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Белгилансинки, келгуси йиллар учун ушбу бандда назарда тутилган режалар, мақсадли кўрсаткичлар ва «йўл харитаси» Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Маданият вазирлиги (О. Назарбеков) Республика Маънавият ва маърифат маркази (М. Хожиматов), Рақамли технологиялар вазирлиги (Ш. Шерматов), Фанлар академияси (Б. Юлдашев) билан биргаликда 2024 йил 1 октябрга қадар «Қадрият» электрон платформаси ва унинг мобиль иловасини яратсин ҳамда тегишли электрон хизматлар ва манбалар билан интеграция қилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Белгилансинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) «Қадрият» электрон платформасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
номоддий маданий меросни, шу жумладан мақом ва бахшичилик санъати намуналарини ўзида сақловчи ва етказувчилар тўғрисидаги маълумотлар ҳамда уларнинг рўйхати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
номоддий маданий меросни, жумладан мақом ва бахшичилик санъати намуналарини электрон ҳужжатлаштириш, ҳисобини юритиш ва улар ҳақидаги материаллар, матн, фото ва бошқа аудиовизуал асарлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
соҳага оид халқаро ва республика миқёсидаги илмий-амалий анжуманлар, маҳаллий ва хорижий этнофольклор экспедициялари материаллари, халқаро рўйхатларга киритилган номоддий маданий мерос намуналари ҳақидаги батафсил маълумотлар жойлаштирилади ҳамда мунтазам равишда янгилаб борилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) «Қадрият» электрон платформасини яратиш билан боғлиқ харажатлар Маънавият ва ижодни қўллаб-қувватлаш мақсадли жамғармасига ажратилган бюджет маблағлари ҳисобидан амалга оширилади ҳамда электрон платформани доимий равишда модернизация қилиш, техник қўллаб-қувватлаш ва фаолият юритиши Институт томонидан таъминланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари Маданият вазирлиги билан биргаликда ҳудудларда маданият ва истироҳат боғларини, маҳалла гузарларини, туризм масканларини ва аҳоли гавжум савдо ва кўнгилочар жойларни номоддий маданий мерос намуналари билан бадиий безаш амалиётини йўлга қўйсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Маданият вазирлиги (О. Назарбеков) манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб маданият вазири О.А. Назарбеков белгилансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2023 йил 25 декабрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-405-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 25 декабрдаги ПҚ-405-сон қарорига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Номоддий маданий мероснинг алоҳида намуналарини илмий-амалий асосда комплекс ривожлантириш бўйича ўзаро ҳамкорлигини йўлга қўйиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
РЕЖАСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Номоддий маданий мерос намуналари

Етакчи ижодий марказлар

Қўллаб-қувватлашга ташаббус билдирган масъул ташкилот

Ижодий ва амалий ривожлантиришга масъуллар

Илмий тадқиқ этишга масъуллар

1.

Мақом санъати

Ўзбек миллий мақом санъати маркази

«Ўзавтосаноат» АЖ

Муножат Йўлчиева — Ўзбекистон Қаҳрамони,

Ўзбекистон халқ артисти

Соиб Бегматов — санъатшунослик фанлари номзоди, профессор,

Отаназар Матёқубов — санъатшунослик фанлари номзоди, профессор

2.

Катта ашула

Абдунаби Ибрагимов — Ўзбекистон халқ ҳофизи

Рустам Абдуллаев — санъатшунослик фанлари доктори, профессор

3.

Бахшичилик санъати

Республика бахшичилик санъати маркази

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ

Қаххор Раҳимов — Ўзбекистон халқ бахшиси

Жаббор Эшонқулов — филология фанлари доктори, профессор,

Шомирза Турдимов — филология фанлари доктори, профессор

4.

Жиров-қўбиз ижрочилиги

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти Нукус филиали

Саломат Аяпов — Қорақалпоқ халқ жирови

Саригул Баходирова — филология фанлари доктори, профессор,

Ўрозали Тошматов — фольклоршунос, профессор

5.

Дўппидўзлик

Ўзбекистон Фанлар академияси Санъатшунослик институти

«Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси

Мукаррам Иброҳимова — дўппидўзлар сулоласининг бешинчи авлоди вакили

Илмира Гюль — санъатшунослик фанлари доктори, профессор

6.

