20.11.2023 йилдаги 31-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг қарори, 20.11.2023 йилдаги 31-сон
Kuchga kirish sanasi
20.11.2023
Ҳужжат 20.11.2023 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг жиноят ишлари бўйича айрим қарорларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилганлиги муносабати билан, шунингдек, моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини бир хилда қўллаш мақсадида «Судлар тўғрисида»ги Қонуннинг 22-моддасига асосан, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг қуйидаги қарорларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. «Қонунга хилоф равишда қуролга эгалик қилиш тўғрисидаги ишлар бўйича суд амалиёти ҳақида» 1996 йил 27 февралдаги 3-сонли қарори:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«1. Судларнинг эътибори ўқотар қуролни, ўқ-дориларни, ўқотар қуролнинг асосий қисмларини, портловчи моддаларни, портлатиш воситаларини ёки портлатиш қурилмаларини қонунга хилоф равишда эгаллаш, уларга қонунга хилоф равишда эгалик қилиш, шунингдек, ўқотар қурол ёки ўқ-дориларни бепарволик билан сақлаш тўғрисидаги ишларни кўришда йўл қўйилаётган камчиликларга қаратилсин ва бу жиноятлар жамият хавфсизлигига, фуқароларнинг эркинлиги, ҳаёти ва соғлиғига жиддий таҳдид солиши кўрсатиб ўтилсин»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-банди қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Қурол муомаласи — қуролни ва унинг ўқ-дориларини, ўқотар қуролнинг асосий қисмларини ишлаб чиқариш, таъмирлаш, реализация қилиш, олиш, ҳисобга олиш, сақлаш, олиб юриш, ташиш, коллекциялаш, кўргазмага қўйиш, улардан фойдаланиш, уларни олиб қўйиш, йўқ қилиш, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқиш, шунингдек, уларни Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит қилиш тушунилмоғи лозим»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иккинчи хатбоши тегишинча учинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«3. Бундай ишларни тергов қилиш ва судда кўриш чоғида ўқотар қуролни, ўқ-дориларни, ўқотар қуролнинг асосий қисмларини, портловчи моддаларни, портлатиш воситаларини ёки портлатиш қурилмаларини олиш, тайёрлаш манбаларини аниқлаш лозим. Ўқотар қуролни, ўқ-дориларни, ўқотар қуролнинг асосий қисмларини, портловчи моддаларни, портлатиш воситаларини ёки портлатиш қурилмалари сақланаётган объектларни қўриқлашда мансаб совуққонлигига йўл қўйилганлик ҳоллари ёхуд ўқотар қурол ёки унга ўқ-дорилар тайёрланган асбоб-ускуналардан фойдаланиш устидан тегишли назоратнинг бўлмаганлиги аниқланган тақдирда судлар хусусий ажрим чиқариш йўли билан ўзларининг муносабатларини билдиришлари, зарур ҳолларда эса, жиноят иши қўзғатиш тўғрисидаги масалани ҳал қилиш учун тегишли материалларни илова қилган ҳолда прокурорга хабар қилишлари шарт. Ички ишлар органлари, Миллий гвардия ҳудудий бошқармалари фаолиятида аҳоли қўлида қонунга хилоф равишда сақланаётган ўқотар қуролларни олиш ва уларни рўйхатдан ўтказиш борасида йўл қўйилаётган камчиликлар ҳам судларнинг эътиборидан четда қолмаслиги лозим»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
биринчи хатбошисидаги «Ўқотар қурол, ўқ-дорилар, портловчи моддалар ёки портлатиш қурилмаларини» деган сўзлар «Ўқотар қурол, ўқ-дориларни, ўқотар қуролнинг асосий қисмларини, портловчи моддаларни, портлатиш воситаларини ёки портлатиш қурилмаларини» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иккинчи хатбошисидаги «Ўқотар қурол, ўқ-дорилар, портловчи моддалар ёки портлатиш қурилмаларини» деган сўзлар «Ўқотар қурол, ўқ-дориларни, ўқотар қуролнинг асосий қисмларини, портловчи моддаларни, портлатиш воситаларини ёки портлатиш қурилмаларини» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
биринчи хатбошисидаги «ўқотар қурол, ўқ-дорилар, портловчи моддалар ёки портлатиш қурилмаларини» деган сўзлар «ўқотар қурол, ўқ-дориларни, ўқотар қуролнинг асосий қисмларини, портловчи моддаларни, портлатиш воситаларини ёки портлатиш қурилмаларини» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иккинчи хатбошисидаги «Ўқотар қурол, ўқ-дорилар, портловчи моддалар ёки портлатиш қурилмаларини» деган сўзлар «Ўқотар қурол, ўқ-дориларни, ўқотар қуролнинг асосий қисмларини, портловчи моддаларни, портлатиш воситаларини ёки портлатиш қурилмаларини» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
