28.09.2023 йилдаги ПҚ-319-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 28.09.2023 йилдаги ПҚ-319-сон
Kuchga kirish sanasi
03.10.2023
1. 2023 йил 15 октябрдан бошлаб 1-иловага мувофиқ дастлаб 28 та туман (шаҳар)да эксперимент тариқасида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг (кейинги ўринларда — Агентлик) «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари ижтимоий ходимлар гуруҳлари томонидан ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар кўрсатишнинг янги тизими йўлга қўйилсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов мазкур қарорга 1-иловада кўрсатилган 28 та туман (шаҳар)да ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар кўрсатилишининг янги тизимини йўлга қўйиш жараёнида юзага келадиган тизимли муаммоларни бартараф этиш чораларини кўриб борсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(10-банд «а» кичик бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 27 декабрдаги ПФ-216-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 06/23/216/1008-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)

Т/р

Туман (шаҳар) номи

Маҳаллалар сони

(бирлик)

Ижтимоий ходимлар сони

(бирлик)

Қорақалпоғистон Республикаси

1.

Беруний тумани

40

28

2.

Хўжайли тумани

28

18

Андижон вилояти

3.

Андижон шаҳри

83

52

4.

Хўжаобод тумани

39

16

Бухоро вилояти

5.

Қоракўл тумани

50

26

6.

Пешку тумани

37

20

Жиззах вилояти

7.

Бахмал тумани

33

22

8.

Ғаллаорол тумани

35

26

Қашқадарё вилояти

9.

Қарши тумани

58

40

10.

Деҳқонобод тумани

54

22

Навоий вилояти

11.

Конимех тумани

15

6

12.

Навоий шаҳри

36

22

Наманган вилояти

13.

Косонсой тумани

59

24

14.

Чуст тумани

72

36

Самарқанд вилояти

15.

Пахтачи тумани

59

26

16.

Каттақўрғон шаҳри

36

10

Сурхондарё вилояти

17.

Термиз шаҳри

37

20

18.

Узун тумани

51

26

Сирдарё вилояти

19.

Ховос тумани

28

14

20.

Гулистон шаҳри

24

12

Тошкент вилояти

21.

Янгийўл тумани

64

28

22.

Тошкент тумани

70

26

Фарғона вилояти

23.

Фарғона шаҳри

73

46

24.

Данғара тумани

46

22

Хоразм вилояти

25.

Урганч тумани

60

28

26.

Янгибозор тумани

30

14

Тошкент шаҳри

27.

Олмазор тумани

64

44

28.

Мирзо Улуғбек тумани

70

46

Олдинги таҳрирга қаранг.

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Амалга ошириш шакли

Ижро муддати

Масъул вазирлик ва идоралар

1. Ижтимоий ходим фаолиятини йўлга қўйиш

1.

Ижтимоий ходимларни лавозимларга танлаб олиш ишларини ташкил қилиш.

Ижтимоий ходимларни лавозимга тайинлашда қуйидаги чораларни кўриш:

ижтимоий ходимлар лавозимига номзодлар рўйхатини шакллантириш;

бўш турган лавозимлар рўйхатини очиқ манбаларда эълон қилиш;

объектив баҳолаш асосида энг муносиб ва қобилиятли шахсларни ижтимоий ходим лавозимига ишга қабул қилиш.

Амалий чора-тадбирлар

2023 йил октябрь

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

2.

Ижтимоий ходимнинг хизмат фаолиятига доир ҳужжатларни ишлаб чиқиш.

Ижтимоий хизматларни кўрсатиш бўйича ишларни ташкил этиш ва юритиш стандартларини (кейс-менежмент) тасдиқлаш.

Амалий чора-тадбирлар

2023 йил октябрь

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

3.

Эксперимент тариқасида ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар дастлаб йўлга қўйиладиган туманларда (шаҳарларда) ижтимоий хизмат тизимини йўлга қўйиш.

Қуйидагиларни назарда тутувчи «йўл харита»сини ишлаб чиқиш ҳамда туман (шаҳар) ҳокимлари томонидан тасдиқлаш:

ҳар бир маҳалланинг маҳалла фуқаролар йиғинлари биносида ижтимоий ходимлар учун алоҳида хона ажратиш ва уни зарур жиҳозлар билан таъминлаш;

ижтимоий хизмат ва ёрдамлар кўрсатиш соҳасидаги масъул органлар ўртасида вазифалар тақсимотини белгилаш.

Амалий чора-тадбирлар

2023 йил октябрь

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, туман (шаҳар) ҳокимликлари, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

4.

Ижтимоий ходимларнинг меҳнат шароитларини яхшилаш.

