Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 февралдаги 86-сон қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги ягона низомга ўзгартириш ва қўшимча киритиш ҳақида
Заргарлик саноатига малакали хорижий мутахассисларни жалб қилиш ва уларнинг меҳнати учун қулай шарт-шароитлар яратиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан 2023 йилдаги очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 4 сентябрдаги ПҚ-292-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан 2023 йилдаги очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 4 сентябрдаги ПҚ-292-сон қарорида заргарлик саноати учун мутахассис сифатида жалб қилинган чет эл фуқароларига меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи тасдиқномани беришда ундириладиган йиғим миқдорини камайтириш белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 февралдаги 86-сон қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги ягона низомга иловага мувофиқ заргарлик саноатига оид касблар ва лавозимларда меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун жалб қилинган чет эл фуқароларига тасдиқнома беришда ундириладиган йиғим миқдорини камайтиришни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимча киритилсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазири Л.Ш. Қудратов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 3 ноябрь,
584-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 3 ноябрдаги 584-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 февралдаги 86-сон қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги ягона низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимча
20-илованинг 7-позициясида:
қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«заргарлик саноатига оид касблар ва лавозимларда меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун жалб қилинган чет эл фуқаролари учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари миқдорида»;
бешинчи — тўққизинчи хатбошилар тегишлича олтинчи — ўнинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.11.2023 й., 09/23/584/0831-сон)