учинчи хатбошисидаги «Ўқотар қурол, ўқ-дорилар, портловчи моддалар ёки портлатиш қурилмалари» деган сўзлар «Ўқотар қурол, ўқ-дориларни, ўқотар қуролнинг асосий қисмларини, портловчи моддаларни, портлатиш воситаларини ёки портлатиш қурилмалари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«8. Жиноий жавобгарликка тортиш учун асос бўладиган ўқотар қурол, ўқ-дорилар, ўқотар қуролнинг асосий қисмлари, портловчи моддалар, портлатиш воситалари ёки портлатиш қурилмаларини тайёрлаш деганда, уларни ясаш ёки шикаст етказиш хусусиятларини тиклаш, шунингдек, қандайдир ашё (масалан, ракетница, старт ва қурилиш пистолетлари)ни қайта ишлаш натижасида уларни ўқотар қурол хусусиятига келтириш тушунилиши лозим. Ашёга шикаст етказиш хусусиятларини беришга қаратилган ҳаракатлар айбдорга боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра, охиригача етказилмаган бўлса, ўқотар қурол, ўқ-дориларни, ўқотар қуролнинг асосий қисмларини, портловчи моддаларни, портлатиш воситалари ёки портлатиш қурилмаларини қонунга хилоф равишда тайёрлашга суиқасд қилиш тариқасида квалификация қилинмоғи лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўқотар қурол, ўқ-дорилар, ўқотар қуролнинг асосий қисмлари, портловчи моддалар, портлатиш воситалари ёки портлатиш қурилмаларини олиш деб уларни сотиб олишни, бошқа нарсаларга алмаштириб олишни, қарзга ёки ҳадяга, қарзи эвазига олишни ва ҳоказоларни ҳисобламоқ керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сақлаш деганда, ўқотар қурол, ўқ-дорилар, ўқотар қуролнинг асосий қисмлари, портловчи моддалар, портлатиш воситалари ёки портлатиш қурилмаларини тегишли рухсатномасиз айбдорнинг эгалигида: ёнида, бинода, хуфия жойларда, транспорт воситаларида ва бошқа ерларда сақлаш билан боғлиқ бўлган ҳар қандай қасддан қилинган ҳаракатлар тушунилмоғи лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фуқаровий, хизмат қуролини, мукофот тарзида берилган, коллекциялаш, кўргазмага қўйиш учун мўлжалланган қуролни ва унинг ўқ-дориларини шахс томонидан тегишли рухсатнома бўлган ҳолда, аммо бу рухсатноманинг муддати ўтган, ҳисобга қўйиш қоидалари бузилган вазиятда сақланаётган бўлса, айбдор Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 221-моддаси бўйича жавобгарликка тортилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўқотар қурол, ўқ-дорилар, ўқотар қуролнинг асосий қисмлари, портловчи моддалар, портлатиш воситалари ёки портлатиш қурилмаларини ўтказиш деганда, уларни ҳар хил усулларда тарқатиш (сотиш, ўзгага бериш, ҳадя этиш, қарзи эвазига бериш, қарзга бериш ва ш.к.)ни тушуниш лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қайд этилган ашёлар ўтказиш мақсадида қонунга хилоф равишда сақланган, ташилган, олинган бўлса, бундай ҳаракатлар жиноятга суиқасд қилиш тариқасида Жиноят кодексининг 25 ва 248-моддалари билан квалификация қилиниши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўқотар қурол, ўқ-дорилар, ўқотар қуролнинг асосий қисмлари, портловчи моддалар, портлатиш воситалари ёки портлатиш қурилмаларини олиб юриш деганда, айбдорнинг қайд этилган ашёларнинг эгаси эканлиги ва бу ашёларнинг унинг ёнида бўлиши тушунилиши лозим. Бунда ушбу ашёлар бевосита унинг ёнида ёки масалан, чемоданида, автомашинасида ва ҳоказоларда бўлишининг аҳамияти йўқ»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9-бандидаги «Ўқотар қурол, ўқ-дорилар, портловчи моддалар ёки портлатиш қурилмаларини» деган сўзлар «Ўқотар қурол, ўқ-дорилар, ўқотар қуролнинг асосий қисмлари, портловчи моддалар, портлатиш воситалари ёки портлатиш қурилмаларини» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10-бандидаги «Ўқотар қурол, ўқ-дорилар, портловчи моддалар ёки портлатиш қурилмалари» деган сўзлар «Ўқотар қурол, ўқ-дорилар, ўқотар қуролнинг асосий қисмлари, портловчи моддалар, портлатиш воситаларини ёки портлатиш қурилмалари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11-бандининг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«11. Айбдорнинг эгалигида бўлган ўқотар қурол ва унинг ўқ-дориларини, шунингдек, пневматик қуролни, тиғли совуқ қуролни (ов пичоқлари, ов ханжарчалари ва ханжарлар, рапиралар, шпагалар ва қиличларни), улоқтириш қуролини (камонлар, арбалетлар ва найзаларни), сигнал берувчи қуролни сақлаш, олиб юриш, ташиш қоидаларини бузиш одам ўлишига ёхуд бошқа оғир оқибатларнинг келиб чиқишига сабаб бўлса, Жиноят кодексининг 249-моддаси билан қамраб олинади ва Жиноят кодексининг бошқа моддалари билан қушимча квалификация қилиш талаб этилмайди»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
