ИЛОВА
|
1. |
Лицензия номи: |
туристик фаолиятни амалга ошириш учун лицензия |
|
2. |
Лицензияланадиган фаолиятнинг кичик турлари: |
а) ички туризм фаолияти (Ўзбекистон Республикаси ичкарисида туристик фаолиятни амалга ошириш); б) чиқиш туризми фаолияти: Ўзбекистон Республикасидан ташқарида туристик фаолиятни (шу жумладан тиббий ва таълим туризмини) амалга ошириш; Ўзбекистон Республикасидан ташқарида туристик фаолиятни («Умра» тадбирини ташкил этишва ўтказишга оид хизматларни кўрсатиш) амалга ошириш); в) кириш туризми фаолияти (Ўзбекистон Республикасига чет эл фуқароларини жалб этишга оид туристик фаолиятни амалга ошириш). |
|
3. |
Ариза берувчилар тоифаси: |
Жисмоний ва юридик шахслар |
|
4. |
Лицензияловчи орган: |
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар туризм бошқармалари |
|
5. |
Лицензияни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: |
Туроператорлик фаолиятини амалга ошириш учун: а) ариза; аризада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади: юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, жойлашган ери (почта манзили), фаолиятни амалга ошириш жойининг манзили, СТИР, банк муассасасининг номи ва банк ҳисобварағи, фаолиятнинг лицензияланаётган тури, лицензия талабгорининг лицензия талаблари ва шартларига риоя қилишга розилиги, ариза тўлдириш сабаби (янги лицензия олиш, қайта расмийлаштириш); б) талабгорнинг камида икки чет тилидаги, электрон тўловлар, брон қилиш хизматларини кўрсатадиган веб-сайтга эга бўлиши (ушбу талабнинг чет тиллари бўйича қисми «ички туризм» йўналишидаги лицензиатларга тааллуқли эмас) тўғрисидаги маълумотлар; в) юридик шахс штатида «туризм» йўналиши бўйича олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар, профессионал маълумотга ёки малака сертификатига эга бўлган камида бир нафар мутахассиснинг бўлиши, «Умра» тадбирини ташкил этиш ва ўтказиш хизматларини кўрсатиш учун қўшимча равишда диний (исломий) таълим йўналишлари бўйича таълим муассасаси ёки Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг «Диншунослик», «Исломшунослик», «Ислом тарихи ва манбашунослиги», «Зиёрат туризми» ва «Ислом ҳуқуқи» таълим йўналишлари (мутахассисликлар) битирувчиси бўлган камида бир нафар мутахассиснинг мавжудлиги тўғрисидаги маълумот; г) туроператорларнинг фуқаролик жавобгарлигини суғурталашни тасдиқловчи суғурта полисининг мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатларнинг электрон нусхалари; д) раҳбарнинг фамилияси, исми ва отасининг исми, туғилган йили, паспорт (идентификацияловчи ID-карта) маълумотлари, уй манзили, маълумоти, алоқа телефонлари кўрсатилган маълумотлар; е) лицензияловчи орган «чиқиш туризми» йўналиши бўйича туризм фаолиятини амалга ошириш учун лицензия талабгорларига 15 минг АҚШ доллари эквиваленти миқдоридаги, башарти «Умра» тадбирини ташкил этиш ва ўтказишга оид туризм хизматларини кўрсатмоқчи бўлган тақдирда, лицензия талабгори 100минг АҚШ доллари эквивалентидан кам бўлмаган миқдордаги маблағларни Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг Хавфсиз туризм жамғармасига захира қилинганлиги ҳақидаги маълумотни ўзи мустақил тарзда олади. Турагентлик фаолиятини амалга ошириш учун: а) ариза; юридик шахслар учун: юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, жойлашган ери (почта манзили), фаолиятни амалга ошириш жойининг манзили, банк муассасасининг номи ва банк ҳисобварағи, СТИР, фаолиятнинг лицензияланаётган тури, лицензия талабгорининг лицензия талаблари ва шартларига риоя қилишга розилиги, ариза тўлдириш сабаби (янги лицензия олиш, қайта расмийлаштириш); жисмоний шахслар учун: фамилияси, исми, отасининг исми, ЖШШИР (мавжуд бўлса), фаолиятни амалга ошириш жойи, яшаш жойи, электрон почта манзили (мавжуд бўлса), телефон рақами, лицензия талабгорининг лицензия талаблари ва шартларига риоя қилишга розилиги, лицензия тоифалари бўйича танлаш, ариза тўлдириш сабаби (янги лицензия олиш, қайта расмийлаштириш). б) мижозга лицензиатнинг иш режими, жойлашган ери (почта манзили), тегишли лицензия, лицензиатнинг фамилияси, исми, отасининг