Жойларда, шу жумладан маҳалла фуқаролар йиғинларида ижтимоий ходимлар учун алоҳида хона ажратилишини ҳамда уларга ишлаш учун зарур шароитлар яратиш чораларини кўриш.

Амалий чора-тадбирлар

2024 йил январь

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

II. Ижтимоий хизматлар соҳасини такомиллаштириш

5.

«Энг фаол ижтимоий ходим» кўрик танловини ўтказиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасида қуйидагилар назарда тутилади:

«Энг фаол ижтимоий ходим» кўрик танловини ўтказиш тартиби ва муддатларини белгилаш;

кўрик танлов ҳақида оммавий ахборот воситаларида эълон бериш ва танловни кенг жамоатчиликка тарғиб этиш;

кўрик танловда баҳолаш мезонлари ва шартларини ишлаб чиқиш;

кўрик танлов ғолибларини рағбатлантириш тизими.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2023 йил декабрь

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

6.

Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолини «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»га киритиш тизимини такомиллаштириш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасида қуйидагилар назарда тутилади:

«Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари ва ижтимоий ходимлар томонидан ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолини «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»га киритиш тартиб-таомиллари;

ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолининг «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»га киритиш бўйича аризаларини қабул қилиш ҳамда уларни тегишлилиги юзасидан кўриб чиқиш учун сектор раҳбарлари, туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлими ва Ёшлар ишлари агентлигининг туман (шаҳар) бўлимларига юбориш имконини яратиш механизми.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2024 йил март

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси

7.

Тутинган ота-оналарни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасида қуйидагилар назарда тутилади:

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя тизими ходимларининг малакасини ошириш марказида тутинган ота-оналарнинг тайёрлов курсларини ташкил этиш;

тайёрлов курслари оила ва болаларга хизматлар кўрсатувчи бошқа давлат ва нодавлат ташкилотлар томонидан ҳам ташкил этилишини рағбатлантириш;

ижтимоий ходимлар, шу жумладан Агентлик томонидан вазирлик ва идораларнинг мувофиқлаштириладиган ва мониторинг қилинадиган фаолият йўналишлари бўйича ходимларнинг шартнома асосида малакасини ошириш механизмлари.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2024 йил март

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Миллий гвардия, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси

III. Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатлами билан ишлаш

8.

Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларга кўрсатиладиган ижтимоий хизматлар доирасини кенгайтириш.

Қуйидаги комплекс чораларни амалга ошириш назарда тутилади: ички ишлар органларининг муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш марказлари фаолиятини қайта кўриб чиқиш орқали бошпаналар (шелтерлар) ташкил қилиш;

Амалий чора-тадбирлар

2023 йил ноябрь

Ички ишлар вазирлиги, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш марказларига «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари томонидан жойлаштириш тартибини ишлаб чиқиш.

Қўшма қарор

Ички ишлар вазирлиги, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

9.

Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолига санаторийларга йўлланма бериш тизимини такомиллаштириш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасида қуйидагилар назарда тутилади:

Агентлик тизимидаги кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар, уруш ва меҳнат фахрийлари учун санаторийларга йўлланма бериш тизимини такомиллаштириш;

санаторийларга йўлланма учун юзага келган навбатларни қисқартиришга доир шаффоф механизм жорий этиш;

кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар, уруш ва меҳнат фахрийларининг Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимидаги санаторийларда даволаниш харажатларини компенсация қилиш;

йўлланмаларни бериш даврийлигини қайта кўриб чиқиш;

санаторийлар бошқарув тизими давлат хусусий шериклик шартларида асосида жорий этиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2023 йил ноябрь

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси, «Нуроний» жамғармаси

10.

Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларнинг таълим олишларини ташкил этиш тизимини такомиллаштириш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасида қуйидагилар назарда тутилади:

ягона психологик-тиббий-педагогик комиссияларни;

алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларга ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотлари, мактаб, мактаб-интернатларда қисқа муддатли таълим ва тарбия беришга мўлжалланган гуруҳларни;

ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш ҳудудий марказларида болалар реабилитацияси бўлимларини ташкил этиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2023 йил ноябрь

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

11.

Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолини реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлаш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасида қуйидагилар назарда тутилади:

ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолини протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлаш тартибини тубдан такомиллаштириш;

замонавий протез-ортопедия буюмлари ва реабилитация воситалари билан таъминлаш жараёнига ахборот технологияларини жорий этиш;

протез-ортопедия буюмлари ва реабилитация воситаларини етказиб берувчи субъектларни рағбатлантириш тизими.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2023 йил ноябрь

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

12.