биринчи хатбошисидаги «қурол ва ўқ-дориларни» деган сўзлар «ўқотар қурол, ўқ-дорилар, ўқотар қуролнинг асосий қисмлари, портловчи моддалар, портлатиш воситалари ёки портлатиш қурилмаларини» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иккинчи хатбошисидаги «қурол ва ўқ-дориларни» деган сўзлар «ўқотар қурол, ўқ-дорилар, ўқотар қуролнинг асосий қисмлари, портловчи моддалар, портлатиш воситалари ёки портлатиш қурилмаларини» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. «Иқтисодиёт соҳасидаги жиноий ишлар бўйича суд амалиётида юзага келган айрим масалалар тўғрисида» 1998 йил 17 апрелдаги 11-сонли қарори:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-бандининг биринчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 53-моддасига мувофиқ» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 65-моддасига мувофиқ» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-бандининг биринчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 54-моддасига мувофиқ» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 66-моддасига мувофиқ» деган сўзлар билан, «шундай ҳаракатлар учун қўлланилган маъмурий жазо ижроси тугаган кундан эътиборан (маъмурий жазо ижро этилмаган ҳолларда эса — уни ижро этиш муддати тугаган кундан эътиборан), бир йил давомида содир этилган бўлса,» деган сўзлар «шундай ҳаракатлар содир этганлик учун маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги қарор чиқарилган пайтдан бошлаб бир йил мобайнида такроран содир этилган бўлса,» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10-бандининг биринчи хатбошисидаги «банкнинг тақдим қилувчига пул бериладиган-жамғарма дафтарчаси,» деган сўзлар «коносамент,» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг «Валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказишга доир ишлар юзасидан суд амалиёти тўғрисида» 2000 йил 28 апрелдаги 8-сонли қарори:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8-бандининг иккинчи хатбошисидаги «қўлланилган маъмурий жазони ижро этиш тугагандан кейин бир йил давомида содир этилса,» деган сўзлар «маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги қарор чиқарилган пайтдан бошлаб бир йил мобайнида такроран содир этилган бўлса,» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг «Ярашув тўғрисидаги ишлар бўйича суд амалиёти ҳақида» 2002 йил 25 октябрдаги 27-сонли қарори:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иккинчи хатбошисидаги «жабрланувчи (фуқаровий даъвогар)га» деган сўзлар «жабрланувчи (фуқаровий даъвогар) ёки унинг қонуний вакилига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
учинчи хатбошисидаги «жабрланувчи (фуқаровий даъвогар)» деган сўзлардан кейин «ёки унинг қонуний вакили» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8-банди учинчи хатбошисидаги «жабрланувчи (фуқаровий даъвогар)нинг» деган сўзлар «жабрланувчи (фуқаровий даъвогар) ёки унинг қонуний вакилининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг «Қасддан одам ўлдиришга оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида» 2004 йил 24 сентябрдаги 13-сонли қарори:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18-бандидаги «трансплантант олиш» деган сўзлар «инсон аъзоларини ва (ёки) тўқималарини олиш» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг «Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида» 2006 йил 3 февралдаги 1-сонли қарори:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7-бандининг иккинчи хатбошисидаги «Айбни бўйнига олиб келиш» деган сўзлар «Айбни бўйнига олиш тўғрисидаги арз» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11-банди қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Мазкур