Қорабайир

Қорабайир отлари маҳорат мактаби

(Термиз тумани)

Миллий гвардия,

Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси

Беҳзод Қурбонов — от спорти бўйича халқаро тоифадаги уста

Абдумурод Тилловов — филология фанлари номзоди,

Салимжон Йўлдошев — тарих фанлари бўйича фалсафа доктори

7.

Эгар-жабдуқ ясаш анъаналари

Акбар Қодиров — эгарчи уста

8.

Атлас ва адрас

Ҳунармандчилик маркази

(Марғилон шаҳри)

Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси

Иброҳимжон Султонов — моҳир уста

Шахло Абдуллаева — санъатшунослик фанлари номзоди

9.

Кулолчилик анъаналари

Риштон халқаро кулолчилик маркази

Савдо-саноат палатаси

Алишер Раҳимов — Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими, кулол

Сурайё Алиевасанъатшунослик фанлари доктори, профессор

10.

Каштачилик

Навоий ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати

(Нурота тумани)

Мадина Қосимбоева — машҳур каштадўз

Бинафша Нодир — санъатшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD)

11.

Зардўзлик ва заргарлик

Бухоро шаҳри

«Навоий кон-металлургия комбинати» АЖ

Фасхиддин Дадамуҳаммедов — Ўзбекистон халқ устаси, заргар, заргарлар сулоласининг тўртинчи авлоди вакили,

Маҳфуза Салимова — зардўз, зардўзлар сулоласининг тўртинчи авлоди вакили

Акбар ҲакимовЎзФА академиги, ЎзБА академиги, санъатшунослик фанлари доктори, профессор

12.

Дутор ижрочилиги

Тошкент шаҳри

«Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖ

Малика Зияева — Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист

Озодгул Тошматова — санъатшунослик фанлари доктори (DSc), профессор

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ: ушбу режада белгиланган ижодий ва амалий ривожлантиришга ҳамда илмий тадқиқ этишга масъуллар таркибига маданият вазирининг буйруғи билан ўзгартириш киритилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу режада белгиланган номоддий маданий мерос намуналарини комплекс ривожлантириш бўйича илмий-амалий ва ижодий мактабларнинг фаолияти тегишли етакчи ижодий марказларда юридик шахс ташкил этилмаган ҳолда йўлга қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бухоро шаҳри ва Тошкент шаҳрида етакчи ижодий марказлар тегишлича Бухоро вилояти ҳокимлиги ва Тошкент шаҳри ҳокимлиги томонидан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 25 декабрдаги ПҚ-405-сон қарорига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маданиятшунослик ва номоддий маданий мерос илмий-тадқиқот институтининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қуйидагилар Маданиятшунослик ва номоддий маданий мерос илмий-тадқиқот институтининг асосий вазифалари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маданият соҳасига оид норматив-ҳуқуқий база, институционал тизим ва маданият муассасалари фаолиятини илмий-амалий жиҳатдан таҳлил қилиш ҳамда уларни янада такомиллаштириш бўйича илмий хулоса ва таклифлар тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқимизнинг маънавий-ахлоқий ва маданий даражасини янада юксалтириш, юртдошларимизни миллий маданиятимиз ва жаҳон маданиятининг энг яхши намуналаридан кенг баҳраманд этиш, жамиятнинг маданий-эстетик эҳтиёжларини таъминлаш бўйича илмий асосланган чора-тадбирлар ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маданият ташкилотлари, жумладан, маданият марказлари, театрлар, цирк муассасалари, концерт ташкилотлари, маданият ва истироҳат боғларининг фаолиятини, шунингдек, маданий-оммавий, концерт-томоша, гастроль тадбирлари, халқ ижодиёти, бадиий ҳунармандчилик, амалий санъат турлари ҳамда халқ ўйинларини илмий ўрганиш ва уларни илмий-услубий жиҳатдан таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маданият, санъат, бадиий ижод, маданиятшунослик ҳамда номоддий маданий мерос соҳасида фундаментал ва амалий илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш, этнофольклор экспедицияларини уюштириш, соҳада инновацион технологияларни кенг қўллаш, шунингдек, республика ва халқаро миқёсда илмий ва амалий грант лойиҳаларини амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасида номоддий маданий мерос муҳофазасини ташкил этишнинг назарий ва илмий методологик асосларини яратиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мамлакатимиз ҳудудларидаги номоддий маданий мерос элементларининг миллий рўйхатини юритиш, ҳужжатлаштириш, муҳофаза ва назорат қилиш, бу йўналишда даврий ҳисоботларнинг тайёрланиши ва доимий равишда янгилаб, тўлдириб борилишини таъминлаш, уларнинг намуналарини умумэътироф этилган халқаро рўйхатларга киритиш учун тегишли ҳужжатларни ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳоли ўртасида, оммавий ахборот воситалари, интернет ва ижтимоий тармоқларда номоддий маданий меросни кенг тарғиб қилиш, оммалаштириш ҳамда бу соҳада илмий асосланган услубларни ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таълимнинг барча турлари учун номоддий маданий мерос соҳаси бўйича таълим стандартлари ва фан дастурлари, дарсликлар, ўқув қўлланмалар, илмий-услубий тавсияномалар, шу жумладан, аудио, видео ва электрон дарсликлар, онлайн дарслар ҳамда бошқа турдаги илмий-методик материалларни тайёрлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 25 декабрдаги ПҚ-405-сон қарорига
3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЮНЕСКОнинг халқаро рўйхатларига тақдим этиш учун номзоднома ҳужжатлари тайёрланадиган номоддий маданий мерос намуналари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
РЎЙХАТИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

