24.11.2009 йилдаги 12-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг қарори, 24.11.2009 йилдаги 12-сон
Kuchga kirish sanasi
24.11.2009
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ОДАМ САВДОСИГА ОИД ИШЛАР БЎЙИЧА СУД АМАЛИЁТИ ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
XX аср охирларига келиб одам савдоси бутун инсониятга қарши асосий таҳдидлардан бири бўлиб қолди. Одамдан эксплуатация мақсадларида фойдаланиш билан боғлиқ жиноятлар ошиб бориши тенденцияси бундай ижтимоий хавфли қилмишлар охир-оқибатда жамиятнинг демократик негизларига тажовуз қилиши билан миллий хавфсизликка ҳам таҳдид солади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон одам савдосига қарши курашишга оид қатор халқаро ҳужжатларни, жумладан, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг «Трансмиллий уюшган жиноятчиликка қарши кураш тўғрисида»ги Конвенциясини, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг ушбу Конвенциясини тўлдирувчи «Одам савдоси, айниқса, аёллар ва болалар савдосини олдини олиш ҳамда унга чек қўйиш ва унинг учун жазолаш ҳақида»ги Протоколни ратификация қилди, «Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида» Қонун қабул қилинди ва халқаро ҳуқуқ нормаларини миллий қонунчиликка имплементация қилишга доир тегишли ўзгартиришлар киритди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Одам савдосига оид қонунчиликни қўллашда масалалар юзага келаётганлиги муносабати билан ҳамда бу тоифадаги ишлар бўйича ягона суд амалиётини шакллантириш мақсадида, «Судлар тўғрисида»ги Қонуннинг 17-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, Ўзбекистон Республикасида энг олий қадрият инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа табиий ҳуқуқлари бўлиб, уларни таъминлаш Конституция билан кафолатланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қонунда одам савдоси учун жиноий жавобгарлик белгиланганлиги шахс эркинлигининг конституциявий кафолатларидан бири ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Жиноят кодексининг 135-моддаси биринчи қисми диспозицияси мазмунига кўра, одам савдоси деганда, одамни олиш-сотиш ёки одамни эксплуатация қилиш мақсадида ёллаш, ташиш, топшириш, яшириш ёки қабул қилиш тушунилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Олди-сотди тариқасидаги одам савдоси одамнинг бир шахс томонидан бошқасига пул, бошқа моддий қимматликлар (мулк), мулкий характердаги хизматлар, мулкий ёки пул шаклидаги қарздан воз кечиш ва ҳ.к.лар сифатидаги ҳақ эвазига берилиши тўғрисида ёзма ёки оғзаки битим тузилишини назарда тутади. Бундай кўринишдаги одам савдосида одам қандай мақсадларда сотиб олинганлиги (сотилганлиги) ҳуқуқий аҳамият касб этмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шахс одамни унинг эвазига ҳақ олинганидан сўнг топшириш шарти билан сотишга ваъда бериб, бироқ азалдан унинг қасди моддий қимматликларни эгаллашга қаратилган ва унда битим шартларини бажариш нияти бўлмаган ҳолларда унинг ҳаракатлари фирибгарлик таркибини ташкил этади, олувчининг ҳаракатлари эса сотиб олиш тариқасидаги одам савдосига суиқасд сифатида квалификация қилиниши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Судлар шуни инобатга олишлари лозимки, олиш-сотиш тариқасидаги одам савдосидан фарқли равишда, Жиноят кодексининг 135-моддасида назарда тутилган бошқа барча ҳоллар (ёллаш, ташиш, топшириш, яшириш, қабул қилиш)да жиноий жавобгарлик юзага келишининг зарур шарти одамни эксплуатация қилишга қаратилган мақсад мавжудлиги ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Одам меҳнати ва хизматларидан меҳнат, фуқаролик қонунчилиги нормаларига мувофиқ (масалан, қурилиш ёки маиший пудрат, ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш, йўловчи ва юк ташиш, транспорт экспедицияси ва ҳ.к. шартномалар бўйича) фойдаланилган барча ҳолларда одам эксплуатацияси мавжуд бўлмайди. Бундай ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган мажбуриятларни бажармаслик билан боғлиқ низолар фуқаролик суд ишларини юритиш тартибида ҳал этилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Одамлардан фойдаланиш (эксплуатация қилиш) бошқа шахсларнинг фоҳишалигидан фойдаланишни ёки улардан шаҳвоний фойдаланиш (эксплуатация қилиш)нинг ўзга шаклларини, мажбурий меҳнатни ёки хизматларни, қулликни ёхуд қулликка ўхшаш одатларни, эрксизлик ҳолатини ёхуд инсон аъзоларини ва (ёки) тўқималарини олишни англатади.
