радиочастота спектридан фойдаланиш соҳасидаги рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни бериш бўйича тартиб-таомилларни Ўзбекистон Республикасининг «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Қонунига мувофиқлаштириш;
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23 августдаги 417-сон қарорига
ИЛОВА
Радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларни сотиб олиш (бериш), сотиш ва (ёки) ўрнатиш (қуриш), олиб кириш, улардан фойдаланиш тартибига риоя қилиниши устидан назоратни ташкил этиш ҳамда радиохалақитларни бартараф этишда вазирликлар ва идораларнинг ўзаро ҳамкорлиги тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ;
1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмалардан фойдаланиш ҳамда улар учун радиочастота полосаларини (номиналларини) ажратиш тартиби тўғрисида
радиоэлектрон воситалар (кейинги ўринларда — РЭВ) — радиотўлқинларни тарқатиш ва (ёки) қабул қилиш учун мўлжалланган техник қурилмалар ёки тизимлар;
РЭВ ва ЮЧҚни хориждан олиб кириш — радиоэлектрон воситаларни ёки юқори частотали қурилмаларни республика ҳудудига чегара ҳудудидан олиб кириш;
б) «ҲР» — ҳукумат радиохизматлари томонидан устувор фойдаланиш учун мўлжалланган радиочастота полосалари;
Мажлисда кўриб чиқилган масалалар юзасидан Кенгаш томонидан қабул қилинган қарорлар илова қилинган баённома расмийлаштирилади.
ишлаб чиқиладиган (яратилган), модернизация қилинадиган, ишлаб чиқариладиган ва хориждан олиб кириладиган (хориждан харид қилинадиган) РЭВ ва ЮЧҚ учун техник талаб ва шартларни келишиш;
турли мақсадлардаги РЭВнинг электромагнит мослашувини таъминлаш;
радиочастота спектридан фойдаланувчилари, шу жумладан, мобил алоқа операторлари томонидан радиочастота спектридан биргаликда фойдаланиш шартларини;
турли қўлланишдаги РЭВнинг электромагнит мослашувини таъминлаш шартлари ва ушбу РЭВ учун частота-ҳудудий тарқатиш нормаларини;
радиочастота органлари (Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ва Давлат хавфсизлик хизмати) томонидан — «БФ» ва «ФР» тоифаларидаги радиочастота полосаларида Ҳукумат томонидан қўлланиладиган РЭВ учун.
15. Кенгаш қарорлари мазкур Низомга 2 ва 3-иловаларда келтирилган паспортларга мувофиқ берилади.
19. РЭВни модернизация қилиш учун аризалар модернизация қилинаётган РЭВнинг электромагнит мослашувига таъсир қилувчи радионурланиш ва қабул қилиш хусусиятлари, шунингдек, РЭВдан фойдаланиш соҳаси ва шартлари ўзгараётган ҳолатларда тақдим этилади.
РЭВ ва ЮЧҚ тажриба намуналарининг РЭВ электромагнит мослашувига таъсир қиладиган техник тавсифи кўрсатилган муайян турдаги РЭВ учун Кенгаш қарорида кўрсатилган маълумотларга мос келса;
илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларини олиб боришда қўлланиладиган РЭВ ва ЮЧҚ учун — кўрсатилган ишларни ўз вақтида бажариш ва талаб қилинган радиочастоталардан фойдаланиш учун ишга техник топшириқ тасдиқлангандан кейин икки ойдан кечиктирмасдан;
26. РЭВ ва ЮЧҚ тўғрисида тақдим этиладиган маълумотларнинг тўғрилиги учун аризани тақдим этадиган талабгор жавобгар ҳисобланади.
агар муайян турдаги РЭВ ёки ЮЧҚдан фойдаланиш имкониятини кўриб чиқиш борасидаги талабгорнинг аризаси бўйича Кенгашнинг аввал қабул қилинган қарорларига мувофиқ ушбу турдаги РЭВ ёки ЮЧҚдан фойдаланишга рухсат берилган бўлса.
Ишчи гуруҳлар Кенгаш раиси ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялар вазирининг қарори бўйича тузилади.
Кенгаш томонидан талаб қилинадиган РЭВ ва ЮЧҚ учун радиочастота полосаларини ажратиш тўғрисидаги қарорни ишлаб чиқиш ва келишиш масалалари бўйича, шунингдек, улардан фойдаланиш шартларини белгилаш бўйича ўтказиладиган техник кенгашларда иштирок этиш;
аризани тайёрлашда радиочастота спектридан фойдаланиш соҳасидаги Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига, шунингдек, ушбу Низом талабларига амал қилиш;
35. Кенгаш қарорлари Кенгаш раиси ёки унинг ўринбосари томонидан имзоланади.
талабгор томонидан тақдим этилган ҳужжатларда нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотларнинг мавжудлиги;
Ушбу бандда кўрсатилган камчиликлар аниқланганда, Ишчи орган уларни бартараф этиш учун талабгорга муддат берган ҳолда хабарнома юборади.
Кенгаш қарорининг амал қилишини тўхтатиб туришга сабаб бўлган ҳолатлар бартараф этилганлиги аниқланган тақдирда, Кенгаш камчиликлар бартараф этилганлиги тўғрисида тасдиқнома олинган кундан эътиборан уч иш куни ичида Кенгаш қарорининг амал қилишини қайта тиклаш тўғрисидаги қарорни қабул қилади.
ажратилган радиочастота полосалари (номиналлари)дан фойдаланилмаганда;
радиочастоталардан фойдаланиш билан боғлиқ фаолиятга берилган лицензия амал қилиши тўхтатилганда ва қонунчилик билан кўзда тутилган бошқа ҳолларда.
Кенгашнинг қабул қилган қарори қонунга хилофлиги аниқланганда;
1-ИЛОВА
Радиочастоталар бўйича Республика кенгаши қарорини қабул қилиш
| Босқичлар | Субъектлар | Тадбирлар | Муддатлар | ||||
| 1-босқич | Талабгор — юридик ёки жисмоний шахс | Аризани электрон шаклда тайёрлайди ва Ишчи органга ЯИДХП ёки «Лицензия» АТ орқали тақдим этади*. | Низомнинг 25-бандида кўрсатилган муддатлардан кечикмаган ҳолда | ||||
| 2-босқич | Ишчи орган | 1. Тушган аризани дастлабки экспертизадан ўтказади. 2. Дастлабки экспертизанинг натижаси ижобий бўлганда талабгор томонидан тақдим этилган ариза ва материалларни хулоса олиш учун радиочастота органларига юборади. 3. Дастлабки экспертизанинг натижаси салбий бўлганда талабгорга ЯИДХП ёки «Лицензия» АТ орқали рад жавобини юборади. | 1. Ариза тушгандан сўнг 1 иш куни ичида | ||||
| 3-босқич | Радиочастота органлари | 1. Радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларнинг электромагнит мослашувини баҳолайди ва талабгор томонидан тақдим этилган ариза ва материалларни техник экспертизадан ўтказади. 2. Кенгашга тегишли хулосани тақдим қилади. | Ўн саккиз иш куни мобайнида | ||||
| 4-босқич (халқаро мувофиқлаштириш зарур бўлганда) | Ишчи орган | Тегишли ҳужжатларни Халқаро электралоқа иттифоқи Радиоалоқа регламентига асосан чегарадош давлатларга юборади ва РЭВ техник параметрларини мувофиқлаштириш ишларини ўтказади. | Бир юз ўн саккиз куни мобайнида | ||||
| 5-босқич | Кенгаш | 1. Ижобий хулоса олинганда Кенгашнинг қарори лойиҳасини тайёрлайди. 2. Талабгорга Кенгаш қарорини ёки зарур бўлганда Кенгаш мажлисининг баённомаси билан тасдиқланган кўчирмани ЯИДХП ёки «Лицензия» АТ орқали юборади*. 3. Салбий хулоса олинганда қарор қабул қилишни рад этиш ҳақида талабгорга ЯИДХП ёки «Лицензия» АТдаги шахсий кабинети орқали электрон шаклда хат юборади*. | Беш иш куни мобайнида | ||||
2-ИЛОВА
| 1. | Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг номи: | Ўзбекистон Республикаси ҳудудида радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмалардан фойдаланиш имконияти тўғрисида қарор |
| 2. | Амалга оширилиши учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш талаб этиладиган фаолият (ҳаракатлар): | Ўзбекистон Республикаси ҳудудида радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмалардан фойдаланиш |
| 3. | Ариза берувчилар тоифаси: | Юридик ва жисмоний шахслар |
| 4. | Рухсат этиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли орган: | Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 22 октябрдаги ПҚ-2053-сон қарорига мувофиқ Радиочастоталар бўйича республика кенгаши. Радиочастоталар бўйича республика кенгашининг ишчи органи — Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги |
| 5. | Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: | Ўзбекистон Республикаси ҳудудида радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмалардан фойдаланиш имконияти тўғрисидаги ариза. Аризада қуйидаги маълумотлар келтирилади: а) жисмоний шахс бўйича маълумот: Ф.И.О., Жисмоний шахснинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат маълумотлари ёки жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами, телефон рақами, электрон почта манзили (мавжуд бўлганда), фаолиятни амалга ошириш манзили; Радиочастота полосалари сўралаётган РЭВ ва ЮЧҚнинг вазифаси (қўлланиш соҳаси, хизмат кўрсатиш зоналари) ҳамда талаб қилинадиган радиочастота полосалари (номиналлари) тўғрисидаги маълумотлар: 1. Халқаро электралоқа иттифоқи Радиоалоқа регламентига асосан радиохизмат тури; 2. РЭВ ва ЮЧҚнинг ишлаб чиқарувчи томонидан белгиланган номланиши, тури; 3. РЭВ ва ЮЧҚни ишлаб чиқувчиси (ишлаб чиқарувчи-корхона, импортдан сотиб олишда етказиб берувчи); 4. РЭВ ва ЮЧҚни хориждан олиб келиб бериш учун буюртма берган буюртмачи; 5. Радиочастоталардан фойдаланиш мақсади; 6. Қарор қабул қилиш учун асос (учувчисиз учиш аппаратлари ва телерадиоэшиттириш РЭВдан фойдаланиш кўзда тутилган ҳолларда тўлдирилади); 7. РЭВ ва ЮЧҚнинг эксплуатацион, технологик ва конструктив хусусиятлари; 8. Фойдаланиш ҳудуди (жойи); 9. Ишлаш частотаси (радиочастота диапазони/ полосаси /номиналлари) ва унинг оғиши; 10. Халқаро электралоқа иттифоқи Радиоалоқа регламентига асосан нурланиш таснифи (радиоканал полосаси кенглиги, асосий ташувчи сигналнинг модуляция тури ва хусусияти, узатилаётган маълумот тури, зичлик хусусияти, нурланишнинг қўшимча таснифлари ва б.); 11. Узаткичнинг чиқиш қуввати (дБВт): минимал; максимал; шундан антеннанинг кучайтириш коэффициенти; 12. Ён тарафлама нурланишнинг нисбий сатҳи (дБ); б) юридик шахс бўйича маълумот: Юридик шахснинг тўлиқ номи, солиқ тўловчининг идентификация рақами, телефон рақами, электрон почта манзили (мавжуд бўлганда), фаолиятни амалга ошириш манзили; радиочастота полосалари сўралаётган РЭВ ва ЮЧҚнинг вазифаси (қўлланиш соҳаси, хизмат кўрсатиш зоналари) ҳамда талаб қилинадиган радиочастота полосалари (номиналлари) тўғрисидаги маълумотлар: 1. Халқаро электралоқа иттифоқи Радиоалоқа регламентига асосан радиохизмат тури; 2. РЭВ ва ЮЧҚнинг ишлаб чиқарувчи томонидан белгиланган номланиши, тури; 3. РЭВ ва ЮҚЧни ишлаб чиқувчи (ишлаб чиқарувчи-корхона, импортдан сотиб олишда етказиб берувчи); 4. РЭВ ва ЮЧҚни хориждан олиб келиб бериш учун буюртма берган буюртмачи; 5. Радиочастоталардан фойдаланиш мақсади; 6. Қарор қабул қилиш учун асос (учувчисиз учиш аппаратлари ва телерадиоэшиттириш РЭВдан фойдаланиш кўзда тутилган ҳолларда тўлдирилади); 7. РЭВ ва ЮЧҚнинг эксплуатацион, технологик ва конструктив хусусиятлари; 8. Фойдаланиш ҳудуди (жойи); 9. Ишлаш частотаси (радиочастота диапазони/ полосаси /номиналлари) ва унинг оғиши; 10. Халқаро электралоқа иттифоқи Радиоалоқа регламентига асосан Нурланиш таснифи (радиоканал полосаси кенглиги, асосий ташувчи сигналнинг модуляция тури ва хусусияти, узатилаётган маълумот тури, зичлик хусусияти, нурланишнинг қўшимча таснифлари ва б.); 11. Узаткичнинг чиқиш қуввати (дБВт): минимал; максимал; шундан антеннанинг кучайтириш коэффициенти; 12. Ён тарафлама нурланишнинг нисбий сатҳи (дБ) |
