29.09.2023 йилдаги 516-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 29.09.2023 йилдаги 516-сон
Kuchga kirish sanasi
03.10.2023
Ҳужжат 03.10.2023 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Коллеж ва техникумларда касб (мутахассислик) эгаллаш истагида бўлган хотин-қизларни янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мамлакатимизда хотин-қизларнинг ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий фаоллигини ошириш, жамиятда уларнинг ролини мустаҳкамлаш ҳамда гендер тенгликни таъминлаш борасида изчил ишлар амалга оширилмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шу билан бирга, Ўзбекистон тараққиётининг янги босқичида хотин-қизларнинг таълим олишлари учун кенг шарт-шароитлар яратиш ҳамда уларни илм-фанга фаол жалб этиш долзарб аҳамият касб этмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 7 мартдаги ПФ-87-сон Фармонида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 7 мартдаги ПФ-87-сон Фармони билан тасдиқланган 2022 — 2026 йилларда хотин-қизларнинг мамлакат иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий ҳаётининг барча жабҳаларида фаоллигини ошириш бўйича миллий дастурда қурилиш, транспорт, коммунал, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш соҳаларидаги коллеж ва техникумларда касб (мутахассислик) эгаллаш истагида бўлган хотин-қизларнинг тўлиқ давлат гранти асосида таълим олишлари белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Белгилансинки, 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб коллеж ва техникумларга қурилиш, транспорт, коммунал, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш соҳаларидаги касб (мутахассислик) эгаллаш истагида бўлган хотин-қизлар давлат гранти асосида таълим оладилар ҳамда уларнинг харажатлари тўлиқ Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Коллеж ва техникумларда қурилиш, транспорт, коммунал, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш соҳаларидаги касб (мутахассислик) бўйича таълим олаётган хотин-қизларнинг тўлиқ давлат гранти асосида таълим олиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тизимида коллеж ва техникумлар бўлган вазирликлар ва идоралар билан биргаликда умумий ўрта таълим ташкилотларининг 10 ва 11-синф битирувчилари ўртасида касбга (мутахассисликка) йўналтириш ишларини доимий равишда ташкил этиб борсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Белгилансинки, коллеж ва техникумларда қурилиш, транспорт, коммунал, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш соҳаларидаги касб (мутахассислик) бўйича таълим оладиган хотин-қизларни давлат гранти асосида ўқитиш харажатлари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2023 йилда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан бюджет маблағларини тақсимловчи сифатида тизимида коллеж ва техникумлар бўлган вазирлик ва идораларга ажратилган маблағлар доирасида амалга оширилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2024 йилдан бошлаб эса Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда назарда тутилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазири И.Ю. Абдурахмонов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2023 йил 29 сентябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
516-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 сентябрдаги 516-сон қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Коллеж ва техникумларда қурилиш, транспорт, коммунал, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш соҳаларидаги касб (мутахассислик) бўйича таълим олаётган хотин-қизларнинг тўлиқ давлат гранти асосида таълим олиш тартиби тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу Низом коллеж ва техникумларга қурилиш, транспорт, коммунал, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш соҳаларидаги (кейинги ўринларда — тегишли йўналишлар) касб (мутахассислик) бўйича тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинган хотин-қизларни давлат гранти асосида ўқитиш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Коллеж ва техникумларга ўқишга қабул қилинган хотин-қизлар учун талаб этиладиган давлат гранти маблағлари Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан бюджет маблағларини тақсимловчи сифатида тизимида коллеж ва техникумлар бўлган тегишли вазирлик ва идораларга (кейинги ўринларда — вазирлик ва идоралар) ажратилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Давлат гранти асосида касб (мутахассислик) эгаллаш истагида бўлган хотин-қизлар мазкур Низомга иловадаги схемага мувофиқ аниқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Давлат гранти асосида касб (мутахассислик) эгаллаш истагида бўлган хотин-қизларни аниқлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Коллеж ва техникумларга тегишли йўналишлар бўйича ҳужжат топширган хотин-қизлар Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги 715-сон қарори билан тасдиқланган Профессионал таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом талабларига мувофиқ ўқишга қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Коллеж ва техникумларга тегишли йўналишлар бўйича тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинган хотин-қизлар ўқув йилининг 10 октябрига қадар ушбу коллеж ёки техникум директори номига давлат гранти асосида ўқиш учун ариза билан мурожаат қиладилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Аризалар тааллуқлилиги бўйича коллеж ва техникумлар томонидан уч иш куни ичида кўриб чиқилади ҳамда умумлаштирилган ҳолда, Қорақалпоғистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар олий таълим, фан ва инновациялар бошқармаларига (кейинги ўринларда — ҳудудий бўлинмалар) тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ҳудудий бўлинмалар ҳар йили 15 октябрга қадар умумлаштирилган маълумотларни кўриб чиқади ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига юборади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳар йили 20 октябрга қадар умумлаштирилган маълумотлар асосида давлат гранти асосида ўқиш учун ариза билан мурожаат қилган хотин-қизлар рўйхатини тааллуқлилиги бўйича тизимида коллеж ва техникумлар бўлган вазирлик ва идораларга тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлик ва идоралар Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан тақдим этилган рўйхат асосида тегишли йўналишларга қабул қилинган хотин-қизларнинг давлат гранти асосида таълим олишлари учун зарур маблағ ажратиш юзасидан ҳар йили 25 октябрга қадар Иқтисодиёт ва молия вазирлигига мурожаат қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги вазирлик ва идораларнинг мурожаатлари асосида 5 иш куни ичида тегишли маблағларни мазкур вазирлик ва идораларга ажратади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Якунловчи қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Коллеж ва техникумлар директорлари 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб давлат гранти асосида таълим оладиган хотин-қизлар учун Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағларнинг мақсадли ва самарали сарфланиши учун шахсан жавобгар ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағларнинг мақсадли ва самарали сарфланиши Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекцияси томонидан назорат қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Коллеж ва техникумларда қурилиш, транспорт, коммунал, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш соҳаларидаги касб (мутахассислик) бўйича таълим олаётган хотин-қизларнинг тўлиқ давлат гранти асосида таълим олиш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат гранти асосида касб (мутахассислик) эгаллаш истагида бўлган хотин-қизларни аниқлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
СХЕМАСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Талабгор

