06.11.2023 йилдаги 589-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 06.11.2023 йилдаги 589-сон
Kuchga kirish sanasi
07.11.2023
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Ўзбекистон Республикасига таклиф қилиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2022-2023 йилларда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасини янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 22 августдаги ПҚ-357-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2022-2023 йилларда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасини янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 22 августдаги ПҚ-357-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан анъанавий тарзда кўрсатилаётган давлат хизматларини электрон кўринишга ўтказиш вазифаси белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Ўзбекистон Республикасига таклиф қилиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Ўзбекистон Республикасига таклиф қилиш учун Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларига бевосита ёки Давлат хизматлари марказлари ва Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали мурожаат қилиш тартиби;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 821-сон қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2025 й., 09/25/821/1211-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари томонидан аризаларни автоматлаштирилган тизим орқали қабул қилиш ва кўриб чиқиш тартиби ҳамда муддатлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
чет эл фуқароларини таклиф қилиш бўйича QR-код билан ҳимояланган таклифномаларни расмийлаштириш ва ариза берувчига тақдим қилиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги Ички ишлар вазирлиги ва Адлия вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ушбу қарор билан тасдиқланган маъмурий регламентга мувофиқ давлат хизматининг ЯИДХП орқали кўрсатилишини таъминласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЯИДХПда давлат хизматлари кўрсатилишининг ҳар бир босқичида мурожаатларнинг кўриб чиқилишини кузатиб бориш тартибини жорий этсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат хизматлари кўрсатилишининг белгиланган тартибига риоя этилиши юзасидан, жумладан, ЯИДХП орқали доимий назорат ўрнатсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов ва Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялар вазири Ш.Х. Шерматов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2023 йил 6 ноябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
589-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 6 ноябрдаги 589-сон қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Ўзбекистон Республикасига таклиф қилиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Мазкур Регламент Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг (кейинги ўринларда — ариза берувчи) чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Ўзбекистон Республикасига таклиф қилиш учун мурожаат этиш бўйича давлат хизматини (кейинги ўринларда — давлат хизмати) кўрсатиш тартибини белгилайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар ва уларнинг оила аъзоларини Ўзбекистон Республикасига таклиф қилишни расмийлаштириш бўйича давлат хизмати Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 апрелдаги 326-сон қарори талабларига мувофиқ кўрсатилади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 18 январдаги 33-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Давлат хизмати Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларига (кейинги ўринларда — ваколатли орган) бевосита мурожаат этиш ёки Давлат хизматлари маркази ва Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали ваколатли орган томонидан кўрсатилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 821-сон қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2025 й., 09/25/821/1211-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Давлат хизмати ушбу Регламентга 1-иловага мувофиқ схема бўйича кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Давлат хизматини кўрсатиш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ариза берувчи чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Ўзбекистон Республикасига таклиф қилиш учун ўз хоҳишига кўра яшаш жойи ёки турган жойи бўйича рўйхатдан ўтган манзилидан қатъи назар, экстерриториаллик тамойили асосида исталган ваколатли органга ёки Давлат хизматлари марказига ўзи келиб ёхуд давлат хизматидан электрон шаклда фойдаланиш учун ЯИДХП орқали мурожаат этади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 майдаги 224-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.05.2026 й., 09/26/224/0457-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ариза берувчи ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, ваколатли орган ёки Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса, ариза берувчи мустақил равишда ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ шаклдаги сўровномани электрон тўлдиради.