15.08.2023 йилдаги 386-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 15.08.2023 йилдаги 386-сон
Kuchga kirish sanasi
17.08.2023
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори

Географик объектларга ном бериш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мамлакатимизда географик объектларга ном бериш ва уларни қайта номлаш, Географик объектлар номларининг давлат реестрини юритиш бўйича тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шу билан бирга, географик объектларга ном беришда маҳаллий аҳолининг фикрини ҳисобга олиш тартиби, Ўзбекистон ёки жаҳон тарихида чуқур из қолдирган шахсларнинг номини беришга доир масалалар ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солинмаганлиги, таркибида туманлар мавжуд бўлган шаҳарларда географик объектларга шахс номини бериш ваколати халқ депутатлари туман Кенгашларига берилганлиги ушбу йўналишдаги фаолиятни самарали мувофиқлаштириш ҳамда қонунчиликнинг аниқ ва бир хилда қўлланилишини таъминлашга тўсқинлик қилмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасида географик объектларни номлаш ва қайта номлаш соҳасидаги давлат сиёсатини янада такомиллаштириш, ушбу жараёнда фуқаролар иштирокининг ҳуқуқий асосларини яратиш ва белгиланган вазифаларни самарали амалга ошириш мақсадида, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича республика комиссиясининг янгиланган таркибини тасдиқлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар комиссияларининг намунавий таркибини тасдиқлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон ёки жаҳон тарихида чуқур из қолдирган шахсларнинг тоифаларини аниқлаш тартибини белгилаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича республика ҳамда ҳудудий комиссияларнинг ишчи органини белгилаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
географик объектларга ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартиришда маҳаллий аҳолининг географик, тарихий, миллий-этник ва бошқа хусусиятларини ўрганиш ҳамда маҳаллий аҳолининг фикрини ҳисобга олиш тартибини жорий этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Ж. Раматов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2023 йил 15 август,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
386-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 августдаги 386-сон қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ географик объектларнинг номлари соҳасидаги ишларни тартибга солиш чора-тадбирлари ҳақида» 2012 йил 16 октябрдаги 295-сон қарорида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўртинчи хатбошидаги «мувофиқ тасдиқлансин.» сўзлари «мувофиқ;» сўзи билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қуйидаги мазмундаги бешинчи ва олтинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар комиссияларининг намунавий таркиби 4-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон ёки жаҳон тарихида чуқур из қолдирган шахсларнинг тоифаларини аниқлаш тартиби 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) 2-банднинг ўнинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«бир туман, шаҳар доирасидаги, таркибида туманлар мавжуд бўлган шаҳар ёки аҳоли пункти доирасидаги бир нечта турдош географик объектларга айнан бир хил ном берилишига йўл қўймаслик»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) 6-банддаги ««Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Республика комиссиясининг таркиби манфаатдор вазирлик ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарлари ҳамда ходимларидан, фуқаролик жамияти институтлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари вакилларидан, шунингдек, фан ва маданият арбобларидан, экспертлардан, ҳудуд тарихини биладиган тажрибали мутахассислардан (ўлкашунослардан) ҳамда тегишли фаолият соҳаларида махсус билимларга эга бўлган бошқа шахслардан шакллантирилади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«вилоятлар, туманлар, шаҳарлар, табиий объектлар, транспорт ва муҳандислик-техника инфратузилмаси объектларини номлаш ва қайта номлаш тўғрисидаги таклифларни атрофлича ўрганишни ташкил этади ҳамда тегишли хулосалар беради, уларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига жўнатади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вилоятлар, туманлар, шаҳарлар, табиий объектлар, транспорт ва муҳандислик-техника инфратузилмаси объектларини номлаш ва қайта номлаш тўғрисидаги таклифлар давлат экспертизасидан ўтказилишини таъминлайди»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«илмий ёндашув ва холисликни таъминлаш мақсадида географик объектларни номлаш ва қайта номлаш тўғрисидаги таклифларни атрофлича ўрганиш учун вазирлик ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, корхоналар, муассасалар ҳамда ташкилотлар мутахассисларини, етакчи олимларни, фан ва маданият арбобларини, шунингдек, тажрибали тарихчи, этнограф, географ, тилшунос-топонимист, ўлкашуносларни фаол жалб этиш»;