исми тўғрисида тўлиқ ва батафсил маълумот бериш, жумладан, ушбу кўрсатилган маълумотларни ўзининг Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги расмий веб-сайтига жойлаштирилганлиги тўғрисида маълумотлар; в) талабгорнинг камида икки чет тилидаги, электрон тўловлар, брон қилиш хизматларини кўрсатадиган веб-сайтга эга бўлиши (ушбу талабнинг чет тиллари бўйича қисми «ички туризм» йўналишидаги лицензиатларга тааллуқли эмас) тўғрисидаги маълумотлар. г) лицензияловчи орган «чиқиш туризми» йўналиши бўйича туризм фаолиятини амалга ошириш учун лицензия талабгорларига 15 минг АҚШ доллари эквиваленти миқдоридаги маблағларни Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг Хавфсиз туризм жамғармасига захира қилинганлигини ҳақидаги маълумотни ўзи мустақил тарзда олади. |
|
6. |
Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори: |
базавий ҳисоблаш миқдорининг 2,5 баравари |
|
7. |
Лицензия берилганлиги учун давлат божи миқдори: |
«Ички туризм» йўналиши бўйича туризм фаолияти учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари; «чиқиш туризми» ёки «кириш туризми» йўналиши бўйича туризм фаолияти ёхуд биттадан ортиқ йўналиш тури бўйича туризм фаолиятини амалга ошириш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари. |
|
8. |
Аризани кўриб чиқиш муддатлари: |
5 кун, башарти ариза «Умра» тадбирини ташкил этиш ва ўтказишга оид бўлса, 10 кун. |
|
9. |
Лицензия талаблари ва шартлари: |
Туроператорлар фаолиятини амалга ошириш учун лицензиялаш талаблари ва шартлари қуйидагилардан иборат: а) туризм тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига қатъий риоя қилиш; б) юридик шахс штатида «туризм» йўналиши бўйича олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотига ёки малака сертификатига эга бўлган камида бир нафар мутахассиснинг бўлиши, «Умра» тадбирини ташкил этиш ва ўтказиш хизматларини кўрсатувчи ташкилот штатида қўшимча равишда диний (исломий) таълим йўналишлари бўйича таълим муассасаси ёки Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг «Диншунослик», «Исломшунослик», «Ислом тарихи ва манбашунослиги», «Зиёрат туризми» ва «Ислом ҳуқуқи» таълим йўналишлари (мутахассисликлар) битирувчиси бўлган камида бир нафар мутахассиснинг мавжудлиги;* в) юридик шахс ходимлари (гидлар (гид-таржимонлар), экскурсия етакчилари ва йўриқчи-йўл бошловчилар) уч йилда камида бир марта белгиланган тартибда малака сертификатини олиши;* г) «чиқиш туризми» йўналиши бўйича туризм фаолиятини амалга ошириш учун лицензия талабгорларига 15 минг АҚШ доллари эквиваленти миқдоридаги маблағларни, башарти «Умра» тадбирини ташкил этиш ва ўтказишга оид туризм хизматларини кўрсатмоқчи бўлган тақдирда, лицензия талабгори 100минг АҚШ доллари эквивалентидан кам бўлмаган миқдордаги маблағларни Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг Хавфсиз туризм жамғармасига захира қилиши;* д) туризм маҳсулоти буюртмачиси билан, шу жумладан, Ўзбекистон Республикасининг туризм хизматларини кўрсатиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига жавоб берадиган электрон тижорат шартномаси тузилганидан кейин туризм хизматларини кўрсатиш; е) ҳар бир туристга ва экскурсантга туристик саёҳат вақтида Ўзбекистон Республикасига ҳамда чет давлатларга кириш, улардан чиқиш ва уларда бўлишнинг ўзига хос хусусиятлари тўғрисидаги ахборотни етказиш; ж) мижозга лицензиатнинг иш режими, унинг жойлашган жойи (почта манзили), тегишли лицензия, туризм хизматлари сертификатининг мавжудлиги (агар мавжуд бўлса), туризм фаолиятининг аниқ йўналишлари учун масъул бўлган лицензиатнинг мутахассислари фамилияси, исми, отасининг исми тўғрисида тўлиқ ва батафсил маълумот бериш, жумладан, ушбу кўрсатилган маълумотларни ўзининг Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги расмий веб-сайтига жойлаштириш; з) лицензиат камида икки чет тилидаги, электрон тўловлар, брон қилиш хизматларини кўрсатадиган веб-сайтга эга бўлиши (ушбу талабнинг чет тиллари бўйича қисми «ички туризм» йўналишидаги лицензиатларга тааллуқли эмас); и) туроператорларнинг фуқаролик