I. Инсоният номоддий маданий меросининг репрезентатив рўйхати

1.

Марказий Осиё анъанавий каштачилиги

2.

Ўзбекистон зардўзлик мактаблари санъати

3.

Ўзбекистон заргарлик санъати

4.

Ўзбекистон дўппидўзлик мактаблари санъати

5.

Ўзбек анъанавий кандакорлик санъати

6.

Ўзбекистон гиламдўзлик анъаналари

7.

Бешик ясаш ва у билан боғлиқ анъаналар

8.

Ўзбек нонлари

9.

Қорабайир отларини парвариш қилишга оид анъаналар

10.

«Алпомиш» достони

11.

Кўпкари (номзодномага қўшилиш)

12.

Ўтов ясаш анъаналари (номзодномага қўшилиш)

13.

«Чавгон» ўйини (номзодномага қўшилиш)

14.

Ўзбекистон пичоқчилик санъати

15.

Чой ичиш билан боғлиқ урф-одатлар (номзодномага қўшилиш)

16.

Ўзбек кураш санъати

17.

Тановар — Ўзбекистон миллий рақси

II. Зудлик билан муҳофаза остига олиниши лозим бўлган номоддий маданий мерос рўйхати

18.

Жировчилик санъати ва қўбиз ижрочилиги

19.

Эгар-жабдуқ ясаш билан боғлиқ анъаналар

III. Номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш борасидаги энг илғор тажрибалар реестри

20.

Ўзбекистон доира ижрочилиги анъаналарини сақлаш тажрибаси

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ: ушбу рўйхатга ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий комиссияси томонидан ўзгартиришлар киритилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу рўйхатга мувофиқ номзоднома ҳужжатлари тайёрлаш билан боғлиқ харажатлар Маданият вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси, маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 25 декабрдаги ПҚ-405-сон қарори билан тасдиқланган Номоддий маданий мероснинг алоҳида намуналарини илмий-амалий асосда комплекс ривожлантириш бўйича ўзаро ҳамкорлигини йўлга қўйиш режасида белгиланган қўллаб-қувватлашга масъул ташкилот маблағлари ва қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 25 декабрдаги ПҚ-405-сон қарорига
4-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2024 — 2026 йилларда номоддий маданий меросни илмий ўрганиш бўйича маҳаллий ва хорижий этнофольклор экспедицияларини ташкил этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
РЕЖАСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Экспедициялар ташкил этиладиган ҳудуд ва мамлакатлар номи

Экспедицияларни ташкил этиш муддати

Маҳаллий экспедициялар

1.

Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятлари

2024 йил май-июнь

2.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари

2024 йил май-июнь

3.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари

2024 йил июль-август

4.

Бухоро ва Навоий вилоятлари

2024 йил октябрь-ноябрь

5.

Самарқанд ва Жиззах вилоятлари

2025 йил февраль — апрель

6.

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти

2025 йил май — июль

Хорижий экспедициялар

7.

Қирғиз Республикаси

2024 йил июль

8.

Қозоғистон Республикаси

2025 йил май

9.

Тожикистон Республикаси

2025 йил сентябрь

10.

Туркия Республикаси

2025 йил октябрь

11.