9-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Республика комиссияси мажлисларида кўриб чиқиладиган масалаларни муҳокама қилишда, тегишли қарорлар қабул қилиш ва ижросини таъминлашда иштирок этадилар»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўртинчи хатбошидаги «контингентини» сўзи «таркибини» сўзи билан алмаштирилсин;

еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Республика комиссиясининг баёнларини расмийлаштиради ва тасдиқланган баёнларни Республика комиссиясининг аъзоларига ҳамда бошқа манфаатдор ташкилотларга жўнатади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қуйидаги мазмундаги 101-102-бандлар билан тўлдирилсин:

«101. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги Республика комиссиясининг ишчи органи (кейинги ўринларда — Ишчи орган) ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
102. Ишчи орган:

Республика комиссиясининг мажлислари учун таҳлилий материаллар тайёрлайди ва кун тартибидаги масалалар бўйича бошқа зарур маълумотларни ўз вақтида тақдим этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
географик объектларни, жумладан, вилоятлар, туманлар, шаҳарлар, табиий объектлар, транспорт ҳамда муҳандислик-техник инфратузилма объектларини номлаш ва қайта номлаш тўғрисидаги таклифларни ҳар томонлама ўрганади, қонунда белгиланган тартибда ва муддатларда давлат экспертиза хулосаларини Республика комиссиясига киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
географик объектларни асоссиз қайта номлаш, уларга Ўзбекистон халқининг миллий анъаналари ва менталитетига ёт бўлган номлар бериш, қонунга зид номлаш ва қайта номлаш ҳолатларини таҳлил қилади ва натижалари бўйича Республика комиссиясига маълумот киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳудудий комиссиялар томонидан географик объектларнинг номлари тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларининг бажарилишини ўрганади ва натижаси бўйича Республика комиссиясига ахборот беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон халқининг тарихи, маданияти, қадриятлари ва мероси билан боғлиқ бўлган географик объектларнинг номлари йўқ бўлиб кетиши, асоссиз қайта номланиши ҳолатлари юзасидан Республика комиссиясига таклифлар киритади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишчи орган қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам амалга ошириши мумкин»;

11-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«11. Республика комиссияси ўз фаолиятини тасдиқланган режа асосида амалга оширади ва мажлисларни заруратга қараб ўтказади. Республика комиссиясининг раиси томонидан навбатдан ташқари мажлислар чақирилиши мумкин»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15, 16 ва 17-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«15. Республика комиссиясининг раиси тегишли масала юзасидан тезкор қарор қабул қилиш зарурати туғилганда, комиссия аъзолари фикрини сўров ўтказиш йўли билан аниқлаши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Республика комиссиясининг қарорлари мажлис баёни шаклида расмийлаштирилади ва комиссия раиси томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Республика комиссияси баёнининг асл нусхаси ва унга тегишли материаллар Вазирлар Маҳкамасида сақланади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) 2-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича республика комиссиясининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТАРКИБИ

1.

А.Н. Арипов

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, комиссия раиси

2.

А.Ж. Раматов

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, комиссия раисининг ўринбосари

3.

Х.М. Султонов

Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси — Спичрайтери (келишув бўйича), комиссия раисининг ўринбосари

4.

Б.А. Абдуҳалимов

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси вице-президенти

5.

И.И. Норкулов

иқтисодиёт ва молия вазирининг биринчи ўринбосари

6.

К.Х. Каримов

олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг биринчи ўринбосари

7.

О.Н. Қудратов

экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирининг биринчи ўринбосари

8.

О.З. Насритдинходжаев

тоғ-кон саноати ва геология вазирининг биринчи ўринбосари

9.

Ш.С. Хидоятов

қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари

10.

лавозимига кўра

камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг ўринбосари

11.

лавозимига кўра

транспорт вазирининг ўринбосари

12.

Д.А. Ходжиахмедов

сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари

13.

лавозимига кўра

ички ишлар вазирининг ўринбосари

14.

Б.М. Ахмедов

маданият вазирининг ўринбосари

15.

З.М. Зияев

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат статистика агентлиги директорининг ўринбосари

16.

Ж.Ф. Пулатов

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги директори

17.

Ш.Ш. Миноваров

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори

18.

М.М. Ҳожиматов

Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари

19.

С.С. Саидов

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси

20.

Ш.С. Сирожиддинов

Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ректори

21.

А. Зиё

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Тарих институти директори

22.

Н.М. Маҳмудов

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти директори

23.

