08.06.2023 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон республикаси ҳукумати билан Италия республикаси ҳукумати ўртасида ҳамкорлик дастури
Kuchga kirish sanasi
01.01.2024
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекитсон республикаси ҳукумати била италия республикаси ўртасида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2024 — 2026 ЙИЛЛАРГА МЎЛЖАЛЛАНГАН МАДАНИЙ ҲАМКОРЛИК ДАСТУРИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан давлат реестрида 2023 йил 14 ноябрда 4532-FR-2023-H тартиб рақами билан рўйхатга олинди.]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Италия Республикаси Ҳукумати, кейинги ўринларда «Томонлар» деб аталувчилар, соҳада ўзаро алмашинувни ривожлантириш мақсадида 1997 йил 3 майда имзоланган Маданий ҳамкорлик тўғрисидаги ҳукуматлараро Битимга мувофиқ маданият, фан ва таълим, шунингдек, мамлакатлар ва халқлар ўртасидаги дўстона муносабатларни мустаҳкамлаш бўйича навбатдаги 2024 — 2026 йилларга мўлжалланган Маданий ҳамкорлик дастурини келишиб олдилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. ТАЪЛИМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1.1. Университет таълими
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1.1.1. Томонлар университетлар ва бошқа олий таълим муассасалари ўртасидаги тўғридан-тўғри ҳамкорликни қуйидаги йўллар билан қўллаб-қувватлайдилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳамкорлик бўйича ҳужжатлар (меморандумлар ва битимлар) тузиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўқитувчилар, ахборот ва статистик маълумотлар алмашинуви;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Италия университетлари ректорлари ассоциацияси (CRUI) ва Ўзбекистон Республикасининг шу каби институти ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қўшма илмий лойиҳалар, семинарлар ва конференциялар ўтказиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1.1.2. Томонлар ҳар йили алоқаларни ўрнатиш, ҳар икки Томоннинг манфаатларига жавоб берадиган илмий тадқиқот йўналишларини аниқлаш, шунингдек университетлар ёки бошқа олий таълим муассасалари ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида 8 кунгача бўлган муддатга учта университет профессори ва/ёки изланувчиларнинг ташрифларини алмашадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1.1.3. Италия Томонининг маълум қилишича, олий таълим санъат, мусиқа ва хореография йўналишлари бўйича университет таълимига тенглаштирилган таълимни ўз ичига олади. Бундай таълимни давлат муассасаларида ҳам хусусий муассасаларда ҳам олиш мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Санъат, мусиқа ва хореография соҳасидаги олий таълим муассасалари Италия Университетлар ва тадқиқот вазирлигининг веб-сайтида келтирилган: https://www.mur.gov.it/it/aree-tematiche/afam/gli-isttituti
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1.1.4. Италия Томони санъат, мусиқа ва хореография соҳасида таълим доирасида умумий дастур ва лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида икки давлатнинг ваколатли муассасалари ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга умид билдиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1.1.5. Томонлар олий таълим муассасалари ўртасида, шунингдек, Европа Иттифоқи дастурлари доирасидаги ҳамкорликка кўмаклашадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1.2. Тил ўргатиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1.2.1. Томонлар Италияда ўзбек тилини ўқитиш бўлимлари мавжуд эмаслигини, Ўзбекистонда эса битта кафедра фаолият юритаётганини таъкидламоқда. Италия Томони Ўзбекистон олий таълим муассасаларида Италия тили ва маданияти кафедрасини молиялаштиришни давом эттириш имкониятларини кўриб чиқади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1.2.2. Италия Томони Ўзбекистон олий таълим муассасаларида италян тили ва маданияти кафедрасини молиялаштириш, шунингдек, маҳаллий ўқитувчилар учун малака ошириш курсларини, шу жумладан масофавий