(5-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2024 йил 16 декабрдаги 39-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бошқа шахсларнинг фоҳишалигидан фойдаланиш деганда, одамдан унинг ҳақ эвазига номуайян доирадаги жинсий шериклар билан шаҳвоний муносабатларга киришишидан муттасил фойдаланиш тушунилади. Бошқа кўринишдаги шаҳвоний эксплуатация деганда, одамнинг ундан порнографик тасвирлар тайёрлаш, бузуқ ҳаракатлар содир этиш ва ҳ.к. мақсадларда фойдаланиш учун берилиши тушунилади.
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2024 йил 16 декабрдаги 39-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда судлар, одам савдоси жиноятини бошқа шахсларнинг фоҳишалигидан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган қўшмачилик қилиш ёки фоҳишахона сақлаш жиноятидан фарқлаш учун айбдорнинг қасди нимага қаратилганлигини, унинг ўз ҳаракатлари оқибати, яъни шахснинг эркинлиги чекланишига нисбатан субъектив муносабатини инобатга олишлари лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бошқа шахсни фоҳишалигидан фойдаланиш мақсадида ёллаганда, ташиганда, топширганда, яширганда ёки қабул қилганда айбдор одамни эксплуатация қилиш ниятида ҳаракат қилади, фоҳишалик билан шуғулланишга жалб қилиш тариқасидаги қўшмачилик қилиш ёки фоҳишахона сақлаш ҳолларида эса, айбдор тамагирликдан бошқа мақсадни кўзламайди. Бунда, фоҳишалик билан шуғулланишга ёки бошқа кўринишдаги шаҳвоний фойдаланишнинг ўзга шакллари учун жалб қилинган шахс ўзининг шахсий ҳуқуқ ва эркинликларига нисбатан барча ҳуқуқларини сақлаб қолади ва улардан фойдаланишда тўла мустақил бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Айбдорнинг одамни эксплуатация қилиш ниятида ҳаракат қилганлиги тўғрисидаги масалани ҳал этишда қилмишнинг барча ҳолатлари мажмуидан келиб чиқилиши, хусусан, шахснинг эркинлиги чекланганлиги, жабрланувчи учун ноқулай шароитга солиниб, бошқаларга қарам ҳолатда сақланганлиги, фоҳишалик билан ёки бошқа кўринишдаги шаҳвоний фаолият билан ўз эркига хилоф равишда шуғулланганлиги ҳолатлари эътиборга олиниши лозим.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2024 йил 16 декабрдаги 39-сонли қарорига асосан учинчи — бешинчи хатбошилар билан тўлдирилган)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мажбурий меҳнат бирон-бир жазони қўллаш билан таҳдид қилиш орқали иш бажаришга мажбурлашни англатади. Ҳарбий ёки муқобил хизмат тўғрисидаги қонунлар асосида, фавқулодда ҳолат юз берган шароитларда, суднинг қонуний кучга кирган ҳукмига биноан, қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда бажарилиши лозим бўлган ишлар мажбурий меҳнат деб ҳисобланмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қуллик — ўзига нисбатан мулк ҳуқуқига хос айрим ёки барча ҳуқуқлар амалга оширилаётган шахс аҳволи ёки ҳолатини англатади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Эрксизлик ҳолати — шахснинг муайян омиллар мажмуи таъсири остида ўз эркига хилоф равишда ҳар қандай иш ёки хизматни бажаришга мажбур бўлганлигини англатади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Одам савдосига оид ишларни тергов қилиш ёки кўришда тергов органлари ва судлар қуйидаги тушунчаларни аниқ фарқлашлари лозим:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёллаш деганда, эксплуатация қилиш мақсадида одамни бирор-бир фаолият билан шуғулланишга жалб этишга қаратилган фаолият (эксплуатация объектини қидириш, тўплаш, у билан музокара юритиш ва ҳ.к) тушунилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ташиш — шахсни олиш-сотиш битими тузиладиган (ижро этиладиган), бошқа шахсга топшириладиган жойга ёки ундан эксплуатация мақсадида фойдаланиладиган жойга етказиб бериш (транспортда ташиш)ни англатади. Бунда етказиб бериладиган шахс одам савдосини амалга ошириш учун мўлжалланганлиги ташувчига олдиндан маълум бўлиши лозим. Ташиш битта аҳоли пункти доирасида ҳам, Ўзбекистон Республикасидан ташқарига чиқиш билан боғлиқ тарзда ҳам амалга оширилиши мумкин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
топшириш — одамни бошқа шахсга эксплуатация қилиш мақсадида жисмоний тарзда беришда ифодаланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