Х.О. Буриева

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети манбашунослик ва архившунослик кафедраси доценти

24.

М.Т. Миракмалов

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети табиий география кафедраси профессори

25.

Н.Ж. Холбўтаев

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Давлат тилини ривожлантириш департаменти раҳбари, комиссия котиби

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ. Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, комиссия таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ҳудудий комиссияларнинг таркиби манфаатдор вазирлик ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарлари ҳамда ходимларидан, фуқаролик жамияти институтлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари вакилларидан, шунингдек, фан ва маданият арбобларидан, экспертлардан, ҳудуд тарихини биладиган тажрибали мутахассислардан (ўлкашунослардан) ҳамда тегишли фаолият соҳаларида махсус билимларга эга бўлган бошқа шахслардан шакллантирилади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«4. Ҳудудий комиссиялар ўзларига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни бажарадилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
географик объектларни номлаш ва қайта номлаш тўғрисидаги таклифларни атрофлича ўрганишни ташкил этадилар ҳамда тегишли хулосалар берадилар, уларни ушбу таклифларни киритган туманлар, шаҳарлар ҳокимларига жўнатадилар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қабул қилинган қарорларнинг бажарилиши юзасидан тизимли мониторинг олиб борадилар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
географик объектларни номлаш ва қайта номлаш жараёнида топонимик тадқиқотлар натижаларидан, картографик ва архив материалларидан фойдаланган ҳолда комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқадилар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
географик объектларни асоссиз қайта номланишининг, уларга Ўзбекистон халқининг миллий анъаналари ва менталитетига ёт бўлган номлар берилишининг олдини олиш, ушбу соҳада маҳаллийчилик, ошна-оғайнигарчилик, хизмат мартабасини суиистеъмол қилиш ҳолларига йўл қўймаслик мақсадида географик объектларни номлаш ва қайта номлаш жараёнининг холисона ҳамда ошкора бўлишини таъминлаш бўйича комплекс тадбирларни ишлаб чиқадилар ва тасдиқлайдилар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз ваколатлари доирасида географик объектларнинг номларидан фойдаланиш ва уларни асраш юзасидан назоратни амалга оширадилар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қоидаларини самарали бажаришга қаратилган бошқа функцияларни амалга оширадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар комиссиялари ўз ваколатлари доирасида туманлар, шаҳарлар, шаҳарчалар, қишлоқлар, овуллар, аҳоли пунктлари ва уларнинг таркибий қисмларини номлаш ва қайта номлаш тўғрисидаги таклифларнинг давлат экспертизасидан ўтказилишини таъминлайдилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент шаҳар комиссияси аҳоли пунктларининг таркибий қисмларини номлаш ва қайта номлаш тўғрисидаги таклифларнинг давлат экспертизасидан ўтказилишини таъминлайди»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«илмий ёндашув ва холисликни таъминлаш мақсадида географик объектларни номлаш ва қайта номлаш тўғрисидаги таклифларни атрофлича ўрганиш учун вазирлик ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, корхоналар, муассасалар ҳамда ташкилотлар мутахассисларини, етакчи олимларни, фан ва маданият арбобларини, шунингдек, тажрибали тарихчи, этнограф, географ, тилшунос-топонимист, ўлкашуносларни фаол жалб этиш»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«ҳудудий комиссия мажлисларида кўриб чиқиладиган масалаларни муҳокама қилишда, тегишли қарорлар қабул қилишда ва ижросини таъминлашда иштирок этадилар»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўртинчи хатбошидаги «контингентини» сўзи «таркибини» сўзи билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«ҳудудий комиссиянинг баёнларини расмийлаштиради ва тасдиқланган баёнларни ҳудудий комиссиянинг аъзоларига ҳамда бошқа манфаатдор ташкилотларга жўнатади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қуйидаги мазмундаги 101-102-бандлар билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«101. Кадастр агентлиги ҳузуридаги Давлат кадастрлари палатасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари ҳамда туман (шаҳар) филиаллари ҳудудий комиссияларнинг ишчи органи (кейинги ўринларда — Ишчи орган) ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
102. Ишчи орган:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳудудий комиссияларнинг мажлислари учун мавжуд географик объектлар ҳақида ҳамда кун тартибидаги масалалар бўйича зарур маълумотларни ўз вақтида тақдим этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
географик объектларни номлаш ва қайта номлаш жараёнида тегишли картография материалларини ҳудудий комиссияларга киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
географик объектларнинг номларини хатловдан ўтказишда иштирок этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳудудий комиссияга географик объектларни номлаш ва қайта номлаш бўйича таклифлар киритади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишчи орган қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам амалга ошириши мумкин»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«11. Ҳудудий комиссия ўз фаолиятини тасдиқланган режа асосида амалга оширади ва мажлисларни заруратга қараб ўтказади. Ҳудудий комиссия раиси томонидан навбатдан ташқари мажлислар чақирилиши мумкин»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15 ва 16-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«15. Ҳудудий комиссиянинг раиси тегишли масала юзасидан тезкор қарор қабул қилиш зарурати тугилганда, комиссия аъзолари фикрини сўров ўтказиш йўли билан билиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Ҳудудий комиссия қарорлари мажлис баёни шаклида расмийлаштирилади ва комиссия раиси томонидан тасдиқланади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ж) қуйидаги мазмундаги 4 ва 5-иловалар билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 16 октябрдаги 295-сон қарорига
4-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар комиссияларининг намунавий таркиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