жавобгарлигини суғурталашни тасдиқловчи суғурта полисининг мавжудлиги;* й) хорижий мамлакатлардаги таълим ва (ёки) тиббиёт муассасаси томонидан берилган белгиланган фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат нусхасининг мавжудлиги («чиқиш туризми» йўналиши бўйича таълим ва (ёки) тиббиёт туризми фаолиятини амалга ошириш учун);* к) хорижий мамлакатлардаги таълим ва (ёки) тиббиёт муассасаси билан ҳамкорлигини тасдиқловчи ҳужжатнинг мавжудлиги («чиқиш туризми» йўналиши бўйича таълим ва (ёки) тиббиёт туризми фаолиятини амалга ошириш учун);* л) фаолиятни фақат лицензияда кўрсатилган йўналиш(лар) бўйича амалга ошириш;* м) мижозлар ва чет эллик ҳамкорлар билан тузилган тегишли шартномасиз туризм хизматларини кўрсатмаслик;* н)туризм хизматлари сертификати билан тасдиқланган туристлар ва экскурсиячиларнинг ҳаёти, соғлиғи ва мол-мулки учун хавфсизликни таъминлаш тизимининг лицензиатда мавжудлиги. «Умра» тадбирини ташкил этиш ва ўтказиш хизматларини кўрсатувчи туроператорларга қўйиладиган қўшимча лицензиялаш талаб ва шартлари қуйидагилардан иборат: а) «чиқиш туризми» фаолияти доирасида «Умра» тадбирини ташкил этиш ва ўтказишга оид туризм хизматларини кўрсатиш учун лицензия талабгори 100 минг АҚШ доллари эквивалентидан кам бўлмаган миқдордаги маблағларни Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг Хавфсиз туризм жамғармасига захира қилиши;* б) «Умра» тадбирлари давомида зиёратчиларнинг гуруҳ раҳбари этиб Ўзбекистон мусулмонлари идораси билан тузиладиган шартнома асосида унинг диний билим ва кўникмаларга эга бўлган мутахассисларини тайинлаш ҳамда бир нафар гуруҳ раҳбарига эллик нафардан ошмаган миқдорда зиёратчиларни бириктириш;* в) «Умра» тадбирини ташкил этиш ва ўтказиш хизматларини кўрсатувчи ташкилот штатида диний (исломий) таълим йўналишлари бўйича таълим муассасаси ёки Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг «Диншунослик», «Исломшунослик», «Ислом тарихи ва манбашунослиги», «Зиёрат туризми» ва «Ислом ҳуқуқи» таълим йўналишлари (мутахассисликлар) битирувчиси бўлган камида бир нафар мутахассиснинг мавжудлиги;* г) «Умра» тадбирига вояга етган фуқароларни юбориш; д) «Умра» тадбирини Саудия Арабистони Подшоҳлигидаги ҳамкор ташкилот ўртасида имзоланадиган шартнонага мувофиқ амалга ошириш.* Турагентлар фаолиятини лицензиялаш талаблари ва шартлари қуйидагилардан иборат: а) туризм тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига қатъий риоя қилиш; б) туризм фаолиятининг «чиқиш туризми» йўналишидаги фаолиятни фақат юридик шахс ташкил этган ҳолда амалга ошириш;* в) «чиқиш туризми» йўналиши бўйича туризм фаолиятини амалга ошириш учун лицензия талабгорларига 15 минг АҚШ доллари эквиваленти миқдоридаги маблағларни Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг Хавфсиз туризм жамғармасига захира қилиши;* г) туроператор билан шартнома тузилгандан сўнг туроператорлар томонидан яратилган туризм маҳсулотини тарғиб ва реализация қилиш;* д) ҳар бир туристга ва экскурсиячига туристик саёҳат вақтида Ўзбекистон Республикасига ҳамда чет давлатларга кириш, улардан чиқиш ва уларда бўлишнинг ўзига хос хусусиятлари тўғрисидаги ахборотни етказиш; е) лицензиат камида икки чет тилидаги, электрон тўловлар, брон қилиш хизматларини кўрсатадиган веб-сайтга эга бўлиши (ушбу талабнинг чет тиллари бўйича қисми «ички туризм» йўналишидаги лицензиатларга тааллуқли эмас);* ж) мижозга лицензиатнинг иш режими, жойлашган ери (почта манзили), тегишли лицензия, лицензиатнинг фамилияси, исми, отасининг исми тўғрисида тўлиқ ва батафсил маълумот бериш, жумладан, ушбу кўрсатилган маълумотларни ўзининг Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги расмий веб-сайтига жойлаштириш. |
|
10. |
Лицензия беришда келишиладиган органлар: |
мавжуд эмас («Умра» тадбирини ташкил этиш ва ўтказишга оид хизматларни кўрсатиш бўйича аризалар Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси билан келишилади). |
|
11. |
Лицензиянинг амал қилиш муддати: |
чекланмаган |
|
12. |
Изоҳ. |
* Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар. |
|
». |