банднинг учинчи хатбошисида назарда тутилган қоида: ўта хавфли рецидивистларга, уюшган гуруҳ ёки жиноий уюшма аъзоларига нисбатан; тинчлик ва хавфсизликка қарши тамом бўлмаган жиноятларга; жавобгарликни оғирлаштирадиган ҳолатларда қасддан одам ўлдириш билан; ўн саккиз ёшга тўлмаган жабрланувчининг номусига тегиш ёки унга нисбатан зўрлик ишлатиб, жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондириш билан; ўн олти ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш ёки жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондириш билан; вояга етмаган шахс тавсифланган ёки тасвирланган порнографик маҳсулотни тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, худди шунингдек, уни тайёрлаш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш ёхуд вояга етмаган шахсни порнографик хусусиятга эга ҳаракатларнинг ижрочиси сифатида жалб этиш билан; вояга етмаган шахсни жалб этган ҳолда қўшмачилик қилиш, фоҳишахоналарни ташкил этиш ёки сақлаш билан; ядровий, кимёвий, биологик ва бошқа турдаги оммавий қирғин қуролини, бундай қурол яратишда фойдаланиш мумкинлиги аён бўлган материалларни ҳамда ускуналарни, радиоактив материалларни контрабанда қилиш билан боғлиқ бўлган жиноятлар учун жазо тайинлашда қўлланилмайди»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
172-бандининг тўртинчи хатбошисидаги «меҳнатга қобилиятсиз (белгиланган тартибда биринчи, иккинчи гуруҳ ногирони деб топилган) шахсларга» деган сўзлар «биринчи ва иккинчи гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19-бандидаги биринчи хатбошисининг учинчи кичик хатбошисидаги «меҳнатга қобилиятсиз (белгиланган тартибда биринчи, иккинчи гуруҳ ногирони деб топилган) шахсларга;» деган сўзлар «меҳнатга қобилиятсиз шахслар (ўзига нисбатан ногиронлик белгиланган шахслар)га» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
49-банди биринчи хатбошисининг иккинчи кичик хатбошисидаги «(масалан, ЖК 228, 248, 273-моддалари);» деган сўзлар «(масалан, ЖК 1261, 228, 248, 273-моддалари);» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг «Судга қадар иш юритиш босқичида қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасининг судлар томонидан қўлланилиши тўғрисида» 2007 йил 14 ноябрдаги 16-сонли қарори:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 19, 25-моддаларида» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 27-моддасида» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг «Суд ҳужжатларини бажаришдан бўйин товлаш ва уларнинг ижро этилишига тўсқинлик қилиш учун жиноий жавобгарликка доир қонунларни қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида» 2009 йил 10 апрелдаги 7-сонли қарори:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Пленум қарорининг сарлавҳаси «Суд ҳужжатларини бажаришдан бўйин товлаш ҳамда суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини мажбурий ижро этиш жараёнига аралашганлик учун жиноий жавобгарликка доир қонунларни қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида» деб ўзгартирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
преамбулада «ва уларнинг ижро этилишига тўсқинлик қилиш» деган сўзлар «ҳамда суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини мажбурий ижро этиш жараёнига аралашиш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«1. Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 138-моддасига мувофиқ суд ҳокимиятининг ҳужжатлари барча давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар учун мажбурийдир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд ҳужжатини бажаришдан бўйин товлаш ёки суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини мажбурий ижро этиш жараёнига тўсқинлик қилиш одил судлов обрўсига путур, давлат ва жамоат манфаатларига зарар етказади, жисмоний ва юридик шахсларнинг бузилган ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари тикланишига қаратилган фаолиятга салбий таъсир кўрсатади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шу муносабат билан Жиноят кодекси (бундан буён — ЖК) суд ҳужжатини бажаришдан бўйин товлаш ёки суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини мажбурий ижро этилишига тўсқинлик қилиш билан боғлиқ қатор