| 6. | Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори: | Йиғим ундирилмайди |
| 7. | Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат берилганлиги учун ундириладиган йиғим миқдори: | Йиғим ундирилмайди |
| 8. | Аризани кўриб чиқиш муддати: | 25 иш куни. 120 кун (Халқаро шартномаларга мувофиқ радиочастоталарни халқаро мувофиқлаштириш зарур бўлганда) |
| 9. | Рухсат этишга оид талаб ва шартлар: | Ўзбекистон Республикаси ҳудудида радиочастота спектридан, РЭВ ва ЮЧҚдан фойдаланиш бўйича қонунчиликка мажбурий риоя қилиниши; белгиланган РЭВнинг тарқатиш ва қабул қилиш параметрларининг РЭВ электромагнит мослашувини таъминлаш соҳасидаги техник тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мос келиши; Радиочастоталар бўйича республика кенгаши қарорлари доирасида хатти-ҳаракатларни амалга ошириш* |
| 10. | Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни беришда келишиладиган органлар: | Мудофаа вазирлиги; Давлат хавфсизлик хизмати; «Электромагнит мослашув маркази» давлат унитар корхонаси. (Радиочастоталар бўйича республика кенгаши ишчи органининг хулосаси асосида келишилади) |
| 11. | Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиш муддати: | Радиочастоталар бўйича республика кенгашининг қарорида белгиланган радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларни хориждан олиб кириш давомийлиги икки йилдан кўп бўлмаган муддат белгиланади. Радиочастоталардан фойдаланишнинг муайян шартлари ва тоифаларига боғлиқ ҳолда Радиочастоталар бўйича республика кенгашининг қарорида унинг амал қилиш муддати ёки бу қарорда кўрсатилган айрим шартлар муддати белгиланмаслиги мумкин |
| 12. | Изоҳ: | * Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар |
3-ИЛОВА
Ишлаб чиқилаётган (яратилган), модернизация қилинадиган, ишлаб чиқарилаётган ва хориждан олиб кириладиган (хориждан харид қилинадиган) радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмалар учун радиочастота полосаларини (номиналларини) ажратиш тўғрисидаги қарор
| 1. | Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг номи: | Ишлаб чиқилаётган (яратилган), модернизация қилинадиган, ишлаб чиқарилаётган ва хориждан олиб кириладиган (хориждан харид қилинадиган) радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмалар учун радиочастота полосаларини (номиналларини) ажратиш тўғрисида қарор |
| 2. | Амалга оширилиши учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш талаб этиладиган фаолият (ҳаракатлар): | Радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмалар учун ажратилган радиочастота полосаларидан фойдаланиш |
| 3. | Ариза берувчилар тоифаси: | Юридик ва жисмоний шахслар |
| 4. | Рухсат этиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли орган: | Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 22 октябрдаги ПҚ-2053-сон қарорига мувофиқ Радиочастоталар бўйича республика кенгаши. Радиочастоталар бўйича республика кенгашининг ишчи органи — Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги |
| 5. | Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: | Ишлаб чиқилаётган (яратилган), модернизация қилинадиган, ишлаб чиқарилаётган ва хориждан олиб кириладиган (хориждан харид қилинадиган) радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмалар учун радиочастота полосаларини (номиналларини) ажратиш тўғрисидаги ариза. Аризада қуйидаги маълумотлар келтирилади: а) жисмоний шахс бўйича маълумот: Ф.И.О., Жисмоний шахснинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат маълумотлари ёки жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами, телефон рақами, электрон почта манзили (мавжуд бўлганда), фаолиятни амалга ошириш манзили; радиочастота полосалари сўралаётган РЭВ ва ЮЧҚнинг вазифаси (қўлланиш соҳаси, хизмат кўрсатиш зоналари) ҳамда талаб қилинадиган радиочастота полосалари (номиналлари) тўғрисидаги маълумотлар: 1. Халқаро электралоқа иттифоқи Радиоалоқа регламентига асосан радиохизмат тури; 2. РЭВ ва ЮЧҚнинг ишлаб чиқарувчи томонидан белгиланган номланиши, тури; 3. РЭВ ва ЮҚЧни ишлаб чиқувчи (ишлаб чиқарувчи-корхона, импортни сотиб олишда етказиб берувчи); 4. РЭВ ва ЮЧҚни хориждан олиб келиб бериш учун буюртма берган буюртмачи; 5. Радиочастоталардан фойдаланиш мақсади; 6. Қарор қабул қилиш учун асос (учувчисиз учиш аппаратлари ва телерадиоэшиттириш РЭВдан фойдаланиш кўзда тутилган ҳолларда тўлдирилади); 7. РЭВ ва ЮЧҚнинг эксплуатацион, технологик ва конструктив хусусиятлари; 8. Фойдаланиш ҳудуди (жойи); 9. Ишлаш частотаси (радиочастота диапазони/ полосаси /номиналлари) ва унинг оғиши; 10. Халқаро электралоқа иттифоқи Радиоалоқа регламентига асосан нурланиш таснифи (радиоканал полосаси кенглиги, асосий ташувчи сигналнинг модуляция тури ва хусусияти, узатилаётган маълумот тури, зичлик хусусияти, нурланишнинг қўшимча таснифлари ва б.); 11. Узаткичнинг чиқиш қуввати (дБВт): минимал; максимал; шундан антеннанинг кучайтириш коэффициенти; 12. Ён тарафлама нурланишнинг нисбий сатҳи (дБ); б) юридик шахс бўйича маълумот: Юридик шахснинг тўлиқ номи, солиқ тўловчининг идентификация рақами, телефон рақами, электрон почта манзили (мавжуд бўлганда), фаолиятни амалга ошириш манзили; радиочастота полосалари сўралаётган РЭВ ва ЮЧҚнинг вазифаси (қўлланиш соҳаси, хизмат кўрсатиш зоналари) ҳамда талаб қилинадиган радиочастота полосалари (номиналлари) тўғрисидаги маълумотлар: 1. Халқаро электралоқа иттифоқи Радиоалоқа регламентига асосан радиохизмат тури; 2. РЭВ ва ЮЧҚнинг ишлаб чиқарувчи томонидан белгиланган номланиши, тури; 3. РЭВ ва ЮҚЧни ишлаб чиқувчи (ишлаб чиқарувчи-корхона, импортни сотиб олишда етказиб берувчи); 4. РЭВ ва ЮЧҚни хориждан олиб келиб бериш учун буюртма берган буюртмачи; 5. Радиочастоталардан фойдаланиш мақсади; 6. Қарор қабул қилиш учун асос (учувчисиз учиш аппаратлари ва телерадиоэшиттириш РЭВдан фойдаланиш кўзда тутилган ҳолларда тўлдирилади); 7. РЭВ ва ЮЧҚнинг эксплуатацион, технологик ва конструктив хусусиятлари; 8. Фойдаланиш ҳудуди (жойи); 9. Ишлаш частотаси (радиочастота диапазони/ полосаси /номиналлари) ва унинг оғиши; 10. Халқаро электралоқа иттифоқи Радиоалоқа регламентига асосан Нурланиш таснифи (радиоканал полосаси кенглиги, асосий ташувчи сигналнинг модуляция тури ва хусусияти, узатилаётган маълумот тури, зичлик хусусияти, нурланишнинг қўшимча таснифлари ва б.); 11. Узаткичнинг чиқиш қуввати (дБВт): минимал; максимал; шундан антеннанинг кучайтириш коэффициенти; 12. Ён тарафлама нурланишнинг нисбий сатҳи (дБ) |
| 6. | Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори: | Йиғим ундирилмайди |
| 7. | Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат берилганлиги учун ундириладиган йиғим миқдори: | Йиғим ундирилмайди |
| 8. | Аризани кўриб чиқиш муддати: | 25 иш куни; 120 кун (Халқаро шартномаларга мувофиқ радиочастоталарни халқаро мувофиқлаштириш зарур бўлганда) |
| 9. | Рухсат этишга оид талаб ва шартлар: | Ўзбекистон Республикаси ҳудудида радиочастота спектридан, РЭВ ва ЮЧҚдан фойдаланиш бўйича қонунчиликка мажбурий риоя қилиниши; белгиланган РЭВнинг тарқатиш ва қабул қилиш параметрларининг РЭВ электромагнит мослашувини таъминлаш соҳасидаги техник тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мос келиши; Радиочастоталар бўйича республика кенгаши қарорлари доирасида хатти-ҳаракатларни амалга ошириш* |
| 10. | Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни беришда келишиладиган органлар: | Мудофаа вазирлиги; Давлат хавфсизлик хизмати; «Электромагнит мослашув маркази» давлат унитар корхонаси. (Радиочастоталар бўйича республика кенгаши ишчи органининг хулосаси асосида келишилади) |
| 11. | Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиш муддати: | Радиочастоталар бўйича республика кенгашининг Радиоэлектрон восита ва юқори частотали қурилмалар учун радиочастота полосаларини ажратиш тўғрисидаги қарори ушбу қарор билан ажратилган радиочастота полосаларидан фойдаланиш шартларини ва кейинчалик узайтириш ҳуқуқи билан қарорни амалга ошириш давомийлиги икки йилдан кўп бўлмаган муддатни белгилайди. Радиочастоталардан фойдаланишнинг муайян шартлари ва тоифаларига боғлиқ ҳолда Радиочастоталар бўйича республика кенгашининг қарорида унинг амал қилиш муддати ёки бу қарорда кўрсатилган айрим шартлар муддати белгиланмаслиги мумкин |
| 12. | Изоҳ: | * Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар |
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 декабрдаги 801-сон қарорига
2-ИЛОВА
Радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларни сотиб олиш (бериш) ва (ёки) ўрнатиш (қуриш), олиб кириш, фойдаланишга рухсат бериш тартиби тўғрисида
39. Радиочастота бириктиришларни халқаро мувофиқлаштиришни талаб қиладиган РЭВ учун майдончаларни келишиш халқаро мувофиқлаштириш ўтказилгунга қадар амалга оширилади.