таълим шаклида ўтказиш учун маблағ ажратиш имкониятларини таҳлил қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1.2.3. Италия Томони (Ташқи ишлар ва халқаро ҳамкорлик вазирлиги, Жамоат ва маданий дипломатия бош бошқармаси) бюджет маблағларига мувофиқ италян тили ва маданиятини ўқитиш, малака ошириш учун ўқув-услубий материаллар харид қилиш, шу жумладан маҳаллий ўқитувчилар учун масофавий курслар ташкил этиш учун маблағ ажратиш имкониятларини таҳлил қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1.2.4. Томонлар ҳар икки давлатда тегишли тиллар ва маданиятларни ривожлантиришга ҳаракат қиладилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1.3. Таълим ҳужжатлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1.3.1. Томонлар вақти-вақти билан ҳужжатлар алмашинуви йўли билан иккала давлатнинг ваколатли органлари томонидан ўтказиладиган тегишли сертификатлар ва таълим тўғрисидаги ҳужжатларни тўғри қиёсий баҳолашни амалга ошириш мақсадида университет таълим тизимлари, шунингдек, уларнинг ривожланиши ҳақидаги билимларни ўзаро янгилайдилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. ЎҚУВ ГРАНТЛАРИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2.1. Ўзбекистон фуқаролари — талабалар ва изланувчилар Италия Республикасининг йиллик таълим грантларини тақдим этиш бўйича мамлакатнинг молиявий имкониятларидан келиб чиққан ҳолда ажратиладиган танловларда иштирок этишлари мумкин бўлади. Ўқув грантлари асосида ўқиш ойлари сони йилдан йилга ўзгариб туради ва Италия Республикаси Ташқи ишлар ва халқаро ҳамкорлик вазирлигининг расмий веб-сайтида эълон қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2.2. Ўзбекистон Томони Италия фуқароларига Ўзбекистон олий таълим муассасалари негизида ўзбек тили ва адабиёти ёки таълим ва фаннинг Италия Томонини қизиқтирган бошқа йўналишлари бўйича қисқа муддатли таълим амалиётини ўташ имкониятини яратади. Таълим грантлари асосида ўқиш ойлари сони Томонлар ўртасидаги махсус келишувга қараб йилдан-йилга ўзгариб туради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. МАДАНИЯТ ВА САНЪАТ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3.1. Маданий фаолият ва санъат
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3.1.1. Томонлар маданият, санъат ва спорт соҳаларида ўтказиладиган фестиваллар, кўрик-танловлар ва халқаро танловлар, шунингдек, ҳар икки давлат томонидан ўтказиладиган бошқа шу каби ташаббуслар ҳақида маълумот алмашадилар. Томонлар, шунингдек, юқоридаги тадбирларда икки мамлакат санъат ва маданият намояндаларининг ўзаро иштирокини таъминлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Томонлар уларнинг бой маданий анъаналари ва урф-одатларини кенгроқ ёритиш ва таништириш мақсадида 2024 йилда Италия Республикасида «Ўзбекистон маданияти ва санъати кунлари»ни ҳамда паритет асосда 2025 йилда Ўзбекистон Республикасида «Италия маданияти ва санъати кунларини» ўтказиш имкониятларини кўриб чиқадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3.1.2. Томонлар турли соҳа мутахассислари алмашинуви орқали Маданият ва тасвирий санъатни тарғиб қилиш, шунингдек, у билан боғлиқ ижодий ва маданий соҳаларни ривожлантиришга ҳисса қўшадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3.2. Кўргазмалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3.2.1. Мазкур Дастурнинг амал қилиш муддати доирасида Томонлар расм, амалий санъат, фотография ва дизайн бўйича кўргазмаларни ташкил этишга ҳисса қўшадилар. Кўргазмалар бўйича таклифлар ва уларнинг мавзулари томонлар тарафидан дипломатик каналлар орқали келишиб олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3.3. Театр, мусиқа, рақс