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 821-сон қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2025 й., 09/25/821/1211-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Сўровномага қуйидагилар илова қилинади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таклиф қилинаётган чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг 1 дона 3,5 х 4,5 см ўлчамдаги расми, чет эл фуқаросининг хорижга чиқиш миллий паспорти ёки хорижий давлатда доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахснинг хорижга чиқиш ва ҳаракатланиш ҳужжати нусхаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таклиф қилинаётган чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс билан бирга таклиф этилаётган вояга етмаган шахс(лар)нинг чет эл фуқаросининг хорижга чиқиш миллий паспорти ёки хорижий давлатда доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахснинг хорижга чиқиш ва ҳаракатланиш ҳужжати нусхаси (агар бирга келаётган бўлса);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ариза берувчи таклиф қилинаётган чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс билан қариндош бўлса, у ҳолда қариндошлик даражасини тасдиқловчи ҳужжатлар (ҳужжатлар нусхаси олиниб, асли қайтариб берилади).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ариза берувчидан ушбу бандда кўрсатилмаган маълумотларни ҳамда бошқа ҳужжатларни талаб қилиш қатъиян тақиқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ариза берувчи Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда, сўровномага тегишли маълумотлар киритилиб, унга илова қилинадиган ҳужжатлар расмийлаштирилгандан сўнг ариза берувчи уни идентификация қилишнинг замонавий воситалари билан (электрон рақамли имзо, мобил-ID ва бошқалар) тасдиқлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ариза берувчи ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда, аризани электрон рақамли имзо билан тасдиқлаш талаб этилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ариза берувчи Давлат хизматлари марказига келиб мурожаат этганда, унинг аризаси марказ ходими томонидан тўлдирилиб, ариза берувчи томонидан имзоларни идентификация қилишнинг замонавий воситалари (дактилоскопия, электрон рақамли имзо, Мобил-ID ва бошқалар) билан тасдиқлангандан сўнг барча ҳужжатлар 10 дақиқа мобайнида ваколатли органга электрон шаклда юборилади. ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса ариза автоматик тарзда ваколатли органга юборилади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 821-сон қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2025 й., 09/25/821/1211-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ариза берувчи давлат хизмати кўрсатилганлиги учун Ўзбекистон Республикасининг «Давлат божи тўғрисида»ги Қонунида белгиланган миқдорда (базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 фоизи) давлат божини тўлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ариза берувчи ЯИДХП орқали мурожаат этганда, бож суммасининг 90 фоизи ундирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат божи тўланганлиги Ягона биллинг тизими орқали тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Давлат божи суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) ваколатли органга ўзи келиб мурожаат этганда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
0,5 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
50 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармасига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қолган маблағлар — Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) ЯИДХП орқали мурожаат этганда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11,75 фоизи (шундан 0,5 фоизи — ягона биллинг тизими орқали давлат хизмати кўрсатилганда) — Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
50 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармасига;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қолган маблағлар — Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига;
(9-банд «б» кичик бандининг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 821-сон қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2025 й., 09/25/821/1211-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) Давлат хизматлари марказига келиб мурожаат этганда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
0,5 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