11,25 фоизи — Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали давлат хизматларини кўрсатганлик учун, шунингдек, 0,5 фоизи Ягона биллинг тизими орқали давлат хизматлари кўрсатганлик учун Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Рақамли технологияларни ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига;
Шу билан бирга РЭВни созлаш, синовдан ўтказиш учун радиочастоталардан фойдаланиш муддати уч кундан ошмаслиги керак. Кўрсатилган ишларни ўтказиш учун мурожаатлар сони уларнинг зарурлиги билан белгиланади.
44. РЭВни сотиб олиш (бериш) ва (ёки) ўрнатиш (қуриш) учун берилган рухсатноманинг амал қилиш муддати давомида радиочастота спектридан фойдаланувчи ускунани олиши ва ўрнатиши, қурилиш ишларини бажариши, ускунани созлаши, синовдан ўтказиши, шунингдек, ундан фойдаланиш учун рухсатномани расмийлаштириши керак.
Фуқаролик мақсадлардаги ЮЧҚни хориждан олиб кириш рухсатномалари ЭМММда беш иш куни ичида расмийлаштирилади.
50. Фуқаролик мақсадлардаги РЭВ ва ЮЧҚни хориждан олиб кириш рухсатномасини олиш учун талабгор ЭМММга ушбу Низомга 6-илова билан тасдиқланган паспортнинг 5-бандида белгиланган ҳужжатларни тақдим этади.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига радиоҳаваскорликнинг янги турдаги ва янги рақамли модуляция ускуналарини олиб кириш ва фойдаланиш Кенгашнинг алоҳида қарорлари асосида амалга оширилади.
РЭВдан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи рухсатнома мазкур Низомга 7-илованинг 8-бандида белгиланган муддатда расмийлаштирилади.
а) ҳаракатдаги (мобил) алоқанинг таянч станциялари, радиореле станциялари ва антенна мачта иншоотлари учун; шахсий (якка тартибда) фойдаланиладиган РЭВ ва маълумотлар узатиш абонент станциялари ҳамда радиоуланиш тизимлари учун; Wi-Fi технологиясини қўллаган ҳолда кенг полосали радиоуланиш тизимлари учун; шунингдек, қуввати 50 Втдан кам бўлган ҳаракатдаги ва турғун радиотелефон алоқа РЭВ учун;
Талабгор хабарнома юборилган кундан бошлаб ўттиз кундан ортиқ бўлмаган муддатда РЭВдан фойдаланиш учун рухсатномаларни берганлик учун тўловни тўлайди.
11,25 фоизи — Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали давлат хизматларини кўрсатганлик учун, шунингдек, 0,5 фоизи Ягона биллинг тизими орқали давлат хизматлари кўрсатганлик учун Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Рақамли технологияларни ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига;
64. Фуқаролик мақсадлардаги РЭВдан ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча бўлган ва ўз мамлакатининг рухсатномаси (лицензияси)га эга бўлган хорижий давлатларнинг фуқаролари режалаштирилаётган ишни бошлашдан бир ой олдин ҳаваскорлик радиостанциясидан фойдаланиш рухсатномасини олиш учун талабгор ЭМММга мазкур Низомга 7-иловада келтирилган паспортнинг 5-бандида назарда тутилган ҳужжатларни тақдим этади.
Талабгор хабарнома юборилган кундан бошлаб ўттиз кундан ортиқ бўлмаган муддатда РЭВдан фойдаланиш учун рухсатномаларнинг муддатини узайтирганлик учун тўловни тўлайди.
67. РЭВдан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи рухсатнома лицензияни қайта расмийлаштириш, амал қилишини узайтириш даврида зарур бўлганда талабгорга уч ой муддатгача расмийлаштирилади.
69. РЧОлари РЭВдан фойдаланиш рухсатномаларини радиочастота спектридан фойдаланувчиларга беришда амалдаги қонунчиликка мувофиқ РЭВдан фойдаланиш учун вақтинча чекловларни киритиш мумкинлиги тўғрисида огоҳлантирадилар.
ишлайдиган ва фойдаланилиши режалаштирилаётган РЭВ билан электромагнит мослашув тўғрисида техник экспертизанинг якунлари бўйича асосланган салбий хулоса олинганлиги;
бириктирилган радиочастотадан фойдаланишни халқаро мувофиқлаштиришни ўтказишнинг якунлари бўйича асосланган салбий хулоса олинганлиги, агар бундай келишиш Халқаро электралоқа иттифоқининг Радиоалоқа регламентида ва бошқа халқаро шартномаларда кўзда тутилган бўлса.
ЭМММ аниқланган камчиликларни бартараф этиш учун талабгорга малакали ходимларни излашда, ҳужжатлар ҳамда дастурларни маромига етказиш учун мутахассисларни жалб этишда, шунингдек, лицензияларни ҳамда рухсат этиш хусусиятига эга бошқа ҳужжатларни олиш учун зарур шарт-шароитларни яратишда ёрдам кўрсатиши ва тавсиялар бериши керак, бундан талабгорлар таклиф этилган ёрдамни рад этган ҳоллар мустасно.
Ҳужжатлар хабарномада кўрсатилган камчиликларни бартараф этмасдан ёки хабарномада кўрсатилган муддат ўтгандан кейин такроран тақдим этилган тақдирда, ЭМММ рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни беришни рад этишга ҳақли.
72. Рухсатномани бериш рад этилган ҳолда талабгорга рад этиш сабаблари, қонунчиликнинг аниқ нормалари ва талабгор кўрсатилган сабабларни бартараф этиб ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш учун тақдим этиши мумкин бўлган муддатни кўрсатган ҳолда ЯИДХП ёки «Лицензия» АТ орқали (белгиланган тартибда давлат сирларини ёки қонунчиликка мувофиқ фойдаланилиши чекланган ахборотни ўз ичига олган маълумотлар бевосита РЧО томонидан) хабарнома юборилади.
73. Ҳужжатлар қайта кўриб чиқилаётганда РЧО томонидан аввалроқ талабгорга ёзма равишда баён қилинмаган рад этиш сабабларини келтиришга йўл қўйилмайди, аввал кўрсатилган сабаблар бартараф этилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар билан боғлиқ рад этиш сабабларини келтириш бундан мустасно.
аризада рухсатномада белгиланган муддатда керакли ишларни бажара олмаслик сабаблари кўрсатилади.
ЮЧҚни сотиб олиш (бериш) рухсатномасининг амал қилиш муддати тугашининг сўнгги ўн куни ичида ариза топширилади ва рухсатноманинг муддати узайтирилганлиги учун тўлов амалга оширилади.
д) радиочастота спектрининг маълум полосаларидан ўта муҳим давлат эҳтиёжлари учун фойдаланиш заруратининг юзага келиши.
телекоммуникациялар соҳасида фаолиятни амалга ошириш лицензиясининг амал қилиши тўхтатиб турилганда, агар бундай фаолият радиочастота спектридан фойдаланиш билан боғлиқ бўлса;
80. Рухсатноманинг амал қилишини ўн кунгача муддатга тўхтатиб туриш РЧО томонидан, ўн кундан ортиқ, лекин олти ойдан кўп бўлмаган муддатга эса — суд томонидан амалга оширилади.
рухсатнома ушбу банднинг иккинчи-тўртинчи хатбошиларида кўрсатилган ҳолда РЧО томонидан ва бешинчи-олтинчи хатбошиларида кўрсатилган ҳолатда суд томонидан бекор қилинади.
в) рухсатнома ёки фойдаланиш шартномасининг амал қилиш муддати тугаганда;
д) белгиланган муддат давомида бириктирилган радиочастоталардан фойдаланилмаганда;
е) номақбул нурланишлар билан телевидение ва радио қабул қилишига халақитларни ҳосил қилувчи радиоузаткичларда ишлаш;
85. Сотиб олиш (бериш) рухсатномаси асосида эгалик қилувчи томонидан ЮЧҚни ўрнатиш ишлари, шунингдек ЮЧҚ нурланишининг индустриал радиохалақитлар йўл қўйиладиган даражаларига мувофиқлигининг мажбурий назорат ўлчашлари ўтказилади.
87. ЮЧҚ техник параметрларини назорат ўлчашларда ЮЧҚнинг тегишли турлари учун ўлчаш усуллари ва индустриал радиохалақитларнинг йўл қўйиладиган даражалари бўйича техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга амал қилинади.
89. ЮЧҚни ўлчаш билан боғлиқ барча ишлар фақат ЮЧҚга эгалик қилувчининг рухсати билан ва унинг бевосита кузатуви остида (агар ЮЧҚга эгалик қилувчи жисмоний шахс бўлса) ёки махсус ваколатга эга шахснинг бевосита кузатуви остида (агар ЮЧҚга эгалик қилувчи юридик шахс бўлса) ўтказилиши керак.
ЮЧҚ саноат радиохалақитларининг йўл қўйиладиган даражалари учун белгиланган нормаларга мувофиқ келса, баёнда улардан фойдаланишга киритиш ёки уларни кейинги фойдаланиш имконияти тўғрисида қайд этилади.
94. Фуқаролик мақсадлардаги ЮЧҚга эгалик қилувчи ЭМММни ЮЧҚни ўрнатиш жойи ўзгарган барча ҳолларда хабардор қилиши керак.
Агар аниқланган бузилишлар ўз вақтида бартараф этилмаса, ЭМММ вакиллари томонидан техник экспертиза далолатномаси тузилади.
«божхона омбори»; «эркин омбор»; «реэкспорт»; «йўқ қилиш» ва «давлат фойдасига воз кечиш».
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига барча мақсадларда фойдаланишга мўлжалланган РЭВ ва ЮЧҚни олиб кириш учун расмийлаштирилган РЧОларнинг рухсатномалари Кенгаш қарорларига мувофиқ бўлиши керак.
105. Радиочастоталардан фойдаланиб фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияни расмийлаштиришда радиочастоталардан фойдаланиш техник имкониятини кўриб чиқиш учун аризалар электромагнит мослашув нуқтаи назаридан ЭМММда кўриб чиқилади.
106. Телевизион ҳамда радиоузатишларни тарқатиш (трансляция, ретрансляция қилиш) фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи якка тартибдаги лицензияларни бериш танлов асосида амалга оширилади.