яшириш — жабрланувчини ҳокимият вакилларидан, қариндошларидан ёки унинг тақдиридан манфаатдор бошқа шахслардан ҳар қандай жойда хуфия сақлашда ифодаланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қабул қилиш — одамни ўз мақсадларида эксплуатация қилиш учун эгаликка олиш (масалан, ҳадя тариқасида, вақтинча текин фойдаланиш учун ёки қарз эвазига ва ҳ.к.) ни англатади, одамни сотиб олиш ҳоллари бундан мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Тушунтирилсинки, Жиноят кодексининг 135-моддаси биринчи қисми диспозициясида назарда тутилган жиноят таркиби формал бўлиб, жиноят одамни олиш-сотиш битими тузилган пайтдан ёки қонуннинг мазкур моддасида кўрсатилган бошқа қилмиш содир этилган пайтдан тугалланган ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шу билан бирга, қилмишда айрим квалификация белгилари мавжуд бўлганда жиноятни тугалланган деб топиш учун қонунда белгиланган оқибатлар (масалан, жабрланувчининг ўлими ёки бошқа оғир оқибатлар) келиб чиққан бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шуни инобатга олиш лозимки, айрим ҳолларда жиноятнинг тугалланиш пайти эксплуатация тугаган (масалан, жабрланувчи қочиб кетган, жиноятга ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан барҳам берилган, жабрланувчи айбдорнинг ўзи ёки бошқа шахслар томонидан озод қилинган ва ҳ.к.) вақт билан боғлиқ бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Судларга тушунтирилсинки, Жиноят кодексининг 135-моддаси иккинчи қисми «а» банди билан жабрланувчини ўғирлаш, зўрлик ишлатиш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш ёхуд мажбурлашнинг бошқа шаклларини қўллаш билан боғлиқ тарзда содир этилган одам савдоси квалификация қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўғирлаш деганда, одамни қонунга хилоф равишда, яширин ёки ошкора қўлга киритиш ва унинг эркига хилоф равишда уни олиш-сотиш ёки эксплуатация қилиш мақсадида бошқа жойга олиб кетиш тушунилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Зўрлик ишлатиш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш деганда, боғлаш, озодликдан маҳрум этиш, уриш-дўппослаш, ушлаб туришдан бошлаб, жабрланувчининг соғлиғига енгил ёки ўртача оғир шикаст етказиш, шунингдек, жабрланувчининг соғлиғига зиён етказмаган бўлсада, бироқ қўлланилган пайтда бундай зиён етказишга реал имконият туғдирган зўрликкача бўлган ҳар қандай мажбурлаш тушунилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бошқа шаклдаги мажбурлаш деганда, жабрланувчи ёки унинг яқин кишиларининг мулкига шикаст етказиш ёки уни нобуд қилиш ёхуд шикаст етказиш ёки нобуд қилиш билан таҳдид қилиш, жабрланувчи ёки унинг яқин кишилари обрўсини тўкадиган маълумотларни ёки уларнинг ҳуқуқлари ёки қонуний манфаатларига жиддий зиён етказиши мумкин бўлган бошқа маълумотларни тарқатиш ёхуд жабрланувчини айбдорнинг у ёки бу кўрсатмаларини бажаришга мажбур этадиган вазиятни вужудга келтирадиган ҳар қандай ҳаракатларни амалга ошириш тушунилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Жиноят кодексининг 135-моддаси иккинчи қисми «г» банди билан айбдорга моддий ёки бошқа жиҳатдан қарам бўлган шахсга нисбатан содир этилган одам савдоси билан боғлиқ ҳаракатлар квалификация қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Моддий қарамлик, жумладан, жабрланувчи айбдорнинг тўлиқ ёки қисман қарамоғида бўлганлигани, қарздорнинг кредиторга мутелигини ва ҳ.к.ни англатади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бошқа жиҳатдан қарамлик деганда, жабрланувчининг айбдорга ҳар қандай номоддий қарамлигини (масалан, оилавий муносабатлар, тобе шахснинг раҳбарига, ўқувчининг ўқитувчига қарамлигини) тушуниш зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда одам савдоси (Жиноят кодексининг 135-моддаси иккинчи қисми «ж» банди), бундай жиноят мансабдор шахс томонидан ёки ўз хизмат ваколатларидан Жиноят кодексининг 135-моддасида назарда тутилган ҳар қандай қилмишни енгиллатиш мақсадида фойдаланган бошқа шахс томонидан содир этилганлигини билдиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Тушунтирилсинки, Жиноят кодексининг 135-моддаси иккинчи қисми «з» бандида назарда тутилган жиноятни содир этишда айбдор жабрланувчини Ўзбекистон Республикасидан