жиноятлар, қайсики вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсларни моддий таъминлашдан бўйин товлаш (ЖК 122-моддаси), ота-онани моддий таъминлашдан бўйин товлаш (ЖК 123-моддаси), меҳнат қилиш ҳуқуқини бузиш (ЖК 148-моддаси биринчи қисми), суд ҳужжатини ижро этмаслик (ЖК 232-моддаси), суд ҳужжатларини ва бошқа органлар ҳужжатларини мажбурий ижро этиш жараёнига аралашиш (ЖК 2321-моддаси), банд солинган мулкни қонунга хилоф равишда тасарруф этиш (ЖК 233-моддаси) учун жиноий жавобгарликни назарда тутади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«2. Жиноят кодекси 232, 2321-моддаларида диспозициясида назарда тутилган суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатлари деганда, қонуний кучга кирган — фуқаролик ишлари бўйича судларнинг, иқтисодий ва маъмурий судларнинг ҳал қилув қарорлари, ажримлари ва қарорлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жиноят ишлари бўйича судларнинг ҳукмлари, ажримлари ва қарорларининг мулкий ундиришга оид қисми, шунингдек, жарима тариқасидаги жазони назарда тутувчи ҳукмлари, ажримлари ва қарорлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар бўйича суд қарорларининг мулкий ундиришга оид қисми;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
алиментлар тўлаш тўғрисидаги нотариал тарзда тасдиқланган келишувлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
нотариусларнинг ижро хатлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
меҳнат низолари комиссияларининг қарорлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ваколатига эга органлар (мансабдор шахслар) чиқарган қарорлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳакамлик судининг қарорлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг қонунчилиги ёки халқаро шартномасида назарда тутилган ҳолларда чет эл судлари ва арбитражларининг қарорлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзбошимчалик билан турар жойни эгаллаб олган ёки авария ҳолатида деб топилган уйларда яшаётган шахсларни маъмурий тартибда кўчириш тўғрисидаги прокурорларнинг қарорлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ижрочиларининг қонунда назарда тутилган ҳоллардаги қарорлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда бошқа органларнинг ҳужжатлари тушунилади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«3. Суриштирув, тергов органлари ва судлар эътибори шунга қаратилсинки, ЖК 232-моддаси биринчи қисми диспозициясида назарда тутилган муайян ҳаракатларни содир этиш ёхуд уларни содир этишдан ўзини тийиш мажбуриятини юкловчи суд ҳужжатини бажаришдан бўйин товлаш учун жиноий жавобгарлик номулкий хусусиятга эга бўлган суд ҳужжатини, яъни муайян ҳаракатларни содир этиш ёхуд уларни содир этишдан ўзини тийиш мажбуриятини юкловчи ҳужжатни бажаришдан бўйин товлаганда вужудга келади. Мулкий хусусиятга эга бўлган суд ҳужжатини, яъни пул маблағларини ёки мол-мулкни ундириш тўғрисидаги ҳужжатни бажаришдан бўйин товланганда, шахс жиноий жавобгарликка тортилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шу билан бирга, жиноят қонуни истисноларни ҳам назарда тутади, қайсики бунда номулкий хусусиятга эга бўлган суд ҳужжатини бажаришдан бўйин товлаганлик жиноий жавобгарликни эмас, балки бошқа оқибатларни вужудга келтиради. Жумладан, ахлоқ тузатиш ишларидан бўйин товлаган маҳкумнинг жавобгарлиги уни жиноий жавобгарликка тортиш йўли билан эмас, балки ахлоқ тузатиш ишларининг ўталмаган муддатини озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо билан алмаштириш орқали таъминланади (ЖК 46-моддаси тўртинчи қисми)»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-бандининг учинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қуйидаги мазмундаги 41-банд билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«41. Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, ЖК 2321-моддаси биринчи қисми диспозициясидаги қуйидаги жиноят таркиблари назарда тутилган:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
муайян ҳаракатларни содир этиш ёхуд уларни содир этишдан ўзини тийиш мажбуриятини юкловчи суд ёки бошқа органлар ҳужжатларини ижро этилишига тўсқинлик қилишни маъмурий жазо қўлланилгандан кейин давом эттириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