110. РЭВни эгаси томонидан бошқага бериш, шунингдек, уни сотишга фақат РЧОнинг рухсати билан йўл қўйилади, РЭВни мулк қилиб олиш (ҳуқуқий эга бўлиш) бундан мустасно.
111. РЭВ жойлаштирилган жойни ёки трасса йўналишларини ўзгартириш РЧО рухсати билан амалга оширилади.
Фойдаланиш учун рухсатноманинг амал қилиши бекор қилинганлиги ҳақида «Лицензия» АТ даги реестрга маълумот киритилади.
РЭВ Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига олиб чиқилишини ёки РЭВ бошқа шахс балансига ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳужжат;
д) фойдаланиш рухсатномасининг амал қилиши муддати ўтиб кетган РЭВни ишлатиш.
Радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларни сотиб олиш (бериш) ва (ёки) ўрнатиш (қуриш), олиб кириш, фойдаланишга рухсат этиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Радиоэлектрон воситаларни сотиб олиш (бериш) ва (ёки) ўрнатиш (қуриш) ҳамда юқори частотали қурилмаларни сотиб олиш (бериш) рухсатномасини бериш
| Босқичлар | Субъектлар | Тадбирлар | Муддатлар | |||
| 1-босқич | Талабгор | 1. Талабгор ўзи ва радиоэлектрон восита тўғрисида тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда ариза тайёрлайди. 2. Аризани радиочастота органига электрон рақамли имзосидан фойдаланган ҳолда ЯИДХП ёки «Лицензия» АТ орқали тақдим этади*. | Заруратга кўра | |||
| 2-босқич | Радиочастота органлари | 1. РЭВ ва ЮЧҚ бўйича аризани ва илова қилинган ҳужжатларнинг тўлиқлигини текшириб ЯИДХП ёки «Лицензия» АТ орқали қабул қилади ёки қайтаради*. 2. РЭВ учун ҳужжатлар таҳлилини, электромагнит мослашуви экспертизасини ва радиочастота спектри мониторингини ўтказади. 3. РЭВ учун ҳужжатлар таҳлили, электромагнит мослашув экспертизаси ва радиочастота спектри мониторингининг натижаси салбий бўлганда ЯИДХП ёки «Лицензия» АТ орқали рад жавобини юборади*. 4. РЭВ учун ҳужжатлар таҳлили, электромагнит мослашуви экспертизаси ва радиочастота спектри мониторингининг натижаси ижобий бўлганда, радиочастоталарни ва РЭВнинг жойлашувини келишиш учун бошқа радиочастота органларига юборади. | 1. РЭВ ва ЮЧҚ келиб тушгандан сўнг 1 иш куни ичида | |||
| 3-босқич | Келишувчи радиочастота органлари | РЭВ учун тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади, хулосани сўровчи радиочастота органига юборади. | РЭВ учун 18 иш куни ичида | |||
| 4-босқич | Радиочастота органи | 1. Халқаро мувофиқлаштиришни ўтказиш талаб этилмаган ва бошқа радиочастота органлари билан РЭВ бўйича келишиш натижаси ижобий бўлганда ЯИДХП ёки «Лицензия» АТ орқали сотиб олиш (бериш) ва (ёки) ўрнатиш (қуриш) учун рухсатномасини беради*. 2. Халқаро мувофиқлаштиришни ўтказиш талаб этилган ва бошқа радиочастота органлари билан РЭВ бўйича келишиш натижаси ижобий бўлган ҳолда радиочастоталарни ва РЭВнинг жойлашувини халқаро мувофиқлаштиришни ўтказиш учун Радиочастоталар бўйича республика кенгашининг ишчи органи — Рақамли технологиялар вазирлигига юборади. 3. Бошқа радиочастота органлари билан РЭВ бўйича келишиш натижаси салбий бўлганда ЯИДХП ёки «Лицензия» АТ орқали рад жавобини юборади*. | 1-3. РЭВ учун 1 иш куни ичида; | |||
| 4. ЮЧҚ учун назорат ўлчаш ишлари ўтказилади. | 4. ЮЧҚ учун 5 иш куни ичида. | |||||
| 5-босқич | Кенгашнинг ишчи органи (Рақамли технологиялар вазирлиги) | 1. Тегишли ҳужжатларни Халқаро электралоқа иттифоқининг радиоалоқа регламентига асосан чегарадош давлатларга юборади ва РЭВ техник параметрларини мувофиқлаштириш ишларини ўтказади. 2. Мувофиқлаштириш натижаларини манфаатдор РЧОга юборади. | 120 кун ичида | |||
| 6-босқич | Радиочастота органи | 1. Мувофиқлаштириш натижаси ижобий бўлганда рухсатномани ЯИДХП ёки «Лицензия» АТ орқали беради. 2. Мувофиқлаштириш натижаси салбий бўлганда рад жавобини ЯИДХП ёки «Лицензия» АТ орқали юборади. | 1 иш куни ичида | |||
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига фуқаролик мақсадлардаги радиоэлектрон восита ва юқори частотали қурилмаларни олиб кириш рухсатномаларини бериш
| Босқичлар | Субъектлар | Тадбирлар | Муддатлар | |||
| 1-босқич | Талабгор | 1. Талабгор ўзи ва радиоэлектрон воситаси тўғрисида тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда ариза тайёрлайди. 2. Ҳужжатларни ЭМММга электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда ЯИДХП ёки «Ягона дарча» божхона ахборот тизими орқали тақдим этади. | Заруратга кўра | |||
| 2-босқич | «Электромагнит мослашуви маркази» ДУК | 1. Ҳужжатларни белгиланган тартибда қабул қилади. Аризани ва илова қилинган ҳужжатларнинг тўлиқлигини ЯИДХП ёки «Ягона дарча» божхона ахборот тизими орқали текшириб қабул қилади ёки қайтаради. 2. Талабгорга РЭВ ёки ЮЧҚни олиб кириш учун рухсатномани ЯИДХП ёки «Ягона дарча» божхона ахборот тизими орқали беради. 3. Олиб кирилаётган РЭВнинг турлари ва миқдори тўғрисидаги маълумотлар ҳамда олдин берилган сотиб олиш (бериш) ва (ёки) ўрнатиш (қуриш) рухсатномасида, ЮЧҚ учун эса сотиб олиш (бериш) рухсатномасида кўрсатилган маълумотлар ўртасида фарқлар мавжуд бўлганда талабгорга асосланган рад жавобини ЯИДХП ёки «Ягона дарча» божхона ахборот тизими орқали беради. | 1. Келиб тушгандан сўнг 1 иш куни ичида ЮЧҚ учун тўрт иш куни ичида уч иш куни ичида | |||
3-ИЛОВА
Радиоэлектрон воситалардан фойдаланиш учун рухсатномани бериш
| Босқичлар | Субъектлар | Тадбирлар | Муддатлар | |||
| 1-босқич | Талабгор | 1. Талабгор ўзи ва радиоэлектрон восита (РЭВ) тўғрисида тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда ариза тайёрлайди. 2. Аризани радиочастота органига электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда ЯИДХП ёки «Лицензия» АТ орқали тақдим этади*. | Заруратга кўра | |||
| 2-босқич | Радиочастота органи | 1. Аризани ва илова қилинган ҳужжатларнинг тўлиқлигини текшириб қабул қилади. 2. Ҳужжатларни экспертизадан ўтказади ва натижаси ижобий бўлганда РЭВдан фойдаланиш рухсатномасини беради. 3. Ҳужжатларни экспертизадан ўтказади ва натижаси салбий бўлганда талабгорга рад этиш сабабларини кўрсатган ҳолда ЯИДХП ёки «Лицензия» АТ орқали рухсатнома бериш рад этилиши ҳақида хабарнома юборилади*. | 1. Келиб тушгандан сўнг 1 иш куни ичида | |||
4-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига фақат «Электромагнит мослашув маркази» давлат унитар корхонасининг рухсати билан олиб киришга йўл қўйиладиган радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмалар
| ТИФ ТН коди | Радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларнинг номи |
| 8514 20 100 0 | индукция ҳодисаси асосида ишлайдиган печлар ва камералар |
| 8514 40 000 0 | индукция ёки диэлектрик йўқотиш ҳодисаси ёрдамида материалларни қиздириш йўли билан ишлов бериш учун мўлжалланган бошқа ускуналар |
| 8517 11 000 0 | симли алоқа учун симсиз гўшакли телефон аппаратлари |
| 8517 13 000 0 | смартфонлар |
| 8517 14 000 0 | мобил (уяли) тармоқлар ёки бошқа симсиз тармоқлар (шу жумладан, глобал ва ҳудудий йўлдош тизимлари) учун бошқа телефон аппаратлари |
| 8517 18 000 0 | бошқалар: |
| овозли, тасвир ёки бошқа маълумотларни узатиш ёки қабул қилиш учун бошқа аппаратуралар, шу жумладан симли ёки симсиз алоқа тармоғи орқали коммуникация қилиш учун аппаратуралар (масалан, локал ёки глобал алоқа тармоғида) | |
| 8517 61 000 | таянч (базавий) станциялар: |
| 8517 61 000 2 | 2,2 — 10 ГГц ташувчи частоталар диапазонида ишлаш имкониятига эга симсиз алоқа тармоқлари учун |
| 8517 61 000 8 | бошқалар |
| 8517 62 000 2 | фақат ташувчининг тўлқин узунлиги 1270 — 1610 нм диапазонида ишлайдиган оптик толали алоқа тизимлари учун ускуналар |
| 8517 62 000 3 | бошқалар |
| 8517 62 000 9 | бошқалар |
| 8517 71 | қисмлар: |
| барча турдаги антенналар ва антенна рефлекторлари; Ушбу маҳсулотлар билан ишлатиладиган қисмлар | |
| 8517 71 110 0 | радиотелеграф ёки радиотелефон ускуналари учун антенналар |
| 8517 71 150 0 | автотранспортда ўрнатилган портатив қурилмалар ёки қурилмалар учун телескопик ва штирли антенналар (тескари антенналар) |
| 8517 71 190 0 | бошқалар |
| 8517 70 900 | бошқалар |
| 8517 79 000 9 | бошқалар |
| 8525 50 000 0 | узатувчи аппаратура |
| 8525 60 000 0 | таркибига қабул қилувчи аппаратура кирувчи узатувчи аппаратура |
| 8526 | Радиолокация, радионавигация аппаратуралари ва масофадан бошқариш радиоаппаратуралари: |
| масофадан бошқариш радиоаппаратуралари: | |
| 8526 92 000 8 | бошқа |
| 8543 20 000 0 | сигнал генераторлари |
| 8806 | учувчисиз учиш аппаратлари: |
| 8806 22 000 1 | максимал учиш массаси 250 г дан ортиқ, аммо 7 кг дан ортиқ эмас: фуқаро авиацияси |
| 8806 23 000 1 | максимал учиш массаси 7 кг дан ортиқ, аммо 25 кг дан ортиқ эмас: фуқаро авиацияси |
| 8806 24 000 1 | максимал учиш массаси 25 кг дан ортиқ, аммо 150 кг дан ортиқ эмас: фуқаро авиацияси |
| 8806 29 002 8806 29 002 1 8806 29 002 2 | самолётлар ва бошқа учиш аппаратлари: бўш жиҳозланган аппаратнинг массаси 2 000 кг дан ортиқ эмас: фуқаро авиацияси бошқалар |
| 8806 92 000 8806 92 000 1 | максимал учиш массаси 250 г дан ортиқ, аммо 7 кг дан ортиқ эмас: фуқаро авиацияси |
| 8806 93 000 8806 93 000 1 | максимал учиш массаси 7 кг дан ортиқ, аммо 25 кг дан ортиқ эмас: фуқаро авиацияси |
| 8806 94 000 8806 94 000 1 | максимал учиш массаси 25 кг дан ортиқ, аммо 150 кг дан ортиқ эмас: фуқаро авиацияси |
5-ИЛОВА
Радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларни сотиб олиш (бериш) ва (ёки) ўрнатиш (қуриш) учун рухсатнома