1.

лавозимига кўра

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимлари, комиссия раиси

2.

лавозимига кўра

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимларининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари, комиссия раиси ўринбосари

3.

лавозимига кўра

Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳамда туманлар ва шаҳарлар таркибий бўлинмалари бошлиқлари

4.

лавозимига кўра

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳамда туман (шаҳар) таркибий бўлинмалари бошлиқлари

5.

лавозимига кўра

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳамда туман (шаҳар) таркибий бўлинмалари бошлиқлари

6.

лавозимига кўра

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳамда туман (шаҳар) таркибий бўлинмалари бошлиқлари

8.

лавозимига кўра

Маданият вазирлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳамда туман (шаҳар) таркибий бўлинмалари бошлиқлари

9.

лавозимига кўра

Республика Маънавият ва маърифат марказининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бўлимлари ҳамда туман (шаҳар) бўлинмалари раҳбарлари

10.

лавозимига кўра

Кадастр агентлиги ҳузуридаги Давлат кадастрлари палатасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар бошқармалари бошлиқлари ҳамда туман (шаҳар) филиаллари бошлиқлари

11.

келишувга кўра

ҳудуддаги тажрибали тилшунос-топонимист, тарихчи, географ, этнограф ва ўлкашунослар

12.

лавозимига кўра

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари муассислигидаги даврий босма нашрлар бош муҳаррирлари

13.

лавозимига кўра

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимларининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчилари, комиссия котиби

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 16 октябрдаги 295-сон қарорига
5-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон ёки жаҳон тарихида чуқур из қолдирган шахсларнинг тоифаларини аниқлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТАРТИБИ

1. Мазкур Тартиб кўчалар, шоҳ кўчалар, маҳаллалар, майдонлар, боғлар ва аҳоли пунктларининг бошқа таркибий қисмларига Ўзбекистон ёки жаҳон тарихида чуқур из қолдирган шахслар номини беришда уларнинг ушбу тоифага мансублигини аниқлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ушбу Тартибда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон ёки жаҳон тарихида чуқур из қолдирган шахслар (кейинги ўринларда — тарихда чуқур из қолдирган шахслар) — Ўзбекистон давлатчилигини ривожлантириш, мустаҳкамлаш ва унинг халқаро нуфузини юксалтиришга хизмат қилган, мамлакат тинчлиги ва хавфсизлигини сақлаш йўлида жасорат кўрсатган, ноёб истеъдоди билан илм-фан, адабиёт ва санъат соҳаларига, жаҳон тарихи ва маданиятига улкан ҳисса қўшган ҳамда миллий ва халқаро миқёсда тан олинган шахслар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон ёки жаҳон тарихида чуқур из қолдирган шахсларнинг номлари — шахснинг исми, исми ва отасининг исми, исми ва фамилияси, фамилияси, тахаллуси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Аҳоли пунктларининг таркибий қисмларига тарихда чуқур из қолдирган шахсларнинг номи «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 101-моддасида белгиланган тартибга асосан ҳамда мазкур Тартибга иловадаги схемага мувофиқ берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Тарихда чуқур из қолдирган шахслар қуйидаги тамойиллар асосида аниқланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тарихий аҳамиятга эгалик — шахснинг Ўзбекистон ёки жаҳон тарихида улкан бунёдкорлик ишларини амалга оширгани, цивилизацияга салмоқли ҳисса қўшгани, миллий давлатчилик асосларини шакллантириш ва мустаҳкамлашга хизмат қилгани, Ватан озодлиги ҳамда юрт тинчлиги йўлида жасорат кўрсатгани, илм-фан, адабиёт ва санъат соҳалари тараққиётига улкан ҳисса қўшгани;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳаққонийлик — шахснинг ҳаёти, фаолияти ҳамда ютуқлари тарихий манбалар, жумладан, қадимий қўлёзма ва тошбосмалар, архив материаллари, музей экспонатлари, обида ва ёдгорликлар, шунингдек, расмий ҳужжатларда ўз тасдиғини топгани;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
умумэътироф этилганлик — шахснинг илмий-ижодий мероси халқимиз ёхуд жаҳон ҳамжамияти томонидан тарихий-маданий қадрият сифатида тан олингани, унинг фаолияти миллий ёки халқаро миқёсда эътироф этилиб, олий даражадаги мукофотлар билан тақдирлангани;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
дахлдорлик — муайян ҳудудга номи бериладиган шахс ҳаёти ва фаолиятининг тарихий, маънавий, илмий, ижодий алоқадорлиги, шунингдек, тегишли ҳудуд аҳолисининг маданий мероси ва қадриятлари билан боғлиқлиги.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Тарихда чуқур из қолдирган шахслар қуйидаги мезонлар асосида аниқланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
миллий давлатчилик асосларини яратиш, мустаҳкамлаш ва ривожлантириш йўлида етакчилик қилганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқаро майдонда тинчликни ва давлатлараро дўстликни мустаҳкамлашга ҳамда мамлакат нуфузини юксалтиришга алоҳида ҳисса қўшганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ватан озодлиги, юрт тинчлиги ва хавфсизлиги йўлида қаҳрамонлик ва жасорат кўрсатганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жаҳон цивилизациясига улкан ҳисса қўшганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
илмий-ижодий мероси миллий ёки халқаро миқёсда тарихий-маданий қадрият сифатида тан олинганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
миллий ва халқаро миқёсдаги олий даражадаги давлат мукофотларига сазовор бўлганлиги.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Аҳоли пунктларининг таркибий қисмларига (маҳаллалар, шоҳ кўчалар, кўчалар, майдонлар, боғлар, хиёбонларга) шахсларнинг номи уларнинг вафотидан кейин берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Мазкур Тартиб талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон ёки жаҳон тарихида чуқур из қолдирган шахсларнинг тоифаларини аниқлаш тартибига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон ёки жаҳон тарихида чуқур из қолдирган шахслар номини географик объектларга бериш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Ижро муддати

1-босқич

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, ташкилотлар

1. Географик объектларга шахслар номини бериш тўғрисидаги таклифларни фуқаролар йиғинида (ташкилотда) муҳокама қилади, белгиланган тартибда баённома расмийлаштиради ва тегишли ҳужжатлар тайёрлайди.

2. Туман (шаҳар) ҳокимига шахслар номини тегишли географик объектларга бериш тўғрисида илтимоснома ва тегишли ҳужжатларни тақдим этади.

Заруратга кўра

2-босқич

Туман (шаҳар) ҳокими, комиссия

1. Туман (шаҳар) ҳокими географик объектларга шахслар номини бериш тўғрисидаги таклифларни муҳокама қилиш учун уларни ўз расмий нашрларида, расмий веб-сайтларида, шунингдек, оммавий ахборот воситаларида эълон қилинишини таъминлайди.

Таклифлар киритилган кундан эътиборан 5 иш кунида

2. Туман (шаҳар) ҳокими географик объектларга шахслар номини бериш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқиш учун комиссияга тақдим этади.

3. Комиссия географик объектларга шахслар номини бериш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқади ва тегишли таклифларни туман (шаҳар) ҳокимига тақдим эгади.

Таклифлар киритилган кундан эътиборан 15 иш кунида

4. Туман (шаҳар) хокими географик объектларга шахслар номини бериш тўғрисидаги таклифларни тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар комиссиясига юборади.

3-босқич

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар комиссияси

1. Тегишли географик объектларга номи берилиши таклиф этилаётган шахслар ҳаёти ва фаолиятини ҳар томонлама ўрганади ҳамда комиссияда қўриб чиқиб, тегишли хулоса қабул қилади.