суд ёки бошқа органлар ҳужжатларини ижро этилиши жараёнида давлат ижрочисига турли шаклда қонунга хилоф равишда таъсир ўтказишни маъмурий жазо қўлланилганидан кейин давом эттириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЖК 2321-моддаси диспозицияси мазмунига кўра, суд ҳужжати ва бошқа органлар ҳужжатларининг ижро этилишига тўсқинлик қилганлик учун шахсни жиноий жавобгарликка тортиш учун суд ёки бошқа орган ҳужжатининг хусусияти аҳамият касб этмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шу боис, суд ҳужжати ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этилишига тўсқинлик қилинганлик учун жиноий жавобгарлик ҳужжатнинг мулкий ёки номулкий хусусиятга эга бўлган-бўлмаганлигидан қатъий назар юзага келади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шу билан бирга, ижро ҳужжатининг ижро этилишига тўсқинлик қилганлик учун ҳам, давлат ижрочисига турли шаклда қонунга хилоф равишда таъсир ўтказганлик учун ҳам шахсни жиноий жавобгарликка тортиш учун муқаддам унга нисбатан маъмурий жазо чораси қўлланилган бўлиши талаб этилади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«8. Суд ҳужжатларини ва бошқа органлар ҳужжатларини мажбурий ижро этиш жараёнига аралашиш деганда, ижро ҳужжатининг ижро этилишига тўсқинлик қилиш ёки давлат ижрочисига турли шаклда қонунга хилоф равишда қасддан таъсир ўтказиш тушунилиб, суд ҳужжатларини ижро этиш органлари мансабдор шахсларининг фаолиятига қаршилик кўрсатишга, шу жумладан, суд ҳужжати талаби бажарилишини қийинлаштиришга ҳамда уни ўз вақтида ва сўзсиз бажариш мумкин бўлмайдиган ҳолатга келтиришга қаратилган қилмиш тушунилади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«9. Суд ҳужжатларини ва бошқа органлар ҳужжатларини мажбурий ижро этиш жараёнига аралашган шахснинг ҳаракатларида бошқа, оғирроқ жиноят белгиси бўлса (масалан, қасддан баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказиш, ҳужжатларни қалбакилаштириш ва ҳ.к.), айбдорнинг ҳаракатлари ЖК 2321-моддаси ва Жиноят кодексининг мазкур жиноят учун жавобгарлик белгиловчи тегишли моддаси мажмуи билан квалификация қилинади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10-бандининг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«10. Суд ҳужжатини ижро этмаслик (ЖК 232-моддаси) учун жиноий жавобгарлик шахс ўн саккиз ёшга тўлганда юзага келади.»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12-бандининг иккинчи хатбошисидаги «унинг» деган сўзлар «суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«ЖК 232-моддасида» деган сўзлар «ЖК 232, 2321-моддаларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«ёки унинг» деган сўзлар «ёки суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«14. Қуйидагилар шахсни ЖК 122-моддасига мувофиқ жиноий жавобгарликка тортиш шартлари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
моддий ёрдамга муҳтож бўлган вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсни моддий таъминлаш ҳақида суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори ёки суд буйруғи мавжудлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бундай шахсни моддий таъминлашдан бўйин товлаганлик учун шахсга нисбатан муқаддам маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги қарор чиқарилган пайтдан бошлаб бир йил мобайнида такроран содир этганлиги (ЖК 122-моддасида назарда тутилган жиноят узоққа чўзилган жиноят бўлиб, содир этиш бошланган вақтдан тугалланган ҳисобланади);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ушбу маблағ жами икки ойдан ортиқ муддат мобайнида тўланмаганлиги.