50 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармасига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қолган маблағлар — Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига ўтказилади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 821-сон қарорига асосан «в» кичик банд билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2025 й., 09/25/821/1211-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Ариза берувчи давлат хизматларидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг сўровномаси кўриб чиқилмасдан қолдирилади. Бунда тўланган давлат божи суммаси қайтарилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Ваколатли орган томонидан сўровномага киритилган маълумотларнинг ҳаққонийлиги автоматлаштирилган ахборот тизими ёрдамида икки иш куни ичида текширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Ариза берувчининг сўровномаси ва унга илова қилинган ҳужжатлар тўлиқ эмаслиги ёки уларда хато маълумотлар аниқланса, ушбу ҳужжатлар ариза берувчига камчиликларни бартараф этиш учун қайтарилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сўровнома ва унга илова қилинган ҳужжатлар қайтарилишининг аниқ сабаблари кўрсатилган электрон шаклдаги хабарнома ариза берувчига икки иш кун ичида юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Сўровномаси қайтарилган ариза берувчи рад этиш учун сабаб бўлган камчиликларни бартараф этгандан сўнг ваколатли органга беш иш кунидан кўп бўлмаган муддатда қайта мурожаат этишга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ариза берувчи томонидан белгиланган муддатда қайта мурожаат этилганда, ундан қўшимча йиғим ундирилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Ариза берувчи беш иш куни муддати ўтгандан кейин такроран мурожаат этган тақдирда, сўровнома янгидан берилган деб ҳисобланади ва умумий асосларда кўриб чиқилади, йиғим суммаси ўрнатилган тартибда ундирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Ваколатли орган томонидан киритилган маълумотларнинг ҳаққонийлиги текширилгандан сўнг сўровнома электрон тизим орқали Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати ҳудудий бошқармасига ҳамда Ташқи ишлар вазирлигига (кейинги ўринларда — махсус ваколатли органлар) юборилади.
(15-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 18 январдаги 33-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Махсус ваколатли органлар етти иш куни ичида чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахснинг Ўзбекистон Республикасига таклиф қилиниши мақсадга мувофиқлиги ёки мувофиқ эмаслиги тўғрисида электрон тизим орқали фикрини билдиради ҳамда тасдиқ кодини юборади.
(15-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 18 январдаги 33-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Ваколатли орган томонидан ўрганиб чиқиш натижаларига кўра ижобий деб топилган талабнома бир иш куни давомида ушбу Регламентга 3-иловага мувофиқ QR-код (матрик штрихли код) қўйилган таклифнома расмийлаштирилади ҳамда уни ариза берувчига тақдим этилади ёки Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёхуд ариза берувчининг ЯИДХПдаги шахсий кабинетига юборади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат хизматлари маркази таклифнома келиб тушгандан сўнг 10 дақиқа мобайнида уни ариза берувчига юборади ва бу ҳақида ариза берувчини ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади. Давлат хизматлари маркази ариза берувчи шахсан келиб мурожаат қилган тақдирда, унга таклифномани ариза берувчининг сўровига кўра электрон шаклда ёки қоғоз шаклда бериши шарт.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 821-сон қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2025 й., 09/25/821/1211-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Таклифнома берилган кундан бошлаб уч ой давомида амал қилади. Чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахс ушбу муддат мобайнида Ўзбекистон Республикасининг хориждаги консуллик муассасасига кириш визасини расмийлаштириш юзасидан мурожаат этиши мумкин.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 18 январдаги 33-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Якунловчи қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Ариза берувчи давлат хизматини кўрсатиш асоссиз рад этилганда, шунингдек, ваколатли орган ходимларининг хатти-ҳаракати (ҳаракатсизлиги) устидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Ушбу Регламент талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Ўзбекистон Республикасига таклиф қилиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Ўзбекистон Республикасига таклиф қилиш бўйича давлат хизматини кўрсатиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
СХЕМАСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддати

1-босқич

Ариза берувчи

(Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар)

Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Ўзбекистон Республикасига таклиф қилиш учун Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмасига ёки Давлат хизматлари марказига мурожаат қилади ёхуд Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда — ЯИДХП) рўйхатдан ўтади.

Хоҳишига кўра

2-босқич

Ариза берувчи

(Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар)

Ўзбекистон Республикасининг «Давлат божи тўғрисида»ги Қонунида белгиланган (базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 фоизи) давлат божини тўлайди.

Мурожаат қилинганда

3-босқич

Ваколатли орган

(Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари)

1. Сўровномага киритилган маълумотларнинг ҳаққонийлигини текширади (Автоматлаштирилган ахборот тизими ёрдамида).

2.1. Сўровномада нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотларнинг мавжудлиги аниқланмаса — сўровномани махсус ваколатли органга хулоса олиш учун юборади (идоралараро электрон ҳамкорлик қилиш тизими орқали).

2.2. Сўровномада нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотларнинг мавжудлиги аниқланганда — сўровномани ариза берувчига камчиликларни бартараф этиш учун қайтаради.

Икки иш кунида

4-босқич

Махсус ваколатли органлар (Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати, Ташқи ишлар вазирлиги)

Чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахсни Ўзбекистон Республикасига таклиф қилиниши мақсадга мувофиқлиги ёки мувофиқ эмаслиги тўғрисида фикрини билдиради ҳамда тасдиқ кодини юборади (идоралараро электрон ҳамкорлик қилиш тизими орқали).

Етти иш кунида

5-босқич

Ваколатли орган

(Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари)

QR-код (матрик штрихли код) қўйилган таклифномани расмийлаштирилади ҳамда ариза берувчига тақдим қилади (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) Давлат хизматлари марказига (марказ орқали мурожаат этган тақдирда) ёки ариза берувчининг ЯИДХПдаги шахсий кабинетига юборади.

Бир иш кунида

6-босқич

Давлат хизматлари маркази

Давлат хизматлари маркази таклифнома келиб тушгандан сўнг уни ариза берувчига юборади ва бу ҳақида ариза берувчини ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади.

10 дақиқа мобайнида

(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 821-сон қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2025 й., 09/25/821/1211-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Ўзбекистон Республикасига таклиф қилиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Ўзбекистон Республикасига таклиф қилиш учун
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
СЎРОВНОМА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

I. Ариза берувчи тўғрисида маълумот:

1. ЖШШИР

2. Ф.И.О.

3. Туғилган санаси

4. Жинси

5. Туғилган жойи

6. Доимий ёки вақтинча яшаш жойи

7. Шахсини тасдиқловчи ҳужжат тури

8. Серияси ва рақами

9. Берилган санаси

10. Ким томонидан берилган

11. Телефон рақами

II. Ўзбекистон Республикасига таклиф қилинаётган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳақидаги маълумотлар:

1. Ф.И.О.

2. Туғилган санаси

3. Фуқаролиги

4. Жинси

5. Туғилган жойи тўғрисида маълумот

6. Шахсини тасдиқловчи ҳужжат тури

7. Серияси ва рақами

8. Амал қилиш муддати

9. Фотосурати

Юкланганда jpeg форматида,

297х382 пиксел 300 кб ошмаган ҳажмда

10. Чет эл фуқаросининг хорижга чиқиш миллий паспорти ёки хорижий давлатда доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахснинг хорижга чиқиш ва ҳаракатланиш ҳужжати нусхаси

Юкланганда jpeg форматида,

600 кб ошмаган ҳажмда

11. Танишлик даражаси

12. Меҳнат фаолияти ҳамда лавозими ҳақидаги маълумотлар

III. Ўзбекистон Республикасига таклиф қилинаётган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар билан бирга келаётган вояга етмаган шахс(лар) ҳақидаги маълумотлар:

1. Ф.И.О.

2. Туғилган санаси

3. Жинси

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Ўзбекистон Республикасига таклиф қилиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига
3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

ТАКЛИФНОМА‎

‎QR-код
‎(матрик штрихли код) ‎

ID-рақами:‎

1. Таклиф қилаётган шахс ҳақидаги маълумотлар: фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси‎

1.1. Манзили‎

2. Таклиф қилинаётган шахс ҳақидаги маълумотлар: фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси‎

2.1. Фуқаролиги‎

2.2. Қайси давлатдан таклиф этилмоқда‎

2.3. Вояга етмаган фарзандлари‎

3. Таклифнома берилган сана‎

4. Таклифноманинг амал қилиш муддати‎

5.Тасдиқ коди

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
‎Изоҳ. Кириш визасини расмийлаштириш учун чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахс мазкур таклифнома ҳамда «visa.mfa.uz» сайти орқали тўлдирилган сўровнома билан Ўзбекистон Республикасининг хориждаги консуллик муассасаларига мурожаат этади.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 18 январдаги 33-сонли қарори таҳририда)
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.11.2023 й., 09/23/589/0834-сон; 25.12.2025 й., 09/25/821/1211-сон; 06.05.2026 й., 09/26/224/0457-сон)