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3.3.1. Томонлар истеъдодли гуруҳлар ёки алоҳида санъаткорларнинг турли чиқишлари ва гастролларини рағбатлантирадилар, шунингдек, ҳар икки давлат маданияти билан боғлиқ уюшмалар ва муассасалар ўртасидаги ҳамкорлик ва алмашинувни қўллаб-қувватлайдилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Томонлар икки мамлакат олий санъат таълимининг тегишли курслари ўқитувчиларини, шунингдек, санъатнинг таниқли вакилларини жалб этган ҳолда актёрлик, режиссёрлик, драматургия, театр бошқаруви ва бошқа театр фаолияти бўйича спектакллар, ижодий дастурлар, маҳорат дарслари ва дарслар ўтказишга кўмаклашадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3.4. Кино
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3.4.1. Томонлар ҳар икки давлат кинематографиясини ривожлантириш мақсадида кинематография соҳасида фаолият юритувчи давлат ташкилотлари, муассасалари ва бирлашмалари ўртасидаги ҳамкорликка кўмаклашадилар. Бу ҳамкорлик санъаткорлар алмашинувини, халқаро аҳамиятга молик фестиваллар, симпозиумлар, кўргазмалар ва бошқа барча турдаги маданий тадбирларда ўзаро иштирок этишни назарда тутади. Томонлар, шунингдек, фильмларни тарғиб қилиш, тарқатиш ва биргаликда ишлаб чиқариш бўйича лойиҳаларни амалга оширишда кўмак беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. МАДАНИЙ МЕРОСНИ РЕСТАВРАЦЦИЯ, КОНСЕРВАЦЦИЯ, МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВА АРХЕОЛОГИЯ СОҲАЛАРИДА ҲАМКОРЛИК.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4.1. Мазкур Дастурнинг амал қилиш муддати давомида Томонлар тегишли ваколатли органлар томонидан маданий меросни муҳофаза қилиш, асраб-авайлаш ва қадрини ошириш соҳасида, шунингдек, археология ва музейшунослик соҳасида ҳамкорлик қилиш, меъморчилик ва замонавий санъатни ривожлантиришга кўмаклашадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маданий мерос доирасида таълим, кадрлар тайёрлаш ва амалий тадқиқотлар соҳасида Томонлар ўқув кунлари, семинарлар, конференциялар, шунингдек, UNESCOнинг Жаҳон маданий мероси рўйхатига киритилган объектларда қўшма тадқиқотлар ўтказиш йўли билан ахборот, тажриба ва илғор тажриба алмашишга кўмаклашадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Италия Томони мазкур Дастурни амалга ошириш даврида, муайян амалга ошириш бўйича келишувлар тузилган тақдирда, реставрация соҳасида мутахассисларни юборишга, шунингдек, Италия Маданият вазирлигининг Таълим Бош бошқармасига, тадқиқот ва маданият институтларига тегишли марказий реставрация муассасалари билан келишилган ҳолда ушбу соҳада ўқув машқларини ўтказишга тайёрлигини билдиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4.2. Томонларнинг археологик миссиялари биргаликда тадқиқот олиб бориш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Томонлар ҳар икки давлатда амалда бўлган қонунлар ва қоидаларга мувофиқ, Томонлар ҳудудида фаолият юритувчи археологик миссиялар фаолиятини қўллаб-қувватлайдилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4.3. Томонлар ҳар икки давлат музейлари ўртасидаги ҳамкорликни, хусусан, музейлар фаолияти ва ривожланишининг илмий-техникавий мезонлари ва стандартлари бўйича ўзаро муносабатлар тамойилларига асосланган ҳамкорликни ривожлантиришга кўмаклашадилар. Шу муносабат билан ушбу соҳада мутахассисларни келгусида малакасини ошириш мақсадида алмашинув амалга оширилади. Тегишли тафсилотлар, жумладан, молиявий масалалар дипломатик каналлар орқали тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4.4. Томонлар ўзларининг миллий қонунчилигига мувофиқ ҳамда 1970 йилдаги UNESCOнинг Маданий бойликларни ноқонуний равишда олиб келиш, олиб кетиш ва уларга бўлган эгалик ҳуқуқини ўзгага беришни ман этиш ва олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисидаги халқаро конвенциясидан келиб чиқадиган мажбуриятларни ҳисобга олган ҳолда ва Ўғирланган ёки ноқонуний олиб чиқилган маданий бойликлар тўғрисидаги 1995 йилги UNIDROIT конвенцияси тамойилларини инобатга олган ҳолда маданий бойликларнинг ноқонуний айланишига қарши курашишда ҳамкорлик қиладилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Томонлар, шунингдек, сув ости археологияси соҳасидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ва UNESCOнинг 2001 йилдаги Сув ости маданий меросини муҳофаза