Туркманистон

2026 йил апрель

12.

Озарбайжон Республикаси

2026 йил май

13.

Россия Федерацияси

2026 йил июль

14.

Хитой Халқ Республикаси

2026 йил сентябрь

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ: ушбу режада белгиланган экспедициялар Маданият вазирлиги томонидан Ташқи ишлар вазирлиги ва тегишли хорижий давлат билан келишилган ҳолда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу режага, зарур ҳолларда, Ташқи ишлар вазирлиги билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси маданият вазири томонидан ўзгартириш киритилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 25 декабрдаги ПҚ-405-сон қарорига
5-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2024 — 2026 йилларда номоддий маданий меросни илмий ўрганиш ва тарғиб қилиш бўйича фундаментал ва мақсадли грантлар бўйича давлат буюртмалари режаси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Фундаментал ва мақсадли грантлар номи

Грантларни тақдим этиш муддати

I. Ўзликни намоён қилишнинг оғзаки шакл ва анъаналари

(бахшичилик намуналари)

1.

«Алпомиш» достони

2024-2025 йиллар

2.

«Гўрўғли» достони

2024-2025 йиллар

3.

«Гўрўғли» туркумидан «Олтин қабоқ» достони

2025-2026 йиллар

4.

«Ошиқ Ғариб ва Шоҳсанам» достони

2025-2026 йиллар

II. Ижрочилик санъати

(мусиқа, рақс ва халқ томоша санъати)

5.

Кўҳна чолғулар ижрочилиги ҳамда унинг тарихий аҳамияти

2024-2025 йиллар

6.

Катта ашула ва Фарғона аскияси ижроси

2024-2025 йиллар

7.

Ўзбек ва қорақалпоқ халқ рақс санъатининг ўзига хос хусусиятлари ва тарихий такомили

2024 — 2026 йиллар

III. Жамиятнинг урф-одат, маросим ва байрамлари

8.

Мавсумий маросимлар билан боғлиқ фольклор намуналарини ёзиб олиш ва илмий тадқиқ этиш

2024-2025 йиллар

9.

Оилавий маросимларнинг маҳаллий хусусиятлари

2024 — 2026 йиллар

IV. Табиат ва коинот билан боғлиқ билим ва урф-одатлар

(пазандачилик, халқ табобати, боғдорчилик, деҳқончилик ва бошқалар)

10.

Қорақалпоқ миллий таомларини илмий ўрганиш

2024-2025 йиллар

11.

Ўзбек тақвимий маросимлари намуналарини илмий ўрганиш

2024 — 2026 йиллар

V. Анъанавий ҳунармандчилик билан боғлиқ билим ва кўникмалар

12.

Ўзбек миллий чолғулари созгарлигининг ўзига хос илмий-тарихий эволюцияси

2024-2025 йиллар

13.

Ўзбек дўппидўзлик санъати

2024 — 2026 йиллар

14.

Кандакорлик мактаблари санъати

2024-2025 йиллар

15.

Темирчилик ва пичоқчилик санъати

2024 — 2026 йиллар

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ: ушбу режанинг бажарилишига Маданият вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Фанлар академияси масъул ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 25 декабрдаги ПҚ-405-сон қарорига
6-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2024 — 2026 йилларда номоддий маданий мерос намуналарини электрон ҳужжат шаклида расмийлаштириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
РЕЖАСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Рақамли ҳужжатлаштириладиган номоддий маданий мерос ҳужжатлари

Амалга ошириш муддати

1.

Фанлар академияси Санъатшунослик институтининг архивида сақланаётган номоддий маданий мерос намуналари (достон, мақом, фольклор, халқ қўшиқлари, чолғу пьеса ва бошқалар) материаллари

2024-2025 йиллар

2.

Фанлар академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институтининг фольклор архивидаги 2 368 та ҳужжат бирлигида сақланаётган архив материаллари

2024-2025 йиллар

3.

Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида сақланаётган фольклор материаллари

2024 — 2026 йиллар

4.

Фанлар академияси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти архивида Хоразм мақомлари ва Хоразм дутор мақомларининг перфокарта шаклида сақланаётган намуналари

2025-2026 йиллар

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 25 декабрдаги ПҚ-405-сон қарорига
7-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2024 — 2026 йилларда Маданиятшунослик ва номоддий маданий мерос илмий-тадқиқот институти фаолиятини ривожлантиришнинг асосий мақсадли кўрсаткичлари (индикаторлари)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Устувор вазифалар

Мақсадли кўрсаткичлар

Йиллар кесимида

Масъул ижрочилар

2024 йил

2025 йил

2026 йил

1.

