28.07.2023 йилдаги ПҚ-245-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 28.07.2023 йилдаги ПҚ-245-сон
Kuchga kirish sanasi
28.07.2023
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маҳаллаларда спорт инфратузилмасини ривожлантириш ва спорт майдончаларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маҳаллаларда спорт инфратузилмасини ривожлантириш, спорт майдончалари тозалигини сақлаш ва атрофини ободонлаштириш бўйича ишларни тизимли йўлга қўйиш мақсадида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 5 ноябрдаги «Юриш, югуриш, мини-футбол, бадминтон, стритбол ва «Workоut» спорт турларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5282-сон ҳамда 2022 йил 11 апрелдаги «Маҳаллаларда ёшларни оммавий спортга жалб қилишни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-201-сон қарорларига мувофиқ:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 11 апрелдаги ПҚ-201-сон қарори билан тасдиқланган Маҳаллаларда ёшлар ўртасида оммавий спортни янада ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастурининг 5-бандида «Беш ташаббус олимпиадаси» доирасидаги ғолиб ва совриндор бўлган ҳамда ҳудудида спорт инфратузилмаси мавжуд бўлмаган маҳалла терма жамоалари учун универсал, стритбол ва воркаут спорт майдончаларини (кейинги ўринларда — спорт майдончалари) қуриш белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. «Беш ташаббус олимпиадаси» доирасида ғолиб ва совриндор бўлган ҳамда ҳудудида спорт инфратузилмаси мавжуд бўлмаган маҳалла терма жамоалари учун 5 000 та спорт майдончаларини 2030 йилга қадар ташкил қилишнинг умумий параметрлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Ш. Кудбиев) 2024 йилдан бошлаб ҳар йили спорт майдончаларини ташкил қилиш учун қўшимча талаб этиладиган маблағларнинг Давлат бюджети параметрларида назарда тутилишини таъминласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Белгилансинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) спорт майдончаларини қуриш «Беш ташаббус олимпиадаси» доирасидаги спорт мусобақаларининг республика босқичида ғолиб ва совриндор бўлган ҳамда ҳудудида спорт инфратузилмаси мавжуд бўлмаган маҳаллаларда (кейинги ўринларда — спорт инфратузилмаси мавжуд бўлмаган маҳаллалар) амалга оширилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) Сурхондарё вилоятида спорт иншоотларини давлат-хусусий шериклик шартларида барпо этиш лойиҳалари тадбиркорлик субъектининг тўлиқ ўз маблағлари ҳисобидан молиялаштирилган ҳолларда қурилган бино ва иншоотларнинг (бундан ер майдони, бино ва иншоотларнинг умумий фойдаланишга мўлжалланган коммуникация тармоқлари эгаллаган қисми мустасно) 20 фоизидан ошмаган қисми қонунчиликда тақиқланмаган тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш учун маҳаллий хусусий шерикка мулк ҳуқуқи асосида ўтказилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) спорт майдончаларини қуриш ишларини амалга ошириш доирасида:
(3-банд «в» кичик бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 декабрдаги ПФ-226-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2024 й., 06/24/226/1060-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти — буюртмачи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти 13-сон Жазони ижро этиш муассасаси — бош пудратчи ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, ушбу бандда назарда тутилган тадбирларни молиялаштириш билан боғлиқ харажатлар Спорт вазирлиги маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 28 майдаги ПФ-83-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.05.2024 й., 06/24/83/0373-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) Спорт вазирлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
спорт инфратузилмаси мавжуд бўлмаган ҳамда «Беш ташаббус олимпиадаси» доирасида ғолиб бўлган маҳаллаларни аниқлайди ва уларнинг рўйхатини Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларига спорт майдончаларини қуриш мақсадида тегишли ер участкасини белгиланган тартибда ажратиш учун тақдим этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
спорт майдончалари қурилиши лозим бўлган маҳаллаларнинг манзилли рўйхатини буюртмачига юборади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тасдиқланган манзилли дастурга асосан Спорт вазирлиги томонидан буюртмачига буюртма қилинган спорт майдончалари учун маблағ ажратилишини таъминлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда Спорт вазирлиги томонидан буюртмачига буюртма қилинган спорт майдончалари қийматига тенг маблағ тўлиқ ўтказиб берилади. Буюртмачи томонидан тизимидаги ташкилотларга ишлаб чиқариладиган инвентарлар учун 100 фоиз маблағлар олдиндан тўлаб берилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) буюртмачи:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
спорт майдончаларининг намунавий лойиҳасини Спорт вазирлиги билан келишади, лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқади ҳамда уларнинг тегишли экспертизадан ўтказилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Спорт вазирлиги томонидан тақдим этилган рўйхат асосида молиялаштириш ҳажмларини кўрсатган ҳолда манзилли дастурни ишлаб чиқади ва вазирлик билан келишилган ҳолда уни тасдиқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бош пудратчи билан пудрат шартномасини тузади ҳамда спорт майдончаларини қуриш ишларини амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Спорт вазирлиги ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда қуриб битказилган спорт майдончаларини қабул қилиш бўйича ҳудудий қабул қилиш комиссияларига (кейинги ўринларда — ҳудудий қабул комиссиялари) белгиланган тартибда топширилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Спорт вазирлиги томонидан тасдиқланган рўйхатга асосан спорт майдончаларини қуриш учун бир ой муддатда белгиланган тартибда ер участкалари ажратилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қурилган спорт майдончалари тегишли ҳудудий қабул комиссиялари томонидан белгиланган тартибда қабул қилиб олинишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