2. Географик объектларга номи берилиши таклиф этилаётган шахслар юзасидан тегишли ташкилотлар билан келишади.

3. Қонунчилик талабларига мувофиқлиги ёки мувофиқ эмаслиги нуқтаи назаридан давлат экспертизасидан ўтказиш учун Кадастр агентлигига топширади.

Таклифлар киритилган кундан эътиборан 15 иш кунида

4-босқич

Кадастр агентлиги

1. Шахслар номининг тегишли географик объектларга берилиши ҳақидаги таклифларни Экспертиза гуруҳида кўриб чиқади.

2. Келишиш натижасига кўра, географик объектларга шахслар номини бериш ёки беришни рад этиш бўйича хулосани Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар комиссиясига тақдим этади.

Таклифлар киритилган кундан эътиборан 10 иш кунида

5-босқич

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар комиссияси

1. Амалга оширилган ишларнинг якунларига кўра ҳамда давлат экспертизаси натижаларини ҳисобга олган ҳолда тегишли хулоса беради.

2. Тегишли хулосани Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларига юборади.

Таклифлар киритилган кундан эътиборан 10 иш кунида

6-босқич

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси*, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳокимлари

Ўзбекистон ёки жаҳон тарихида чуқур из қолдирган шахсларнинг номини бериш тўғрисидаги илтимосномани, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят, Тошкент шаҳар комиссиясининг хулосасини Вазирлар Маҳкамасига тақдим этади.

Таклифлар киритилган кундан эътиборан 10 иш кунида

7-босқич

Вазирлар Маҳкамаси

Илтимосномаларни кўриб чиқади ҳамда зарур ҳужжатлар билан бирга хулоса олиш учун Республика комиссиясига юборади.

белгиланган муддатда

8-босқич

Республика комиссияси

Тақдим этилган ҳужжатларни ҳар томонлама ўрганиб чиқади ва тегишли хулоса қабул қилиб, Вазирлар Маҳкамасига тақдим этади.

белгиланган муддатда

9-босқич

Вазирлар Маҳкамаси

Республика комиссиясининг хулосасини ҳисобга олган ҳолда таклифлар тайёрлайди ҳамда уларни Ўзбекистон Республикаси Президентига кўриб чиқиш учун киритади.