Давлат органлари ва ташкилотларининг ижтимоий ҳимоя соҳасидаги масъулиятини ошириш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасида ижтимоий ҳимоя тизими ходимлари фаолиятига тўсқинлик қилиш, қонуний талабларини бажармаслик ва бошқа қонун бузилишлар юзасидан тўғридан-тўғри маъмурий жазо чораларини қўллаш бўйича Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш назарда тутилади.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2025 йил февраль

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Олий суд, Бош прокуратура

13.

Айрим тоифадаги шахслар манфаатини ҳимоя қилишда давлат божидан озод этиш тизимини йўлга қўйиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасида қуйидагилар назарда тутилади:

васийлик ва ҳомийлик органлари томонидан ота-оналарнинг муомала лаёқатини чекланган деб топиш, уларни ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум этиш, болаларни ота-оналаридан уларни ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум этмасдан олиб қўйиш, шунингдек, агар болаларнинг ота-оналари ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинган бўлса ва болалари билан биргаликда яшашлари мумкин эмас деб топилса, уларни бошқа турар жой бермасдан кўчириб юбориш тўғрисидаги даъво аризалари киритиши муносабати билан давлат божидан озод қилиш;

«Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари томонидан муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни Агентлик ҳузуридаги уй-жой фондига эга бўлган муассасаларга олти ой муддатгача вақтинча рўйхатдан ўтказилганлиги бўйича давлат божидан озод қилиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2024 йил февраль

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Адлия вазирлиги, Бола ҳуқуқлари бўйича вакил, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

14.

Ногиронлиги бўлган шахслар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасида қуйидагилар назарда тутилади:

ногиронлиги бўлган шахсларнинг функционаллигини баҳолаш тизимини такомиллаштириш;

ногиронликни баҳолаш ва аниқлашнинг тиббий моделидан ижтимоий моделига босқичма-босқич ўтишни таъминлаш бўйича чора-тадбирларни белгилаш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2024 йил июль

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

15.

Давлат ва хусусий телеканалларда аҳолининг кўмакка муҳтож қатлами ижтимоийлашувини таъминлашга қаратилган ахборот материаллари эълон қилиб борилишини йўлга қўйиш, бунда ногиронлиги бўлган шахсларнинг мазкур ахборотлар фойдаланиши учун қўшимча имкониятлар яратиш.

Давлат ва хусусий телеканалларининг чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш, шунингдек, янгилик ва кўнгилочар кўрсатувларнинг сурдотаржима ёки субтитрлар билан намойиш этилишини доимий тарзда таъминлаш чораларини кўриш.

Давлат ва хусусий телеканалларда оғир ҳаётий аҳволга тушиб қолган оилаларга мотивация бўладиган, улар дуч келаётган муаммоларни ёритиш, жамиятда мавжуд стереотипларни ўзгартириш, зўравонликка қарши курашиш, ногиронлиги бор шахсларнинг ижтимоийлашувига қаратилган туркум сериаллар, теленовеллалар, махсус теле кўрсатувлар ва радио эшиттиришлар тайёрлаш ва эфирга узатиш.

Амалий чора-тадбирлар дастури

Доимий

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон Кинематография агентлиги

16.

Ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларни манзилли қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасида ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар билан уларга ижтимоий хизматлар кўрсатиш тўғрисида ижтимоий хизмат кўрсатиш шартномасини тузиш мезонларини ҳамда ижтимоий шартномага якка тартибда ишлаб чиқилган ижтимоий мослашув дастурини амалга ошириш назарда тутилади.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2024 йил февраль

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

17.

Ота-онаси хорижий мамлакатларга ишлашга (меҳнат мигрантлари) кетган шахсларнинг болаларини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш.

Ота-онаси хорижий давлатларга кетган, шу жумладан ташқи меҳнат миграциясига кетган болаларнинг ижтимоий ҳимоясини ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишни кучайтириш бўйича таклифлар тайёрлаш.

Таҳлилий маълумот

2024 йил март

Миллий гвардия, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Бола ҳуқуқлари бўйича вакил, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

18.

Фарзандликка олиш тизимини такомиллаштириш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасида қуйидагилар назарда тутилади:

фарзандликка олувчилар учун қўйиладиган талабларни уларнинг ёши ёки оилавий аҳволидан келиб чиқиб кенгайтириш;

фарзандликка олиш тизимини соддалаштириш;

болани фарзандликка олган шахслар учун синов муддатини белгилаш ёки маълум муддатга патронатга бериш тартибини жорий этиш;

фарзандликка олиш ва ундан кейинги даврларда аниқланган ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарликни кучайтириш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2024 йил май

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Адлия вазирлиги, Олий суд, Бош прокуратура, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 7 майдаги ПФ-75-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.05.2024 й., 06/24/75/0335-сон)