спорт майдончалари бўйича давлат кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказади ҳамда улардан самарали фойдаланилишини назорат қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда ер участкаларини ажратиш ҳамда спорт майдончалари бўйича давлат кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш билан боғлиқ харажатлар тегишли маҳаллий бюджетлар ҳисобидан қопланади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 декабрдаги ПФ-226-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2024 й., 06/24/226/1060-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 5 ноябрдаги «Юриш, югуриш, мини-футбол, бадминтон, стритбол ва «Workоut» спорт турларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5282-сон қарори билан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2021 — 2025 йилларда ҳудудларда бадминтон, стритбол ва «Workоut» спорт турлари учун 1 164 та спорт майдончаларини ташкил этиш параметрлари тасдиқланганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ушбу параметрлар доирасида 2023 йилда жами 255 та спорт майдончалари қурилиши назарда тутилганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2021 йилдан бошлаб Давлат бюджетидан мазкур қарор билан тасдиқланган дастур ва параметрлар тўлиқ бажарилгунга қадар ҳар йили 104 миллиард сўмдан маблағлар ажратилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Белгилансинки, 2023 йил 1 августдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 5 ноябрдаги «Юриш, югуриш, мини-футбол, бадминтон, стритбол ва «Workоut» спорт турларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5282-сон қарори доирасида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Спорт вазирлиги томонидан заруратга кўра ҳудудида спорт майдончалари барпо этиладиган маҳаллалар рўйхати Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларига тақдим этилади;
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 декабрдаги ПФ-226-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2024 й., 06/24/226/1060-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари бир ой муддатда рўйхатдаги маҳаллаларда спорт майдончаларини барпо этиш учун белгиланган тартибда тегишли ер участкаларини ажратиш бўйича қарорлар қабул қилади ва бу ҳақда Спорт вазирлигини хабардор қилади;
(6-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 декабрдаги ПФ-226-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2024 й., 06/24/226/1060-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
буюртмачи ташкилот томонидан тасдиқланган манзилли дастурга асосан икки ҳафта муддатда барпо этиладиган спорт майдончаларининг лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилиб, белгиланган тартибда экспертизадан ўтказилади ҳамда молиялаштириш учун Спорт вазирлигига тақдим этилади;
(6-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 декабрдаги ПФ-226-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2024 й., 06/24/226/1060-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
спорт майдончаларининг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш билан боғлиқ харажатлар бош пудратчининг бошқа харажатлари ҳисобидан қопланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
буюртмачи ва бош пудратчи ўртасида спорт майдончаларини қуриш бўйича тузилган шартномалар Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги «Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази» давлат унитар корхонаси томонидан ўн иш куни ичида кўриб чиқилади ва тегишли хулоса тақдим этилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Спорт вазирлиги молиялаштируви асосида 2023 йил ва ундан кейинги йилларда олис ва чекка ҳудудларда жойлашган маҳаллалар ҳамда умумий ўрта таълим муассасалари ҳудудида қурилган спорт майдончалари улар жойлашган ҳудудига қараб тегишлилиги бўйича Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тизимига ўтказилади ва сақланади. Бунда, спорт майдончалари бошқа давлат ташкилотларига ҳам оператив бошқарув ҳуқуқи асосида берилиши мумкин;
(6-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 декабрдаги ПФ-226-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2024 й., 06/24/226/1060-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
спорт майдончаларининг жойлашув ҳудудидан қатъи назар (таълим ташкилотлари ҳудудида дарсдан ташқари вақтларда), барча фуқаролар учун фойдаланиш бепул бўлади ва вақти чегараланмайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
спорт майдончаларидан самарали ва мақсадли фойдаланилишини ташкил этиш маҳаллалардаги ёшлар етакчилари ва профилактика инспекторлари томонидан амалга оширилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳаллаларда барпо этилган спорт майдончалари тозалигини сақлаш, атрофини ободонлаштириш ишларини бажариш учун Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Жамоат ишлари жамғармаси маблағлари ҳисобидан битта штат бирлиги ажратилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
спорт майдончаларидан самарали фойдаланиш, уларнинг яроқлилигини таъминлаш ва жорий таъмирлаш балансда сақловчи томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳаллалардаги умумий ўрта таълим мактабларига тегишли ҳудудларда спорт майдончалари қурилишини инобатга олсин ва тегишли чоралар кўрсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
умумий ўрта таълим мактаблари ҳудудида қурилган спорт майдончаларидан ўқувчилар, шунингдек, дарсдан ташқари ва ўқув жараёнига халақит бермайдиган вақтларда маҳалла аҳолисининг бепул фойдаланиши учун барча зарур шарт-шароитларни яратсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳудудий қабул комиссиялари томонидан спорт майдончалари қабул қилинган кундан бошлаб бир ой муддатда ушбу объектлар бўйича давлат кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминлаб борсин.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 декабрдаги ПФ-226-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2024 й., 06/24/226/1060-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда барпо этилаётган спорт майдончаларининг атрофида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида соф экологик муҳит яратиш мақсадида мевали ва манзарали дарахт кўчатларини экиш ҳамда объект атрофини кўкаламзорлаштириш чораларини кўрсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ушбу қарорда назарда тутилган спорт майдончаларини қуриш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини белгиланган тартибда экспертизадан ўтказсин ҳамда қурилиш-монтаж ишларининг сифатли бажарилиши юзасидан давлат архитектура-қурилиш назоратини ўрнатсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ва Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигига ҳудудларда барпо этилган спорт майдончалари ҳамда уларда ташкил этилаётган оммавий спорт мусобақаларини оммавий ахборот воситаларида мунтазам ёритиб бориш тавсия этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб ёшлар сиёсати ва спорт вазири А.И. Икрамов ҳамда ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов белгилансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси К.К. Куранбаев зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2023 йил 28 июль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-245-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 июлдаги ПҚ-245-сон қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Беш ташаббус олимпиадаси» доирасида ғолиб ва совриндор бўлган ҳамда ҳудудида спорт инфратузилмаси мавжуд бўлмаган маҳалла терма жамоалари учун универсал, стритбол ва воркаут спорт майдончаларини 2030 йилга қадар ташкил қилишнинг умумий параметрлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Ҳудудлар