Коллеж (техникум)га тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинганда давлат гранти асосида ўқиш учун коллеж (техникум) директори номига ариза билан мурожаат қилади.

Ҳар йили 10 октябрга қадар

2-босқич

Коллеж (техникум) директори

Аризаларни кўриб чиқади ва умумлаштирган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар олий таълим, фан ва инновациялар бошқармалари (ҳудудий бўлинмалар)га тақдим этади.

Уч иш кунида

3-босқич

Ҳудудий бўлинмалар

Умумлаштирилган маълумотларни кўриб чиқади ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига юборади.

Ҳар йили 15 октябрга қадар

4-босқич

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

Умумлаштирилган маълумотлар асосида хотин-қизларнинг якуний рўйхатини шакллантиради ва тааллуқлилиги бўйича тизимида коллеж (техникум) бўлган вазирлик ва идораларга юборади.

Ҳар йили 20 октябрга қадар

5-босқич

Тизимида коллеж (техникум) бўлган вазирлик ва идоралар

Тақдим қилинган рўйхат асосида тегишли йўналишларга қабул қилинган хотин-қизларни давлат гранти асосида таълим олишлари учун зарур маблағ ажратиш юзасидан Иқтисодиёт ва молия вазирлигига мурожаат қилади.

Ҳар йили 25 октябрга қадар

6-босқич

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Вазирлик ва идораларнинг мурожаатлари асосида уларга тегишли маблағлар ажратилишини таъминлайди.

Беш иш кунида

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.10.2023 й., 09/23/516/0739-сон; 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон)