Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш доирасида республика давлат бошқаруви органлари қайта ташкил этилганлиги муносабати билан Вазирлар Маҳкамасининг «Навоийуран» давлат корхонаси, «Навоий кон-металлургия комбинати» акциядорлик жамияти ва «Навоий кон-металлургия комбинати жамғармаси» давлат муассасаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2021 йил 30 мартдаги 170-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида
«Навоий кон-металлургия комбинати жамғармаси» давлат муассасаси Васийлик кенгаши фаолиятини самарали ташкил этиш орқали «Навоийуран» давлат корхонаси ва «Навоий кон-металлургия комбинати» акциядорлик жамияти ишчи-ходимлари ва уларнинг оила аъзолари учун маданий-кўнгилочар ва маънавий-маърифий тадбирларни ўтказиш, уларнинг жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишига қўшимча шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Навоийуран» давлат корхонаси, «Навоий кон-металлургия комбинати» акциядорлик жамияти ва «Навоий кон-металлургия комбинати жамғармаси» давлат муассасаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2021 йил 30 мартдаги 170-сон қарорига иловага мувофиқ қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилсин:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 25 январдаги ПФ-14-сон Фармонига мувофиқ вазирликлар, қўмиталар, агентликлар ва инспекцияларнинг ягона рўйхати тасдиқланганлиги муносабати билан қонунчилик ҳужжатларини мувофиқлаштириш;
«Навоий кон-металлургия комбинати жамғармаси» давлат муассасаси Васийлик кенгаши таркибини тасдиқлаш.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 9 октябрь,
532-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 9 октябрдаги 532-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг «Навоийуран» давлат корхонаси, «Навоий кон-металлургия комбинати» акциядорлик жамияти ва «Навоий кон-металлургия комбинати жамғармаси» давлат муассасаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2021 йил 30 мартдаги 170-сон қарорига киритилаётган ўзгартиришлар
1. 19-банддаги «Молия вазирлиги» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. 1-илованинг 295 — 300 позициялари «Қабул қилиб олувчи ташкилот» устунидаги «Молия вазирлиги» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
3. 3-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 30 мартдаги 170-сон қарорига
3-ИЛОВА
3-ИЛОВА
«Навоий кон-металлургия комбинати жамғармаси» давлат муассасаси Васийлик кенгашининг
РЎЙХАТИ
|
И.И. Норқулов |
— |
иқтисодиёт ва молия вазирининг биринчи ўринбосари, Васийлик кенгаши раиси |
|
А.А. Ҳайдаров |
— |
иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари, Васийлик кенгаши раиси ўринбосари |
|
Ж.С. Файзуллаев |
— |
тоғ-кон саноати ва геология вазири ўринбосари — «Навоийуран» ДК бош директори |
|
Х.Х. Мелиев |
— |
адлия вазири ўринбосари |
|
А.Э. Миралиев |
— |
Давлат активларини бошқариш агентлиги директори ўринбосари |
|
Қ.С. Санақулов |
— |
«Навоий КМК» АЖ бош директори |
Изоҳ. Васийлик кенгаши аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янги тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш зиммасига юкланган шахслар киритилади».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.10.2023 й., 09/23/532/0763-сон)