| 1. | Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг номи: | Радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларни сотиб олиш (бериш) ва (ёки) ўрнатиш (қуриш) учун рухсатнома | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| 2. | Амалга оширилиши учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш талаб этиладиган фаолият (ҳаракатлар): | Радиоэлектрон воситаларни сотиб олиш (бериш) ва ўрнатиш; радиоэлектрон воситаларни қуриш; юқори частотали қурилмаларни сотиб олиш (бериш). | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| 3. | Ариза берувчилар тоифаси: | Юридик ва жисмоний шахслар | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| 4. | Рухсат этиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли орган: | Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигининг радиочастота органи сифатидаги ваколатини бажарувчи «Электромагнит мослашув маркази» давлат унитар корхонаси | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| 5. | Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: | а) Фуқаролик мақсадлардаги радиоэлектрон воситаларни сотиб олиш (бериш) ва ўрнатиш ҳамда қуриш учун рухсатнома расмийлаштириш учун аризада қуйидагилар кўрсатилади: юридик шахс бўлган талабгор учун — солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР), телефон рақами, электрон почта манзили (мавжуд бўлганда); жисмоний шахс бўлган талабгор учун — фамилияси, исми ва отасининг исми, жисмоний шахснинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатга оид маълумотлар ёки жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР), телефон рақами, электрон почта манзили (мавжуд бўлганда); РЭВ тури, ишлаб чиқарувчи, вазифаси, ўрнатиладиган жойи; Кенгашнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ушбу турдаги РЭВдан муайян радиочастота полосасида фойдаланиш имконияти тўғрисидаги қарорига оид маълумотлар (рақами, қабул қилинган санаси); талабгор бажаришни ёки амалга оширишни режалаштирган хатти-ҳаракат ва (ёки) фаолиятнинг муайян тури, лицензияланадиган фаолият турларида фойдаланиладиган РЭВ учун лицензияга оид маълумотлар (серияси, рақами, берилган санаси). Аризага қуйидаги материаллар илова қилинади: 1) ускунанинг тўлиқ техник тавсифи; 2) агар талабгор юридик шахс бўлса, РЭВни рўйхатга олиш ва ундан фойдаланиш учун масъул шахсни тайинлаш тўғрисидаги буйруқнинг нусхаси; 3) РЭВ жойлаштириладиган жойлар тўғрисидаги маълумот (манзили, секундгача аниқлик билан географик координаталари); частоталар режаси (режалаштирилаётган радиочастота диапазони ёки номиналлари); нурланиш таснифи; антенналар тури, уларнинг миқдори ва ер сатҳига нисбатан осма баландлиги, антенна таянчларининг максимал баландлиги, нурланиш азимутлари ва электромагнит нурланишга таъсир кўрсатувчи бошқа таснифлар; радиоузатиш қурилмаларининг миқдори, турлари ва қуввати; 4) РЭВни жойлаштириш кўзда тутилган объектлар ва иншоотлар эгалари билан келишиш, агар талабгорнинг ўзи бу объектлар ва иншоотларнинг эгаси бўлмаса; 5) йўлдош алоқа хизматларининг ер станциялари учун — Халқаро электралоқа иттифоқида рўйхатдан ўтказиш бўйича зарур бўлган техник параметрлар; 6) махсус электрон тизимда ҳисоби олиб бориладиган электрон шаклдаги ЭМММ ва радиочастота спектридан потенциал фойдаланувчи ўртасидаги шартнома рақами ва санаси; б) Фуқаролик мақсадлардаги юқори частотали қурилмаларни сотиб олиш (бериш) учун аризада қуйидагилар кўрсатилади: юридик шахс бўлган талабгор учун — солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР), телефон рақами, электрон почта манзили (мавжуд бўлганда); жисмоний шахс бўлган талабгор учун — фамилияси, исми ва отасининг исми, жисмоний шахснинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатга оид маълумотлар ёки жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР), телефон рақами, электрон почта манзили (мавжуд бўлганда); талабгор ЮЧҚдан фойдаланиб бажарадиган ёки амалга оширадиган ҳаракат ва (ёки) фаолиятнинг муайян тури. Аризага ЮЧҚнинг техник тавсифи илова қилинади. | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| 6. | Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори: | Йиғим ундирилмайди | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| 7. | Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат берилганлиги учун ундириладиган йиғим миқдори: | а) радиоэлектрон воситаларни сотиб олиш (бериш) ва (ёки) ўрнатиш (қуриш) учун рухсатнома берилганлиги учун ундириладиган йиғим миқдори:
б) юқори частотали қурилмаларни сотиб олиш (бериш) ва (ёки) ўрнатиш (қуриш) учун рухсатнома берилганлиги учун йиғим ундирилмайди. | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| 8. | Аризани кўриб чиқиш муддати: | а) фуқаролик мақсадлардаги радиоэлектрон воситаларни сотиб олиш (бериш) ва (ёки) ўрнатиш (қуриш) учун рухсатнома учун: 25 иш куни; 120 кун (халқаро шартномаларга мувофиқ радиочастоталарни халқаро мувофиқлаштириш зарур бўлганда). б) фуқаролик мақсадлардаги юқори частотали қурилмаларни сотиб олиш (бериш) учун: 5 иш куни. | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| 9. | Рухсат этишга оид талаб ва шартлар: | а) фуқаролик мақсадлардаги радиоэлектрон воситаларни сотиб олиш (бериш) ва (ёки) ўрнатиш (қуриш) учун рухсатнома учун: Ўзбекистон Республикаси ҳудудида радиочастота спектри ва РЭВдан фойдаланиш бўйича қонунчилик талаблари ва нормаларига мажбурий тарзда риоя қилиш; РЧОни хабардор қилмасдан ва (ёки) фойдаланиш рухсатномасини олмасдан радиочастоталардан фойдаланмаслик*; Кенгаш қарорларида, РЧО рухсатномаларида ва фойдаланиш шартномаларида кўрсатилган доирадаги хатти-ҳаракатларни бажариш; кўрсатилган фаолиятнинг ушбу турдаги фаолият учун белгиланган талаблар, нормалар ва қоидаларга мувофиқлиги; мулкдор (эгалик қилувчи) — юридик шахс учун талабгор ўзгарган, унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарганда мулкдор (эгалик қилувчи) — жисмоний шахс учун — фамилияси, исми, отасининг исми ёки фаолият жойи ўзгарганда қайта рўйхатга олингандан кейин беш иш куни давомида РЧОни хабардор қилиб тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза бериши шарт; радиочастота органи хизматлари ва (ёки) радиочастота спектридан фойдаланганлик учун тўловни амалга ошириш; б) фуқаролик мақсадлардаги юқори частотали қурилмаларни сотиб олиш (бериш) учун: турли хил қўлланиладиган ЮЧҚдан фойдаланишни фақат Кенгаш қарорларида кўрсатилган полосалар доирасида амалга ошириш; ЭМММнинг рухсатисиз Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фуқаролик мақсадлардаги ЮЧҚни сотиб олиш (бериш), хориждан олиб кириш, шунингдек, улардан фойдаланишни бошлаш ва тугатиш ҳақидаги хабарномани тақдим қилмасдан фойдаланишга йўл қўйилмайди, хабарнома талаб қилинмайдиган ЮЧҚ бундан мустасно; саноат радиохалақитларининг манбаи бўлиши мумкин бўлган ЮЧҚ улар ҳосил қиладиган радиохалақитлар бостирилишини таъминлайдиган қурилмалар билан жиҳозланиши шарт; ЮЧҚни хориждан олиб кириш учун рухсатномаларни олишда талабгор олдин сотиб олиш (бериш) учун рухсатномани расмийлаштирган бўлиши лозим | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| 10. | Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни беришда келишиладиган органлар: | а) фуқаролик мақсадлардаги радиоэлектрон воситаларни сотиб олиш (бериш) ва (ёки) ўрнатиш (қуриш) учун рухсатнома учун: Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги билан келишиш хулосаси; Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати билан келишиш хулосаси. б) фуқаролик мақсадлардаги юқори частотали қурилмаларни сотиб олиш (бериш) учун: мавжуд эмас | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| 11. | Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиш муддати: | а) фуқаролик мақсадлардаги радиоэлектрон воситаларни сотиб олиш (бериш) ва (ёки) ўрнатиш (қуриш) учун рухсатнома учун: 1 йил (рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиш муддатини узайтиришга йўл қўйилади); б) фуқаролик мақсадлардаги юқори частотали қурилмаларни сотиб олиш (бериш) учун: 1 йил | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| 12. | Изоҳ: | а) фуқаролик мақсадлардаги радиоэлектрон воситаларни сотиб олиш (бериш) ва (ёки) ўрнатиш (қуриш) учун рухсатнома учун: РЭВни сотиб олиш (бериш) ва ўрнатиш (қуриш) учун рухсатноманинг амал қилиш муддати даврида фойдаланиш учун рухсатномани расмийлаштирмасдан РЭВдан юридик ва жисмоний шахсларга хизматлар кўрсатиш (тижорат мақсадлари) учун фойдаланиш тақиқланади; б) фуқаролик мақсадлардаги юқори частотали қурилмаларни сотиб олиш (бериш) учун: турли хил қўлланиладиган юқори частотали қурилмадан фойдаланиш фақат Радиочастоталар бўйича республика кенгаши қарорларида кўрсатилган полосалар доирасида амалга оширилади. * Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар. | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларни сотиб олиш (бериш) ва (ёки) ўрнатиш (қуриш), олиб кириш, фойдаланишга рухсат этиш тартиби тўғрисидаги низомга
6-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларни олиб кириш учун рухсатнома
| 1. | Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг номи: | Ўзбекистон Республикаси ҳудудига радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларни олиб кириш учун рухсатнома |
| 2. | Амалга оширилиши учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш талаб этиладиган фаолият (ҳаракатлар): | Ўзбекистон Республикаси ҳудудига радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларни олиб кириш |
| 3. | Ариза берувчилар тоифаси: | Юридик ва жисмоний шахслар |
| 4. | Рухсат этиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли орган: | Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигининг радиочастота органи сифатидаги ваколатини бажарувчи «Электромагнит мослашув маркази» давлат унитар корхонаси |
| 5. | Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: | Радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмалар турларини ва миқдорини кўрсатган ҳолда олиб кириш учун рухсатномани бериш тўғрисидаги ариза. Аризага олиб кирилаётган ускунанинг тўлиқ техник тавсифи, товар-транспорт ҳужжатлари (инвойс, юкхатлар ва ш.к.) ҳамда талаб этилганда «Электромагнит мослашув маркази» ДУК томонидан РЭВни сотиб олиш (бериш) ва (ёки) ўрнатиш (қуриш) учун берилган рухсатнома рақами ва санасини кўрсатган ҳолда илова қилинади. |
| 6. | Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори: | Йиғим ундирилмайди |
| 7. | Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат берилганлиги учун ундириладиган йиғим миқдори: | Йиғим ундирилмайди |
| 8. | Аризани кўриб чиқиш муддати: | а) фуқаролик мақсадлардаги радиоэлектрон воситаларни олиб кириш рухсатномаси учун: 7 иш куни. б) фуқаролик мақсадлардаги юқори частотали қурилмаларни олиб кириш рухсатномаси учун: 5 иш куни. |
| 9. | Рухсат этишга оид талаб ва шартлар: | а) фуқаролик мақсадлардаги радиоэлектрон воситаларни олиб кириш рухсатномаси учун: Ўзбекистон Республикаси ҳудудида радиочастота спектри ва РЭВдан фойдаланиш бўйича қонунчилик талаблари ва нормаларига мажбурий тарзда риоя қилиш; Кенгаш қарорларида, РЧО рухсатномаларида ва фойдаланиш шартномаларида кўрсатилган хатти-ҳаракатларни бажариш; кўрсатилган фаолиятнинг ушбу турдаги фаолият учун белгиланган талаблар, нормалар ва қоидаларга мувофиқлиги; мулкдор (эгалик қилувчи) — юридик шахс учун талабгор ўзгарган, унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарганда, мулкдор (эгалик қилувчи) — жисмоний шахс учун — фамилияси, исми, отасининг исми ёки фаолият жойи ўзгарганда қайта рўйхатга олингандан кейин беш иш куни давомида РЧОни хабардор қилиб тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза берилиши шарт; радиочастота органи хизматлари ва (ёки) радиочастота спектридан фойдаланганлик учун тўловни амалга ошириш; б) фуқаролик мақсадлардаги юқори частотали қурилмаларни олиб кириш рухсатномаси учун: турли хил қўлланиладиган ЮЧҚдан фойдаланиш фақат Кенгаш қарорларида кўрсатилган полосалар доирасида амалга ошириш; ЭМММнинг рухсатисиз Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фуқаролик мақсадлардаги ЮЧҚни сотиб олиш (бериш), хориждан олиб кириш, шунингдек, улардан фойдаланишни бошлаш ва тугатиш ҳақидаги хабарномани тақдим қилмасдан фойдаланишга йўл қўйилмайди, хабарнома талаб қилинмайдиган ЮЧҚ бундан мустасно; Саноат радиохалақитларининг манбаи бўлиши мумкин бўлган ЮЧҚ улар ҳосил қиладиган радиохалақитлар бостирилишини таъминлайдиган қурилмалар билан жиҳозланиши шарт; ЮЧҚни хориждан олиб кириш учун рухсатномаларни олишда талабгор олдин сотиб олиш (бериш) учун рухсатномани расмийлаштирган бўлиши лозим. |
| 10. | Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни беришда келишиладиган органлар: | Мавжуд эмас |
| 11. | Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиш муддати: | Чекланмаган |
| 12. | Изоҳ: | а) фуқаролик мақсадлардаги радиоэлектрон воситаларни олиб кириш рухсатномаси учун: агар талабгор фуқаролик мақсадлардаги барча РЭВни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига сотиш мақсадида олиб кираётган бўлса, ЭМММнинг олиб кириш рухсатномасини олишдан олдин Кенгашнинг радиочастота органлари билан келишиш натижалари асосида олинган техник хулосани тақдим қилиши керак. РЭВни сотиб олиш (бериш) ва (ёки) ўрнатиш (қуриш) рухсатномасига эга бўлмасдан туриб хориждан олиб кириш рухсатномасини беришга Кенгашнинг тегишли қарори бўлган қуйидаги ҳолларда йўл қўйилади: 1) фавқулодда вазиятларда; 2) Ҳукумат даражасида шошилинч тадбирлар ўтказилганда; 3) талабгорнинг РЭВни кейин олиб чиқиш тўғрисидаги мажбурияти остида радиочастоталардан вақтинчалик фойдаланган ҳолда чора-тадбирларни ўтказиш; 4) РЭВдан ўқув мақсадларида фойдаланиш (эфирга чиқиш ҳуқуқисиз); 5) мобил алоқа операторлари томонидан олиб кирилаётган РЭВ. Бундай ҳолларда хориждан олиб кириш учун рухсатномаларни бериш уч иш куни давомида амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси ҳудудига фуқаролик мақсадлардаги радиоҳаваскорлик ускунасини олиб кириш фақат ЭМММнинг ҳаваскорлик радиостанциясидан фойдаланиш учун рухсатномаси бўлганда амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси ҳудудига радиоҳаваскорлик янги турдаги ва янги рақамли модуляция ускуналарини олиб кириш ва фойдаланиш Кенгашнинг алоҳида қарорлари асосида амалга оширилади. Хориждан олиб кириш учун рухсатнома радиочастоталардан ва РЭВдан фойдаланиш учун асос бўлиб ҳисобланмайди, ҳаваскорлик радиостанциялари бундан мустасно; б) фуқаролик мақсадлардаги юқори частотали қурилмаларни олиб кириш рухсатномаси учун: турли хил қўлланиладиган юқори частотали қурилмадан фойдаланиш фақат Радиочастоталар бўйича республика кенгаши қарорларида кўрсатилган полосалар доирасида амалга оширилади. |
7-ИЛОВА
Радиоэлектрон воситалардан фойдаланиш учун рухсатнома
| 1. | Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг номи: | Радиоэлектрон воситалардан фойдаланиш учун рухсатнома | ||||||||||||||||||||||
| 2. | Амалга оширилиши учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш талаб этиладиган фаолият (ҳаракатлар): | Радиоэлектрон воситалардан фойдаланиш | ||||||||||||||||||||||
| 3. | Ариза берувчилар тоифаси: | Юридик ва жисмоний шахслар | ||||||||||||||||||||||
| 4. | Рухсат этиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли орган: | Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигининг радиочастота органи сифатидаги ваколатини бажарувчи «Электромагнит мослашув маркази» давлат унитар корхонаси | ||||||||||||||||||||||
| 5. | Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: | 1) ҳаракатдаги, турғун, йўлдошли алоқа, телевидение ва радиоэшиттириш РЭВ учун: сўровнома (турғун, таянч, йўлдошли алоқа, телевидение ва радиоэшиттириш РЭВ учун); рўйхатга олиш қайдномаси (транспорт воситасига ўрнатиладиган, кўтариб юриладиган РЭВ ва абонент терминаллари учун); қабул қилиш комиссиясининг далолатномаси (телевидение ва радиоэшиттириш, йўлдош алоқа РЭВ учун); 2) радиотелефонлар учун: радиотелефон эгасининг фамилияси кўрсатилган ҳолда ҳар бир радиотелефон учун алоҳида тўлдирилган сўровнома; радиотелефонни жойлаштириш жойи тўғрисида маълумот (манзили, секундгача аниқлик билан географик координаталари); частоталар режаси (режалаштирилаётган радиочастота диапазони ёки номиналлари); нурланиш таснифи; антенналар тури, уларнинг миқдори ва ер сатҳига нисбатан осма баландлиги, антенна таянчларининг максимал баландлиги, нурланиш азимутлари ва электромагнит нурланишга таъсир кўрсатувчи бошқа тавсифлар; радиоузатиш қурилмаларининг миқдори, турлари ва қуввати; ЭМММ томонидан ўтказилган радиотелефон техник тавсифларини ўлчаш протоколи рақами ва санаси; радиотелефон эгасига антеннани ўрнатиш учун иншоот томидан фойдаланишга рухсат берувчи объектлар ва иншоотлар эгаларининг розилик хати; мобил (транспорт воситасига ўрнатиладиган) ва кўтариб юриладиган (терминаллар) РЭВ учун рўйхатга олиш қайдномаси. 3) ҳаваскорлик радиостанциялари учун: таржимаи ҳол — якка тартибда фойдаланиладиган ҳаваскорлик радиостанцияларининг эгалари учун; РЭВни жойлаштириш жойи тўғрисида — якка тартибдаги ва/ёки жамоавий фойдаланишдаги ҳаваскорлик радиостанцияларининг эгалари учун радиостанциянинг жойлашган жойи туширилган ва қуйидагилар кўрсатилган ҳолда маълумот: антенналар тури, уларнинг сони ва ерга нисбатан осма баландлиги, антенна таянчларининг максимал баландлиги, нурланишлар азимутлари ва электромагнит нурланишга таъсир кўрсатадиган бошқа тавсифлар; радиоузатиш қурилмаларининг сони, турлари ва қуввати; 16 ёшга тўлмаган шахслар учун қўшимча равишда радиостанцияни ўрнатиш ва эксплуатация қилиш учун ота-онасининг ёзма розилиги мажбурияти; жамоа бўлиб фойдаланиладиган ҳаваскорлик радиостанциясини ишга тушириш учун қўшимча равишда бу радиостанциялар учун хонани ажратувчи ташкилот ёки шахснинг розилиги ҳамда ҳаваскорлик радиостанцияси эгасининг розилиги. 4) хорижий давлатларнинг ҳаваскорлик радиостанциялари учун: хорижий давлатларнинг рухсатномаси (лицензияси) нусхаси; хорижий давлат фуқаросининг паспорти нусхаси; ҳаваскорлик радиостанцияларига тааллуқли спорт турларини мувофиқлаштирувчи ваколатли органининг илтимосномаси. 5) махсус электрон тизимда ҳисоби олиб бориладиган электрон шаклдаги ЭМММ билан радиочастота спектридан потенциал фойдаланувчи ўртасидаги шартнома рақами ва санаси. | ||||||||||||||||||||||
| 6. | Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори: | Йиғим ундирилмайди | ||||||||||||||||||||||
| 7. | Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат берилганлиги учун ундириладиган йиғим миқдори: |
| ||||||||||||||||||||||
| 8. | Аризани кўриб чиқиш муддати: | 10 иш куни | ||||||||||||||||||||||
| 9. | Рухсат этишга оид талаб ва шартлар: | Ўзбекистон Республикаси ҳудудида радиочастота спектри ва РЭВдан фойдаланиш бўйича қонунчилик талаблари ва нормаларига мажбурий тарзда риоя қилиш; рухсатномада белгиланмаган радиочастоталардан фойдаланмаслик*; ахборот хавфсизлиги ва радиоалоқанинг конфиденциаллиги талабларини бузмаслик*; Кенгаш қарорларида, РЧО рухсатномаларида ва фойдаланиш шартномаларида кўрсатилган хатти-ҳаракатларни бажариш; кўрсатилган фаолиятнинг ушбу турдаги фаолият учун белгиланган талаблар, нормалар ва қоидаларга мувофиқлиги; мулкдор (эгалик қилувчи) — юридик шахс учун талабгор ўзгарган, унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарган ҳолда, мулкдор (эгалик қилувчи) — жисмоний шахс учун — фамилияси, исми, отасининг исми ёки фаолият жойи ўзгарганда қайта рўйхатга олингандан кейин беш иш куни давомида РЧОни хабардор қилиб тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза бериши шарт; радиочастота органи хизматлари ва (ёки) радиочастота спектридан фойдаланганлик учун тўловни амалга ошириш. | ||||||||||||||||||||||
| 10. | Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни беришда келишиладиган органлар: | Мавжуд эмас | ||||||||||||||||||||||
| 11. | Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиш муддати: | 3 йилдан кўп эмас. | ||||||||||||||||||||||
| 12. | Изоҳ: | Агар РЭВдан лицензияланадиган фаолият турларида фойдаланилса, у ҳолда РЭВдан фойдаланиш рухсатномасининг умумий амал қилиш муддати лицензиянинг амал қилиш муддатидан ошмаслиги керак. * Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар. | ||||||||||||||||||||||
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 декабрдаги 801-сон қарорига
3-ИЛОВА
Радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларни сотиб олиш (бериш), сотиш ва (ёки) ўрнатиш (қуриш), олиб кириш, улардан фойдаланиш тартибига риоя қилиниши устидан назоратни ташкил этиш ҳамда радиохалақитларни бартараф этишда вазирликлар ва идораларнинг ўзаро ҳамкорлиги тўғрисида
1. Ушбу Низом радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларни сотиб олиш (бериш), сотиш ва (ёки) ўрнатиш (қуриш), олиб кириш, улардан фойдаланиш тартибига риоя қилиниши устидан назоратни ташкил этишда вазирликлар ва идораларнинг ўзаро ҳамкорлигини тартибга солиш, шунингдек, радиоалоқа воситаларига, телевидение ва радиоэшиттириш дастурларини қабул қилишга таъсир этувчи радиохалақитларни бартараф этиш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низом қуйидагиларга нисбатан татбиқ этилмайди:
в) парвозлар ва ҳаво ҳаракатдаги хизматининг радионавигациясини таъминлаш мақсадида фуқаро авиацияси корхоналари томонидан фойдаланиладиган ёки фойдаланишга мўлжалланган, Халқаро электралоқа иттифоқининг тавсияларига ва Фуқаро авиацияси халқаро ташкилотининг стандартларига мос келадиган бортдаги ва ер усти РЭВ;
радиочастота спектрининг мониторинги — радиочастота спектрининг ҳолатини кузатиш, ундан фойдаланишни баҳолаш, радиочастота спектри тўғрисидаги қонунчилик бузилишининг олдини олиш ва бартараф этиш учун мўлжалланган ташкилий-техник чора-тадбирлар комплекси;
3. Радиочастота спектри, РЭВ ва ЮЧҚдан фойдаланишни мониторинг қилиш ишларини ўтказиш, шунингдек, радиохалақитларни, шу жумладан, индустриал радиохалақитларнинг олдини олиш «Электромагнит мослашув маркази» давлат унитар корхонаси (кейинги ўринларда — ЭМММ) томонидан амалга оширилади.
