Ҳужжат кучини йўқотган 16.12.2025 21.07.2005 йилдаги 164-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 21.07.2005 йилдаги 164-сон
Kuchga kirish sanasi
21.07.2005
Ҳужжат кучини йўқотган 16.12.2025
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ «ТОШКЕНТ ТИББИЁТ АКАДЕМИЯСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА» 2005 ЙИЛ 19 ИЮЛДАГИ ПФ-3629-СОН ФАРМОНИНИ АМАЛГА ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ҲАҚИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тошкент тиббиёт академиясини ташкил этиш тўғрисида» 2005 йил 19 июлдаги ПФ-3629-сон Фармонининг бажарилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Шавкат Иброҳимович Каримов Тошкент тиббиёт академиясининг ректори этиб тайинлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Тошкент тиббиёт академиясини ташкил этиш ва унинг фаолияти билан боғлиқ ташкилий масалалар юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳасини тайёрлаш бўйича иловага мувофиқ таркибда Комиссия тузилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Комиссия (Ф. Назиров) бир ҳафта муддатда қарор лойиҳасини ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин, унда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Академиянинг республикадаги юқори малакали тиббиёт кадрлари тайёрлайдиган етакчи ўқув муассасаси сифатида Академияга юкланган функциялар амалга оширилишини таъминлайдиган янги ташкилий тузилмасини шакллантиришга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сақлаб қолинадиган бешта факультетларнинг тузилмасини шакллантиришга, кафедраларни факультетлар бўйича тақсимлашга, аъзолари кам сонли бўлган кафедралар тузилишига, уларнинг бир-бирини такрорлаши ва параллел мавжуд бўлишига йўл қўймаган ҳолда кафедралар сони, тузилмаси ва номларини белгилашга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тугатилаётган Биринчи ва Иккинчи Тошкент давлат тиббиёт институтларининг бинолари, иншоотлари, бошқа мол-мулки ва активларини Академия балансига ўтказиш масалаларини ҳал этишга, факультетларни жойлаштиришга ҳамда Академиянинг моддий-техника ва ўқув базасини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Қосимов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2005 йил 21 июль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
164-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг
2005 йил 21 июлдаги
164-сон қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент тиббиёт академиясини ташкил этиш ва унинг фаолияти
билан боғлиқ ташкилий масалалар юзасидан Вазирлар
Маҳкамасининг қарори лойиҳасини тайёрлаш бўйича
Комиссия таркиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Назиров Ф.Ғ.‎ —‎ Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири, комиссия раиси ‎
Ворисов А.К.‎ —‎‎ Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчисининг ўринбосари (келишув бўйича) ‎
Зиёев М.Қ.‎ —‎‎ Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари‎
Шаропов Н.Ў.‎ —‎‎ Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари‎
Қўчқоров Ж.А.‎ —‎‎ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг ўринбосари ‎
Болкунов В.Ф.‎ —‎‎ Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари ахборот-таҳлил департаменти бош мутахассиси‎
Усмонов Р.Ж.‎ —‎‎ Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари‎
Каримов Ш.И.‎ —‎‎ Тошкент тиббиёт академияси ректори‎
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 28-29-сон, 211-модда)