21.12.2023 йилдаги ПФ-210-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 21.12.2023 йилдаги ПФ-210-сон
Kuchga kirish sanasi
23.12.2023
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фармони
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Одам савдосига қарши курашиш ва муносиб меҳнат тамойилларини кенг жорий этишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сўнгги йилларда мамлакатимизда фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, одам савдосига қарши курашиш, ундан жабрланган шахсларни ҳар томонлама ҳимоя қилиш, мажбурий меҳнатнинг олдини олиш ва унга тўлиқ барҳам беришнинг ташкилий, ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш, бу борада давлат ва нодавлат ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш, шунингдек, мазкур йўналишларда фаолият юритаётган халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни ривожлантириш борасида тизимли ишлар олиб борилмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бундан ташқари, миллий қонунчиликни одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш соҳасидаги халқаро стандартлар билан уйғунлаштириш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хусусан, мажбурий меҳнатга барҳам берилди, одам савдосига қарши курашиш соҳасидаги ишлар тизимлаштирилди, хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳуқуқий ҳимояси давлат сиёсати даражасига кўтарилди, ўзбек пахтасига қўйилган бойкот бекор қилинди, халқаро рейтинг ва индексларда Ўзбекистоннинг ўрни яхшиланди. Мамлакатимизда мажбурий меҳнатга қарши курашиш борасида амалга оширилган ишлар нуфузли халқаро ташкилотлар томонидан юқори баҳоланди ва бошқа давлатлар учун намуна сифатида эътироф этилди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистонда муносиб меҳнат тамойилларини илгари суриш ва республиканинг барча ҳудудларида оммалаштириш, меҳнат муносабатлари соҳасида халқаро стандартларни кенг жорий қилиш ҳамда одам савдосига қарши курашиш тизимини такомиллаштириш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш миллий комиссияси Одам савдосига қарши курашиш ва муносиб меҳнат масалалари бўйича миллий комиссия (кейинги ўринларда — Миллий комиссия) этиб қайта ташкил қилинсин ва унинг таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Белгилансинки, Миллий комиссия:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички ишлар вазири — Миллий комиссия раисининг ўринбосари раҳбарлик қиладиган Одам савдосига қарши курашиш масалалари бўйича кичик комиссиядан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири — Миллий комиссия раисининг ўринбосари раҳбарлик қиладиган Муносиб меҳнат масалалари бўйича кичик комиссиядан иборат бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қуйидагилар Миллий комиссиянинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республика ижро этувчи ҳокимият органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ва бошқа ташкилотларнинг одам савдосига қарши курашиш, ундан жабрланган шахсларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, шунингдек, муносиб меҳнат тамойилларини, халқаро меҳнат стандартларини кенг жорий этиш, фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
одам савдосига қарши курашиш, ундан жабрланганларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, шунингдек, муносиб меҳнат тамойилларини кенг жорий этиш, фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишни ташкил этиш ҳамда уларнинг ижросини назорат қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
одам савдосига қарши курашиш ва муносиб меҳнат тамойилларини кенг жорий этиш соҳасида амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг натижадорлигини таҳлил қилиш, баҳолаш, мониторинг қилиш ҳамда бу борадаги ишлар самарадорлигини ошириш, хусусан, соҳага оид қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
одам савдосига қарши курашиш, тартибга солинмаган меҳнат миграцияси ҳолатларини камайтириш, муносиб меҳнат тамойилларини кенг жорий этиш ва халқаро меҳнат стандартларини татбиқ этиш бўйича халқаро ва минтақавий ҳамкорликни ривожлантириш чораларини кўриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
одам савдосига оид жиноятларни аниқлаш, тергов қилиш, уларнинг олдини олиш ва уларга чек қўйиш ҳамда ушбу турдаги жиноятлардан жабрланган шахсларга реабилитация ва реинтеграция хизматларини кўрсатиш амалиётини такомиллаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
одам савдосидан ҳамда мажбурий меҳнат ҳолатидан кенг жамоатчиликни огоҳлантиришга, шунингдек, муносиб меҳнат тамойилларини тарғиб қилишга ва оммалаштиришга қаратилган тарғибот тадбирларини амалга ошириш бўйича тавсия ва таклифлар ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
одам савдосига қарши курашиш ва муносиб меҳнат тамойилларини жорий этиш соҳасида халқаро тажрибани ўрганиш, мазкур соҳада ахборотларни йиғиш, таҳлил қилиш ва маърузалар тайёрлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Миллий комиссия бир ой муддатда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Одам савдосига қарши курашиш масалалари бўйича кичик комиссия тўғрисидаги низомни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муносиб меҳнат масалалари бўйича кичик комиссия тўғрисидаги низомни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Одам савдосига қарши курашиш ва муносиб меҳнат масалалари бўйича ҳудудий комиссиялар тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари зиммасига Одам савдосига қарши курашиш ва муносиб меҳнат масалалари бўйича ҳудудий комиссияларга (кейинги ўринларда — ҳудудий комиссиялар) раҳбарлик қилиш вазифаси юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Одам савдосига қарши курашиш ва муносиб меҳнат тамойилларини жорий этиш соҳасидаги Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва Миллий комиссиянинг тақдимномалари сўзсиз, ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш, ҳудудий комиссияларнинг асосий вазифаси этиб белгилансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш бўйича миллий маърузачи институти негизида Одам савдосига қарши курашиш ва муносиб меҳнат масалалари бўйича миллий маърузачи (кейинги ўринларда — Миллий маърузачи) институти таъсис этилсин, унинг функциялари Миллий комиссия раиси зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Қуйидагилар Миллий маърузачининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
одам савдосига қарши курашиш ва муносиб меҳнат тамойилларини жорий этиш бўйича мамлакатимиздаги ҳамда мазкур йўналишда хорижий давлатлардаги Ўзбекистон Республикаси фуқаролари билан боғлиқ вазиятлар тўғрисида, ушбу соҳада илғор халқаро тажрибани татбиқ этиш ҳамда мавжуд муаммоларни ҳал этиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида Ўзбекистон Республикаси Президентига ҳар йили ахборот тақдим этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мазкур соҳаларда республикада кўрилаётган чоралар ҳақидаги ишончли ахборотни кенг жамоатчиликка ва халқаро ҳамжамиятга етказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
одам савдосига қарши курашиш ва муносиб меҳнат тамойилларини кенг татбиқ этиш тизимини янада такомиллаштириш соҳасида халқаро ҳамжамият, ушбу йўналишга ихтисослашган ташкилотлар ва ҳуқуқ ҳимоячилари билан самарали ҳамкорлик ва ҳамжиҳатликни, давлатимизга нисбатан хуружларга қарши тезкор муносабат билдириб боришни, шунингдек, мазкур соҳада республиканинг халқаро майдондаги миллий манфаатларини ҳимоя қилишни таъминлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Одам савдосига қарши курашиш ва муносиб меҳнат масалалари бўйича миллий комиссияга раҳбарлик қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисига юклатилганлиги муносабати билан Миллий комиссия ишини ташкилий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш мақсадида Олий Мажлис Сенатига ўз ички имкониятларидан келиб чиқиб, умумий штат бирликлари доирасида Олий Мажлис Сенатининг девони таркибида Миллий комиссия котибиятини ташкил этиш тавсия этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 июлдаги «Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-5775-сон Фармони ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Вазирликлар ва идоралар икки ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу Фармонга мувофиқлаштирсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби В.В. Махмудов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2023 йил 21 декабрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПФ-210-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 21 декабрдаги ПФ-210-сон Фармонига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Одам савдосига қарши курашиш ва муносиб меҳнат масалалари бўйича Миллий комиссия
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТАРКИБИ
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

1.

Т. Нарбаева

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси, Миллий комиссия раиси

2.

П. Бобожонов

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири, Миллий комиссия раисининг ўринбосари — Одам савдосига қарши курашиш масалалари бўйича кичик комиссия раҳбари

3.

Б. Мусаев

Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири, Миллий комиссия раисининг ўринбосари — Муносиб меҳнат масалалари бўйича кичик комиссия раҳбари

4.

Н. Йўлдошев

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори

5.

А. Азизов

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раиси

6.

Х. Ёдгоров

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши раиси

7.

Б. Исломов

Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси

8.

Б. Саидов

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири

9.

А. Ташкулов

Ўзбекистон Республикаси адлия вазири

10.

А. Иноятов

Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири

11.

А. Икрамов

Ўзбекистон Республикаси ёшлар сиёсати ва спорт вазири

12.

Ф. Эшматова

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)

13.

О. Фозилкаримов

Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари

14.

К. Рафиков

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси

15.

И. Хайдаров

«Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси раиси

16.

Н. Рахимова

«Ижтимоий фикр» республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази директори

17.

Р. Алимов

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси раиси

18.

Э. Маргишвили

Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раисининг ўринбосари

19.

Лавозимига кўра 

Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раисининг ўринбосари

20.

А. Пардаев

Демократик жараёнларни таҳлил қилиш маркази директори в.б.

21.

М. Қодиров

Одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам бериш бўйича республика реабилитация маркази директори

22.

М. Расулова

Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш республика маркази директори

23.

Х. Мирзарахимова

Андижон вилояти «Меҳримиз Сизга» аёллар ва уларнинг оилаларини ижтимоий-ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш маркази директори

24.

Н. Каримова

Республика «Истиқболли авлод» ижтимоий ахборот маркази директори

25.

Ш. Ғаниев

Демократия ва инсон ҳуқуқлари институти эксперти

26.

Лавозимига кўра

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати девони бошқарма бошлиғи — Миллий комиссия масъул котиби

27.

Н. Рахимов

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги бошқарма бошлиғи — Одам савдосига қарши курашиш масалалари бўйича кичик комиссия масъул котиби

28.

Л. Қаршиев

Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Меҳнатга ҳақ тўлаш ва меҳнат стандартлари бошқармаси бошлиғи — Муносиб меҳнат масалалари бўйича кичик комиссия масъул котиби

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ: Миллий комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янги тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юклатилган шахслар киритилади.
(илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 11 январдаги ПФ-1-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.01.2025 й., 06/25/1/0022-сон)
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.12.2023 й., 06/23/210/0955-сон; 13.01.2025 й., 06/25/1/0022-сон)