қилиш тўғрисидаги халқаро конвенцияси тамойилларини ҳисобга олган ҳолда сув ости маданий меросини муҳофаза қилиш соҳасида ҳамкорлик қиладилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4.5. Томонлар UNESCOнинг 1972 йилдаги Умумжаҳон маданий ва табиий меросни муҳофаза қилиш тўғрисида ва 2003 йилдаги Номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш тўғрисидаги халқаро конвенцияларида юкланган мажбуриятларни бажариш бўйича ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратадилар. Томонлар, шунингдек, UNESCOнинг 2005 йилги Маданий ифодаларнинг турли хил шаклларини муҳофаза қилиш ва қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги Конвенция бўйича ўз мажбуриятларини бажаришда ҳамкорлик қиладилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. АРХИВЛАР, КУТУБХОНАЛАР ВА НАШР ҚИЛИШ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5.1. Архивлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5.1.1. Томонлар ҳар йили ўз давлатларининг миллий қонунчилигига мувофиқ илмий нашрлар, ҳужжатлар нусхалари, маълумотлар базалари ва меъёрий ҳужжатларни алмашиш орқали тегишли архив бўлимларининг ҳамкорлигига кўмаклашадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5.1.2. Томонлар ўқиш ёки тадқиқот ўтказиш, шунингдек, тегишли архив фаолиятини ташкил этиш бўйича маълумотларни олиш учун 10 кундан ортиқ бўлмаган муддатга архив иши соҳасидаги икки мутахассиснинг ташрифларини ўзаро келишув асосида алмашадилар. Томонлар архив ҳужжатларини рақамлаштириш, шунингдек, ушбу ҳужжатларни сақлаш бўйича электрон маълумотлар базаларини яратиш, архив иши соҳасига ахборот технологиялари ва коммуникацияларини жорий этиш, реставрация ишларини олиб бориш ва архив ҳужжатларининг захира нусхаларини яратиш бўйича тажриба алмашади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5.1.3. Томонлар давлат архивидаги ариза берувчиларга архив ҳужжатларини бепул тақдим этадилар. Шу муносабат билан, Италия Томони ўқув мақсадларида архивда сақланаётган ҳужжатлар бўйича маслаҳат бериш бепул амалга оширилишини маълум қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5.2. Кутубхоналар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5.2.1. Томонлар ушбу Дастурни амалга ошириш даврида икки давлат кутубхоналари ўртасидаги ҳамкорликнинг қуйидаги турларини қўллаб-қувватлайдилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
икки давлат кутубхоналари, академиялари ва маданият муассасалари ўртасида китоблар, нашрлар ва газеталар алмашинуви;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Томонлар давлатларининг миллий қонунчилиги доирасида турли кўргазмалар ташкил этиш мақсадида давлат кутубхоналарига тегишли бўлган нодир ва қимматбаҳо материалларни қарзга олишга рухсатномалар бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ихтисослаштирилган кутубхона ходимларини бир ҳафтадан кўп бўлмаган ўқув сафари орқали алмашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Томонлар давлатларининг миллий қонунчилиги доирасида Давлат кутубхоналарида сақланадиган китоб материаллари нусхалари ёки микрофильмлари билан алмашиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5.2.2. Италия Томони кутубхона иқтисодиёти, консервация ва реставрация, каталоглаштириш ва информатика соҳаларидаги мутахассисларни юборишга тайёрлигини билдиради. Мутахассисларнинг хизмат сафари харажатларини таклиф қилувчи Томон ўз зиммасига олади. Ушбу масалага оид тафсилотлар ҳар икки Томоннинг дипломатик каналлари орқали келишилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказий архивлар ва китоблар патологияси институти (ICPAL) архив ва китоб меросини сақлаш ва реставрация қилиш бўйича ўз мутахассисларини китоб меросини асраб-авайлаш ва сақлаш бўйича ўқув кўргазмаларини ташкил этишга кўмаклашиш ҳамда уларнинг ушбу соҳадаги илмий нашрлар алмашинувини рағбатлантириш учун юборишни кўзда тутади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5.3. Нашриёт