Юқори малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни тайёрлаш

Илмий салоҳият, фоизда

35

40

50

Институт, Маданият вазирлиги,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

Ҳимоя қилинадиган фалсафа доктори диссертациялари (PhD) сони

1

3

5

Институт, Маданият вазирлиги,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

Ҳимоя қилинадиган докторлик диссертациялари (DSc) сони

1

2

Институт, Маданият вазирлиги,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

Фалсафа доктори илмий даражасини олишга талабгор докторантлар (PhD) сони

10

15

20

Институт, Маданият вазирлиги,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

Фан доктори илмий даражасини олишга талабгор докторантлар (DSc) сони

4

6

8

Институт, Маданият вазирлиги,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

2.

Профессор-ўқитувчиларнинг илмий-услубий фаолияти натижадорлиги

Дарсликлар сони

4

6

10

Институт, Маданият вазирлиги,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

Ўқув қўлланмалари сони

10

14

20

Институт, Маданият вазирлиги,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

Монографиялар сони

3

5

6

Институт, Маданият вазирлиги,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

Scopus, Web of Science халқаро маълумотлар базасига киритилган мақолалар сони

4

8

12

Институт, Маданият вазирлиги,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

Республика журналларида эълон қилинган илмий мақолалар сони

55

65

100

Институт, Маданият вазирлиги,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

Scopus, Web of Science халқаро маълумотлар базасига киритилган ҳар бир мақолага тўғри келувчи иқтибослар сони

0,7

1,5

2,5

Институт, Маданият вазирлиги,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

Илмий конференциялар сони

4

6

6

Институт, Маданият вазирлиги,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

3.

Халқаро ҳамкорликни кенгайтириш

Институт профессор-ўқитувчиларини жаҳоннинг етакчи университетлари ва илмий марказларига малака ошириш, стажировка ўташ ҳамда хизмат сафарларига юбориш

6

10

16

Институт, Маданият вазирлиги,

Ташқи ишлар вазирлиги

Институтга хорижий олимларнинг ташрифи (камида 36 соатлик юкламани бажариш)

10

16

20

Институт, Маданият вазирлиги,

Ташқи ишлар вазирлиги

Халқаро лойиҳалар сони

2

2

2

Институт, Маданият вазирлиги,

Ташқи ишлар вазирлиги

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 25 декабрдаги ПҚ-405-сон қарорига
8-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2024 йилда номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш, илмий ўрганиш ва тарғиб қилишни янада кенгроқ қўллаб-қувватлаш бўйича
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Ҳужжат шакли

Ижро муддати

Молиялаштириш манбаи

Масъул ижрочилар

1.

Номоддий маданий мерос намуналарини ЮНЕСКОнинг халқаро рўйхатлари, шу жумладан, реестрига тақдим этиш учун номзоднома ҳужжатларини тайёрлаш.

Амалий чора-тадбирлар

2024 йилдан бошлаб,

режа бўйича

Келгусида ҳар 2 йилда

Маданият вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси, қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар

Маданият вазирлиги,

Фанлар академияси,

ЮНЕСКО ишлари бўйича Миллий комиссия,

«Ҳунарманд» уюшмаси,

Республика Маънавият ва маърифат маркази

2.

Маданият вазирлиги тизимидаги бадиий жамоаларга «Халқ ҳаваскорлик жамоаси» ҳамда болалар жамоаларига «Болалар намунали жамоаси» унвонини бериш тўғрисидаги низомни такомиллаштириш.

Маданият вазирининг буйруғи

2024 йил февраль

-

Маданият вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

3.

Ўзбекистон номоддий маданий меросини кенг оммага тарғиб қилиш мақсадида ижтимоий роликлар яратиш ва оммавий ахборот воситалари орқали намойиш этиш.

Амалий чора-тадбирлар

2024 йилдан бошлаб,

ҳар йили режа бўйича

Ижрочилар маблағлари

Маданият вазирлиги,

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги,

Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси,

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги,

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси

4.

Номоддий маданий меросни илмий ўрганиш бўйича маҳаллий экспедицияларни ташкил этиш.

