04.07.2023 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2038-7
Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг қарори, 04.07.2023 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2038-7
Kuchga kirish sanasi
06.07.2023
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 декабрдаги ПФ-269-сон «Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ва 2023 йил 25 январдаги ПФ-14-сон «Республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини самарали йўлга қўйишга доир биринчи навбатдаги ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти қарор қилади:
1. 1-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
2. 81-банднинг иккинчи хатбошиси, 10-банд, 15-банднинг иккинчи хатбошиси ва 25-банднинг учинчи хатбошисидаги «Монополияга қарши курашиш қўмитасига» деган сўзлар «Рақобат қўмитасига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3. 11-банднинг бешинчи хатбошисидаги «Монополияга қарши курашиш қўмитаси» деган сўзлар «Рақобат қўмитаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
4. 14-банднинг биринчи хатбошиси, 251, 301, 361-бандлар ва 40-банднинг биринчи хатбошисидаги «Монополияга қарши курашиш қўмитаси» деган сўзлар «Рақобат қўмитаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.