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5.3.1. Томонлар икки давлат адабиёти, илм-фани ва санъатини чуқурроқ ўрганишга хизмат қилувчи юксак бадиий қимматга эга бўлган мумтоз ва замонавий асарларни таржима қилиш ва нашр этишга кўмаклашадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5.3.2. Италия Томони италян тилидаги асарларни хорижий тилларга таржима қилиш учун грантлар ва тўловлар тақдим этишини маълум қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Италия Ташқи ишлар ва халқаро ҳамкорлик вазирлиги (Жамоат ва маданий дипломатия бош бошқармаси) адабий ёки илмий асарларни таржима қилиш, шунингдек қисқа метражли ва бадиий фильмларни таржима қилиш, такрорлаш ва субтитрлаш орқали италян маданиятини ёйишга қаратилган лойиҳалар учун италян ёки чет эл нашриётлари ёки таржимонларига бонуслар ва молиявий тўловларни тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Италия Маданият вазирлиги Италия Республикаси Президентининг Олий ҳомийлиги остида италян ёки чет эллик таржимон ва нашриётчиларга «Миллий мукофот»ни топширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. ТЕЛЕРАДИО СОҲАСИДА ҲАМКОРЛИК ВА АХБОРОТ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Томонлар тегишли манфаатдор органлар ўртасида тўғридан-тўғри битимлар тузишга кўмаклашувчи, шунингдек, ҳар икки давлатдаги воқеликни яхшироқ тушунишни рағбатлантириш мақсадида радио ва телевидения эшиттиришлари соҳасида ўзаро алмашувга кўмаклашадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. ЁШЛАР ВА СПОРТ ВАКИЛЛАРИ БИЛАН АЛМАШИШ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7.1. Томонлар икки мамлакат давлат институтлари томонидан таклиф этилган қўшма ташаббусларни амалга ошириш орқали ёшлар алмашинуви ҳамкорлигини ривожлантиришни қўллаб-қувватлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7.2. Томонлар ўз вакилларининг икки давлатдан бирининг ҳудудида ўтказиладиган спорт мусобақалари, ўйинлари ва бошқа халқаро спорт тадбирларида иштирок этишига кўмаклашадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7.3. Томонлар спорт муассасалари, хусусан, тегишли назорат қилувчи вазирликлар ва Олимпия қўмиталари ўртасидаги алоқалар орқали турли спорт турларини ривожлантириш ва ҳамкорликни қўллаб-қувватлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7.4. Томонлар UNESCOнинг 2005 йилдаги Спортда допингга қарши кураш тўғрисидаги халқаро конвенцияси қоидаларига риоя қилиш мажбуриятини оладилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. ТУРИЗМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8.1. Томонлар бир Томон давлати фуқароларини бошқа Томон давлати халқларининг диққатга сазовор жойлари, табиий, тарихий, бадиий ва маданий мероси ва маданий анъаналари билан таништириш мақсадида туризм соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиришни рағбатлантирадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8.2. Сайёҳлик оқимини кўпайтириш мақсадида Томонлар давлатларнинг туризм маъмуриятлари ўртасида яқин ҳамкорликни ривожлантиришга кўмаклашиш ният қиладилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8.3. Томонлар туризм соҳаси вакилларининг ҳар икки давлат ҳудудларида ташкил этиладиган тадбирларда иштирок этишига кўмаклашадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9.1. Томонлар маданият ва инсон ҳуқуқлари бўйича таълим соҳасидаги фаолиятни қўллаб-қувватлайдилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Томонлар қуйидаги мақсадда ёрдам берадилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ва Вазирлар Кенгаши Раиси, Италиянинг Тенг имкониятлар департаменти ўртасида алоқаларни ўрнатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фуқаролик жамияти институтлари билан очиқ мулоқотни давом эттириш мақсадида доимий маслаҳат институтлари фаолияти доирасида Италия тажрибасини ўрганиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