Халқ депутатлари маҳаллий кенгашлари қарори

2024 йилдан бошлаб,

ҳар йили режа бўйича

Маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳамда қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари,

Маданият вазирлиги,

Фанлар академияси

5.

Номоддий маданий меросни илмий ўрганиш бўйича хорижий экспедицияларни ташкил этиш.

Амалий чора-тадбирлар

2024 йилдан бошлаб,

режа бўйича

Маданият вазирлигига ажратилган Давлат бюджети манбалари, қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар

Маданият вазирлиги,

Фанлар академияси,

ЮНЕСКО ишлари бўйича Миллий комиссия,

Ташқи ишлар вазирлиги

6.

Номоддий маданий мерос намуналарини электрон ҳужжат шаклида расмийлаштириш.

Амалий чора-тадбирлар

2024 йилдан бошлаб,

режа бўйича

-

Фанлар академияси,

Маданият вазирлиги,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Рақамли технологиялар вазирлиги

7.

Фанлар академияси Санъатшунослик институти ва Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти Фольклор архивида сақланаётган номоддий маданий мерос намуналарининг (достон, мақом, фольклор, халқ қўшиқлари, чолғу пьеса ва бошқалар) материаллари ишончли муҳофаза қилиниши ва илмий ўрганилишини таъминлаш мақсадида:

Амалий чора-тадбирлар

Фанлар академияси,

Маданият вазирлиги,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Рақамли технологиялар вазирлиги,

ЮНЕСКО ишлари бўйича Миллий комиссия,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Тошкент шаҳри ҳокимлиги

Санъатшунослик институти архив хоналарини таъмирлаш ва замонавий талабларга мувофиқ жиҳозлаш;

2024 йил

Давлат бюджети маблағлари

ЮНЕСКО, Халқаро товуш ва аудиовизуал архивлар ассоциацияси (IASA) ҳамда бошқа халқаро ва хорижий ташкилотлар экспертларини жалб этган ҳолда архивда материалларни ишончли рақамлаштириш масаласини илмий-амалий жиҳатдан ўрганиш;

2024 йил декабрь

Давлат илмий дастурлари доирасида ажратиладиган маблағлар,

халқаро ва хорижий грантлар

материалларни рақамлаштириш учун халқаро ва хорижий грант лойиҳаларда иштирок этиш, шунингдек, замонавий техника ва жиҳозлар билан таъминлаш;

2024 йил декабрь

ижобий илмий-амалий ечимлар асосида материалларни рақамлаштириш.

2024 йил октябрь ойидан бошлаб,

режа бўйича

8.

Номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш, илмий ўрганиш ва тарғиб қилишни янада кенгроқ қўллаб-қувватлаш мақсадида ҳудудий чора-тадбирлар дастурларини тасдиқлаш ва амалга ошириш.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари қарорлари

2024 йил февраль

Маҳаллий бюджет ва унинг қўшимча манбалари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари,

Маданият вазирлиги,

Фанлар академияси

9.

Ўзбекистон Республикасида Номоддий маданий мероснинг рўйхатини юритиш тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш.

Таклифлар

2024 йил декабрь

-

Маданият вазирлиги

10.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшаётган турли миллат вакилларига хос бўлган номоддий маданий мерос намуналарини ўрганиш, тегишли рўйхатларга киритиш ва муҳофазасини ташкил этиш.

Амалий чора-тадбирлар

2024 йил апрель ойидан бошлаб, ҳар йили режа бўйича

-

Маданият вазирлиги,

Фанлар академияси

11.

Ўзбек халқ достонларининг жонли ижродан ёзиб олинган намуналарини нашр этиш.

Нашр ишларига доир чора-тадбирлар

2024 йил апрель ойидан бошлаб, режа бўйича

Маданият вазирлигига ажратиладиган давлат бюджети маблағлари

Маданият вазирлиги,

Фанлар академияси

12.

Номоддий маданий мерос муаммоларига бағишланган республика, минтақавий ва халқаро миқёсда илмий-амалий анжуманлар ўтказиш.

Ижрочилар қўшма қарори

2024 йил апрель ойидан бошлаб, ҳар икки йилда

Маданият вазирлигига ажратиладиган давлат бюджети маблағлари

Маданият вазирлиги,

Фанлар академияси,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

13.