Ички ишлар органлари томонидан — белгиланган тартибда текширувларни, шунингдек, тезкор-қидирув чора-тадбирларини ўтказишда.
12. ЭМММ радиочастота спектрининг мониторингини қонунчиликка мувофиқ амалга оширади.
13. Ушбу Низомнинг 11-бандида кўрсатилган органлар ҳар йили биргаликда ўтказиладиган чора-тадбирлар режасини тасдиқлайди, бу чора-тадбирларнинг бажарилиши Вазирликнинг ҳудудий бошқармалари томонидан мувофиқлаштирилади.
15. РЭВ ва ЮЧҚни тайёрлаш, олиш ёки доимий ёхуд вақтинча фойдаланишга беришда белгиланган тартибнинг бузилишлари аниқланганда Ички ишлар вазирлиги органлари ва Ўзкомназорат томонидан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик кодексининг 281 ва 290-моддаларига мувофиқ, Ички ишлар вазирлиги томонидан ускунани олиб қўйган ҳолда маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома белгиланган тартибда тузилади.
17. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома иш бўйича бошқа ҳужжатлар ва ашёвий далиллар билан бирга Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик кодексининг 282-моддасига мувофиқ ҳуқуқбузарлик содир этилган ёки аниқланган пайтдан бошлаб бир суткадан кечиктирмай маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқаётган ваколатли органга юборилади.
ЯИДХП ёки «Лицензия» АТ орқали юборилган буюртмалар автоматик равишда ЭМММ томонидан иш кунлари қабул қилиб олинади.
21. Ҳарбий ва ҳукумат тузилмасининг радиоалоқа воситалари ва тизимларига таъсир этувчи радиохалақитларни бартараф этиш ишлари Мудофаа вазирлиги ва Давлат хавфсизлик хизмати томонидан амалга оширилади.
23. РЭВ эгалари ва бошқа РЧОдан буюртмаларни фақат ўзига тегишли бўлган РЭВ ушбу РЧОда рўйхатдан ўтган ва фойдаланиш учун рухсатномага эга бўлган радиочастота спектри фойдаланувчиларидан қабул қилади.
давлат хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек, давлат ичидаги конституциявий тузумни муҳофаза қилиш учун фойдаланиладиган радиоалоқа тизимлари ва воситаларига таъсир этувчи радиохалақитларни бартараф этиш;
Радиохалақитларни бартараф этиш учун буюртмани кўриб чиқиш муддати ушбу буюртма тушган ва РЧОда рўйхатга олинган кундан бошлаб радиохалақитлар манбаи аниқланган ва бартараф этилган кунгача ҳисобланади.
Бундай ҳолда ЭМММ буюртма берувчига радиохалақитлар манбаини аниқлаш ишларининг натижалари тўғрисида ёзма равишда хабар қилади.
28. Мазмунидан радио қабул қилиш бузилишининг сабаби ноаниқ бўлган буюртмалар бўйича РЧО вакиллари жойига чиқиб радиочастота спектри мониторинги ишларини амалга оширади.
Ташқи радионурланишлар таъсирида радиочастота спектридан фойдаланувчиларининг РЭВга халақитлар юзага келганда улар РЧО билан биргаликда радиохалақитлар манбаини қидиришда иштирок этишлари мумкин.
31. ЭМММ буюртма берувчи билан амалга оширилган ишлар бўйича далолатнома тузади ва радиохалақитлар манбаи аниқланганлиги, ушбу манба эгасига эса унинг халақит қилувчи таъсирини бартараф этиш талаби қўйилганлиги тўғрисида хабар қилади.
Агар радиохалақитларни бартараф этиш буюртмасини кўриб чиқиш давомида РЧО томонидан РЭВ ёки ЮЧҚнинг ишлаши фуқароларнинг соғлиғига ва атроф муҳитга зарарли таъсир кўрсатиши аниқланса, бу воситалар ва қурилмаларнинг фаолияти дарҳол тўхтатилади.
33. Радиохалақитлар пайдо бўлиши қисқа муддатли даврий тусга эга бўлганда ЭМММ вакили радиохалақит пайдо бўлишининг тахмин қилинган вақтидан 30 дақиқа олдин буюртма берувчининг олдига боришга ва бир соат давомида ушбу радиохалақитларнинг пайдо бўлишини кутишга мажбур.
34. Телевидение ва радиоэшиттириш дастурларини ҳамда радиоалоқани қабул қилишга таъсир этувчи радиохалақитларни бартараф этиш учун буюртмаларни кўриб чиқишда ЭМММ биргаликда текшириш учун телерадиоэшиттириш ва радиоалоқа операторларини жалб қилиши мумкин.
35. Агар буюртмани кўриб чиқиш давомида йўл қўйиб бўлмайдиган радиохалақитлар РЧОнинг хатолари оқибатида келиб чиққан бўлса, у ҳолда ушбу РЧО юзага келган радиохалақитларни бартараф этиш учун зарур чораларни кўришга мажбур.
37. Радиочастота спектридан фойдаланишнинг белгиланган тартиби (РЭВ ва ЮЧҚни хориждан олиб кириш, сотиш, олиш ва ишлатиш, шу жумладан, ЭМММ рухсатномаси талаб этилмайдиган, Кенгаш қарори билан фойдаланаётган РЭВ ҳамда индустриал радиоҳалақит манбаи) бузилиши билан боғлиқ радиохалақитлар манбалари аниқланганда ЭМММ қонунчиликка мувофиқ зарур бўлган маъмурий жавобгарлик чораларини кўриш учун Ўзкомназоратга тегишли ахборотни тақдим этади.
41. Радиохалақитларни бартараф этиш учун телефон орқали оғзаки, ёзма ёхуд электрон шаклда қабул қилинган буюртмаларни РЧОларда кўриб чиқиш натижаларини бирламчи ҳисобга олиш мақсадида буюртмаларнинг тушишини ва кўриб чиқилишини ҳисобга олиш журнали юритилади.
42. Радиоқабул қилишнинг сифати тўғрисида буюртма берувчига сўров юборилгандан кейин ундан ўн кун мобайнида жавоб келмаса, буюртма назоратдан олинади.
45. Ўзаро солиштириб чиқиш якунлари бўйича ЭМММнинг ҳудудий бўлинмалари томонидан мазкур Низомга 4-иловада келтирилган шакл бўйича умумлаштирилган ахборот тайёрланади.
Радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларни сотиб олиш (бериш), сотиш ва (ёки) ўрнатиш (қуриш), олиб кириш, улардан фойдаланиш тартибига риоя қилиниши устидан назоратни ташкил этиш ҳамда радиохалақитларни бартараф этишда вазирликлар ва идораларнинг ўзаро ҳамкорлиги тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Радиоалоқа воситаларига, телевидение ва радиоэшиттириш дастурларини қабул қилишга таъсир этувчи радиохалақитларни бартараф этиш учун буюртмаларни кўриб чиқиш
| Босқичлар | Субъектлар | Тадбирлар | Муддатлар | |||
| 1-босқич | Талабгор | 1. Талабгор ўзи ва радиоэлектрон восита (РЭВ) тўғрисида тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда ариза тайёрлайди. 2. Аризани радиочастота органига ЯИДХП ёки «Лицензия» АТ орқали тақдим этади*. | Заруратга кўра | |||
| 2-босқич | Радиочастота органлари | 1. Аризани тегишли радиочастота органидан рўйхатдан ўтган ва фойдаланиш учун рухсатномага эга бўлган радиочастота спектри фойдаланувчиларидан ЯИДХП ёки «Лицензия» АТ орқали қабул қилади*. 2. Аҳолидан телевидение ва радиоэшиттириш дастурларини қабул қилишда юзага келаётган радиохалақитларни бартараф этиш учун буюртмалар ЭМММ томонидан қабул қилинади. Буюртмалар ихтиёрий шаклда расмийлаштирилади, радиохалақитнинг пайдо бўлиши қисқа муддатли тусга эга бўлса, буюртмада радиохалақит пайдо бўлишининг вақти кўрсатилади. | 1-2. Келиб тушгандан сўнг халақит 5 иш кунидан кўп бўлмаган радиохалақитлар манбаини аниқлаш мураккаб бўлмаган ҳолларда; 12 иш кунидан кўп бўлмаган халақитлар манбаини қидириш ва аниқлаш зарур бўлганда; 30 иш кунидан кўп бўлмаган халақитлар манбаини аниқлаш, топиш қийин бўлган ҳолларда. | |||
| 3-босқич | «Электромагнит мослашуви маркази» ДУК | 1. Агар буюртмани кўриб чиқиш давомида радиохалақит манбаи хорижий (чегарадош) давлат ҳудудида жойлашганлиги аниқланса, ЭМММ тегишли давлатнинг алоқа соҳасидаги ваколатли органига мурожаатни тайёрлаш учун керакли маълумотлар кўрсатилган ахборотни Халқаро электралоқа иттифоқининг ПР-10 шаклида Кенгашининг ишчи органи — Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигига юборади. | Ушбу буюртма бўйича радиохалақит манбаи бартараф этилганлиги тўғрисида Вазирликдан ахборот олингунга қадар ЭМММ томонидан халақит бўйича радиочастота спектри мониторинги ишлари тўхтатиб турилади. Бундай ҳолда ЭМММ буюртмачига ёзма равишда хабар қилади. | |||
| 4-босқич | Кенгашнинг ишчи органи (Рақамли технологиялар вазирлиги) | 1. Бошқа давлатлар алоқа маъмуриятларига халақитларни бартараф қилиш учун юборади. | Беш иш куни ичида | |||
| 5-босқич | «Электромагнит мослашуви маркази» ДУК | 1. Фуқаролик мақсадлардаги РЭВ, ЮЧҚ, шунингдек, юридик ва жисмоний шахсларга, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги хорижий юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган турли техник воситалар томонидан ҳосил қилинадиган радиохалақитлар манбаи аниқланганда ЭМММ вакиллари томонидан аниқланган бузилишларни бартараф этиш муддати кўрсатилган ҳолда радиохалақитлар манбаининг эгасига огоҳлантириш хати топширилади. | Уч иш куни ичида | |||
| 6-босқич | Радиочастота органлари | 1. Буюртма берувчи билан амалга оширилган ишлар бўйича далолатнома тузади ва радиохалақитлар манбаи аниқланганлиги, ушбу манба эгасига эса унинг халақит қилувчи таъсирини бартараф этиш талаби қўйилганлиги тўғрисида ЯИДХП ёки «Лицензия» АТ орқали буюртмачига хабар қилади*. | Уч иш куни ичида | |||
Радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларни сотиб олиш (бериш), сотиш ва (ёки) ўрнатиш (қуриш), олиб кириш, улардан фойдаланиш тартибига риоя қилиниши устидан назоратни ташкил этиш ҳамда радиохалақитларни бартараф этишда вазирликлар ва идораларнинг ўзаро ҳамкорлиги тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
|
Намуна |
|
Ўрта тўлқинлар, қисқа тўлқинлар ва ультра қисқа тўлқинлар диапазонларида радиочастота спектри мониторинги давомида ва жамоавий радиоҳаваскорлик станциялари томонидан қайд қилинган ноқонуний радиоузатиш қурилмаларининг ишлаши тўғрисидаги маълумотлар |
|
1. Радионазорат пунктида (РНП) рўйхатга олинган сигналлар, РЭВ сони, жами _____ шу жумладан: |
|
|
|
Ўрта тўлқинли ва қисқа тўлқинли диапазонларда __________________________________ |
|
Ультра қисқа тўлқинли диапазонда ______________________________________________ |
|
хорижий (чегарадош) давлат (республика)лар ҳудудидан, жами ______________________ |
|
2. Аниқланган ноқонуний ишлатилаётган узаткичлар сони, жами _____ шу жумладан: |
|
Ўрта тўлқинли ва қисқа тўлқинли диапазонларда ишлатилаётганлари (радиоҳаваскорлик, ясама тайёрланган) ___________________________________________________________ |
|
Ультра қисқа тўлқинли диапазонда ишлатилаётганлари, жами _______________________ |
|
шу жумладан: |
|
хорижий (чегарадош) давлат ҳудудидан, жами ____________________________________ |
|
радиотелефонлар, радиоузайтиргичлар __________________________________________ |
|
радиостанциялар (радиотармоқ) ________________________________________________ |
|
бошқа узатиш қурилмалари (ТВ узаткичлар, ва ҳ.) __________________________________ |
|
Бошлиқ _________________ |
|
(Ф.И.О.) сана |
Радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларни сотиб олиш (бериш), сотиш ва (ёки) ўрнатиш (қуриш), олиб кириш, улардан фойдаланиш тартибига риоя қилиниши устидан назоратни ташкил этиш ҳамда радиохалақитларни бартараф этишда вазирликлар ва идораларнинг ўзаро ҳамкорлиги тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
|
Радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларни техник экспертизадан ўтказиш __________-сон ДАЛОЛАТНОМАСИ |
|
|
|
_________сана |
|
|
|
Ушбу далолатнома «Электромагнит мослашув маркази» давлат унитар корхонасининг _____________________________________________ мутахассислари томонидан тузилди. |
|
(далолатномани тузган шахсларнинг Ф.И.О, лавозими) |
|
|
|
___________________________________________________________________га мувофиқ (ҳужжат номи (хат, ариза, РЭВдан фойдаланиш бузилганлиги аниқланганлиги ҳақида далолатнома); ҳужжат рақами, сана) |
|
_____________________________________________________________________ туридаги |
|
(номи ва маркаси; завод рақами) |
|
|
|
________________________га тегишли РЭВ ва/ёки ЮЧҚ техник экспертизадан ўтказилди (РЭВ ва/ёки ЮЧҚ эгасининг Ф.И.О.) |
|
|
|
ва натижада шу аниқландики: ___________________________________________________ 1. Қабул қилиш/узатишнинг ишчи частоталари (каналлари)__________________________ 2. РЭВ ёки ЮЧҚ қуввати _______________________________________________________ |
|
Кўрсатилган қурилмадан радиоузатишларни олиб бориш учун фойдаланилган, фойдаланилиши мумкин (кераклисининг тагига чизилсин). |
|
|
|
Техник экспертиза хулосаси: |
|
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида юқорида кўрсатилган РЭВ ва/ёки ЮЧҚдан фойдаланишга (рухсат берилади* ёки тақиқланади**)_______________________________. |
|
_________________________________________ (сўзлар билан ёзилади) |
|
* Белгиланган тартибда РЭВ ва/ёки ЮЧҚни ўрнатиш ва РЭВдан фойдаланиш учун тегишли рухсатномани расмийлаштириш зарур. * Назорат қилувчи органлар томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ тегишли чоралар кўрилади. _____________________________________________________________________________ |
|
(Бўлинма раҳбарининг фамилияси, исм ва отасининг исми, имзоси) |
4-ИЛОВА
| Намуна | ||
| ____________________ ҳисобот даври учун | ||
| Ноқонуний ишлатилаётган узаткичларни аниқлаш бўйича бажарилган иш тўғрисида маълумотлар | ||
| Т/р | Бажарилган ишлар | Кўрсаткич (бирликда) |
| 1. | Ўтказилган рейдлар сони | |
| 2. | Аниқланган РЭВ ёки ЮЧҚ сони | |
| шундан: | ||
| хориждан олиб киришда | ||
| сотишда, олиш (бериш)да | ||
| сотиб олиш (бериш), ўрнатиш (қуриш), фойдаланишда | ||
| 2.1 | Шу жумладан ЎТ ва ҚТ диапазонида ишлатилаётганлари | |
| 2.2 | УҚТ диапазонида ишлатилаётганлари | |
| 3. | Аниқланган РЭВ ёки ЮЧҚга нисбатан қуйидаги чоралар кўрилди | |
| 3.1 | Олиб қўйилган РЭВ ёки ЮЧҚ сони, шундан: | |
| 3.1.1 | Маъмурий жавобгарликка (жаримага) тортилган РЭВ ёки ЮЧҚ эгалари сони | |
| 3.2 | Радиочастота органлари томонидан берилган рухсатномалари сони | |
| 3.3 | Кейинчалик фойдаланиш тақиқланган (давлат ҳисобига мусодара қилинган, йўқ қилинган) РЭВ ёки ЮЧҚ сони | |
| 3.4 | Материаллар радиочастота органи томонидан расмийлаштириш босқичида | |
| 3.5 | Судга берилган материаллар | |
| «ЭМММ» ДУКнинг ҳудудий бошқармаси бошлиғи | ____________________ сана |
| (имзо, Ф.И.О.) |
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 декабрдаги 801-сон қарорига
4-ИЛОВА
радиочастота спектрининг мониторинги — радиочастота спектрининг ҳолатини кузатиш, ундан фойдаланишни баҳолаш, радиочастота спектри тўғрисидаги қонунчилик бузилишининг олдини олиш ва бартараф этиш учун мўлжалланган ташкилий-техник чора-тадбирлар мажмуи;
ж) Ўзбекистон Республикаси алоқа маъмурияти томонидан ХЭИнинг ваколатли, бутунжаҳон ва минтақавий конференцияларида ва ХЭИ Радиоалоқа секторининг илмий-тадқиқот комиссиялари учун таклифлар (улушлар) тайёрлаш, ушбу конференцияларда иштирок этиш ва бошқа давлатларнинг конференцияларга таклифлари ва ҳиссаларини экспертизадан ўтказиш;
е) манфаатдор вазирликлар ва идоралар вакиллари иштирокида хорижий давлатлар алоқа маъмуриятлари билан музокаралар ўтказишни режалаштириш, ташкил этиш ва радиочастоталардан фойдаланиш ва мувофиқлаштириш бўйича шартномалар тайёрлаш, шунингдек, амалдаги шартномаларда кўрсатилган қоидаларнинг бажарилишини назоратга олиш;
11. ХЭИда радиочастота бириктиришларни халқаро мувофиқлаштириш, талабнома бериш ва рўйхатдан ўтказиш уларни ҳуқуқий ҳимоя қилишнинг асосий чора-тадбирларидан бири ҳисобланади.
б) электромагнит мослашув шартларини белгиловчи Радиоалоқа регламенти талабларини, амалдаги ва режалаштирилаётган маҳаллий ва халқаро йўлдошли тизимлар тўғрисидаги маълумотларни ҳисобга олинган РЭВнинг радиочастота полосалари ва орбитал ҳолатларини ажратиш босқичидаги танлов;
з) кўчма ҳаво хизмати станциялари;
д) агар бундай бириктиришлар учун халқаро тан олиниш мақсадга мувофиқ бўлса;
17. Ҳукумат томонидан фойдаланиладиган РЭВнинг радиочастота бириктиришларини ХЭИда мувофиқлаштириш ва рўйхатдан ўтказиш зарурияти тегишли радиочастота органлари — Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ёки Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати томонидан белгиланади.