одам савдосига, аёллар ва болаларга нисбатан зўравонликка қарши курашиш шаклларини ўрганиш соҳасида, шунингдек, инсон ҳуқуқлари мавзусида маданий таълим соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қамоқда сақлаш жойларининг мустақил мониторинг тизимини яратиш бўйича Италия тажрибасини ўрганиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари бўйича тадбирларга италиялик экспертларни таклиф этиш ва Миллий марказнинг халқ дипломатиясини бойитиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жиноятчилик, терроризм ва гиёҳванд моддалар савдосига қарши кураш контекстида инсон ҳуқуқларини таъминлаш кафолатлари бўйича Италия қонунчилигини ўрганишга кўмаклашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро ҳужжатлар қоидаларини амалга ошириш бўйича Италия тажрибасини ўрганиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9.2. Томонлар, шунингдек, мазкур Дастурнинг барча бандлари бўйича эркаклар ва аёллар ўртасидаги тенгликни мустаҳкамлаш, аёллар истеъдодини ошириш ва рағбатлантиришга қаратилган таълим ва маданият соҳасидаги ташаббусларни ҳамда улар томонидан амалга оширилаётган маданий лойиҳаларни илгари суради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Италия Томони бу соҳада алоқаларни ўрнатишга тайёрлигини билдиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10.1. Мазкур Дастур дипломатик каналлар орқали бошқа турдаги ташаббусларни мувофиқлаштириш имкониятини истисно этмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10.2. Томонлар мазкур Дастурда қайд этилган барча ташаббуслар ҳар икки давлатнинг тегишли йиллик бюджетларида белгиланган маблағлар мавжудлиги доирасида амалга оширилишига келишиб олдилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10.3. Мазкур Дастур Томонлар давлатларининг миллий қонунчилиги ва халқаро мажбуриятларига мувофиқ, шунингдек, Италияга нисбатан унинг Европа Иттифоқига аъзолигидан келиб чиқадиган мажбуриятларга мувофиқ амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10.4 Томонлар мазкур Дастурда кўзда тутилган тадбирларни амалга ошириш учун алмашадиган шахсга доир маълумотларнинг махфийлигини кафолатлайдилар, шахсга доир маълумотлар эгасининг ёзма розилигисиз уларни учинчи шахсларга бермайдилар ва ҳар қандай ҳолатда уларни келишилган мақсадларга мос келмайдиган тарзда фойдаланмайдилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10.5 Илова мазкур Дастурга қўшимча ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10.6 Мазкур Дастур қоидаларини талқин қилиш ёки қўллашда келишмовчиликлар юзага келган тақдирда, Томонлар уларни музокаралар ва маслаҳатлашувлар орқали ҳал қиладилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10.7 Мазкур Дастур 2024 йил 1 январдан кучга киради ва кейингиси имзолангунга қадар, лекин 2026 йил 31 декабрдан кечиктирмай амал қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур Дастур 2023 йил 8 июн куни Рим шаҳрида икки асл нусхада, ҳар бир Томон учун биттадан имзоланди. Ҳар бир нусха ўзбек ва италян тилларида тузилди, бунда барча матнлар бир хил кучга эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(имзолар)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Италия Республикаси Ҳукумати ўртасида 2024 — 2026 йилларга мўлжалланган маданий ҳамкорлик Дастурига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. ТАШРИФЛАР АЛМАШИШ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур Дастурнинг 1.1.2.,5.1.2.,5.2.1-бандларида назарда тутилган ташрифлар қуйидаги тартибда ташкил этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
А. Юборувчи Томон ўз вакиллари жўнаб кетган кундан бошлаб уч ой мобайнида дипломатик каналлар орқали қабул қилувчи Томонни хабардор қилади. Бундай ҳолда, юборувчи Томон қуйидаги маълумотларни илова қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
