Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг
Қарори
Жиноят содир этишда гумон қилиниб ушлаб турилган шахсларни сақлашнинг санитария-гигиена қоидаларига ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2023 йил 14 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1737-3]
Ўзбекистон Республикасининг «Стандартлаштириш тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 25 январдаги ПФ-14-сон «Республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини самарали йўлга қўйишга доир биринчи навбатдаги ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ички ишлар вазирлиги қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ички ишлар вазирлигининг 2007 йил 8 октябрдаги 12, 16-сон қарори (рўйхат рақами 1737, 2007 йил 8 ноябр) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 45-сон, 462-модда) билан тасдиқланган Жиноят содир этишда гумон қилиниб ушлаб турилган шахсларни сақлашнинг санитария-гигиена қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Мазкур қарор иловасининг 1-банди 2023 йилнинг 5 ноябридан амалга киритилади.
Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири А. ИНОЯТОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 5 июль,
23-сон
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П. БОБОЖОНОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 26 июнь,
36-сон
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2023 йил 5 июлдаги 23-сон ва Ички ишлар вазирлигининг 2023 йил 26 июндаги 36-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Жиноят содир этишда гумон қилиниб ушлаб турилган шахсларни сақлашнинг санитария-гигиена қоидаларига киритилаётган ўзгартиришлар
1. 67-банддаги «давлат стандартларига» деган сўзлар «миллий стандартларга» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. 84-банддаги «санитария-эпидемиология хизмати» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси, унинг ҳудудий бошқармалари ёки туман (шаҳар) бўлимлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.07.2023 й., 10/23/1737-3/0487-сон)