Ўзбекистон номоддий маданий мероси миллий рўйхатини юритиш ва доимий янгилаб бориш.

Бунда илғор тажрибалар, маҳаллий ва йўқолиш хавфи остидаги элементларини ўз ичига олган рўйхатлар инобатга олинсин.

Тасдиқланган рўйхатлар

2024 йил январь, келгусида заруратга кўра

-

Маданият вазирлиги,

Фанлар академияси

14.

Маданият ва санъат йўналишидаги олий таълим ташкилотлари талабалари, шунингдек, адабиёт ва тарих йўналишида таҳсил олаётган талабаларни ёзги таътил даврида номоддий маданий мерос намуналарини ёзиб олишга йўналтирилган илмий экспедицияларга жалб этиш.

Амалий чора-тадбирлар

2024 йил февраль ойидан бошлаб,

ҳар йили режа бўйича

Ижрочилар маблағлари

Маданият вазирлиги,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

15.

Номоддий маданий мерос бўйича республика илмий тадқиқотлар танловини ташкил этиш.

Ғолибларни тақдирлаш ва энг яхши илмий мақолаларни тўплам шаклида чоп этиш.

Ижрочиларнинг қўшма қарори

2024 йилдан бошлаб, ҳар йили октябрь ойида

Ижрочилар маблағлари

Республика Маънавият ва маърифат маркази,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Маданият вазирлиги

16.

Тажрибали дўппидўзлар билан ушбу соҳага қизиқувчи ёш қизлар ўртасида «Устоз-шогирд» анъанасини ташкил этиш мақсадида «Уч авлод учрашувлари»ни ташкил этиш.

Амалий чора-тадбирлар

2024 йилдан бошлаб,

ҳар йили август ва сентябрь ойларида

Ижрочилар маблағлари

«Ҳунармандлар» уюшмаси,

Республика Маънавият ва маърифат маркази,

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги,

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси

17.

Номоддий маданий меросимизнинг унутилиш арафасида турган бетакрор сўз ва ибораларини тўплаш асосида мақол, матал, афсона, ривоят ва ҳикоятлар тўпламларини нашр этиш.

Нашр ишларига доир чора-тадбирлар

2024 йил декабрь

Давлат бюджети ва ҳомийлик хайриялари

Маданият вазирлиги,

Фанлар академияси

18.

Қорабайир отларини дунёга танитиш мақсадида «Қорабайир отлари» миллий брендини яратиш. Бунда:

«Қорабайир отлари» миллий брендини яратиш бўйича чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш;

Қорабайир зотли отлар билан халқаро от кўргазмаларида иштирок этиш;

от етиштириб сотувчи дунёнинг йирик компаниялари ва от спорти мусобақалари ташкилотчилари билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш.

Амалий чора-тадбирлар

2024 йил февраль

Давлат бюджети ва ҳомийлик хайриялари

Миллий гвардия,

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги,

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ,

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги,

Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси,

Ташқи ишлар вазирлиги

19.

От спорти, чавандозлик билан боғлиқ миллий компьютер ўйинлари, мобил иловаларни яратиш ва мусобақалар ташкил этиш.

Ижрочиларнинг қўшма қарори

2024 йил март

Ижрочилар маблағлари

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги,

Рақамли технологиялар вазирлиги,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

20.

Ўзбекистонда ўтказиладиган тегишли халқаро маданият ва санъат фестиваллари доирасида номоддий маданий мерос муҳофазаси ва тарғиботи билан боғлиқ халқаро конференциялар ташкил этиш.

Амалий чора-тадбирлар

Халқаро тадбирлар ўтказиладиган муддатлар

Халқаро маданият ва санъат фестиваллари ташкил этиш бўйича қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларида кўрсатилган манбалар

Маданият вазирлиги,

«Ҳунарманд» уюшмаси

21.

Таълим ташкилотларида танаффус вақтида мақом ижролари эшиттирилишини таъминлаш.

Амалий чора-тадбирлар

Доимий

-

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги,

Маданият вазирлиги

22.

Ёшлар ўртасида номоддий маданий мерос тарғиботи билан боғлиқ фото ва видео танловлар ташкил этиш.

Амалий чора-тадбирлар

2024 йилдан бошлаб

Ижрочилар маблағлари

Маданият вазирлиги,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги,

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2023 й., 07/23/405/0979-сон; 07.04.2026 й., 06/26/54/0320-сон)