Спорт майдончаларининг

умумий сони

шундан

универсал

стритбол

воркаут

йиллар кесимида

2023

2024

2025

2026

2027

2028

2029

2030

жами

5 000

3 129

1 073

838

446

400

460

520

580

651

674

749

1.

Қорақалпоғистон Республикаси

319

214

52

53

32

28

33

37

41

46

48

53

2.

Андижон вилояти

387

260

63

64

39

35

40

45

50

56

58

65

3.

Бухоро вилояти

233

156

38

39

23

21

24

27

30

34

35

39

4.

Жиззах вилояти

344

231

56

57

34

31

35

40

45

50

52

58

5.

Қашқадарё вилояти

207

139

34

34

21

18

21

24

27

30

31

35

6.

Навоий вилояти

302

202

49

50

30

27

31

35

39

44

45

50

7.

Наманган вилояти

302

202

49

50

30

27

31

35

39

44

45

50

8.

Самарқанд вилояти

362

243

59

60

36

32

37

42

47

53

54

60

9.

Сирдарё вилояти

241

162

39

40

24

22

25

28

31

35

36

40

10.

Сурхондарё вилояти

336

225

55

56

33

30

35

39

44

49

51

56

11.

Тошкент вилояти

560

376

91

93

56

50

58

65

73

81

84

94

12.

Фарғона вилояти

388

260

63

64

39

35

40

45

50

56

58

65

13.

Хоразм вилояти

258

173

42

43

26

23

27

30

33

38

39

43

14.

Тошкент шаҳри

241

162

39

40

24

22

25

28

31

35

36

40

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 5 ноябрдаги ПҚ-5282-сон ҳамда 2022 йил 11 апрелдаги ПҚ-201-сон қарорларига мувофиқ, 2022 йилда маҳаллаларда жами 520 та спорт майдончалари қуриб фойдаланишга топширилган.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Спорт вазирининг буйруғи билан мазкур параметрларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.
(изоҳнинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 декабрдаги ПФ-226-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2024 й., 06/24/226/1060-сон)
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2023 й., 07/23/245/0532-сон; 29.05.2024 й., 06/24/83/0373-сон; 25.12.2024 й., 06/24/226/1060-сон)