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЖК 122-моддасининг 1-қисми билан жиноий жавобгарликка тортилган шахс судланганлик ҳолати тугамасдан туриб, икки ойдан ортиқ муддат мобайнида вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсларни моддий таъминлашдан бўйин товласа, унинг қилмиши ЖК 122-моддаси 2-қисми билан квалификация қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда шахсни маъмурий жавобгарликка тортилган-тортилмаганлиги аҳамият касб этмайди»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15-банди қуйидаги таҳрирдаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Судлар ҳукм чиқараётганда судланувчидан суд ҳукми билан аниқланган алимент мажбуриятлари бўйича қарздорлиги билан бир қаторда, муқаддам маъмурий жавобгарликка тортилишига сабаб бўлган алимент мажбуриятлари бўйича қарздорлигини ҳам ҳисобга олиб ундиришни белгилашлари шарт»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19-бандидаги «унинг» деган сўзлар «суд ҳужжатлари ва бошқа орган ҳужжатларини» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20-бандидаги «Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича суди, жиноят ишлари бўйича вилоят ва унга тенглаштирилган судлар» деган сўзлар «Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоят ва унга тенглаштирилган судлар» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг «Одам савдосига оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида» 2009 йил 24 ноябрдаги 12-сонли қарори:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қуйидаги мазмундаги 141-банд билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«141. Судлар одам савдосига оид жиноят ишларини кўришда Ўзбекистон Республикасининг «Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида»ги Қонуни 29-моддасига мувофиқ, жиноят содир этилишида айбдор деб топилган шахслардан одам савдосидан жабрланганларнинг таъминоти ва уларни реабилитация қилиш билан боғлиқ харажатларни аниқлаб, уларни ундириш чораларини кўриши, шунингдек, дастлабки тергов жараёнида етказилган моддий зарарларни қопланиш чоралари таъминланганлигига эътибор қаратишлари лозим».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг «Транспорт ҳаракати ва ундан фойдаланиш хавфсизлигига қарши жиноятлар билан боғлиқ ишлар юзасидан суд амалиётининг айрим масалалари тўғрисида» 2015 йил 26 июндаги 10-сонли қарори:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 24 декабрдаги 370-сонли қарори билан тасдиқланган «Йўл ҳаракати қоидалари»;» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 апрелдаги 172-сонли қарори билан тасдиқланган «Йўл ҳаракати қоидалари»;» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг «Судланганлик ҳолати тугалланиши ва олиб ташланишига оид қонунчиликни қўллаш бўйича суд амалиёти тўғрисида» 2015 йил 18 сентябрдаги 13-сонли қарори:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-бандининг иккинчи хатбошисидаги «ҳукм чиқарган суд томонидан» деган сўзлар «маҳкумнинг яшаш жойидаги суд томонидан» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг «Жиноят натижасида етказилган мулкий зиённи қоплашга оид қонунчиликни қўллаш бўйича суд амалиёти тўғрисида» 2016 йил 27 декабрдаги 26-сонли қарори:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8-банди биринчи хатбошисидаги «оқланган шахсга нисбатан фуқаровий даъвони қаноатлантиришни рад этади.» деган сўзлар «оқланган шахсга нисбатан фуқаровий даъвони ЖПК 283 — 285 моддалари қоидаларига мувофиқ ҳал этади.» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг «Суд муҳокамаси ошкоралигини ва судлар фаолиятига доир ахборот олиш ҳуқуқини таъминлаш тўғрисида» 2020 йил 21 февралдаги 4-сонли қарори:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-бандидаги ««Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида»ги» деган сўзлардан кейин ««Ахборотлаштириш тўғрисида»ги,» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11-бандидаги «фақат Ўзбекистон Республикасининг «Давлат сирларини сақлаш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикасининг «Давлат сирларини сақлаш тўғрисида»ги Қонуни ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25-банди қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзбекистон Республикаси «Судлар тўғрисида»ги Қонунининг 66-моддасига мувофиқ оммавий ахборот воситалари ўз хабарларида муайян иш юзасидан суд муҳокамаси натижаларини олдиндан ўзича ҳал қилиб қўйишга ёки судга қандай шаклда бўлмасин таъсир кўрсатишга ҳақли эмас.».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси Б. ИСЛАМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Пленум котиби, Олий суд судьяси Н. ХАКИМОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2023 йил 20 ноябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31-сон