белгиланган муддатда

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси аҳоли пунктларининг таркибий қисмларига (маҳаллалар, шоҳ кўчалар, кўчалар, майдонлар, боғлар, хиёбонларга) Ўзбекистон ёки жаҳон тарихида чуқур из қолдирган шахсларнинг номини бериш тўғрисидаги таклифни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси билан келишади».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Шаҳарлар, посёлкалар, қишлоқлар ва овулларнинг маҳаллаларини тузиш, бирлаштириш, бўлиш ва тугатиш, шунингдек, уларнинг чегараларини белгилаш ва ўзгартириш, уларга ном бериш ва уларнинг номини ўзгартириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2014 йил 4 мартдаги 48-сон қарорида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) номи ва 1-банддаги «посёлкалар» сўзи «шаҳарчалар» сўзи билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
номи, 1 ва 2-бандлардаги «посёлкалар» сўзи «шаҳарчалар» сўзи билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-банддаги «посёлка» сўзи «шаҳарча» сўзи билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7-банднинг биринчи хатбошиси ва 8-банднинг учинчи хатбошисидаги «посёлкалар» сўзи «шаҳарчалар» сўзи билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9, 10 ва 12-бандлардаги «посёлка» сўзи «шаҳарча» сўзи билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13-банддаги «посёлкалар» сўзи «шаҳарчалар» сўзи билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14-банднинг иккинчи хатбошисидаги, 15 ва 17-бандлардаги «посёлка» сўзи «шаҳарча» сўзи билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18-банддаги «посёлкалар» сўзи «шаҳарчалар» сўзи билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19-банддаги «Посёлка» сўзи «Шаҳарча» сўзи билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21 ва 22-бандлардаги «посёлкалар» сўзи «шаҳарчалар» сўзи билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23-банддаги «посёлка» сўзи «шаҳарча» сўзи билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26-банддаги «посёлкалар» сўзи «шаҳарчалар» сўзи билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«28. Маҳаллалар чегараларининг чизмалари ва тавсифи туман, шаҳар ҳокимлигининг топшириғи бўйича, шаҳарча, қишлоқ, овул ва шаҳар маҳаллалари фуқаролар йиғинларининг илтимосномалари асосида Давлат кадастрлари палатасининг тегишли туман (шаҳар)даги филиаллари томонидан ўн беш кун мобайнида маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан тайёрланади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31-банддаги «посёлкалар» сўзи «шаҳарчалар» сўзи билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
биринчи хатбоши «Ўзбекистон» сўзидан кейин «ёки жаҳон тарихида» сўзлари билан тўлдирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Маҳаллаларга Ўзбекистон ёки жаҳон тарихида чуқур из қолдирган шахсларнинг номи «Географик объектларнинг номлари тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 101-моддасида белгиланган тартибда берилади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«34. Бир туман, шаҳар доирасидаги, таркибида туманлар мавжуд бўлган шаҳар ёки аҳоли пункти доирасидаги бир нечта турдош географик объектга айнан бир хил ном берилишига йўл қўйилмайди»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35-банднинг бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«бир туман, шаҳар доирасидаги, таркибида туманлар мавжуд бўлган шаҳар ёки аҳоли пункти доирасидаги маҳаллаларнинг номлари бир хил бўлганда»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«36. Маҳаллаларга ном бериш ва уларнинг номини ўзгартириш шаҳарча, қишлоқ, овул ва шаҳар маҳаллалари фуқаролар йиғинларининг илтимосномаси ва туманлар, шаҳарлар ҳокимларининг таклифи бўйича халқ депутатлари туман, шаҳар Кенгашлари томонидан, таркибида туманлар мавжуд бўлган шаҳарларда эса туманлар ҳокимлари киритган таклифларга кўра халқ депутатлари шаҳарлар Кенгашлари томонидан амалга оширилади, «Географик объектларнинг номлари тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 101-моддасида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
37-банддаги «посёлка» сўзи «шаҳарча» сўзи билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
38-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«38. Туман, шаҳар комиссияси тақдим этилган ҳужжатларни географик объектларнинг номлари тўғрисидаги қонунчилик талабларига мувофиқлиги ёки мувофиқ эмаслиги нуқтаи назаридан кўриб чиқади, кейинчалик Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят, Тошкент шаҳар комиссиясига киритиш учун таклифлар тайёрлайди ҳамда уларни туман, шаҳар ҳокимига юборади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
40-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«40. Туман, шаҳар ҳокими туман, шаҳар комиссияси томонидан тайёрланган маҳаллаларга ном бериш ва уларнинг номини ўзгартириш тўғрисидаги таклифни географик объектларга ном бериш ва уларнинг номини ўзгартириш масалалари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар комиссиясига (кейинги ўринларда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар комиссияси деб аталади) киритади. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар комиссияси тақдим этилган ҳужжатларнинг ҳар томонлама ўрганилишини ташкил этади, шундан сўнг уларни географик объектларнинг номлари тўғрисидаги қонунчилик талабларига мувофиқлиги ёки мувофиқ эмаслиги нуқтаи назаридан давлат экспертизасидан ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигига топширади. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят, Тошкент шаҳар комиссияси амалга оширилган ишларнинг якунларига кўра ҳамда давлат экспертизаси натижаларини ҳисобга олган ҳолда тегишли хулоса беради»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
42-банддаги «Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасига» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигига» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Низомга илова белгисидаги «посёлкалар» сўзи «шаҳарчалар» сўзи билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Низомга илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Шаҳарлар, шаҳарчалар, қишлоқлар ва овулларнинг маҳаллаларини тузиш, бирлаштириш, бўлиш ва тугатишда, уларга ном бериш ва уларнинг номини ўзгартириш, шунингдек, уларнинг чегараларини белгилаш ва ўзгартиришда амалга ошириладиган тадбирлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
СХЕМАСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* Географик объектларга ном бериш ва қайта номлаш масалалари бўйича комиссия.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ. Янги маҳаллалар ташкил этилганда ушбу схемада назарда тутилган барча тадбирлар амалга оширилади. Маҳаллаларни бирлаштириш, бўлиш, қайта номлашда, уларнинг чегараларини белгилашда (ўзгартиришда) фақат тегишли босқичлар тадбирлари ўтказилади ва аниқ ҳолларда зарур бўлган ҳужжатлар тайёрланади (тақдим этилади).».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.08.2023 й., 09/23/386/0622-сон)