номзодлар ҳақида умумий маълумотлар, уларнинг резюмелари ва чет тилларини билишларини тасдиқловчи ҳужжатлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Италия Томони номзодларининг фуқаролиги италян ёки Европа Иттифоқи давлатларидан бири бўлиши ва шунга мос равишда Ўзбекистон Томонидан номзодлар учун Ўзбекистон фуқаролиги бўлиши керак;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мумкин бўлган конференциялар номи, мезбон профессор ёки университетларнинг тегишли кафедраси/факультети, шунингдек, бошқа таълим муассасалари номи кўрсатилган ташриф дастури;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ташриф саналари ва давомийлиги.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Б. Қабул қилувчи томон ташрифни қабул қилиш ниятини дипломатик каналлар орқали белгиланган жўнаб кетиш санасидан бир ой олдин тасдиқлаши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
С. Қабул қилувчи Томон ўз ҳудудида пойтахтдан ташриф буюриладиган жойга кўчиш ва учиш билан боғлиқ харажатларни ўз зиммасига олади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фақат Италиядан Ўзбекистонга ташриф буюрадиган олий ўқув юртлари профессор-ўқитувчилари учун (1.1.2. банд) Италия томони мамлакат ичида, пойтахтдан ташриф буюрадиган жойга ва қайтиб келиш билан боғлиқ барча мумкин бўлган харажатларни ўз зиммасига олади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Д. Италия Томони Ўзбекистонлик ўқитувчиларга (1.1.2. банд) барча харажатларни ҳисобга олган ҳолда дастлабки 6 кун учун 120 евро, ташриф учун кўзда тутилган 8 кундан 2 кун учун 93 евро миқдорида кунлик тўловни таклиф қилади. Италия томони Ўзбекистондан келган мутахассисларга (5.1.2. ва 5.2.1. бандлар) барча харажатларни ҳисобга олган ҳолда 93 евро миқдоридаги кунлик тўловни таклиф қилади. Ўзбекистон Томони Италиядан келган меҳмонларга турар жой, овқатланиш ва транспорт харажатларини таклиф этади. Аниқ миқдорлар икки давлат ҳамкор ташкилотлари ўртасида муҳокама қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Э. Ташриф тугаганидан кейин бир ой муддатда алмашинувда иштирок этувчи ўқитувчилар (1.1.2. банд) ташриф давомида ўтказилган тадқиқот тўғрисидаги ҳисоботни ташриф амалга оширилган давлатнинг дипломатик ваколатхонасига тақдим этадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. ЎҚУВ ГРАНТЛАРИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2.1-бандда кўзда тутилган ўқув грантлари қуйидаги тартибда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
А. Ўқув грантини олиш имконияти учун танлов эълон қилинганда номзодлар тақдим этиши керак бўлган ҳужжатлар рўйхати тақдим этилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Б. Италия Томони Ўзбекистонлик грант олувчиларга қуйидагилар ажратади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2.1-бандда кўрсатилган шартларга қараб ойлик тўлов; ўқув гранти муддати давомида касаллик ва бахтсиз ҳодисалардан тиббий суғурта, илгари мавжуд бўлган руҳий ва жисмоний касалликлар, шунингдек тиш даволаш харажатлари бундан мустасно;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
университет тўловларини тўлашдан қисман озод қилиш, агар у тегишли масала бўйича ўзининг мустақиллиги доирасида университет томонидан назарда тутилган бўлса.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
С. Ўзбекистон Томони ўқув курсларини ўтказиш учун малакали ўқитувчиларни жалб қилади, кутубхонадан фойдаланиш имкониятини таъминлайди, ўқув-услубий ёрдам кўрсатишда ва италиялик стажёрларнинг илмий семинарлар, конференциялар ва бошқаларда иштирок этишига ёрдам беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Курс учун ҳеч қандай тўлов олинмайди. Агар керак бўлса, Ўзбекистон Томони талабалар турар жойидан ҳам бепул жой ажратиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Д. Номзодларни — ўқув грантлари ғолибларини танлаш ҳар бир давлатда махсус тайинланган Комиссия томонидан амалга оширилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Э. Комиссия таркибига грант таклиф этаётган давлатнинг дипломатик ваколатхонаси вакили киради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ф. Грант эгалари грант таклиф қилаётган давлатнинг дипломатик ваколатхонасидан расмий хабар олинмагунча мезбон давлатга саёҳат қила олмайди.