ташқарига ёки унинг ҳудудига Давлат чегараси орқали (қонуний ёки қонунга хилоф тарзда) топтайди ёки бошқа тарзда ўтказади ёхуд шахсни унинг эркига зид равишда хорижий давлат ҳудудида ушлаб туради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жабрланувчини чет элда қонунга хилоф равишда ушлаб туриш унинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига қайтиши ёки Ўзбекистон Республикаси дипломатик ёки консуллик муассасалари билан алоқа боғлаш имкониятидан маҳрум қилганида намоён бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Таъкидлаш лозимки, Жиноят кодексининг 135-моддаси учинчи қисми «б» банди бўйича жиноий жавобгарлик, фақат одам савдосида объект сифатида иштирок этган шахс ўлими ёки бошқа оғир оқибатлар эҳтиётсизлик оқибатида етказилган тақдирдагина келиб чиқади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бошқа оғир оқибатлар сифатида, жумладан, жабрланувчининг ўзини ўзи ўлдириши, унга таносил ёки ОИТС касали юқтирилганлиги, руҳий ҳолати бузилиши ва ҳ.к. тан олиниши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Қонун мазмунига кўра, алдаш йўли билан содир этилган олиш-сотиш, шунингдек, одамни эксплуатация қилиш мақсадида ёллаш, ташиш, топшириш, яшириш ёки қабул қилиш тариқасидаги одам савдоси Жиноят кодексининг 135-моддаси диспозицияси билан қамраб олинади ва Жиноят кодексининг 168-моддаси билан қўшимча квалификация қилиш талаб этилмайди, ЖК 168-моддаси тўртинчи қисми «а» банди бундан мустасно.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2022 йил 14 майдаги 9-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, одам савдоси жинояти одамларни куч билан таҳдид қилиш ёки куч ишлатиш ёхуд мажбурлашнинг бошқа шаклларидан фойдаланиш, ўғирлаш, алдаш йўли билан содир этилганда, шунингдек, қилмиш ЖК 135-моддаси иккинчи қисмининг «ж», «з», «и», «к» бандлари, учинчи қисмининг «б» банди билан квалификация қилинганда, қилмишни Жиноят кодексининг мазкур жиноятлар учун жавобгарлик белгиловчи моддалари билан қўшимча квалификация қилишга, фақат қонуннинг бошқа нормасида ЖК 135-моддаси тегишли қисми санкциясида белгиланган жазодан оғирроқ жазо белгиланган ҳоллардагина йўл қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мисол учун, агар одам савдосида шахс баданига қасддан оғир шикаст етказилган бўлса, қилмиш ЖК 135-моддаси иккинчи қисмининг «а» банди билан қамраб олинмайди. Бундай ҳолларда айбдорнинг ҳаракатлари ЖК 104-моддасининг тегишли қисми билан қўшимча квалификация қилиниши лозим.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2024 йил 16 декабрдаги 39-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
141. Судлар одам савдосига оид жиноят ишларини кўришда Ўзбекистон Республикасининг «Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида»ги Қонуни 29-моддасига мувофиқ, жиноят содир этилишида айбдор деб топилган шахслардан одам савдосидан жабрланганларнинг таъминоти ва уларни реабилитация қилиш билан боғлиқ харажатларни аниқлаб, уларни ундириш чораларини кўриши, шунингдек, дастлабки тергов жараёнида етказилган моддий зарарларни қопланиш чоралари таъминланганлигига эътибор қаратишлари лозим.
(141-банд Ўзбекиcтон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 20 ноябрдаги 31-сонли қарорига асосан киритилган)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Одам савдосига оид ишларни кўришда судлар мазкур жиноят содир этилишига имкон яратган барча шахслар жавобгарликка тортилган тортилмаганлигини синчковлик билан текширишлари лозим. Айни пайтда иш бўйича шахснинг қонунга хилоф равишда жиноий жавобгарликка тортилганлиги аниқланган тақдирда, судлар жиноят ишини юритишга масъул бўлган давлат органлари мансабдор шахсларига нисбатан хусусий ажрим чиқариш йўли билан муносабат билдиришлари лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Юқори инстанция судлари одам савдосига оид ишлар бўйича биринчи инстанция судлари чиқарган суд қарорларининг қонунийлиги ва асослилиги устидан тегишли назоратни таъминлашлари, йўл қўйилган қонун бузилишларини ўз вақтида аниқлашлари ва бартараф этишлари лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2009 йил 24 ноябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12-сон